Налогообложение доходов физических лиц: сущность и особенности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
130-136
30
23
Поделиться
Киёсов, Ш. (2020). Налогообложение доходов физических лиц: сущность и особенности. Экономика И Образование, 1(4), 130–136. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4501
Шерзод Киёсов, Ташкентский финансовый институт

старший преподаватель кафедры налогов и налогообложения, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены место и значение налогообложения доходов физических лиц в структуре факторов и эффективных методов реформирования налоговой системы страны, состояние и пути совершенствования практики налогообложения доходов физических лиц в Республике Узбекистан.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

130

na foydalanishda byudjet tashkilotlarining rah-
barlari va moliya-iqtisod bo’limi hodimlariga

alohida shaxsiy javobgarlikni yuklovchi huquqiy
normalar tizimini yaratish ularning samarador-

gini oshirilishiga xizmat qiladi. Hozirda Davlati-

miz rahbari tomonidan talab qilinayotgan har
bir rahbar xodimning shaxsiy javobgarligini

oshirish masalalarida shu jihatga ham alohida
e’tibor qaratilsa maqsadga muvofiqdir.

Маnba va adabiyotlar ro’yxati:

1.

Mirziyoev Sh.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining kundalik

qoidasi bo’lishi kerak. Mamlakatimizni 2016 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy yakunlari va 2017 yilga
mo’ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo’nalishlariga bag’ishlangan Vazirlar Mahkamasining kengaytirilgan
majlisidagi ma’ruza, 2017 yil 14 yanvar. – Toshkent: O’zbekiston, 2017.– 104b.

2.

Qosimova G.A. Mahalliy byudjetlarni tuzish va ijrosini ta’minlash. O’quv qo’llanma. – T.: “Fan va texnologiya”. 2007 y.

3.

O’zbekiston Respublikasining “Byudjet kodeksi”. T.: “O’zbekiston” 2013 yil 26 dekabr

4.

Matn asosida muallif tomonidan tayyorlangan.

5.

Mahalliy davlat hokimiyati to’g’risida”gi (02.09.93.) 913-XII-son O‘zbekiston Respublikasi Qonuni asosida muallif

tomonidan tayyorlangan.

6.

“Mahalliy davlat hokimiyati to’g’risida”gi (02.09.93.) 913-XII-son O‘zbekiston Respublikasi Qonuni, 1-modda.

7.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 22 dekabrdagi PQ-2455 sonli hamda 2016 yil 27 dekabrdagi PQ-

2699 sonli, 2017 yil 29-dekabrdagi PQ-3454 sonli Qarorlari asosida muallif tomonidan tayyorlangan.

8.

Mirziyoev Sh.M. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga quramiz. - Toshkent: “O’zbekiston” NMIU,

2017. - 488 b.

9.

Mirziyoev Sh.M. Erkin va farovon, demokratik O’zbekiston davlatini birgalikda barpo etamiz. - Toshkent:

“O’zbekiston” NMIU, 2017. - 56 b.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ:

МОҲИЯТИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

Қиёсов Шерзод Уралович -

Тошкент молия институти, “Солиқлар ва

солиққа тортиш” кафедраси катта ўқитувчи, PhD

Аннотация.

Мақолада мамлакатимизда солиқ тизими ислоҳининг омиллари ва самарали воситалари

таркибида жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишнинг тутган ўрни ва аҳамияти, Ўзбекистон
Республикасида жисмоний шахслар даромадини солиққа тортиш амалиётининг ҳолати ва уни такомиллаштириш
йўллари кўриб чиқилган.

Асосий тушунчалар:

жисмоний шахслар, даромад, солиққа тортиш, солиқ базаси, солиқ ставкаси, солиққа

тортиш тизими, жисмоний шахслар даромадларидан солиқ элементлари, солиқ имтиёзлари.

Аннотация.

В статье рассмотрены место и значение налогообложения доходов физических лиц в

структуре факторов и эффективных методов реформирования налоговой системы страны, состояние и пути
совершенствования практики налогообложения доходов физических лиц в Республике Узбекистан.

Ключевые слова:

физические лица, налогообложение, налоговая база, система налогообложения, элементы

налога с доходов физических лиц, налоговые льготы.

Abstract.

In the article was reviewed the role and importance of individual income taxation in the structure and

effective factors in order to tax reforms in our country, as well as, it was discussed the ways of improving individual income
taxation in the Republic of Uzbekistan.

Key words:

individuals, income, taxation, tax base, tax rate, taxation system, elements of tax on income of individuals,

tax deductions.

Кириш.

Жаҳон амалиёти тасдиқлаши-

ча, жисмоний шахслар даромадларини со-

лиққа тортиш механизмини такомиллашти-

риш уларнинг иқтисодий фаолиятига бево-
сита таъсир кўрсатади. Мамлакатларда со-

лиқ юки ҳолати, солиқ тўловлари сони, со-
лиқларни тўлаш бўйича вақт сарфи ҳолати-

дан келиб чиққан ҳолда халқаро миқёсда
“Солиқларни тўлаш” рейтинги[1], эълон қи-

линиб келинмоқда. Унда давлатлар кесими-

да меҳнат ҳақига солиқлар масалаларига
жиддий эътибор қаратилмоқда. Мазкур жи-

ҳат жисмоний шахслар даромадларини со-

лиққа тортиш амалиётига халқаро ташки-
лотлар томонидан ҳам жиддий эътибор қа-

ратилаётганлигидан далолат беради. Дарҳа-
қиқат, “солиққа тортиш масаласида амалиёт-

да синалган принцип ва ёндашувларни иш-
лаб чиқиш, бу борада бошқа мамлакатлар-

нинг илғор тажрибасидан самарали фойда-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

131

ланиш ўта муҳим аҳамиятга эга” [2]. Умуман,
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳо-

зирги босқичида аҳоли турмуш даражасини,
жамият оила институтининг молиявий бар-

қарорлигини, иқтисодий салоҳиятини, мам-
лакатлар жисмоний шахслари даромадлари-

ни солиққа тортиш механизми фаолиятини

таъминловчи самарали солиқ сиёсатини
шакллантириш масалаларини ўрганиш му-

ҳим аҳамиятга эга.

Жаҳон ижтимоий ривожланиш якунла-

рини баҳолаш ва аҳоли фаровонлигини оши-
риш тадбирлари тизимида ҳамда жаҳон со-

лиқ амалиётида жисмоний шахслар даромад-
ларини солиққа тортиш тизими самарадор-

лигини оширишга қаратилган қатор илмий
тадқиқотларда жисмоний шахслар даромад-

ларини солиққа тортиш тизими самарали
моделлари, уларнинг қиёсий кўрсаткичлари

тизими, солиққа тортиш тизимини такомил-
лаштириш йўналишлари масалалари очиб

берилган. Тадқиқотлар натижалари кўрсати-

шича, айрим мамлакатларда аҳоли турли
табақалари даромадлари кескин фарқ қи-

лишининг кучлилиги, жисмоний шахслар
даромадларини солиққа тортиш тизимида

ягона ставкага асосланган прогрессив став-
кани қўллаш ижтимоий адолат ва тенгсиз-

ликни кучайтираётганлиги, солиқ базасида
имтиёз ва чегирмаларнинг тўлиқ қўлланил-

маётганлиги мазкур тизимдаги ҳал қилини-
ши лозим бўлган муаммоларни кўрсатмоқда.

Юқорида келтирилган масалалар жисмоний
шахслар даромадларини солиққа тортишни

такомиллаштиришнинг назарий ва амалий
муаммолари мавжудлигини кўрсатмоқда ва

уларни чуқур илмий таҳлил этишни тақозо

этмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, дарома-

дини янада ошириш, мулки ва активлари
қийматининг муттасил ошиб боришини ка-

фолатлаш орқали улар турмуш шароитини
яхшилашни солиқ механизми орқали рағбат-

лантириш муҳим ҳисобланади. Бу борада
“Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш,

солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва
солиқ маъмуриятчилигини такомиллашти-

риш иқтисодиётни жадал ривожлантириш
ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жози-

бадорлигини яхшилаш”[3] энг муҳим шарт-
лар ҳисобланади. Ҳозирда аҳолининг янада

тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлаш,

даромадларини янада ошириш, мулки ва
активлари қийматининг муттасил ошиб бо-

ришини кафолатлаш аҳамиятининг ўсганли-

ги Ўзбекистон Республикасида ҳам жисмо-
ний шахслар даромадларини солиққа тор-

тиш амалиётини такомиллаштириш зарур-
лгини кўрсатади.

Мамлакатимизда жисмоний шахслар

даромадларини солиққа тортиш тизимини

мукаммаллаштиришда 1 январь 2020 йил-

дан кучга кирган янги таҳрирдаги Ўзбекис-
тон Республикаси Солиқ Кодекси, Ўзбекис-

тон Республикасининг 2018 йил 24 декабр-
даги ЎРҚ-508-сонли “Солиқ ва бюджет сиё-

сатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий
йўналишлари қабул қилинганлиги муноса-

бати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли
“Ўзбекистон Республикасини янада ривож-

лантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”
ги Фармони ҳамда Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 14

июлдаги ПҚ-3856-сонли “Аҳоли бандлигини
таъминлаш борасидаги ишларни такомил-

лаштириш ва самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

Қарори,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сонли “Давлат

солиқ хизмати органлари фаолиятини туб-
дан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республи-
каси Президентининг 2018 йил 26 декабр-

даги ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республи-
касининг 2019 йилги асосий макроиқтисо-

дий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюд-
жети параметрлари ҳамда 2020-2021 йил-

ларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Қа-

рори муҳим ҳуқуқий-меъёрий асос ҳисобла-
нади.

Ҳозирда аҳоли бандлигини таъмин-

лаш, даромадини янада ошириш, мулки ва

активлари қийматининг муттасил ошиб бо-
ришини кафолатлаш орқали улар турмуш

шароитини яхшилашни солиқ механизми
орқали рағбатлантириш муҳим ҳисобланади.

Бу борада Ўзбекистон Республикасини 2017–
2021 йилларда ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегиясида «... солиқ юкини
камайтириш ва солиққа тортиш тизимини

соддалаштириш сиёсатини давом эттириш,
солиқ маъмуриятчилигини такомиллашти-

риш ва тегишли рағбатлантирувчи чоралар-

ни кенгайтириш»[4] муҳим йўналиш сифати-
да белгилаб берилган.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

132

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модерни-

зациялаш шароитида Ўзбекистонда аҳоли-
нинг реал пул даромадларини кўпайтириш,

уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини изчил
ошириб бориш, солиқ тизими орқали уй хў-

жаликларининг истеъмол талабини рағбат-

лантириш, солиқ ставкаларини такомиллаш-

тириш орқали аҳоли реал даромадларини
ошириш муаммоларини ўрганишга устувор

аҳамият билан қаралмоқда.

Бугунги кунда махсус иқтисодий ада-

биётларда ва кундалик матбуотда жисмоний
шахслар даромадларини солиққа тортиш

масаласида турлича фикрлар билдирилаё-

тир (1-жадвал).

1-жадвал

Иқтисодий адабиётларда жисмоний шахслар даромадларини

солиққа тортиш тадқиқи*

.

т/р

Жисмоний шахслар даромадларини солиққа

тортишнинг қайси жиҳати тадқиқ

этилганлиги

Муаллифлар

Адабиётлар манбаси

Хорижлик муаллифлар

1.

Тақдим этилган таъминот (солиққа тортилмай-
диган минимум) аҳолининг кун кечиришига

етарли бўлиши керак. Солиқлар аҳолининг тур-
муш тарзи шароитларини ўзгартириш учун эмас,
балки даромадларни ошиши учун хизмат қили-
ши керак

Альфред
Г.Бухлер

Alfred G. Buehler “Taxation and the

minimum of subsistence” Source: The
American Economic Review, Vol. 23, No. 2
(June., 1933), pp. 234-244.
StableURL:http://www.jstor.org/stable/253.

2.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад со-
лиғининг давлат бюджетидаги ўрнини ва солиқ
имтиёзларини тадқиқ этган, имтиёзларнинг аҳо-
ли даромадларини оширишдаги ўрнини ўргаган

Харли Л.Лутс

Harley L. Lutz “The privilege of personal
income taxation”. Source: The Bulletin of the
National Tax Association, Vol. 23, No. 1
(October, 1937), pp. 11-22. Stable URL:
ttp://www.jstor.org/stable/41786912

3.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад со-
лиғи ва аҳоли даромадларининг асосий кўрсат-
кичлари ўртасидаги алоқаларнинг сабабларини,
бунда жисмоний шахслардан олинадиган даро-
мад солиғи ставкалари прогрессив ёки регрессив
бўлиши кераклигини ўрганди.

У.В.Ашмарина

Ашмарина У.В. “Налогообложение доходов
физических лиц в России: перспективы
реформирования и оценка фискальных
эффектов”. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата
экиномических наук. Волгоград-2016.-26с.

Маҳаллий муаллифлар

4.

Давлат бюджетининг солиқли даромадлари
таркибида жисмоний шахслар даромадидан
солиқнинг тутган ўрни ёритилган

А.Жўраев

Жўраев А. Давлат бюджети даромадлари-
ни шакллантиришнинг самарали йўл-
лари: Монография. – Т.: Фан, 2004. – 243 б

5.

...ўтиш даври солиқ ислоҳотлари қамраб олиши
лозим бўлган тадбирлар таркибида “жисмоний
шахслар даромадига нисбатан соддалаштирил-
ган тузилишга эга бўлган кенг масштабли даро-
мад солиғини жорий этиш” зарурлигини таъкид-
лаган.

Т.Маликов

Маликов Т. Солиқлар ва солиққа
тортишнинг долзарб масалалари. Т.:
Академия, 2002 йил 30 б.

6.

“Жисмоний шахслар айрим даромадларининг со-
лиққа тортилиши мамлакатнинг макроиқтисо-

дий кўрсаткичларига таъсир этишини таъкид-
лайди. Хусусан, жисмоний шахсларнинг тижорат
банкларига қўйилган депозитларидан, давлат
заёмларидан олган даромадлари даромад соли-
ғига тортилса, аҳоли ортиқча пул маблағларини
тижорат банкларига депозит шаклда қўймаслик-
ка олиб келишини” таъкидлайди.

Н.Ҳайдаров

Ҳайдаров Н. Солиқлар ва солиққа тортиш
масалалари «Akademiya» нашриёти –Т.,
2007. 79 б.

7.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи “аҳолининг пировард пул даромадлари
даражасига таъсир қилади, шу билан бирга, дав-
лат уни олинадиган даромадлардан янада мақ-
садга мувофиқ фойдаланиш учун рағбатланти-
рувчи омил сифатида ишга солади. Даромад
солиғи туфайли даромадларнинг, аввало юқори
даромадларнинг бир қисми аҳолининг қўшимча
маблағларга муҳтож бўлган тоифалари фойдаси-

га ва умуман, жамият манфаатлари йўлида қайта
тақсимланади. Даромадлардаги тенгсизлик да-
ражаси маълум даражада қисқаради”

И.Юлдашев

Юлдашев И. Жисмоний шахслар
даромадини солиққа тортишда
умумдекларациялаш тизимини жорий
этиш масалалари: и.ф.н. илмий
даражасини олиш учун диссертация
автореферати. – Т.: БМА, 2002. - 7 б.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

133

8.

Жисмоний шахслар даромадларидан солиқ -
фуқароларнинг ҳар қандай қонуний фаолияти
манбалари асосида оладиган шахсий даромад-
ларидан давлат фойдасига ўтказадиган эквива-
лентсиз мажбурий тўловларидир.

О.Адураҳмонов

Абдурахмонов О. Жисмоний шахслардан
олинадиган солиқлар тизими ва уни
такомиллаштириш масалалари. Иқтисод
фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация. –
Тошкент, 2005. Б. - 52-53.

9.

Жисмоний шахслар даромадларидан солиқ -
давлат ва жамият томонидан мажбурият
сифатида кўрсатиладиган хизматлар ҳақи бўлиб,
уларни маблағ билан таъминлаш мақсадида
қонун томонидан белгилаб қўйилган ҳажм ва
ўрнатилган муддатларда давлат ихтиёрига
мажбурий равишда ундириладиган тўловдир”

А.Адизов

Адизов А. Жисмоний шахслардан
олинадиган солиқлар тизимини
такомиллаштириш. Иқтисод фанлари
номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация. - Тошкент, 2004. –
25 б.

10.

Соддалаштирилган солиққа тортиш тизимини
қўллаш, тизимдаги солиқлар (ягона солиқ тў-
лови, ягона ер солиғи, қатъий белгиланган со-
лиқ)нинг хусусиятлари ва тизимнинг иқтисодий

самарадорлигини оширишга оид илмий таклиф-
лар ишлаб чиқилган.

Д.Муталова

Муталова Д. Солиққа тортишнинг
соддалаштирилган тизимини
такомиллаштириш. Иқтисод фанлари
номзоди илмий даражасини олиш учун

ёзилган диссертация автореферати. – Т.:
БМА, 2010. – 21 б.

11.

Жисмоний шахслар даромадлари комплекс ҳол-
да тадқиқ этилиб, даромадларни декларация
усулида солиққа тортишнинг афзаллик жиҳат-
лари ўрганилган ва даромад солиғининг аҳоли
турмуш даражасини оширишга таъсири нуқтаи-
назаридан ўтказилган таҳлиллар натижасида
жисмоний шасхларнинг даромадларини декла-
рация усулида солиққа тортиш амалиётини
такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар
ишлаб чиқилган

М.Усманова

Усманова М. Жисмоний шахсларнинг
даромадларини декларация усулида
солиққа тортишни такомиллаштириш/
иқтисод фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. – Т.: БМА,
2011. – 23 б.

12.

Солиққа тортишдаги ижтимоий адолатлиликни
таъминлашдан келиб чиққан ҳолда фуқаро-
ларнинг айрим тоифаларига берилган солиқ
имтиёзларини бекор қилиш лозимлиги асос-
ланган

М.Сабиров

Сабиров М. Даромадларни солиққа тор-
тиш тизимини такомиллаштириш/ иқти-
содиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
(Doctor of hilosophy) илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация авторе-
ферати. –Т.: ТМИ, 2019. -25 б.

*

Адабиётлар шарҳи асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Жисмоний шахслар даромадидан оли-

надиган солиқнинг йиғилувчанлиги, фискал
аҳамиятини ошириш вазифасининг бажари-

лиши назарий-услубий ва амалий аҳамиятга
эга масалаларни тўғри идрок этиш билан, шу

жумладан, мазкур соҳага оид тушунчалар ил-
мий талқинини бериш билан таъминланади.

Илмий изланишларда “жисмоний шахслар-
нинг солиққа тортиладиган даромади” ту-

шунчаси солиқ тизимининг шаклланиши
давридан буён ишлатилиб келинаётган бўл-

сада, бироқ ҳозирга қадар унинг мазмунини
ёритишнинг мунозаралилиги сақланиб қол-

япти ва мазкур тушунча таърифи қонун
ҳужжатлари билан мустаҳкамланмаганки, бу

нарса мавжуд ёндошувлар ва уларнинг маз-

мунлари тавсифини аниқлаштиришни талаб
этади. Кўрсатиб ўтилган йўналишлардан

келиб чиқиб, таъкидлаш лозимки, жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи -

қонун асосида ўрнатилган миқдорда ва муд-
датда давлат бюджетига жисмоний шахс-

ларнинг солиқ солинадиган даромадларидан
ундириладиган мажбурий тўловдир

.

Таҳлил ва натижалар. Жисмоний шахс-

лардан олинадиган даромад солиғи давлат
бюджети даромадларини шакллантириш би-

лан бир вақтда, уларнинг фаоллигини оши-
ришга, ижтимоий барқарорликни таъмин-

лашга ҳам хизмат қилади.

Жаҳон солиқ амалиётида жисмоний

шахслар даромадларини солиққа торишда
пропорционал ставкалар кўп ҳолларда ри-

вожланаётган мамлакатларда (Эстония, Ук-
раина, Белоруссия, Россия, Латвия), прогрес-

сив ставкалар эса асосан ривожланган дав-
латларда қўлланилиб келинмоқда.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб,

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон солиқ тизи-

мидаги жисмоний шахсларни солиққа тор-

тиш амалиётидаги мавжуд прогрессив шка-
ладаги ставкаларни бекор қилган ҳолда ҳам-

да аҳоли реал даромадларини ошириш мақ-
садида Ўзбекистонда жисмоний шахслар да-

ромадини пропорционал ставка асосида со-
лиққа тортиш мақсадга мувофиқ бўлиб,

унинг ставкасини 12 фоиз миқдорида белги-
ланишини солиққа тортишнинг ижтимоий

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

134

адолат принципларига зид келмайди, деб
таъкидлаш мумкин.

2014-2019 йилларда мамлакатимизда

ижтимоий индикаторлар ўзгариши - аҳолиси

сони, ЯИМ, давлат бюджети даромадлари ва
энг кам иш ҳақининг ўсиши юқори бўлишига

қарамасдан жисмоний шахслардан олинади-
ган даромад солиғи ЯИМ ва давлат бюджети

даромадларидаги улуши пасайиш тенден-
циясига эга эканлиги, нисбатан кенгроқ му-

шоҳада юритишни талаб этади.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодий кўрсаткичлари ва ижтимоий

индикаторлари таркибида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

тушумлари улушининг динамикаси таҳлили*

Кўрсаткичлар

Йиллар

2019 йилда

2014 йилга

нисбатан

ўзгариши

(марта)

2014

2015

2016

2017

2018

2019

1. ЯИМ, млрд сўм

145846,4 171808,3 199325,1 249136,1 326900,0 524200,0

3,6

2. Давлат бюджети даромадлари, млрд сўм

31729,6

36493,3 41043,4 44500,0 62229,5 112300,0

3,5

3. Энг кам иш ҳақи, сўм

96105

118400

130240

149775 172240 223000

2,3

4. Аҳоли сони, минг киши

30492,8

31022.5 32120,5 32121,7 33254,1 33900,0

1,1

5.

Жисмоний шахслар даромадидан солиқ,

млрд. сўм

3261,7

3800,7

4137,4

4567,2

5198,8 12425,1

3,8

6.

Жисмоний шахслар даромад солиғининг
давлат бюджети даромадларидаги улуши,

фоизда

10,3

10,4

10,1

10,3

8,4

11,1

1,08

7. Жисмоний шахслар даромад солиғининг

ЯИМдаги улуши, фоизда

2,2

2,2

1,7

1,8

1,6

2,4

0,73

*Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва www.stat.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


2-жадвал маълумотларидан шуни таъ-

кидлаш мумкин, 2014-2019 йилларда ялпи
ички маҳсулот 3,6 марта (378353,6 млрд сўм-

га ошган), Давлат бюджети даромадлари 3,5
марта (80570,4 млрд сўмга ошган), энг кам

иш ҳақи 2,3 марта (126,9 минг сўмга ошган),
жисмоний шахслар даромадидан олинадиган

солиқ 3,8 марта (9163,4 млрд сўмга ошган),

аҳоли сони эса 1,1 марта ўсган (3407,2 минг
кишига ошган). Демак, ушбу жадвал маълу-

мотларидан кўришимиз мумкинки, аҳоли-
нинг даромадларини изчил ортиб бориши

кузатилаётган бўлса-да, жисмоний шахслар
даромад солиғи бўйича тушумларнинг ўсиш

суръати давлат бюджети даромадларининг
ўсиш суръатига нисбатан паст даражада бўл-

моқда. Ушбу ҳолат аввало, жисмоний шахс-
лар даромадларидан олинадиган солиқ бў-

йича ставкаларни оптималлаштирилиши
эвазига солиқ юкининг қисқариб борганли-

гидан далолат беради. Буни энг кам иш
ҳақининг ўсиш суръатини юқорилиги ҳам

тасдиқлайди.

2020 йилда ҳам 2019 йилда амал қил-

ган жисмоний шахслардан олинадиган даро-

мад солиғи ставкалари сақланиб қолинди:

а) Ўзбекистон Республикасининг рези-

дентлари бўлган жисмоний шахслар:

-жисмоний шахслардан олинадиган да-

ромад солиғининг ставкаси – 12 фоиз.

-дивидендлар ва фоизлар кўриниши-

даги даромадларга 5 фоиз миқдорида солиқ
солинади;

б) Ўзбекистон Республикаси норези-

дентлари бўлган жисмоний шахслар учун:

- дивиденд ва фоизлар – 10 фоиз;
- халқаро юк ташишдаги транспорт

хизматларини кўрсатишдан олинган даро-

мадлар (юк ташишдан олинадиган даромад-
лар) – 6 фоиз;

- меҳнат шартномалари ва фуқаролик-

ҳуқуқий шартномалар бўйича олинган да-

ромадлар, бошқа даромадлар – 20 фоиз.

Жисмоний шахслар даромадини со-

лиққа тортишнинг прогрессив ставкасини
қўллаётган мамлакатлардагига нисбатан

2019 йилдан Ўзбекистон Республикасида
жорий этилган ягона пропорционал ставка

энг кам даражадан бирини ташкил этади. Шу
боисдан, бизнинг фикримизча, мамлакати-

миз солиқ тизими тараққиётида жисмоний
шахсларни солиққа тортиш методологияси-

га янгича ёндошув зарур. Ҳозирги замон

талаблари ва реал ҳаётий эҳтиёжларни ҳи-
собга олган ҳолда жисмоний шахслар даро-

мадларини солиққа тортиш методологияси-
га янгича ёндошувнинг фундаментал асоси

шунга таянмоғи лозимки, унда иқтисодиёт
модернизацияси ва либераллашуви ҳамда

солиқ тизими модернизацияси шароитидаги

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

135

янги солиқ сиёсати доирасида аҳоли турмуш
фаровонлигини оширишнинг истиқболдаги

вазифаларини ҳисобга олган ҳолда жисмо-
ний шахслар даромадларини солиққа тор-

тиш амалиёти тизимли тарзда тадқиқ эти-
лиши ва унинг диққат марказида “ноқону-

ний даромад ва солиқ тўлаш базасини яши-

ришга интилишдек” негатив амалиётга аль-
тернатив тарзда жисмоний шахслар даро-

мадларини онгли тарзда легаллаштиришга
эришиш, “истеъмол-жамғариш”, “реал даро-

мад ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ўси-
ши”, “инсон капитали тараққиётига рағбат-

лантирирувчи таъсирни кучайтириш”, “со-
лиққа тортилмайдиган минимумнинг мезо-

ни сифатида - яшаш шароитлари минимуми
майдонга чиқишини таъминлаш”, “ижти-

моий адолат ва ижтимоий мухофазани таъ-
минлаш” каби мутаносибликларни ўзаро

мувофиқлаштириш ҳамда уйғунлаштириш
орқали унинг такомиллашган механизмини

ишлаб чиқиш лозим.

Хулоса ва таклифлар.

Жисмоний шахс-

лар даромадларини солиққа тортиш тизи-

мини мукаммаллаштиришда

қуйидагиларга

алоҳида эътибор қаратишни талаб этади:

1. Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш

истиқболларига асосланган янги солиқ сиё-

сати асосида жисмоний шахслар даромадла-
рини солиққа тортиш тизимини такомил-

лаштиришнинг устувор йўналишларини ҳи-
собга олган ҳолда “жисмоний шахсларнинг

даромадларини адолатли солиққа тортиш”
тушунчаси мазмунига тизимли ёндошувга

асосланган ҳолда бу соҳадаги мавжуд кам-
чиликлар ёритилиши ва уларни бартараф

этиш юзасидан давлатнинг тезкор тадбирла-

ри тизими ишлаб чиқилиши лозим. Дархақи-
қат, амалдаги солиқ қонунчилиги ва давлат

солиқ сиёсатида бу соҳада жузъий муам-
молар бор:

- ижтимоий адолат ва ижтимоий йў-

налтирилганликнинг аниқ белгилари, солиқ

тўловчи учун солиқ тўлаш мажбурияти юза-
га келмайдиган яшаш учун даромаднинг

минимал даражаси расмий белгилаб қуйил-
маган;

- солиққа тортишни амалга ошириш

билан давлат ўзи эришадиган ижтимоий

мақсадларни аниқ ифодаламаётир;

- “эришиш лозим бўлган ёки намунали

турмуш тарзи”ни аниқлаш ва уни улчаш ме-

зонларида аниқлик йўқ. Бунинг оқибатида,
давлат солиқ сиёсати кўпроқ давлатнинг

ижтимоий функциялари бажарилишини таъ-

минлашга ҳамда ижтимоий адолат ва ижти-
моий тенгликка эришишнинг стратегик ва-

зифаларини ҳал этишга эмас, балки кўпроқ
жорий фискал эхтиёжларни қондиришга-

гина қаратилмоқда.

2. Мамлакатда солиқ аҳлоқи ва мента-

литетини шакллантириш руҳида жисмоний

шахслар даромадидан олинадиган солиқ
маъмуриятчилиги самарадорлигини оши-

риш ва бунда солиқ тўловчилар ҳамда солиқ
органлари ўзаро манфаатли фаолиятини

таъминлаш лозим. Ўзбекистон Республика-
сида жисмоний шахслар даромадини солиқ-

қа тортиш тизими самарадорлиги кўп жи-
ҳатдан ушбу солиқ маъмуриятчилигини

ташкил этишнинг негатив ҳолатини хусу-
сиятловчи омилларни очиб бериш билан ху-

сусиятланувчи амал қилувчи модел натижа-
вийлиги билан аниқланадики, улар қуйида-

гиларда яққол намоён бўлмоқда: қўшимча
ундирилган тўловлар ҳажмида жарима санк-

циялари ва пенялар улушининг юқорилиги;

айрим ҳудудларда жойларга чиқиб ўткази-
лувчи солиқ текширувлари самарадорлиги-

нинг пастлиги; солиқ органларининг давлат-
нинг бошқа маъсул органлари ва хуқуқ муҳо-

фазаси органлари билан текширув тадбирла-
рини ўтказишдаги ўзаро ҳамкорлигининг

заифлигидан келиб чиқувчи солиқ тушумла-
рини ўстириш имкониятларидан тўлиқ

фойдаланилмаётганлиги; солиққа тортиш
субъектларига информацион хизмат кўрса-

тиш даражасининг пастлиги.

Умуман, солиқ менталитети ва солиқ

аҳлоқининг амал қилиши давлатда солиқ на-
зорати таркибини шакллантирувчи тамо-

йиллар ва ёндошувларни аниқлайдики, улар

қатъий тарзда табақалаштирилиши ва солиқ
тўловчилар айрим гуруҳларига солиқ юкини

ошириш зарурлигини ҳисобга олмоғи лозим.
Акс ҳолда аҳоли ва бизнеснинг давлат то-

монидан юритилаётган фискал сиёсатга бўл-
ган ишончи пасайиши ҳисобига ушбу солиқ

маъмуриятчилиги самарадорлиги ҳам дои-
мий тарзда пасайиб боради.

3. Жисмоний шахслар даромадидан

олинадиган солиқнинг йиғилувчанлиги,

фискал аҳамияти, бюджет даромадларининг
барқарор ҳамда истиқболли манбаи ижти-

моий сиёсатнинг муҳим кўрсаткичи сифати-
даги янги сифат тавсифини таъминлашга

қаратилган давлатнинг тезкор тадбирлари

ишлаб чиқилиши лозим.

Бунда молия-бюджет интизомини мус-

таҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси бюд-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

136

жетининг баланслашган ижросини таъмин-
лаш учун солиқлар ва бошқа мажбурий тў-

ловларнинг тўлиқ йиғилишини, иш билан
банд фуқароларнинг максимал қонунийлаш-

тирилиши ва иш ҳақи фондини кўпайтириш-
ни таъминлаш ҳамда “маҳаллий давлат ҳоки-

мияти, давлат солиқ, молия органларининг,

шунингдек, улар мансабдор шахсларининг
қатъий жавобгарлигини назарда тутган ҳол-

да солиқ солиш базасини кенгайтириш, бюд-
жетга қўшимча тушум манбаларини аниқ-

лаш, унинг баланслилигини таъминлаш бў-

йича туманлар ва шаҳарлар кесимида “Йўл
хариталарини” ишлаб чиқиш, ижросини таъ-

минлаш ва мониторинг қилиш давлатнинг
тезкор тадбирларидан ҳисобланади.

Мазкур тадбирларнинг амалга ошири-

лиши бошқаришнинг турли даражаларида

солиқ йиғилувчанлигини оширишнинг му-

ҳим элементи сифатида жисмоний шахслар
даромадидан солиқ маъмуриятчилиги юза-

сидан харажатларни камайтиришни ва маз-
кур давлат институтига бўлган ишончнинг

ортишини таъминлайди.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Paying Taxes 2019. A unique report by PwC and the World Bank Group. https://www.pwc.com/gx/en/paying-taxes/pdf/pwc-

paying-taxes-2019.pdf

2. Ш.М.Мирзиёев “2017 йил - шиддатли ислоҳотлар йили”. Т.: Адолат, 2018. – 96 б.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ

сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони. – www.lex.uz

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонига илова//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами. – Тошкент, 2017. – № 6 (766). – 33-б.

5.Alfred G. Buehler “Taxation and the minimum of subsistence” Source: The American Economic Review, Vol. 23, No. 2 (June., 1933),

pp. 234-244. StableURL:http://www.jstor.org/stable/253

6. Harley L. Lutz “The privilege of personal income taxation”. Source: The Bulletin of the National Tax Association, Vol. 23, No. 1

(October, 1937), pp. 11-22. Stable URL: ttp://www.jstor.org/stable/41786912

7. Жўраев А. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг самарали йўллари: Монография. – Т.: Фан, 2004. – 243 б
8.Ашмарина У.В. “Налогообложение доходов физических лиц в России: перспективы реформирования и оценка фискальных

эффектов”. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экиномических наук. Волгоград-2016.-26с.

9. Маликов Т. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Т.: Академия, 2002 йил 30 б.

10. Ҳайдаров Н. Солиқлар ва солиққа тортиш масалалари «Akademiya» нашриёти –Т., 2007. 79 б.

11. Юлдашев И. Жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишда умумдекларациялаш тизимини жорий этиш

масалалари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2002. - 7 б.

12. Абдурахмонов О. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар тизими ва уни такомиллаштириш масалалари./ Иқтисод

фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент, 2005. Б. - 52-53.

13. Адизов А. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар тизимини такомиллаштириш./ Иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Тошкент, 2004. Б. - 25.

14. Муталова Д. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини такомиллаштириш / иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2010. – 21 б.

15. Усманова М. Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация усулида солиққа тортишни такомиллаштириш/

иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2011. – 23 б.

16. Сабиров М. Даромадларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш/ иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа

доктори (Doctor of hilosophy)илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –Т.: ТМИ, 2019. -3-25-б.

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

Эргашева Шахло Тургуновна -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори

Маннапова Раъно Аброровна -

Тошкент молия институти, ўқитувчи

Аннотация.

Ушбу мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ривожланиш босқичлари ва

республикамизда тадбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ёритилган.

Таянч сўзлар:

бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия, халқаро стандарт, аккредитация,молиявий ҳисобот.


Аннотация.

В данной статье рассматрывается этапы развития международных стандартов финансовой

отчетности и текущие реформы в наше республике.

Ключевые слова:

бухгалтерский учет, аудит, финансы, международный стандарт, аккредитация,

финансовая отчетность.


Annotation:

This article discusses the stages of development of international financial reporting standards and

ongoing reforms in our republic.

Keywords:

accounting, audit, finance, international standard, accreditation, financial reporting.

Библиографические ссылки

Paying Taxes 2019. A unique report by PwC and the World Bank Group. https://www.pwc.com/gx/en/paying-taxes/pdf/pwc-paying-taxes-2019.pdf

Ш.М.Мирзиёев “2017 йил - шиддатли ислоҳотлар йили”. Т.: Адолат, 2018. – 96 б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони. – www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонига илова//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами. – Тошкент, 2017. – № 6 (766). – 33-б.

Alfred G. Buehler “Taxation and the minimum of subsistence” Source: The American Economic Review, Vol. 23, No. 2 (June., 1933), pp. 234-244. StableURL:http://www.jstor.org/stable/253

Harley L. Lutz “The privilege of personal income taxation”. Source: The Bulletin of the National Tax Association, Vol. 23, No. 1 (October, 1937), pp. 11-22. Stable URL: ttp://www.jstor.org/stable/41786912

Жўраев А. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг самарали йўллари: Монография. – Т.: Фан, 2004. – 243 б

Ашмарина У.В. “Налогообложение доходов физических лиц в России: перспективы реформирования и оценка фискальных

эффектов”. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экиномических наук. Волгоград-2016.-26с.

Маликов Т. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Т.: Академия, 2002 йил 30 б.

Ҳайдаров Н. Солиқлар ва солиққа тортиш масалалари «Akademiya» нашриёти –Т., 2007. 79 б.

Юлдашев И. Жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишда умумдекларациялаш тизимини жорий этиш масалалари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2002. - 7 б.

Абдурахмонов О. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар тизими ва уни такомиллаштириш масалалари./ Иқтисод

фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент, 2005. Б. - 52-53.

Адизов А. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар тизимини такомиллаштириш./ Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Тошкент, 2004. Б. - 25.

Муталова Д. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини такомиллаштириш / иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2010. – 21 б.

Усманова М. Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация усулида солиққа тортишни такомиллаштириш/ иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2011. – 23 б.

Сабиров М. Даромадларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш/ иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of hilosophy)илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –Т.: ТМИ, 2019. -3-25-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов