Казахстанский опыт использования информационно-коммуникационных технологий в деятельности свободных экономических зон

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
158-167
78
8
Поделиться
Бурханов, А., Мухаметов, А., Уразматов, Д., & Уразматов, Д. (2020). Казахстанский опыт использования информационно-коммуникационных технологий в деятельности свободных экономических зон. Экономика И Образование, 1(2), 158–167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4335
Алишер Бурханов, Гулистанский государственный университет, экономический факультет

Доцент

Абубак Мухаметов, Гулистанский государственный университет, экономический факультет

Доцент

Джонибек Уразматов, Гулистанский государственный университет, экономический факультет

Старший преподаватель

Джонибек Уразматов, Гулистанский государственный университет, экономический факультет

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Независимо от выбранных моделей инновационного развития в большинстве стран мира государство выступает инициатором и катализатором инноваций. Развитие информационно-коммуникационной сферы в конечном счете определяет положение страны в мировом сообществе, а также ее оборонный потенциал, конкуренто-способность национальной экономики. Учитывая вышесказанное, в данной статье рассматривается опыт Казахстана, имеющего большой опыт в развитии информационно-коммуникационных технологий и внедрении цифровых технологий в различные сферы и отрасли экономики.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

158

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ТАЖРИБАСИ

Доц. Бурханов Алишер Хаджимурадович –

Доц. Мухаметов Абубак Бобоевич –

Кат.ўқит. Абдувоҳидов Акмал Абдулазизович –

Ўқит. Ўразматов Жонибек Мусурманович –

Гулистон давлат университети “Иқтисодиёт” кафедраси

Аннотация:

Дунёнинг аксарият мамлакатларида танлаб олинган инновацион ривожланиш моделларидан

қатъий назар давлат инновацияларнинг ташаббускори ва катализатори сифатида майдонга чиқади. Ахборот-
коммуникация соҳасининг тараққиёти мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти-даги ўрнини, мудофаа салоҳиятини
пировардида эса миллий иқтисодиётнинг рақобат-бардошлигини белгилаб беради. Юқоридагиларни инобатга олган
ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига

рақамли технологияларни жорий этиш борасида катта тажрибага эга бўлган Қозоғистон тажрибаси мазкур
мақолада ёритилган.

Таянч сўзлар:

инновация; инвестиция; ахборот-коммуникация технологиялари;, рақамли иқтисодиёт,

рақамли технологиялар; инсон капитали; экспорт; “инновацион технологиялар парки”; эркин иқтисодий зона;

давлат-хусусий шерикчилиги.

Аннотация:

Независимо от выбранных моделей инновационного развития в большинстве стран мира

государство выступает инициатором и катализатором инноваций. Развитие информационно-коммуникационной

сферы в конечном счете определяет положение страны в мировом сообществе, а также ее оборонный потенциал,
конкуренто-способность национальной экономики. Учитывая вышесказанное, в данной статье рассматривается
опыт Казахстана, имеющего большой опыт в развитии информационно-коммуникационных технологий и
внедрении цифровых технологий в различные сферы и отрасли экономики.

Ключевые слова:

инновации; инвестиции; информационно-коммуни-кационные технологии; цифровая

экономика; цифровые технологии; человеческий капитал; экспорт; "инновационно-технологический парк";
свободная экономическая зона; государственно-частное партнерство.

Annotation

:

Regardless of the chosen models of innovative development in most countries of the world, the state is the

initiator and catalyst of innovation. The development of the information and communication sphere ultimately determines the
country's position in the world community, as well as its defense potential and the competitiveness of the national economy.
Given the above, this article examines the experience of Kazakhstan, which has extensive experience in the development of

information and communication technologies and the introduction of digital technologies in various spheres and sectors of the
economy.

Keywords:

innovations; investments; information and communication technologies; digital economy; digital

technologies; human capital; export; "innovation and technology Park"; free economic zone; public-private partnership.

Жаҳон тажрибаси барча соҳаларда си-

фатли ўсишни таъминловчи янгиликларни
узлуксиз тарзда амалиётга жорий этиш жа-

мият ва иқтисодий ривожланишнинг ҳара-
катлантирувчи кучига айланганлигини кўр-

сатмоқда. Бугун ривожланишнинг иннова-
цион моделлари ва “ақлли” технологиялар

амалга оширилаётган мамлакатлар энг му-
ваффақиятли ва барқарор ҳисобланади. Бун-

дай мамлакатларнинг барқарор тараққиёти,
уларнинг жаҳон бозорларида рақобатбар-

дошлиги табиий ресурсларни экспорт қилиш
ва жисмоний меҳнатдан фойдаланишга эмас,

балки инновацион ғоялар ва ишланмаларга
асосланади. Шундан келиб чиққан ҳолда,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёев 2019 йилнинг 24 январида мам-

лакат Парламентига ўз Мурожаатномасида:
“...жамиятимиз аъзоларининг билими, савия-

сини ошириш учун аввало илм-маърифат,

юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда

қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан
адашиш бўлади... Тараққиётга эришиш учун

рақамли билимлар ва замонавий ахборот
технологияларини эгаллашимиз зарур ва

шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўли-
дан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун

дунёда барча соҳаларга ахборот технология-
лари чуқур кириб бормоқда” – деб таъкид-

лаб ўтди [1].

Инновацион ривожланиш учун масъул

идораларнинг асосий вазифаси инновация
ва фан ютуқларини кенг жорий этиш ҳисоби-

га мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва жаҳон
бозорларидаги рақобатбардошлигини таъ-

минлаш ҳамда иқтисодиётда интеллектуал
улушнинг кўпайиши ҳисобланади.

Бошқача қилиб айтганда, биз Ўзбекис-

тонни ишлаб чиқаришда инновация ва

интеллектуал ҳиссанинг юқори улуши бўл-

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

159

ган барқарор бозор иқтисодиётига, замона-

вий ва глобал бозорда рақобатбардош сано-
атга, шунингдек, қулай инвестициявий ва

ишчанлик муҳитига эга жадал ривожланаёт-
ган мамлакатга айлантиришимиз лозим.

Ахборот-коммуникациялари

инсон

фаолиятига универсал таъсир кўрсатиши

билан бир қаторда, улар иқтисодиёт тармоқ
ва соҳаларини ривожлантиришда муҳим

стратегик аҳамиятга эгалиги билан ажралиб
туради. Кейинги йилларда Қозоғистонда

ахборот-коммуникация соҳасида барча кўр-
саткичлар ижобий ўзгариш суръатларига эга

бўлгани ҳолда ҳам маҳаллий ва ҳам халқаро

даражада барқарор ўсиш суръатларини кўр-
сатиб келмоқда. Бу ҳолат халқаро эксперт-

лар томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Шу билан бир қаторда ахборот-комму-

никация соҳасида товар ва хизматлар импор-
ти устунлик қилмоқда, ҳамда АКТ соҳасида

малакали мутахассисларнинг етишмаслиги,
ИТТКИга ажратилаётган маблағларнинг

камлиги сезилмоқда.

АКТ тармоғининг ривожланиши иқти-

содий ривожланиш даражаси билан узвий
боғлиқ иқтисодий тараққиёт даражаси қан-

чалик юқори бўлса, АКТ соҳасининг ривож-
ланиши шунча юқори бўлади. Шуни алоҳида

таъкидлаш лозимки, АКТ тармоғининг ўси-

ши иш ўринлари сонини кўпайтиришга хиз-
мат қилиши билан бир қаторда бошқа иқти-

содиёт тармоқ ва соҳаларининг самарадор-
лигига ҳам катта таъсир кўрсатади.

Сўнгги йилларда Қозоғистоннинг АКТ

бозори барқарор суръатларда ўсмоқда,

хусусан 2016 йилда бозор ҳажми 559695 млн.
тенгени ташкил этгани ҳолда, бу кўрсаткич

аввалги йилларга нисбатан 19%га кўпдир.
Шу билан бирга АКТ бозорида лицензион

дастурий маҳсулотлар улушининг муттасил
ўсиб бориши кузатилмоқда. 2016 йилда

дастурий маҳсулотларнинг ҳажми 53490

млн. тенгени ташкил этган. Телекоммуника-
циялар бозорининг ҳажми 2016 йилда алоқа-

лар бозорининг 66%ни эгаллагани ҳолда,
Қозоғистонда алоқа бозори йил сайин ҳам

иқтисодий

ва

ҳам

инфратузилмавий

жиҳатдан тараққий этиб бормоқда. Бугунги

кунда мамлакатнинг барча ҳудудларида 4G
технологияларини изчил жорий этиш бўйи-

ча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қозоғистонда алоқа бозорининг йил-

лик ўсиши ўртача 3%ни ташкил этмоқда. Шу
билан биргаликда мамлакатда алоқа бозори-

нинг тузилмаси жиддий ўзгаришга учра-
моқда.

1-жадвал

Қозоғистонда АКТ тармоғи ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий

натижалари, млн. АҚШ доллари

2014

2015

2016

Экспорт Импорт Экспорт Импорт Экспорт Импорт

Жами АКТ сектори бўйича

548

3326

247

2288

201

1924

Товарлар

402

2990

104

1938

77

1652

Телекоммуникацион асбоб-ускуналар

256

1128

45

755

29

647

Компьютерлар ва тегишли жиҳозлар

46

627

9

403

7

224

Электрон бутловчи қисмлар

13

300

9

177

12

169

Аудио ва видео асбоб-ускуналар

66

432

13

259

11

250

Бошқа АКТ товарлари

21

503

28

343

18

361

Хизматлар

146

336

142

350

124

272

Телекоммуникацион хизматлар

132

193

130

184

109

114

Компьютер хизматлари

8

93

10

122

13

128

Информацион хизматлар

6

50

2

43

1

30

Манба:

Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018 АО

Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде»[21].

Хусусан кейинги йилларда Интернет

хизматлари 27,1 %дан 28,6 %га ўсгани ҳолда,

мобил алоқа ва маҳаллий телефон алоқаси
хизматларининг пасайиши кузатилмоқда.

Алоқа бозори тузилмасининг бундай ўзгари-
ши қуйидаги омиллар билан боғлиқ:

- Уяли алоқа операторларининг акса-

рият абонентлари комплекс тариф режала-

рига ўтганликлари боис, абонентларнинг
ўртача ARPU си пасайган;

- Мамлакат аҳолиси томонидан смарт-

фонларнинг кенг фойдаланиши натижасида

аҳоли Интернетдан алоқа воситаси сифатида
кенг фойдаланмоқда;

- Маҳаллий телефон алоқаси хизмат-

ларидан фойдаланиш даражаси тобора паса-

йиб бормоқда.

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

160

Юқоридаги жадвал маълумотларини

таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги

йилларда мамлакатда АКТ товарлари экс-
порти сезиларли даражада қисқаришга юз

тутмоқда. АКТ товарлари экспорти 2014
йилга нисбатан 2016 йилда қарийб беш

баробарга қисқарган. Телекоммуникация

асбоб-ускуналари ва компьютерлар экспор-
ти кескин камайганлигини кўриш мумкин.

Мамлакатда сўнгги йилларда электрон

савдо бозори ҳажми ўсиб бораётганлигини

кўришимиз мумкин. Хусусан, 2016 йилда
мамлакатда электрон савдо бозори ҳажми

ўтган 2015 йилга нисбатан 45 %га ўсган.

2-жадвал

Қозоғистонда электрон тижорат бозори ҳажми, млн. тенге

Кўрсаткичлар

2013

2014

2015

2016

Интернет орқали чакана савдо ҳажми, млн.тенге

28046

41263

50920

78501

Умумий чакана савдо ҳажмида электрон савдонинг улуши,%

0,5

0,7

0,8

1,0

Интернет орқали улгуржи савдонинг ҳажми, млн.тенге

52988

50818

65656

67741

Улгуржи савдонинг умумий ҳажмида электрон савдонинг
улуши, %

0,4

0,3

0,4

0,4

Интернет орқали хизматларни реализация қилиш ҳажми,
млн.тенге

71256

73488

39156

80198

Жами

152290

165569

155732

226440

Манба:

Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018 АО

Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде»[21].

Интернет орқали амалга оширилган

савдолар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,

амалга оширилган савдоларнинг умумий
ҳажмида ноозиқ-овқат товарлар устунлик

қилади (96%).

Интернет орқали кўрсатилган ва со-

тилган хизматлар ҳажмида қуйидагилар
муҳим ўрин тутади: жойларни бронлаш хиз-

матлари-6,49%; транспорт воситалари учун
билетлар сотиш-34,54%; ҳордиқ чиқариш,

кўнгилочар хизматлар ва спорт соҳасида
билетлар сотиш-2,32%; реклама хизматлари-

2,23%; хостинг хизматлари-0,12%; масофа-
вий таълим хизматлари-0,56%; доменларни

қўллаб-қувватлаш хизматлари-0,09%; ахбо-

рот хизматлари-1,44%; консалтинг хизмат-
лари-0,09%; воситачилик хизматлари-2,08%;

бошқалар -47,02%. Хизматлар соҳасида
Олмаота (54,91%), Қарағанда вилояти

(23,45%), Остона (16,37%) устунлик қилади.

Бугунги кунда Қозоғистонда корхона

ва ташкилотларда АКТларининг аҳамияти ва
бунда ИТ-раҳбарларининг ўрни тобора ор-

тиб бормоқда (1-расм). Қозоғистонда АКТ
секторини ривожлантириш борасида қўйил-

ган мақсадларга эришиш учун халқаро экс-
пертлар АКТ сектори экотизимининг барча

элементларини қамраб олган ҳолда, қуйида-
гиларни амалга оширишни таклиф қилади-

лар:

1.

Инфратузилмани ривожлантириш:

Мамлакатнинг барча аҳоли пунктла-

рида кенг полосали Интернет тармоғининг

мавжуд бўлишига эришиш;

LTE/4G мобил интернет технология-

лари қамраб олиниш даражасини ошириш.

2.

Бизнес юритиш шарт-шароитла-

рини яхшилаш:

Тўғридан-тўғри хорижий инвести-

циялар учун ЭИЗда солиқ имтиёзлари ва

преференциялар берилишини назарда ту-
тувчи фаолият турларини кенгайтириш.

3.

Талабни шакллантириш:

Мамлакат электрон саноатини ри-

вожлантириш мақсадида АКТ товар ва хиз-
матларини ички ва ташқи бозорларга олиб

чиқиш мақсадида дастурий маҳсулотлар-
нинг Миллий реестрини яратиш, тармоқда

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақ-
садида давлат буюртмаларини бажаришга

миллий АКТ компанияларини кенг жалб
қилиш;

Маҳаллий АКТ товарларини ташқи

бозорларга олиб чиқиш бўйича чора-тадбир-

лар режасини ишлаб чиқиш.

4.

Молиявий хизматлардан фойдала-

ниш даражасини ошириш:

Венчурли молиялаштиришни ри-

вожлантириш ва рағбатлантириш;

Молиявий грантлар ва кредит суб-

сидиялари бўйича талабларни соддалашти-

риш.

5.

Инсон капиталини ривожланти-

риш:

АКТ бўйича маҳаллий мутахассислар

фаолият кўрсатувчи йирик халқаро АКТ
марказларининг филиалларини очиш;

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

161

Сўнгги йилларда Қозоғистонда АКТ

тармоғининг барча кўрсаткичлари ижобий

динамикага эга бўлгани ҳолда, ҳам маҳаллий
ва ҳам халқаро миқёсда барқарор ривожла-

ниш суръатларини намоён этиб келмоқда. Бу
нарса

халқаро

экспертлар

томонидан

эътироф этилмоқда.

Шу билан биргаликда АКТ соҳасида

импортнинг устун мавқега эга бўлиб қола-
ётганлиги, малакали мутахассисларнинг

етишмаслиги, ИТТКИга ажратмалар улуши-

нинг камлиги каби муаммолар мамлакатда
рақамли иқтисодиётдан дивиденд олиш

имкониятларини чеклаб қўймоқда.

Қозоғистонда фаолият кўрсатувчи

“Зерде” Миллий ахборот-коммуникациялар
холдинги томонидан ўтказилган сўровлар

натижасига кўра, бугунги кунда мамлакат
компанияларининг қарийб 50 % Chief Data

Officer (CDO) нинг ролини тўлиқ тушуниб
етишмаган (1-расм).

1-расм. АКТ –раҳбарларининг бизнес-қарорларни қабул қилиш

жараёнларига жалб қилинганлик даражаси

Манба:

Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018

АО Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде»[21].

Қозоғистонда АКТ секторини қўллаб-

қувватлашда инновацион грантлар муҳим
ўрин тутади. Мамлакатда “Технологик

ривожланишни қўллаб-қувватлаш Миллий
агентлиги” АЖ инновацион фаолиятни дав-

лат томонидан қўллаб-қувватлашда муҳим

ўрин тутади. Мазкур агентлик томонидан

инновацион грантлар 16та устувор йўна-
лиш, шу жумладан АКТ соҳаси бўйича ҳам

ажратилади.

2-расм. Ташкилотларда CDO ролининг мавжудлиги

Манба:

Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018 АО

Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде»[21].

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

162

Агентлик томонидан ишлаб чиқилган

янги тартибга мувофиқ, эндиликда Агентлик

инновацион грантлар бўйича аризалар қабул
қилишнинг бошланиши тўғрисида оммавий

ахборот воситалари, шу жумладан интернет
ресурслар орқали маълум қилади. Дастлабки

аризаларни қабул қилиш вақти ва муддат-

лари ваколатли орган билан келишилган
ҳолда, дастлабки аризаларни қабул қилиш

бошланишидан 15 кун олдин маълум қили-
нади. Ариза топширилган кундан бошлаб,

молиялаштириш бўйича шартнома имзолан-
гунгача бўлган давр 60 иш кунидан ошмас-

лиги лозим.

3-жадвал

Инновацион грантларнинг турлари ва уларнинг тавсифи

Манба:

Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018 АО

Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде»[21].

Барча босқичлар босиб ўтилгандан

сўнг, грант тақдим этиш бўйича якуний

хулосани молиялаштириш бўйича комиссия
тақдим этади. Бу комиссия таркибига давлат

идоралари, жамоат ташкилотлари ва бошқа
бир қатор миллий институтлар вакиллари

киритилган. Грантлар бўйича аризаларни
электрон шаклда топшириш ва унинг ҳола-

тини онлайн тарзда кузатиш ҳам мумкин.

Агентлик ўз фаолиятининг бугунги

кунгача бўлган даврида устувор йўналишлар
бўйича жами 316 та инновацион грантларга

11467 млн. тенге маблағ ажратган. АКТ соҳа-
сида 69 та инновацион грант лойиҳалари

молиялаштирилганлигини, шундан 51 таси

технологияларни тижоратлаштириш учун
йўналтирилганлигини қайд этиш лозим.

2011-2016 йиллар давомида АКТ учун ажра-
тилган грант маблағларининг умумий сум-

маси 1068 млн.тенгени ташкил этган бўлса,
2011 йилда АКТ соҳаси учун энг катта маб-

лағ 383 млн.тенге ажратилган. 2016 йилда
эса соҳа учун 216 млн.тенге ажратилган ва бу

2011 йилга нисбатан 37%га камдир. Мам-
лакатда инновацион ўсишни, хусусан АКТ

соҳасини қўллаб-қувватлаш учун йўналтири-
лаётган грантлар тўғрисида умумий хлуоса

қилиш учун юқоридаги жадвалга мурожаат
қиламиз. Бугунги кунда Қозоғистонда АКТ

соҳасига йўналтирилаётган инновацион

Мақсадли

кўрсаткич-

лар

Тармоқни технологик

ривожлантириш учун грантлар

Фаолият кўрсатаётган

корхоналарни технологик

жиҳатдан ривожлантириш

учун грантлар

Технологияларни

тижоратлаштириш

учун грантлар

Ажратила-

диган

маблағлар

Лицензион шартнома бўйича асосланган

харажатларнинг 70%игача ёки харид

қилиниши режалаштирилган асбоб-

ускуналар қийматининг 50%игача ва

технологик имкониятларни ошириш учун

асосланган харажатларнинг 85%игача (500

млн.тенгедан кўп бўлмаган миқдорда)

Лицензион шартнома бўйича

асосланган харажатларнинг

70%игача ёки харид

қилиниши режалаштирилган

асбоб-ускуналар

қийматининг 50%игача (400

млн.тенгедан кўп бўлмаган

миқдорда

Асосланган

харажатларнинг 50

%игача (200 млн.

тенгедан кўп

бўлмаган

миқдорда)

Фойдаланиш

мақсадлари

Ваколатли орган томонидан белгилаб

берилган устувор йўналишлар доирасида

хорижий асбоб-ускуналарни, техника ва

технологияларни сотиб олиш орқали

корхоналарни қўллаб-қувватлаш эвазига

технологик муаммоларни ҳал этиш

Ваколатли орган томонидан

белгилаб берилган устувор

йўналишлар доирасида

технологиялар трансфери

орқали корхоналарнинг

технологик муаммоларига

ечим топиш

Ижобий иқтисодий

самара олишга

йўналтирилган

илмий-техникавий

фаолият

натижаларини

ишлаб чиқаришда

қўллаш

Лойиҳа

мезонлари

1)

Ишлаб чиқариш корхонасининг

технологик ривожланишини таъминлашга

йўналтирилган бўлиши лозим;

2)

Маҳаллий хомашёдан фойдаланишга

йўналтирилган бўлиши, самарадорлиги илғор

технологик даражадан паст бўлмаслиги

лозим;

3)

Саноат ишлаб чиқаришда қўлланилиши

шарт бўлгани ҳолда, саноат ишлаб

чиқаришида синовдан ўтган бўлиши лозим;

4)

Экспорт салоҳиятини ошириш ёки меҳнат

унумдорлигини ўстиришга йўналтирилган

бўлиши лозим.

1)

Қараб чиқилаётган

технология авваллари

мамлакатда қўлланилмаган

бўлиши лозим;

2)

Лойиҳанинг тармоқ

салоҳиятини мустаҳкамлашга

хизмат қилиши;

3)

Маҳаллий технологик

кмопитенцияларни

ривожлантириш борасида

имкониятларнинг мавжудлиги

Лойиҳа янги

маҳсулот ёки янги

технологияни

ишлаб чиқариш

жараёнига

тўлалигича жорий

этишга

йўналтирилган

бўлиши лозим

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

163

грантларни таҳлил қилар эканмиз, қуйидаги
ҳолатлар кўзга ташланади:

-

йилдан йилга АКТ соҳасига тақдим

этилаётган грантлар миқдори қисқариб бор-

моқда;

-

Қозоғистон компаниялари ўртасида

ўтказилган сўровлар натижаси шуни кўрсат-
моқдаки, грант маблағларини ажратишда

бюрократик тўсиқлар сақланиб қолмоқда;

-

АКТ соҳасида импорт ўрнини босувчи

сиёсатни амалга ошириш ва уни ҳар томон-
лама қўллаб-қувватлаш талаб этилади.

Қозоғистон Республикаси Президенти-

нинг 2003 йил 18 августдаги №1166 сонли

Фармони билан ташкил этилган “Иннова-
цион технологиялар парки” эркин иқтисо-

дий зонаси учун бир қатор солиқ ва божхона
имтиёзлари кўзда тутилган бўлиб, мазкур

имтиёзлар 2028 йилга қадар амал қилиши
белгилаб қўйилган. “Инновацион техноло-

гиялар парки” эркин иқтисодий зонаси
Қозоғистон Республикасининг Солиқ Кодек-

си ва Қозоғистон Республикасининг “Қозо-

ғистон Республикасида махсус иқтисодий
зоналар тўғрисида”ги Қонуни ва шунингдек

Божхона иттифоқи иштирокчи мамлакат-
лари ўртасида 2010 йил 18 июнда имзолан-

ган келишувга мувофиқ қатор солиқ ва
божхона имтиёзларидан фойдаланмоқда.

Мамлакат солиқ қонунчилигига муво-

фиқ, солиқ имтиёзларидан фойдалана олиш

учун компания қуйидаги талабларга жавоб
бериши лозим:

- “Инновацион технологиялар парки”

эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги солиқ

органида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан
ўтган бўлиши ва махсус иқтисодий зона

ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириши
лозим;

- “Инновацион технологиялар парки”

эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ташқа-

рида ўз таркибий бўлинмаларига эга бўл-
маслиги;

- Ялпи йиллик даромаднинг камида 70

% “Инновацион технологиялар парки” эркин

иқтисодий зонасини ташкил этишдан кўз-
ланган мақсад ва асосий фаолият турлари-

дан олиниши лозим.

Мамлакат солиқ қонунчилигида “Инно-

вацион технологиялар парки” эркин иқти-
содий зонасининг устувор фаолият йўна-

лишлари белгилаб берилган: АКТ аппарат-
лари, маълумотлар баъзаси ва дастурий таъ-

минот маҳсулотлари ишлаб чиқариш; АКТ

соҳасида ИТТКИларини амалга ошириш; АКТ
соҳасида таълим дастурларини амалга оши-

риш; Маиший ва офис техникасини ишлаб
чиқариш ва ҳоказолар. “Инновацион техно-

логиялар парки” эркин иқтисодий зонаси
резидентлари учун юқоридаги (4-жадвал)

солиқ имтиёзлари кўзда тутилган.

4-жадвал

“Инновацион технологиялар парки” эркин иқтисодий зонаси

резидентлари солиқ имтиёзлари

Тўлов турлари

Инновацион

технологиялар

парки ЭИЗдан

ташқарида

Инновацион

технологиялар

парки ЭИЗ

ҳудудида

Изоҳ

Корпоратив даромад

солиғи

20 %

0 %

Ер солиғи

Солиқ кодексига

мувофиқ

0 %

Ер участкаларидан

фойлдаланганлик

учун тўлов

Солиқ кодексига

мувофиқ

0 %

10 йилдан кўп бўлмаган муддатга

Мол-мулк солиғи

1,5 %

0 %

Ижтимоий солиқ

11 %

0 %

Беш йилдан кўп бўлмаган муддатга, агар 1) меҳнат-

га ҳақ тўлаш харажатлари ялпи йиллик даромад-
нинг 50 фоизидан кўп бўлса, 2) меҳнатга ҳақ тўлаш
харажатларининг 90 фоизидан ортиғи мамлакат
резидентларининг меҳнатига ҳақ тўлашга йўнал-

тирилган бўлса

ҚҚС

12 %

0 %

Инновацион технологиялар парки ҳудудида истеъ-

мол қилинувчи барча товарлар бўйича

Манба:

Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018 АО

Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде»[21].

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

164

Мамлакатимизда ҳам юқори техноло-

гияли янги ишлаб чиқариш қувватларини

ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва
экспортга йўналтирилган замонавий саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлашти-
ришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқа-

риш,

муҳандислик-коммуникация,

йўл-

транспорт, ижтимоий инфратузилма ва ло-

гистика хизматларини жадал ривожланти-
ришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хо-

рижий инвестицияларни жалб этишни кен-
гайтиришнинг энг муҳим омили сифатида

эркин иқтисодий зоналарни изчил ривож-
лантириш борасида янада қулай шарт-ша-

роитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Рес-

публикаси Президентининг тегишли фармо-
ни қабул қилинди [6].

Мазкур имтиёзлар киритилган инвести-

циялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил

муддатгача амал қилади:

Фармонга мувофиқ, ЭИЗ иштирокчила-

рига ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахс-
ларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ,

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун
ягона солиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузу-

ридаги Республика йўл жамғармасига ва
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан

ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассаса-
ларининг моддий-техника базасини ривож-

лантириш жамғармасига мажбурий тўловлар
бўйича имтиёзлар назарда тутилган [6].

5-жадвал

Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар резидентлари учун имтиёзлар

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга;

5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга;
10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги

ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда –
10 йил муддатга берилади.

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрда “Эркин иқтисодий зоналар

фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сон фармони,
манба:

http://lex.uz/docs/3056978

.

Қозоғистонда божхона имтиёзларига

эга бўлиш учун компаниялар “Инновацион

технологиялар парки” эркин иқтисодий
зонаси ҳудудида ўз фаолиятларини амалга

оширишлари

талаб

этилади.

Божхона

имтиёзлари “Қозоғистон Республикасида

махсус иқтисодий зоналар фаолият тўғри-
сида”ги Қозоғистон Республикасининг Қо-

нуни ҳамда Божхона иттифоқи ва Қозоғис-
тон Республикасининг божхона ҳужжатлари

билан белгилаб берилади.

2017 йилнинг 1 июль ҳолатига 154 та

компания

“Инновацион

технологиялар

парки” эркин иқтисодий зонасида рўйхатдан

ўтказилган бўлса, улардан 59 таси бевосита
махсус зона ҳудудида фаолият кўрсатмоқда,

62 та компания экстерриториаллик тамойи-

ли бўйича иш юритмоқда, 33 та компания
шартнома шартларига риоя этмаганлиги му-

носабати билан махсус зона ҳудуди резиден-
ти мақомидан чиқарилиш арафасида. “Инно-

вацион технологиялар парки” эркин иқтисо-
дий зонасининг бугунги кунгача бўлган

фаолияти давомида 22,6 млрд.тенге инвес-
тиция маблағлари ўзлаштирилганлигини

кўришимиз мумкин. Махсус зона томонидан

113 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқа-
рилган. “Инновацион технологиялар парки”

эркин иқтисодий зонасининг умумий май-
дони 163 га.ни ташкил этади. Мазкур ҳудуд-

да биринчи навбатда 22,6 га. ( “ЦИТТ” АЖ-7,5
га., Glotur-3,2 га., Физика-техника институти-

2,8 га., KT Glou Lab-0,7 га., Delta IT-0,6 га., Нур-
сат плюс-0,6 га, КИНГ-7,2 га) ўзлаштирилган

бўлса, иккинчи навбатда 140,3 га. ер майдо-
нини ўзлаштириш ва АКТ соҳасида янги

қувватлар ва ишлаб чиқаришларни ташкил
этиш кўзда тутилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, қуйида

ўтиш иқтисодиётдаги мамлакатларда тад-

биркорлик субъектлари экспортида ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдала-

нишни ривожлантириш лойиҳаларини амал-

га ошириш жараёнига хос бўлган асосий
муаммолар кўрсатилган (6-жадвал).

Компютер технологияларидан фойда-

ланишнинг имконияти мавжуд эмаслиги

ҳамда улардан фойдаланишнинг асосий би-
лимлар ва кўникмаларнинг йўқлиги АКТ

тизими мувафаққиятли фаолият кўрсатиши-
нинг жиддий тўсиқларидан бири ҳисобала-

нади.

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

165

6-жадвал

Тадбиркорлик субъектлари экспортида АКТдан фойдаланишни ривожлантириш ва

лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига хос бўлган асосий муаммолар

Соҳа

Муаммолар

Оқибатлари

Институцио-

нал жиҳатлар

Режалаштиришнинг самарасизлиги

Мақсадларнинг ноаниқлиги

Тизимларни номуқобил лойиҳалаштириш

Тизимларнинг иқтисодий самарасизлиги

Инсон

ресурслари

Малакали мутассислар етишмаслиги

Профессионал ўқитишнинг йўқлиги

Тизимни қўллаб қувватлашнинг

самарасизлиги

Замонавий технологиялар яратиш

манбалардан узилиб қолганлик

Молиялашти-

риш

Лойиҳалар қийматини етарлича баҳоламаслик
Харажатларни қоплаш манбаларининг мавжуд

эмаслиги

Лойиҳаларнинг тугалланмаганлиги

Тизимларга қўшимча ишлар қийматининг

юқорилиги

Ички муҳит

АКТнинг ривожланган миллий ишлаб чиқариш

базаси мавжуд эмаслиги

АКТни қўллаб қувватлашни таъминлайдиган

сервис компаниялари йўқлиги

Тизимнинг малакали техник қўллаб

қувватланмаслиги

Жорий этишдаги қийинчиликлар

Технологиялар

Асбоб-ускуналар ва дастурий таъминлаш

турларининг чекланганлиги

Зарурий дастурий таъминлашнинг йўқлиги

Хар хил тизимларнинг номувофиқлиги

Буюртмали тизимларга ҳаддан ортиқ

таяниш

Манба:

Стратегическое планирование-важный фактор стабильности устойчивого социально-экономи-

ческого развития страны и регионов: материалы Форума экономистов / под общей редакцией –Т.: Ахмедова/

Ташкент: IFMR,2019. -592 с.

Чунки тадбиркорларда қулай ва сифат-

ли давлат хизматларидан фойдаланиш имко-
нияти мавжуд эмас экан, уларни ташкил

этишга сарфланган саъй харакатлар ва маб-
лағларнинг самараси бўлмайди. Интернетга

кириш қийматини пасайтириш ва ахборот
технологияларига ўқитишни ташкил этиш

йўли билан бунга қарши курашиш зарур.

Интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиш
пунктлари (Интернет-киоскалар) ташкил

этиш йўли билан ушбу муммони қисман хал
этиш мумкин. Ушбу амалиёт Эстония, Син-

гапур сингари мамлакатларда мувафаққият-
ли қўлланилмоқда. Жамоа бўлиб фойдала-

ниш шахобчалари кутубхоналарда ёки почта
бўлимларида жиҳозланиши мумкин. Бевоси-

та ижрочиларнинг, яъни давлат хизматчила-
рининг ислоҳ қилишнинг мазмуни ва йўна-

лишларини тушуниши муваффақиятнинг
муҳим шартлари ҳисобланади. Давлат орган-

лари билан тадбиркорлик субъектлари ўрта-
сида АКТнинг имкониятларини ва хоқимият

тузилмалари, аҳоли ва бизнес ўртасида му-
носабатларининг янгича турини йўлга қў-

йиш учун уларни қўллашнинг муҳимлигини
англаб етишлари зарур [15].

Амалиёт кўрсатмоқдаки, тадбиркорлик

субъектлари экспортида АКТдан фойдала-

нишда қуйидаги муаммолар ҳам долзарбли-
гича қолмоқда:

- тадбиркорлар субъектлари билан

ташкилотлар ўртасидаги ҳужжатлар алма-
шинуви аксарият холларда қоғоз кўриниши-

да бўлиб, кўпгина қарор қилиш жараёнлари-
ни секинлаштирмоқда. Бундан ташқари

ушбу жараёнларда фойдаланилувчи қоғоз-
ларга қилинадиган харажатлар кундан кунга

ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳам ушбу

жараёнларда АКТ функционал имкониятла-
ридан кенг фойдаланиш лозим;

- жаҳон бозорлари талабларидан ке-

либ чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектла-

ри экспортини амалга ошириш учун суғурта
хизматларини АКТлар ёрдамида расмийлаш-

тиришнинг электрон тизимини амалга оши-
риш;

- экспортни амалга ошириш жараёни-

да бахтсиз йўл ҳодисаси рўй берган холда

масофадан туриб, ушбу холатга баҳо бериш
АКТнинг функционал имкониятларидан

кенг фойдаланиш;

- Республикамиздан туриб хориждаги

мижозларнинг буюртмаларини электрон
шаклда қабул қилиш;

- Экспорт ҳужжатларини расмийлаш-

тиришда кўп вақт билан биргаликда жуда

кўп хатоликлар ва коррупцияга дуч келин-
моқда;

- Тадбиркорлик субъектларининг ҳу-

дудлараро ҳужжатлар алмашиниши қисқа

вақт мобайнида камайтириш;

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

166

- Тадбиркорлик субъектларида АКТдан

қисман фойдаланилади, асосан ҳисоб-китоб

операциялари ва бухгалтерия ҳисоботлари-
ни юритишни автоматлаштириш учун;

- Тадбиркорлик субъектлари экспорт

фаолиятидаги мақсадларнинг ҳамма вақт

ҳам аниқ эмаслиги;

- Экспорт самарадорлигининг пастли-

ги, реал ҳолат ва риск омилларини инобатга
олмай туриб асоссиз қарорлар қабул қили-

ниши.

Тадбиркорлик субъектлари муаммола-

рини мувафаққиятли ҳал қилиш, ишлар си-
фатини ошириш ва ушбу соҳани ривожлан-

тиришнингг асосий омилларидан бўлиб АКТ
асосида самарали тизимни жорий қилиш

ҳисобланади.

“Инновацион технологиялар парки”

эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада
такомиллаштириш мақсадида хорижий экс-

пертлар қуйидаги таклиф ва тавсияларни
беришади:

- “Инновацион технологиялар парки”

эркин иқтисодий зонаси резидентлари учун
технологик маҳсулотлар учун давлат буюрт-

маларини шакллантиришда имтиёзлар тақ-
дим этиш, ЭИЗ резидентларининг ИТТКИла-

рини рағбатлантириш мақсадида инвести-
цияларни кўпайтириш. Бу вазифанинг ҳал

этилиши ишлаб чиқариш қувватларининг
“Инновацион технологиялар парки” эркин

иқтисодий зонаси ҳудудига кўчиб ўтишига
замин яратади.

- “Инновацион технологиялар парки”

эркин иқтисодий зонаси ҳудудида бугунги

кунда солиққа тортишнинг мураккаб тизими
амал қилишини ҳисобга олган ҳолда, Бело-

рус Республикасининг тажрибасидан фойда-
ланиш талаб этилади. Унга кўра “Иннова-

цион технологиялар парки” эркин иқтисо-
дий зонасининг барча резидентлари учун

экстерриториаллик тамойилини қўллаш
тавсия этилади.

- ИТТКИларини жонлантириш мақса-

дида ишлаб чиқариш, лабораториялар,

ОТМлари, турар жойларни ўз ичига олган
яхлит экотизимни шакллантириш талаб

этилади. Аммо бугунги кунда мазкур зонада

экотизимнинг барча унсурлари тўкис ҳолда
мавжуд эмас. Шу боис “Инновацион техно-

логиялар парки” эркин иқтисодий зонаси ҳу-
дудида технологик университетларни, тар-

моқ лабораторияларини, компания ходимла-
ри учун турар жойларни барпо этиш лозим.

- Мамлакатда импорт ҳажмининг юқо-

рилигини инобатга олган ҳолда, асосий

йўналишни экспорт салоҳиятини оширишга
қаратиш талаб этилади [19].

Бугунги кунда Қозоғистонда АКТ соҳа-

сини ривожлантиришда давлат-хусусий ше-

рикчилик муносабатларига алоҳида эътибор
қаратилаётганлиги аҳамиятлидир.

АКТ соҳасини ривожлантиришда дав-

лат-хусусий шерикчилик алоқаларининг ри-

вожлантирилиши қуйидаги имкониятларни
тақдим этади:

Биринчидан, давлат-хусусий шерикчи-

лик муносабатларини ривожлан-тириш тад-

биркорлик тузилмаларининг иқтисодий жо-
зибадорлигини янада оширишга, тадбиркор-

лик тузилмалари ва давлат бошқаруви идо-
раларининг ўзаро ҳамкорлиги асосида қў-

йилган масалаларнинг ижобий ечимни то-
пишга хизмат қилади.

Иккинчидан, давлат-хусусий шерикчи-

лик алоқаларини ривожлантириш давлат

бошқаруви субъектларининг муҳим устувор

йўналиши бўлмоғи лозим. Чунки ҳамкорлик-
нинг муваффақияти бошқарилувчи объект-

лар олдига қўйилган муҳим вазифаларнинг
қай даражада англаб етилганлигига боғлиқ-

дир.

Учинчидан, АКТ соҳасининг жадал та-

раққиёти давлат-хусусий шерикчилик алоқа-
ларини йўлга қўйишнинг ҳар томонлама

асосланган шаклининг танлаб олинишига
боғлиқдир.

Тўртинчидан, давлат-хусусий шерик-

чилигини йўлга қўйиш тартибини ҳуқуқий

жиҳатдан асослаш, давлат идоралари билан
тадбиркорлик тузилмалари ўртасидаги ўза-

ро алоқалар тартибини аниқлаштириш та-
лаб этилади.

Бешинчидан, АКТ соҳаси маҳсулотлари

ва хизматларига талабнинг муттасил ўсиб

бориши бундан буён ҳам АКТ сектори инвес-
тицион жозибадорлигининг юқори бўлиши-

дан далолат беради.

Бир сўз билан айтганда, АКТ секторига

давлат-хусусий шерикчилиги алоқаларини
изчил жорий этиш истиқболда соҳага корпо-

ратив бошқарувнинг илғор усул ва восита-

ларини кенг жорий этиш, самарали менеж-
мент тамойилларини қўллаш, якуний истеъ-

молчи учун замонавий ва сифатли хизмат-
ларни тақдим этиш, билимлар ва техноло-

гиялар трансферини ривожлантириш, янги
иш ўринларини яратиш, бюджет маблағла-

рини тежаш каби ижобий самарани беради.

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

167

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига

Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

2. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни.

3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида” ЎРҚ-598-сон.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 йил, 03/19/598/421-сон.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини

таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан

яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848 сон Фармони.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947-сон Фармони.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрда “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини

фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сон фармони, манба:

http://lex.uz/docs/3056978.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини

фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сон фармони, манба:
http://lex.uz/docs/3056978.

8. Стратегическое планирование-важный фактор стабильности устойчивого социально-экономического

развития страны и регионов: материалы Форума экономистов/под общей редакцией Т. Ахмедова/Ташкент:
IFMR,2019.-592 с.

9. Абулкасимов Ҳ., Расулов Т.С. Особенности научно-технической и инновационной политики стран СНГ,

Ближнего и среднего Востока, –Т.: «ТашГИВ», 2017.- 380с.

10. Белова Л. Г. Инновации в мировой экономике. учебное пособие – М.: Экономический факультет МГУ имени

М. В. Ломоносова, 2018. -148 с.

11. Виленский П.Л., Лившиц В.Н., Смоляк С.А. Оценка эффективности инвестиционных проектов. Теория и

практика. – М.: Дело.2002. -223 с.

13. Друзик Я.С. Свободные экономические зоны в системе мирового хозяйства: Учебное пособие. Мн.: ФУА

информ, 2000

14. Бозоров

Р.Ҳ. Инвестиция муҳити: омиллари, хусусиятлари, баҳолаш усуллари ва хорижий

инвестицияларни жалб қилиш //Иқтисодиёт ва таълим// 2018. №2 -Б.113-123.

15. Каримқулов Ж.И., Умирзоқов Ж.А. Хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этиш

йўналишлари ва халқаро тажрибани қўллаш //Иқтисодиёт ва таълим// 2018. №1 - Б.105-113.

16. Пути и механизми дальнейшего развития и либерализации экономики в свете реализации Стратегии

действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годах» Материалы
IX/ Форум экономистов/ под общей редакции к.э.н. Ахмаджанова Ш.Х. Т.: IFMR.2017.-С.489.

17. Каримов М.М., Ильина Д.Н., Акрамов А.У. Состояние и перспективы развития свободных экономических зон

в Республике Узбекистан // Брошюра ПРООН, г.Ташкент, 2015. – С. 61.

18.

М.

Каримов.

Свободные

экономические

зоны

Узбекистана

-

10

лет

развития

https://finance.uz/index.php/ru/mneniya-i-kejsy/4050-svobodnye-ekonomicheskie-zony-uzbekistana-10-let-razvitiya

19. Financial and Insurance Advisory Services (FIAS), the International Finance Corporation (IFC), the Multilateral

Investment Guarantee Agency (MIGA) and the World Bank (IBRD). «Special economic zones performance, lessons learned, and

implications for zone development». April 2008, p.3.http://www.fias.net

20. Клим И.В. «Свободная экономическая зона как инструмент инновационного развития экономики».

«Российский внешнеэкономический вестник», №4, 2008

21. Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018 АО

Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде».

ҲУДУДЛАРНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

(АНДИЖОН ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Мамасоатов Дилшод Равшанович –

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва

муаммолари” ИТМ, катта илмий ходим

Каримов Рустамжон Расулжонович –

Давлат бошқаруви академияси, магистрант

Аннотация:

Мақолада ҳудудларни экспорт ҳолатини таҳлили ва ахборот тизимларини қўллашнинг

шунингдек улар томонидан маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш йўллари, шунингдек, хорижий мамлакатлар
тажрибасини ўрганиш натижасида экспортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ёритилган.

Таянч сўзлар:

экспорт, ташқи савдо, ID карта, экспорт салоҳияти, Интернет-технология, технология,

инфратузилма, e-Commerce.

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respubIikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

Узбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги "Эркин ицтисодий зоналар тугрисида"ги крнуни.

Узбекистон Республикасининг Крнуни “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тугрисида" УР%-598-сон. (Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 йил, 03/19/598/421-сон.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни х,ар томонлама %имоя цилишга ва ишбилармонлик муцитини сифат жи^атидан яхшилашга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848 сон Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича хрракатлар стратегияси тугрисида"ги 4947-сон Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрда "Эркин ицтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-4853-сон фармони, манба: h ttp://lex. uz/docs/3056978.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин ицтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-4853-сон фармони, манба: h ttp://lex. uz/docs/3056978.

Стратегическое планирование-важный фактор стабильности устойчивого социально-экономического развития страны и регионов: материалы Форума экономистов/под общей редакцией Т. Ахмедова/Ташкент: IFMR,2019.-592 с.

Абулкасимов Расулов Т.С. Особенности научно-технической и инновационной политики стран СНГ, Ближнего и среднего Востока, -Т.: «ТашГИВ», 2017.- 380с.

Белова Л. Г. Инновации в мировой экономике, учебное пособие - М.: Экономический факультет МГУ имени М. В. Ломоносова, 2018. -148 с.

Виленский П.Л., Лившиц В.Н., Смоляк С.А. Оценка эффективности инвестиционных проектов. Теория и практика. - М.: Дело.2002. -223 с.

Друзик Я.С. Свободные экономические зоны в системе мирового хозяйства: Учебное пособие. Мн.: ФУА информ, 2000

Бозоров Р.Х,. Инвестиция мухщти: омиллари, хусусиятлари, ба^олаш усуллари ва хорижий инвестицияларни жалб цилиш //Ицтисодиёт ва таълим//2018. №2 -Б.113-123.

Каримкулов Ж.И., Умирзоцов Ж.А. Хорижий инвестицияларни миллий ицтисодиётга жалб этиш йуналишлари ва халцаро тажрибани куллаш //Иуписодиёт ва таълим//2018. №1 - Б.105-113.

Пути и механизми дальнейшего развития и либерализации экономики в свете реализации Стратегии действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годах» Материалы IX/ Форум экономистов/ под общей редакции к.э.н. Ахмаджанова Ш.Х. Т.: IFMR.2017.-C.489.

Каримов М.М., Ильина Д.Н., Акрамов А.У. Состояние и перспективы развития свободных экономических зон в Республике Узбекистан //Брошюра ПРООН, г.Ташкент, 2015. - С. 61.

М. Каримов. Свободные экономические зоны Узбекистана - 10 лет развития

https://finance.uz/indexphp/ru/mneniya-i-kejsy/4050-svobodnye-ekonomicheskie-zony-uzbekistana-10-let-razvitiya

Financial and Insurance Advisory Services (FIAS), the International Finance Corporation (IFC), the Multilateral Investment Guarantee Agency (MIGA) and the World Bank (IBRD). «Special economic zones performance, lessons learned, and implications for zone development». April 2008, p.3.http://www.fias.net

Клим И.В. «Свободная экономическая зона как инструмент инновационного развития экономики». «Российский внешнеэкономический вестник», №4, 2008

Отчет по отрасли информационно-коммуникационных технологий в Республике Казахстан. 2018 АО Национальный инфокоммуникационный холдинг «Зерде».

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов