Особенности классификации внутреннего делового туризма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Международный университет туризма Шелкового пути, факультет управления туристическим бизнесом
CC BY f
242-244
41
5
Поделиться
Самиев, С. (2020). Особенности классификации внутреннего делового туризма. Экономика И Образование, 1(5), 242–244. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5731
Сирож Самиев, Международный университет туризма Шелкового пути, факультет управления туристическим бизнесом

заместитель декана

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются методические вопросы развития внутренненго делового туризма в условиях преодоления последствий коронавирсной пандемии в Узбекистане. В частности, приводятся предложения автора по совершенствованию сущности и классификации делового туризма.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

242

ИЧКИ ИШБИЛАРМОНЛИК ТУРИЗМИНИ ТАСНИФ ҚИЛИШ ҲУСУСИЯТЛАРИ

Самиев Сирож Саитович –

“Ипак йўли” туризм халқаро университети

“Туризм бизнесини бошқариш”, факультети декан ўринбосари

Аннотация.

Мазкур мақолада Ўзбекистонда коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф қилиш

шароитида ички ишбилармонлик туризмини ривожлантиришнинг услубий масалалари кўриб чиқилган. Ҳусусан,
ишбилармонлик туризми моҳияти ва унинг тасниф қилишни такомиллаштириш бўйича муаллифнинг таклифлари
келтирилган.

Калитли сўзлар:

пандемия, туризм, ишбилармонлик туризми, ички ишбилармонлик туризми таснифи.

Аннотация.

В данной статье рассматриваются методические вопросы развития внутренненго делового

туризма в условиях преодоления последствий коронавирсной пандемии в Узбекистане. В частности, приводятся

предложения автора по совершенствованию сущности и классификации делового туризма.

Ключевые слова:

пандемия, туризм, деловой туризм, классификация внутреннего делового туризма.

Abstract.

This article discusses the methodological issues of the development of domestic business tourism in the context

of overcoming the consequences of the coronavirus pandemic in Uzbekistan. In particular, the author offers suggestions for
improving the nature and classification of business tourism.

Keywords:

pandemic, tourism, business tourism, classification of domestic business tourism.

Кириш.

Маълумки, COVID-19 коронави-

рус пандемияси дунё мамлакатларида соғликни

сақлаш тизими учун катта синов бўлиши билан

биргаликда иқтимодиёт соҳалари ва тармоқла-

рига ҳам кучли зарба берган. Бугунги кунда

бутун жаҳон бўйича иқтисодий йўқотишлар 9-

10 трлн.Ақш доллари атрофида баҳоланмоқда.

Иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш билан

боғлиқ тармоқларда стагнация холатлари куза-

тилмоқда. Туризм энг кўп зарар кўрган тармоқ-

лардан ҳисобланади. Жаҳон туризм ташкилоти

маълумотларига кўра, 2020 йил якунлари бў-

йича халқаро саёҳатлар 89 фоизга, иш ўрин-

лари 74 миллионтага қисқариши, соҳадаги жа-

ми йўқотишлар 800 миллиард долларни таш-
кил этиши кутилмоқда[1].

Коронавируснинг чекиниши туризм соҳа-

сини жонлантириш масаласининг долзарблиги-

ни оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси

Президенти Шавкат Мирзиёев туризмнинг

карийб 400 минг иш ўринларини яратиш

имкониятларини ҳисобга олган холда соҳани

ривожлантириш заурати тўғрисида бир неча

бор таъкидлаб келмоқда. Туристик фирмалар

ва меҳмонхоналарга давлат томонидан суб-

сидия ва имтиёзлар ажратиш, кўрилган зарар-

нинг бир қисмини қоплаш чоралари ишлаб чи-

қилмоқда. Жумладан, 1 минг 750 та субъектга

мол-мулк, ер ва ижтимоий солиқлардан 60 мил-

лиард сўмга яқин имтиёз тақдим этилди[1].

Туризм соҳасини жонлантиришнинг бу-

гунги кундаги энг истиқболли йўналиши бу ич-

ки туризм имкониятлардан кенг фойдаланиш.

Ички туризмнинг кўп қирралигини ҳисобга ол-
сак, бу йўналиш туристик фаолиятни янгидан

шакллантиришни тақозо қилади.

Ишбилармонлик туризмининг умумий

таснифида ташриф бюриладиган мамлакатга

қараб ташқи ва ички ишбилармонлик туризми

ажратилади. Ташқи ишбилармонлик туризм

фуқароларнинг бошқа давлатга чиқиши билан

боғлиқ бўлади, яъни турли расмий масалалар-

ни тақозо қилади.

Ички ишбилармонлик туризми бир мам-

лакат фуқароларнинг ўз давлати чегарасида

саёхатга чивишини англатади.

Дунёда коронавирус пандемиясининг

салбий оқибатларидан бири бўлиб ташқи иш-

билармонлик туризмининг кескин камайиши

ҳисобланади. Маълум сабабларга кўра бизнес

бўйича шериклар ўртасидаги барча масала ва
муаммолар масофавий тарзда ҳал этилиши

кўзда тутилмоқда.

Шу вазиятда ички ишбилармонлик туриз-

мининг имкониятларини кенгайтириш ва уни

ривожлантириш истиқболлари юқори баҳола-

нади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Ички ишблармонлик туризмини ривожланти-

риш учун унинг илмий-методологик жиҳатдан

асослаш зарур деб ҳисоблаймиз. Ишбилармон-

лик туризмининг ижтимоий-иқтисодий илдиз-

лари, эҳтиёжлари ва манфаатларини тадқиқ

қилиш жаҳон олимларининг диққат марказида

бўлиб қолмоқда.

И.В. Зорин ва В.А. Квартальновлар ишби-

лармонлик туризмини “даромад олмаган холда

хизмат мақсадларида вақтинчалик хизмат са-

фарлари ва саёҳатларда бўлиш, шу жумладан

анжуман, конгресс ва хоказоларда иштирок
этиш” деб таърифлайдилар [2].

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

243

Балабанов И.Т. ва Балабанов А.И. ушбу

атамани “бизнесменларнинг иш юзасидан саё-

хатда бўлиши” деб изоҳлайдилар [3].

Смирнова О.А. томонидан берилган таъ-

риф қуйидагича: Ишбилармонлик туризми – бу

иш вақтида инсонларнинг ҳаракатланиши ва

жойини ўзгартириши вақтида вужудга кела-

диган муносабатлар ва ходисалар мажмуаси-

дир. Одатий яшаш ва ишлаш жойидан фарқли

ўлароқ бу ҳаракатланишнинг асосий мотива-

цияси турли ишчи учрашувлар, конгресслар,

анжуманлар, кўргазмалар, ярмаркалар инсен-

тив-тадбирларда қатнашишдан иборат [4].

И.А.Цацулинанинг фикрича “ишбилар-

монлик туризми ишбилармонлик коммуника-

цияларни, ахборот ва технологияларни алма-

шишни, янги шериклар ва бозорларни излаш,

PR-тадбирлар, персонални ўқитиш ва корпо-
ратив маданиятни ривожлантиришни ўз ичига

олади” [5].

А.Н. Елизаров ишбилармонлик туризмга

таъриф берар экан, уни ташкилот ёки шахснинг

касбий мақсадларида амалга оширилаетган

ишбилармонлик саёҳатлар вақтида вужудга ке-

ладиган иқтисодий, ташкилий ва ижтимоий му-

носабатлар тизими сифатида қарашни таклиф

қилган [6].

Роб Дэвидсон “бизнес саёхат” ва “бизнес

туризм” орасидаги фарқларни аниқлаштириб

берган ҳолда уларнинг ҳар хил мазмунига эъти-

борни қаратади. Унинг фикрича бизнес саёҳат

икки турга ажратилади: шахсий (индивидуал )

бизнесга оид саёхатлар ва бизнес туризм. Шах-

сий бизнесга оид саёҳатлар таклифларни кири-

тиш, маслаҳатлар алмашиш, тадқиқот, юзма-юз

мулоқот мақсадларини ўз ичига олади. Бизнес

туризм эса жамоавий учрашувлар, инсентив-

саёҳат ва бошқалардан иборат бўлади [7].

Тадқиқот методологияси.

Юқоридаги

таърифларда ишбилармонлик туризмининг бу-

гунги кун ҳусусиятларини акс эттирмаган ай-

рим жиҳатларини кўриш мумкин. Биринчидан

атамада “ишбилармонлик” сўзининг тор маъ-

нода талқин қлинишини таъкидлаш зарур.

Олимлар ишбилармонлик туризмининг фақат

уюшган, ташкиллаштирилган турларига урғу

берганлар. Иккинчидан, ишбилармолик туриз-

ми таърифларида асосан тцуризм субъектлари-

нинг манфаатлари ва дунёқарашлари акс этти-

рилган, модомики бу турдаги туризмда саёҳат-

чининг мақсадлари ва олдига қўйилган вазифа-

лари асос бўлиши лозим. Бундан ташқари, биз-

нес субъектларининг хилма-хиллиги ва ишби-

лармонлик муҳитининг ўзига хослиги атама-
ларда ёритилмаган деб ҳисоблаймиз.

Шу муносабат билан бизнинг таърифи-

мизда ишбилармонлик туризми –хўжалик субъ-

ектлари вакиллари, тадбиркорлар ва жисмоний

шахсларнинг ишбилармонлик манфаатларини

кўзлаб бошқа худудларга саёхат қилиши ва у

ерда аниқ белгиланган вазифаларни бажари-

шидир.

Тадқиқот методологияси.

Ички ишби-

лармонлик туризмини чуқур ўрганиш учун

унинг хақиқий ҳажмларини аниқлаш катта аҳа-

миятга эга. Бизнес юритиш мақсадлари ва тур-

ларининг хилма-хиллиги ишбилармонлик ту-

ризмини таснифлашни такомллаштириш зару-

ратини вужудга келтиради. Самарқанд шаҳрига

турли вилоятлардан ташриф буюрган меҳмон-

ларнинг фикрини ўрганиш натижасида бизлар

ички ишбилармонлик туризмининг қуйидаги

таснифини таклиф қиламиз (1-жадвал).

1-жадвал

Ички ишбилармонлик туризмининг таснифи*

Т/р

Тасниф белгиси

Туризм турлари

1

Мақсади бўйича

Тадбирларда иштирок этиш; Музокаларар олиб бориш; Функционал

вазифалар доирасида; Вакиллик мажбуриятлари; Бошқа мақсадлар

2

Мазмуни бўйича

Хизмат сафари; Ташкиллаштирилган ташриф;

Ташаббускор ташриф

3

Туризм субъекти бўйича

Йирик корхоналар; Ўрта ва кичик бизнес; Хусусий тадбиркор;

Жисмоний шахс

4

Шакли бўйича

Расмий ташриф; Норасмий ташриф

5

Иштирокчилар сони бўйича

Якка тартибдаги; Жамоавий

6

Амалга ошириш шакли бўйича

Ташкиллаштирилган; Ташкиллаштирилмаган

7

Мақоми бўйича

Юқори даражали тадбир; Оддий расмийлаштирилган тадбир;
Расмий тадбир мақомига эга бўлмаган тадбир

*- тасниф муаллиф томонидан шахсий тадқиқот натижалари бўйича тузилган.

Туризмининг мақсади деганда бизлар

саёҳатни вужудга келтириш сабабаларини кўз-

да тутганмиз. Тадбирларда иштирок этиш де-

ганда иккинчи томоннинг таклифи билан рас-

мий тадбирда иштирок этиш учун саёхатга чи-

қиш тушунилади. Музокаларар олиб бориш

мақсади бизнес-шериклар билан танишиш,

хужжатларни тайёрлаш ёки имзолаш учун таш-

кил этилган саёҳат тушунилади. Функционал

вазифалар доирасидаги ташрифлар эгаллаб

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

244

турган лавозим билан бевосита боғлиқ бўлган

саёҳатни тушунамиз. Вакиллик мажбуриятлари

бўйича туризмда маълум шахсни кузатиб бо-

риш ёки корхонанинг вакили сифатида саёҳат

қилиш тушунилади. Бошқа мақсадлар қаторига

бизлар ишбилармонлик туризмининг юқорида-

ги турларига кирмаган барча саёҳатларни ки-

ритганмиз.

Ишбилармонлик туризмининг мазмуни

бўйича таснифлашда бизлар саёҳатни ким то-

мондан режалаштирилганлигини аниқлашти-

риганмиз. Хизмат сафарига ўз вазифасини

бажариш доирасида ички тартиб қоидаларига

асосан саёҳат қилиш тушунилади. Ташкиллаш-

тирилган ташрифларга корхона томонидан

уюштирилган саёҳатларни тушунамиз. Ташаб-

бускор ташриф одатда саёҳатга чиққан шахс-

нинг ташаббуси билан амалга оширилади.

Ички ишбилармонлик туризмини субъ-

ектлар белгиси бўйича таснифи бизнеснинг

ташкилий-хуқуқий шаклини аниқлаштиришга

қаратилади. Бунда саёҳат қилаётган шахса йи-

рик корхоналар ҳамда ўрта ва кичик бизнес

корхоналарининг ходими бўлиши мумкин.

Хусусий тадбиркор ҳам ўз бизнесини юритиш

учун сафарга чиқади. Таснифнинг яна бир

субъекти жисмоний шахс дир, чунки фуқаролар

ҳам маълум иқтисодий мақсадни кўзлаб саё-

ҳатга чиқиши мумкин.

Ишбилармонлик туризмини шакли бўйи-

ча тасниф этилиши уларни расмий ва норасмий

ташрифларга ажратиб беради. Расмий ишби-

лармонлик туризми бизнес-шериклар томон-

идан ўзаро келишилган муддатларда ва шакл-

ларда амалга оширилади. Норасмий туризм

юритилаётган бизнес бўйича аниқ шерик бўл-

маганлигини ёки ташриф дастури келишилма-

ганлигини англатади.

Иштирокчилар сони бўйича ишбилармон-

лик туризми якка тартибдаги туризмга, яъни

индивидуал дастур бўйича амалга ошириши,

ёки жамоавий туризмга, яъни бир неча киши-

дан иборат гуруҳни қабул қилишни кўзда тута-

диган саёҳатларга ажратилади.

Амалга ошириш шакли бўйича ички иш-

билармонлик туризми тегишли ташкиолтлар-

ни жалб қилган ҳолда ташкиллаштирилган бў-

лиши мумкин. Бунда махсус ташкилотлар хақ

тўлаш асосида барча тадбирларни ўтказишни

ўз зиммасига олади. Ташкиллаштирилмаган ту-

ризмда бизнес субъекти саёҳат билан боғлиқ

ишларни ўзи ташкил қилади.

Ички ишбилармонлик туризми мақоми

бўйича юқори даражали тадбир, оддий расмий-

лаштирилган тадбир ва расмий тадбир мақо-

мига эга бўлмаган тадбирларга ажратилади.

Ушбу тасниф тадбирларнинг маблағларга тала-

би билан ажратилади. Юқори даражали тадбир-

лар мақомига кўра аниқ белгиланган тадбир-

лар ўтказилиши талаб қилади ва харажатлар

бўйича биринчи ўринда туради. Оддий расмий-

лаштирилган туризм маълум тадбирлар ўтка-
зилишини кўзда тутсада, уларнинг ташкил эти-

лишига катта эътибор берилмайди. Расмий

бўлмаган ташрифларда қабул қилувчи томон

музокараларнинг кенг нишонланишига мойил

бўлмайди.

Хулоса ва таклифлар.

Ишбилармонлик

туризм турларини кенгайтирилган таснифлаш-

нинг бир неча афзалликлари мавжуд:

Туристик хизматларни кўрсатувчи хў-

жалик субъектларининг хизматлар ассорти-

ментини саёҳатчиларнинг эҳтиёжларига мос-

лаштириш;

Бизнес субъектларининг туризм инфра-

тузилмаси билан алоқларни аниқлаштириш ва

мустаҳкамлаш;

Тадбиркорлар ва хизматчиларга турис-

тик хизмат кўрсатиш статистикасини такомил-

лаштириш;

Туризмнинг бошқа турларини ишбилар-

монлик мақсадлари билан бойитиш ва шу йўл

билан бизнес инфратузилмани ривожланти-

риш.

Бизнинг фикримизча, ишбилармонлик

туризмининг доирасини кенгайтириш турис-

тик хизматлар бозорининг ушбу сегментида

ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Туризм ва давлат активлари соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 27 май 2020 йил. Электрон

ресурс. https://president.uz/uz/lists/view/3608

2.Зорин И.В. Энциклопедия туризма / И.В. Зорин, В.А. Квартальнов. – М.: Финансы и статистика, 2004. – C. 272.

3.Балабанов И.Т. Экономика туризма / И.Т. Балабанов, А.И. Балабанов. – М.: Финансы и статистика, 2002. –

C.25.

4.Смирнова О.А. Территориальная структура делового туризма в мире. [Электронный ресурс] / О.А. Смирнова.

– Режим доступа: http://diss.rsl.ru/diss/06/0288/060288034.pdf.

5.Цацулина И.А. Развитие делового туризма в России / И.А. Цацулина// Общество: экономика, политика, право.

– 2011. – № 1. – С. 79.

6.Елизаров А.Н

Сущность делового туризма как экономической категории

Актуальные вопросы

экономических наук 2012 № 4 с 274

7.R. Davidson, B. Cope: Business Travel: Conferences, Incentive Travel, Exhibitions, Corporate Hospitality and Corporate

Travel. Pearson Education Ltd., Edinburg, 2003.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Туризм ва давлат активлари соцаларидаги лойицалар тацдимоти утказилди. 27 май 2020 йил. Электрон ресурс, https://president.uz/uz/lists/view/3608

3орин И.В. Энциклопедия туризма /И.В. Зорин, В.А. Квартальное. - М.: Финансы и статистика, 2004. - С. 272.

Балабанов И.Т. Экономика туризма / И.Т. Балабанов, А.И. Балабанов. - М.: Финансы и статистика, 2002. -С.25.

Смирнова О.А. Территориальная структура делового туризма в мире. [Электронный ресурс] / О.А. Смирнова - Режим доступа: http://diss.rsl.ru/diss/06/0288/060288034.pdf.

Цацулина И.А. Развитие делового туризма в России / И.А. Цацулина// Общество: экономика, политика, право.- 2011. - № 1. - С. 79.

Елизаров А.Н Сущность делового туризма как экономической категории Актуальные вопросы экономических наук 2012 № 4 с 274

R. Davidson, В. Соре: Business Travel: Conferences, Incentive Travel, Exhibitions, Corporate Hospitality and Corporate Travel. Pearson Education Ltd., Edinburg, 2003.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов