Перспективы совершенствования системы налогового администрирования, направленные на повышение собираемости налогов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
144-148
38
18
Поделиться
Бердиева, У. (2020). Перспективы совершенствования системы налогового администрирования, направленные на повышение собираемости налогов. Экономика И Образование, 1(3), 144–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4415
Угулой Бердиева, Ташкентский финансовый институт

старший преподаватель кафедры налогов и налогообложения, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрываются концептуальные основы совершенствования системы налогового администрирования в целях повышения собираемости налогов, исследуются главная цель концепции и задачи, обеспечивающие её достижение.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

144

СОЛИҚЛАР ЙИҒИЛУВЧАНЛИГИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН СОЛИҚ

МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Бердиева Угулой Абдурахмановна -

Тошкент молия институти,

“Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси

катта ўқитувчиси, PhD

Аннотация.

Мақолада солиқлар йиғилувчанлигини оширишда солиқ маъмуриятчилиги тизимини

такомиллаштиришнинг концептуал асослари ёритилган, унинг бош мақсади ва унга эришиш учун қўйиладиган
вазифалар баён этилган, солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш истиқболлари масалалари
тадқиқ этилган.

Таянч тушунчалар:

солиқлар йиғилувчанлиги,

солиқ ислоҳотлари, солиқ маъмуриятчилиги, солиқ тизимини

оптималлаштириш, солиқ солинадиган база.

Аннотация.

В статье раскрываются концептуальные основы совершенствования системы налогового

администрирования в целях повышения собираемости налогов, исследуются главная цель концепции и задачи,
обеспечивающие её достижение.

Ключевые слова:

собираемость налогов,

налоговые реформы, налоговое администрирование, оптимизация

налоговой системы, налогооблагаемая база.

Abstract.

The article reveals the conceptual basis for improving the tax administration system in order to ensure the

necessary level of tax collection, explores the main purpose of the concept and the objectives that ensure its achievement.

Keywords:

tax collection, tax reforms, tax administration, tax system optimization, taxable base.

Ўзбекистон Республикасини 2017–2021

йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракат-
лар стратегиясида “...солиқ юкини камайти-

риш ва солиққа тортиш тизимини соддалаш-
тириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъ-

муриятчилигини такомиллаштириш ва те-
гишли рағбатлантирувчи чораларни кенгай-

тириш”[1] муҳим йўналиш сифатида белги-
лаб берилган.

Солиқларнинг макроиқтисодий барқа-

рорликни таъминлашдаги ролини ошириш

билан биргаликда солиқ маъмурчилигини
такомиллаштириш ва солиқларнинг йиғи-

лувчанлик даражасини ошириш, мамлакат
солиқ тизими тараққиётида муҳим омил

бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда кўплаб
мунозараларга сабаб бўлаётган солиқ тизими

ислоҳатининг алоҳида бир йўналиши сифа-
тида солиқ маъмуриятчилиги самарали фао-

лиятини ташкил этишда солиқлар йиғилув-
чанлиги даражасини ошириш масаласига оид

муносабатларни ўрганиш муҳим аҳамиятга
эга. Ҳақиқатдан ҳам, “солиқ юкини изчиллик

билан камайтириш, солиқ солиш тизимини
соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилиги-

ни такомиллаштириш иқтисодиётни тезкор

ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвес-
тициявий жозибадорлигини яхшилашнинг

муҳим шартлари ҳисобланади”[3].

Солиққа тортиш амалиётига оид иқти-

содий адабиётларда ва муаллифларнинг ил-
мий чиқишларида солиқлар йиғилувчанли-

ги мазмунига оид турли тушунчалар талқин
қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли
“Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомил-

лаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги,

2019 йил 26

сентябрь ПФ-3857-сонли “Ўзбекистон Респуб-

ликасининг солиқ сиёсатини янада такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

Фармонлари,

2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-

сонли “Давлат солиқ хизмати органлари

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 10 июл-

даги “Солиқ маъмуриятчилигини такомил-
лаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ-4389-сонли Қарори ва у
асосида “2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасида солиқ маъмуриятчилигини
такомиллаштириш стратегияси”, Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 17 апрелдаги 320-сонли “Давлат солиқ

хизмати органлари фаолиятини янада тако-
миллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-

да”ги Қарорлари ва мазкур соҳага тегишли
бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўп

маротаба таъкидланганидек, “Солиқ маъму-

риятчилиги соҳасида, жумладан, солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловларни йиғиш, солиқ

солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ
тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оши-

ришда муайян муаммолар мавжудлиги, ўз
навбатида, мамлакатни ижтимоий-иқтисо-

дий ривожлантириш дастурларини молия-
лаштиришнинг барқарор манбаларини таъ-

минлашга салбий таъсир кўрсатмоқда”[2].

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

145

1-жадвал

Иқтисодий адабиётларда солиқлар йиғилувчанлиги мазмуни сифатида

талқин этилган тушунчалар

т/р

Солиқлар йиғилувчанлиги

мазмуни сифатида талқин этилган

тушунчалар

Муаллифлар

Адабиётлар манбаси

1

Солиқнинг фискал функциясидан фойда-
ланиш самарадорлиги кўрсаткичи. Мазкур
тушунчани амалдаги қонунчилик асосида

белгиланадиган солиқ мажбуриятларининг
бажарилиш тўлиқлиги сифатида ишонарли
таърифлаш ва маълум даврда солиқ маж-
буриятлари миқдорига келиб тушадиган

солиқ тўловлари миқдори нисбати тарзида
ифодалаш мумкин.

Муталимова П.М.



Гираев В.К.

Урегулирование налоговой задол-
женности: комплексное решение //

Российское предпринимательство.
2012. №22 (220). – с. 190-194;
Комплексный подход к урегулирова-
нию налоговой задолженности //

Казанская наука. 2013. №3. - с. 44-46

2

Солиқ органлари фаолиятининг рейтинг
кўрсаткичи.

Ушбу

кўрсаткич

солиқ

тўловлари

ҳақиқатдаги

тушумлари

миқдорини ўрганилаётган даврнинг энг кўп
миқдорига бўлиш йўли билан ҳисоб-китоб
қилинади.


Савинов И.Т.

Сиражудинова С.И.



Налоговая задолженность: проб-
лемы администрирования и пути
регулирования // Региональные
проблемы преобразования экономи-

ки. 2013. №3 (37). – с.210-213;
Повышение эффективности нало-
гового администрирования на сов-
ременном этапе. Автореферат дис.

На соиск. уч. степ. к.э.н.. Влади-
кавказ, 2017, с.7.

3

Ҳақиқатда тўланган солиқлар суммасини
тегишли бюджетлар солиқли даромадлари

режасига

бўлиш

орқали

ҳисобланади.

Аслида, ушбу тартибда ҳисобланган кўрсат-
кич бюджетнинг солиқли даромадлари
ижросини англатади.

Вилкова Е.,

Позов И.

Дьякова Е.

Система показателей, характеризую-
щих налоговое состояние регио-
на//Вестник Саратовского гос.соц.
экон. унив-та, 2013,№3, с.96-99
Налоговый потенциал и бюджетная

емкость территорий: отличия и
взаимосвязь//Налоги и финансовое
право, 2012, №9, с.140-145

4

Солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов маж-
буриятлари ижросининг усули.

Гринкевич Л.С.,

Жалонкина И.Ю.

Анализ результативности собирае-
мости налогов в РФ//Вестник Томс-
кого гос.унив-та, 2011,№4, с.118-123

5

Солиқлар йиғилувчанлиги даражаси солиқ

тизимини ташкил этишнинг асосий сифат
кўрсаткичларидан бири.

Мирзаев Ф.И.

Ўзбекистонда солиқ йиғилувчанли-
ги даражасини ошириш йўллари.

И.ф.н. илмий даражаси учун диссер-
тация. Т.: Банк-молия академияси,
2012, 14-б.

6

Солиқ потенциалини аниқлашда эътиборга
олинадиган муҳим кўрсаткич ҳисобланади,
яъни солиқ йиғилувчанлиги амалдаги солиқ

қонунчилигига кўра солиқлар воситасида
бюджетга ундириладиган ҳудуд даромади-
нинг бир қисми саналади.

Исломкулов А.Х.

Махаллий бюджетлар даромадлари-
ни шакллантиришда солиқ потен-
циалидан фойдаланиш масалалари

//Иқтисодиёт ва инновацион техно-
логиялар” илмий электрон журнали.
№2, март-апрель, 2017,4-б.

Манба:

Адабиётлар шарҳи асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ри-

вожлантиришнинг узоқ йилларга мўлжал-

ланган устувор йўналишларида кўзда тутил-
ган йирик ҳажмдаги вазифаларни амалга

оширишда солиқ тизимининг қуйидаги йў-
налишларини стратегик ривожланишини

режалаштириш талаб қилинади:

-идоралараро ахборот алмашиниш ти-

зимининг етарли даражада такомиллашма-
ганлиги солиқлар ҳисобини юритиш сифа-

тини ёмонлаштиради, бу ўз навбатида солиқ
базасини кенгайтиришга тўсқинлик қилиб,

давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбу-

рий тўловларнинг барқарор тушиб туришига
салбий таъсир қилади;

- Солиқ кодекси тўғридан-тўғри амал

қилувчи ҳужжат бўлмасдан, солиқ қонунчи-

лиги меъёрлари бошқа бир қатор қонун ости
ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда.

Солиқ ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Рес-
публикаси Президентининг қарорлари билан

қайта кўриб чиқилади;

- солиқ органлари фаолиятида верти-

кал назорат тизими таъсирчан воситалари-
нинг такомиллашмаганлиги солиқ соҳасида

институционал ислоҳотларнинг амал қили-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

146

ши даражаси қониқарсиз даражада қолишига
сабаб бўлмоқда;

- солиқ юкининг тақсимланишидаги

юқори тафовут, умумбелгиланган ва содда-

лаштирилган режимларда солиқ тўловчилар
ўртасидаги катта фарқ, бизнеснинг майдала-

шиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бу, ўз нав-
батида, ишлаб чиқариш жараёнларининг тор

доирада қолиб кетишига, маҳсулот рақобат-
бардошлигининг пасайиб, унинг “яширин”

иқтисодиётга ўтиб кетишига сабаб бўлмоқда;

- солиқ тўловчилар талаблари қонди-

рилишининг паст даражадалиги қонунчилик
меъёрларига амал қилишнинг ортишига ва

солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўрта-
сидаги ишончли ҳамкорликнинг ўсиб бори-

шига тўсқинлик қилмоқда;

- солиқ режимларига талаб даражасида

амал қилинмаслиги бюджетга солиқ тушум-
лари даражасининг ошишига таъсир этувчи

муҳим омил ҳисобланиб, жаҳон бозорларида

капитал қўйилмалар рақобарбардошлигини
ошириш мақсадида хорижий инвестиция-

ларни жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда;

- солиқ имтиёзлари ва преференция-

ларини тақдим этишда аниқ мезон ва шаф-
фоф механизмларнинг йўқлиги, индивидуал

хусусиятга эга бўлган имтиёзларнинг ўсиб
кетишига, ташаббус ва ишчан фаолликнинг

йўқлиги миллий иқтисодиёт рақобатбардош-
лигини ёмонлаштирмоқда;

- мамлакат ялпи ички маҳсулоти тар-

кибида “яширин” иқтисодиёт улушининг сал-

моқли даражада қолаётганлиги, солиқ юкини
янада камайтириш ва бизнесни ташкил қи-

лиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга
тўсиқ бўлмоқда;

- солиқ хизмати органлари инфратузил-

масида маънан ва жисмонан эскирган инфор-

мацион технологиялар салмоғининг юқори-
лиги солиқ тизимини автоматлаштириш да-

ражасининг пастлигига ва солиқ маъмурчи-
лигига замонавий рақамли инновацион тех-

нологияларни жорий этиш, шунингдек қо-
нунчилик меъёрларига амал қилишда риск-

ларни бошқариш учун тўсқинлик қилувчи

ҳолат бўлиб қолмоқда;

- юқори натижаларга эришаётган эта-

лон-мамлакатларнинг илғор хорижий тажри-
баларидан фойдаланилмаслиги давлат солиқ

хизмати органлари фаолиятида корпоратив
бошқариш, корпоратив муносабатлар ва

тамойилларнинг ривожланмаслигига сабаб
бўлмоқда;

- давлат солиқ хизмати органларида

профессионал кадрларни тайёрлаш ва ма-

лакасини ошириш ҳамда ходимларнинг фао-
лият самарадорлигини баҳолаш масалалари-

нинг сезиларли даражада пасайиб кетганли-
ги ходимлар фаолияти самарадорлигини

пасайишига сабаб бўлмоқда.

Умуман, мамлакатимиз яқин истиқбол-

даги иқтисодий стратегиясида солиқ сиёса-
тини такомиллаштиришнинг концептуал

асосларидан келиб чиқиб 2020-2030-йиллар-
да солиқлар йиғилувчанлиги даражасини

оширишга қаратилган солиқ маъмуриятчи-
лиги самарали фаолиятини таъминлаш Кон-

цепциясини ишлаб чиқиш лозим.

Шу муносабат билан, давлатнинг иж-

тимоий вазифалари ва бюджет мажбурият-
ларининг тобора ўсиб бориш тенденцияси

кузатилаётган ҳозирги шароитда мамлакати-
мизда солиқ тизимини модернизациялаш-

нинг узоқ муддатли стратегиясига мос бўл-

ган Ўзбекистон Республикасида солиқлар
йиғилувчанлик даражасини таъминлашга

қаратилган

солиқ маъмуриятчилигини ри-

вожлантириш самарали тадбирлар

Концеп-

цияси (СТК)ни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият
касб этади (2-жадвал). Унда асосий эътибор

солиқ органи ва солиқ тўловчиларнинг ҳам-
корликдаги самарали фаолиятига қаратил-

ган. Солиқлар йиғилувчанлигини оширишга
қаратилган

самарали тадбирлар

Концепция-

сининг бош мақсади сифатида унинг тежам-
лилиги, натижавийлиги ва сифатини таъ-

минлаш ҳисобланади.

Концепциянинг бош мақсади иқисоди-

ёт рақобатбардошлигини оширувчи асосий
омил сифатида, инвесторлар ва тадбиркор-

лар учун юқори даражада қулай шарт-ша-
роитлар яратиш жараёнларни юқори авто-

матлаштирилган ва солиқ тўловчиларнинг
талабини қондиришга йўналтирилган юқори

даражада ташкил этилган замонавий сервис
хизматларини ташкил этишдан иборат.

Бош мақсадга эришиш учун қуйидаги-

лар Концепциянинг асосий йўналишлари

этиб белгиланиши лозим:

-солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбури-

ятларини ихтиёрий бажаришга асосланган,

талабларини қаноатлантиришга йўналти-
рилган ишончли ҳамкорликни ташкил этиш;

-замонавий солиқ маъмуриятчилигини

ташкил этиш ҳисобига солиқ тушумларини

барқарор тушишини таъминлаш;

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

147

2-жадвал

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида солиқлар йиғилувчанлигини

оширишга қаратилган самарали тадбирлар Концепцияси (СТК)

Ўзбекистон

Республикасида

солиқлар

йиғилувчанлигини

оширишга

қаратилган самарали

тадбирлар

Концепциясининг

мақсади ва

вазифалари

Ўзбекистон

Республикасида

солиқлар

йиғилувчанлигини

оширишга

қаратилган самарали

тадбирлар амал

га оширилиши

босқичларининг

тавсифи

Концепция

вазифаларини

амалга ошириш

мезонлари

Ўзбекистон

Республикасида

солиқлар йиғи

лувчанлигини

оширишга

қаратилган

тадбирлар

самарадорлиги-

ни таъминлаш

шартлари

Концепция вази-

фаларининг амалга

оширилиши ва

Ўзбекистон Респуб-
ликасида солиқлар

йиғилувчанлигини

оширишга қара-

тилган самарали

тадбирлардан кути-

лаётган натижа

Ўзбекистон Респуб-
ликасида солиқлар
йиғилувчанлигини

ошириш муҳим ва ус-
тувор вазифа ҳисоб-
ланиб, ушбу зарури-
ят уни таъминлашга

янги концептуал ён-
дашувни ишлаб чи-
қишни талаб этмоқ-
да. Ўзбекистон Рес-

публикасида солиқ-
лар йиғилувчанлиги-
ни оширишга қара-
тилган самарали тад-

бирлар Концепция-
сининг асосий мақса-
ди унинг тежамлили-
ги, натижавийлиги

ва сифатини мутта-
сил ошириб бориш
лозим.

1. 2020-2021 йиллар -
Солиқ

органларини

“сервис хизматига их-

тисослашган

тар-

киб”га айлантириш.
2. 2022-2025 йиллар -
Солиқ хизмати орган-

лари

фаолиятининг

жаҳон

стандартлари

даражасига унифика-
цияси.

3.2026-2027 йиллар. -
Солиқ маъмуриятчи-
лиги самарали фао-
лияти

шаклланиши

жараёнини якунлаш.
4.2028-2030 йиллар –
Давлат солиқ хизмати
органларининг тежам-

лилик, натижавийлик
ва сифат асосидаги са-
марали фаолияти.

Ўзбекистон Республи-
касида солиқлар йиғи-
лувчанлигини

оши-

ришга қаратилган тад-
бирлар самарадорлиги
мезонлари тежамли-
лик, натижавийлик ва

солиқ муносабатлари-
ни бошқариш бўйича
давлат ваколатли ор-
ганлари ташкилий ҳа-

ракатларининг сифати
ҳисобланади.

Бунда

тадбирлар самарадор-
лигининг барча мезон-

лари бир-бири билан
узвий боғлиқ бўлиб,
уларнинг

муттасил

ошиб бориши солиқ-

лар йиғилувчанлигини
ошириш имконини бе-
ради.

Солиқлар йиғи

-

лувчанлигини
оширишга қа-

ратилган тад-
бирлар самара-
дорлигини
таъминлаш

шартлари си-
фатида солиқ
тўловчилар би-
лан ўзаро ман-

фаатли ҳамкор-

ликни

та

ко-

миллаштири

ва

солиқ маъму-
риятчилигини

мукаммаллаш-
тириш имко-
нини беради.

Кутилаётган асосий
натижа – давлат
бюджети

солиқли

даромадларининг
ўсиши бўлиб, унга
қуйидагилар орқали
эришилади:

–солиқ қонунчилиги
бузилиши ҳолатла-
рини ўз вақтида
аниқлаш ва огоҳлан-

тириш;
–солиқ тўловчилар-
га ўз солиқ мажбури-
ятларини талаб қи-

линган тарзда тўлиқ
бажаришдан манфа-
атдорлик яратиш ва
ижрони соддалашти-

риш;
–солиқ муносабатла-
ри иштирокчилари
манфаатларини

уйғунлаштириш.

Манба:

Муаллиф томонидан тузилган.

-давлат солиқ хизмати органларининг

информацион ресурсларидан фойдаланишни

такомиллаштириш ва кадрлар сифатини ях-
шилаш ҳисобига кўрсатиладиган солиқ хиз-

матлари сифатини ошириш;

-иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги-

ни ошириш мақсадида, инвесторлар ва тад-
биркорлар учун максимал даражада қулай

шарт-шароитлар яратиш учун солиқ юкини
камайтириш, ихчам, содда ва барқарор солиқ

тизимини жорий этиш.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, так-

лиф этилаётган солиқлар йиғилувчанлиги
даражасини оширишга қаратилган солиқ

маъмуриятчилиги самарали тизимини яра-

тиш Концепцияси, аввало, мамлакатимизда
солиқ тизими модернизациясининг бош мақ-

садига мувофиқ келади, ҳамда солиқ маъму-
риятчилигининг бюджетга солиқ тўлаш маж-

буриятларини кўпроқ ихтиёрий равишда
таъминлашга асосланиши лозимлигини тас-

диқлайди.

Мамлакатимизда солиқлар йиғилувчан-

лиги даражасини ошириш мақсадида солиқ

маъмуриятчилиги тизимини такомиллашти-
риш масалалари тадқиқи қуйидаги хулоса-

ларни чиқариш имконини берди:

- солиқ маъмуриятчилиги тушунчасига

қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: “со-
лиқ маъмуриятчилиги – солиқ муносабатла-

ри субъектларининг ҳамкорликдаги фаолия-
ти орқали солиқ мажбуриятларини тўлиқ ба-

жаришини таъминланиши устидан ва замо-
навий рақамли инновацион технологиялар-

дан кенг фойдаланган ҳолда солиққа тортиш
тизимини ва солиқ назоратини давлат то-

монидан бошқариш жараёнидир”.

- солиқ маъмуриятчилигига оид жаҳон

амалиётининг бой тажрибалари бўлишига

қарамай, Ўзбекистон Республикасида солиқ
маъмуриятчилиги шаклланишининг илк бос-

қичи кузатилаётганлиги боис ушбу мавзуга
оид олиб борилган изланишлар кўпроқ солиқ

назорати муаммолари тадқиқи билан чега-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

148

раланиб қолди, солиқлар йиғилувчанлиги да-
ражасини ошириш йўлларини ўзида жамла-

ган солиқ маъмуриятчилиги фаолияти хусу-
сиятлари, уни ташкил этиш ва самарали

бошқариш муаммолари тадқиқ этилмаган.

- солиқ тизими модернизациясида со-

лиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини
ихтиёрий бажариши, бизнесни қонуний, шаф-

фоф ва қулай юритиш учун мақбул шарт-ша-
роитлар яратиш, солиқ тўловчиларнинг қо-

ниқиш даражасининг ошишини таъминлаш,
солиқ тўловчиларни солиқ мажбуриятини

ихтиёрий бажаришини рағбатлантириш ор-
қали яширин иқтисодиётни қисқартириш му-

ҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимизда солиқ маъмуриятчи-

лиги тизимини такомиллаштиришда унинг
самарали фаолиятини таъминлаш учун, биз-

нинг фикримизча, қуйидагиларга алоҳида
эътибор бериш лозим:

- солиқ мажбуриятларини бажарилиши-

ни таъминлашга қаратилган солиқ органла-
рининг солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолат-

ларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш
чоралари билан чекланиш амалиётини кўп-

роқ солиқ органларининг профилактик фао-
лияти билан тўлдирилиши зарур.

-солиқ органлари томонидан солиқ тў-

ловчиларга информацион ва бошқа хилдаги

маслаҳат хизматлари кўрсатиш тадбирлари
солиқ тўлашдан бўйин товлаш даражасининг

пасайишига таъсир кўрсатиши лозим. Шу му-
носабат билан нафақат солиқ тўловчиларга

маслаҳат хизмати кўрсатиш институти фао-

лияти механизмини шакллантириш, балки
уни бюджет тизимига солиқ тушумларини

кўпайтириш ва давлатга бўлган ишончни
ўстиришнинг муҳим сервис ресурси сифатида

янада кенгайтириш зарур.

- солиқ маъмуриятчилиги фаолияти-

нинг самародлиги кўп жиҳатдан солиқ орган-
лари фаолияти самарадорлигига боғлиқ бў-

либ, бу ҳолат уни ҳар томонлама баҳолаш-
нинг муҳимлигини тақозо этади. Унинг кўр-

саткичлари, бир томондан, солиқ органлари-
нинг огоҳлантирувчи ва профилактик фао-

лияти ҳисобига, бошқа томондан эса, алоҳида
олинган солиқ турлари бўйича тўланмай қо-

лиш хавфи хусусиятлари ва сабабларини
баҳолашга қаратилиши лозим. Солиқ орган-

лари фаолияти самарадорлигини баҳолаш-
нинг ҳозирги кунда фойдаланилаётган ме-

зонлари ушбу омилларни ҳисобга олишга
имкон бермайди. Мазкур ҳолатларни ҳисобга

олган ҳолда, солиқ органлари фаолияти са-

марадорлигини баҳолашда солиқ тўлашнинг
ихтиёрийлиги ҳамда алоҳида солиқ турлари

бўйича тўланмай қолиш хавфи хусусиятла-
рини акс эттирувчи алоҳида кўрсаткичлар-

дан фойдаланиш лозим ва бунинг натижаси-
да солиқ органлари фаолиятини баҳолаш-

нинг объективлиги ошади, улар иш сифати-
нинг ўсишига эришилади.

Мазкур тадбирларнинг амалга ошири-

лиши орқали замонавий солиқ маъмурият-

чилигини ташкил этиш ҳамда солиқ тушум-
ларини барқарор тушишини таъминлашга

эришиш мумкин.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони Тошкент ш., 2017 йил 7 февраль, 8-илова.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116 сонли Фармони.

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 июнь 2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини

такомиллаштириш концепцияси”тўғрисидаги №ПФ-5468-сонли Фармони.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари
тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли Қарори.

5.Боймуродов С.Р. Солиқ сиёсатидаги 2019 йил ўзгаришлари. “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга

оширишда солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устивор йўналишлари”мавзусидаги конференция материаллари, Т.: ТМИ,
2019.-21-27-б.

6. Амирджанова А.Ф. Налоги и налогообложение. Уч.курс.М.: Синергия, 2013, с.372

7.Сиражудинова С.И. Повышение эффективности налогового администрирования на современном этапе. Автореферат

дис. На соиск. уч. степ. к.э.н.. Владикавказ, 2017, с.7. 8.Гираев В.К. Комплексный подход к урегулированию налоговой задолженности
// Казанская наука. 2013. №3. - с. 44-46

9.Савинов И.Т. Налоговая задолженность: проблемы администрирования и пути регулирования // Региональные проблемы

преобразования экономики. 2013. №3 (37). – с.210-213

10. Никулкина И.В. Общая теория налогообложения: учеб.пособ. – М.: Эксмо, 2010. – 456с.
11. Пансков В. Г. Налоги и налогообложение. Учебник и практикум для прикладного бакалавриата. 5-е изд., пер. и доп. -М.:

Юрайт, 2018. - 382 с.

12.Толкушкин А. В. Налоги и налогообложение / А.В. Толкушкин, А.В. Перов. - М.: Юрайт,

2017. -

672 c.

13.Налоги и налогообложение. Практикум: учебное пособие для академического бакалавриата / под ред. Д. Г. Черника, Ю. Д.

Шмелева - 2-е изд., перераб. и доп. - М.: Юрайт, 2017- 384 с.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони Тошкент ш., 2017 йил 7 февраль, 8-илова.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116 сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 июнь 2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини

такомиллаштириш концепцияси”тўғрисидаги №ПФ-5468-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари

тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли Қарори.

Боймуродов С.Р. Солиқ сиёсатидаги 2019 йил ўзгаришлари. “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга

оширишда солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устивор йўналишлари”мавзусидаги конференция материаллари, Т.: ТМИ,

-21-27-б.

Амирджанова А.Ф. Налоги и налогообложение. Уч.курс.М.: Синергия, 2013, с.372

Сиражудинова С.И. Повышение эффективности налогового администрирования на современном этапе. Автореферат

дис. На соиск. уч. степ. к.э.н.. Владикавказ, 2017, с.7. 8.Гираев В.К. Комплексный подход к урегулированию налоговой задолженности // Казанская наука. 2013. №3. - с. 44-46

Савинов И.Т. Налоговая задолженность: проблемы администрирования и пути регулирования // Региональные проблемы

преобразования экономики. 2013. №3 (37). – с.210-213

Никулкина И.В. Общая теория налогообложения: учеб.пособ. – М.: Эксмо, 2010. – 456с.

Пансков В. Г. Налоги и налогообложение. Учебник и практикум для прикладного бакалавриата. 5-е изд., пер. и доп. -М.:

Юрайт, 2018. - 382 с.

Толкушкин А. В. Налоги и налогообложение / А.В. Толкушкин, А.В. Перов. - М.: Юрайт, 2017. - 672 c.

Налоги и налогообложение. Практикум: учебное пособие для академического бакалавриата / под ред. Д. Г. Черника, Ю. Д.

Шмелева - 2-е изд., перераб. и доп. - М.: Юрайт, 2017- 384 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов