Принципы стратегического управления высшим учебным заведением

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
196-201
128
21
Поделиться
Адизов, Б. (2020). Принципы стратегического управления высшим учебным заведением. Экономика И Образование, 1(6), 196–201. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7106
Бобир Адизов, Бухарский государственный университет

Степень магистра экономики (по сетям)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещается анализ мировых тенденций развития высшего образования, изложены основные принципы современного стратегического управления вузом, вопросы формирования корпоративной культуры, необходимой для реализации стратегии, разработки и выполнения комплексной программы развития вуза.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

196

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ТАМОЙИЛЛАРИ

Адизов Бобир Бахтиёрович -

Бухоро Давлат университети “Иқтисодиёт

(тармоқлар бўйича)” мутахассислиги магистранти

Аннотация:

Мақолада олий таълимни ривожлантиришнинг глобал тенденциялари таҳлили, олий таълим

муассасасини замонавий стратегик бошқарувининг асосий тамойиллари, стратегияни амалга ошириш,
ривожлантиришнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган корпоратив
маданиятни шакллантириш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар:

стратегик менежмент, ташқи муҳит, корпоратив маданият, комплекс дастур, глобал

рақобат,стратегик мақсадлар, иқтисодий самара, фундаментал билим, инфратузилма.

Аннотация:

В статье освещается анализ мировых тенденций развития высшего образования, изложены

основные принципы современного стратегического управления вузом, вопросы формирования корпоративной куль-
туры, необходимой для реализации стратегии, разработки и выполнения комплексной программы развития вуза.

Ключевые слова:

стратегическое управление, внешняя среда, корпоративная культура, комплексная

программа, глобальная конкуренция, стратегические цели, экономический эффект, фундаментальные знания,
инфраструктура.

Аnnotation:

This article contains an analysis of global trends in the development of higher education, outlines the basic

principles of modern strategic management of a university, issues of forming a corporate culture necessary for implementing a
strategy, developing and implementing a comprehensive university development program.

Keywords:

strategic management, external environment, corporate culture, integrated program, global competition,

strategic goals, economic effect, fundamental knowledge, infrastructure.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожа-

атномасида: Олий ўқув юртларига босқичма-
босқич академик ва молиявий мустақиллик

берилади. Жорий йилда уларнинг 10 таси
ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтади.

Бундан ташқари, камида 5 та олий таълим
муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфуз-

ли хорижий олий таълим даргоҳлари билан

ҳамкорликда уларни трансформация қилиш-
ни бошлаймиз,-деб таъкидлаган эди[1]. Ушбу

ишларни амалга ошириш учун олий таълим
муассасаларини стратегик бошқарув тизими-

ни янгилаш тамойилларини қайта кўриб чи-
қишни тақозо этади.

Ривожланиб борган сари билимга асос-

ланган замонавий ишлаб чиқариш ва жамият

ривожланиши интеллектуал меҳнат учун
янги, тез ўзгарувчан бозорни шакллантира-

ди. Олий таълим муассасалардан (бундан ке-
йин ОТМлар) доимий равишда илғор билим

соҳаларида илмий тадқиқотларни ривожлан-
тириш, ўқув дастурлари ва технологиялари-

ни ўзгартириш ва такомиллаштириш, жи-

ҳозларни модернизация қилиш, ўқитувчилар
малакасини ошириш талаб этилади. ОТМлар

ташқи муҳит талабларига муносиб жавоб бе-
ришлари учун янги инновацион ривожланиш

йўлига ўтишлари, таълим бозорини кузатиб
боришлари ва баъзи ҳолларда уни ўзлари

шакллантиришлари зарур. ОТМлар учун таш-
қи муҳит бўлиб ҳудудий ҳокимиятлар, вазир-

ликлар ва идоралар, бошқа маҳаллий ва хо-

рижий ўқув муассасалари ва илмий ташки-
лотлари, шу жумладан Ўзбекистон Фанлар

академиясининг институтлари, маҳаллий ва
хорижий саноат корхоналари, бизнес ва мада-

ният соҳалари, жамоат ташкилотлари, турли
уюшмалар, фондлар ва бошқалар ҳисоблана-

ди (1-расм).

1-расмдан кўриниб турибдики, ОТМ

ташқи муҳит билан доимий алоқада бўлиб,

улар билан маълумот алмашади, эҳтиёжлар-
ни ўрганади, маблағни олади, ресурсларни

жалб қилади, ҳамкорликни ривожлантиради,
тажриба ортиради, хизматларни тақдим эта-

ди ва ҳоказо. ОТМнинг мавқеини ташқи му-
ҳитда сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун

ушбу ўзаро алоқалар янада фаол, жадал ва
самарали амалга оширилиши муҳимдир.

Замонавий дунё тенденциялари - бу

очиқлик, оммавийлик, таълимнинг узлуксиз-

лиги, давлат томонидан таълимни молия-
лаштиришнинг камайишидир. Таълим тобо-

ра кўпроқ пуллик бўлмоқда. Таълим муасса-
салари ўртасидаги глобал рақобат кучайиб

бориб, унда энг юқори сифатли таълим ва

изланиш олиб борадиган ғолиб аниқланади.

Рақобатнинг кучайиши билан таълим

муҳитида туб ўзгаришлар содир бўлияпти.
Олий таълим энди мамлакатнинг монополия-

сидан чиқиб, тобора универсал бозор хусу-
сиятига эга номоддий соҳага айланмоқда.

Бунга ахборот-коммуникация технологияла-
рининг ривожланиши ёрдам бермоқда.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

197






1-расм. ОТМ нинг ташқи муҳити

[15]


Замон талаби шундан иборатки, ОТМ

лар билим ишлаб чиқарувчи ва етказувчи
сифатида сифатли "маҳсулот" ишлаб чиқа-

ришга кўпроқ эътибор қаратишлари керак.
Ушбу тижорат компаниялари учун хос бўлган

тадбиркорлик ёндашувини албатта нотижо-

рат ташкилотларга, айниқса ОТМларга мос-
лаштириш кун тартиба турибди. Бироқ, бу-

гунги кунда дунёдаги ОТМлар тижорат ком-
паниялари билан бир хил муаммога дуч кел-

моқдалар. Улар қуйидаги саволга - “Қандай
қилиб олий таълим муассасаси иқтисодий ва

самарали хизмат кўрсатиши мумкин?” жавоб
оқтаришлари керак бўлади.

Бу саволга жавоб, фикримизча, бозор

иқтисодиётига ўтиш ва рақобатни кескинла-

шиш шароитида фаолият юритаётган кўплаб
корхона ва ташкилотлар томонидан муваф-

фақият билан қўлланиб келаётган замонавий
“Стратегик бошқарув” (“Strategic Manage-

ment”) воситалари асосида ОТМда стратегик

менежменти фаолиятини ташкил этиш ва
уни такомиллаштиришнинг асосий вазифа-

ларини ҳал қилишдан бошланиш лозим. Шу
муносабат билан стратегик менежментнинг

умумий тамойилларини ўзининг ташкилий
хулқ-атворини ўзгартиришга қарор қилган

олий ўқув юртига мослаштириш ва қўллашга
уринишлар қилинмоқда.

"Стратегик менежмент" тушунчаси

бошқарув амалиётига ХХ асрнинг 60-йилла-

рида кириб келган. У ишлаб чиқариш ва иш-
билармонлик фаоллигининг ривожланиши,

ташқи муҳитдаги ўзгаришларнинг катта ди-
намикаси туфайли юзага келди, бу эса ком-

паниялардан тезкор чоралар кўришни талаб

қилди. ХХ асрнинг 60-йилларида А. Чандлер
стратегик режалаштиришга қуйидаги таъ-

риф берди: "Kорхонанинг асосий узоқ муд-

датли мақсад ва вазифаларини олдиндан бел-

гилаш, фаолият йўналишини танлаш ва ушбу
мақсадларга эришиш учун зарур бўлган

ресурсларни тақсимлаш"[4]. Бироз вақт ўт-
гач, стратегик менежмент ташкилотнинг

мақсадига эришишни таъминлайдиган таш-

килий миссия ва сиёсат, шунингдек уларни
амалга ошириш дастурлари ва усуллари

билан боғлиқ бўлган жабҳалари кенгайиб
кетди.

ХХ асрнинг 70-йилларида стратегик ме-

нежмент воситалари илк марта АҚШ Олий

мактабида жорий этилган. Олий таълим ти-
зимидаги ўзгаришлар Америка ОТМлари раҳ-

бариятини бизнесга назар солишга ва бу ерда
иш самарадорлигини ошириш йўлларини

излашга чорлади. Шундай қилиб, стратегик
менежмент ғоялари илгари мавжуд бўлмаган

соҳаларга, жумладан илмий-тадқиқотлар ва
таълим оламига кириб борди.

Стратегик менежмент назарияси ва

амалиёти мавжуд бўлган даврда ўнга яқин
турли хил ёндашувлар ва илмий мактаблар

шаклланган, уларни уч гуруҳга бўлинадилар.

Биринчи гуруҳга - аниқ конструкти-

визмга асосланган дизайн, режалаштириш ва
жойлашиш мактаблари киради. Улар страте-

гияни шакллантириш жараёнига қаратилган.

Иккинчи гуруҳга - тадбиркорлик, таъ-

лим, бошқарув, маданият, атроф-муҳит ва би-
лим мактаблари киради. Улар стратегияни

ишлаб чиқишнинг аниқ жиҳатлари - башо-
рат, янги имкониятлар, ривожланиш, ўзаро

муносабат, фикрга йўналтиришлар билан
батафсил тавсифланади.

Учинчи гуруҳ - энг кенг тарқалган кон-

фигурацион мактаб билан ифодаланиб, улар-
нинг тегишли муаммолар тўпламига - страте-

гияни яратиш жараёни, унинг мазмуни, таш-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

198

килот структураси ва муҳитини шаклланти-

риш киради [10].

Қайд қилиш жоизки, cтратегик менеж-

мент назарияси ва амалиётида самарадорлик
тамойиллари устунлик қилади.Самарадорлик

самара (натижа) ва харажат ўртасидаги мута-
носибликни ифодалайди ва у харажатларни

минималлаштириш билан бевосита боғлиқ

бўлади. Менежмент объекти сифатида
ОТМлар учун стратегик ёндашув илмий ва

таълим ва тарбия фаолияти учун имконият-
лари қанчалик кенг ва бой бўлишидан қатъи

назар, ҳар доим молиявий, моддий, ва интел-
лектуал ресурслар тақчиллигига дуч келиши-

ни англатади. Фундаментал билим ва олий
таълим тез қимматлашмоқда. Бу ОТМнинг

ички тузилиши ва инфратузилмасини чек-
лайди, ресурсларни мақбул тақсимлаш усул-

лари

ва

механизмларини

белгилайди.

ОТМнинг муваффақияти унинг педагогик ва

илмий натижадорликлари билан бир қатор-
да, яна иқтисодий самарадорлигига ҳам боғ-

лиқ бўлиб қолади.

ОТМни муваффақиятли стратегик бош-

қариш учун муҳим шарт бу унинг очиқ тизим

сифатида тақдим этилишидир. Очиқ тизим-
лар назарияси ташкилотни ўзининг супер

тизимига - ташқи муҳитга жойлаштирилган
ўзаро боғлиқ бўлган қуйи тизимлар тўплами

сифатида кўриб чиқади. Очиқ тизим атроф-
муҳит билан алоқа қилишни англатади ва

тизимнинг мақсади атроф-муҳит соҳасидаги
талабларга етарлича жавоб беришдир.

Амалиётида стратегик менежмент усул-

ларидан муваффақиятли фойдаланадиган

олий ўқув юртлари турли мактабларга раҳ-
барлик қилишади. Масалан, London School of

Economics (Буюк Британия) режалаштириш-

нинг мактаби ёндашувини амалга ошириб
келмоқда. Унинг ўзига хослиги стратегик

менежментнинг асосий услубларини, режа-
нинг устувор ролини сезиларли даражада

расмийлаштиришда бўлиб, унда ҳар бир қа-
дам батафсил тавсифланган ва ҳужжатлаш-

тирилган кўринишига эгадир. Бундай ҳолда,
режани бажариш бўйича кўрсатмаларга риоя

қилинишини назорат қилиш ва текшириш-
нинг қатъий механизми қўлланилади. Шубҳа-

сиз, режалаштириш мактабининг стратегик
менежмент ёндашуви уларнинг корпоратив

(ташкилий) маданиятининг иерархик тарки-
бий қисмини ривожлантирадиган ОТМлар

учун мос келади.

Масалан, “Таълим мактаби” ёндашуви

Copenhagen Business School (Дания)да қўлла-

нилади. ОТМ ўқув ташкилоти ҳисобланади ва

ундаги бошқарув иложи борича марказлаш-

тирилмаган. Бошқарув қарорлари қабул қи-
лиш марказдан операцион даражага - билим

ва бизнес жараёнлари тўғридан-тўғри амалга
ошириладиган факультет ва кафедраларга

ўтказилади.

Анъанавий SWОТ-таҳлилга [СWОТ таҳ-

лили - бу ташкилотнинг ички ва ташқи муҳи-

тининг омилларини аниқлаш ва уларни тўрт
тоифага бўлишдан иборат стратегик режа-

лаштириш усули. Кучли томонлар, заиф то-
монлар, имкониятлар, таҳдидлар] асосланган

стратегик режалаштириш етарли эмас деб
ҳисобланади. ОТМ доимий равишда ташқи

муҳит ҳақида янги маълумотларни қидириш,
уни қайта ишлаш ва хулқ-атворини ўрганиш

билан шуғулланади. Шубҳасиз, таълим мак-
таби ёндашуви корпоратив маданиятнинг

адхократик (ижодий) бошқарувни ривожлан-
тирадиган ОТМларга кўпроқ мос келади.

Стратегик менежментга “Тадбиркорлик

мактаби” ёндашуви, масалан, University of

Twente (Голландия)да муваффақиятли амал-

га оширилмоқда. Ушбу ёндашув тадбиркор
ОТМ ёки унинг корпоратив маданиятининг

рақобатдош таркибий қисмини ишлаб чиқа-
радиган инновацион ОТМ тушунчасига мос

келади.

Замонавий юқори технологияли маҳсу-

лотлар, таълим хизматлари ва интеллектуал
меҳнат бозорларидаги рақобатда ғалаба қо-

зониш учун ОТМ ўз фаолиятида муайян ўз-
гаришларга олиб келадиган ўзгартиришлар-

ни амалга ошириши керак.

Инновацион типдаги ОТМни ташкил

этиш вазифаси, бизнинг фикримизча, қуйи-
дагилар билан белгилаш мумкин:

ташқи муҳит билан ўзаро муносабат

учун инфратузилмани ривожлантириш;

молиялаштириш манбаларини дивер-

сификациялаш;

бошқарув тизими ва тузилмасини

такомиллаштириш;

академик базани сақлаб қолиш ва

фундаментал тадқиқотларни рағбатланти-
риш;

инновацион корпоратив маданият ва

ички рақобат муҳитини шакллантириш;

фанлараро, муаммоли ва лойиҳаларга

асосланган ўқитиш технологияларидан фой-

даланган ҳолда инновацион таълимни ри-
вожлантириш;

илм-фаннинг энг истиқболли йўна-

лишлари бўйича илмий тадқиқотлар ва ин-
тегратсияга асосланган етук мутахассислари-

нинг малакасини ошириш.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

199

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун ОТМ

корпоратив маданиятнинг рақобатбардош
таркибий қисмини кучайтириши ва страте-

гик бошқарув усулларидан фойдаланишда
тадбиркорлик ёндашувини қўллаш сайъ-ҳа-

ракатларини қилиши лозим. ОТМнинг корпо-
ратив маданиятида бошқа таркибий қисмлар

(иерархия, адхократия ва оила) мавжудлиги-

ни ҳисобга олиб, ОТМнинг стратегик менеж-
ментига ёндашув классик назария ва замона-

вий стратегик менежментнинг бошқа таниқ-
ли усуллари оптимал комбинацияси асосида

мувозанатлаштирилади.

Қуйида биз инновацион ОТМнинг стра-

тегик менежмент тизимининг асосини таш-
кил этувчи олий ўқув юрти фаолияти билан

боғлиқ стратегик менежментнинг асосий
таянч тушунчаларини кўриб чиқамиз. Бунда,

стратегик менежментнинг умумий тушунча-
лари қуйидагилардан иборат:

ОТМ стратегияси - бу ташқи муҳит та-

лабларига жавоб берадиган ва ОТМ мақсад-

ларига эришишга қаратилган ўз фаолиятини

ташкил этиш усуллари тўпламидир. Страте-
гия ОТМ ривожланиш йўлини танлашни бел-

гилайди. Ягона стратегия ОТМнинг барча бў-

лимларининг саъй-ҳаракатларини бир йўна-
лишдаги саъй-ҳаракатларга бирлаштириш

учун асосдир.

ОТМнинг бизнес-модели - унинг фао-

лиятининг намунасидир, у ОТМнинг мақсад-
ларига эришиш самарадорлигини ва усул-

ларини белгилайди.

ОТМнинг стратегик менежменти - кела-

жакда ОТМни фаол шакллантириш учун усту-

вор вазифалар бўлган стратегияларни ишлаб
чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Стра-

тегик менежментнинг энг муҳим вазифаси -
бу олдиндан режалаштирилган ҳаракатлар ва

бизнес моделида мослашувчан ўзгаришлар-
дан фойдаланган ҳолда ташқи муҳитга мос-

лашувчи кутилмаган ўзгаришлар, узоқ муд-
датли, беш ёки ундан ортиқ йилларга мўл-

жалланган стратегияни ишлаб чиқиш ҳисоб-
ланади.

Юқоридаги тавсилотларга асосланган

ҳодда, Ўзбекистон ОТМларига хос стратегик

менежментнинг бешта вазифасини ажратиш-

ни тавсия эаманки,улар қуйидагиларда намо-
ён бўлиши мумкин (2-расм):

ОТМнинг келажакдаги мақсади ва стратегик қарашларини шакллантириш


Мақсадни белгилаш

Стратегияни ишлаб чиқиш


Стратегияни амалга ошириш

Натижаларни баҳолаш ва қўшимчалар киритиш

2-расм.ОТМни стратегик менежментини ишлаб чиқиш босқичлари

Манба:

муаллиф ишланмаси.

1. ОТМнинг келажакдаги вазифаси ва

стратегик қарашларини шакллантириш -

унинг мақсадини, узоқ муддатли истиқбо-
лини ва имиджини аниқлаш.

2. Мақсадни белгилаш - стратегик қа-

рашни амалий воқеликка айлантириш.

3. Стратегияни ишлаб чиқиш - ОТМ фао-

лиятини ташкил этиш усулларини танлаш.

4. Стратегияни амалга ошириш - ОТМ

фаолиятини ташкил этишнинг танланган
усулларини амалга ошириш.

5. Ортирилган тажрибани, ўзгарган ша-

роитларни, янги ғоялар ва имкониятларнинг

пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда,
ОТМнинг стратегик қарашлари, мақсадлари,

стратегияси ва амалий фаолияти натижалар-
ни баҳолаш ва қўшимчалар киритиш.

1. Мақсад ва стратегик қарашларни

шакллантириш - мақсад ОТМнинг асосий ва-

зифасини шакллантиради, унинг анъаналари
ва мавжуд хусусиятларини тавсифлайди,

стратегик қараш ОТМнинг келажакка йўна-

лишини белгилайди ва унинг истиқболли
қиёфасини шакллантиради. Мақсад ва стра-

тегик қараш кўпинча битта субъектдир.
ОТМнинг йирик таркибий бўлинмалари -

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

200

институтлар, факултетлар ва марказлар фао-

лият соҳасининг ўзига хос хусусиятлари ва
бошқа фарқлар туфайли ноёб бўлган страте-

гик қарашларини шакллантирадилар ва уни
ОТМнинг умумий стратегик қарашларига

мослайдилар.

2. Мақсадни белгилаш-ОТМ учун мақ-

садларни белгилашда унинг вазифаси ва

стратегик қарашлари аниқ натижаларга ай-
ланади, уларга эришишга интилади. Жамоада

инертия ва турғунликни истисно қилиш учун
катта мақсадларни қўйиш афзалроқдир.

Мақсадлар ўлчанадиган бўлиши керак, бу
ОТМнинг глобал мақсадига эришишга ҳисса

қўшади. ОТМнинг институтлари, факултетла-
ри ва марказлари ўзларининг олдига ўзла-

рининг мақсадлари ва стратегик қарашлари-
га мос келадиган, умумий ОТМга мос келади-

ган ҳамда ривожланиш дастурларини ишлаб
чиқадиган мақсадларни қўядилар. Мақсадлар

молиявий ва стратегикдир.

Стратегик мақсадлар қоида тариқасида,

ОТМнинг илмий ва таълим соҳасидаги мав-

қеини мустаҳкамлаш, молиявий мақсадлар
эса режалаштирилган молиявий кўрсаткич-

ларга эришишдир. Стратегик мақсадлар ил-
мий талабга жавоб берадиган маҳсулотлар ва

таълим хизматлари сифатини ошириш, улар-
ни ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш,

ОТМ обрўси ва даражасини яхшилаш ҳисо-
бига ОТМ ва унинг бўлимларининг рақобат-

дошлигини оширишдир. Молиявий мақсад
ОТМ ва унинг бўлимларининг юқори техно-

логияли маҳсулотлар ва таълим хизматлари
ихтисослашган бозорларидаги молиявий на-

тижаларга эришишдир.

3. Стратегияни ишлаб чиқиш-ОТМ стра-

тегияси ОТМнинг ҳозирги ҳолати ва истиқ-

боллари ва ташқи муҳитни ҳисобга олган
ҳолда қандай қилиб мақсадларга эришиш

мумкин деган саволга жавоб беради. Талаб
қилинган мақсадларга эришиш учун қуйида-

гилар талаб этилади:

• пухта ўйланган ва йўналтирилган

ҳаракатлар;

• кутилмаган ҳодисалар ва ўзгарувчан

шароитларга муносабатлар;

•ОТМ ходимларининг ўзгарувчан таш-

қи муҳит шароитида ўргатиб бориш.

ОТМнинг стратегияси режалаштирил-

ган, фаол ва мослашувчан бўлиши керак.
Янги имкониятлар ва таҳдидларни, шунинг-

дек тегишли бозорлардаги тенденцияларни

ва мижозларнинг талабларини ўз вақтида
аниқлаш керак. Рақиблардан тезроқ ўрганиш

қобилияти, эҳтимол, ягона барқарор рақобат

устунлигидир.

ОТМнинг "тадбиркорлик руҳини" ку-

чайтириш, ўзгарувчан шароитларга рақобат-
чиларга нисбатан тезроқ мослашиш, иннова-

цияларни жорий этиш, фаолият самарадор-
лигини ошириш ва оқилона таваккалчилик-

ларни қабул қилиш керак. ОТМнинг страте-

гияси аста-секин ўзгариши керак, шунинг
учун стратегияни ишлаб чиқиш бир марта-

лик ҳаракат эмас, балки доимий жараёндир.
Стратегиянинг тез-тез ўзгариши вазиятни

баҳолашда ва ривожланишни башорат қи-
лишдаги камчиликларни кўрсатади. Яхши

ишлаб чиқилган стратегия бир неча йиллар
давомида ўзгаришсиз қолиши мумкин. Ўзга-

рувчан шароитларни ҳисобга олган ҳолда
уни тузатиш кифоя. Стратегик режалашти-

риш узоқ муддатли (йиллар учун) ва қисқа
муддатли (бир йилгача) бўлиши мумкин.

4.ОТМ стратегиясини амалга ошириш-

ОТМ стратегиясини амалга ошириш бир

қатор аниқ тадбирларни ташкил етиш ва

ўтказиш бўйича маъмурий ишларни ўз ичига
олади:

• ишлаб чиқилган стратегияни самара-

ли амалга оширишга қодир бўлган ОТМ таш-

килий тузилмасини (структура) шаклланти-
риш;

• ОТМнинг стратегик аҳамиятга молик

йўналишлари ва бўлимларига вазифаларни

ҳал қилиш учун етарли миқдорда ресурслар
ажратиш;

• ОТМнинг сифат менежменти тизими-

ни такомиллаштирадиган, стратегияни қўл-

лаб-қувватлайдиган сиёсатни ишлаб чиқиш;

• замонавий ахборот-коммуникация

технологияларидан, билимларни бошқариш

тизимидан фойдаланиш орқали ходимлар-
нинг самарали ишлаши учун шароитлар яра-

тиш;

• стратегияни амалга оширишга ёрдам

берадиган йўналишлар бўйича ОТМнинг кор-
поратив маданиятини ривожлантириш;

• стратегияни амалга оширишда ўз ол-

дига қўйилган мақсадлар ва режалаштирил-

ган натижаларга эришиши учун ходимларни
рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

• ходимларнинг ўз мақсадларига эри-

шиш учун доимий равишда ҳаракат қилиш-

лари мақсадида расмий ва норасмий етакчи-
лик (лидерлик) тизимини яратиш.

5.Баҳолаш ва қўшимчалар киритиш-

ОТМдаги ташқи муҳит ва ички вазиятни дои-
мий равишда кузатиб бориш керак. Агар

стратегияни амалга ошириш режалаштирил-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

201

ганидек амалга тадбирларни оширилмаса,

сабабларни таҳлил қилиш ва тегишли режа
ва тузатиш зарур. ОТМ менежерлари ва улар-

нинг бўлинмаларининг асосий вазифаси қа-
бул қилинган стратегияни такомиллашти-

риш бўлиб уни тубдан ўзгартириш ёки янги
стратегияларни ишлаб чиқиш эмас.

Шунингдек, ОТМнинг менежмент (бош-

қарув) тизимини, фикримизча, учта даражага
бўлиб кўришни тавсия этамиз:

Биринчи даража - юқори ОТМ бошқа-

рув (ректор ва проректорлар) даражаси.

Иккинчи даража – ўрта ОТМ бошқарув

(ОТМ қошидаги илмий-тадқиқот ва таълим

институлари директорлари, ОТМ таркибий
бўлинмаларининг раҳбарлари, малака оши-

риш ва қайта тайёрлаш марказлари дирек-
торлари) даражаси.

Учинчи даража – паст ОТМ (факультет

деканлари ва кафедра мудирлари) даражаси.

Олий таълим муассасаларида 2020-

2025 йилларга мўлжалланган фаолият соҳа-

лари бўйича бешта мақсадли ва еттита ри-

вожланиш

дастурларини

шакллантириб

ҳаётга тадбиқ этилиши мақсадга мувофиқ

бўлади.

Фаолият соҳаларидаги ривожланиш

дастурлари:

1. "Илмий фаолиятни такомиллашти-

риш".

2. "Педагогик фаолиятини такомиллаш-

тириш".

3. "ОТМ бошқарувини такомиллашти-

риш."

4. "Молия-иқтисод фаолиятини тако-

миллаштириш".

5. "Маъмурий-хўжалик фаолиятни тако-

миллаштириш".

Мақсадли ривожланиш дастурлари:

1."ОТМни рақамлаштириш".
2."Илғор инновацион таълим".

3."Персонални бошқариш, корпоратив

маданиятни шакллантириш ва ривожланти-

риш".

4."Халқаро ҳамкорлик ва ОТМнинг жа-

ҳон миқёсидаги имиджини шакллантириш".

5."Илмий ва технологик ишланмалар ва

ўқув маҳсулотларини тижоратлаштириш".

6."Kўп тилли ва кўп маданиятли му-

ҳитни шакллантириш".

7."ОТМ жамоасининг реал даромадла-

рини ошириб бориш ва уларга қулай меҳнат

шароитларини яратиш".

Хулоса қилиб айтганда, стратегик ме-

нежмент тамойилларини ОТМларда жорий
қилишда бугунги кунда консерватив мене-

жерларни "янги авлод" менежерлари билан
алмаштириш, ОТМ тузилмасини ва бошқарув

усулини ўзгартириш янги бошқарув мада-

ниятни яратишга бўлган етакчиликнинг энг
ёрқин белгилари ҳисобланади. Юқорида ай-

тиб ўтилганидек, қабул қилинган стратегия
ва мавжуд корпоратив маданият ўртасида

қарама-қаршиликнинг йўқлиги ОТМни ри-
вожлантириш стратегиясини амалга ошириш

учун жуда муҳимдир.Шунинг учун ОТМ
раҳбарлари стратегик бошқаришда тегишли

ўзгаришларни амалга ошириш учун ташки-
лотнинг корпоратив маданиятини мақсадли

шакллантириш усуллари билан кўпроқ та-
нишишлари керак.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 25 январдаги Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайти

https://uza.uz/.

2.

Хашимов А.А. Корпоратив бошкарув шаклидаги тузилмарнинг ривожланиш истиқболлари. –Т.: Фан. 2003

3.

Хамидулин М.Б. Финансовые механизмы корпоративного управления. Монография. – Т.: Молия, 2008.

4.

Jr. Alfred D. Chandler, Strategy and Structure: Chapters in the History of the Industrial Enterprise (MIT Press Research

Monographs.) (Кембридж, Массачусетс) MIT Press 1962.

5.

Грудзинский А.О. Проектно-ориентированный университет. - Изд-во ИНГУ, 2004.

6.

Похолков Ю.П., Агранович Б.Л., Чучалин А.И., Чудинов В.Н. Организационная структура инновационного

университета. Инженерное образование, № 2, 2004.

7.

Чучалин А.И. Основные принципы стратегического управления университетом инновационного типа. - Томск:

Изд-во ТПУ, 2004.

8.

Агранович Б.Л., Похолков Ю.П., Чучалин А.И., Чудинов В.Н. Стратегический менеджмент в техническом ОТМе.

ОТМское управление: практика и анализ, № 2. - Екатеринбург, 2002- С.34-44

9.

Стратегический менеджмент в вузе. Комплексная программа развития вуза. Методические основы и

рекомендации по формированию. - М.: Информационно-аналитический центр, 2004.

10.

Корпоративное управление вузом: учебное пособие / под ред. А.И. Чучалина. - Томск: Изд-во Томского

политехнического института, 2008.

11.

Canadian Business. [Электрон ресурс].

http://www.canadianbusiness.com/

12.

Times. Latest Global News & Views. [Электрон ресурс].

http://www.timesonline.co.uk/

13.

Guardian Unlimited. [Электрон ресурс].

http://www.guardian.co.uk/

14.

Financial Times. [Электронный ресурс].http://www.ft.com/

15.

Корпоративное управление вузом: учебное пособие / под ред. А.И. Чучалина. - Томск: Изд-во Томского

политехнического института, 2008.

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Узбекистон геспуоликаси президенты шавкат мирзиеевнинг zuzu иил Zb январоаги илии мажлисга Мурожаатномаси. Узбекистан Миллий ахборот агентлиги веб-сайти https://uza.uz/.

Хашимов А.А. Корпоратив бошкарув шаклидаги тузилмарнинг ривожланиш истицболлари. -Т.: Фан. 2003

Хамидулин М.Б. Финансовые механизмы корпоративного управления. Монография. - Т: Молия, 2008.

Jr. Alfred D. Chandler, Strategy and Structure: Chapters in the History of the Industrial Enterprise (MIT Press Research Monographs.) (Кембридж, Массачусетс) MIT Press 1962.

Грудзинский A.O. Проектно-ориентированный университет. - Изд-во ИНГУ, 2004.

Похолков Ю.П., Агранович Б.Л., Чучалин А.И., Чудинов В.Н. Организационная структура инновационного университета. Инженерное образование, № 2,2004.

Чучалин А.И. Основные принципы стратегического управления университетом инновационного типа. - Томск: Изд-во ТПУ, 2004.

Агранович БЛ., Похолков Ю.П., Чучалин А.И., Чудинов В.Н. Стратегический менеджмент в техническом ОТМе. ОТМскоеуправление: практика и анализ, № 2. - Екатеринбург, 2002- С.34-44

Стратегический менеджмент в вузе. Комплексная программа развития вуза. Методические основы и рекомендации по формированию. - М.: Информационно-аналитический центр, 2004.

Корпоративное управление вузом: учебное пособие / под ред. А.И. Чучалина. - Томск: Изд-во Томского политехнического института, 2008.

Canadian Business. [Электрон ресурс], http://www.canadianbusiness.com/

Times. Latest Global News & Views. [Электрон ресурс], http://www.timesonline.co.uk/

Guardian Unlimited. [Электрон ресурс]. http://www.guardian.co.uk/

Financial Times. [Электронный pecypc].http://www.ft.com/

Корпоративное управление вузом: учебное пособие / под ред. А.И. Чучалина. - Томск: Изд-во Томского политехнического института, 2008.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов