Оптимизация видов продукции, производимой на текстильных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
255-261
23
4
Поделиться
Рахманов, . Н., & Юсупов, С. (2021). Оптимизация видов продукции, производимой на текстильных предприятиях. Экономика И Образование, (4), 255–261. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7618
Нуриддин Рахманов, Таможенный институт

 лаборант кафедры экономических наук

Саидвали Юсупов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета

 доцент экономических наук, (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье обоснованы пути оптимизации производимых текстильными предприятиями ассортимента продукции. Также, обнаружено, что при составлении математических выражений соблюдаются несколько условий и разъяснена возможность применения метода линейного программирования при составлении математических выражений по целям функций, составленным на основе нескольких критериев

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

255

2-расм. Саноат корхонларида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи ўзгариши

“Антекс” акциядорлик жамиятида 2010

йили 131,5 млн сўмни, 2015 йили 260,7 млн сўм-

ни ва 2019 йили 399,4 млн сўмни ташкил этган.

Демак корхоналарда меҳнат унумдорлиги кўр-

саткичи йилдан йилга ортиб борган.

Хулоса.

Юқоридаги маълумотлардан шу-

ни кўришимиз мумкинки саноат корхоналарини

меҳнат салоҳияти йилдан йилга яхшиланиб бор-

моқда,бунинг натижасида меҳнат унумдорлиги

кўрсаткичи ортмоқда, лекин бу ўзгариш бугунги

замон талабига етарли ҳисобланмайди. Саноат

корхоналарда олий маълумотли ходимларни

салмоғини ошириш, уларни салоҳиятини кўта-

риш, қўшимча ўқишларни ташкил этиш ва хо-

рижда малака ошириш асосида меҳнат ресурс-

лари салоҳиятини ошириш зарур. Бунинг нати-

жасида ишлаб чиқариш самарадорлигини оши-

риш билан бирга корхоналар фаолиятини бо-

зорга мослаштириш ва маҳсулотлар сифатли-

лиги таъминланади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. «Халқ сўзи» газетаси, 2018

йил 29 декабр, № 271 (7199).

2.

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-

тадбирлари тўғрисида ЎЗбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 841-сонли қарори. Lex.uz

3.

Бирман Г. Капиталовложения: экономический анализ инвестиционных проектов. Текст.: [пер. с англ.]. –М.: Юнити-

Дана, 2003.

4.

Гладкий А.В “Сущность и методы оценки региональной экономической эффективности предприятия” Псковский

регионологический журнал № 17 2014.

5.

Жалгасова А.Г. “Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари фаолиятини самарали ривожлантириш” мавзусидаги (PhD)

диссертацияси Автореферати Тошкент – 2018 йил 7-11 бет.

6.

Ирматова З.Б. “Ўзбекистон саноат корхоналарининг меҳнат ресурслари самардорлигига таъсир этувчи омиллар” номли

мақола “Иқтисодиёт ва таълим” 2018 №1 86-92 бет.

7.

Каплан Роберт, Нортон Дейвид. “Сбалансированная система показателей. От стратегии к действию”. / 2-е изд., испр. и

доп./ М.: ЗАО «Олимп-Бизнес», 2012.

8.

Курбанова. Д, “Тежамкорлик асосида корхона харажатларининг самарадорлигини ошириш йўллари”. Ж. Biznes-daily.uz

28.02.2019. “2 (134)-2019.

9.

Романова О.А, Позднякова Е.А. Методологический подход к оценке эффективности производства высокотехнологичных

материалов Вестник УрФУ. Серия экономика и управление. № 1/2013

10.

Смагулов А.С.

“Факторы влияющие на повышение эффективности промышленного предприятия” статья Журнал

Экономические науки Выпуск №2 (33) Часть 3 2015 год.

11.

Федотова.А. Оценка эффективности деятельности и прогнозирование финансовых результатов компании на основе

показателя экономического уровня технологии – Риск: ресурсы, информация, снабжение, конкуренция. - №2, 2012 год – с. 281-286.

12.

Шадманов Ш.Ш. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ишлаб чиқариш инфратузилмасини мутаносиб

ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш мавзусидаги (PhD) диссертацияси Автореферати Тошкент -2020 йил.

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТ

ТУРЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Рахманов Нуриддин Ғайратжанович -

Божхона институти, “Иқтисодий фанлар” кафедраси кабинет мудири

Юсупов Саидвали Шукруллаевич -

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти,

Иқтисодий фанлар кафедраси доценти в.б., (PhD)

Аннотация:

Ушбу мақолада тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини

оптималлаштириш йўллари асослаб берилган. Шунингдек, математик ифодалар тузаётганда бир неча шартларга

риоя қилиниши аниқланиб, бир неча мезонлар бўйича тузилган мақсад функциялар ҳамда келтирилган мезонлар
бўйича тузилган математик ифодалар чизиқли дастурлаш усулини қўллаб ечилиши мумкинлиги изоҳлаб берилган.

Калитли сўзлар:

Оптималлаштириш; таннарх; мақсад функция; хом ашё; ишлаб чиқариш дастури; чизиқли

дастурлаш усули; шартли белгилар; маҳсулоти ҳажмини юксалтириш.

131,5

137,5

211,9

231,2

185,7

260,7

272,6

299,0

285,5

399,4

29,0

33,2

38,3

47,3

50,1

64,7

65,4

94,6

110,0

146,4

70,1

57,3

108,4

109,3

124,6

155,0

180,4

207,5

264,6

326,1

0,0

100,0

200,0

300,0

400,0

500,0

2010 йил 2011 йил 2012 йил 2013 йил 2014 йил 2015 йил 2016 йил 2017 йил 2018 йил 2019 йил

"Антекс" АЖ млн.сўм

"Андижон ёғ-мой" АЖ млн.сўм

"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ млн.сўм

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

256

ОПТИМИЗАЦИЯ ВИДОВ ПРОДУКЦИИ, ПРОИЗВОДИМОЙ НА ТЕКСТИЛЬНЫХ

ПРЕДПРИЯТИЯХ

Рахманов Нуриддин Гайратжанович –

лаборант кафедры экономических наук Таможенного института

Юсупов Саидвали Шукруллаевич

-

Таможенный институт Государственного таможенного

комитета, доцент экономических наук, (PhD)

Аннотация:

В данной статье обоснованы пути оптимизации производимых текстильными предприятиями

ассортимента продукции. Также, обнаружено, что при составлении математических выражений соблюдаются
несколько условий и разъяснена возможность применения метода линейного программирования при составлении

математических выражений по целям функций, составленным на основе нескольких критериев.

Ключевые слова:

Оптимизация; расход; целевая функция; сырье; руководство по разработке; метод

линейного программирования; символы; продукты, увеличивающие объем.

OPTIMIZATION OF TYPES OF PRODUCTS PRODUCED IN TEXTILE ENTERPRISES

Rakhmanov Nuriddin Gayratjanovich –

laboratory assistant, Department of Economics, Customs

Institute

Yusupov Saidvali Shukrullaevich -

Customs Institute of the State Customs Committee,

аssociate Professor of Economic Sciences, (PhD)

Abstract:

This article substantiates the ways to optimize the range of products produced by textile enterprises. Also, it

was found that when composing mathematical expressions, several conditions are met and the possibility of using the linear
programming method when compiling mathematical expressions for the purposes of functions, compiled on the basis of several

criteria, is clarified.

Keywords:

Optimization; consumption; goal function; raw materials; development manual; linear programming

method; symbols; volume-enhancing products.

Кириш.

Жaҳoн иқтисодиётига интегра-

циялашув жараёнлари долзарблик касб этиб

бораётган бугунги кунда тўқимачилик саноати-

нинг барқарор ривожланишига жиддий эътибор

қаратилмоқда. Мазкур тармоқнинг саноат маҳ-

сулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги

улуши ривожланган мамлакатларда, жумладан,

Германия, Франция, АҚШ да 6-8 ¿ни, Италияда

12 ¿ни ташкил этади. Бу мамлакатлар бюдже-

тининг 20 ¿гача қисмини тўқимачилик тармо-

ғи ва кийим-кечаклар ишлаб чиқариш ҳисобига

шакллантириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 16.09.2019 йилдаги “Енгил саноатни янада

ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб

чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон Қарорида “Хом ашё-

ни чуқур қайта ишлаш асосида бозор талаблари-

дан келиб чиққан ҳолда юқори қўшилган қий-

матга эга тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-

пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020-2025 йил-

ларга мўлжалланган мақсадли параметрлари-

нинг белгилаб берилиши бугунги кунда ушбу

соҳага катта эътибор қаратилаётганлигини анг-

латади [1].

Таъкидлаш керак-ки, ҳозирда “Ўзтўқима-

чиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхона-

ларда ишлаб чиқариш қувватларидан етарлича

тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу билан бирга, тар-

моқ корхоналарида мавжуд ишлаб чиқариш қув-

ватларидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига маҳсу-

лот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ички им-

кониятлари мавжуд.

Бугунги кунда, республикамиздан 1 тонна

пахта толаси ўрнига тайёр маҳсулот экспорт

қилинса, республикага валюта тушуми 3200

АҚШ долларига кўпроқ бўлар экан. Шу билан

бирга, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қу-

рилган корхоналарда қўшимча ишчи ўринлари

ташкил қилинади. Бу эса ўз навбатида, аҳоли

орасида ишсизликнинг камайишини таъмин-

лайди.

Ҳозирги Пандемия шароитида

қандай,

қанча ҳажмда ва ким учун маҳсулот ишлаб чи-

қариш билан бир қаторда, ишлаб чиқарилаётган

маҳсулот қандай харажатлар билан ишлаб чиқа-

рилаётганлиги ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга

[3]. Хом ашёдан қанчалик оқилона фойдаланил-

са, унга бўлган эҳтиёж камаяди, чунки бир хил

ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда сарф-

ланадиган хом ашё миқдори камаяди. Масалан,

Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳозирги кунда

тўқимачилик корхоналарида 1 % хом ашё те-

жалса, ўртача 2,6 млрд. сўм иқтисод қилиш мум-

кин экан. Хом ашёдан рационал фойдаланиш
ҳисобига маҳсулот таннархини камайтиришга

эришилади. Бунда

тўқимачилик корхоналарида

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

257

оптималлаштириш масаласи алоҳида аҳамият

касб этади

.

Илмий адабиётлар таҳлили.

Каримова

Д.А. (2002 й.) ўзининг тадқиқотларида тикув-

трикотаж корхоналарини аҳамияти кундан-кун-

га ортиб бораётганлигини бир неча бор таъкид-

лаган. Болтабоев М.Р. (2004 й.)нинг “Тўқимачи-

лик саноатида маркетинг стратегияси” деб ном-

ланган монографиясида бозор иқтисодиёти-

нинг тамоиллари асосида иш юритишга ўтаёт-

ган корхоналарда ташкил этилаётган марке-

тинг тизимининг вазифалари ичида ўзгарувчан

бозор талабларини ўрганиш ва унинг асосида

маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш дасту-

рини яратиш етакчи ўринни эгаллаши алоҳида

таъкидланган. Тиллаходжаев М.А. (2009 й.) эса

“Экономические проблемы развития хлопко-

очистительной промышленности в условиях

рыночной экономики” деб номланган моногра-

фиясида пахта тозалаш заводларининг бугунги

кундаги аҳамиятини ёритиб берган. Тадқиқотчи

Юлдашев С.Н. томонидан “Акциядорлик жа-

миятларида давлат мулкини бошқариш ва иш-

лаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўлла-

ри” мавзусида тайёрланган диссертацияда

(2010 й.) тўқимачилик корхоналарида ишлаб

чиқариш самарадорлигини ошириш йўлларига

алоҳида эътибор қаратилган. Йўлдошев Н., Юсу-

пов С., Захидов Ғ. (2016)лар томонидан тайёр-

ланган “Менежмент асослари ва бизнес режа”

номли дарсликда тўқимачилик маҳсулотлари

таннархини пасайтириш бўйича алоҳида тав-

сиялар келтирилган. С.Ш.Юсупов (2020 й.) ўзи-

нинг “Ўзбекистон тўқимачилик саноати рақо-

батбардошлигини оширишнинг инновацион ст-

ратегиялари” номли монографиясида тўқимачи-

лик корхоналарида турли фирмалар техноло-

гиялари қўлланилганда чиқиндилар фоизи кам

чиқиши ҳисобига маҳсулот таннархини пасай-

тириш мумкинлиги асослаб берилган.

Асосий қисм.

Бозор иқтисодиётининг та-

моиллари асосида иш юритишга ўтаётган кор-

хоналарда ташкил этилаётган маркетинг тизи-

мининг вазифалари ичида ўзгарувчан бозор та-

лабларини ўрганиш ва унинг асосида маҳсулот

турлари бўйича ишлаб чиқариш дастурини яра-

тиш етакчи ўринни эгаллади.

Тўқимачилик ва енгил саноат корхонала-

рида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг

кўп турлилигини, хилма-хиллигини инобатга

олинса, маркетинг тизимининг юқорида қайд

этилган вазифалари ва уларни бажарилиши тех-

никавий, иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан му-

раккаб бўлган масалаларни ечилишини тақозо

этади. Ундай масалаларни ечишдан кўзда ту-

тилган мақсад корхоналарнинг барча техника-

вий, молиявий ва ашёвий имкониятларидан ва

меҳнат салоҳиятларидан самарали фойдаланил-

ган ҳолда бозор талабларини қондиришдан ибо-

ратдир.

Маълумки, корхоналарнинг барча имко-

ниятларидан ва салоҳиятларидан фойдаланиш-

нинг самарадорлик даражаси маҳсулот турини

ва уларнинг салмоғини белгиловчи ҳажмини

оптималлигига бевосита боғлиқдир

.

Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёни-

нинг негизи бўлган меҳнат воситаларидан,

яъни асбоб-ускуналардан рационал фойдала-

ниш корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш

режаларини бажаришга, унинг самарадорлиги-

ни оширишга ва корхона рентабеллигини ўсти-

ришга олиб келади [4].

Ҳозирги пайтда трикотаж корхоналарида

ҳар хил турдаги дастгоҳлар ўрнатилган бўлиб,

унда бир неча хил маҳсулотлар ишлаб чиқа-

рилади. Бир неча турдаги дастгоҳларда ҳар хил

маҳсулот ишлаб чиқариш дастурининг кўп ва-

риантлилигига олиб келади [2].

Масалан, 3 та ишлаб чиқариш бўлимида

10-12 та ихтисослаштирилган потоги бор бўл-

ган тикувчилик корхоналарида муайян давр

ичида 20-25 хилдаги хом ашёлардан 40-50 тадан

ортиқ турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқа-

рилиши мумкин. Трикотож саноатида эса агарда

3 турдаги дастгоҳда 4 хил маҳсулот ишлаб чиқа-

риш режалаштирилиши лозим бўлса, унда иш-

лаб чиқариш дастурининг умумий ҳисобланган

вариантлар сони 30000 дан ортиқ экан. Бундай

шароитда мавжуд бўлган вариантлардан энг

фойдалиси ёки оптималини танлаб олиш оддий

режалаштириш усуллари ёрдамида ечиб бўл-

майдиган масалалар бўлиб қолади. Ҳозирги

пайтда бундай масалаларни ечиш учун иқтисо-

дий математик усуллардан, хусусан, чизиқли

дастурлаш усулларидан фойдаланиш корхона-

ларга катта самара келтиради. Чизиқли дастур-

лаш усуллари ёрдамида масалаларнинг матема-

тик ифодаларини тузиш ва уларни электрон

ҳисоблаш машиналари ёрдамида ҳисоблаш, унга

сарфланадиган вақт ва бошқа харажатлардан

ишлаб чиқариш дастурини оптималлашдан оли-

надиган фойда бир неча баробар кўп бўлиши

мумкин.

Ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масалалари бўйича математик ифодалар ту-

заётганда бир неча шартларга риоя қилиш та-

лаб этилади

:

‒ ечиладиган масаланинг асосий мақсади

аниқ таърифланган бўлиб, у миқдорий ўлчам-

ларга эга бўлиши керак;

‒ масаланинг ечилиши шартлари, унинг

мақсади каби миқдорий ўлчамларга эга бўлиб,

масаланинг мақсадини ифодаловчи кўрсаткич-

лар билан миқдорий боғланишда бўлиши керак;

Шу шартлар бажарилгандагина масала-

нинг тўла математик ифодасини тузиш керак.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

258

Ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш масала-

ларида масаланинг мақсадини ифодаловчи ме-

зон кўрсаткичлари сифатида

қуйидаги иқтисо-

дий кўрсаткичларни қабул қилиш мумкин

:

‒ ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми-

ни натура ва қиймат кўрсаткичларида ошириш;

‒ меҳнат унумдорлигини юксалтириш;

‒ ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини

камайтириш;

‒ маҳсулот сотишдан олинадиган фойда-

ни кўпайтириш;

‒ ишлаб чиқариш дастурини бажариш

учун сарф бўладиган хом ашёларнинг ёки меҳ-

нат миқдорини камайтириш;

‒ корхоналарнинг самарадорлик даража-

сини юксалтириш ва шунга ўхшашлар [6].

Масалаларнинг ечилиш шартлари қилиб

эса корхоналарда маҳсулотлар ишлаб чиқариш

учун керак бўлган шарт шароитлар қобул қи-

линади.

Маълумки, маҳсулотларни ишлаб чиқа-

риш шарт шароитларига асосан меҳнат восита-

ларидан, хом ашёлардан, меҳнат ресурсларидан

фойдаланиш керак.

Юқорида таърифланган масаланинг мақ-

сади ва унинг ечилиши шартларини ифодалов-

чи математик ифодаларни тузиш учун

қуйидаги

шартли белгилардан фойдаланамиз

:

i

‒ дастгоҳлар турлари сони

(i=1, m)

;

j

‒ маҳсулот турлари сони

(j=1, n)

;

X

ij

i

турдаги дастгоҳда ишлаб чиқарилган

j

турдаги маҳсулотнинг бир-бирлигини ишлаб

чиқариш учун сарфланадиган иш вақти;

t

ij

i

турдаги дастгоҳда ишлаб чиқарилган

j

турдаги маҳсулотнинг бир-бирлигини ишлаб

чиқариш учун сарфланадиган иш вақти;

t

ijr

j

турдаги маҳсулотнинг бир-бирлиги-

ни

i

турдаги дастгоҳда ишлаб чиқарилганда

сарф бўладиган

r

касбдаги ишчиларнинг иш

вақти;

а

ij

i

турдаги дастгоҳда ишлаб чиқарилган

j

турдаги маҳсулотнинг бир-бирлигини ишлаб

чиқариш учун сарфланадиган иш вақти;

L

ijk

i

турдаги дастгоҳда ишлаб чиқарил-

ган

j

турдаги маҳсулотнинг бир-бирлигига сарф

қилинаётган

k

турдаги хом ашёнинг миқдори;

S

ij

i

турдаги дастгоҳда ишлаб чиқарилган

j

турдаги маҳсулотнинг таннархи;

P

ij

i

турдаги дастгоҳда ишлаб чиқарил-

ган

j

турдаги маҳсулотнинг бир бирлигини со-

тишдан олинадиган фойда;

C

ij

j

турдаги маҳсулотнинг сотилиш ба-

ҳоси;

M

i

i

турдаги дастгоҳнинг иш соатларини

жамғармаси (фонди);

B

j

j

турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чи-

қариш режасида кўзда тутилган ҳажми;

T

1

ва

Т

2

– мос ҳолда корхонадаги меҳнат

жамғармаларининг миқдори;

A

k

– корхоналарнинг

k

турдаги хом ашёла-

рининг жамғармаси.

Ушбу шартли белгилардан фойдаланиб,

ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш масала-

сининг математик ифодасини тузиш мумкин.

Бизга маълумки, ҳар қандай иқтисодий масала-

нинг жумладан, оптималлаш масаласининг ма-

тематик ифодасини мақсад функциясида ва

масаланинг ечими шартларининг ифодаловчи

тенглик ва тенгсизликлардан иборат бўлади.

Ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масаласининг мақсад функцияларини тузишда

бир неча хил юқорида айтиб ўтилган техник-

иқтисодий кўрсаткичлардан мезон кўрсаткичи

сифатида фойдаланиш мумкин. Бу кўрсаткич-

лардан қайси бирини танлаб олиш ишлаб чиқа-

риш дастурини оптималлаш масаласини ечиш-

дан кўзда тутилган мақсадга боғлиқ [9].

Агар корхона ўзининг миқдор кўрсаткич-

ларини юксалтирмоқчи бўлса, ишлаб чиқарил-

ган маҳсулотларнинг ҳажми, меҳнат унумдорли-

ги, маҳсулотларни сотишдан олинган фойда

каби кўрсаткичларни мақсад функциясини ту-

зиш учун мезон кўрсаткичлари сифатида қабул

қилиш мумкин. Агар корхона ишлаб чиқариш

ҳажмини ўзгартирмасдан ўзининг иқтисодий

кўрсаткичларини яхшиламоқчи, яъни ўзининг

барча ресурслардан фойдаланиш самарадорли-

гини юксалтирмоқчи бўлса, у ҳолда мезон кўр-

саткичлари сифатида маҳсулотларни ишлаб

чиқаришга сарф бўлаётган хом ашёлар, меҳнат

жамғармалари, маҳсулотнинг таннархи каби

кўрсаткичларни қабул қилиш мумкин [7].

Ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масаласининг бир неча мезонлари бўйича тузил-

ган мақсад функцияларини келтирамиз

:

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини

юксалтириш мезони бўйича:

Корхонанинг товар маҳсулоти ҳажмини

юксалтириш мезони бўйича:

Ишлаб

чиқарилган

маҳсулотларни

сотишдан олинган фойдани камайтириш

мезони бўйича:

Ишлаб чиқарилган маҳсулотга сарф бўла-

ётган меҳнатни камайтириш мезони бўйича:

𝑖

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларга сарф-

ланаётган хом ашё миқдорини камайтириш ме-
зони бўйича:

𝑖

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

259

Ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотла-

рининг таннархини камайтириш мезони бў-

йича:

𝑖

Фикримизча, юқорида келтирилган ме-

зонлар бўйича тузилган математик ифодалар

чизиқли дастурлаш усулини қўллаб ечилиши

мумкин.

Ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масаласида мақсад функцияларга нисбий кўр-

саткичларни мезон сифатида танлаб олинганда

мақсад функциялар қуйидагича тузилади

:

Маҳсулотнинг бир бирлигига сарфланаёт-

ган меҳнатнинг миқдорини камайтириш мезони

бўйича:

Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархида

харажатларни камайтириш мезони бўйича:

Шунга ўхшаш каср чизиқли мақсад фун-

кцияларни меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот

ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари

бўйича тузиш мумкин:

Меҳнат унумдорлигини натурал ва қий-

мат кўрсаткичларида юксалтириш мезонлари

бўйича:

Маҳсулотни ишлаб чиқариш самарадорли-

гини юксалтириш мезонлари бўйича:

Маълумки, юқорида келтирилган мақсад-

ларга ишлаб чиқариш корхоналарининг аниқ

шароитлари ҳисобга олинган ҳолда эришилади.

Бу шароитлар корхонанинг ҳамда ишлаб чиқа-

рилган маҳсулотларнинг сотиш фаолиятларини

акс эттирувчи шарт-шароитлардир.

Фикримизча, корхоналарга маълум турда-

ги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун етарли

даражада ишлаб чиқариш имкониятлари бўли-

ши керак. Бундан ташқари, ишлаб чиқарилган

маҳсулотга харидорларнинг талаблари ҳам ино-

батга олинган ҳолда корхонанинг фаолияти

ташкил этилиши керак. Бизга маълумки, корхо-

надаги ресурслар чегараланган бўлади. Шунинг

учун юқорида қайд этилган шароитларни акс

эттирувчи математик ифодалар тузиш керак.

Ушбу шароитларни қуйидагича таърифлаб,

унинг математик ифодаларини тузамиз

[10]:

Ишлаб чиқариш дастгоҳларининг иш вақ-

ти жамғармасидан фойдаланиш шарти:

Корхонадаги

к

турдаги хом ашёларнинг

жамғармаларидан фойдаланиш шарти:

Корхонадаги мавжуд бўлган

r

касбдаги

ишчиларнинг иш вақти жамғармаларидан фой-

даланиш шарти:

Харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқа-

риш шарти:

Маҳсулотга бўлган талаб режа даражасида

ишлаб чиқарилиши шарти:

(

)

Ўзгарувчан миқдорнинг манфий бўлмас-

лик шарти.

Юқорида келтирилган ифодалар корхона-

нинг асосий ишлаб чиқариш имкониятларини

ва маҳсулотни сотиш шартларини кўрсатади. Бу

ифодалардан фойдаланиб ишлаб чиқариш дас-

турини оптималлаш масаласининг исталган ме-

зон кўрсаткичи бўйича математик ифодалашни

тузиш мумкин.

Агар 1 дан 5 гача бўлган функцияларни

танлаб олсак, шарт-шароитларни инобатга ол-

ган ҳолда масалани чизиқли дастурлаш усулла-

ри билан ечиш мумкин.

Агар 7 дан 11 гача функцияларни олсак,

корхонадаги шарт-шароитларни чегараловчи

шартлар инобатга олинса, масалани каср чизиқ-

ли дастурлаш усули ёрдамида ечиш мумкин.

Юқоридаги усуллар билан ишлаб чиқариш

дастурининг оптимал вариантини топишда иш-

лаб чиқарилган маҳсулотларнинг ўлчам бир-

ликлари бутун сонли ёки каср сонли бўлиши

мумкин. Агар корхонада ишлаб чиқарилган маҳ-

сулотнинг фақат бутун сон бўлгандагина физик

жиҳатдан яроқли бўлса, у ҳолда масаланинг

ечимига изланаётган катталиклар, яъни маълум

турдаги дастгоҳларда ишлаб чиқарилган маҳсу-

лотларнинг миқдори ҳам бутун сонли бўлиши

шарт қилиб қўйилади.

Унда ишлаб чиқариш дастурини оптимал-

лаш масаласи бутун сонли дастурлаш усулининг

масаласига айланиб қолади. Бундай масалалар

Гаморийнинг биринчи алгоритми

ёрдамида ечи-

лади. Ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масаласи бошқа ҳолларда ҳам бутун сонли дас-

турлаш усулининг масаласи бўлиши мумкин.

Масалан, ишлаб чиқариш дастури опти-

маллаштирилганда ишлаб чиқарилаётган маҳ-

сулотларнинг турли дастгоҳларидаги ҳажмини

эмас, балки ишлаб чиқариш режасини бажариш

учун ҳар турдаги дастгоҳлардан қанчасини аж-

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

260

ратиш кераклиги қабул қилинса, унда юқори-

даги келтирилган ишлаб чиқариш дастурининг

математик ифодасига ўзгартириш киритиш ло-

зим бўлади.

Бунинг учун қуйидаги шартли бел-

гиларни киритамиз

:

У

ij

j

турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чи-

қариш учун ажратиладиган қисми;

П

ij

j

турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чи-

қаришда

i

турдаги дастгоҳлар унумдорлиги;

а

ij

– корхонада ўрнатилган ва ишлашга

тайёр

i

турдаги дастгоҳлар сони;

Тi

i

турдаги дастгоҳларнинг умумий иш

вақти жамғармаси.

Ушбу шартли белгилардан ва олдинги қа-

бул қилинган шартли белгилардан фойдаланиб,

ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш дасту-

рини бутун сонли дастурлаш усули учун мате-

матик ифодаларини ёзиш мумкин:

Мақсад функция:

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини кў-

пайтириш мезони бўйича.

Қуйидаги шартлар бажарилганда:

𝑖

Корхонага ўрнатилган ва ишга яроқли

бўлган

i

турдаги дастгоҳларнинг машина вақти

жамғармаси бўйича шарт:

∑ ∑

Корхонада

к

турдаги хом ашёдан

фойдаланиш шарти:

∑ ∑

Корхонадаги

r

касбдаги ишчиларнинг иш

вақтидан фойдаланиш шарти:

Харидоргир маҳсулотларга:

Маълумотларни режалаштирилган маҳ-

сулот турларини ишлаб чиқариш шарти:

Юқорида келтирилган масалалар тўқима-

чилик корхоналарида ишлаб чиқарилаётган

маҳсулот турларини оптималлаштиришда ало-

ҳида аҳамият касб этади.

Айтиш керак-ки, маҳсулот турларини

оптималлаштиришда ҳар бир маҳсулотга сарф-

ланаётган харажатлар катта аҳамиятга эга ҳи-

собланиб, тўқимачилик корхоналарида маҳсу-

лот таннархини пасайтиришда толалар аралаш-

маси таркибини тўғри танлаш анча мураккаб

ишлардан саналади. Шунинг учун толалар ара-

лашмаси таркибини тўғри танлаш орқали маҳ-

сулот таннархини қандай қилиб пасайтириш

мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Толалар аралашмаси таркибини оптимал-

лаштиришда

чизиқли дастурлаш усулидан

фой-

даланган ҳолда, аниқ шарт-шароитлар учун

толалар аралашмаларининг таркибини опти-

маллаштиришнинг иқтисодий математик моде-

лини тузамиз. Фабрикага 4 хил навдаги пахта

толаси келтирилган бўлсин (1-жадвал) [5].

1-жадвал

Толанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Пата нави

Тола тури

индекси

1 тонна пахтанинг

улгуржи қиймати,

млн. сўм (C

i

)

Толадан

калава ип

чиқиш фоизи

Толанинг

штапель

узунлиги мм

(L

i

)

Толанинг

узилиш узунлиги

сH, (R

i

)

I

1

27,3

85,7

28,6

4,5

II

2

25,5

84,2

27,2

4,15

III

3

20,5

85,1

26,5

4,06

IV

4

14,3

83,4

27

3,51

Режа бўйича

86 гача

27,3 дан юқори

4,2 дан юқори

Манба:

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Бунда шундай тола аралашмасининг тар-

кибини аниқлаш лозимки,

унинг техник-иқти-

содий кўрсаткичлари режалаштирилаётгандан

ёмон бўлмаслиги ва қиймати минимал бўлиши

керак

. Мақсад функция толалар масса бирлиги

қийматини арзонлаштириш бўйича тузилади ва

қуйидаги кўринишга эга бўлади.

𝑖

Чегаравий шартлар қуйидаги кўринишга

эга:

1. Аралашманинг комплекслиги бўйича.

2. Толанинг штапель узунлиги бўйича.

3. Толанинг узилиш узунлиги бўйича.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

261

4. Толанинг калавадан чиқиш фоизи бў-

йича.

5. Ўзгарувчиларнинг манфий бўлмаслик

шарти.

Юқорида келтирилган иқтисодий матема-

тик модел симплекс усули алгоритми билан

сунъий базис киритиш усули ёрдамида ечилган-

да, 1 т тола аралашмаси минимал қиймати 21,9

млн. сўм бўлиб у қуйидаги векторларга мос

келади.

.

Якуний қисм.

Юқоридаги таҳлил ва мулоҳазалардан ке-

либ чиқиб,

қуйидаги хулосаларни қилишимиз

мумкин

:

‒ юқорида келтирилган таҳлил натижала-

рига кўра, агарда тола аралашмаси таркибида

1-чи навли пахта толасидан 41,98 ¿, 2-чи навли-

дан 53,13 ¿, 4-чи навлидан 4,89 ¿ иштирок

этса, минимал қийматга эга бўлиб, 1 т тола ара-

лашмаси учун 21,9 млн. сўмга тенг. Бу эса,

“Узтекс Ташкент” қўшма корхонаси кўрсаткичи-

га нисбатан 2,24 млн. сўмга кам, бошқача айт-

ганимизда аралашма қийматини 10 ¿га пасай-

тиришга эришилади;

‒ ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масалалари бўйича математик ифодалар тузаёт-

ганда, ечиладиган масаланинг асосий мақсади

аниқ бўлиши, миқдорий ўлчамларга эга бўлиши,

масаланинг ечилиши шартлари, масаланинг

мақсадини ифодаловчи кўрсаткичлар билан

миқдорий боғланишда бўлиши алоҳида аҳамият

касб этади;

‒ ишлаб чиқариш дастурини оптималлаш

масалаларида масаланинг мақсадини ифодалов-

чи мезон кўрсаткичлари сифатида, ишлаб чиқа-

рилган маҳсулотнинг ҳажмини натура ва қий-

мат кўрсаткичларида ошириш, меҳнат унумдор-

лигини юксалтириш, ишлаб чиқарилган маҳсу-

лот таннархини камайтириш, маҳсулотни со-

тишдан олинадиган фойдани кўпайтириш, иш-

лаб чиқариш дастурини бажариш учун сарф

бўладиган хом ашёларнинг ёки меҳнат миқдо-

рини камайтириш, корхоналарнинг самарадор-

лик даражасини юксалтириш каби иқтисодий

кўрсаткичларни қабул қилиш керак.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2019 йилдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва

тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон Қарори.

2. Каримова Д.А. Развитие швейного производства в условиях многоукладной экономики (на материалах

Республики Узбекистан): Автореф. дисс. канд. экон. наук. ‒Т.: ТГТУ, 2002. ‒20 с.

3. Болтабоев М.Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси. Монография ‒Т.: ФАН, 2004. ‒223 б.
4. Бекмуродов А.Ш., Янг Сон Бе. Стратегия развития текстильной промышленности Узбекистана:

Кластерный подход. Монография. ‒Т.: ТГЭУ, 2006. ‒112 с.

5. Тиллаходжаев М.А. Экономические проблемы развития хлопкоочистительной промышленности в условиях

рыночной экономики: Монография. ‒Т.: Фан ва технология, 2009. ‒212 с.

6. Юлдашев С.Н. Акциядорлик жамиятларида давлат мулкини бошқариш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини

ошириш йўллари (“Ўзбекенгилсаноат” ДАК мисолида): Иқтисод фанлари номзоди… дис. ‒Т.: ТДИУ, 2010. ‒167 б.

7. Остонақулова Г.М. Ипакчилик тармоғини ривожланишининг маркетинг стратегияси (Ўзбекистон

Республикаси мисолида): Иқтисод фанлари номзоди… дис. ‒Т.: ТДИУ, 2010. ‒147 б.

8. Насырходжаева Д.С. Формирование стратегии развития промышленных предприятий на отраслевых

рынках: Автореф. дисс. докт. экон. наук, ‒Т.: АН РУз Институт экономики, 2011. ‒47 с.

9. Yo‘ldoshev N., Yusupov S., Zaxidov G‘. Menejment asoslari va biznes reja. Darslik. –T.: “Fan va texnologiya”, 2016, -244 b.
10. S.Sh.Yusupov. O‘zbekiston to‘qimachilik sanoati raqobatbardoshligini oshirishning innovatsion strategiyalari.

Monografiya. ‒T.: “Lesson press”, 2020, 219 bet.

11. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси йиллик ҳисоботлари. 2017-2020 йй.

ОЗИҚ-ОВҚАТ САВДОСИ КОРХОНАЛАРИДА ХИЗМАТЛАРНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШНИНГ

МОҲИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ

Суюнов Жалолиддин Ўктам ўғли –

СамИСИ таяч докторанти

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизда таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиётни диверсификасия қилиш

жараёнларининг давом эттирилиши барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий

иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш ҳамда жадал тараққиётга эришишнинг муҳим омили эканлиги,
озиқ-овқат савдоси корхоналарида диверсификациялашнинг моҳияти, озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматлари
мақсадли бозорни ўзлаштиришнинг «хизмат-бозор» матрицаси

ва муаммолари ҳамда,

бир қатор муаммоларни ҳал

этиш хусусида таклифлар тақдим этилган.

Калит сўзлар:

озиқ-овқат савдоси, диверсификация, хизматлар соҳаси, модернизациялаш, макроиқтисодий

мувозанат, бозор муҳити, кичик бизнес ва тадбиркорлик, бандлик, горизонтал диверсификация, концентрик
диверсификация, конгломерат диверсификация, «хизмат-бозор» матрицаси.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 16.09.2019 йилдаги "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр мацсулотлар ишлаб чи^аришни рагбатлантириш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПК-4453-сон Карори.

Каримова Д.А. Развитие швейного производства в условиях многоукладной экономики (на материалах Республики Узбекистан): Автореф. дисс. канд. экон. наук. -Т: ТГТУ, 2002. -20 с.

Болтабоев М.Р. Ту^имачилик саноатида маркетинг стратегияси. Монография -Т: ФАН, 2004. -223 б.

Бекмуродов А.Ш., Янг Сон Бе. Стратегия развития текстильной промышленности Узбекистана: Кластерный подход. Монография. -Т: ТГЭУ, 2006. -112 с.

Тиллаходжаев М.А. Экономические проблемы развития хлопкоочистительной промышленности в условиях рыночной экономики: Монография. -Т.: Фан ва технология, 2009. -212 с.

Юлдашев С.Н. Акциядорлик жамиятларида давлат мулкини бош^ариш ва ишлаб чи^ариш самарадорлигини ошириш йуллари (“Узбекенгилсаноат"ДАКмисолида): Ицтисод фанлари номзоди... due. -Т: ТДИУ, 2010. -167 б.

Остона^улова Г.М. Ипакчилик тармогини ривожланишининг маркетинг стратегияси (Узбекистан Республикаси мисолида): И^тисод фанлари номзоди... due. -Т: ТДИУ, 2010. -147 б.

Насырходжаева Д.С. Формирование стратегии развития промышленных предприятий на отраслевых рынках: Автореф. дисс. докт. экон, наук, -Т: АН РУз Институт экономики, 2011. -47 с.

Yo'ldoshev N., YusupovS., Zaxidov G'. Menejmentasoslari va biznes reja. Darslik. -T: “Fan va texnologiya", 2016, -244 b.

S.Sh.Yusupov. O'zbekiston to'qimachilik sanoati raqobatbardoshligini oshirishning innovatsion strategiyalari. Monografiya. -T: "Lesson press", 2020,219 bet.

"Узту^имачиликсаноат"уюшмаси йилликцисоботлари. 2017-2020 йй.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов