Проблемы финансовой безопасности текстильных предприятий Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
23-28
53
8
Поделиться
Турсунов, Б. (2020). Проблемы финансовой безопасности текстильных предприятий Узбекистана. Экономика И Образование, 1(5), 23–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4626
Бобир Турсунов, Ташкентский государственный экономический университет

заведующий кафедрой экономической безопасности, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается роль текстильной промышленности в экономике страны в Узбекистане. Кроме того, были определены факторы, влияющие на финансовую безопасность текстильных предприятий, и были разработаны научные и практические рекомендации для их устранения.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

23

тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсу-

лотлари ишлаб чиқаришда зарур бўлган бут-

ловчи буюмлар маҳаллий хом-ашё негизида

ишлаб чиқарилади, шунингдек маҳаллий хом-

ашёлардан фойдаланишга бўлган талаблар

таъминланади;

тармоқ

корхоналари

маҳсулотининг

рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш,

импорт ўрнини босувчи янги турдаги маҳаллий

маҳсулотлар ишлаб чиқариш таъминланади;

инновацион жараёнларни ва янги илмий

ишланмаларни қўллаб-қувватлаш тўқимачилик

корхоналарига доимий “ноу-хау”ларни жорий

этишни таъминлайди.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,

тўқимачилик тармоғи ва илм-фанни ривожлан-

тириш, зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни,

божхона-таъриф сиёсатини ривожлантириш

маҳсулот сифатини яхшилаш ва ички бозорда

корхоналарнинг барқарорлигини оширишга

ёрдам беради. Инвестицияларни жалб қилиш,

илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада

ривожлантириш, техник ва технологик жиҳат-

дан қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришлар-

ни ташкил этиш, тармоқ корхоналарининг ин-

вестицион жозибадорлигини оширишда муҳим

аҳамият касб этади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари портали. (электрон ресурс) https://www.lex.uz/.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти маълумотлари. (электрон ресурс)

https://www.stat.uz/.

3. Жаҳон банки индикатор кўрсаткичлари, WDI, (электрон ресурс) https://datacatalog.worldbank.org/

4. Й.Шумпетер, Теория экономического развития, -М.: Эксмо, (2007)
5.

В.Я. Горфинкеля, Т.Г. Попадюк, Инновационный менеджмент, -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 391, (2015)

6. Ш.Р.Хамдамов, ТДИУ қошидаги ИТМ, Иқтисодий таҳлил журнали, 1 (241) (2020)

7. “Theorie der wirtschaftlichen Entwicklung”, Dr. Joseph Schumpeter, 1911

ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ МОЛИЯВИЙ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ

Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич -

ТДИУ “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси мудири, Ph.D

Аннотация.

Ушбу мақолада

Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни очиб

берилган. Шунингдек, тўқимачилик корхоналари молиявий хавфсизлигини таъминлаш таъсир этувчи омиллар
аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

иқтисодий хавфсизлик, молиявий хавфсизлик, тўқимачилик саноати, тикув-трикотаж,

молиявий мустақиллик.

Аннотация.

В данной статье раскрывается роль текстильной промышленности в экономике страны в

Узбекистане. Кроме того, были определены факторы, влияющие на финансовую безопасность текстильных
предприятий, и были разработаны научные и практические рекомендации для их устранения.

Ключевые слова:

экономическая безопасность, финансовая безопасность, текстильная промышленность,

трикотаж, финансовая независимость.

Abstract.

In this article has been revealed the role of the textile industry in Uzbekistan in the country's economy. In

addition, the factors affecting the financial security of textile enterprises were identified and scientific and practical
recommendations were developed to address them.

Keywords:

economic security, financial security, textile industry, sewing, financial independence.

Кириш.

Ўзбекистоннинг тўқимачилик са-

ноати иқтисодиётнинг тез ривожланаётган сег-

ментларидан бири бўлибгина қолмай, балки

чет эл инвестицияларини жалб қилиш, маҳсу-

лот экспорт қилиш борасида етакчи соҳа ҳисоб-

ланади.

Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулот-

лари дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатларига

экспорт қилинади. Асосий экспорт бозорлари –

бу МДҲ давлатлари, биринчи ўринда, Россия,

шунингдек Лотин Америкаси давлатлари, ЕИ,

Корея Республикаси, Хитой, Сингапур, Эрон,

Исроил, АҚШ ва бошқа давлатлар. 2016 йилда

янги сотиш бозорларига чиқишга муваффақ

бўлган давлатлар – Покистон, Грузия, Хорватия,

Нигерия ва қатор бошқа давлатлар ҳисоб-

ланади. Россия ва МДҲ давлатлари Ўзбекистон

тўқимачилик корхоналарининг маҳсулотлари-

ни энг кўп ҳажмда импорт қилувчи давлатлар-

дир. Экспортнинг 51 фоизи айнан шу давлат-

ларга тўғри келади, 21 фоизи Жанубий Осиё

мамлакатларига, 12 фоизи Европага, 8 фоизи

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

24

Яқин Шарқ ва Африкага экспорт қилинади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулоти

экспорти кўрсаткичлари 2016 йилда 1,2 млрд.

АҚШ долларини ташкил этди. [12]

Муаммони ўрганганлик даражаси.

МДҲ

давлатларида молиявий хавфсизликни ўрга-

ниш билан кўплаб иқтисодчи олимлар шуғул-

ланишган. Масалан Украина олимлари ораси-

дан И.А.Бланк[1], А.Г.Загородний[2], Г.Л.Вознюк

ларни алоҳида кўрсатиш мумкин. Рус олимла-

ридан В.К. Сенчагов[3], В.А. Богомолов[4],

В.Ф.Гапоненко[5] ва бошқ. молиявий хавфсиз-

ликни ўрганишга муҳим ҳисса қўшишган.

Дастлаб, “молиявий хавфсизлик” тушун-

часи иқтисодий хавфсизликнинг бир қисми

сифатида кўриб чиқилган ва мустақил элемент

сифатида ажратилмаган. Шунинг учун “молия-

вий хавфсизлик” тушунчасининг вужудга ке-
лиш тарихини иқтисодий хавфсизлик тарихи

сифатида кўриб чиқиш мумкин.

MaBiCo молиявий-таҳлилий марказининг

энциклопедиясида

молиявий

хавфсизлик

(ингл. financial security) деганда, корпоратив

тузилмаларни, микродаражада хўжалик юри-

тувчи субъектларнинг молиявий фаолиятини

ҳимоя қилиш бўйича кўриладиган чора-тадбир-

лар, усуллар ва воситалар тўплами бўлган ту-

шунча тушунилади[11].

Иқтисодчи олим Гукова А.В.нинг фикри-

ча, корхона молиявий хавфсизлигининг моҳия-

ти корхона корпоратив стратегиясининг мақ-

садларига мувофиқ, ноаниқ ва рақобат муҳити-

да молиявий стратегияни мустақил равишда

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қобилиятига

асосланган. Яъни, молиявий хавфсизлик кор-

хонанинг шундай ҳолатики, у:

1) узоқ муддатли даврда корхонанинг

молиявий мувозанатини, барқарорлигини, тў-

лов қобилиятини ва ликвидлигини таъмин-

лашга имкон беради;

2) корхонани барқарор кенгайтириш учун

корхонанинг молиявий ресурсларга бўлган

эҳтиёжларини қондиради;

3) корхонанинг етарли молиявий муста-

қиллигини таъминлайди;

4) корхонага молиявий зарар етказишни

ёки капитал таркибини салбий ўзгартиришни

ёки корхонани мажбуран тугатишни кўзда

тутадиган мавжуд ва вужудга келадиган хавф

ва таҳдидларга қарши тура олади;

5) молиявий қарорларни қабул қилишда

етарли даражада мослашувчанликни таъмин-

лайди;

6) корхона эгаларининг молиявий манфа-

атларини ҳимоя қилишни таъминлайди[6].

Олим Проценко Е.А. тадқиқотида молия-

вий хавфсизлик деганда, хўжалик юритувчи

субъектнинг молиявий-иқтисодий барқарорли-

гини, ликвидлилигини ва такрор ишлаб чиқа-

ришни кенгайтириш қобилиятини сақлаган

ҳолда, режали ривожлантириш қобилияти ту-

шунилади.[7]

Горячева К.С.нинг таърифига кўра,

молиявий хавфсизлик - бу биринчидан, корхона

томонидан фойдаланиладиган молиявий воси-

талар, технологиялар ва хизматлар тўплами-

нинг мувозанати ва сифати, иккинчидан, ташқи

ва ички таҳдидларга қаршилик кўрсатиш, учин-

чидан, корхона молиявий тизимининг молия-

вий манфаатлари, мақсад ва вазифалари-ни

етарли миқдорда молиявий ресурслар билан

таъминлашни амалга ошириш қобилияти, тўр-

тинчидан, бутун молия тизимининг ривожла-

нишини таъминлайдийдиган молиявий ҳолат-

дир[8].

Маҳаллий олимлардан Ҳ.П. Абулқосимов-

нинг таърифига кўра: “Молиявий хавфсизлик

мамлакат ва унинг ҳудудлари ижтимоий-

иқтисодий барқарорлиги ва ривожланиши учун

зарур молиявий шароит ва ресурсларнинг яра-

тилганлиги, молиявий тизимнинг яхлитлигини

сақлаш ҳамда ички ва ташқи иқтисодий манфа-

атлар таҳдидига муваффақиятли қаршилик

кўрсатишни ифодалайди. Бу хавфсизлик пул,

бюджет, кредит, солиққа тортиш ва валюта

тизимларида вужудга келадиган таҳдидлар-

нинг олдини олиш, улардан муҳафазаланишни

ўз ичига олади”[9].

Бошқа яна бир маҳаллий молиячи олим

Бурханов А.У. томонидан молиявий хавфсизлик

ва корхонанинг молиявий хавфсизлигига чу-

қурроқ таъриф берилган:

- мамлакат молиявий хавфсизлиги – мо-

лиявий муносабатлар субъектларининг барча

даражадаги молиявий манфаатларини ҳимоя

қилиш;

- миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқла-

рини молиявий ресурсларга бўлган талаблари-

ни қондириш ва тегишли мажбуриятларни

амалга ошириш учун ликвидли активлар билан

таъминлаш;

- молия тизимининг барқарорлиги ва

салбий таъсирларга чидамлилик ҳолати;

- миллий иқтисодий тизим фаолиятини

самарали ташкил этиш ва домий иқтисодий

ўсишни таъминлаш бўйича молиявий имко-

ниятлар мажмуидир.

Шунингдек, муаллиф хулосасига кўра,

мамлакат молиявий хавфсизлиги миллий иқти-

содиётни жадал ривожланиши учун маблағ ва

шароит билан таъминланганлик ҳолати ҳамда

давлат, жамият, шахсни баркамол ривожлани-
ши учун манба бўлиб хизмат қилади.

Корхонанинг молиявий хавфсизлиги – бу:

– корхона фаолиятини барқарор ривож-

ланишини таъминлаш;

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

25

– корхона молиявий барқарорлигининг

зарурий шарти;

– корхонанинг молиявий ҳолати ёмонла-

шуви бўйича эҳтимолий таҳдидларнинг олдини

олиш ва бартараф қила олиш имконияти;

– корхона фаолиятида юзага келадиган

рискларни минималлаштириш;

– корхонанинг ички ва ташқи хавфлардан

ҳимояланиш даражасидир[10].

Таҳлил ва натижалар.

Маълумки, тўқи-

мачилик саноати турли хил тармоқлар (иқти-

содий фаолият турлари) мажмуини бирлашти-

ради, уларда ишлаб чиқариш маълум техник

шартлар ва сифат стандартларига мувофиқ

янги материалларни ишлаб чиқариш мақсади-

да хом ашёни қайта ишлаш орқали ташкил эти-

лади. Тўқимачилик саноатининг тасниф рўйха-

тида қуйидаги тармоқ гуруҳлари ажралиб

туради: тўқимачилик хом ашёсини бирламчи

қайта ишлаш; пахта-қоғоз; жун; зиғир; ипак;

нотўқима материаллар; каноп-жут; тўқиш

тармоғи; тўқимачилик-атторлик; кигиз-намат;

трикотаж.

Тўқимачилик маҳсулотлари кийим-кечак

ва пойафзал ишлаб чиқаришда, шунингдек ме-

бел, машинасозлик, мудофаа ва бошқа соҳалар-

да қўлланилади.

Статистик маълумотларга кўра, 2009-

2019 йиллар давомида тўқимачилик маҳсулоти

ишлаб чиқариш ҳажми республикада йил сайин

ортиб борган. Бироқ, Самарқанд ва Сурхондарё

вилоятларида тўқимачилик маҳсулоти ҳажми

камайганини кузатиш мумкин. Наманган ви-

лоятида эса сўнгги 4 йилда тўқимачилик маҳ-

сулоти ишлаб чиқариш ҳажми жадал ошиб

борган (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси бўйича вилоятлар кесимида 2008-2018 йилларда тўқимачилик

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамжмининг ўсиши [13]

Ўтган йилга нисбатан фоизда

2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й. 2015 й. 2016 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й.

Ўзбекистон
Республикаси

104,6 117,0 101,5

108,7

110,1

112,5 115,8 108,8

125,7 136,1 104,5

Қорақалпоғистон
Республикаси

107,5

105,0

104,3

110,9

112,8

103,2

107,9

113,2

153,7

124,0 104,0

вилоятлар:

Андижон

105,9

124,6

106,1

108,3

107,1

121,0

109,0

111,4

143,4

115,8 102,1

Бухоро

108,0

122,9

107,0

104,5

106,3

114,5

113,2

106,2

101,5

106,3 101,1

Жиззах

109,8

106,6

119,5

107,8

112,1

124,1

109,2

117,2

133,0

114,1 103,2

Қашкадарё

104,7

106,0

105,9

102,8

108,7

110,3

121,9

107,7

118,3

119,6 109,7

Навои

107,9

115,4

110,3

121,0

97,7

113,6

121,6

119,7

143,1

132,5 102,4

Наманган

114,4

118,4

103,2

107,0

112,0

109,5

108,2

114,3

172,8

142,8 115,9

Самарқанд

106,3

127,9

107,7

130,4

107,2

127,1

122,5

96,2

144,4

128,0 112,2

Сурхондарё

102,8

120,3

101,7

108,3

106,0

111,9

107,8

89,7

92,7

94,6

96,7

Сирдарё

114,9

107,1

112,2

103,2

98,7

109,3

109,2

104,6

81,3

101,6 100,9

Тошкент

98,9

121,6

65,9

99,2

114,3

116,8

115,9

139,3

138,0

135,7 136,3

Фарғона

97,8

106,5

102,1

118,5

108,0

103,6

116,1

110,1

120,6

118,8 103,4

Хоразм

92,3

98,6

121,3

104,4

113,8

102,8

117,2

103,4

143,9

122,5 103,6

Тошкент ш.

112,5

160,2

111,0

97,7

123,3

107,4

125,0

101,5

133,2

134,6 115,5

Пахта ип, пахта ва шойи газламалар, ки-

йим, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари, хом ипак
пахта ишлаб чиқариш билан бир қаторда соҳа

корхоналари ички бозордаги тиббий буюмлар,

махсус кийимга бўлган талабни тўлиқ қонди-

ришга муваффақ бўлдилар. Соҳа жадал ривож-

ланаётганининг кўрсаткичларидан бири – бу

инвестициялар ўзлаштирилиши даражасидир.

Жумладан, 1995 йилдан кейинги даврда соҳага

икки миллиард доллардан ортиқ миқдорда чет

эл инвестициялари жалб қилинди. Германия,

Швейцария, Италия, Жанубий Корея, Япония,

Туркия, АҚШ, Ҳиндистон ва бошқа мамлакат-

ларнинг инвесторлари иштирокида 200 дан

ортиқ лойиҳа амалга оширилди.

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига
кирган тўқимачилик корхоналари сони 6000

тадан ошди, шулардан 492 таси, ёки 12,6 фоизи

Наманган вилоятида фаолият юритган. Агар

республикада 2009 йилда корхоналарнинг

фаоллик даражаси 77,9 фоизни ташкил этган

бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 96,7 фоизни

ташкил этган. Наманган вилоятида эса у тегиш-

ли равишда 74,7 фоиздан 96,2 фоизга кўтарил-

ган. 2009-2019 йиллар давомида республикада

қарийб 2944 та, шу жумладан Наманган ви-

лоятида 273 та тўқимачилик корхонаси ўз фао-

лиятини тўхтатди. Ҳисоб-китобларга қараган-

да, жами республика бўйича банкротлик дара-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

26

жаси 2009 йилда 13,8 фоиздан 2017 йилда

9,6 фоизга, Наманган вилоятида эса 2009 йилда

10,5 фоиздан 2017 йилда 6,3 фоизга камайган.

Бу фактларни республиканинг тўқимачилик

саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар-

нинг асосий якунлари сифатида қабул қилиш

мумкин.

Тўқимачилик саноатини ривожланишини

тўхтатувчи омиллар қаторида 2030 йилгача

бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси тўқи-

мачилик саноатини ривожлантириш стратегия-

сида қуйидагилар қайд этилган:

- тўқимачилик саноатининг бир қатор

тармоқларига хос бўлган технологик қолоқлик,

асосий фондларнинг ёмонлашиши, инвести-

цион фаолиятнинг етарли эмаслиги;

- маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бо-

зорларга чиқиши чекланганлиги, рақобатни
кучайганлиги;

- тўқимачилик тармоғида кимёвий маҳсу-

лотлардан фойдаланган ҳолда инновацион фао-

лият ва жорий қилинган инновацион техноло-

гияларнинг ривожланиш суръатларининг етар-

ли эмаслиги.

Шу муносабат билан, юқорида айтиб

ўтилган прогнозда тўқимачилик саноатини

ривожлантириш учун инновацион ривожланиш

сценарийси кўзда тутилган, яъни:

- ресурс ва энергияни тежайдиган техно-

логиялар ҳисобига тармоқнинг ишлаб чиқариш

салоҳиятини инновацион ва технологик янги-

лаш, инвестициялар ҳажмини ошириш;

- бошқалар.

Барча ишлаб чиқилган сценарий шароит-

ларда тўқимачилик саноатини ривожланти-

ришнинг асосий омили маҳсулотларга ички

талабнинг ўсиши ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат иқтисо-

диётини ривожлантиришнинг инновацион сце-

нарийсига солиштирганда, инерцион сценарий

инновацион ва инвестицион фаолликни кўпай-

тириш, илғор технологиялардан фойдаланиш

ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга

оширишни назарда тутмайди.

Шу билан бирга, тўқимачилик саноати

иқтисодиётнинг ва маҳаллий саноатнинг усту-

вор йўналишларидан бири бўлиб келган ва

шундай бўлиб қолмоқда, зарур ва юқори сифат-

ли тўқимачилик маҳсулотларини таклиф қи-

лиш туфайли бошқа сегментларнинг рақобат-

бардошлилиги ўсишда давом этаётган ижобий

таркибий ўзгаришларга ҳисса қўшмоқда.

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон

Республикаси тўқимачилик саноатини ривож-
лантириш стратегиясида тўқимачилик са-

ноатида ишлаб чиқариладиган деярли барча

турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпай-

тириш кўзда тутилган. 2-жадвалда кўрсатил-

гандек, 2020 йилда тўқимачилик ишлаб чиқа-

ришининг ўсиши 2018 йилги базавий йилга

нисбатан 43 %га, 2030 йилда эса 2,5 бараварга

ўсиши керак.

Яқин келажакда “барқарор ўсиш траек-

ториясига” ва ўртача дунё кўрсаткичига эри-

шиш учун тўқимачилик саноатининг барча тар-

моқларида ва унинг алоҳида ташкилотларида

иқтисодий ва молиявий хавфсизлик шароитида

барқарор ривожланишни таъминлаш учун

қатъий сиёсат талаб этилади. Ушбу позиция

мамлакат иқтисодиётининг ҳозирги тизимида

барқарор ривожланишнинг асосий омиллари ва

шарт-шароитларини назарий таҳлил қилишни

ва айрим тармоқлар ва кичик тармоқларни

бошқаришнинг инструментал усулларини та-

лаб қилади. Бундай таҳлилнинг энг муҳим қои-

далари, бизнинг фикримизча, қуйидагичадир.

Биринчиси.

Барқарор ривожланишнинг

самарали тизимини давлат институтлари ва

жамиятнинг ҳаракатларисиз, тегишли қонун-

лар, давлат ва минтақавий дастурларсиз шакл-

лантириш мумкин эмас. Бу ҳукуматнинг инно-

вацион ривожланишнинг асосий йўналишлари-

ни, рақамли иқтисодиётни “танаффус”, янги

технологик тузилишга ўтиш учун шароит яра-

тиши кераклигини танлашини тушунтиради.

Инновацион ривожланиш учун мотивацияни

ҳисобга олган ҳолда, 2020 йилдан 2030 йилгача

мамлакатнинг тўқимачилик мажмуасига инвес-

тициялар 3,6 баравар кўпаяди, бу ҳар бир маҳ-

сулот гуруҳи учун тўқимачилик маҳсулотлари-

ни ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Бироқ,

фаол инновацион ривожланиш ва тўқимачилик

саноатини ташкил этишга инвестицияларни

жалб қилиш учун иқтисодий рағбат ҳанузгача

кучсиз даражада, иқтисодиёт экспортга йўнал-

тирилган хомашё моделидан инновацион ва

технологик жиҳатдан рақобатбардош моделга

айлантирилмоқда.

Иккинчиси.

Вилоятларда тўқимачилик

саноатининг барқарор ривожланиши шартлари

кўп жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси субъ-

ектларининг давлат ҳокимияти органларининг

самарали фаолиятига, ҳудудларнинг саноат ва

ижтимоий-маданий ривожланиш хусусиятла-

рига боғлиқ. Вилоят ҳокимият органларининг

барқарор ривожланишни таъминлашдаги сама-

радорлиги ижтимоий-иқтисодий тизим сифа-

тида минтақа саноатининг ҳолати тўғрисида

тўлиқ ва ишончли маълумотга эга бўлган ахбо-

рот таъминоти даражаси билан белгиланади.

Мониторинг кўпинча нафақат маълумот

олиш усули сифатида, балки қандайдир тизим-
нинг (ижтимоий-иқтисодий, экологик, молия-

вий, солиқ, техник, инновацион, саноат ва ҳ.к.)

иқтисодий хавфсизилигини таъминлаш ва бар-

қарор ривожланиш муаммоларини тадқиқ қи-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

27

лиш усули сифатида ҳам кўриб чиқилади. Шу-

нинг учун, мониторинг, бир қатор тадқиқот-

чилар ва амалиётчи-мутахассислар бошқаруви

билан аниқланади.

Учинчиси.

Тўқимачилик саноати айрим

ташкилотларининг барқарор ва хавфсиз ри-

вожланишини бошқариш учун бундай ривож-

ланишнинг омилларини - бошқарув механизм-

лари ва усулларини аниқлаш керак. Ҳар бир

ташкилот учун барқарор ривожланишни бош-

қариш механизми инновацияларга, инқирозга

қарши сиёсатга мослашиши, соҳани ривожлан-

тириш стратегиясига йўналтирилган бўлиши

керак. Таҳлил инструментлари ва усуллари

стратегик ривожланишнинг асосий кўрсаткич-

ларига эришиш учун ташкилотнинг бозордаги

мавқеини сақлаш ва кенгайтиришга, молиявий

аҳвол даражасини сақлашга йўналтирилиши
керак. Шу сабабли, тўқимачилик ташкилотлари

учун барқарор ва хавфсиз ривожланишни бош-

қариш учун кенг тарқалган ва ҳатто мажбурий

воситалар қаторида асосан молиявий менеж-

мент (ликвидлик, даромадлилик, молиявий

барқарорликни таъминлаш мақсадида), ахбо-

рот ресурсларини бошқариш, инновациялар ва

рақобатбардошликни бошқариш, сифат менеж-

менти, самарали маркетинг, хатарларни бошқа-

риш ва минтақадаги давлат ҳокимияти ва бош-

қаруви ҳамда молия институтлари билан фаол

ҳамкорлик талаб қилиниши мумкин.

Тўқимачилик саноатини ташкил этиш-

нинг юқорида қайд этилган детерминантлари-

га таянган ҳолда, чидамлилик, молиявий барқа-

рорлик учун шарт-шароитлар яратиш, самара-

ли шартнома сиёсати, ўз зиммасига олган маж-

буриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш

шарти билан бошқа ташкилотлар (хом ашё

етказиб берувчилар ва тўқимачилик маҳсулот-

лари истеъмолчилари) билан узоқ муддатли

иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мумкин.

Юқорида тавсифланган, ҳудудларда тўқи-

мачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи иш-

лаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни ривож-

ланишига ташқи ва ички омилларнинг салбий

таъсирини етарли даражада акс эттиришга йў-

налтирилган барча шароитларни яратиш дои-

мий таҳлил ва мониторингни талаб қилади.

Молиявий муносабатларнинг мамлакат

иқтисодиётидаги ролининг кучайиши нафақат

давлат даражасида, балки корхона даражасида

молиявий хавфсизликни таъминлаш аҳамияти-

нинг ошишига олиб келади. Ҳатто акциялари

фонд бозорида эълон қилинмаган ва молия бо-

зорларида молиявий ресурсларни жалб қил-
майдиган замонавий тўқимачилик корхонала-

ри ҳам ўз фаолиятларида молиявий инқироз

оқибатларини бошдан кечирмоқда.

Айнан шу корхоналарда молиявий хавф-

сизлик тизимини ривожлантиришга эътибор-

нинг кучайишига олиб келади.

Тўқимачилик корхоналарида молиявий

хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги вази-

фаларни бажариш керак:

- корхонанинг барқарор ривожланишини

таъминлаш;

- нақд тўловлар ва асосий молиявий-

иқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигининг

таъминланиши;

- молиявий-банк инқирозлари ва рақо-

батчиларнинг қасддан ҳаракатлари, соя тузил-

маларини корхонани ривожлантиришга салбий

таъсирини бартараф этиш;

- акциядорлар, менежерлар ва кредитор-

лар ўртасида корхонанинг пул оқимларини

тақсимлаш, ундан фойдаланиш ва назорат
қилиш бўйича агентлик низоларини олдини

олиш;

- корхона учун турли молиялаштириш

манбаларини жалб қилиш ва улардан фойда-

ланиш энг мақбулдир;

- молиявий муносабатлардаги жиноятлар

ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш.

Ушбу вазифаларни корхона акциядорла-

ри ва менежерлари томонидан нафақат корхо-

на молиявий тизимининг элементлари, балки

улар билан ўзаро боғлиқ бўлган барча бошқа-

рув элементларининг хавфсиз ва самарали

ишлашини таъминлаш учун ҳал қилиш керак.

Молиявий хавфсизликни таъминлашнинг

муҳим вазифаларидан бири молиявий хавфсиз-

лик стратегиясини ишлаб чиқишдир. Корхона-

нинг молиявий хавфсизлиги стратегияси - бу

молиявий муносабатлар соҳасидаги, корхона-

нинг молиявий барқарорлиги ва иқтисодий

ўсиши учун шароит ва манбаларни яратишга

мўлжалланмаган, унинг молиявий барқарорли-

ги ва тўлов қобилиятини таъминлайдиган фао-

лият.

Молиявий хавфсизликка таъсир этувчи

хавф ва таҳдидларни ташқи ва ички қисмларга

бўлиш мумкин:

Молиявий хавфсизликнинг йўқолишига

таъсир қилувчи асосий ташқи хавф ва таҳдид-

лар қуйидагилар:

• номақбул шериклар томонидан корхо-

нанинг акциялари, қарзлари сотиб олиниши;

• компаниянинг муҳим молиявий мажбу-

риятлари мавжудлиги (кўп миқдордаги қарз

маблағлари ва компания олдидаги катта қарз-

лар);

• капитал бозорлари ва уларнинг инфра-

тузилмаси ривожланмаганлиги;

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

28

• инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш ва қонун ҳужжатлари ижросининг ҳуқу-

қий тизими етарли даражада ривожланмаган;

• пул ва молиявий кредит тизимларининг

инқирози;

• иқтисодий беқарорлик;

• давлат иқтисодий сиёсатини шакллан-

тириш механизмларининг номукаммаллиги.

Молиявий хавфсизликка таъсир этувчи

ички хавф ва таҳдидларга корхонанинг молия-

вий бошқаруви соҳасидаги қасддан қилинган

ёки тасодифий хатолар киради.

• корхона стратегиясини танлаш;

• корхона активлари ва пассивларини

бошқариш ва оптималлаштириш (дебиторлик

ва кредиторлик қарзларини бошқариш, ишлаб

чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш,

инвестиция лойиҳалари ва молиялаштириш
манбаларини танлаш, амортизация ва солиқ

сиёсатини оптималлаштириш).

Хулоса ва таклифлар.

Корхонанинг мо-

лиявий хавфсизлигига ички хавф ва таҳдидлар-

ни камайтириш учун, биринчи навбатда, кор-

хонанинг молиявий хавфсизлигини назорат

қилиш керак, муаллиф фикрига кўра, йирик

тўқимачилик корхоналарида молиявий хавф-

сизлик хизмати (хизмати) ташкил қилиниши ва

улар тўғридан-тўғри бош директорга бўйсуни-

ши керак.

Корхона учун молиявий хавфсизликнинг

самарали тизимини ташкил этиш учун ички ва

ташқи таҳдидлар аниқланиши керак бўлган

корхона учун тегишли ҳужжатларни, шунинг-

дек, корхонанинг молиявий хавфсизлиги бу-

зилган деб ҳисоблаш мумкин бўлган мезонлар-

ни ишлаб чиқиш керак. Бошқача айтганда, кор-

хоналарнинг молиявий хавфсизлиги талабла-

рига мувофиқлигини баҳолашга имкон бера-

диган мезонлар аниқланиши керак. Молиявий

хавфсизлик хизмати ушбу мезонларга муво-

фиқлигини баҳолайди ва маълумотни корхона-

нинг юқори раҳбариятига етказади.

Шу билан бирга, қарздорларга қўйилади-

ган талаблар тамойиллари ишлаб чиқилиши

керак, улар корхонанинг молиявий хавфсизли-

ги талабларига мувофиқ бўлиши керак. Шу

билан бирга, Хавфсизлик хизмати молиявий

хавфсизликни баҳолаш учун (шунингдек, кор-

хонанинг молиявий манфаатларига риоя эти-

лишини назорат қилиш учун) тақдим этилган
ҳисоботларнинг муҳимлиги тўғрисида ўз фик-

рини билдириши керак.

Бундан ташқари, ҳар томонлама ва объ-

ектив мониторинг учун, шу жумладан корхо-

нанинг молиявий хавфсизлигига таҳдид солув-

чи ички ва ташқи таҳдидларни аниқлаш ва

прогноз қилиш учун ахборот тизими яратили-

ши керак. Олинган маълумотларга асосланиб,

салбий омилларга қарши курашиш, шунингдек

таҳдидларнинг мумкин бўлган салбий оқибат-

ларини олдини олиш ва бартараф этиш учун

тезкор ва узоқ муддатли чора-тадбирлар маж-

муасини ишлаб чиқиш керак.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Бланк И.А. Управление финансовой безопасностью предприятия. / И.А. Бланк. — К.: Эльга, Ника-Центр, 2004.

— 784 с.

2. Загородний А.Г. Фінансово-економічний словник. / А.Г. Загородній, Г.Л. Вознюк. — К.: Знання, 2007. — 1079 с.
3. Экономическая безопасность России: Общий курс / Под ред. акад. РАЕН В.К. Сенчагова. — М.: Дело, 2005.

4.Экономическая безопасность: учеб. пособие для студентов вузов, обучающихся по специальностям

экономики и управления. / В.А. Богомолов и др.; под ред. В.А. Богомолова. — 2-е изд., перераб. и доп. — М.:ЮНИТИ-ДАНА,
2009. — 295 с.

5. Гапоненко В.Ф. Экономическая безопасность предприятия. Подходы и принципы. / В.Ф. Гапоненко,А.А.

Безпалько, А.С. Власков — М.: Изд. «Ось-89», 2006. — 208 с.

6. Гукова А.В. Роль финансовой безопасности предприятия в системе его экономической безопасности / А.В.

Гукова, И.Д. Аникина — [Электронный ресурс]. — Режим доступа: http://www. jeducation.ru/3_2006/98.html.

7. Проценко Е.А. Угрозы финансовой безопасности предприятия и методы нейтрализации их влияния / Е.А.

Проценко. — [Электронный ресурс]. — Режим доступа: http://www.rusnauka.com/ 13_NPN_2010/Economics/65 824.doc
.htm.

8. Горячева К.С. Мехашзм управлшня фшансовою безпекою шдприемства : автореф. дис. на здобуття наук.

ступеня канд. екон. наук : спец. 08.06.01 / К.С. Горячева. — К., 2006. — 17 с.

9. Абулқосимов Ҳ.П. Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. –Т.: Академия.2012.
10. Бурханов А.У. Молиявий хавфсизлик. Ўқув қўлланма. –Тошкент: Маънавият, 2019. -37 бет.
11. http://MaBiCo.ru
12. http://legprom.uz.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Бланк И.А. Управление финансовой безопасностью предприятия. / И.А. Бланк. — К.: Эльга, Ника-Центр, 2004. — 784 с.

Загородний А.Г. Фінансово-економічний словник. / А.Г. Загородній, Г.Л. Вознюк. — К.: Знання, 2007. — 1079 с.

Экономическая безопасность России: Общий курс / Под ред. акад. РАЕН В.К. Сенчагова. — М.: Дело, 2005.

Экономическая безопасность: учеб. пособие для студентов вузов, обучающихся по специальностям экономики и управления. / В.А. Богомолов и др.; под ред. В.А. Богомолова. — 2-е изд., перераб. и доп. — М.:ЮНИТИ-ДАНА, 2009. — 295 с.

Гапоненко В.Ф. Экономическая безопасность предприятия. Подходы и принципы. / В.Ф. Гапоненко,А.А. Безпалько, А.С. Власков — М.: Изд. «Ось-89», 2006. — 208 с.

Гукова А.В. Роль финансовой безопасности предприятия в системе его экономической безопасности / А.В. Гукова, И.Д. Аникина — [Электронный ресурс]. — Режим доступа: http://www. jeducation.ru/3_2006/98.html.

Проценко Е.А. Угрозы финансовой безопасности предприятия и методы нейтрализации их влияния / Е.А.

Проценко. — [Электронный ресурс]. — Режим доступа: http://www.rusnauka.com/ 13_NPN_2010/Economics/65 824.doc .htm.

Горячева К.С. Мехашзм управлшня фшансовою безпекою шдприемства : автореф. дис. на здобуття наук. ступеня канд. екон. наук : спец. 08.06.01 / К.С. Горячева. — К., 2006. — 17 с.

Абулқосимов Ҳ.П. Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. –Т.: Академия.2012.

Бурханов А.У. Молиявий хавфсизлик. Ўқув қўлланма. –Тошкент: Маънавият, 2019. -37 бет.

http://MaBiCo.ru

http://legprom.uz.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов