Улучшение применения аналитических процедур на основе международных стандартов аудита

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
229-234
19
26
Поделиться
Авлокулов, А. (2020). Улучшение применения аналитических процедур на основе международных стандартов аудита. Экономика И Образование, 1(6), 229–234. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7122
Анвар Авлокулов, Ташкентский Финансовый Институт

доцент, д.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются направления применения аналитических процедур на основе международных стандартов аудита. Также освещается важность аналитических процедур при планировании аудита, сборе доказательств и формировании аудиторского заключения. В результате исследования была рекомендована последовательность применения аналитических процедур

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

229

Юқорида таъкидланганларни ҳисобга

олиб, хулоса чиқариш мумкинки, молиявий
ҳисобот аудитини тадқиқ этувчи кўплаб

маҳаллий тадқиқотчилар фикрига кўра,
унинг замонавий иқтисодиётдаги аҳамияти

ўсиб бормоқда. Бу молиявий ҳисобот аудити-
нинг иқтисодиёт субъектлари фаолиятида

бошқарув қарорларини қабул қилиш жараён-

ларига таъсирининг кучайиши билан асос-
ланади.

Хулоса.

1.

Молиявий ҳисоботи аудити муаммо-

ларини иккита гуруҳга – маҳаллий аудитни
халқаро стандартларга ўтказиш муаммолари

ва назарий-методологик аппаратни такомил-
лаштиришга ажратган ҳолда таснифлашнинг

таклиф этилган варианти молиявий ҳисобот
аудити ривожланишининг ҳозирги ҳолатини

акс эттиришга имкон беради. Чунончи илмий
аппарат ишлаб чиқиш заруратига асосий

эътибор қаратиш молиявий ҳисобот аудити-
да юзага келган бўшлиқни аста-секинлик

билан тўлдиришга хизмат қилади.

2.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг жа-

ҳон иқтисодиётига интеграциялашуви жа-
даллашаётган ҳозирги даврда молиявий ҳи-

собот аудитини халқаро стандартлар асосида
ўтказиш муҳим ҳисобланади. Фикримизча, бу

жараёнда халқаро стандартларда қўлланила-
ётган атамаларнинг мазмун-моҳиятини чу-

қурроқ англаб етиш, малакали аудиторлар

тақчиллигига барҳам бериш ва аудиторлар
томонидан ички стандартларга риоя қилиш

зарур.

3.

Кейинги пайтларда аудиторлик таш-

килотларининг молиявий барқарорлигини
таъминлаш ва уларнинг нуфузини оширишга

алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур на-
тижаларга эришишда аудиторлик текширув-

лари сифатини ошириш, жумладан, аудитор-
лик ташкилотлари ички стандартларини иш-

лаб чиқиш, аудиторлик фаоолиятида турдош
хизматларни ривожлантириш ҳамда ауди-

торлик текширувларида рақамли техноло-
гияларни кенг қўллаш лозим.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Вахабов А.В., Ибрагимов А.К., Ризаев Н.К. Тижорат банклари ташқи аудитида халқаро молиявий ҳисобот

стандартларини жорий этиш методологияси. Монография. –Т.: Молия, 2011. -188 б.

2.

Голосов О. В., Мельник М. В. Перспективы развития аудита. /Аудиторские ведомости. 2005, № 12/СПС

≪Консультант Плюс≪. Версия от 08.09.2008

3.

Грекова В.А., Логинова А.В. Методические аспекты аудита финансовой отчетности организации //

Современные научные исследования и инновации. 2017. № 5

4.

Гутцайт Е.М. Аудит: концепция, проблемы, эффективность, стандарты. - М., ≪Элит 2000≪, ≪ЮНИТИ-

ДАНА≪, 2002 г. - 400 с..

5.

Ionela Ivan. The importance of professional judgement applied in the context of the International Financial

Reporting Standards.// Audit Financiar, No. 10(142)/2016.

6.

Миронова О.А., Азарская М.А. Развитие концепции аудита. //Аудиторские ведомости, 2005, № 11, с.3-14.

7.

Мелиев И.И. Аудиторлик текширувини ўтказиш услубияти: муаммо ва ечимлар. Монография. –Т.:

“VNESHINVESTPROM”, 2020. -191 б.

8.

Svetlana M. Bychkova, V.V.Skobara. Functional Problems of Audit at the Present Stage of His Development . // 2016

13th International Scientific-Technical Conference on Actual Problems of Electronics Instrument Engineering (APEIE).
DOI:

10.1109/APEIE.2016.7807059

АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАРНИ

ҚЎЛЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Авлокулов Анвар Зиядуллаевич –

ТМИ доценти, иқтисодиёт фанлари доктори

Аннотация

.

Мазкур мақолада аудитнинг халқаро стандартлари асосида таҳлилий амалларни қўллаш

йўналишлари очиб берилган. Шунингдек, аудитни режалаштириш, далилларни тўплаш ва аудиторлик хулосасини
шакллантиришда таҳлилий амалларнинг аҳамияти ёритилган. Тадқиқотлар натижасида таҳлилий амалларни
қўллаш кетма-кетлиги тавсия этилган.

Таянч сўзлар:

аудитнинг халқаро стандартлари, таҳлилий амаллар, аудитни режалаштириш, аудиторлик

далиллар, аудиторлик хулосаси.

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются направления применения аналитических процедур на основе

международных стандартов аудита. Также освещается важность аналитических процедур при планировании
аудита, сборе доказательств и формировании аудиторского заключения. В результате исследования была
рекомендована последовательность применения аналитических процедур.

Ключевые слова:

международные стандарты аудита, аналитические процедуры, планирования аудита,

аудиторские доказательства, аудиторское заключение.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

230

Annotation.

In this article discussed the directions of application of analytical procedures based on international

auditing standards. It also highlights the importance of analytical procedures in planning the audit, gathering evidence and
forming the auditor's report. As a result of the study was recommended the sequence of application of analytical procedures.

Keywords:

international auditing standards, analytical procedures, audit planning, audit evidence, auditor's report

Кириш.

Сўнгги йилларда республика-

мизда аудиторлик фаолиятини такомиллаш-
тириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар на-

тижасида аудиторлик хизматлари бозорида-
ги рақобат кундан-кунга кучайиб бормоқда.

Мижозлар олдидаги мавқеини йўқотмаслик
ва янги мижозларни топиш учун аудиторлик

ташкилотлари раҳбарлари доимий равишда
кўрсатадиган хизматлари ҳақи динамикаси-

ни назорат қилиб боришлари шарт. Бунинг
учун аудиторлик текширувларига сарфлана-

диган харажатларни назорат қилиш ва оқ-
ланмайдиган харажатларни мунтазам камай-

тириб бориш лозим. Аудиторлик текшируви-

ни ўтказишда сарфланадиган харажатларни
оптималлаштиришда таҳлилий амаллар му-

ҳим аҳамият касб этади. Таҳлилий амалларни
бажариш сезиларли ҳажмдаги зарур ахборот-

ни олиш имконини бериб, бошқа аудиторлик
амалларини ўтказишга нисбатан кам харажат

талаб қилади.

Бундан ташқари, аудит ўтказишдан асо-

сий мақсад, хўжалик юритувчи субъектнинг
ҳаётийлик даврини аниқлаш, моддий ва мо-

лиявий ресурслардан самарали фойдаланиш,
хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳола-

тини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб
чиқишдан иборат бўлиб, бу ўз вақтида ауди-

тордан комплекс иқтисодий таҳлилни амалга

оширишни талаб этади. Буни амалга оши-
ришда таҳлилий амаллар кенг қўлланилиб,

аудиторлик текшируви натижаси бўйича
қарорлар қабул қилишда муҳим аҳамият касб

этади.

Адабиётлар шарҳи.

Аудиторлик тек-

ширувларида таҳлилий амалларни қўллаш
масалаларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

ва иқтисодчи олимларнинг асарларида кенг
эътибор қаратилган.

Иқтисодчи олим Н.А.Казакованинг фик-

рича, таҳлилий амаллар муаяйн бошқарув қа-

рорларини асослаш ёки молиявий ва номо-
лиявий кўрсаткичлар ўртасидаги алоқадор-

ликларни аниқлаш асосида профессионал

фикрни шакллантириш мақсадида кўрсат-
кичларни таҳлил қилишдир [3].

Р.П. Булыга ва М.В. Мельник таҳлилий

амалларни таҳлил қилинувчи кўрсаткичлар

ўртасидаги сабаб-оқибат алоқадорликларини
аниқлаш мақсадида қўлланиладиган ауди-

торлик текшируви усули сифатида эътироф

этган [2].

Бир гуруҳ мамлакатимиз иқтисодчи

олимларининг

таъкидлашича,

таҳлилий

амаллар бошқа тегишли маълумотларга зид

келувчи ёки башорат қилинаётган миқдорга
мос келмайдиган, жумладан, четга чиқишлар

ва турли муносабатлар натижасида юзага ке-
лувчи муҳим коэффициентлар ва тенденция-

лар таҳлилидан иборат [6, 218].

Иқтисодчи олимлар Ж.Крицингер ва

К.Барак таҳлилий амаллар кўрсаткичлар
ўртасидаги номувофиқликлар ва аудитор то-

монидан башорат қилинаётган миқдорлар-

дан фарқ қилувчи четланишларни аниқлаш
мақсадида қўлланиладиган таҳлил усулидир,

деган хулосага келишган [5].

Бошқа бир гуруҳ иқтисодчи олимлар

таҳлилий амаллар аудиторларнинг профессо-
нал мушоҳадасига асосланган ҳолда молия-

вий ва номолиявий кўрсаткичлар ўртасидаги
алоқадорликларни аниқлашда қўлланилади-

ган аудит усулидир, деб таъкидлаб ўтишган
[4].

Юқорида таъкидланган фикрлардан

кўриниб турибдики, иқтисодчи олимларнинг

фикрларида асосан таҳлилий амалларнинг
моҳияти ва уларни қўллаш мақсадлари ёри-

тилган. Бироқ, таҳлилий амалларни халқаро

стандартлар асосида қўллаш кетма-кетлиги
ва уларнинг аудиторлик далилларининг тўп-

лашдаги аҳамиятига етарли даражада эъти-
бор қаратилмаган.

Тадқиқот методологияси.

Илмий

тадқиқотни

амалга

оширишда

аудиторлик текширувларида таҳлилий

амалларни

борасидаги

иқтисодчи-

олимларнинг

фикр-мулоҳазаларини

таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жара-
ёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва

жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф

тажрибалари билан қиёсий таҳлил

ўтказиш орқали тегишли йўналишларда
хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар.

Аудиторлик

текширувлари вақтида таҳлилий амал-

ларни қўллаш зарур ҳисобланади. Айнан
таҳлилий амаллар аудиторлик далилла-

рини тўплашнинг энг ишончли ва кўп

қўлланиладиган усули ҳисобланади.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

231

Аудиторлик фаолиятини амалга оши-

ришда таҳлилий амалларни бажаришнинг
норматив-ҳуқуқий асоси “Таҳлилий амаллар”

номли 520-сон аудитнинг халқаро стандарти
ҳисобланади. Шунингдек, таҳлилий амаллар-

ни бажаришда “Аудиторлик далиллар” номли
500-сон аудитнинг халқаро стандартига ҳам

таянилади.

“Таҳлилий амаллар” номли 520-сон

аудитнинг халқаро стандартига биноан таҳ-

лилий амаллар тадбиркорлик субъектининг
фаолияти тўғрисидаги молиявий ахборотни,

масалан, қуйидагилар билан таққослаш нати-
жаларини кўриб чиқишни назарда тутади:

ўтган даврлар учун қиёсий маълумот-

лар билан;

тадбиркорлик субъекти фаолияти-

нинг бюджетлар ёки прогнозлар сингари тах-

мин қилинган натижалари ёки аудиторнинг
эскиришни баҳолаш сингари тахминлари

билан;

соҳа бўйича ўхшаш маълумотлар

билан, масалан, тадбиркорлик субъектининг

сотувларидан келган тушумнинг дебиторлик
қарзлари билан нисбатини соҳа бўйича ўрта-

ча натижалар ёки шу соҳадаги бошқа қиёс-
ланувчан катталикдаги корхоналарнинг кўр-

саткичлари билан таққослаш [1].

Аудиторлик текширувлари амалиётига

назар ташласак, таҳлилий амалларнинг энг
кўп қўлланиладиган тури ҳақиқатдаги маъ-

лумотларни ўтган йилги маълумотлар билан
таққослаш ҳисобланади. Таҳлилий амаллар-

ни қўллашда хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятида жорий даврда ўтган даврга нис-

батан ўзгаришлар бўлганлиги инобатга оли-
ниши лозим. Агар хўжалик юритувчи субъ-

ектда шу давр мобайнида молиявий ёки таш-

килий жиҳатдан сезиларли ўзгаришлар
содир бўлмаса, олинган натижалар ҳаққоний

ҳисобланади.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик

текширувлари давомида мижоз маълумотла-
рини тармоқдаги ўртача хўжалик юритувчи

субъект ёки турдош хўжалик юритувчи субъ-
ект маълумотлари билан таққослайди. Ушбу

амаллар, ўз навбатида, хўжалик юритувчи
субъектнинг бозордаги улуши ва рақобат-

дошлилигини аниқлаш имконини беради.
Тармоқдаги турдош ёки ўртача хўжалик юри-

тувчи субъект маълумотини таққослаш учун
нафақат молиявий ҳисобот маълумотлари,

балки уларга қўшимча равишда бухгалтерия

ҳисобида қўлланиладиган усуллар баёнини
ҳам илова қилиш тавсия этилади. Чунки тар-

моқдаги турли хўжалик юритувчи субъект-

ларда бухгалтерия ҳисобининг турли усулла-

ри қўлланилаётган бўлиши мумкин.

Таҳлилий амаллар қўлланилишида но-

одатий четланишлар ва уларнинг сабаблари-
ни ўрганишга асосий эътибор қаратилади.

Одатда муҳим четланишлар ўрганилади. Уш-
бу четланиш сабаблари ва таъсир қилувчи

омиллар таҳлилий йўл билан эмас, балки

кенг қамровли текширув йўли билан ўргани-
лади.

Умуман, таҳлилий амаллар аудиторлик

текширувининг сифати ва самарадорлигини

оширишга хизмат қилади. Ушбу амалларни
аудитда қўллашнинг ижобий жиҳатларига

қуйидагиларни киритиш мумкин:

алоҳида ҳисобварақлар ёки ҳисобварақ-

лар гуруҳи маълумотларининг ишончлили-
гини исботлайди.

муайян санада, ёки ўтган давр бўйича

ликвидлилик, рентабеллик кўрсаткичларини

аниқлаш имконини беради.

аудиторнинг диққат-эътиборини тек-

ширувнинг муҳим жиҳатларига қаратади, шу-

нингдек, текшириш ҳажми ва вақтини қис-
қартиришга хизмат қилади.

кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлиги-

ни текшириш имконини беради.

Таҳлилий амаллар аудитнинг режалаш-

тириш, хўжалик муомалаларини текшириш,

молиявий ҳисоботни текшириш ва якуний
босқичларида қўлланилади (1–жадвал).

Режалаштириш босқичида таҳлилий

амаллар чекланмаган миқдорда қўлланилиб,

бу босқичда аудитор асосан ҳисоб-китоблар-
га дахлдор бўлмаган амаллар фойдаланади.

Хўжалик операциялари ва молиявий

ҳисоботни текшириш босқичларида асосан,

ҳисоб-китоб билан боғлиқ амаллар қўллани-

либ, хўжалик юритувчи субъектда мавжуд
бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими

ҳолатига баҳо берилиб, вакиллик ҳисобва-
рақлари ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари-

даги хатоларни аниқлаш имкони яратилади.
Якунловчи босқичда молиявий ҳолатни аниқ-

лашга қаратилган таҳлилий амаллар кенг
қўлланилиб, молиявий коэффициентлар ва

рентабеллик кўрсаткичлари аниқланади.

Умуман, таҳлилий амаллар аудиторлик

текширувининг барча жараёнларида амалга
оширилади. Режалаштириш жараёнида таҳ-

лилий амалларни қўллаш, текширилаётган
хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти ва

молиявий ҳолатида муҳим ўзгаришларни ҳи-

собга олган ҳолда, аудиторлик риски даража-
сини аниқлаш имконини яратади.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

232

1-жадвал

Аудитда таҳлилий амалларнинг қўлланилиши даврийлиги ва мақсади

Босқич

Даврийлик

Мақсади

Режалаштириш

Аудитнинг бошланиши ва

текширишнинг барча

амаллари давомида

Аудитни режалаштириш жараёнида аудитор томонидан

мижознинг мулкчилик шакли, фаолият тури, кўлами сингари

хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда такомиллашган аудит режаси

ва дастурини тузиш имконини яратади. Бу эса, ўз навбатида,

аудиторлик текширувининг муҳим эътибор қаратиладиган

объектларини аниқлаш, аудиторларнинг иш вақтини оқилона

тақсимлаш, аудиторларнинг бир-бирини тушуниш даражасини

яхшилаш имконини беради

Хўжалик

муомалаларини

текшириш

Хўжалик муомалалари ва

ҳисобварақларнинг

муҳимлилиги бўйича

текшириш жараёнида

Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички

назорат тизими натижаларини таҳлилий амалларни қўллаб,

текшириб чиқиш орқали аудиторлик рискини мақбул даражагача

пасайтириш имкони туғилади

Молиявий

ҳисоботни

текшириш

Молиявий ҳисобот

шаклларини текшириш

жараёнида

Молиявий ҳисобот шакллари маълумотларини Бош китоб

маълумотлари билан, шунингдек, молиявий ҳисобот шакллари

маълумотларини ўзаро таққослаш ёрдамида хатоларни аниқлаш

имконини беради

Якуний

Аудиторлик текширув

якунида

Молиявий ҳисобот бўйича умумий қарор қабул қилиш имконини

беради

Манба:

Муаллиф томонидан тузилган

Шунингдек, бу жараёнда таҳлилий

амалларнинг қўлланилиши аудиторлик тан-

лаш кўламини шакллантириш имконини бе-

ради. Текширув жараёнида таҳлилий амал-
лар аудиторлик риски даражасини камайти-

риш мақсадида қўлланилади. Аудиторлик
текширувининг якуний босқичида таҳлилий

амаллар текширувнинг дастлабки босқичида
белгиланган аудиторлик риски даражасини

текшириш натижаларидаги ҳолат билан тақ-
қослаш мақсадида қўлланилади.

Таҳлилий амалларнинг моҳият жиҳати-

дан қуйидаги турлари мавжуд:

миқдорий бўлмаган амаллар – бухгал-

терия ҳисоби ёки хўжалик юритувчи субъект

фаолият хусусиятлари соҳасида умумий би-
лимларни қўллашга қаратилган амаллар бў-

либ, булар ҳисобварақлар ва ўзаро боғлиқ-

ликларнинг аниқлиги, қонунийлиги ва тў-
лиқлиги хусусида фикрлаш имконини бера-

ди. Ушбу турдаги амалларнинг асосий камчи-
лиги уларнинг субъектив характерга эгалиги

ҳисобланади.;

ҳисобварақлар ўртасидаги алоқадор-

ликни аниқлаш учун қўлланиладиган оддий
миқдорий амаллар. Бунга коэффициентлар

таҳлили, вариацион таҳлилни мисол тариқа-
сида келтириб ўтиш мумкин.

мураккаб миқдорий амаллар. Ушбу

амаллар орқали иқтисодий-статистик модел-

ларни қўллаб, ўзгариш сабаблари, уларга
таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имкони

туғилади. Аммо бу амаллар аудиторлик тек-

ширувида жуда кам қўлланилади. Чунки бу
амалларни қўллаш кўп харажат, пухта билим-

ни талаб этади.

Маълумки, ҳар бир иқтисодий жараён

босқичма-босқич ўтказилганида унинг сама-

радорлиги янада ошади. Таҳлилий амаллар-

ни ҳам муайян изчилликда бўлган босқич-
ларга ажратган ҳолда олиб бориш аудит иши

сифатининг ошишига олиб келади. Таҳлилий
амалларни қўллаш босқичлари қуйидагилар-

дан иборат:

таҳлилий амалнинг қўлланиш мақсади-

ни аниқлаш;

таҳлилий амалнинг усулини танлаш;

таҳлилий амални бажариш;
натижаларни таҳлил қилиш.

Юқорида санаб ўтилган 4 та босқич, ўз

навбатида, таҳлилий амалларни қўллаш жа-

раёнини акс эттиради (1-расм).

1-расмда келтириб ўтилган таҳлилий

амалларни қўллаш жараёни 4 та босқич ва

ушбу босқичларда эътибор қаратиладиган
жиҳатларни қамраб олади.

Умуман, аудиторлик текширувида таҳ-

лилий амаллар ролининг ошиб боришига қу-

йидагиларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин:

хизмат ҳақи ва иш сифатини сақлаган

ҳолда текширишга кетадиган сарф-харажат-
ларни камайтиришга нисбатан пасайиш тен-

денцияси мавжудлиги;

молиявий ҳисоботда хатоларни аниқ-

лаш зарурлиги. назарий жиҳатдан кўриб
чиқилса, таҳлилий амаллар хатоларни аниқ-

лашнинг самарали амали ҳисобланади. Ама-
лиётда кўпгина хатолар айнан таҳлилий

амалларни қўллаш орқали аниқланади;

мижоз бизнеси, унинг фаолият хусуси-

ятларини яхши тушуниш имкониятларини

тақдим қилиш, молиявий характердаги му-
раккаб жиҳатларни аниқлаш.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

233

1-расм. Таҳлилий амалларни қўллаш кетма-кетлиги

Манба:

Муаллиф томонидан тузилган

Аудиторлик текшириш босқичлариМолиявий

ҳисобот аудити назарий-методологик аппаратини

такомиллаштириш муаммолари

Кутилаётган текширув натижасиХалқаро аудит

стандартларидаги атамаларни тушунишдаги

муаммолар (аудит стандартларига услубий

Халқаро

Мавжуд ахборотларХалқаро стандартлар талаблари

асосида муҳимлик ва риск даражаларини аниқлаш

муаммолари

Текшириш муддатлариМалакали аудиторлар

тақчиллиги муаммоси

Аудиторнинг малакавий даражаси

Қабул қилинган стандартларга мос риоя қилиш

муаммоси

Аудиторнинг малакавий даражасиМолиявий ҳисобот

аудити бошланғич қоидаларини ишлаб чиқиш

муаммоси

Таҳлилий амалларни бажаришнинг мақсадга

мувофиқлиги, самарадорлигиМолиявий ҳисобот

аудити ва тафтиш, молиявий ҳисобот аудити ва

молиявий таҳлил ўртасидаги фарқ ва ўзаро

боғлиқликларни аниқлаш муаммоси

Мавжуд ахборотлар

Аудиторлик фаолиятини давлат ва жамоатчилик

томонидан тартибга солиш муаммоси

Текширув муддатлари

Аудиторлик текширувлари сифатини ошириш,

жумладан, аудиторлик ташкилотлари ички

стандартларини ишлаб чиқиш, аудиторлик

фаоолиятида турдош хизматларни ривожлантириш

ҳамда удиторлик текширувларида рақамли

технологияларни кенг қўллаш

Ноодатий (сезиларли) четланиш

мезонлариМолиявий ҳисобот аудити ахборот

технологиялари, таҳлил, эконометрика каби фанлар

билан ўзаро алоқадорлиги муаммоси

Кутилаётган текширув натижаси

Таҳлилий амалнинг қўллаш мақсадини

аниқлаш

Таҳлилий амал усулини танлаш

Таҳлилий амални бажариш

Натижаларни таҳлил қилиш ва ишчи

ҳужжатларда расмийлаштириш

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

234

Юқоридаги фикрлардан кўриниб ту-

рибдики, таҳлилий амаллар аудиторлик тек-
ширувининг сифатини ошириш ҳамда текши-

рувга сарфланадиган вақт ва харажатни
оптимал тақсимлаш, ишончли аудиторлик

фикрини шакллантириш имконини беради.

Хулоса

1.

Бугунги кунда аудиторлик фаолия-

тини халқаро стандартлар асосида олиб бо-
ришга катта эътибор қаратилмоқда. Аудит-

нинг халқаро стандартлари асосида аудитор-
лик хулосасини шакллантириш молиявий ҳи-

собот кўрсаткичларининг ишончлилиги хусу-
сида тўғри фикр шакллантириш имконини

беради.

2.

Аудиторлик текширувининг асосий

мақсади холис аудиторлик хулосасини шакл-

лантиришдир. Аудиторлик хулосасини шакл-

лантириш синчковлик билан олиб борилган
текширув натижаларига боғлиқ. Мазкур жа-

раёнда таҳлилий амалларни кенг қўллаш
мақсадга мувофиқдир. Айнан таҳлилий амал-

лар аудиторлик далилларининг энг кенг тар-
қалган ва ишончли усули ҳисобланади.

3.

Таҳлилий амаллар бухгалтерия ҳи-

соби ахборотларининг тўғрилиги ва молия-
вий ҳисобот кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро

алоқадорликни аниқлашда муҳим ўрин тута-
ди. Шу боисдан тадқиқот давомида аудитда

таҳлилий амалларнинг қўлланилиши дав-
рийлиги ва мақсади ҳамда таҳлилий амал-

ларни қўллаш кетма-кетлиги тавсия этилди.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

The International Standard of Audit (

ISA

)

520

“Analytical procedures”.

www.iasplus.com

2.

Булыга Р.П., Мельник М.В. Аудит бизнеса. Практика и проблемы развития. Монография. М.: ЮНИТИ-ДАНА,

2015. 264 стр.

3.

Казакова Н.А. Аналитические процедуры: опыт использования в аудите и оценке хозяйственной

деятельности. //Вестник финансового университета. Том 21, № 2’2017

4.

Iryna Perevozova, Pavlo Hryhoruk, Liudmyla Prystupa, Olena Abesinova, Nadija Melnyk. Organization of analytical

procedures at the audit of continuity of the enterprise activity. // Academy of Accounting and Financial Studies Journal. Volume
23, Special Issue 2, 2019

5.

Kritzinger J., Barac K. The application of analytical procedures in the audit process: A South African perspective. //

Southern African Business Review. Volume 21, 2017.

6.

Tuychiyev A.J., Qo‗ziyev I.N., Masharipov O.A., Avlokulov A.Z., Yaqubov M.M., Sherimbetov I.X., Avazov I.R. Audit.

Darslik. -T.: -Iqtisod-Moliya, 2019. – 416 b.

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

The International Standard of Audit (ISA J 520 Analytical procedures . www. lasplus. com

Булыга Р.П., Мельник M.B. Аудит бизнеса. Практика и проблемы развития. Монография. М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2015.264 стр.

Казакова Н.А. Аналитические процедуры: опыт использования в аудите и оценке хозяйственной деятельности. //Вестник финансового университета. Том 21, № 2'2017

Iryna Perevozova, Pavlo Hryhoruk, Liudmyla Prystupa, Olena Abesinova, Nadija Melnyk. Organization of analytical procedures at the audit of continuity of the enterprise activity. //Academy of Accounting and Financial Studies Journal. Volume 23, Special Issue 2,2019

Kritzinger J., Barac K. The application of analytical procedures in the audit process: A South African perspective. // Southern African Business Review. Volume 21,2017.

Tuychiyev A.J., Qo_ziyev I.N., Masharipov O.A., Avlokulov A.Z., Yaqubov M.M., Sherimbetov I.X., Avazov I.R. Audit. Darslik. -T: -Iqtisod-Moliya, 2019. -416 b.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов