222
AT "Asakabank"ning 2019-2022 yillardagi aktivlari tarkibida qimmatli
qog`ozlar va investisiyalarning o`rni
№
Aktivlar
2019 yil
2020 yil
2021 yil
2022 yil
1
Qimmatli
qog`ozlar va
ularga qilingan
investisiyalar
215 398 728
776 426 000
845 089 000
1 196 218 657
0,62
1,71
1,71
2,34
2
Investisiyalar
382 348 038
187 696 000
254 112 000
1 117 491 716
1,10
0,41
0,51
2,18
3
Kredit va lizing
operatsiyalari
26 321 800 862
35 806 386 000
37 695 638 000
35 665 599 472
75,9
79,0
76,3
69,7
4
Jami aktivlar
34 698 117 291 45 314 354 000 49 394 591 000 51 180 350 649
100,0
100,0
100,0
100,0
Jadval ma`lumotlaridan ko`rishimiz mumkinki, AT "Asakabank"ning 2019-2022 yillar
davomida qimmatli qog`ozlar va ularga qilingan investisiyalarga yo`naltirilgan moliyaviy
resurslar hajmi o`sib brogan, ammo jami aktivlarga nisbatan kiritilgan sarmoyaning salmog`i
kam ekanligini ko`rishimiz mumkin. Tijorat banklari faoliyati universal xizmat ko`rsatuvchi
moliya instituti bo`lib hisoblanadi. Banklar tomonidan qimmatli qog`ozlar kiritilgan
investitsiyalar foiz to`lovlari (so`ndirilganch) yoki divedend orqali katta daromad
keltirmasada, ularni fond bozoridagi faol xarakari natijasida bu turdagi qimmatli qog`ozlar
bozor kursini sezilarni o`sishiga, natijada esa bank aktivlari hajmini ortishiga olib keladi. Bu
kabi moliyaviy barqaror ko`rsatkichlarning o`sishi xalqro amaliyotda ko`p kuzatilgan
holatlardir.
Yuqorida qayd etib o`tilgan ma`lumotlarga tayanib xilosa qiladigan bolsak, banklarning
qimmatli qog`ozlar bilan investitsion operatsiyalari bilan bog`liq risklarni to`liq bartaraf etish
mushkul, ammo bu kabi uchrashi mumkin bo`lgan risk turlarini kamaytirish bo`yicha tegishli
choralarni qo`llash zarur bo`lib hisoblanadi. Shu sababli bu kabi risklarni maksimal
kamaytirgan holda banklarning qimmtli qog`ozlar bilan investitsion operatsiyalari orqali
yuqori daromad olish bilan bog`liq tegishli choralaramalga oshirilishi lozim.
Foydalanilgan adabiyotlar ro`yhati.
1.
Mirziyoev Sh.M.
“2022
-2026 yillarga mo`ljallangan Yangi O`zbekistonning taraqqiyot
strateguyasi to`g`risida” PF
-60-sonli Farmoni Lex.uz sayti.
2.
sayti ma`lumotlari.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АКТИВ ВА ПАССИВ ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ
GAP
ТАҲЛИЛИ
М.Б. Мўминова
-
ТДИУ, “Банк иши ва инвестициялар”
кафедраси доценти, DSc.
Мамлакат иқтисодиёти кўп жиҳатдан банк секторига боғлиқ бўлиб,
иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда банкдан
мижозларнинг умидлари ортиб бормоқда. Шу сабабли банк хизматлари мижозларга
йўналтирилганлиги ва иш фаолиятини доимий равишда ривожлантириш амалга
оширилаётганлигини кўришимиз мумкин.
Бу борада иқтисодчи олим Е.В.Велик "... актив ва пассивларни бошқаришнинг
асосий мақсади кредит муассасасининг тўлов қобилияти
ва ликвидлигини
таъминлашда киритилган капиталдан қисқа ва узоқ муддатда максимал даражада
223
фойда олишдан иборат"[1]. Ушбу таъриф банкларнинг фойда олишнинг асосий
манбаси сифатида актив ва пассивларни бошқариш деб ёритилган.
Хусусан, иқтисодчи олим С.М.Илясов қуйидаги таърифни беради: "Актив ва
пассивни бошқариш жараёни руҳсат этилган максимал миқдордаги ресурслар (ўз ва
қарз
маблағлари)ни жалб қилиш ва уларни ликвидлик даражасига ва чекланган риск
даражасига эга бўлган энг фойдали активларга жойлаштиришга қаратилган"[2].
С.М.Илясов таърифида ликвидлилик ва риск даражасига ҳам эътибор қаратилган,
албатта ушбу омилларни бошқариш орқали банк даромадини оширишга эришамиз.
Муваффақиятли фаолият учун банк пассив ва актив операцияларни
мувофиқлаштиришни таъминлаши керак: бир томондан, пассивлар ва активлар
бўйича сезиларли даражада мос келмаслигига, масалан, қисқа муддатли ресурслар
ҳисобига
банк ҳисобларида навбатдаги тўловлар учун етарли бўлган маблағларнинг
барқарор қолдиғидан сезиларли даражада ошадиган пул
миқдорида узоқ муддатли
ссудаларни бермасликка йўл қўймаслик керак [3].
Ҳар
бир тижорат банки учун ликвидликни бошқариш жараёнининг расмийлиги
ва мураккаблиги банк ташкилотининг ҳажмига ҳамда, унинг активлари хусусиятига
ҳам
боғлиқдир. Бироқ, ҳар қандай банкда ва ҳар қандай операциялар тўпламида
ликвидликни самарали бошқариш илғор ахборот тизимлари, воситаларини таҳлил
қилиш
тизимлари ва маблағларни жалб қилиш ва жойлаштириш шартларини, бозорни
ривожлантиришнинг муқобил режаларини таҳлил қилиш ва фавқулодда вазиятларни
режалаштиришни талаб қилади. Шу муносабат билан, тижорат банкининг ликвидлиги
ҳолатини
чуқур ва ҳар томонлама баҳолаш назорат органи томонидан нафақат банк
активлари ва пассивлари портфелининг тузилиши ва сифати тўғрисидаги
маълумотлар асосида, балки унинг ички ликвидлигини ўрганиш орқали ҳам амалга
оширилади.
Бунда банк ресурс чекловларига қарамай, банклар мижозларнинг талабларини
тўғри ёки йўқлигига эътибор қаратишлари керак. Шунингдек, мижозларга хизмат
кўрсатишда GAP таҳлилини амалга ошириш муаммоларни аниқлашга имкон беради.
GAP таҳлил
-
бу банкнинг ҳозирги ҳолати ва керакли ҳолат ўртасидаги
номувофиқликларни, бўшлиқларни ўрганадиган кенг қамровли таҳлилий тадқиқот.
Ушбу таҳлил, шунингдек, ривожланишга тўсқинлик қиладиган муаммоли жойларни
аниқлаш ва банкнинг ҳозирги ҳолатдан керакли ҳолатга ўтишга тайёрлик даражасини
баҳолаш имконини беради.
Бу бўшлиқлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
•
банкнинг бозор таклифи ва бозордаги мавжуд талаб даражаси ўртасидаги
тафовут;
•
жорий фаолият ёки банк операциялари ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги
тафовут ва у қандай идеал ёки менежмент нуқтаи назаридан бўлиши кераклиги
ҳақидаги
тасаввур;
•
умумий банкнинг ва хусусан ходимларнинг ҳақиқий мақсад ва вазифалари,
иккинчи томондан, назарий жиҳатдан зарур бўлган мақсад ва вазифалар ўртасидаги
тафовут.
•
жорий кўрсаткичлар ва соҳадаги энг яхши кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ.
GAP таҳлилнинг қоидаси ички маркетинг муҳитининг ташқи муҳит билан
номувофиқлиги ёки ички номувофиқликлар тўғрисида хулоса чиқаришга имконини
беради. Бу, масалан, бошқарув режалари ва ижрочиларнинг тушунчаси, шунингдек,
банк хизматларини талабга мос келмаслиги, банк маҳсулотларини рақабат мухитига
мос келмаслиги, маҳсулотларни идрок этиш ўртасидаги номувофиқлик бўлиши
мумкин.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, GAP таҳлил қилиш банкнинг ички
имкониятларини максимал даражада оширишга, ташқи имкониятлардан максимал
224
даражада фойдаланишга имкон беради. Бундан ташқари, бўшлиқларни таҳлил қилиш
банк ичидаги муаммоли вазиятларни бартараф этиш, бўлимларни, жараёнларни,
дастурлар ва маркетологларнинг қарама
-
қарши талабларини ҳал қилиш имконини
беради.
Шунингдек, GAP таҳлил кундалик амалиётда ҳам банк алоҳида соҳалари
ишининг самарадорлигини ошириш учун, ҳам стратегик режалаштириш жараёнида
қўлланилиши мумкин. Иккинчи ҳолда, GAP таҳлилдан фойдаланиш энг самарали
ҳисобланади, чунки у режалаштирилган мақсад ва вазифаларни келишиш, тасдиқлаш
ва молиялаштиришдан олдин уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва
самарадорлигини реал баҳолаш имконини беради.
GAP таҳлил қилиш усули ёрдамида фоиз ставкалари рискини ҳисоблаш тартиби
фоиз ставкаларининг ўзгаришига сезгир бўлган активлар ва мажбуриятларни ўз ичига
олади. Aктивлар узоқ позицияларни, пассивлар
-
қисқа. Белгиланган фоиз ставкаси
бўлган воситалар учун тўлов муддатлари воситанинг қолдиқ тўлов муддати билан
белгиланади. Тўлов муддати номаълум бўлган воситалар учун, бунда тўлов муддати
кредит ташкилотининг профессионал мулоҳазалари асосида белгиланади, лекин 3
-5
йилдан ошмаслиги лозим.
Шу ўринда мамлакатимиздаги тижорат банкларнинг жами кредит ва
депозитларини GAP
таҳлилини амалга оширамиз. Кредит ва депозитларни иккига
яъни жисмоний ва юридик шахслар кесимида ўрганамиз.
1-
жадвал
Тижорат банкларининг
кредит ва депозитларининг GAP
таҳлили
[4]
Молиявий кўрсаткичлар
3 трлн.
сўмгача
3 дан 10
трлн.
сўмгача
10 дан
30 трлн.
сўмгача
30 трлн.
сўмдан
юқори
Активлар
Кредитлар, жами
7 305
21 754
81 156
216 171
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар
2 657
4 616
28 435
33 789
Юридик шахсларга ажратилган кредитлар
4 648
17 138
52 721
182 382
Мажбуриятлар
Депозитлар, жами
7 634
26 948
48 526
73 083
Аҳоли омонатлари
3 370
5 353
11 562
17 022
Юридик шахслар депозитлари
4 264
21 595
36 964
56 061
GAP
- 329
- 5194
32 630
143 088
- 4,30
-19,2
67,2
195,7
Чунки тижорат банкларининг асосий даромад манбаи кредит ва депозит
операциялардан эканлигини маълум. Юқоридаги жадвалда кредит ва депозит
операцияларини тўрт турдаги молиявий кўрсаткичларга бўлиб таҳлил қиламиз. 3
трлн. сўмгача бўлган молиявий кўрсаткичда депозитлар улуши юқори, 3 дан 10 трлн.
сўмгача бўлган молиявий кўрсаткичларда ҳам депозитлар ҳажми юқори эканлигини
кўришимиз мумкин. Юридик шахсларнинг кредит ва депозитлар салмоғи жисмоний
шахсларга нисбатан 3 ва 4 баробар кўплигини кўрамиз. 10 дан 30 трлн. сўмгача бўлган
молиявий кўрсаткичларда эса кредитлар улуши депозитларга нисбатан 2 баробар
юқорилигини кўриш мумкин. Худди шундай 30 трлн. сўмдан юқори бўлган молиявий
кўрсаткичларда кредитлар улушида юридик шахсларга берилган кредитлар улуши
юқори бўлиб, бу жами депозитларга нисбатан 3 баробар кўплигини кўрамиз.
Ликвидлик риски бўйича тахлил қилсак юқори суммадаги маблағларда кредитлар
хажми юқори бўлиб депозитлар хажми 10 дан 30 трлн. сўмгача бўлган молиявий
кўрсаткичларда 67,2 фоизни ташкил қилмоқда. 30 трлн.сўмдан юқори бўлган
молиявий кўрсаткичларда эса кредитлар депозитлардан 195,7 фоизга кўплгини
225
кўришмиз мумкин. Бу депозитлар ва кредитлар хажмида баланс йўқлигини ва риск
асосида кредитлар берилатганидан дарак беради.
Бу эса трансформация риски яъни тижорат банки активларининг муддатини
жалб қилинган ресурслар муддатидан катта бўлиши натижасида вужудга келади.
Трансформация риски қисқа тижорат банкларида баланслашмаган ликвидлилик
муаммосининг келтириб чиқаради. Бугунги кунда мамлакатимиздаги барча тижорат
банкларида трансформация риски мавжуд. Ушбу муаммоларни ечишда тижорат
банклари актив ва пассив операцияларни таҳлилига ва муддати, миқдори асосида
бошқаришлари, инновацион бошқариш усулларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Шу
билан бирга ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол
диверсификация қилиш
шароитида банклар учун актив ва пассивларни бошқариш
асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар қандай банк молиявий бозорнинг
юқори даражада ривожланиши билан иқтисодий барқарорлик шароитида ҳам маълум
жиддий қийинчиликларни енгиб ўтишига тўғри келади. Лекин иқтисодиётни
модернизациялаш
шароитида бир қанча ташқи омиллар тижорат банкларнинг
молиявий аҳволига таъсир кўрсатиб, банк актив ва пассив операцияларини бошқариш
масаласи биринчи даражага чиқмоқда.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мукинки банк активлари
муддатлари буйича пассивлари таркибига тўғри келиши лозим. Шу билан бирга банк
бозор муносабатларининг нобарқарорлиги хатаридан тўла халос бўлмаслиги, банк
рахбарияти олдида банк операциялари даромадлилигини ликвидлилик чегаралари
доирасидан чиқмаган ҳолда таъминлаш муаммосини юзага келтиради. Бироқ
ликвидлилик чегараси, активлар ва пассивлар муддатига қатъий риоя қилган ҳолда
жойлаштирилиши ҳам банк даромадини максимал даражага кўтаришга айрим
ҳолларда тўсқинлик қилади.
Бугунги кунда, банк амалиётининг кўрсатишича, талаб қилиб олингунча
депозитга қўйилган маблағларнинг бир қисми тарихий характер касб этмокда. Яъни,
узоқ муддатга талаб қилинмасдан сақланмоқда. Бу эса узоқ муддатли ресурслар, юқори
даромад келтирувчи активларга жойлаштиришга имкон беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
:
1.
Велик Е.В. Реинжиниринг процесса управления активами и пассивами // Бухгалтерия и
банки. 2001. №9. С.36.
2.
Ильясов СМ. Управление активами и пассивами банков // Деньги и кредит.2000.№5. С.20.
3.
Печникова А.В., Маркова О.М., Стародубцева Е.Б. Банковские операции: учебник.
-
М.: ИД
«ФОРУМ»:ИНФРА
-
М, 2011.
-
352 с.
-
(Профессиональное образование).
4.
Марказий бакн маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
MOLIYAVIY NATIJALARNING STRATEGIK BOSHQARUV HISOBINI TASHKIL
QILISHNING NAZARIY-USLUBIY ASOSLARI
Pardayeva Shahnoza Abdinabiyevna -
TMI, “Bank hisobi va audit” PhD,dotsent v.b.
Annotatsiya:
Maqolada xoʻjalik
yurituvchi subyektlarning strategik boshqaruv hisobi,
uning elementlari, moliyaviy oqimlarning strategik boshqaruv hisobi hamda xarajat turlarining
nazariy-uslubiy asoslari yoritib berilgan.
Kalit soʻzlar
:
strategik boshqaruv hisobi, moliyaviy
oqimlar, oʻzgaruvchan xarajatlar,
doimiy xarajatlar, yarim oʻzgaruvchan xarajatlar.