Совершенствование организационно-экономических механизмов коммерциализации научных разработок в условиях формирования инновационной экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
104-109
28
15
Поделиться
Далиев, Х. (2020). Совершенствование организационно-экономических механизмов коммерциализации научных разработок в условиях формирования инновационной экономики. Экономика И Образование, 1(6), 104–109. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7086
Хусан Далиев, Ташкентский государственный экономический университет

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье разработаны научно обоснованные предложения и рекомендации по формированию инфраструктуры инновационной деятельности, на этой основе по увеличению масштабов внедрения научных разработок в соответствующие отрасли и отрасли экономики. Освещены методологические вопросы усиления и коммерциализации интеграции науки, образования и производства

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

104

ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРНИ

ТИЖОРАТЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Далиев Хусан Хожиакбарович -

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети докторанти

Аннотация.

Мазкур мақолада инновация фаолияти инфратузилмасини шакллантириш, шу асосда илмий

ишланмаларни иқтисодиётнинг тегишли соҳа ва тармоқларига жорий этиш кўламини ошириш юзасидан илмий
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш
ва тижоратлаштиришнинг методологик масалалари ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

инновация, тижоратлаштириш, инфраструктура, интеграция.

Аннотация.

В данной статье разработаны научно обоснованные предложения и рекомендации по

формированию инфраструктуры инновационной деятельности, на этой основе по увеличению масштабов внедрения
научных разработок в соответствующие отрасли и отрасли экономики. Освещены методологические вопросы
усиления и коммерциализации интеграции науки, образования и производства.

Ключевые слова:

инновации, коммерциализация, инфраструктура, интеграция.

Annotation.

In this article, scientifically based proposals and recommendations for the formation of the innovation

infrastructure are developed, on this basis, to increase the scale of implementation of scientific developments in the relevant
sectors and sectors of the economy. Methodological issues of strengthening and commercializing the integration of science,
education and production are highlighted.

Keywords:

innovation, commercialization, infrastructure, integration.

Инновацион иқтисодиётни шаклланти-

риш, илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш
ва натижадорликни ошириш Ўзбекистонда

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш-
нинг ҳозирги босқичидаги муҳим ва долзарб

масалалардан бири ҳисобланади.

Шу жиҳатдан, бугунги кунда истеъмол-

чилар талабларининг ўзгаришига мослашув-
чанлик қобилиятини мустаҳкамлаш учун хў-

жалик юритишнинг жаҳон амалиётида рақо-
бат устунликларининг замонавий манбаи

сифатида намоён бўладиган инновацион

бошқарувни ташкил этишга эҳтиёж ортиб
бормоқда.

Бу каби ўзгаришлар давомида бошқа-

рув тузилмалари эгилувчанликка эга бўлиб,

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат
даражаси юксалади, ишлаб чиқариш қувват-

ларидан кўп мақсадларда фойдаланиш имко-
нияти юзага келади, ишлаб чиқариш ва маҳ-

сулотни сотиш жараёнлари жадаллашади ва
маҳсулот ҳаётийлик даврининг мазкур жара-

ёнларга сарфланадиган ҳаражатлари қисқа-
ради, ходимларнинг инновацион фаоллиги

юқори даражада бўлишини таъминлайдиган
янги рағбатлантириш тизимлари ишлай

бошлайди.

Ҳозирги кунда фан ва ишлаб чиқариш

интеграциясининг энг муҳим ташкилий-

иқтисодий механизмларидан бири техник
жиҳатдан тадбиқ этиш тузилмалари ҳисобла-

нади: технополислар, илмий парклар, техно-

парклар ва х.к. Улар кўпинча илмий-тадқиқот

муассасалари ва университетлар негизида
ёки саноат ҳудудларини қайта ислоҳ қилиш

йўли билан ташкил этилади. Давлат ва ма-
ҳаллий ҳокимият томонидан ушбу ҳудудлар-

ни ривожлантириш учун кўмак бериш иш-
ланмаларга бўлган буюртмалар, ишлаб чиқа-

риш ва офис хоналарини имтиёзли ва бепул
ижарага бериш, лаборатория ускуналарини

тақдим этиш, кредитларни олишга кўмакла-
шиш шаклида амалга оширилади. Технопарк-

лар ҳудудида янги турдаги синов маҳсулот-

лари чиқарилаётган катта бўлмаган юқори
технология соҳасидаги корхоналар ташкил

этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Рес-
публикасини инновацион ривожлантириш

стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018
йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармони

ижроси доирасида мамлакатимизни иннова-
цион ривожлантириш соҳасида, тегишли ва-

зирлик ва идоралар ҳамда дипломатик вако-
латхоналар билан биргаликда Ўзбекистонни

Глобал инновацион индекс (ГИИ) рейтингига
киритиш, унинг индикаторлари бўйича маъ-

лумотлар базасини шакллантириш, муаммо-

ларни аниқлаш ва халқаро ташкилотларга
тегишли маълумотларни тақдим этиш юза-

сидан кенг миқёсдаги ишлар амалга оши-
рилди.


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

105

Бунинг натижасида жорий йилнинг 2

сентябрида Бизнесни бошқариш халқаро
институти (Франция), Корнелл университети

(АҚШ) ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк
ташкилоти (БИМТ) томонидан Ўзбекистон

Республикаси 2020 йилги ГИИ рейтингига
киритилди ва 2015 йилга нисбатан 29 поғо-

нага кўтарилиб, 131 та мамлакат орасида 93-

ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё давлат-
лари орасида эса 4-ўринни эгаллади.

Сўнгги 3 йилда илм-фан соҳаси тубдан

ислоҳ қилиниб, 18 та илмий ташкилот, 10 та

илмий марказ ва 4 та технопарк тузилди.

Олимларнинг ойлиги 3 баравар оши-

рилди, фан номзодларига 30 фоиз, фан докто-
рига 60 фоиз устама тўлаш тартиби жорий

этилди.

Илмий

ташкилотларга

замонавий

асбоб-ускуналар харид қилиш учун 32 мил-
лион доллар, бино-иншоотларни таъмирлаш

ишларига 120 миллиард сўм ажратилди.

Соҳани ривожлантириш ва унинг кадр-

лар салоҳиятини мустаҳкамлашнинг қонуний

асосини белгиловчи 3 та муҳим ҳужжатлар –
“Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”,

“Инновацион фаолият тўғрисида” ва “Таълим
тўғрисида” қонунлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг фармонлари билан “Ўзбекистон Респуб-

ликасини инновацион ривожлантириш страте-
гияси”, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим

тизимини 2030 йилгача ривожлантириш кон-
цепцияси” ва “Илм-фанни 2030 йилгача ривож-

лантириш концепцияси” тасдиқланди.

Мамлакатда илк бор инновацион ишлаб

чиқаришга йўналтирадиган стартап экоти-
зим шакллантирилди. Илк бор стартап лойи-

ҳаларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш

тизими шакиллантирилиб, умумий қиймати
31,5 млрд. сўмлик 34 та стартап лойиҳалар

молиялаштирилди ва рақобатбардош янги
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ташкил этил-

ди. Мамлакат иқтисодиётига илмий ҳажмдор
янги технологияларни тезкор жорий қилиш

учун технологиялар трансфери амалиётга
киритилди. Хориждаги илғор технологиялар

трансфери асосида умумий қиймати 28,7 млн.
долл. бўлган инвестиция лойиҳалари амалга

оширилди.

Илмий ишланмаларни тижоратлашти-

рилда манфаатдорликка асосланган “Олим-
банк-тадбиркор” учлиги иштирокида илмий

ишланмаларни тижоратлаштиришнинг янги

тизими йўлга қўйилди. Илмий ишланмалар-
ни тижоратлаштириш доирасида умумий

қиймати 149,5 млрд. сўм бўлган лойиҳалар

тайёрланди, ишлаб чиқарилган илмий сиғим-

кор маҳсулотлар ҳажми 62 млрд. сўмдан
ошди.

Жорий йилда 17 та илмий-тадқиқот

муассасалари 15 та вазирлик, идора ва хўжа-

лик бирлашмаларига бириктирилиб, илмий-
технологик тараққиётни қўллаб-қувватлаш

учун илмий ташкилотларга тармоқлар томо-

нидан жами 21,1 млрд. сўм маблағ ажратил-
ди. “Фан-таълим-ишлаб чиқариш” интегра-

цион тизимининг субъектлари фаолиятини
мувофиқлаштириш ва иқтисодиётни иннова-

цион ривожлантириш ва унинг рақобатбар-
дошлигини оширишда минтақанинг иннова-

цион салоҳиятидан фойдаланиш учун шарт-
шароитларни яратиш ҳисобланади.

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муас-

сасалари ва корхоналарнинг стратегик ше-

рикчилиги деб, бизнинг фикримизча, қуйи-
даги ўзига хос унсурлардан таркиб топган уч

томонлама шартнома муносабатлари тушу-
нилади:

тармоқ ва корхоналарнинг ривожла-

ниш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда

мутахассисларни тайёрлаш бўйича узоқ муд-

датли дастур (режа);

олий ўқув юрти, илмий муассаса ва

ташкилотлар ходимларининг биргаликда
амалга оширилаётган талабаларни тайёрлаш

бўйича мақсадли таркибий қисми;

талабаларга технологик амалиётни

ўташ учун яратилган базалар;

қўшма илмий-тадқиқот, тажриба-

конструкторлик ишларини олиб бориш, олий
ўқув юрти ва академик илмнинг салоҳиятини

янги маҳсулот ва технологияни яратиш ва
модернизациялаш, уларни тадбиқ этиш ва

тижоратлаштириш учун жалб этиш;

олий ўқув юртларида янги ўқув-

илмий лабораторияларини, қўшма ўқув-ил-
мий-ишлаб чиқариш мажмуаларини, транс-

фер ва инновацион жараён натижаларини
тижоратлаштириш маркази, тажриба-кон-

структорлик бюросини ташкил этиш ҳамда
мавжудларини қайта жиҳозлаш;

олий малакали илмий ва илмий

педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш;

олий ўқув юрти, илмий муассаса ва

корхоналарнинг ўзаро муносабатларини му-

вофиқлаштирувчи коллегиал эксперт-таҳли-

лий ва муҳокама қилиш органларининг мав-
жудлиги;

корхоналарнинг фалиятини ривож-

лантириш, янгиликларни тарқатишга кўмак-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

106

лашадиган консалтинг гуруҳлар, консалтинг

фирмаларни ташкил этиш;

самарали алоқа қилиш учун қўшма

тузилмаларни, шу жумладан янги функцио-
нал юклама ва ташкилий-иқтисодий моделга

эга бўлган базавий кафедраларни ташкил

этиш. 1-расмда янги ишланмаларни тижорат-
лаштириш, инновацион маҳсулотларни яра-

тиш ва уларнинг ҳаракатланиш модели кел-
тирилган.





1-расм. Илмий ишланмалар асосида инновацион маҳсулотларни яратиш ва

уларни ҳаракатланиш схемаси

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Кўриниб турибдики, давлат фан со-

ҳасини молиялаштиришни амалга оши-

ради. Барча ишланмалар кейинчалик ўз
тадбиғини топа олмайди ва “Инновацион

ҳудудлар” блокида кейинчалик иннова-

цион маҳсулотлар ва технологияларни

ишлаб чиқиш учун асос бўлиши мумкин
бўлган, яъни инновацияларни тижорат-

лаштириш босқичига ўтган устувор инно-

вацион йўнлишлар аниқланади. “Таълим”

блоки кичик инновацион корхоналарни
яратиш учун кадрлар ресурси ҳисоблан-

ган тизимни акс эттиради. “Инновацион
корхоналар” блоки нафақат ташкил этил-

ган кичик инновацион корхоналарни,
балки инновацион ресурсларга, иннова-

цион маҳсулот ва технологияларга ишлов

беришда иштирок этиш учун қўшимча

имкониятга эга бўлган фаолият кўрсатув-

чи корхоналарни ўз ичига олади.

Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқда-

ки, дунё тажрибасида янгича тадбиркор-

ликка асос бўлувчи “стартап бизнес” ту-

шунчаси кенг ривожланиб бормоқда. Шу
жумладан, мамлакатимизда ҳам ушбу йў-

налишда дастлабки қадамлар ташланди.

Хусусан, давлат бюджетидан 50

млрд. сўм маблағ “стартап ғоялар”ни мо-

лиялаштириш ва Ўзбекистонда стартап

экотизимини яратиш учун ажратилди.

Бунинг натижасида бугунги кунга қадар
илк бор стартап лойиҳаларни қўллаб-қув-

ватлаш ва молиялаштириш тизими шакл-

лантирилиб, умумий қиймати 33 млрд.

сўмлик 35 та стартап лойиҳалар молия-
лаштирилди ва рақобатбардош янги маҳ-

сулотларни ишлаб чиқариш ташкил этил-

ди. Бироқ, амалиётдаги натижалар шуни

кўрсатмоқдаки, стартап лойиҳалар нати-
жа бериши учун муҳит ҳали тўлиқ шакл-

ланмаган, амалга оширилаётган стартап
лойиҳаларнинг натижадорлиги пастлиги-

ча қолмоқда, маркетинг таҳлилларининг
амалга оширмаганлиги сабабли стартап

лойиҳаларнинг аксарият қисми бозорда

ўз ўрнини эгаллаб кета олмаяпти. Муҳим

жиҳатлардан яна бири, республикамиз

ҳудудларида янги ғояларга асосланган
инновацион тадбиркорликка ўқитиш ме-

ханизмлари мавжуд эмас ва бу тизимли

йўлга қўйилмаган.

Шундан келиб чиқиб, Халқаро молия

ташкилотлари маблағларини жалб этган

ҳолда етакчи халқаро акселерация компа-

нияларини таклиф этиш, улар орқали ав-

валомбор, тадбиркорларимиз ва ёшлари-

Инновацион

ишланмалар

Инновацион

ҳудудлар

Таълим

Инновацион тадбир-

корлик субъектла-

рини ташкил этиш

Инновацион
йўналишлар

Инновацион

корхоналар

Инновацияларни

тижоратлаштириш

Инновацион

кластер

Давлат сектори

Фундаментал ва амалий

лойиҳаларни

молиялаштириш

Илм-фан соҳси

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

107

мизни янгича инновацион бизнесга ўрга-

тиш, стартап ғояларни амалга оширишга

кўмаклашиш, шунингдек, етакчи хори-

жий акселерация компанияси билан
“Training for trainers” механизми асосида

маҳаллий мутахассислар тайёрлаш ва

уларни малакасини жаҳон стандартлари

асосида ошириш тизимини яратиш зарур.

Олимларимиз томонидан яратилган

ва патентланган ихтиролар тижорат-

лаштирилиши йилига 1 фоизига хам ет-

маган, сабаби патент аксарият ҳолларда
докторлик диссертацияларни ҳимоя қи-
лишда, ҳисоботларда акс эттириш мақса-

дида олинмоқда.

Давлат ва хўжалик бошқаруви ор-

ганлари уларнинг тасарруфидаги илмий-

тадқиқот ва олий таълим муассасалари-

нинг илмий фаолияти натижалари учун,

давлат маблағлари сарфланишининг са-

марадорлиги учун лозим даражада масъ-
улиятни намоён этмаяпти.

Илмий ишланмаларни бевосита иш-

лаб чиқариш субъектларига жорий қили-

ниши ва тижоратлаштирилиши суст
кечяпди. Корхоналарни инновацияларга

қизиқиши суст ва энг асосийси, ишлаб

чиқариш корхоналари ривожланган хо-

риж мамлакатларининг маҳсулотлари, ас-
боб ускуналарига суяниб қолган. Лойиҳа-

ларни молиялаштириш тўлиқ Давлат

маблағлари ҳисобига амалга ошириб

келинмоқда.

Шунинг учун, илмий ишланмаларни

тижоратлаштириш учун хусусий сектор

ва ишлаб чиқариш тармоқлари билан

тенг молиялаштириш тизимига ўтиш
керак.

Шунингдек, илмий фаолият натижа-

ларини тижоратлаштириш ва халқаро

тажрибани олиб кириш ишларига масъул

бўладиган Инновацияларни жорий қи-
лиш ва технологиялар трансфери миллий

офисини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Инновацион лойиҳалар иштирокчи-

лари учун юқори технологияли корхона-
ларни молиялаштиришда уни амалга

ошириш муваффақиятлиги муҳим ҳисоб-

ланади. Улар лойиҳани амалга ошириш

имкониятлари ва турли хил салбий ва

ижобий омилларига сезувчанлигига боғ-

лиқ.

Бундан ташқари, оддий кредитдан

(унда қарз олувчи, инвестор ёки лойиҳа
ташкилотчиси барча хатарларни тўлиқ ўз

зиммасига олади) фарқли улароқ юқори

технологияли корхоналарни молиялаш-

тиришда хатарлар лойиҳанинг барча иш-
тирокчилари, яъни олий ўқув юртлари,

илмий муассасалар хусусий инвесторлар

ва давлат ўртасида тақсимланади.

Йирик инновацион лойиҳаларда иш-

тирок этиш учун олий ўқув юрти фани ва
тармоқдаги

илмий

институтлардан

ташқари молиявий, лойиҳавий ва бошқа

компанияларни бирлаштириш лозим.

Имкон қадар нафақат йирик миллий

фирмаларни, балки хорижий иштирокчи-

ларни жалб этиш лозим. Концессия шарт-

номасига кўра юқори технологияли кор-

хоналар таркибига муайян акция пакети
улушига эга бўлган ҳамда нафақат юқори

технологияли

корхона-концессиончига

молиявий ёрдам кўрсата оладиган, балки

унинг фаолияти устидан самарали ички
назоратни амалга оширадиган давлат ва

ҳудудий маъмурият кириши лозим бўла-

ди. Бироқ, юқори технологияли корхона-

ларининг юқори эгилувчанлик даражаси-
ни ва ижод қилишга эркинлигини таъ-

минлаш зарурлигини ҳисобга олиб, олий

ўқув юртлари томонидан амалдаги қо-

нунчилик ва концессион шартномалар
доирасида назорат функцияларини бажа-

риши билан чекланиши мумкин.

Инновацион лойиҳаларни амалга

оширишни молиялаштириш жараёнида
асосий инвесторлар давлат, хусусий кор-
хоналар, жисмоний ва бошқа манфаатдор

шахслар ҳисобланади. Улар мавжуд инно-

вацияларнинг ахборот банкидан молия-

лаштиришга тайёр бўлган истиқболли
инновацияларни аниқлашга бевосита

таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, иннова-

цияларнинг ахборот банки академик,

олий ўқув юртлари ва тармоқ илмий кор-
хоналари томонидан тақдим этилган ҳам-

да нафақат битта минтақада, балки бутун

давлат миқёсида шаклланаётган турли

хил ишланмалардан таркиб топади.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

108

Хусусуий компания-инвестор, дав-

лат (минтақа ҳукумати) ҳамда концес-

сиончи ўзи (яъни юқори технологияли

корхона) ҳамда лойиҳада бевосита банд
ва манфаатдор шахслар амалга ошириш-

да энг истиқболли ва устувор инновация-

ларни аниқлаш жараёнида тақдим эти-

лаётган лойиҳаларнинг молиявий-иқти-
содий ҳолатини ўрганиш, уларни ривож-

лантириш стратегияларини, кафолат ва

мажбуриятлар пакетини ишлаб чиқиш

бўйича мақсадга қаратилган махсус вақ-
тинчалик тузилмани ташкил этади.

Инновацион лойиҳаларни молия-

лаштириш тизимида турли хил молия-

вий-кредит институтлари иштирокидан
синергетик самара шундай иборатки, ин-

весторлар, концедентлар ва концессион-

чилар нафақат ўз иштирокини, балки

бутун лойиҳа хатарини идентификация

қилади, баҳолайди ва таҳлил қилади.
Улар, шунингдек, лойиҳа киритилган

маблағларнинг қайтиб келиш истиқболи-

ни аниқлаш ва лойиҳани амалга ошириш

оқибатларини мажмуавий ҳолда ҳисобга
олиш учун молиявий оқимлар динамика-

си (ҳаражатлар сальдоси ва кутилаётган

киримлар)ни режалаштиради ва прогноз

қилади.

Илм-фан асосан фундаментал ва

амалий тадқиқотлар билан шуғулланади,

ушбу тадқиқот ва ишланмалар натижала-

ри олий ўқув юртларига фундаментал
тадқиқотларга амалий тавсиф бериш,

тадқиқотлар маълумотларининг муҳим-

лигини ва уларни ишлаб чиқаришнинг

аниқ шароитларда тадбиқ этиш имко-
ниятларини баҳолаш учун топширилиши
мумкин.

Агар инновациялар салоҳиятли ло-

йиҳалар шаклига айланган бўлса, улар

инновацияларнинг ахборот банкида қайд
этилиши лозим. Юқорида таъкидланга-

нидек, инвесторлар ўз манфаатларига

амал қилиб, энг устувор ва муайян талаб-

ларга кўпроқ жавоб берадиган иннова-
цияларни танлаб олиб ишга киришади.

Сўнг инновацияларни яратувчилар ва ин-

весторлар у ёки бу инновацияларни ри-

вожлантириш ёки тубдан янги тузилма-
ни ташкил этиш мақсадида концессион-

чиларни қидириб топиш тўғрисидаги ма-

салани қўйиши мумкин. Ҳолбуки, минта-

қада инновацион кластерни шаклланти-

рувчи лойиҳалар катта ҳажм ва кўп сарф
ҳаражат талаб этаётган бўлса, салоҳиятли

концессиончини танлаб олиш танловини

ўтказишда даъвогар мос келиши лозим

бўлган аниқ ва қатъий мезонларин ўрна-
тиш лозим. Бунда нафақат техник ва

иқтисодий тафсилотлар, балки эколоик

хавфсизликни таъминлаш бўйича талаб-

лар эътиборга олиниши лозим. Танловни
ўтказиш натижаси концессиончини тан-
лаб олиш бўлиб, у билан инновацияларни

тижоратлаштириш учун концессион ке-

лишув имзоланади.

Юқори технологияли корхона инно-

вацион лойиҳани амалга ошириш чоғида

илмга оид маҳсулотлар жаҳон бозорла-

рида ўз ўрнини мустаҳкамлаш бўйича

максимал даражада қулай шароитларни
яратиши лозим, чунки айнан шу тарзда

маҳсулотларни доимий ҳолда янгилаш

заруратини англаш мумкин, акс ҳолда

барча устунликларни тез орада йўқотиш
эҳтимоли юқори. Шу боис, маҳсулотни

узлуксиз янгилаб борадиган юқори тои-

фали олимлар, конструкторлар, лойиҳа-

лаштирувчилар талаб этилади.

Хорижий давлатлар тажрибасига

кўра, ушбу давлаталар инновацион фао-

лиятни рағбатлантириш мақсадида од-

дий ягона солиқ имтиёзлари шаклида
эмас, балки кенг миқёсдаги сиёсатни

олиб боришга тайёр. Бунда солиқ имтиёз-

лари илмий-тадқиқот ташкилотлари

учун эмас, балки ҳеч қандай қулайлик-
ларга эга бўлмай янги маҳсулотни ўзлаш-
тиришдан наф бўлмаган юқори техноло-

гияли корхоналар учун жуда зарур. Ало-

ҳида солиқ имтиёзлари технопарклар

доирасида

инновацион

лойиҳаларни

амалга оширган ҳолда Фанлар академия

ҳузуридаги институтлар ва олий ўқув

юртлари билан шартнома асосида ишлай-

диган инновацион корхоналарга тақдим
этилиши лозим.

Йирик давлат корхоналарида мос

йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий

таълим муассасаларининг малакали етук
мутахассислари ва илмий ходимларини

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

109

жалб этган ҳолда тармоқ ва корхоналарда

янги маҳсулот ва технологияларни иш-

лаб чиқиш, маҳсулотларнинг тажриба на-

муналарини яратиш, зарур тажриба си-
новларини ўтказиш ва сериялаб ишлаб

чиқаришга тайёрлашга ихтисослашган

тармоқ тадқиқот марказларини ташкил

этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чи-

қиш лозим.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг йиллик статистик тўпламлари. –Тошкент,

2020 й.

2.

Отажонов Ш.И. Управленческие инновации на малых предприятиях. // Иқтисодиёт ва таълим. –Тошкент,

2010. –№ 5. –Б. 32–36.

3.

Отажонов Ш.И., Раҳмонов Ҳ.О. Новый путь привлечения иностранных инвестиций. // Федерация. –Москва.

2010. –№ 6. –С. 51–54.

4.

Друкер П. Эффективное управление: экономические задачи и оптимальные решения/ Пер. англ.

М.Котельниковой. -М.: 2008 г. –С.288.

5.

Зайнутдинов Ш. Бошкариш самарадорлигини ошириш йўллари // Иқтисодиёт ва таълим. –Т.: 2000. № 1. –

Б.48-49.

6.

Otajonov Sh. Development of innovation activity management of small ventures in Uzbekistan: problems of formation

of managerial innovation// Economy and finance. Moscow. 2010. No 1. P. 35-36.

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ

Назарматов Охунжон Сотволдиевич -

Фарғона политехника институти,

PhD

тадқиқотчи

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантириш, корхоналарда инновацион

жараёнларни фаоллаштириш, ишлаб чиқилаётган конструкторлик ишланмаларини иқтисодиётга жорий этиш ва
инновацион фаолиятга инвестициялар кўламини ошириш масалалари муҳокама қилинган. Хорижий давлатлар
иқтисодиётида саноат улушининг ортиши ва унда инновациялар улушининг кенгайиши, бу борада давлат
томонидан олиб борилган инновацион сиёсат, амалга оширилган чора-тадбирлар ўрганилган.

Калит сўзлар:

инновациялар, инвестициялар, инновацион жараён, инновацион фаолият, бошқарув.

Аннотация.

В статье обсуждены вопросы развития инноваций в экономике Узбекистана, активизация

инновационных процессов на предприятиях, внедрение в экономику разрабатываемых конструкторских разработок
и повышение объемов инвестиции в инновационную деятельность. Изучены меры по повышению доли
промышленности в экономике и расширение в ней доли инновации, проведенная инновационная политика в

зарубежных странах в данном направлении.

Ключевые слова:

инновации, инвестиции, инновационные процессы, инновационная деятельность,

управление

Annatation.

The paper discusses issues of development of innovation in the economy of Uzbekistan, activation of

innovative processes in enterprises, implementation of R&D into the economy and increasing investments in innovation activity.
Also studies measures on increasing the share of industry in the economy and increasing the share of innovation in it, and the
innovation policy carried out in foreign countries in this direction.

Key words

:

innovation, investment, innovation processes, innovation activity, management.

Иқтисодиётни глобаллашув шароитида

жахон ва миллий иктисодиётнинг баркарор
иктисодий усишини таъминлашда тармоклар

ва сохаларни инновацион ривожлантириш
устувор ахамият касб этмокда. Иқтисодий

ривожланган мамлакатларда ялпи ички мах-

сулотнинг 70-90 % айнан инновация фаолия-
тини ривожлантириш хисобига яратилмокда.

Бунда стратегик муҳим илмий-технологик ва
истикболли инновацион техника ва техноло-

гияларни, фойдали ва даромаддор янгилик-
ларни жорий этиш оркали етакчи ишлаб

чиҚариш тармоқларини модернизациялаш,

замонавий техник ва технологик янгилаш,

махаллий

инновацион

технологияларни

жорий этиш асосида иктисодиётнинг юксак

тараккиётига эришмоқдалар.

Ўзбекистонда иктисодиётни рақамлаш-

тиришнинг ҳозирги боскичида инновация-

ларни жорий этиш ва тижоратлаштириш-
иқтисодиёт тармоқларининг рақобатдошли-

гини оширишнинг асосий омилларидан
бирига айланмокда. Саноати ривожланган

мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича,
иктисодиётнинг юқори инновацион фаолли-

ги давлатнинг илмий-техник бозордаги етак-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитасининг йиллик статистик тупламлари. -Ташкент, 2020 й.

Отажонов Ш.И. Управленческие инновации на малых предприятиях. // Ицтисодиёт ва таълим. -Ташкент, 2010. -№ 5. -Б. 32-36.

Отажонов Ш.И., Раймонов %0. Новый путь привлечения иностранных инвестиций. // Федерация. -Москва. 2010. -№ 6. -С. 51-54.

Друкер П. Эффективное управление: экономические задачи и оптимальные решения/ Пер. англ. М.Котельниковой. -М.: 2008 г. -С.288.

Зайнутдинов Ш. Бошкариш самарадорлигини ошириш йуллари // Ицтисодиёт ва таълим. -Т.: 2000. № 1. -Б.48-49.

Otajonov Sh. Development of innovation activity management of small ventures in Uzbekistan: problems of formation of managerial innovation// Economy and finance. Moscow. 2010. No 1. P. 35-36.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов