Основные направления развития текстильных предприятий на основе swot-анализа

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
135-142
26
17
Поделиться
Юсупов, С. (2020). Основные направления развития текстильных предприятий на основе swot-анализа. Экономика И Образование, 1(1), 135–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4244
Саидвали Юсупов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета

Доцент кафедры «Экономических наук»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются ключевые тенденции развития текстильных предприятий на основе SWOT-анализа. Другими словами, были оценены сильные и слабые стороны текстильных предприятий, их возможности и потенциальные угрозы извне.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

135

SWOT-ТАҲЛИЛ АСОСИДА ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Юсупов Саидвали Шукруллаевич –

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти,

“Иқтисодий фанлар” кафедраси доценти, (PhD)

Аннотация.

Ушбу

мақолада

SWOT-таҳлил

асосида

тўқимачилик

корхоналари

фаолиятини

ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тадқиқ этилган. Яъни, тўқимачилик корхоналарини кучли ва заиф
жиҳатлари ҳамда уларнинг имкониятлари, ташқаридан бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар баҳоланган.

Калит сўзлар:

стратегия, рақобат,

SWOT-таҳлил, кучли ва кучсиз томонлар, имкониятлар ва таҳдидлар,

аҳамиятлилик коэффициенти, экспертлар, хом ашё, ресурслар.

Аннотация.

В данной статье рассматриваются ключевые тенденции развития текстильных предприятий

на основе SWOT-анализа. Другими словами, были оценены сильные и слабые стороны текстильных предприятий, их
возможности и потенциальные угрозы извне.

Ключевые слова:

стратегия, конкуренция, SWOT-анализ, сильные и слабые стороны, возможности и угрозы,

коэффициент важности, эксперты, сырье, ресурсы.

Abstract.

This article explores the key trends in the development of textile enterprises based on SWOT analysis. In other

words, the strengths and weaknesses of the textile enterprises, their opportunities and potential threats from outside were
evaluated.

Keywords:

strategy, competition, SWOT analysis, strengths and weaknesses, opportunities and threats, coefficient of

importance, experts, raw materials, resources.

Рeспубликaмиздa тўқимачилик саноати

корхоналарини ривожлантиришда иннова-
цион бошқарув усулларини қўллаш, инно-

вация ва инвестицияларнинг бошқариш са-
марадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини

бошқариш тизимини такомиллаштириш
орқали халқимизни сифатли тўқимачилик ва

енгил саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиё-
жини таъминлаш ҳамда тармоқнинг экспорт

салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар

амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон Республи-
касини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси”да “юқори технологияли қайта
ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий

хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш
асосида юқори қўшимча қийматли тайёр

маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривож-
лантиришга қаратилган сифат жиҳатидан

янги босқичга ўтказиш орқали саноатни
янада модернизация ва диверсификация

қилиш”[3] бўйича муҳим вазифалар белгилаб
берилган. Ушбу вазифаларни амалга оши-

ришда корхоналарни ривожлантириш бўйи-
ча, узоқ муддатга мўлжалланган стратегия-

ларни ишлаб чиқиш алоҳида аҳамиятга эга.

Корхоналарнинг ривожланиш страте-

гияларини ишлаб чиқишда ички муҳитни
таҳлил қилиш орқали уларнинг кучли ва

кучсиз томонларини, шунингдек, ташқи
муҳитни таҳлил қилиш орқали имкониятлар

ва таҳдидларни аниқлаш асосий шартлардан
ҳисобланади.

SWOT-таҳлил бозордаги рақобат ҳола-

тини баҳолаш, корхонанинг устунликлари ва

камчиликлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга
бўлиш имконини беради. Таҳлил натижалари

корхонанинг ривожланиш йўналишларини
танлаш, унинг кучли томонларидан фойдала-

ниш, заиф томонларини ҳисобга олиш ва
уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбир-

ларни амалга ошириш, шунингдек, бозор то-
монидан берилаётган имкониятлардан фой-

даланиш ва турли ҳавф, таҳдидларни четлаб

ўтишга ёрдам беради. Шундай таҳлилга асос-
ланиб, бозордаги корхона тўғрисида маълу-

мотларни бир тизимга солиш, эътиборни
янги истиқболларга қаратиш мумкин.

Шуни эътиборга олишимиз зарурки,

бозорнинг битта имконияти ёки таҳдиди

омили турли корхоналар учун турлича баҳо-
ланиши мумкин. Баъзи корхоналар учун

имконият бўлса, бошқа корхоналар учун таҳ-
дид бўлиши мумкин.

Бугунги кунда стратегик режалашти-

ришнинг асоси бўлиб хизмат қиладиган

SWOT-таҳлилни амалга оширишнинг жуда
кўп услублари мавжуд. Бу эса корхоналарга

бозордаги стратегик фаолиятлари вариант-
ларини ишлаб чиқиш учун жуда кенг имко-

ниятлар яратади. SWOT-таҳлил ‒ бу корхо-
нанинг ва муҳитнинг тавсифларини тарки-

бий ёритиб берувчи қулай воситадир. SWOT-
таҳлилни ўтказишнинг у ёки бу методика-

сини қўллаганда, ушбу жараённинг умумий
схемаси ўзгаришсиз қолади, аммо омиллар

сони жуда кўп бўлиши мумкин. Бу эса уларни

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

136

табақалаштириш бўйича махсус усулларни

қўллаш заруриятини келтириб чиқаради.

Бунда жараённи таҳлил қилишда иштирок
этувчилар (одатда экспертлар) томонидан

аниқланадиган субъектив омилларни ҳам
ҳисобга олиш муҳимдир [2].

SWOT-таҳлилни ўтказиш учун объект

сифатида “Узтекс Ташкент” ҚК, “Кўкча Текс-

тил” МЧЖ, “Сиркечи Текстил” тўқимачилик
корхоналари танлаб олинган. Шунингдек,

ушбу корхоналарни баҳолаш кўрсаткичлари
асосида сўровнома жадвали ишлаб чиқилди

ҳамда тўқимачилик корхоналари фаолиятига
энг кўп таъсир кўрсатадиган турли омил-

ларни тўлароқ ҳисобга олишга имкон беради-
ган қулай услубдан фойдаланилди.

Омилларнинг аҳамиятлилик коэффици-

енти биз томонимиздан қуйидаги формула

орқали аниқланди:

K

ij

=

Бу ерда, K

ij

– аҳамиятлилик коэффици-

енти;

x

i

экспертлар томонидан кўрсатилган

параметрларни тавсифловчи омиллар сони;

x

j

– параметрларни тавсифловчи омил-

ларнинг умумий сони.

Аҳамиятлилик кўрсаткичи қанчалик

юқори бўлса, мазкур параметр корхона учун

шунчалик кўпроқ аҳамиятга эга бўлади.

Сўровнома натижалари бўйича “Ўзтў-

қимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги

учта тўқимачилик корхоналари, жумладан,
“Узтекс Ташкент” қўшма корхонаси, “Кўкча

Текстил” МЧЖ ва “Сиркечи Текстил” МЧЖ
тўқимачилик корхоналарининг кучли ва

заиф томонлари аниқланди (1, 2 ва 3 – жад-
валлар).

1-жадвал

“Узтекс Ташкент”

қўшма корхонасининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш

Баҳолаш

параметрлари

Кучли томонлари

Заиф томонлари

1. Ташкил этиш

Ходимларнинг корхонани

ривожлантиришдан манфаатдорлиги,

бўлимлар ўртасидаги алоқанинг юқори

даражада ўрнатилиши

Ходимлар малакаси даражасининг

пастлиги, ташқи муҳит ўзгаришлари ва

ностандарт ҳолатларга секин мослашиш

Коэффициент

0,42

0,58

2. Бозор

кўрсаткичлари

Корхонадаги юқори ўсиш суръатлари ва

бозордаги улушининг раҳбарият кутган

натижаларга мос келиши

Бозордаги улушнинг паст даражаси ва

корхонанинг бозордаги мавқеи мустаҳкам

эмаслиги

Коэффициент

0,42

0,5

3. Ишлаб чиқариш

Дастгоҳларнинг яхши ҳолатда

эканлиги, ишлаб чиқарилаётган товар

сифатининг юқори даражаси,

ресурсларни етказиб берувчи ишончли

каналларнинг мавжудлиги

Ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ

фойдаланмаслик

Коэффициент

0,71

0,09

4. Молиялар

Капиталнинг айланиш тезлиги,

фойдалилик, молиявий барқарорлик

Ишлаб чиқариш харажатларининг юқори

даражада бўлиши, молиявий ресурслар,

капитал киритиш имкониятлари

Коэффициент

0,5

0,5

5. Инновациялар

Янгиликларни ишлаб чиқаришга тез

жорий этиш

Илмий-тадқиқот ишлари учун

харажатларнинг юқорилиги ва уларни

оқланиш муддатининг узоқ бўлиши

Коэффициент

0,2

0,6

6. Маркетинг

Талаб бор ассортимент, сотиш ва сервис

сиёсати

Товар маркасининг нуфузи, нарх сиёсати ва

товарни бозорга ҳаракатлантириш

сиёсатининг йўқлиги

Коэффициент

0,26

0,07

Манба:

Сўровнома маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Тадқиқот натижаларига кўра, “Узтекс

Ташкент” қўшма корхонасининг кучли то-

монлари бўлиб, ишлаб чиқариш параметри
(0,71 коэффициент) ҳисобланади. Энг кучсиз

томони бўлиб эса маркетинг параметри (0,07
коэффициент) ҳисобланади.

“Кўкча Текстил” МЧЖ

корхонасининг

кучли томони корхонада ходимларнинг кор-

хонани ривожлантиришдан манфаатдорлиги,
бўлимлар ўртасидаги алоқанинг юқори дара-

жада ўрнатилиши, ташқи муҳит ўзгаришлари
ва ностандарт ҳолатларга тез мослашиши

(0,83 коэффициент) бўлса, заиф томони нарх
сиёсати ва товарни бозорга ҳаракатлан-

тириш сиёсатининг йўқлиги (0,85 коэффици-
ент) ҳисобланади.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

137

2-жадвал

“Кўкча Текстил” МЧЖ корхонасининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш

Баҳолаш

параметрлари

Кучли томонлари

Заиф томонлари

1. Ташкил этиш

Ходимларнинг корхонани

ривожлантиришдан манфаатдорлиги,

бўлимлар ўртасидаги алоқанинг юқори

даражада ўрнатилиши

Ходимлар малакаси даражасининг

пастлиги, ташқи муҳит ўзгаришлари ва

ностандарт ҳолатларга секин мослашиш

Коэффициент

0,83

0,17

2. Бозор

кўрсаткичлари

Корхонадаги юқори ўсиш суръатлари ва

бозордаги улушининг раҳбарият кутган

натижаларга мос келиши

Бозордаги улушнинг паст даражаси ва

корхонанинг бозордаги мавқеи

мустаҳкам эмаслиги

Коэффициент

0,42

0,58

3. Ишлаб чиқариш

Дастгоҳларнинг яхши ҳолатда

эканлиги, ишлаб чиқарилаётган товар

сифатининг юқори даражаси,

ресурсларни етказиб берувчи ишончли

каналларнинг мавжудлиги

Ишлаб чиқариш қувватларидан

тўлиқ фойдаланмаслик

Коэффициент

0,47

0,38

4. Молиялар

Капиталнинг айланиш тезлиги,

фойдалилик, молиявий барқарорлик

Ишлаб чиқариш харажатларининг юқори

даражада бўлиши, молиявий ресурслар,

капитал киритиш имкониятлари

Коэффициент

0,44

0,55

5. Инновациялар

Янгиликларни ишлаб чиқаришга тез

жорий этиш

Илмий-тадқиқот ишлари учун

харажатларнинг юқорилиги ва уларни

оқланиш муддатининг узоқ бўлиши

Коэффициент

0,13

0,53

6. Маркетинг

Талаб бор ассортимент, сотиш ва сервис

сиёсати

Товар маркасининг нуфузи, нарх сиёсати ва

товарни бозорга ҳаракатлантириш

сиёсатининг йўқлиги

Коэффициент

0,15

0,85

Манба:

Сўровнома маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

3-жадвал

“Сиркечи Текстил”

МЧЖ

корхонасининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш

Баҳолаш параметрлари

Кучли томонлари

Заиф томонлари

1. Ташкил этиш

Ходимларнинг корхонани

ривожлантиришдан манфаатдорлиги,

бўлимлар ўртасидаги алоқанинг

юқори даражада ўрнатилиши

Ходимлар малакаси даражасининг

пастлиги, ташқи муҳит ўзгаришлари ва

ностандарт ҳолатларга секин мослашиш

Коэффициент

0,56

0,42

2. Бозор кўрсаткичлари

Корхонадаги юқори ўсиш суръатлари

ва бозордаги улушининг раҳбарият

кутган натижаларга мос келиши

Бозордаги улушнинг паст даражаси ва

корхонанинг бозордаги мавқеи

мустаҳкам эмаслиги

Коэффициент

0,42

0,5

3. Ишлаб чиқариш

Дастгоҳларнинг яхши ҳолатда

эканлиги, ишлаб чиқарилаётган товар

сифатининг юқори даражаси,

ресурсларни етказиб берувчи

ишончли каналларнинг мавжудлиги

Ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ

фойдаланмаслик

Коэффициент

0,71

0,09

4. Молиялар

Капиталнинг айланиш тезлиги,

фойдалилик, молиявий барқарорлик

Ишлаб чиқариш харажатларининг юқори

даражада бўлиши, молиявий ресурслар,

капитал киритиш имкониятлари

Коэффициент

0,5

0,5

5. Инновациялар

Янгиликларни ишлаб чиқаришга тез

жорий этиш

Илмий-тадқиқот ишлари учун

харажатларнинг юқорилиги ва уларни

оқланиш муддатининг узоқ бўлиши

Коэффициент

0,2

0,6

6. Маркетинг

Талаб бор ассортимент, сотиш ва

сервис сиёсати

Товар маркасининг нуфузи, нарх сиёсати

ва товарни бозорга ҳаракатлантириш

сиёсатининг йўқлиги

Коэффициент

0,26

0,69

Манба:

Сўровнома маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

138

“Сиркечи Текстил” МЧЖ тўқимачилик

корхонасининг кучли томони дастгоҳлар-

нинг яхши ҳолатда эканлиги, ишлаб чиқари-
лаётган товар сифатининг юқори даражаси,

ресурсларни етказиб берувчи ишончли ка-
налларнинг мавжудлиги (0,71 коэффициент)

бўлса, заиф томони товар маркасининг нуфу-

зи, нарх сиёсати ва товарни бозорга ҳара-

катлантириш сиёсатининг яхши йўлга қўйил-

маганлигидир.

Бозорни (ташқи муҳитни) баҳолаш учун

параметрларнинг ҳар бири корхона учун
имкониятлар ва таҳдидлар нуқтаи назаридан

кўриб чиқилади (4, 5 ва 6-жадваллар).

4-жадвал

“Узтекс Ташкент” қўшма корхонасининг имкониятлари ва таҳдидларни аниқлаш

Баҳолаш

параметрлари

Имкониятлар

Таҳдидлар

1. Талаб

Бозорнинг ўсиш суръатлари юқорилиги,

бозор сиғимининг ва маҳсулотга талабнинг

юқорилиги

Бозор сиғими

Коэффициент

0,78

0,11

2. Рақобат

Рақобатчилар товарлари баҳосининг

юқорилиги

Рақобатчилар сонининг кўплиги, бозорда

товарлар ўрнини босувчи аналогик

товарларнинг мавжудлиги, бозорга чиқиш

учун тўсиқларнинг пастлиги, рақобатчилар

товарларининг устунлиги

Коэффициент

0,22

0,72

3. Маҳсулотни сотиш

Ишончли воситачилар сони, товарларни

тақсимлаш тармоқларининг ривожланиши

Воситачилар сони ва уларнинг

ишончлилиги, товарларни тақсимлаш

тармоғининг ривожланиши

Коэффициент

0,67

0,33

4. Иқтисод

Валюта курси, аҳолининг яшаш даражаси,

инфратузилманинг ривожланганлиги

Инфляция даражасининг юқорилиги, солиқ

ставкалари, меҳнат унумдорлигининг

пастлиги

Коэффициент

0,61

0,39

5. Юқори корхона

томонидан тартибга

солиниши

Тармоқ корхоналари билан ўзаро

алоқаларнинг характери

Коэффициент

0,33

6. Сиёсат ва ҳуқуқ

Юқори даражадаги сиёсий стабиллик,

қонунга риоя қилишлик

Аҳолининг ҳуқуқий саводхон эмаслиги

Коэффициент

0,55

0,22

7. Фан ва техника

Янги технологияларни жорий этиш, илмий-

тадқиқот ишларининг корхона томонидан

қўллаб-қувватланиши

Илм-фаннинг ривожланиши

Коэффициент

0,66

0,33

8. Ижтимоий муҳит

ва демография

Аҳоли сони, ёши ва жинси бўйича таркибий

тузилиши, туғилиш ва ўлиш ҳолатининг

даражаси, оилаларнинг тавсифлари

Миграция даражасининг юқорилиги,

аҳолининг бандлиги ва таълим

даражасининг пастлиги

Коэффициент

0,76

0,24

9. Жамият ва

маданият

Анъаналар, истеъмол маданияти, мода

Коэффициент

0,87

0

Манба:

Сўровнома маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

“Узтекс Ташкент” қўшма корхонаси

ривожланиши учун жамиятдаги шаклланган
анъаналар, истеъмол маданияти, талаб омил-

лари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш
параметрлари (коэффициентлар мос равиш-

да 0,84, 0,78 ва 0,76 га тенг) асосий ўринни
эгаллайди. Энг катта таҳдидни бозордаги

юқори даражадаги рақобат (0,72) келтириб
чиқаряпти.

“Кўкча Текстил” МЧЖ

корхонасининг

ривожланиши учун имкониятлар бўлиб,

илмий техника тараққиёти (0,88), юқори
корхона томонидан тартибга солиш (0,83) ва

бозор талаби (0,66) ҳисобланади. Корхонага

рақобат (0,89) ва валюта курси ўзгаришлари
кўринишида иқтисодий омиллар, солиқ став-

каларининг юқорилиги, меҳнат унумдорли-
гининг пастлиги ва ривожланмаган бозор

инфратузилмаси таҳдид солиши мумкин.

“Сиркечи Текстил” МЧЖ тўқимачилик

корхонаси учун маҳсулотга нисбатан талаб-
нинг юқори даражада эканлиги (0,65), янги

технологияларнинг

жорий

этилганлиги

(0,72), истеъмол маданияти ва мода (0,8)

ривожланишдаги имкониятлардир.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

139

5-жадвал

“Кўкча Текстил” МЧЖ корхонасининг имкониятлари ва таҳдидларини аниқлаш

Баҳолаш параметрлари

Имкониятлар

Таҳдидлар

1. Талаб

Бозор сиғимининг юқорилиги,

бозорнинг ўсиш суръатлари

юқорилиги

Бозорнинг ўсиш суръатлари

Коэффициент

0,66

0,11

2. Рақобат

Бозорда ўрнини босувчи

товарларнинг етишмаслиги,

рақобатчилар товарининг

камчиликлари

Рақобатчилар сонининг кўплиги,

бозорга чиқиш учун тўсиқларнинг

пастлиги, рақобатчилар товарлари

нархининг пастлиги

Коэффициент

0,11

0,89

3. Маҳсулотни сотиш

Ишончли воситачилар сони,

товарларни тақсимлаш

тармоқларининг ривожланиши

Коэффициент

1

0

4. Иқтисод

Инфляция, аҳолининг яшаш

даражаси

Валюта курсининг ўзгариши, солиқ

ставкалари, меҳнат унумдорлиги,

инфратузилма

Коэффициент

0,44

0,56

5. Юқори корхона

томонидан тартибга

солиниши

Тармоқ корхоналари билан ўзаро

алоқаларнинг характери

Коэффициент

0,83

6. Сиёсат ва ҳуқуқ

Юқори даражадаги сиёсий

стабиллик, қонунга риоя қилишлик

Аҳолининг ҳуқуқий саводхон эмаслиги

Коэффициент

0,55

0,22

7. Фан ва техника

Янги технологияларни жорий этиш,

илмий-тадқиқот ишларининг

корхона томонидан қўллаб-

қувватланиши

Илм-фаннинг ривожланиши

Коэффициент

0,88

0,11

8. Ижтимоий муҳит ва

демография

Аҳоли сони, ёши ва жинси бўйича

таркибий тузилиши, туғилиш ва

ўлиш ҳолатининг даражаси,

аҳолининг бандлиги

Таълим даражасининг пастлиги

Коэффициент

0,76

0,09

9. Жамият ва маданият

Истеъмол маданияти, мода

Коэффициент

0,33

0

Манба:

Сўровнома маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Бозорда товарлар ўрнини босувчи ана-

логик товарларнинг мавжудлиги, рақобатчи-
лар товарлари нархининг пастлиги корхона

ривожланиши учун асосий таҳдид ҳисобла-
нади.

Шундай қилиб, “Узтекс Ташкент” қўшма

корхонаси ўзининг ривожланишида яхши

ишлаб чиқариш базасига ва ишончли
молиявий ҳолатга асосланса бўлади. “Кўкча

Текстил” МЧЖ корхонаси маҳсулот ассор-
тименти ва сифатини яхшилаш, янги техника

ва технологияни жорий этиш йўналишида ўз

ривожланиш стратегиясини амалга ошириши
мақсадга мувофиқ.

“Сиркечи Текстил” МЧЖ корхонаси эса

ишлаб чиқаришни самарали ташкил этишга

ва замонавий ишлаб чиқаришга асосланиши
лозим.

“Узтекс Ташкент” қўшма корхонаси ва

“Сиркечи Текстил” МЧЖ корхонасида ишлаб

чиқаришнинг ривожланишига тўсқинлик

қилаётган асосий омил маркетинг ишлари-
нинг яхши йўлга қўйилмаганлигидир. Бирин-

чи корхонанинг заиф томони унинг инно-
вацияларни жорий этишдаги сустлиги бўлса,

иккинчи корхона учун бозордаги ҳолатининг
ишончли эмаслиги ҳисобланади.

Тавсифлаш ва таҳлил қилишнинг қулай

бўлиши учун корхоналарнинг кучли ва заиф

томонларини баҳолаш маълумотларини,
шунингдек, қулай имкониятлар ва таҳдид-

ларни алоҳида жадваллар кўринишида ифо-

даладик.

Параметрларни

аҳамиятлилик

коэффициентларининг камайиб бориши тар-

тибида табақалаштириш шуни кўрсатадики,
корхонанинг ривожланиш йўлларини ишлаб

чиқишда энг аввало, унинг кучли ва заиф
томонларига, шунингдек, имкониятлари ва

таҳдидларга эътиборни қаратиш зарур.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

140

6-жадвал

“Сиркечи Текстил”

МЧЖ тўқимачилик корхонасининг имкониятлари

ва таҳдидларини аниқлаш

Баҳолаш параметрлари

Имкониятлар

Таҳдидлар

1. Талаб

Маҳсулотга талабнинг юқорилиги

Бозор сиғими

Коэффициент

0,65

0,2

2. Рақобат

Маҳсулот сифатининг юқорилиги

Бозорда товарлар ўрнини босувчи

аналогик товарларнинг мавжудлиги,

рақобатчилар товарлари нархининг

пастлиги

Коэффициент

0,47

0,65

3. Маҳсулотни

сотиш

Ишончли воситачиларнинг

мавжудлиги

Воситачилар сони ва уларнинг

ишончлилиги, товарларни тақсимлаш

тармоғининг ривожланиши

Коэффициент

0,59

0,35

4. Иқтисод

Аҳолининг яшаш даражаси, хом ашё

ва материаллар нархи

Инфляция даражасининг юқорилиги,

солиқ ставкалари

Коэффициент

0,48

0,49

5. Юқори корхона

томонидан тартибга

солиниши

Тармоқ корхоналари билан ўзаро

алоқаларнинг характери

Коэффициент

0,4

6. Сиёсат ва ҳуқуқ

Юқори даражадаги сиёсий

стабиллик, қонунга риоя қилишлик

Аҳолининг ҳуқуқий саводхон эмаслиги

Коэффициент

0,6

0,4

7. Фан ва техника

Янги технологияларни жорий этиш,

илмий-тадқиқот ишларининг

корхона томонидан қўллаб-

қувватланиши

Илм-фаннинг ривожланиши

Коэффициент

0,72

0,3

8. Ижтимоий муҳит ва

демография

Аҳоли сони, ёши ва жинси бўйича

таркибий тузилиши, туғилиш ва

ўлиш ҳолатининг даражаси,

оилаларнинг тавсифлари

Миграция даражасининг юқорилиги,

аҳолининг бандлиги ва таълим

даражасининг пастлиги

Коэффициент

0,5

0,2

9. Жамият ва маданият

Анъаналар, истеъмол маданияти,

мода

Коэффициент

0,8

0

Манба:

Сўровнома маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Юқорида келтирилган жадваллардан

олинган маълумотлар асосида қуйидагилар
бўйича хулосалар қилишимиз мумкин:

‒ корхонанинг таҳдидларни минимал-

лаштиришга ва қулай имкониятлардан фой-

даланишга имкон берадиган энг асосий
устуворликлари (“Узтекс Ташкент” ҚК учун

булар – ишлаб чиқариш омиллари, дастгоҳ-
лар ҳолатининг яхшилиги, ишлаб чиқарила-

ётган товарларнинг юқори сифати, ресурс-

ларни етказиб беришнинг ишончли канал-
лари) ҳақида;

‒ пастроқ рейтингли, аммо шу билан

бирга корхонанинг рақобатбардошлигини

оширишда аҳамиятга эга бўлган ички имко-
ниятлар (молиявий барқарорлик кўрсаткич-

лари: фойдалилик, капиталнинг айланувчан-
лиги; бозор кўрсаткичлари: корхонанинг

ўсиш суръатлари, тўғри келаётган бозор улу-

ши; ташкил этиш кўрсаткичлари: манфаатли

менежмент) ҳақида;

– корхонанинг асосий камчиликлари

(кучсиз маркетинг, юқори сарф-харажатлар,
илмий-тадқиқот ишлари, инновацияларнинг

қопланиш муддатининг узоқлиги) ҳақида;

‒ имкониятлар (бозорнинг ўсиш суръ-

атлари юқорилиги, бозор сиғимининг ва маҳ-
сулотга бўлган талаб даражасининг етарлича

юқори даражаси; анъаналар, истеъмол мада-

нияти, мода, аҳолининг сони, жинси ва ёши
бўйича таркиби, туғилиш ва ўлиш ҳолати-

нинг даражаси, оилаларнинг тавсифи) ҳа-
қида;

– эътибор қаратилиши лозим бўлган

таҳдидлар (кўп сонли рақобатчилар, бозорда

ўрнини босувчи аналогик товарларнинг бор-
лиги, бозорга кириб бориш учун тўсиқлар-

нинг камлиги, рақобатчилар товарининг
устунлиги) ҳақида.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

141

Тадқиқот натижаларини яққолроқ ва

аниқроқ ифодалаш учун устунликлар, камчи-

ликлар, имкониятлар ва таҳдидларнинг ҳар
бири бўйича алоҳида ўртача баллар йиғин-

дисини аниқлаш лозим. Корхонанинг кучли
ва заиф томонларининг (устунликлари ва

камчиликлари) максимал қиймати 6 баллга
тенг, яъни баҳолаш учун қабул қилинган

бандлар сонига тенг. Бунда ҳар бир банд

бўйича максимал баҳолаш 1 баллга тенг

бўлади. Худди шунингдек, имкониятлар ва

таҳдидлар бўйича умумий баҳолаш қиймати
9 баллга тенг. SWOT-таҳлилнинг ҳар бир

йўналиши бўйича умумий ўртача балл
бандлар бўйича умумий баллни тадқиқ эти-

лаётган йўналиш бўйича бандлар сонига
бўлиш орқали аниқланди.

S

ўрт.

(W

ўрт.

, O

ўрт.

, T

ўрт.

) =

Бу ерда,

M

i

ҳар бир банднинг максимал қиймати;

n – бандлар сони.
“Узтекс Ташкент” ҚК учун устунликларнинг ўртача баҳоси (S

ўрт.1

) қуйидагига тенг:

S

ўрт.

1 = (0,81+0,8+0,52+0,51+0,4+0,3) : 6 = 0,56

Камчиликларнинг ўртача баҳоси (W

ўрт.1

) қуйидагига тенг:

W

ўрт.

1 = (0,69+0,6+0,58+0,5+0,5+0,09) : 6 = 0,49

Имкониятларнинг ўртача баҳоси (O

ўрт.

1) қуйидагига тенг:

O

ўрт.

1 = (0,88+0,81+0,78+0,77+0,78+0,71+0,65+0,43+0,33) : 9 = 0,68

Таҳдидларнинг ўртача баҳоси (T

ўрт.1

) қуйидагига тенг:

T

ўрт.

1 = (0,72+0,39+0,33+0,33+0,24+0,22+0,11) : 9 = 0,24

“Кўкча Текстил” МЧЖ корхонаси учун SWOT-таҳлилнинг йўналишлари бўйича ўртача

баҳолаш кўрсаткичлари қуйидагига тенг:

S

ўрт.

2 = (0,83+0,47+0,44+0,42+0,15+0,13) : 6 = 0,41

W

ўрт.

2 = (0,85+0,58+0,55+0,53+0,38+0,17) : 6 = 0,51

O

ўрт.

2 = (1+0,88+0,83+0,76+0,66+0,55+0,44+0,33+0,11) : 9 = 0,62

T

ўрт.

2 = (0,89+0,56+0,22+0,16+0,11+0,11+0,09) : 9 = 0,26

“Сиркечи Текстил” МЧЖ корхонаси учун SWOT-таҳлилнинг йўналишлари бўйича ўртача

баҳолаш кўрсаткичлари қуйидагига тенг:

S

ўрт.

3 = (0,56+0,42+0,71+0,5+0,2+0,26) : 6 = 0,44

W

ўрт.

3 = (0,42+0,5+0,09+0,5+0,6+0,69) : 6 = 0,47

O

ўрт.

3 = (0,65+0,47+0,59+0,48+0,4+0,6+0,72+0,5+0,8) : 9 = 0,61

T

ўрт.

3 = (0,2+0,65+0,35+0,49+0,4+0,3+0,2) : 9 = 0,33


“Устунликлар” ва “камчиликлар” йўна-

лишлари бўйича ҳисобланган ўртача коэф-
фициентлардаги фарқ корхонанинг нисбий

рақобатбардошлиги даражасини, шунингдек,
рақобат мавқеини баҳолаш учун зарурдир.

“Имкониятлар” ва “таҳдидлар” йўналишлари
бўйича ўртача коэффициентлар фарқига

асосланиб, корхона учун, шунингдек, рақо-
батчилар учун ҳам ташқи муҳитдаги шарт-

шароитларга мувофиқ ҳолда нисбий имко-
ниятлар ва таҳдидларни аниқлаш ва баҳолаш

мумкин.

Корхонанинг ички ҳолатини тавсиф-

ловчи омилларни (кучли ва заиф томонла-
рини) баҳолаш натижалари ва бозор конъюн-

ктураси омиллари (имкониятлар ва таҳдид-
лар) табақалаштирилади ва корхонанинг

ички ва ташқи сиёсати соҳасида уларнинг
ҳаққоний интерпретацияси ва стратегик

йўналишларни ишлаб чиқиш учун таққосла-

нади.

Тадқиқ этилаётган корхоналар бўйича

салбий рақобатбардошлик ҳолатини кузати-
шимиз мумкин, яъни корхоналарнинг кучли

томонлари умуман олганда, улар учун рақо-
бат устунликларини ярата олмайди. “Узтекс

Ташкент” ҚК учун нисбий рақобатбардошлик
даражаси 0,07 ни, “Кўкча Текстил” МЧЖ кор-

хонаси учун 0,1 ни, “Сиркечи Текстил” МЧЖ
корхонаси учун эса 0,03 ни ташкил этади.

Бозор конъюнктураси имкониятларнинг таҳ-
дидларга нисбатан устунлигини кўрсатади.

“Узтекс Ташкент” ҚК учун ташқи муҳитнинг
қулай имкониятлари даражаси 0,35 га, “Кўкча

Текстил” МЧЖ корхонаси учун 0,38 га,
“Сиркечи Текстил” МЧЖ корхонаси учун эса

0,28 га тенг.

Ўтказилган таҳлил натижаларига асос-

ланиб, корхоналар салоҳиятининг рақобат-
бардошлигига нисбатан хулосалар қилиши-

миз мумкин. Экспертлар томонидан макси-

мал даражада юқори баҳоланган устунлик

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

142

омиллари бизнеснинг мустаҳкам асосини

яратади, улар ҳисобига рақобатчилар кор-

хонани синдира олмайдилар. Нисбатан паст-
роқ баҳоланган устунлик омиллари эса маз-

кур омилларни кучайтиришга йўналтирил-
ган фаолият ҳисобига рақобатбардошликни

ошириш ички имкониятлари ҳисобланади.
Бунда берилган баҳо қанчалик паст бўлса,

рақобатбардошликни ошириш ички имко-
ниятлари шунчалик юқори бўлади.

Экспертлар томонидан нисбатан юқори

баҳоланган камчиликлар омиллари рақобат-

бардошликнинг пасайишига энг кучли таъ-
сир кўрсатади. Уларга нисбатан биринчи нав-

батда, рақобатбардошликка салбий таъсири-

ни камайтиришга қаратилган чора-тадбир-

ларни ишлаб чиқиш лозим. Камчиликлар-

нинг нисбатан пастроқ баҳо олган омиллари
рақобатбардошликка унчалик юқори даража-

да салбий таъсир кўрсатмайди, аммо мазкур
йўналишда ҳам рақобатбардошликни оши-

риш ички имкониятлари мавжуд.

Максимал бўлиши мумкин бўлган таҳ-

дидлар экспертларнинг энг юқори баҳосини,
минималлари эса энг паст баҳо олдилар.

Корхонанинг ривожланиш стратегияларини
ишлаб чиқишда корхона менежментининг

вазифаси ‒ имкониятлардан фойдаланиш ва
таҳдидлардан қочишдир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Йўлдошев Н., Юсупов С., Захидов Ғ. Менежмент асослари ва бизнес режа. Дарслик. –Т.: “Фан ва технология”,

2016, –244 б.

2. Юсупов С.Ш. Кучли рақобат шароитида Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари ривожланиш

стратегиясининг асосий йўналишлари. Монография. –Т.: “Фан ва технология”, 2013. –152 бет.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони. // www.lex.uz.

ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГЕТИКА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ,

ЭКОЛОГИК ВА ИЖТИМОИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Зокиров Шухрат Эркиналиевич –

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон

иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий

асослари ва муаммолари” илмий-

тадқиқот маркази катта илмий ходими

Аннотация.

Мақолада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ижтимоий, иқтисодий ва

экологик жиҳатлари тадқиқ қилинган. Энергия таъминоти тизими ва сўнгги истеъмол тармоқларида қайта
тикланувчи энергия манбаларининг интеграция йўллари кўрилган. Ўтказилган тадқиқотлар асосида қайта
тикланувчи энергия манбалари ва иқлим сиёсати ўртасидаги қонуниятлар ҳамда алоқлар аниқланган.

Таянч тушунчалар.

Қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия истеъмоли, энергия баланси, анъанавий

энергия таъминоти, барқарор ривожланиш,

атроф-муҳитга ва иқлим ўзгаришлари.


Аннотация.

В статье исследованы социальные, экономические и экологические аспекты использования

возобновляемых источников энергии. Рассмотрены пути интеграции возобновляемых источников энергии в системе

энергообеспечении и отрасли конечнего потребления.

Выявление закономерностей и связи между ВИЭ и

климатической политикой - основа проведенного исследования.

Ключевые слова.

Возобновляемые источники энергии, энергопотребление, энергобаланс, традиционное

энергообеспечение, устойчивое развитие, окружающая среда и изменение климата.

Аbstract.

The article examines the social, economic and environmental aspects of the use of renewable energy sources.

The ways of integrating renewable energy sources in the energy supply system and the end-use industry are considered. The
identification of patterns and links between renewable energy sources and climate policy is the basis of the study.

Keywords.

Renewable energy sources, energy consumption, energy balance, traditional energy supply, sustainable

development, environment and climate change.


Дунё энергия истеъмолининг ошиб

бориши, жаҳон бозоридаги қазиб олинувчи

ёқилғи-энергия ресурслари нархининг кўта-
рилиши ва энергия ресурсларининг дефици-

ти кўплаб мамалакатларни халқаро энергия

бозорига бевосита боғлиқлик даражасини

оширади. Қайта тикланувчи энергия манба-

ларини кенг кўламда жорий қилишга асос-
ланган иқтисодиётни модернизациялаш мам-

лакатларнинг ташқи энергия ресурсларига

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Йулдошев Н., Юсупов С., Захидов Г. Менежмент асослари ва бизнес режа. Дарслик. -Т.: "Фан ва технология", 2016, -244 б.

Юсупов С.Ш. Купли рацобат шароитида Узбекистан ту^имачилик корхоналари ривожланиш стратегиясининг асосий йуналишлари. Монография. -Т.: "Фан ва технология", 2013. -152 бет.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Хрракатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли фармони. //www.lex.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов