Поддержка туризма нашей страны и государственная поддержка его использования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
224-229
46
17
Поделиться
Суюнова, К. (2020). Поддержка туризма нашей страны и государственная поддержка его использования. Экономика И Образование, 1(2), 224–229. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4363
Камилла Суюнова, Самаркандский институт экономики и сервиса

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследовано превращение туризма в одну из сфер национальной экономики и вместе с тем его значение в качестве важного источника роста внутреннего валового продукта государства. Принимая во внимание данные сферы, научно обоснованы основные направления государственного регулирования туризма и возможности для его интенсивного развития.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

224

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. – М.: Издательский дом «Вильямс», 2005, 256 с.

2.

Rosenfeld S. Backing into Clusters: Retrofitting Public Policies. [Электронный ресурс]. - Режим

доступа:www.oecd.org.

3.

Schmitz H. On the clustering of small firms // IDS Bulletin. - 1992. - Vol.23, No.3., Р. 63.

4.

Doeringer P., Terkla. D.G. Business Strategy and Cross-Industry Clusters // Economic Development Quaterly. - № 9

(3), 1995. – pp. 225-237.

5.

Мустафакулов Ш. Кластерли ёндашув асосида ҳудудий инфратузилмани шакллантиришда устувор

йўналишлари // "BIZNES-Эксперт" – № 9(105), 2016. – Б.12.

6.

Қодиров А.М, Ахмедиева А.Т, Убайдуллаев Д. Кластер механизми. Agroiqtisodiyot, №1, 2017. 38-44б.

7.

Отажонов Ш.И. Инновацион кластерларни ривожлантириш асосида ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари

инновацион фаоллигини оширишнинг методологик жиҳатлари // Иқтисодиёт ва таълим / 2017 №5 –б. 90-94.

8.

Захидов Г.Э. Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш

самарадорлиги. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. ЎзР. БМА,

2017.- 24 б.

9.

Александрова А.Ю. Туристские кластеры: содержание, границы, механизм функционирования //

Современные проблемы сервиса и туризма. - 2007. - №1. - С.51-61.

10.

Nordin, S. (2003). Tourism Clustering & Innovation. European Tourism Research Institute, MidSweden University,

Sweden. p.27-28.

11.

Dana-Nicoleta Lascu, Lalita A. Manrai, Ajay K. Manrai, Allison Gan. "A cluster analysis of tourist attractions in

Spain: Natural and cultural traits and implications for global tourism" // European Journal of Management and Business
Economics, Vol. 27 Issue: 3, 2018. pp.218-230, https://doi.org/10.1108/EJMBE-08-2017-0008


МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИШИ

Суюнова Камилла Бахромовна –

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

PhD таянч докторант

Аннотация:

Ушбу мақолада туризмни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш , туризмни

изчиллик билан ривожллантиришга берилаётган имкониятлар, туризм миллий иқтисодиётнинг бирига
айланаётганлигини, шу билан бирга мамлакат ялпи ички махсулотининг ўсишининг асосий манбаи эканлиги каби
долзарб масалаларни ўз ичига олади.

Таянч сўзлар:

Давлат сиёсати , туризм, туристик хизматлар, даромад, бандлик ,инвестиция.

Аннотация:

В статье исследовано превращение туризма в одну из сфер национальной экономики и вместе с

тем его значение в качестве важного источника роста внутреннего валового продукта государства. Принимая во
внимание данные сферы, научно обоснованы основные направления государственного регулирования туризма и

возможности для его интенсивного развития.

Ключевые слова:

Государственная политика, туризм, туристические услуги, доходы, занятость,

инвестиции.

Annotation:

This article discusses urgent tasks, which include the transformation of tourism into one of the income

items of the national economy, and tourism is also the main source of growth of the country gross domestic product. Given these
facts, the article scientifically substantiates the opportunities provided by the state to optimize tourism and its consistent
development.

Key words:

State policy, tourism, tourist services, income, employment, investments.

Кириш.

Дунё миқёсида туризм мамла-

катлар иқтисодиётида жуда тез ривожланиб
борувчи ва катта наф келтирувчи йуналиш-

ларидан бири. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда
туризмнинг турли соҳаларини тез суръатлар

билан ривожлантиришга катта имкониятлар
яратилиб, туризмни давлат томонидан тар-

тибга солиш ва қўллаб-қувватлаш масалала-
ри юзасидан самарали ва тезкор чора-тад-

бирлар кўрилмоқда, унинг хуқуқий асослари
такомиллаштирилмоқда. Айниқса, Самар-

қанднинг Ипак йули марказларидан бири

сифатидаги мавқеи, мустақиллик натижаси-
да мамлакатимизда туризмнинг турли соҳа-

ларни ривожлантиришга эхтиёжнинг кўпа-
йиши, ушбу эхтиёжларни қондириш мақса-

дида давлат томонидан яратилаётган имко-
ниятлар натижасида туризмни хар томонла-

ма ривожлантирилиши ва унинг самарадор-
лигини ошириш масалалари асослаб берила-

ди. Жумладан, изчил ислоҳатдан, Ўзбекис-
тоннинг туризм салоҳиятини комплекс ра-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

225

вишда ривожлантиришга йўналтирилган 20

дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қа-
бул қилинди. Демак бу соҳада изчил ислоҳат-

лар амалга оширилмоқда. Зеро бу соҳани
юксак тараққий эттириш мамлакатимизда

янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиётни
диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал

ривожлантириш, валюта тушумларини кў-
пайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш да-

ражасини ошириш, қисқача айтганда, фаро-
вонликка хизмат қилади.

Бутунжаҳон туристик ташкилоти (БТТ)

маълумотлари бўйича сайёрамиздаги ишлаб

чиқариш-хизматлар бозори айланмасининг

10 фоизи туризм соҳасининг ҳиссасига тўғри
келади. Таҳлил натижаларига кўра, 2020

йилга бориб, халқаро туристик саёҳатлардан
олинадиган даромадлар бир йилда 2,0 трил-

лион АҚШ долларини ташкил қилиши прог-
ноз қилинмоқда[1]. Бу эса, жаҳонда туризм

салоҳиятидан тобора кенгроқ ва самарали
фойдаланишга ҳаракат қилинаётганини анг-

латади. Ушбу кўрсаткичнинг мамлакатимиз-
да ҳам жадал ўсиши кўзда тутилган.

Туризм соҳасидаги давлат сиёсати ис-

тиқболда ҳудудлар ва уларнинг инфратузил-

масини комплекс жадал ривожлантиришда
туризм соҳаси етакчилик қилиши, долзарб

ижтимоий - иқтисодий вазифаларни ечиш,
иш ўринларини кўпайтириш, худудлар ди-

версификацияси ва ривожланишини таъ-
минлаш, аҳолининг даромадлари, яшаш да-

ражаси ва сифатини ошириш ҳамда мамла-
катнинг инвестициявий жозибадорлиги ва

имижини яхшилашга қаратилган.

Мавзуга оид адабиётларининг таҳ-

лили (Literature review).

Бозор шароитида

туризмни ривожлантириш ва давлат томо-

нидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш

муаммолари И.Т. Балабанов, А.И.Балабанов
[2], О.В.Белицкая [3], Л.В.Васильева [4], М.Н.

Дмитриев, М.Н.Забаева, Е.Н.Малыгина [5],
Н.С.Мартышенко, О.Г.Марченко [6], Ф.Кот-

лер, Д.Боуэн, Д.Мейкенз [7], ва бошқалар-
нинг ишларида баён этилган.

Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари-

дан, Н.Т.Тухлиев [8], М.М.Мухаммедов[9], И.С.

Тухлиев, Р. Ҳайитбоев, Н.Э. Ибодуллаев, Р.С.
Амриддинов [10], ва бошқалар мамлакати-

мизда туризмни ривожлантиришнинг иқти-
содий-ижтимоий ва назарий томонлари, ту-

ризм соҳасини давлат томонидан тартибга
солиш ва бошқариш усулларини такомил-

лаштириш, туризмнинг мамлакат иқтисоди-
ётини ривожлантиришдаги, шу билан бирга

аҳолини иш билан таъминлашдаги йўналиш-

лар ёритиб берилган.

Асосий қисм.

Ўзбекистонда туризмни

жадал ривожлантиришни ҳамда келажакда
уни миллий иқтисодиётининг етакчи тар-

моқларидан бирига айлантириш муаммоси-
ни ҳал этишдан иборат. Бозор иқтисодиёти

шароитида туризм соҳасини ривожланти-
ришнинг давлат томонидан тартибга солиш

– бу туристик соҳани ривожлантиришда дав-
латнинг ижтимоий – иқтисодий устуворлик-

ларини таъминлаш ҳамда ягона концепция
ишлаб чикариш мақсадида хўжалик субъект-

лари фаолиятига ва бозор конъюктурасига

таъсир кўрсатишдир.

2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ри-

вожлантиришнинг бешта устувор йўналиш-
лари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига муво-

фиқ Ўзбекистонда туризмни мамлакат мил-
лий иқтисодиётининг устун тармоқларидан

бирига айлантириш сиёсати изчиллик билан
амалга оширилмокда.

Бизнингча, Ўзбекистонда туризмни жа-

дал ривожлантиришни ҳамда келажакда уни

миллий туризмни жадал ривожлантириш
ҳамда келажакда уни миллий иқтисодиёти-

нинг етакчи тармоқларидан бирига айлан-
тириш муаммосини ҳал этишда масаланинг

икки муҳим жиҳатига алоҳида эътибор қа-
ратилиши лозим.

Биринчидан, мамлакатда туризмни

устувор соҳа сифатида тан олиш, уни бошқа

тармоқларга нисбатан устун ривожланти-
ришнинг долзарблигини, ўткир зарурат

эканлигини асослаш.

Иккинчидан, туризмни бошқа тармоқ-

ларга нисбатан тез суръатлар билан ривож-
лантириш йуллари ва востиларини аниқлаш

ва илмий жиҳатдан асослаб бериш. Қайд

этилган муаммоларни ечиш бўйича ўзимиз-
нинг айрим илмий мулоҳаза ва қарашлари-

мизни кайд этмоқчимиз.

Ўзбекистонда туризм ҳаракатлари бо-

зорини устувор соҳа сифатида жадал ривож-
лантириш ва келажакда унинг мамлакат

миллий иқтисодиётидаги мавқеини мустаҳ-
камлашнинг ўта муҳим эканлигини қўйида-

гилар билан асослаб бериш мумкин.

1.

Ўзбекистон улкан туристик салоҳия-

тига эга. Ўзбекистон тарихий обидаларига
бой бўлиб, азал-азалдан хорижлик сайёҳ-

ларнинг эътиборини ўзига жалб қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистони Ҳаракатлар

страгеясига мувофиқ миллий иқтисодиёти-
ни жаҳон хўжалиги мавқеига кўтариш ҳамда

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

226

дунё мамлакатлари билан иктисодий алоқа-

ларни ривожлантиришга қаратилган ҳатти-
харакатлар мамлакатга иш ва тадбиркорлик

юзасидан келувчи туристлар сонини, айни
пайтда шу мақсадларда бошқа мамлакат-

ларда чиқувчи туристлар сонининг кўпайи-
ши учун имкониятлар яратмокда. 2018 йил-

да Ўзбекистонда ташриф буюрган хорижлик
туристлар сони 5300 кишини, туристик хиз-

матлар экспорти эса 1040.9 млн. долларни
ташкил этди. Ташриф буюрган хорижлиик

туристларнинг асосий қисми (88.1%) Ўзбе-
кистонга таниш ва қариндошлар билан учра-

шиш мақсадида, яна бир қисм (9.6%) ўз таъ-

тилини ўтказиш, дам олиш, ҳордиқ чиқариш
учун ташриф буюрган. Хориждан ташриф

буюрган тупистларнинг 86.1%, 7.2 % - МДҲ
нинг бошқа мамлакатларидан, 6.2 % - узоқ

хориж давлатларига туғгри келади. Лекин
Ўзбекистонда туризмда мавжуд улкан са-

лоҳиятдан фойдаланиш даражаси ҳали жуда
пастлигича қолмоқда. Ушбу тармоқнинг

мамлакат ЯИМ даги улуши 2.5 % атрофида.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига

кўра Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хориж-
лик туристлар сони 2025 йилга қарийб 2

марта кўпайтириш ва 9.1 млн. кишига етка-
зиш, туристик хизматлар хажмини эса 2 мар-

тадан зиёдроқда кўпайтириб, 2233 млн. дол-
ларга етказиш мумкин.

2.

Ҳаракатлар страгетиясида 2017-

2021 йилларда ва ундан кейинги даврда ҳам

иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини
таъминлаш ва шу асосда аҳоли моддий фаро-

вонлигини юксалтириш вазифаси қўйилган
[11]. Мутахассисларнинг фикрларига кўра

туризмда инвестициялар рентабеллиги кўр-
саткичлари бошқа тармоқларга нисбатан

анча юқори. Демак, туризимни жадал ривож-

лантириш мамлакат ялпи ички маҳсулот
ҳажмини жадал суръатлар билан ривожлан-

тириш муаммосини ҳал этишда миллий
иқтисодиётининг бошқа тармоқларига нис-

батан юқори натижа беради.

3. Туризм соҳасини тез суръатлар би-

лан ривожлантириш мамалакатда қўшимча
янги иш ўринларни яратиш ва аҳоли банд-

лигини таъминлашнинг муҳим тармоқлари-
дан бири ҳисобланади. Сабаби, туризм хиз-

матлари хажмини кўпайтириш миллий иқти-
содиётнинг бошқа тармоқларида, хусусан,

савдо, умумий овқатланиш, қишлоқ хўжали-

ги, саноат, транспорт, алоқа, ахборот комму-
никация технологиялари, коммунал хизмат-

лари каби муҳим тармоқларда ишлаб чиқа-
риш кўламларини кенгайтиришнинг муҳим

тармоқларда ишлаб чиқариш кўламларини
кенгаётиришнинг муҳим омили ҳисоблана-

ди. Меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва
унинг таклифи ўртасида кескин номувофиқ-

лик мавжуд бўлган, ишсизлик даражаси юқо-
ри Ўзбекистон туризмини жадал ривожлан-

тириш эвазига, кўплаб янги иш ўринларини
яратиш имкониятларидан ўринли фойдала-

ниш ўта долзарб муаммо ҳисобланади.

Туризм соҳасининг истиқболида мам-

лакат ялпи ички маҳсулотини шаклланти-

ришнинг, аҳоли реал даромадлари ва иқти-
содиётда бандлигини оширишнинг, давлат

бюджетига тушумларни кўпайтиришнинг
асосий манбаига алантириш туристик соҳа-

ни умуммиллий даражада давлат томонидан
тартибга солишни кучайтириш, замон талаб-

лари даражасига кўтариш билан узвий боғ-
лиқ. Айниқса туризмни жаҳон бозорига кўта-

ришда давлатнинг роли жуда катта.

Мавжуд илмий-назарий қарашларга

мувофиқ бозор иқтисодиёти шароитида ту-
ризм соҳасини ривожлантиришнинг давлат

томонидан тартибга солиш – бу туристик
соҳани ривожлантиришда давлатнинг ижти-

моий – иқтисодий устуворликларини таъ-
минлаш ҳамда ягона концепция ишлаб чиқа-

риш мақсадида хўжалик субъекталари фао-
лиятига ва бозор конъюктурасига таъсир

кўрсатишдир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ту-

ризмни давлат томонидан тартибга солиш
ўз мазмун моҳиятидан ўта мураккаб жараён

бўлиб, у бир неча ўзаро бир – бири билан

боғлиқ унсурлардан таркиб топган. Ушбу
таркибий унсурлар қаторига туризмни ри-

вожлантиришнинг тартибга солиш бораси-
да давлат сиёсатини ишлаб чиқиш тартиби,

унинг мақсади, вазифалари ва асосий йўна-
лишлари, шунигдек, уни амалга ошириш

воситалари ва усулларини киритиш мумкин.
Туризмни давлат томонидан тартиблаш жа-

раённинг моҳиятини янада яққол очиб бе-
риш мақсадида уни чизма шаклида изоҳлаш-

га уриниб кўрдик.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

227

Туризм сохасини давлат томонидан

тартибга солиш


Ягона тушунча ва тарифлар

жорий этиш, шартнома тузиш,

виза олиш, чегарадан утиш

тартибини ўрнатиш

Туризмни ривожлантиришнинг

умумий стратегия ва

концепсиясини ишлаб чикиш,

туризм объектларини

жойлаштиришни тартибга солиш

Туризмда лицензиялаш,

стандартлаш ,

сертифкациялаш


Туристик бозорда маркетинг

тадқиқотлари, туризмни

ўрганишнинг миллий

марказларини ташкил

яратиш

Хорижда ваколатхона ва

филиаллар ташкил этиш,

халқаро шартномалар тузиш

Халқаро рақобатбар-

дошлиликни миллий

маҳсулотни жорий назорат,

аудит, мониторинги

1-чизма. Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Якуний қисм.

Тадқиқот натижаларини

жаҳон амалиётида туризмни давлат томони-

дан тартиблашга 3 турдаги ёндашувлар
мавжудлигини кўрсатди ва ушбу ёндашув-

лар бир-биридан муайян билан фарқлана-
дилар.

Биринчи ёндашув асосан ривожланган

мамлакатларга хос бўлиб, унга мувофиқ

жойларда туризмни ривожлантириш маса-
лалари хўжалик юритувчи субъектлар томо-

нидан мустақил ҳал қилинади. Туризм соҳа-
сида фаолият юритаётган хўжалик субъект-

лари тармоқни ривожлантиришга оид муҳим
масалаларни ҳал этишда ва тегишли қарор-

лар қабул қилишда бозор иқтисодиёти қо-
нун – қоидалари ва тамойилларига таянган

ҳолда иш тутадилар. Бундай вазиятда ту-
ризм хизматлари бозорини тартибга солиш

бўйича махсус давлат органлари бўлишлиги
учун эхтиёж сезилмайди. Ушбу ёндашувнинг

моҳияти шундан иборатки, қонун устувор-
лиги таъминланган ва бозор иқтисодиёти

тамойиллари тўсиқсиз амал қиладиган Ғарб

мамлакатларида соҳа хўжалик субъектлари
мустақил равишда туризмни ривожланти-

ришга оид тўғри ва ижобий натижа беради-
ган қарорлар қабул қилишга қодир. Бундай

мамлакатда миллий туристик маҳсулотни
жаҳон бозорига реклама қилишга, уни тар-

тибга солишда махсус давлат органи ишти-
рокига катта зарурат сезилмайди ва бундай

мамлакат хорижлик сайёхлар учун жозиба-
дор ҳисобланади.

Иккинчи ёндашув туризм хизматлари

бозорини жадал суръатлар билан ривожлан-

тириш сиёсатини амалга ошираётган мамла-
катларга хос бўлиб, бунда ушбу соҳани тар-

тибга солиш махсус давлат органи томони-

дан амалга оширилади. Маҳсус ташкил этил-
ган давлат органи тегишли ваколатлар ва

катта миқдордаги молия ресурсларига эга
бўлиб ва унда туризм соҳасини ривожланти-

риш жараёнларига кучли таъсир кўрсатиш
имкониятлари мавжуд бўлади. Бундай дав-

лат тузилмаларини ташкил этиш миллий
туристик маҳсулотни яратиш ва туризм инф-

ратузилмасини шакллантириш катта хара-
жатлар талаб қиладиган ҳолларда яхши

самара беради. Бундан ташқари, туризмни
тартибга солувчи махсус давлат тузилмаси

мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб
этишда, тармокда кичик ва хусусий тадбир-

корликни кўллаб-қувватлашда, хорижлик
туристларнинг хавсизлигини таъминлашда

ва бошқа бир қатор соҳаларда ҳам фаол иш-
тирок этади.

Учинчи ёндашув туризмни тартибга

солиш махсус вазирлик томонидан амалга

оширилади. Ушбу вазирлик фаолияти кўп
қиррали бўлиб, у туризмни ривожлантириш-

га доир масалаларда тегишли вазирликлар,

минтақавий хукумат, муассасалар билан
мувофиқлаштириш ишларини, туризмнинг

амал қилиши ҳуқукий-меъёрий базасини
ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришга

оид масалаларни ҳал қилади. Бундан ташқа-
ри, вазирлик мамлакатда туризмни ривож-

лантириш бўйича бошқа давлатлар билан ва
ҳалқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрна-

тади, чет элда миллий туристик бизнесни
тегишли ахборотлар билан таъминлаш вази-

фаларини бажаради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўпги-

на мамлакатларда туризм соҳасини таритиб-
га солиш давлат ва хусусий секторлар ишти-

рокида, уларнинг ўзаро ҳамкорлигида амал-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

228

га оширилди. Бугун Жахон Туризм Ташки-

лоти (БТТ) томонидан амалга оширилган
тадқиқотлар хам хусусий тузилмаларнинг

жаҳон туризмини ривожлантиршга фаол иш-
тирок этиши давлат томонидан кучли кўл-

лаб – қувватлаш натижасида содир бўлади.

Бозорнинг ўз-ўзини тартиблаш меха-

низмлари давлатнинг тегишли аралашуви-
сиз иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилувчи

катта салбий оқибатларга олиб келиши мум-
кин. Булар жумласига иқтисодиёт монопол-

лашувининг кучайиши, аҳоли моддий таба-
қалашининг тезлашуви, ижтимоий тармоқ-

лар (соғлиқни сақлаш, фан, маданият, таъ-

лим) фаолиятининг қисқариши кабиларни
киритиш мумкин.

Давлат ва унинг турли даражасидаги

тузилмаларни миллий туризмни барқарор

ривожлантириш стратегиясини амалга оши-
ришда, соҳага бозорнинг таъсирини ка-

майтиришда муҳим рол уйнайди.

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат-

нинг туризм хизматлари бозорини тартибга
солиш бир қатор вазифалар қаторига қуйи-

дагиларни куриш мумкин:

Туризмни ривожлантириш соҳасида

ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий сиёсат
ишлаб чиқиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

Ижтимоий туризмни ривожлантириш

муаммоларни ечиш чора – тадбирларини

амалга ошириш;

Туризмни ривожлантириш бўйича

давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амал-
га ошириш;

Туризмни ривожлантириш учун за-

рур бўлган инвестицияларни жалб этиш ва

ундан самарали фойдаланишни таъминлаш.

Ўзбекистон шароитида юқорида қайд

этилган вазифалар билан бир қаторда, ту-
ризмни энг истиқболли соҳа сифатида мам-

лакатда устувор ривожлантириш зарурати-
дан келиб чиққан ҳолда, унинг ҳолати ҳамда

ривожлантириш йўналишлари устидан дои-
мий назоратни амалга оширишни ҳам дав-

латнинг асосий вазифаларидан бири сифа-

тида қараш лозим деб хисоблаймиз. Айниқса,
мамлакатда туризмни ривожлантириш стра-

тегиясини ишлаб чикишда, туристик объект-
лар жозибадорлигини таъминлашда, миллий

туристик маҳсулотлар рақобатбардошлиги-
ни оширишда, туристлар ҳавсизлигини таъ-

минлашда давлат фаол иштирок этмоғи ло-
зим.

Ўзбекистонда туризмни истиқболли

соҳа сифатида устун ривожлантириш страте-
гияни инобатга олган ҳолда, уни давлат

томонидан тартибга солишни иккита асосий
муҳим йўналишида амлага оширишни так-

лиф қиламиз.

Биринчи йўналиш – бозор механизмла-

рининг амал қилиши учун зарур шарт – ша-
роитлар яратиш ва муайян воситалар ёрда-

мида уларни тартибга солувчи ҳуқуқий база-
ни такомиллаштириш, тармоқда монополия-

ларнинг вужудга келишининг олдини олиши
лозим. Давлат туризм хизматлари бозорига

биринчидан талаб ва даромадни бошқариш,

иккинчидан, таклиф ва нархларни бошқа-
риш орқали таъсир кўрсатиш мумкин. Талаб-

га таъсир кўрсатадиган давлат маркетинг
(мижозларда талабни шакллантириш ҳамда

мамлакатнинг туристик жозибадорлигини
ошириш ҳамда потенциал мижозларда тала-

бини шакиллантиришда қуйидаги усуллар-
ни қўллаш таклиф этилади; соҳа мутахассис-

ларини хорижга хизмат сафарига жўнатиш;
телевидение ва радио орқали реклама қи-

лиш; бепул рисолалар ва слайдлар тарқатиш;
ярмарка кўрикларида иштирок этиш; мамла-

катга ташриф буюрган хорижлик журналист-
лар билан учрашувлар ташкил этиш ва бош-

қалар) чекловлар белгилаш, нархни шакл-
лантириш каби воситаларни унумли фойда-

ланиши мақсадга мувофиқ.

Иккинчи йўналиш – ижтимоий дастур-

лар ва ижтимоий йўналтирилган тадбирлар
воситасида аҳолини ҳимоялаш ва кам таъ-

минланган аҳоли қатламларини қўллаб- қув-
ватлаш ижтимоий сиёсатини амалга оши-

риш. Ҳар иккала йўналиш ўзаро чамбарчас
чора-тадбирларни изчиллик билан амалга

ошириш – мамлакатда туризмни жадал ри-

вожлантириш стратегиясини ҳаётга тадбиқ
этишда катта ижобий натижалар беради.

Туризмни ривожлантиришда ва уни

иқтисодий ўсишнинг етакчи тармокларидан

бирига айлантиришга эришган мамлакат-
ларнинг илғор тажрибаси ҳам туристик хиз-

матлар бозорининг ҳолати ва уни кенгай-
тириш имкониятлари айнан давлатнинг

ушбу бозорини самарали тартибга солиш,
туризм инфратузилмасини узлуксиз ривож-

лантириш муаммоларини ҳал этишдаги
фаоллиги билан узвий боғлиқ эканлигидан

далолат беради.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

229

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

UNWTO Tourism Highlights 2017 Edition

2.

Балабанов И.Т. , Балабанов А.И. Экономика туризма. Учеб. Пособие. –М.: Финансы и статистика, 2001,

-176 с.

3.

Белицкая О.В. Формирование механизм модернизации курортно-туристического кластера в регионе (на

примере Краснодарского края) Автореферат дисс. … канд. Экон. н Сочи, 2011.

4.

Васильева Л.В. Организационно –экономический механизм обеспечения устойчивого развития туризма в

регионе. Автореферат дисс. … канд. экон. н. Санкт – Петербург, 2006.

5.

Дмитриев М.Н., Забаева М.Н., Малыгина Е.Н. Экономика туристского рынка. Учебник -2-е, изд., перераб. и

доп. –М., ЮНИТИ –ДАНА, 2010 -306 с.

6.

Мартышенко Н.С., Марченко О.Г. Перспективы развития туризма в Приморском крае. Оценка

пространственного развития туристских дистанций Приморского края как ос- нова кластерной политики регион
// Российское предпринимательство. – 2010. - № 3-1. – С. 172-17

7.

Котлер Филип, Джон Боуэн, Джеймс Мейкенз Маркетинг. Гостеприимство и туризм: Учебник для

вузов/Пер. с англ. под ред. Р.Б. Ноздревой. – М.: ЮНИТИ, 1998.

8.

Тухлиев Н. Абдуллаева Т. Менеджмнет и организация бизнеса в туризме Ўзбукистана. –Т.: Гос.науч.изд –во

Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. -367 с.

9.

Мухаммедов М.М. Рахматов Ф. Туризм соҳасида бозор муносабатларининг шаклланиши ва унинг тармоқ

самарадорлиги кўрсаткичларига таъсири // Сервис ва туризм: бошқариш ва ривожлантириш муаммолари. Халқаро
анжуман материаллари. Самарқанд 2007.

10.

Тухлиев И.С. Ҳайитбоев Р., Ибодуллаев Н.Э. Амриддинов Р.С. Туризм асослари. Дарслик. Ўқув қўлланма. –

С.СамИСИ, 2010. -247 б.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони.




РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

UNWTO Tourism Highlights 2017 Edition

Балабанов И.Т. , Балабанов А.И. Экономика туризма. Учеб. Пособие. –М.: Финансы и статистика, 2001, -176 с.

Белицкая О.В. Формирование механизм модернизации курортно-туристического кластера в регионе (на примере Краснодарского края) Автореферат дисс. … канд. Экон. н Сочи, 2011.

Васильева Л.В. Организационно –экономический механизм обеспечения устойчивого развития туризма в регионе. Автореферат дисс. … канд. экон. н. Санкт – Петербург, 2006.

Дмитриев М.Н., Забаева М.Н., Малыгина Е.Н. Экономика туристского рынка. Учебник -2-е, изд., перераб. и доп. –М., ЮНИТИ –ДАНА, 2010 -306 с.

Мартышенко Н.С., Марченко О.Г. Перспективы развития туризма в Приморском крае. Оценка пространственного развития туристских дистанций Приморского края как ос- нова кластерной политики регион // Российское предпринимательство. – 2010. - № 3-1. – С. 172-17

Котлер Филип, Джон Боуэн, Джеймс Мейкенз Маркетинг. Гостеприимство и туризм: Учебник для вузов/Пер. с англ. под ред. Р.Б. Ноздревой. – М.: ЮНИТИ, 1998.

Тухлиев Н. Абдуллаева Т. Менеджмнет и организация бизнеса в туризме Ўзбукистана. –Т.: Гос.науч.изд –во Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. -367 с.

Мухаммедов М.М. Рахматов Ф. Туризм соҳасида бозор муносабатларининг шаклланиши ва унинг тармоқ самарадорлиги кўрсаткичларига таъсири // Сервис ва туризм: бошқариш ва ривожлантириш муаммолари. Халқаро анжуман материаллари. Самарқанд 2007.

Тухлиев И.С. Ҳайитбоев Р., Ибодуллаев Н.Э. Амриддинов Р.С. Туризм асослари. Дарслик. Ўқув қўлланма. –С.СамИСИ, 2010. -247 б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов