Возможности использования инновационных маркетинговых систем в автомобильной отрасли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
6-12
25
16
Поделиться
Шарипов, К., & Шокамолов, Ш. (2020). Возможности использования инновационных маркетинговых систем в автомобильной отрасли. Экономика И Образование, 1(5), 6–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4620
Конгратбой Шарипов, Ташкентский государственный экономический университет

ректор, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Даны предложения и направления использования инновационных маркетинговых систем в автомобильной промышленности. Изучена общая методология организации инновационной деятельности автомобильной промышленности.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

6

АВТОСАНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ ТИЗИМИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Шарипов Конгратбой Авезимбетович -

ТДИУ ректори, профессор

Шокамолов Шохжахон Шомахмудович -

Турин политехника университети талабаси

Аннотация.

Автосаноат корхоналарида инновацион маркетинг тизимидан фойдаланиш имкониятларига

боғлиқ таклифлар, йўналишлар берилган. Автосаноат корхоналари инновацион фаолиятини ташкил этишнинг
умумий методикаси ўрганилган.

Калит сўзлар

:

автосаноат, бозор, инфратузилма, маркетинг, савдо, ишлаб чиқариш, сотиш, экспорт,

импорт.


Аннотация.

Даны предложения и направления использования инновационных маркетинговых систем в

автомобильной промышленности. Изучена общая методология организации инновационной деятельности

автомобильной промышленности.

Ключевые слова:

автомобили, рынок, инфраструктура, маркетинг, торговля, производство, продажа,

экспорт, импорт.

Annotation.

Suggestions and directions for the use of innovative marketing systems in the automotive industry are

given. The general methodology of the organization of innovative activity of the automobile industry is studied.

Key words:

automotive, market, infrastructure, marketing, trade, manufacturing, sales, export, import.

Кириш.

Иқтисодиётни модернизация-

лаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик

жиҳатдан янгилаш мамлакатимиз иқтисоди-

ётига ва унинг корхоналарига иқтисодий фао-

лиятни янада ривожлантиришни талаб қил-

моқда. Бунга саноат корхоналарида маркетинг

фаолиятини ташкил этиш ва унинг самарасини

орттириш орқали эришиш мумкин.

Иқтисодий жиҳатдан ривожланган илғор

давлатларнинг йирик фирмалари тажрибаси

шуни кўрсатадики, маркетинг фаолияти корхо-

на ва ташкилотларнинг узоқ вақт яшаб қоли-

шига ва унумдорлигини орттириб боришига
имконият яратади. Маркетинг фаолиятини

амалга ошириш маркетинг назарияси ва ама-

лиётининг равнақига боғлиқдир. Маркетинг

назарияси ва амалиётининг равнақи бевосита

маркетинг изланишлари ва тадқиқотлари йў-

налишларига боғлиқ. Ҳар бир саноат корхонаси

ўзининг турли фаолиятлари қаторида марке-

тинг фоалиятига катта эътибор қаратиши ке-

рак ва уни мунтазам равишда такомиллашти-

риб бориши лозим.

Мамлакатимизда автомобиль саноати

фаолиятини тубдан такомиллаштириш билан

боғлиқ ислоҳотлар самарадорилиги соҳанинг

иш ва бозор фаоллигини оширишни талаб эта-

ди. Соҳанинг иш ва бозор фаоллиги бевосита

инвестицион жараён, унинг самарадорлиги ва

сиғимига боғлиқ ҳисобланиб, автосаноат кор-

хоналари таркибига кирувчи акциядорлик жа-

мияти акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд
бозорларида оммавий жойлаштириш орқали

намоён бўлади.

Автосаноат корхоналарининг бозор фаол-

лиги ишлаб чиқариш самарадорлигини оши-

риш ва сифат жиҳатидан такомиллаштириш,

корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш,

бозорга йўналтирилган маркетинг стратегия-

сидан фойдаланиш орқали халқаро ва миллий

бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш-

ни талаб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Авто-

саноат корхоналарининг фаолият йўналишла-

рини такомиллаштириш, саноат корхоналари-

нинг иш ва бозор фаоллигини ошириш доира-

сидаги кенг кўламли илмий тадқиқотлар хо-
рижлик иқтисодчи олимлар А.Банкин, Г.Беквит,

С.Н.Бердышев, С.Божук, М.Горштейн, А.Карасев,

Р.Фатхуддинов, Г.Хардинг, В.Шкардунлар ва

бошқалар томонидан амалга оширилган[1].

Мамлакатимиз саноат корхоналарининг

бозор фаолиятини тадқиқ этишда бозор иш-

тирокчилари ва харидорлар билан боғлиқ му-

носабатлар,

автосаноат корхоналарида иннова-

цион маркетинг тизимидан фойдаланиш имко-

ниятлари,

саноат корхоналарининг маркетинг

стратегиясини шакллантиришда ички ва ташқи

маркетинг муҳитининг ўрни билан боғлиқ му-

носабатларнинг илмий-назарий асослари иқти-

содчи олимлардан Ш.Эргашходжаева, У.Шариф-

хўжаев, М.Икрамов, Л.Т.Абдухалилова, Н.М.На-

биева, С.А.Салимов, Т.А.Акрамов, Г.Б.Мумино-

ва[2] ва бошқалар томонидан маълум даражада

тадқиқ этилган.

Таҳлил ва натижалар.

Инновацион фао-

лиятни бошқариш механизми у ёки бу субъ-

ектнинг инновацион ривожланиш мақсадлари-

дан келиб чиқиб, ўзида турли хил усул ва во-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

7

ситалар йиғиндисини мужассамлаштиради.

Инновацион соҳадаги бошқарув қарорларининг

натижавий тайёр маҳсулотга айланишини таъ-

минловчи самарали механизмни ишлаб чиқи-

лиши миллий корхоналаримиз олдида турган

бугунги кундаги долзарб масалаларидан бири.

Айни пайтда мазкур механизмнинг муҳим тар-

кибий элементларини шакллантиришнинг ме-

тодологик асосларини шакллантирмай туриб,

мазкур масалани ижобий ҳал қилиш мумкин

эмас. Аслида инновацион соҳага тегишли ту-

шунчалар ҳали тўла шакллантирилмаган. Шу-

нинг учун инновацион фаолиятнинг табиати ва

мазмун-моҳиятига турлича қарашлар мавжуд

бўлган бир пайтда хўжалик субъектлари мав-

жуд имконият ва чекланишларни ҳисобга олган

ҳолда, ушбу соҳада самаралироқ сиёсат ишлаб

чиқишга имкон берувчи аниқ таклифларга

эҳтиёж сезадилар. Шу нуқтаи назардан, авто-

саноат корхоналарининг инновацион фаолият

методикасини ишлаб чиқиш масаласи алоҳида

аҳамият касб этади.

Фикримизча, автосаноат корхоналари-

нинг инновацион фаолиятини ташкил этиш-

нинг умумий методикаси қуйидаги тамойил-

ларга асосланади: (1-расм).

– мақсадлилик;

– тизимлилик;

– ташкил этувчи барча таркибий қисм-

ларни концептуал бирлиги.

1-расм. Автосаноат корхоналарининг инновацион фаолиятини ташкил

этишнинг умумий методикаси

Мазкур методикани ишлаб чиқишнинг

асосий мақсади автосаноат корхоналарининг

инновацион фаолиятини ташкил этиш бўйича

маълум дастур яратишдан иборат ҳисобланади.

Ушбу мақсаддан келиб чиқиб қўйилган вази-

фалар қуйидагилардан иборат:

автосаноат корхоналарининг иннова-

цион фаолиятни ташкил этиш ишларини маз-

муни ва мантиқий изчиллигини таъминлаш;

автосаноат корхоналарида иннова-

цияларни яратилиши ва тарқалиши бўйича

барча бўғинлари ҳамда хизмат бўлимлари фао-

лиятининг мувофиқлигини таъминловчи мос

ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш;

автосаноат корхоналарининг иннова-

цион фаолиятини муайян жиҳатлари бўйича

методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

автосаноат корхоналарининг инно-

вацион фаолиятни мақсадлилиги ва тизимли-

лигини таъминлаш;

автосаноат корхоналарида иннова-

цион фаолиятни илмий асосда ташкил этиш.

Ушбу методика қуйидаги асосий тарки-

бий қисмлардан ташкил топади:

2-расм. Умумий методиканинг таркибий қисмлари

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

8

1. Автосаноат корхоналарида инновация

тушунчасини ҳамда инновацион фаолиятнинг

мазмунини аниқлаштириб олиш.

Ҳозирги пайтда “инновация” тушунчаси-

ни аниқлаб берувчи, шу жумладан, дунё мам-

лакатлари қонунчилигида турли хилдаги изоҳ-

лар мавжуд. Хусусан, Россия Федерациясининг

инновациялар тўғрисидаги қонунида иннова-

ция амалдаги қонунчиликка кўра интеллектуал

мулк сифатида тан олинган, илмий, илмий-тад-

қиқот ёки илмий-техник фаолият натижаси

сифатида тавсифланган. Россия Федерацияси-

нинг амалдаги расмий статистикаси иннова-

цияга “инновация бу – инновацион фаолият-

нинг пировард натижаси сифатида бозорга

чиқарилган янги ёки мукаммаллаштирилган

маҳсулот ёки хизматлар ҳамда амалиётда фой-

даланишга жорий этилган янги ёки мукаммал-
лаштирилган технологик жараён ёки ишлаб

чиқариш (хизмат) усулларидир”, дея таъриф

берилган. Инновация фақатгина бозорга чиқа-

рилганда ёки ишлаб чиқариш жараёнига қабул

қилингандагина намоён бўлади. Ўз-ўзидан маъ-

лум бўладики, корхонанинг инновацион фао-

лияти расмий статистикада қайд этилиши би-

лангина амалга ошган ҳисобланмайди.

Ташкилий-бошқарув соҳасида (айнан

маркетинг соҳасида) инновацияларсиз корхо-

нанинг самарали инновацион ривожланишини

таъминлаб бўлмайди. Шунинг учун, ушбу мето-

дик тавсиямизда “инновация” тушунчасини

турли ўринларда, айнан, давлатнинг тартибга

солиш функциясидан келиб чиқувчи талаблари,

статистика ва корхона талаблари нуқтаи наза-

ридан акс эттириш мақсадга мувофиқ деб ўй-

лаймиз.

2. Автосаноат корхоналарида инновацион

фаолиятнинг ташкилий тузилишини ишлаб

чиқиш.

Автосаноат корхоналарида инновацион

фаолият танлаб олингандан кейин унинг, мақ-

садли йўналиши инновацион вазифаларнинг

тузилишини аниқлаб беради. Бунда корхона-

нинг ҳажми, ўзига хос хусусиятлари, ишлаб

чиқараётган маҳсулотининг ҳажми ва номенк-

латураси каби турли омиллар юқори аҳамият

касб этади. Шунинг учун, инновацион фаолият-

ни бошқариш ҳар бир турдаги корхона учун

алоҳида характерга эга. Бунда эътибор қара-

тилиши лозим бўлган умумий жиҳат шундан

иборатки, у бутун ташкилий тузилмага узвий

боғлиқ бўлиши лозим. Бундан ташқари, турли-

ча даражаларда бошқарув қарорларини шакл-

лантирувчи турли бўғинлар фаолиятини муво-
фиқлигини таъминланиши ҳам зарурий шарт-

лардан бири ҳисобланади. Чунки, алоҳида маҳ-

сулот тури бўйича ҳам, бутунлигича барча

йўналишлар бўйича ҳам инновацион лойиҳа ва

дастурларни амалга ошириш корхона учун бир

хил даражада муҳим аҳамиятлидир.

3. Автосаноат корхоналарининг иннова-

цион стратегияни ишлаб чиқиш.

Корхонанинг инновацион стратегияси

агрессивлик (ҳужумкорлик) даражасига кўра

турлича фарқланиши ёки ўзида мудофаа хусу-

сиятини касб этиши мумкин. Стратегик менеж-

ментда агрессивлик тушунчаси корхонанинг ўз

технологияси, маҳсулотлари турлари ва марке-

тинг стратегиясига ўзгариш киритишининг

тезлиги ва радикаллиги даражасини акс этти-

ради. Инновацион менежментга мос ҳолда таъ-

кидлаб ўтиш жоизки, автосаноат корхоналари-

нинг инновацион стратегиясидаги агрессивлик,

биринчи ўринда, ишлаб чиқилган ва жорий

этилаётган янгиликнинг радикаллик даражаси-

га боғлиқ. Корхонанинг инновацион агрессив-
лигини белгилашда инновацияларни яратиш

частотаси, жорий этиш тезлиги, инновацион-

инвестицион фаолиятни молиялаштириш кўла-

ми кенглиги ва инновациянинг бозор марке-

тинги интенсивлиги ҳам муҳим аҳамият касб

этади.

Автосаноат корхоналарида инновацион

стратегияни танлашда амалга оширилаётган

инновацион фаолиятнинг ноаниқликлари ва

таваккалчиликлари каби бир қанча кўрсаткич-

ларни эътиборга олувчи кўпқиррали модель

асос қилиб олиниши лозим.

4. Автосаноат корхоналарининг иннова-

цион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва

таҳлил қилиш методикаси.

Инновацион фаолият таҳлили қуйидаги

йўналишларни ўзида мужассамлаштиради:

- автосаноат корхонасининг ўз бўш пул

маблағлари ва умумий молиявий ҳолати таҳ-

лили;

- автосаноат корхонасининг инновацион

лойиҳалар учун харажатлар таҳлили;

- корхонада кўриб чиқилаётган, жорий

этишга қабул қилинган, жорий этилаётган, жо-

рий этилган ва рад этилган лойиҳаларнинг

тузилмавий таҳлили;

- автосаноат корхонасининг инновацион

лойиҳаларни жорий этиш ва уларнинг самара-

дорлигини баҳолашни ҳисобга олиш тизимини

тадқиқ этиш;

- жорий этилган инновацион лойиҳалар-

нинг бутун хўжалик фаолияти натижаларига

таъсирини баҳолаш;

- автосаноат корхонасининг моддий ре-

сурслари ва кадрлар базаси салоҳиятини инно-

вацион фаолиятни амалга оширишга тайёрли-
ги таҳлили;

- автосаноат корхонасининг инновацион

фаолиятини амалга ошириш самарадорлиги-

нинг интеграл кўрсаткичлари;

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

9

- автосаноат корхонасининг инновацион

ривожланишига ташқи муҳит таъсири таҳлили.

5. Автосаноат корхонасининг инновация-

лар маркетинги методикаси.

Автосаноат корхонасининг маркетинг

фаолияти ўзида бозорни комплекс тадқиқ қи-

лиш, инновацияларни яратишни режалашти-

риш, уларнинг рақобатбардошлиги, нарх сиё-

сати, силжитиш, сотувини ташкил этиш ҳамда

сервис хизмат кўрсатишни тезлаштиришни

назарда тутади. Мос равишда, кўрсатиб ўтилган

барча йўналишлар бўйича алоҳида методика-

лар ишлаб чиқилиши мумкин.

Жаҳон иқтисодиёти ривожининг ҳозирги

босқичида автосаноат корхоналарининг мил-

лий ва халқаро рақобатбардошлиги уларнинг

инновацион ривожланиш даражасига боғлиқ.

Ўзбекистонда иқтисодиётини иннова-

цион ривожлантириш мақсадларида амалга

оширилаётган стратегия натижалари бозор

субъектлари фаолиятини сезиларли даражада

ўзгартиришни, уларни бозор талабларига мос-

лаштириш вазифасини белгилаб бермоқда.

Мамлакатимизда ҳам иқтисодиёт рақо-

батбардошлигини оширишнинг муҳим омили

бўлган инновацияларга устувор йўналиш сифа-

тида эътибор қаралмоқда. Ўзбекистон Респуб-

ликасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “принципиал

жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турла-

рини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи

бозорларда миллий товарларнинг рақобатбар-

дошлигини таъминлаш” муҳим йўналишлардан

бири сифатида кўрсатилган.

Жаҳон амалиётида маркетинг иннова-

цияларини ишлаб чиқиш ва унинг шаклланиш

жараёнларини ўрганиш борасида бир қатор ил-

мий тадқиқотлар амалга оширилган. Уларнинг

асосийлари инновациялар турларининг ўзаро

боғлиқлигини илмий асослашга қаратилган.

Аксарият корхоналарнинг инновацион фаолия-

ти маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини

ташкил этишга қаратилади ва ишлаб чиқариш-

даги инновациялар орқали корхонанинг хара-

жатлари қисқартириб, рақобатбардошлиги таъ-

минланади. Умуман олганда, корхоналарда

амалга ошириладиган ҳар қандай инновация-

ларнинг синергия самараси кузатилади.

Инновациялар, биринчи навбатда, ишлаб

чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлиб, кейинги

навбатда инновацион маҳсулотларга қаратили-

нади. Автосаноат корхоналарининг фаолиятига

доир кўплаб тадқиқотларда бу икки инновация

билан бирга ташкилий ва бошқариш билан боғ-
лиқ инновациялар ҳам ажратиб кўрсатилади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган тадқи-

қотларда айнан ташкилий жараёнлар бўйича

инновациялар кўп ҳолларда муҳим тадқиқот

сифатида қаралмайди ва бу борада уларни кор-

хона самарадорлигига таъсири етарлича ино-

батга олинмайди.

Маркетинг инновациялари бўйича илк

илмий янгилик 1960 йилда Теодор Левитт

(Theodore Levitt) томонидан киритилиб, унинг

корхона фаолияти самарадорлигига таъсир

кўрсатиши асослаб берилган. Маркетинг инно-

вацияларидан қатъи назар, ҳозирда кўплаб кор-

хоналар маҳсулот ва жараёнлар бўйича инно-

вацияларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Автосаноат корхоналари ишлаб чиқариш

жараёнига инновацияларни жорий этиш,

шунингдек, янги ва янги маҳсулотлар ишлаб

чиқаришдан ташқари маркетингда инновацион

технологияларни жорий этиш орқали кўрила-

диган самарадорликни ҳам алоҳида ҳисобга

олиш ва уларни яратишга ажойиб тарзда ҳа-
ракат қилинмоқда”. Ливиттнинг фикрича, мар-

кетинг инновацияларига корхоналар томони-

дан эътибордан четда қоладиган ва ўз-ўзидан

пайдо бўладиган ёки қандайдир тасодиф ту-

файли юзага келадиган жараён сифатида қара-

лади.

Ҳозирги кўплаб тадқиқотларда эса маҳ-

сулот инновацияларидан ташқарига чиқиш,

яъни фақат унга боғланиб қолиш орқали иқти-

содий самарадорликка эришиб бўлмаслик ҳо-

латлари борлиги таъкидланмоқда.

Умуман олганда, автосаноат корхонала-

рида маркетинг инновацияларини кенг доира-

да тадбиқ этилиши бу борада тизимли ёнда-

шувларни ишлаб чиқишни талаб этади. Ушбу

концептуал ёндашувларда автосаноат корхона-

си инновацион маркетинг фаолиятини кенг

қамровда таҳлил қилиш ва уни маркетинг

соҳаси сифатида ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Автосаноат корхонасининг маркетинг ин-

новацияларини шакллантиришнинг методоло-

гик жиҳатларини ўрганишда қуйидаги савол-

ларга жавоб топиш лозим:

– маркетинг инновациялари ўзи нима ва

улар саноатнинг ҳаётийлик цикли давомида

қандай ўзгаришларга учрайди;

– автосаноат корхонасининг рақобатбар-

дошлиги ва бозорда етакчилигини оширишга

маркетинг инновацияларини қандай таъсири

мавжуд;

– автосаноат корхонасида маркетинг ин-

новацияларини жорий этилишидан қандай

синергия самараси кузатилинади.

Ушбу масалалар автосаноат корхонаси-

нинг маркетинг инновацияларини англаш,

унинг ривожланишининг динамиклик хусу-
сиятларини, саноатнинг ўсишига нисбатан час-

тоталарини белгилаш, маҳсулот ёки ишлаб

чиқариш жараёни инновацияларини маркетинг

инновациялари билан таққослаб, уларнинг ўза-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

10

ро боғлиқ ривожланиши ва ўзгаришини аниқ-

лашни талаб этади.

Кейинги жараёнда эса маркетинг инно-

вацияларининг корхона ривожланишига таъси-

ри ўрганилади ҳамда маҳсулот бўйича техно-

логик ва ташкилий инновацияларни маркетинг

инновацияларига таъсири баҳоланади. Маҳсу-

лот бўйича инновациялар билан узвий равишда

доимо маркетинг инновацияларини жорий

этиш долзарб масала ҳисобланади, чунки янги

маҳсулотлар билан бозорга киришда эски усул-

лар етарлича самара бермайди. Янги маҳсулот

билан бозорга киришда эски маркетинг усул-

ларини қўллаш эса янги товарнинг сотув ҳаж-

мини етарли даражада таъминлаш имконини

бермайди.

Маркетинг инновацияларини қўллаш қў-

шилган қийматни ошириш, харажатларни ка-
майтириш, янги маҳсулот ва хизматларнинг

истеъмол қийматини оширишга имкониятлар

яратади.

Умуман олганда, маркетинг инновация-

ларига корхонанинг маркетинг фаолиятини

ташкил қилиш, мулоқот қилиш, қиймат яра-

тиш, мижозлар билан муносабатларни бошқа-

риш жараёни сифатида ёндашиш мақсадга му-

вофиқ.

Юқорида келтириб ўтилганидек, марке-

тинг инновацияларида динамиклик қонунияти

амал қилади. Ушбу динамика уч босқичли бў-

либ (қуйи, ўсиш даври ва махсус), бу босқич-

ларда инновациялар маҳсулот ишлаб чиқариш

жараёнига нисбатан радикал ва қарама-қарши

ҳолатлар бўйича ўзгариши мумкин.

Автосаноат корхонасининг инновацион

фаолиятида, аввало, товар инновацияларининг

устунлиги кузатилади. Бироқ инновацион ри-

вожланишнинг кейинги босқичларида марке-

тинг инновациялари бўйича иқтисодий ривож-

ланиш ёки маркетинг инновацияларининг жа-

даллик билан ўсишини кўриш мумкин. Акса-

рият ҳолатларда автосаноат корхонасининг

асосий эътибори маҳсулот инновацияларига
қаратилади ва маркетинг инновацияларига

жиддий эътибор қаратиш камаяди. Бироқ бо-

зордаги рақобатнинг кучайиши натижалари

маркетинг инновациялари кўпайишига ва авто-

саноат корхонасини ушбу инновацияларни

амалга оширишга мажбурлайди.

1-жадвал

Самарали маркетинг хизматларини ташкил этишнинг асосий жиҳатлари

Самарали маркетинг хизматларини ташкил этишнинг

асосий жиҳатлари

1

автосаноат корхонасининг бозор учун хизмат қилувчи маркетинг-консальтинг фирмалари сонини
ошириш, улар билан саноат корхоналарининг самарали интеграциясини жорий этиш

2

автосаноат корхоналарида таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги инновацион марказлар,
инновацион инкубаторлар ташкил этиш ва мавжудларида маркетинг инновациялари билан
шуғулланувчи алоҳида бўлимлар ташкил этиш

3

хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқилган ва ўзларининг фаолиятида самарали
қўлланилаётган

инновацион

маркетинг

технологияларини

миллий

хусусиятларга

мувофиқлаштирган ҳолда қўллаш ва бу борада бенчмаркингдан самарали фойдаланиш

4

автосаноат корхонасининг маҳсулот инновацияси билан бирга уни бозорга самарали киритишга

қаратилган инновацион маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш

5

автосаноат корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги

фармони билан ташкил этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг маркетинг
инновацияларини ривожлантиришга қаратилган махсус бўлимларини ташкил этиш

Автосаноат корхонасида самарали марке-

тинг инновацияларининг жорий этилиши мам-

лакатимиз автосаноати олдида турган асосий
масалалардан бири ҳисобланиб, бу борада қу-

йидагиларга аҳамият қаратилиниши мақсадга

мувофиқ:

- автосаноат корхонасининг бозор учун

хизмат қилувчи маркетинг-консальтинг фир-

малари сонини ошириш, улар билан саноат кор-

хоналарининг самарали интеграциясини жорий

этиш;

- автосаноат корхоналарида таълим муас-

сасалари билан ҳамкорликдаги инновацион

марказлар, инновацион инкубаторлар ташкил

этиш ва мавжудларида маркетинг инновация-

лари билан шуғулланувчи алоҳида бўлимлар

ташкил этиш;

- хорижий компаниялар томонидан иш-

лаб чиқилган ва ўзларининг фаолиятида сама-

рали қўлланилаётган инновацион маркетинг

технологияларини миллий хусусиятларга муво-

фиқлаштирган ҳолда қўллаш ва бу борада бенч-

маркингдан самарали фойдаланиш;

- автосаноат корхонасининг маҳсулот ин-

новацияси билан бирга уни бозорга самарали

киритишга қаратилган инновацион маркетинг

стратегияларини ишлаб чиқиш;

- автосаноат корхоналарида Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 29

ноябрдаги фармони билан ташкил этилган Ин-

новацион ривожланиш вазирлигининг марке-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

11

тинг инновацияларини ривожлантиришга қа-

ратилган махсус бўлимларини ташкил этиш;

Бу каби қатор вазифалар автосаноат кор-

хонасининг фаолият самарадорлигини ошириш

орқали мамлакатимиз иқтисодиётини янада

ривожлантириш, рақобатдош маҳсулотлар иш-

лаб чиқаришни кўпайтириш, маҳаллий бренд-

ларнинг жаҳон бозорларидаги нуфузини янада

оширишни таъминлайди.

Хулосалар ва таклифлар.

Истиқболда

автомобиллар янги моделларини ягона унифи-

кациялашган платформа негизида ишлаб чиқа-

ришни ташкил этиш, инвестиция жалб этишни

назарда тутувчи манзилли дастурларни ишлаб

чиқиш ва ишлаб чиқарилган автомобилларни

маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни мо-

лиялаштириш учун хорижий банклар ва экс-

порт-кредит агентликларининг имтиёзли кре-
дит линияларини жалб этиш билан бирга, со-

ҳанинг маркетинг фаолиятини такомиллашти-

риш чора-тадбирларини тизимли тартибда

амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда

мамлакатимизда а

втосаноат корхоналари мар-

кетинг тизимини такомиллаштириш учун қу-

йидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

1.

автомобилларни эстетик мукаммал-

лаштириш билан боғлиқ анъаналарни кучай-

тириш. Бу маркетинг анъанаси истеъмолчи-

ларни машинага бўлган эстетик ҳолати орқали

кўрилади: дизайн, шинамлилиги, фойдаланиш-

га қулайлилиги ва бошқалар. Ҳозирги пайтда

маркетинг соҳасидаги изланишларда дизайн

асосий аҳамият касб этади. Замонавий дизайн-

да бир нечта маркетинг асосий анъаналари

ажралиб туради: синфларнинг бирлашуви (вне-

дорожник ва универсал); интернетнинг кўп та-

бақалилиги (машина ичида ишлаш ва дам

олишнинг уйғунлашуви); қўшимча қулайлик-

лар ва шинамлилик (том люкининг кенглиги,

эшикларнинг тепага кўтарилиши ва ҳ.к.);

2.

автомобил бозорларида оралиқ сег-

мент деб аталувчи бутунлай янги сегментлар-

ни излаш ва ташкил етиш ишлари олиб борил-

моқда. Бундай анъана айрим мамлакатлар авто-

мобил бозоридаги автомобилсозлик компания-

ларининг идивидуаллик жараёнининг тезла-

шиши ва турли мамлакатлар автомобил бозор-

ларидаги истеъмолчилар ўзига хослигини ҳи-

собга олган ҳолда турли маркетинг усулларини

қўлловчи индивидуал маркетинг комплексидан

фойдаланиш;

3.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳ-

сулотларнинг рақобатбардошлилигини оши-

риш акциядорлик корхонасида барча иқтисо-

дий ресурслардан самарали фойдаланишни на-

зарда тутади. Самарали фаолият учун маҳсулот

сифатини яхшилаш, меҳнат умумдорлигини

ошириш, фондлар сиғимини камайтириб, фонд-
лар самарадорлигини ошириш ва бошқа иқти-

содий кўрсаткичларни оптималлаш, корхонада-

ги ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятини,

режалаштириш ва ташкил этиш жараёнини

такомиллаштириш талаб этилади. Бироқ барча

холларда ҳам ишлаб чиқариш самарадорлиги-

нинг асосида корхона фойдасини максимал-

лаштириш ва ишлаб чиқариш ҳаражатларини

имкони борича камайтириш ётади.

4.

Автоcаноат корхоналарида маркетинг

стратегиясини ишлаб чиқишда корхонанинг

имкониятлари, унинг бозордаги мавжуд ҳола-

ти, риск шароитида ички ва ташқи муҳитга таъ-

сир этувчи омилларни ҳисобга олувчи ривож-

ланиш йўналишларини аниқлашни акс эттири-

ши сабабли, маркетинг стратегиясини танлаш

бўйича қарорни ҳар бир корхона учун алоҳида

бўлиб, фақатгина умумий талаблар асосида

эмас, балки аниқ корхона фаолиятининг ички

ўзига хос параметрлари ёрдамида аниқлаш,

ўзига хос аниқ маркетинг стратегиясини ишлаб

чиқиш ва амалга ошириш лозим.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. А.Банкин, Контент-маркенинг для роста продаж. – СПб: Питер, 2017. 272 с., Г.Беквит. Четыре ключа к

маркетингу услуг. – М.: Альпина Паблишер, 2017. 252 с., С.Н.Бердышев. Секреты эффективной интернет-рекламы.

Практическое пособие. – М.: Дашков и К, 2018. 120 с., С.Божук Маркетинговые исследования. Учебник. – М.: Юрайт,
2017. 280 с., М.Горштейн. Современный маркетинг. – М.: Дашков и Ко, 2017. 404 с., А.Карасев. Маркетинговые
исследования и ситуационный анализ. Учебник и практикум для прикладного бакалавриата. – М.: Юрайт, 2017. 315 с.
Фатхуддинов Р.А. Стратегический маркетинг: Учебник для вузов, 5-е издание. – СПб.: Питер, 2008. – 368 с.; Хардинг Г.
Маркетинг промышленных товаров. / Пер. с англ. М.: Сирин, 2002. 272 с.; Шкардун В.Д. Маркетинговые основы

стратегического планирования: Теория, методология, практика: Монография. – М.: Дело, 2005. – 376 с.;

2. Ш.Эргашходжаева, У.Шарифхўжаев. Маркетингни бошқариш. Дарслик.-T.: TDIU, Iqtisodiyot, 2019.– 324 бет.,

М.Икрамов, Л.Т.Абдухалилова, Н.М.Набиева. Маркетинг тадқиқотлари. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, 2017. – 145 б.,
С.А.Салимов. Maркетингни бошқариш. Дарслик.-Т.: «Aloqachi» 2010 й., 252 бет., Г.Б.Муминова, Ахборот коммуникация

хизматлари бозорини ривожлантиришда инновацион маркетинг стратегияларидан фойдаланиш. 08.00.11 –
Маркетинг (иқтисодиёт фанлари). Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
автореферати. -Т.: «АКАДЕМИЯ НОШИРЛИК МАРКАЗИ», 2019 йил., 54 бет., Т.А.Акрамов. Автомобиль саноати
корхоналарида маркетинг стратегияларини такомиллаштириш. 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари)

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc) диссертацияси автореферати. -Т.: «АКАДЕМИЯ НОШИРЛИК
МАРКАЗИ», 2019 йил., 80 бет.

3. Казанцев А.К. Основы инновационного маркетинга. Теория и практика. Учебник для вузов. 2-е издание,

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

12

переработанное и дополненное. –М.: Экономика, 2008 г., -356 с.

4. Абулқосимов Х.П. Корхонанинг халқаро маркетинг фаолияти. Монография. – Т.: Академия, 2002 й.,- 114 б.
5. Акрамов Т.А. Корхоналар инновацион маркетинг стратегиясининг концептуал асосларини такомиллаш-

тириш. Монография. – Т.: Молия, 2017 й. -141 б.

6. Саматов Г.А. и другие. Корпоративный менежмент. – Т.: Консаудит Информ –нашр, 2006 г.– 231с.
7. Юлдашева О. У. Теория и методология формирования и развития маркетингового потенциала компании//

под ред. Д-ра экон. Наук, проф. Г.Л. Багиева. – Спб.: Изд-во Инфо-Да, 2005.-240 с.

8. Фатхутдинов Р.А. Конкурентоспособность: экономика, стратегия, управление. – М.: Инфра-М, 2000 г.– 312 с.
9. Фатхуддинов Р.А. Стратегический маркетинг: Учебник для вузов, 5-е издание.–СПб.: Питер, 2008.– 368 с.
10. Азоев Г.Л., Челенков А.П. Конкурентные преимуҳества фирмы.- М.: ОАО «Типография «Новости», 2000 г.- 256 с.
11. Эргашходжаева Ш.Д. Халқаро рақобат. Ўқув қўлланма. - Т.: ТДИУ, 2013 й.-328 б.

12. Павлова Н.Н. Маркетинг в практике современной фирмы: учебник для бизнес-школ.–М.: Норма, 2008 г. – 384 с.
13. Малхотра Н.К. Маркетинговые исследования: Практическое руководство.- М.: Вильямс, 2003 г. - 960 с.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА

САНОАТНИНГ РОЛИ

Тилляходжаев Азизхон Алохонович -

иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа

доктори (Phd), ЎзДЖТСУ

Аннотация:

Ўзбекистон саноатида амалга оширилаётган инновацион ғоялар самарадорлигини ошириш ва

уларни бошқаришнинг замонавий методологик ёндашувлари ва уларнинг назарий жиҳатдан ўрганилган.

Ўзбекистонда саноат корхоналарининг инновацион ғоялар фаолияти таҳлил этилиб, инновацион ғояларни
бошқариш борасидаги асосий муаммолар аниқланган. Аниқланган муаммоларни ечиш мақсадида тўқимачилик
саноатида амалга оширилаётган инновацион ғояларни бошқариш самарадорлигини ошириш имконини берувчи
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

Саноат, диверсификациялаш, технологик янгилаш, инновацион ғоялар, инвестицияларни

бошқариш, лойиҳалаш, ахборот технологиялари, дастурлар.

Аннотация:

Современные методологические подходы к повышению эффективности и управления иннова-

ционными идеями, реализуемыми в промышленности Узбекистана, и их теоретическое исследование. Анализируется
деятельность инновационных идей промышленных предприятий в Узбекистане и выявляются основные проблемы в
управлении инновационными идеями. Для решения выявленных проблем разработаны предложения и рекомендации
по повышению эффективности управления инновационными идеями, внедряемыми в текстильной промышлен-
ности.

Ключевые слова:

промышленность, диверсификация, технологические инновации, инновационные идеи,

управление инвестициями, дизайн, информационные технологии, программное обеспечение.

Announcement:

Modern methodological approaches to improving the efficiency and management of innovative ideas

implemented in the industry of Uzbekistan and their theoretical study. The activities of innovative ideas of industrial enterprises
in Uzbekistan were analyzed and the main problems in the management of innovative ideas were identified. In order to solve the
identified problems, proposals and recommendations have been developed that will increase the efficiency of management of
innovative ideas implemented in the textile industry.

Key words:

industry, diversification, technological innovation, innovative ideas, investment management, design,

information technology, software.

Саноат – бу ҳар бир мамлакат иқтисо-

диётининг асосий қисми ҳисобланади. “Брок-

гауз ва Ефроннинг энциклопедик луғавий маъ-

носидан” келиб чиқадиган бўлсак “саноат” ту-

шунчаси кенгроқ маънода “инсоннинг ҳунар-

мандчиликка йўналтирилган, моддий буюмлар-

ни яратиш, ўзгартириш ёки кўчиришга қара-

тилган хўжалик фаолияти”ни, тор маънода эса

“бирон бир хом-ашёни истеъмол учун яроқли

нарсага қайта ишлашни, айлантиришни” англа-

тади.

Саноатнинг жамият ишлаб чиқаришда

мустақил соҳа сифатида пайдо бўлиши, тари-

хий жиҳатдан қишлоқ хўжалигидан ҳунарманд-

чиликни ажралиб чиқиш жараёни билан боғ-

лиқ. Бозор иқтисодиётининг ривожланиши

саноатнинг жадал ўсишига ва саноат маҳсулот-

лари ишлаб чиқаришнинг тубдан ўзгаришига,

оддий кооперациянинг мануфактурага, кейин

эса йирик машина индустриясига – фабрика-

ларга айланишига олиб келди.

Иқтисодиёт учун ривожланган саноат

тармоғи катта аҳамиятга эга. Саноат ишлаб

чиқаришининг ўсиш суръатлари қанчалик кўп

бўлса, иқтисодиётда ўсиш шунчалик юқори

бўлади, мамлакат хилма хил ва мураккаб саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қодир бўлсада,
унинг фаровонлик даражаси ва мамлакат иқти-

содиётининг истиқболдаги ривожланиши шун-

чалик юқори бўлади. Агарда ривожланган мам-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

А.Банкин, Контент-маркенинг для роста продаж. – СПб: Питер, 2017. 272 с., Г.Беквит. Четыре ключа к маркетингу услуг. – М.: Альпина Паблишер, 2017. 252 с., С.Н.Бердышев. Секреты эффективной интернет-рекламы. Практическое пособие. – М.: Дашков и К, 2018. 120 с., С.Божук Маркетинговые исследования. Учебник. – М.: Юрайт, 2017. 280 с., М.Горштейн. Современный маркетинг. – М.: Дашков и Ко, 2017. 404 с., А.Карасев. Маркетинговые исследования и ситуационный анализ. Учебник и практикум для прикладного бакалавриата. – М.: Юрайт, 2017. 315 с. Фатхуддинов Р.А. Стратегический маркетинг: Учебник для вузов, 5-е издание. – СПб.: Питер, 2008. – 368 с.; Хардинг Г. Маркетинг промышленных товаров. / Пер. с англ. М.: Сирин, 2002. 272 с.; Шкардун В.Д. Маркетинговые основы стратегического планирования: Теория, методология, практика: Монография. – М.: Дело, 2005. – 376 с.;

Ш.Эргашходжаева, У.Шарифхўжаев. Маркетингни бошқариш. Дарслик.-T.: TDIU, Iqtisodiyot, 2019.– 324 бет., М.Икрамов, Л.Т.Абдухалилова, Н.М.Набиева. Маркетинг тадқиқотлари. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, 2017. – 145 б., С.А.Салимов. Maркетингни бошқариш. Дарслик.-Т.: «Aloqachi» 2010 й., 252 бет., Г.Б.Муминова, Ахборот коммуникация хизматлари бозорини ривожлантиришда инновацион маркетинг стратегияларидан фойдаланиш. 08.00.11 –Маркетинг (иқтисодиёт фанлари). Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. -Т.: «АКАДЕМИЯ НОШИРЛИК МАРКАЗИ», 2019 йил., 54 бет., Т.А.Акрамов. Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини такомиллаштириш. 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари) Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc) диссертацияси автореферати. -Т.: «АКАДЕМИЯ НОШИРЛИК МАРКАЗИ», 2019 йил., 80 бет.

Казанцев А.К. Основы инновационного маркетинга. Теория и практика. Учебник для вузов. 2-е издание, переработанное и дополненное. –М.: Экономика, 2008 г., -356 с.

Абулқосимов Х.П. Корхонанинг халқаро маркетинг фаолияти. Монография. – Т.: Академия, 2002 й.,- 114 б.

Акрамов Т.А. Корхоналар инновацион маркетинг стратегиясининг концептуал асосларини такомиллаш-тириш. Монография. – Т.: Молия, 2017 й. -141 б.

Саматов Г.А. и другие. Корпоративный менежмент. – Т.: Консаудит Информ –нашр, 2006 г.– 231с.

Юлдашева О. У. Теория и методология формирования и развития маркетингового потенциала компании// под ред. Д-ра экон. Наук, проф. Г.Л. Багиева. – Спб.: Изд-во Инфо-Да, 2005.-240 с.

Фатхутдинов Р.А. Конкурентоспособность: экономика, стратегия, управление. – М.: Инфра-М, 2000 г.– 312 с.

Фатхуддинов Р.А. Стратегический маркетинг: Учебник для вузов, 5-е издание.–СПб.: Питер, 2008.– 368 с.

Азоев Г.Л., Челенков А.П. Конкурентные преимуҳества фирмы.- М.: ОАО «Типография «Новости», 2000 г.- 256 с.

Эргашходжаева Ш.Д. Халқаро рақобат. Ўқув қўлланма. - Т.: ТДИУ, 2013 й.-328 б.

Павлова Н.Н. Маркетинг в практике современной фирмы: учебник для бизнес-школ.–М.: Норма, 2008 г. – 384 с.

Малхотра Н.К. Маркетинговые исследования: Практическое руководство.- М.: Вильямс, 2003 г. - 960 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов