Прагматическое литературоведение как отрасль науки: феноменология чтения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
29-35
37
7
Поделиться
Эшкобилов, А. (2020). Прагматическое литературоведение как отрасль науки: феноменология чтения. Иностранная филология: язык, литература, образование, (4 (77), 29–35. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1552
Абдували Эшкобилов, Самаркандский государственный институт иностранных языков

д.ф.ф.н.PhD.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье с научной точки зрения освещены методологические основы прагматического литературоведения как науки. В частности, уделено особое внимание предмету, объекту изучения феноменологии чтения как составной части прагматического литературоведения, и в теоретическом ракурсе обоснованы его отличия от прагматики текста

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

29 

 

ПРАГМАТИК АДАБИЁТШУНОСЛИК ФАН СОҲАСИ СИФАТИДА:  

мутолаа феноменологияси: 

 

Эшқобилов Абдували Казакович, 

 ф.ф.ф.д. (PhD) СамДЧТИ 

 

 

Калит  сўзлар:

  прагматик  адабиѐтшунослик,  матн  прагматикаси,  мутолаа 

феноменологияси, бадиий рецепциялар, ҳикоячилик прагматикаси. 
 

 

Ўзбекистонда  ижтимоий  гуманитар 

фанлар соҳасининг  узвий таркибий қисми 
бўлган  филология  фанлари  борасида 
аксарият  янгича  изланишлар,  янгиликлар, 
ўзига  хос  новаторлик  сўнгги  йилларда 
кўпроқ  тилшунослик-лингвистикага  оид 
бўлмоқда. 

Эътироф 

этиш 

жоизки, 

назаримизда, 

тилшунослар 

эришган 

ютуқлар,  уларнинг  илмий  кашфиѐтлари 
адбиѐтшунослар 

томонидан 

нисбатан 

сустроқ 

идрок 

этилмоқда. 

Бунинг 

оқибатида  бир  фаннинг  икки  тармоғи 
вакиллари  томонидан  амалга  ош  ирилган 
тадқиқотлар  орасида  узилиш,  бўшлиқ 
пайдо бўлиб қолаѐтгандек гўѐ. Линвистика 
илгарилаб 

кетиб, 

адабиѐтшунослик 

замонавий  назарияларни  идрок  этишда, 
талқин  қилишда  иккиланиб  жойида  туриб 
қолаѐтгандек  туюлади.  Ваҳоланки,  тил  ва 
адабиѐт  бир  соҳанинг  ўрганиш  объекти, 
шу  сабабли  ҳам  илмий  тадқиқотлар 
жараѐни  ўзаро  боғлиқ  тарзда,  узвий 
кечмоғи 

шарт. 

Юртимизда  

адабиѐтшунослик 

соҳасида 

амалга 

оширилган 

кўпдан-кўп 

тадқиқотлар 

орасида 

бадиий 

прагматикага 

оид 

ишларнинг  деярли  йўқлиги  (битта-иккита 
мақола  инобатга  олинмаганда),  прагматик 
лингвистика 

олий 

таълим 

тизимида 

алоҳида  мустақил  фан  сифатида  ўқитила 
бошланганига 

ўн 

йиллар 

бўлишига 

қарамай  [1],  прагматик  адабиѐтшунослик 
тўғрисида,  ҳатто,  тушунчалар  тўлиқ 
шаклланмаганлиги 

юқоридаги 

фикрларимизни  далиллайди  ҳамда  бу 
йўналишда 

жиддий 

изланишлар 

заруратини тақозо қилади.   

Айтилганидек, 

прагматика 

филология  соҳасининг  алоҳида  мустақил 
бўлими  сифатида  дастлаб  тилшуносликда 
шаклланди.  Прагматика  тилшуносликнинг 

нисбатан  янгидан  шаклланган,  инсоннинг 
нутқ  фаолиятини  ÿрганишга,  бундай 
фаолиятнинг  мақсади,  мазмуни,  ушбу 
мақсад  ва  мазмуннинг  оғзаки  ҳамда  ѐзма 
матнда  вербал  ва  новербал  ифодаланиш 
воситаларини,  уларнинг  нутқ  актидаги 
ÿрнини, 

коммуникатив 

таъсирини, 

сÿзловчи  ва  тингловчи  нутқидаги  турлича 
муносабатларни 

лисоний 

белгиларда 

ифодаланишини 

ÿрганувчи 

фан 

тармоғидир.  Лисоний  белгиларнинг  ÿзига 
хос  хусусиятлари  ҳақидаги  назариялар 
қачондан  бери  мавжуд,  аммо,  лисоний 
ҳодисаларни 

ÿрганишга 

нисбатан 

прагматик  ѐндашув  ХХ  асрнинг  60-70- 
йилларидан  бошлаб  жадал  ривожлана 
бошлаб, бугунги кунга келиб алоҳида фан 
тармоғига  айланган  бўлса-да,  ҳозиргача 
―илмий 

мунозараларга 

сабаб 

бÿлиб 

келмоқда‖ [2].  

Прагматика 

фанининг 

шаклланишининг илк босқичлари ХIХ аср 
охирлари ва ХХ аср бошларидаги Ч. Пирс, 
У.  Джеймс,  Д.Дьюи,  Ч.  Моррис  каби 
олимларнинг  фалсафий  концепцияларига 
асосланади. 

Дастлаб 

прагматика 

тушунчаси лисоний вазият структурасини-
таркибини 

(сÿзловчи 

ва 

тингловчи 

муносабатлари 

сифатида) 

динамик 

процессуал 

аспектда 

ÿрганишга 

бағишланган 

семиотик 

илмий 

тадқиқотларда  қÿлланила  бошланди  ва 
«прагматика»  атамаси  илмий  тадқиқотлар 
назариясига  америкалик  олим  Чарльз 
Моррис 

томонидан 

киритилди. 

У 

С.Пирснинг  бу  борадаги  қарашларини 
янада 

ривожлантириб 

семиотикани 

лисоний 

белгиларни 

ÿрганувчи 

фан 

сифатида 

уч 

бÿлимга: 

лисоний 

белгиларнинг 

ўзаро 

муносабатини 

ÿрганувчи 

синтактика, 

лисоний 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

30 

белгиларнинг  объектларга  муносабатини 
ÿрганувчи семантика ва тил белгиларининг 
сÿзловчи  ва  тингловчи  муносабатларини 
ÿрганувчи  прагматикага  бÿлиб  ÿрганиш 
ғоясини  илгари  сурди.  Булар  тўғрисида 
прагматик  лингвистикага  оид  тегишли 
адабиѐтлардан  кўплаб  маълумотларни 
олиш мумкин... 

Шу  тарзда  Ғарб  тилшунослигида, 

кейинчалик  ўзбек  тилшунослигида  ҳам 
прагматиканинг  лингвистик  фан  сифатида 
ажралиб  чиқиши  билан  бир  қаторда, 
хорижда  сўз  санъати  -  бадиий  адабиѐт 
борасидаги  изланишлар  аста-секинлик 
билан  прагматик  адабиѐтшунослик  томон 
ҳам 

қадам 

ташлади. 

Прагматик 

адабиѐтшунослик

  соҳасининг  ўзига  хос 

предмети

 

сифатида  матннинг  ўзидаги 

муайян усуллар ва фигуралар тизимида ва 
реал  мутолаа  амалиѐтида  воқеланадиган  
бадиий  мулоқот-коммуникация 

(таъкидлар 

бизники – А.Э.) хизмат қилади.   

Прагматик 

адабиѐтшуносликни 

бадиий  прагматика  ва  матн  прагматикаси 
каби  бадиий  асар  ва  муайян  матн 
доирасидаги прагматик таҳлил масалалари 
билан  шуғулланиш  кабилардан  фарқлаш 
керак.  Зеро,  прагматик  адабиѐтшунослик 
алоҳида  фан  соҳаси  хисобланса,  бадиий 
прагматика 

эса 

матннинг 

лисоний 

хоссасини  англатиб,  матннинг  прагматик 
таҳлилида  контекст  доирасидаги  умумий 
ва  хусусий  маъноларни  ўрганадиган 
соҳадир.  Улар  ўртасидаги  алоқадорликни 
рад этиб бўлмайди, аммо, шу билан бирга 
мавжуд фарқни ҳам англаш муҳимдир. 

Рус олимларининг фикрларига кўра, 

адабий 

матн 

ва 

унинг 

адресанти 

ўртасидаги 

муносабатларни 

ўрганиш 

сўнгги  йилларда  энг  кўп  ―топталган 
ѐлғизоѐқ  сўқмоққа  айланди‖  [3].  Аммо, 
халқаро  миқѐсдаги  тадқиқотлар  етарли 
даражадалиги 

ва 

ҳатто 

кўплигига 

қарамасдан, 

Ўзбекистонда 

адабиѐтшунослик  прагматикаси  алоҳида 
фан  сифатида  ўрганилмасдан  эътироф 
этилмай  келинаѐтир.  Зеро,  соҳага  оид 
тадқиқотлар  етарли  эмас,  бармоқ  билан 
санарли.  Бундан  ташқари,  прагматик 
адабиѐтшунослик  соҳасининг    шаклланиш 
тарихи,  ўрганиш  предмети  ва  соҳалари  

ҳам  ҳали-ҳамон  батафсил  ва  яхлит  тарзда 
баѐн этилмаган. Ҳолбуки, ҳозирда  бадиий 
мулоқот  ѐки  коммуникация  прагматикаси 
улкан 

ҳажмдаги 

ва 

фанлараро 

рефлекциядан иборат. Шу сабабли халқаро 
миқѐсда  ўтказилган  кўплаб  тадқиқотлар 
натижасида 

жамланган 

мавжуд 

маълумотлар 

асосида, 

прагматик 

адабиѐтшунослик 

фанининг 

таркибий 

қисмларини  шундай  соҳалар  ташкил 
этиши  эътироф  қилинади  [4]:  1)  мутолаа 
феноменологияси;  2)  адабий  восита 
таъсиридаги 

хатти-харакатларни 

ўрганишга  бағишланган  тадқиқотлар;  3) 
бадиий  рецепциялар  тадрижий  тарихи;  4) 
ҳикоячиликнинг прагматик назарияси. 

Прагматик 

адабиѐтшунослик 

фанининг предмети, мақсад ва вазифалари  
ҳамда  аҳамияти  тўғрисида  истиқболда 
илмий  асосланган  мулоҳаза  юритиш  ва 
ғояларни  илгари  суриш  учун,  фаннинг 
санаб  ўтилган  соҳаларидан 

биринчиси 

тавсифига батафсил

 тўхталамиз. 

Мутолаа 

феноменологияси 

ѐки  

бадиий 

идрок 

феноменологияси

 

тушунчаси,  тилшунослар  тили  билан 
айтганимизда  эса    парадигмаси,  Ғарбий 
Европа 

гуманитар 

тафаккурида 

ХХ 

асрнинг  60-йилларида  –  Ролан  Барт 
(―Муаллиф ўлими‖, 1968) ва Мишель Фуко 
(―Муаллиф 

нима

  ўзи?‖, 1969) кабиларнинг 

машҳур  асарларида  назарий  жиҳатдан 
асосланган 

―муаллиф 

ўлими‖ 

концепциясининг 

шаклланиши 

билан 

параллель  равишда  -  фаол  шакллана 
бошлайди. 

  

Мутолаа 

феноменологияси 

борасидаги 

фикрларимизни 

давом 

эттиришдан олдин, прагматик ва когнитив 
адабиѐтшуносликнинг  Ғарб  ижтимоий 
маданиятшунослигида 

назарий 

асосларининг 

шаклланишида 

муҳим 

методолик  вазифани  бажарган  Р.Бартнинг 
―муаллиф 

ўлими‖ 

ғояси 

борасидаги 

Ўзбекистонда  тўрт-беш  аввал  кечган 
баҳсни 

ѐдга 

олиш 

муҳим. 

Зеро, 

юртимиздаги  энг  нуфузли  нашрлардан 
бўлган 

―Шарқ 

юлдузи‖ 

журнали 

саҳифаларида    ташкил  этилган  ушбу 
баҳсда 

иштирок 

этган 

таниқли 

адабиѐтшунослар, 

таржимонлар 

ва 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

31 

ѐзувчиларнинг  фикрлари,  ушбу  ғоянинг 
идроки  ва  талқинлари    сўз  санъати 
назарияси  билан  боғлиқ  бугунги  ҳолатни 
ўзида  яққол  акс  эттирганлиги  билан 
эътиборга молик [5]. 
 

Юртимизда 

Р.Барт 

қарашлари 

борасидаги баҳсни бошлаб берган таниқли 
ѐзувчи 

ва 

адабиѐтшунос, 

ҳурматли 

Улуғбек  Ҳамдам  ушбу  мавзуда  бир  неча 
қисмдан  иборат  мақолани  ѐзишининг 
боисларига  тўхталиб,  дастлаб  плагиат-
адабий  ўғрилик,  кўчирмачилик  каби 
шармандалик 

борасидаги 

воқеаларни 

ҳақли  равишда  қоралайди.  Мақоланинг 
интертекстуаллик  назарияси  ва  адабий 
тақлид  санъатига  тўхталади,  субъектив 
фикрларини 

баѐн 

қилади.Олим 

интертекстуаллик борасида Ғарб олимлари 
қарашларига 

қўшилмайди:

 

―матн 

муаллифи  интертекстуал  ўйин  проекция 
қилинадиган  бўшлиқ  деб  тушунилади, 
матнга 

эса 

индивиднинг 

мақсадли 

фаолияти  эмас,  онгсиз  тарзда  амалга 
ошувчи  ―интертекстуал  ўйин‖  маҳсули 
сифатида  қаралади.  Бу  эса  бадиий  ижодда 
индивидуалликни  инкор  этиб,  табиий 
равишда  ―субъект  ўлими‖  (Фуко),  ―автор 
ўлими‖ 

(Р.Барт) 

концепцияларига 

боғланади‖  [5].  Олимнинг  бу  борада  ўз 
қарашлари  изчиллик  билан  баѐн  этилади, 
муайян 

концепция 

яратилади: 

―муаллифнинг  пайдо  бўлиши  ҳам  табиий 
жараѐн эди. ХХ асрга келиб, муаллифнинг 
―ўлими‖  ҳақида  гапирар  эканмиз,  демак, 
биз 

бу 

билан 

инсоннинг 

индивидуаллашишининг  барҳам  топгани 
ҳақида 

бонг 

ураѐтган 

бўлиб 

чиқмаймизми?..  Наҳотки?  Ахир,  бу  гап 
―кўча‖даги мавжуд ҳақиқатга зид-ку!.. Ёки 
бу  ҳол  тамомила  янги  бир  жараѐндан 
даракми?..  Назаримда,  масала  шу  нуқтаи 
назардан  ҳам  жиддий  тадқиқ  этилиши 
керак.‖  [5]  У.Ҳамдам  мақоласининг 
учинчи 

қисмида 

―муаллиф 

ўлими‖ 

масаласи  ўз  йўлида  кўплаб  бошқа  ѐндош 
(тақлид,  кўчирмакашлик,  ўхшаб  қолиш, 
атайинлик, 

чалкашлик, 

ижодий 

таъсирланиш,  таъсир  ва  тақдир,  муштарак 
шароит  ва  ўхшаш  ижод,  анъанани  давом 
эттириш, муштарак мавзу, мимесис ва ҳ.к.) 
масалаларни ҳам қамраб олар экан‖ уларга 

ҳам  тўхталиш зарур,  деган  фикрдан келиб 
чиқиб, 

бу 

ҳодисаларнинг 

шарҳига 

тўхталади,  маънавий-эстетик  хулосалар 
чиқаради.  Бу  хулосалар  мақоланинг 
тўртинчи қисмида яна бир карра мантиқий 
чуқурлаштирилади, 

бойитилади. 

Олимнинг анъанавий ижтимоий-гуманитар 
адабиѐтшунослик 

позициясида 

туриб 

айтган  фикрларига  қўшилиш  мумкин.   
Тўғри,  ўзлари  айтганларидек,  баҳслашиш 
мумкин  бўлган  ўринлари  ҳам  йўқ  эмас. 
Ушбу  мақоладан  сўнг  катта  баҳсга 
қўшилишган Н.Раҳимжонов, М.Махмудов, 
Ҳ.Болтабоев,  Қ.Қуронов  ва  бошқалар  ҳам 
ўз фикрларини баѐн қилишади. Бироқ, баҳс 
Р.Барт  мақоласини  асосий  мақсадидан, 
таъбир  жоиз  бўлса  мантиқидан  анчайин 
четлашиб  кетади.  Профессор  Ҳ.Болтабоев 
ушбу  баҳсга  қўшилиб,  ҳақли  равишда 
таъкидлаганларидек,    ―Аслида,  Р.Барт 
мақоласи  Бальзак  новелласи  ҳақида  ҳам, 
интертекстуаллик  ҳақида  ҳам  эмас... 
Мақола 

муаллифи 

―янги 

танқид‖ 

тарафдорларининг  ―муаллиф  индивиди‖ 
ҳақидаги 

концепциясига 

таяниб 

иш 

кўришларига 

қарши 

мунаққидлар 

диққатини  бадиий  матн  структурасига 
бурмоқчи 

бўлган.Айтиш 

мумкинки,  

мақола биз тушунган маънодан ташқарида, 
адибнинг...ҳозирги 

кунда 

рецептив 

эстетика  сифатида  қабул  қилинаѐтган 
профессионал 

китобхон 

маҳорати 

ҳақидаги  қарашларни  қамраб  олганки, 
―Адабиѐтшунослик  луғати‖даги  талқинлар 
ҳам,  Р.Барт  мақоласи  ва  уни  У.Ҳамдам 
томонидан 

шарҳланиши-ю 

бундан 

М.Махмудовнинг Р.Барт Бальзакни танқид 
қилган 

деб 

гумон 

қилиб 

айтган 

сўзларидан... 

анча 

йироқда‖ 

[6]. 

Кўрганимиздек

,  юртимиздаги  энг 

етакчи 

устозларнинг  баъзилари  бадиий  матн 
талқинининг  янгича    назарияси  талқинига 
нисбатан  турлича  ѐндашадилар.  Афсуски, 
уни  яхши  англаб  тушунганлар  ҳам, 
фикрларини 

чуқурлаштирмасдан, 

батафсилликдан  чекланишади.  Ўша  баҳс 
иштирокчиларидан 

бўлган 

муҳтарам 

И.Ғафуров 

теранлик 

билан 

таъкидлаганлари  бежиз  эмас:  ―назарияда 
турғунлик, 

танқиднинг 

инқирози, 

амалиѐтда 

қандай 

натижалар 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

32 

кўрсатаѐтганлигига 

ранг-баранг, 

бир-

биридан 

ачинарли 

мисоллар 

келтирилади‖[7].  Устоз  бу  фикрларини 
адабиѐтимиз 

ва 

танқидчилигимизнинг 

бугунги  ҳолатига  нисбатан  айтганлар, 
албатта. Аммо, уни кенгроқ маънода, янги 
назарияларни  тўғри  идрок  этиш,  чуқур 
англаб  замонавий  миллий  адабиѐтимиз 
тадқиқотларига  қўллаш  жиҳатларидан 
талқин этсак ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. 
Зеро,  Р.Барт  ўша  мақоласининг  ўзида 
муаммонинг 

қанчалик 

муҳимлигини 

алоҳида таъкидлайди, кескин урғу беради: 
―Матн  турли-туман  маданиятлардан келиб 
чиққан  ва  ўзаро  диалог,  пародия,  баҳс 
муносабатларига  киришувчи  кўпдан-кўп 
ѐзув  турларидан  шаклланади,  аммо,  бу 
кўплик муайян бир нуқтага жамланади, бу 
нуқта  эса  яқингача  таъкидланган  муаллиф 
бўлмасдан, балки ўқувчидир.  Ўқувчи – бу 
шундай 

маконки, 

унда 

матнни 

шакллантирувчи  барча  жиҳатлар  охирги 
иқтибосгача  акс  этади...  Шу  сабабли  энг 
янги ѐзувни қандайдир гуманизм  номидан 
қоралашга 

уриниш, 

ўзини 

инсон 

ҳуқуқлари  ҳимоячиси  деб  риѐкорона 
кўрсатиш  кулгилидир.  Анъанавий-мумтоз  
йўналиш 

танқидчиларининг 

ўқувчи-

китобхон  билан  ҳеч  қачон  ишлари 
бўлмаган,  улар  учун  адабиѐтда  фақат 
ѐзувчи  мавжуд  эди...  Энди  биз  биламиз: 
ѐзув  (бу  ерда  асар-А.Э.)  келажагини 
таъминлаш  учун,  у  ҳақидаги  мифни 
унутиш  керак  –  китобхоннинг  туғилиши 
учун Муаллиф ўлими билан тавон тўлашга 
тўғри келяпти‖ [8, 390 с.]. 

Матн 

тайѐр 

мазмун 

элтувчи 

эканлиги  ҳақидаги  талқинни  рад  этган 
ушбу концепция ҳосиласи бўлган бу қараш 
замирида,  ижтимоий  фанлар  соҳасида 
китобхон-ўқувчи 

фигурасини 

барча 

маъноларни  ўзида  муъжассамлаштирган 
субъект    ҳисобловчи  нуқтаи  назар  пайдо 
бўлганлигини 

кўрсатади. 

Бунинг 

оқибатида 

китобхон-ўқувчи 

―асар 

воқеланишида‖  бевосита  иштирокчига 
айланади.  Адабий  прагматиканинг  бу 
йўналишини  энг  муҳим  концепциялари 
сифатида  Г.Г.  Гадамернинг  фалсафий 
герменевтикаси, 

немис 

рецептив 

эстетикаси 

(В.Изер, 

Г.Р.Ярус), 

интерпретатив-талқин 

ҳамкорлигининг 

семиотик  назарияси  (У.Эко)  кабилар 
ҳисобланади.  

Китобхоннинг 

мазмун 

шакллантирувчилик  фаолиятига  мутолаа 
феноменологияси  доирасида  икки  хил 
қаралади: 

а) 

матн 

семантикасини 

ташкиллаштиришга 

йўналтирилган 

харакат сифатида; 

б) 

экзистенциал 

пландаги 

семантикани  шакллантиришга  йўналти-
рилган харакат сифатида.  

Агар  биринчи  нуқтаи  назардан 

мазмун-маъно  шакллантирувчи  объект 
сифатида 

матн 

қаралса, 

иккинчиси 

доирасида  –  ўқувчининг  ўз  вазияти,  бу 
вазиятнинг  маъно  мазмуни  англашилади. 
Идрок  этиш    актида  бу  таркибий  қисмлар 
(матнни  тушуниш  ва  ўзини  тушуниш)  – 
ўқувчи  онгининг  интенционаллиги-бирон 
объектга йўналганлиги сабабли – ўзаро ўта 
мустаҳкам  алоқага  киришади.  ―Бироқ, 
рецептивистика 

уларни 

назарий 

рефлекциянинг 

турлича 

предметлари 

сифатида 

фарқлайди, 

дифференциациялайди‖ 

[4]. 

Ўқувчи 

фаолияти 

тўғрисидаги 

назарий 

рефлекциянинг 

вариантларини 

икки 

аспектда  ҳам  ўрганиб  чиқамиз.  Биринчи 
акт 

ўқувчи 

фаолиятини 

матн 

семантикасини 

ташкиллаштиришга 

йўналтирилган  харакат  сифатида  баѐн 
қилишни  назарда  тутади.  Ушбу  муаммо 
назарияси Г.Г. Гадамер томонидан назарий 
жиҳатдан 

ишланган 

бўлиб,  

рецепцияланиш  давомида  адабий  асар 
билан 

нима

  содир  бўлишини  ҳамда 

ўқувчининг  матн  устида  ишлашининг 
моҳияти 

нимадан  иборат

  эканлигини 

ўрганиш  билан  боғлиқ.  Бу  масалалар 
мажмуи 

Р.Ингарден 

ва 

Констанция 

мактаби  фаолиятидан  бошлаб  тизимли 
равишда  ишланади.  Маълумки,  Ингарден 
ўқувчи  фаолиятини  лисоний  материални 
конкретлаштирилиши 

сифатида 

тавсифлайди.  Бу  акт  давомида  ўқувчи 
семантик  жиҳатдан  мавҳум  ўринларни 
индивидуал  маъно  билан  тўлдиради  ва  бу 
йўл 

билан 

бадиий 

асарнинг 

―схематиклигини‖ енгиб ўтади [4]. 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

33 

Немис 

рецептив 

эстетикаси 

намояндалари  В.  Изер  ва  Г.Р.Яруслар 
конкретлашувни 

ўқувчининг 

―матн 

стратегиясини‖ рўѐбга чиқариши сифатида 
тасвирлайди. 

Бу 

стратегия 

матн 

структураси  ўзида  муъжассам  қилган 
дастурий 

идрок 

этишни 

қамрайди. 

Матннинг 

бу 

хоссаси 

ўқувчига 

мўлжалланган  тавсиялар  тизими  сифатида 
талқин  этилиб,  унга  риоя  этиш  бадиий 
коммуникация 

муваффақиятини 

таъминлаши  лозим.  Бадиий  рецепцияни  
бу 

механизмининг 

илмий 

муаммо 

сифатида  ишланиши  ХХ  асрнинг  60-
йилларида  Умберто  Эко  каби  бир  қатор 
тадқиқотчилар 

ишларида 

кузатилади. 

Унинг ―Очиқ асар‖  ва ―Ўқувчи роли‖ каби 
ишларда 

мутолаа 

китобхон-ўқувчи 

томонидан матннинг ўзи илгари сурадиган 
рецептив  моделнинг  воқеланиш  жараѐни 
сифатида қаралади. Бу  асосий назариялар 
доирасида  рецепция  бадиий  мулоқот, 
коммуникация  ҳодисаси  сифатида  баѐн 
қилинади. 

Мазмун 

шаклланиши 

жараѐнининг 

иккинчи 

аспектининг 

назарий  жиҳатларига  тўхталсак,  энди  бу 
ерда гап рецепция актида асар билан нима 
содир  бўлишига    эмас,  балки  рецепция 
актида 

китобхон-ўқувчининг 

ўзи-

реципиент  билан нима юз бераѐтганлигига 
тўхталинади. 

Бунда 

асар 

матни 

фаоллигининг 

бошқа, 

юқорида 

айтилганидан,  асар  ўз  талқинида  бевосита 
иштирок  этишидан  фарқланувчи  шаклига, 
урғу 

берилади. 

Унга 

кўра, 

асар 

китобхоннинг ўзини шаклланишида, унинг 
субъектив  оламини  яратишда,  онгини 
ривожлантиришда  фаол  қатнашади.  Бу 
маънода  мулоқот    китобхоннинг  матндан 
тарқалаѐтган 

―аҳлоқий 

рефлекция 

талабларига‖ 

[9] 

жавоби 

сифатида 

қаралади.    Бу  рефлекция  назарияси  Г.Г. 
Гадамер  томонидан  илгари  сурилган. 
Немис  олими  мутоалаа  муаммосини 
бевосита 

субъектнинг 

шахсий 

мутаносиблигини, 

ўзлигини 

шакллантириш  масаласи  билан  боғлайди. 
Тушуниш  механизмини  баѐн  қилар  экан, 
олим    уни  ―танишиш‖  сифатида,  хусусан, 
бошқа 

шакллардан 

фарқли 

ўлароқ, 

китобхоннинг  асарда  ўз-ўзининг  идеал 

қиѐфасини  танишини  назарда  тутади. 
Гадамер  фикрига  кўра,  ―санъатда  тажриба 
ўз-ўзинг  билан  учрашиш  имкониятига 
эришишни  кўрсатади‖:  эстетик  тажриба 
―тушуниш  тажрибаси  ҳамда  ўз-ўзини 
таниш  тажрибаси  ўртасидаги  мустаҳкам 
алоқадан‖ 

[12] 

иборат 

бўлади. 

Гадамернинг  ушбу  субъектнинг  ўз-ўзини 
шакллантириши 

ҳақидаги 

назарияси, 

матннинг  ўқувчига  таъсирини  ўрганишга 
йўналтирилган  бир  қатор  концепцияларда 
ривожлантирилади  ва  улар 

китобхон 

муносабати  назарияси 

деган  умумий 

номга  эга  бўлади.  Рецептивли  фаннинг 
ушбу  йўналишини  қатор  намояндалари 
киши 

онгининг 

мутолаа 

билан 

шартланишганлик  феноменини,  ўқувчи 
ўзини 

бадиий 

асар 

қахрамонига 

ўхшатишини 

назарда 

тутувчи 

―идентификациялаш‖ тушунчаси ѐрдамида 
белгилашади.  Шу  билан  бирга  мутолаа 
жараѐни китобхоннинг ўқилган асар олами 
билан  идетификацияланиши  билангина 
чекланмайди.  Масалан,  В.Изер  ўзининг 
―Мутолаа 

жараѐни: 

феноменологик 

ѐндашув‖ 

(1972) 

асарида 

бадиий 

коммуникациянинг  воқеланишига  восита 
бўладиган  ментал  актларнинг  мураккаб 
жамланмасини  кузатар  экан,  шуни  қайд 
қилади: мутолаа – китоб оламига шунчаки 
шўнғиш ва ―оддий идрок этишга нисбатан 
сезиларли даражада анча мураккаб ижодий 
жараѐндир‖. Шу сабабли ҳам уни китобхон 
тасаввурини матн билан ўзаро ҳамкорлиги 
тарзида  баѐн  қилмоқ  керак.  Тасаввур 
антипация  (воқеалар  ривожини  башорат 
қилиш),  ретроспекция  воситасида  ва 
ниҳоят,  матннинг  ―яхлит  қиѐфасини‖  унга 
изчил  кетма-кетлик  ва  мантиқийлик 
бағишлаш  орқали  шакллантириш  йўли 
билан  амалга  ошади.  Бунинг  оқибатида 
матн  китобхон  онгида  ―жонли  воқелик‖ 
тарзида намоѐн бўлади. ―Адабий матннинг 
гештальтини  яратиш‖  ва  ―бунда  хаѐтийга 
ўхшаш  тасаввурнинг  пайдо  бўлиши‖ 
жараѐни  ҳар  доим  ―китобхонни  бу 
воқеликка жалб этиш‖ билан бирга кечади. 
Изер 

бу 

жараѐнни 

―иллюзиялар 

шаклланиши‖ 

деб 

атайди, 

хусусан, 

китобхон  матнда  мазмунан  ―бўм-бўш‖ 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

34 

кўринган  жойларни  ўз  тасаввурлари 
хисобидан ―тўлдиради‖. 

Иллюзия-хаѐлий  тасаввурларнинг 

мутолаа  актида  шаклланиш  жараѐнини 
Изер  хаѐтий  тажрибани  ўзлаштириш 
жараѐнига ўхшатади, бу жараѐн механизми 
бадиий матн томонидан ишга туширилади. 
Шу  сабабли  олим  мутолаа  жараѐнини 
китобхон  ўқиган  нарсалари  олами  билан 
идентификациялаш-тенглаштириш 
тушунчалари доирасида баѐн қилишни рад 
этади. Унинг фикрича, мутолаа жараѐнида  
идентификациялаш  эмас,  балки  ―китобхон 
шахсиятини  сунъий  ўзгартириш‖  содир 
бўлади, 

инентификация-тенглаштириш 

эса, 

мутолаа 

ҳосиласи, 

―ўзгалар 

тажрибасини 

ўзлаштириш‖ 

механизмининг 

бир 

кўринишидир. 

―Ўқувчи  томонидан  бадиий  мазмуннинг 
яратилиши‖  ўз-ўзини  яратиш,  шахсиятни 
такомиллаштириш 

жараѐнидан 

ажралмасдир:  бу  жараѐн  китобхонга 
―ўзлигини  шакллантириш‖  ва  шахсий 
хаѐтий 

тажрибасини 

асослаш 

учун 

янгидан-янги асослар топиш  имкониятини 
беради. В. Изер ўзининг ―Der Lesevorgang‖ 
асарида  шундай  ѐзади:  ―Адабиѐт  бизнинг 
ўзимизга 

шакллантирилмаган 

(матн 

муаллифи  томонидан)  нарсалар  орқали 
шаклланиш имкониятини беради‖ [10, 275 
с.].  

Китобхон-ўқувчи 

шахсиятини 

шакллантиришда    матннинг  роли  нимадан 
иборат  эканлиги  масаласига  Поль  Рекер 
ҳам 

тўхталади. 

Унинг 

концепцияси 

доирасида  ўз  шахсиятини  яратишда 
китобхонинг  фаолияти  доимо  воситали 
кечади,  яъни  унга  доим  маданий  осори 
атиқалар,  биринчи  ўринда,  насрий  бадиий 
асарлар  катта  таъсир  кўрсатади.  ―Ўзингни 
тушуниш 

матн 

олдида 

ўзингни 

тушунишни англатади ‖ деб ѐзади П.Рикер 
[11,  87с.]. Ушбу назарияга мувофиқ инсон  
ўзини 

фақат 

насрий-ҳикоянавислик 

усулидаги 

матнлар 

билан 

алоқага 

киришганида  тушуниши  мумкин.  Ёки 
бунга  фаол  англаб  етиши  (китобхон 
бўлса), ѐки яратиши, насрий интригаларни 
ѐзиши  (нарратив  муаллифи  бўлса)  орқали 
эришиши 

мумкин. 

Бунда 

Рикер 

ҳикоячилик  фаолиятини  мақсад  нуқтаи 

назаридан  уни  ҳосил  қилган  субъектни 
англашга 

йўналтирилган 

фаолият 

сифатида 

белгилайди. 

Ҳикоячилик 

фаолиятининг  ҳар  қандай  шаклидан 
мақсад  (хат,  ҳикоя,  мутолаа),  Рикер 
фикрига  кўра,  доимо  бир  хил  –  унинг 
субъектини  (муаллифини,  ҳикоячини  ѐки 
ўқувчини)  ўз-ўзини  англашга  бўлган 
харакатдир.  
 

П.Рикер  назариясининг  китобхон 

фаолиятига  бевосита  тегишли  бўлган 
аспекти,  мутолаа  актида  субъектнинг 
―мени‖ унга тушунарли эканлиги ҳақидаги 
фикрни  асосий  тезис  сифатида  таклиф 
этади,  чунки  матн  ўқувчига  ―ўз-ўзига 
қандай  яқинлашиши  бўйича  кўрсатма‖ 
―тақдим  қилади‖.  Умуман  олганда,  бу 
кўрсатмалар  ѐ  ўқувчини  қаҳрамонга 
тенглаштиришга-ўхшатилишига,  ѐ  ундан 
ўқувчини узоқлаштиришга йўналтирилган. 
Оқибатда  ўқувчи-китобхон  янги  хаѐтий 
тажрибага эга бўлади ва янгича  амалиѐтга 
риоя  қилади.  Шу  тарзда,  Рикернинг 
ѐзишича,  адабиѐт  китобхоннинг  хаѐтий 
тажрибасини 

―қайта 

шакллантиради‖ 

(Изер  ѐзганидек,  ўзгалар  тажрибасини 
ўзлаштириш 

жараѐнини 

фақатгина  

моделлаштирмайди

). Рикер назариясининг 

китобхон  жавоби  назариясидан  яна  бир 
фарқи,  ўз-ўзингни  англаш  –  бу  нафақат 
мутолаа ―ҳосиласи‖ ѐки ―самараси‖, балки 
унинг бевосита мақсади ҳамдир.  

Шу  ўринда  умум  эътироф  этаѐтган 

прагматик  адабиѐтшунослик  фанининг 
таркибий 

қисмларидан 

бири 

бўлган 

мутолаа 

феноменологияси 

тўғрисида 

батафсил 

фикрлардан 

тўхталамиз. 

Назаримизда 

келтирилган 

далиллар 

прагматик адабиѐтшуносликнинг таркибий 
қисмларидан  бирини  илмий  асослаш  ва 
илмий  жиҳатдан  муҳимлигини  таъкидлаш 
учун  етарли  бўлди.  Қолаверса,  прагматик 
адабиѐтшуносликнинг 

адабий 

восита 

таъсиридаги 

хатти-харакатларни 

ўрганишга 

бағишланган 

тадқиқотлар, 

бадиий  рецепциялар  тадрижий  тарихи  ва  
ҳикоячиликнинг прагматик назарияси каби 
таркибий  қисмларига  навбатдаги  алоҳида 
мақолаларимизда 

тўхталганимизда 

мутолаа  феноменологияси  фикрига  яна 
қайтамиз. 


background image

Хорижий филология  

№4, 2020 йил 

 

 

35 

Адабиѐтлар: 

 

1.

 

Сафаров  Ш.  Прагмалингвистика.  –  T.:  Ўзбекистон  Миллий  энциклопедияси, 

2018.; Ҳакимов М. Ўзбек прагмалистикаси асослари. – T.: Akademnashr, 2013.; Нурмонов А. 
Танланган асарлар.1-3 жилдлар – T.: Akademnashr, 2012. ва б.  

2.

 

Кўчибоев  А.  Матн  прагматикаси.Ўқув-услубий  қўлланма.  –Самарқанд: 

СамДЧТИ,  2015.-123 бет. 

3.

 

Венедиктова Т.Д.  Актуальная метафорика  чтения:  (попытка описания) // Новое 

лит.обозрение. 2007. № 5. С. 468–478. 

4.

 

Турышева О.Н.. Прагматический подход в литературной науке //Вестник 

Томского государственного университета. Филология. 2016. №1 (39)-С. 151-158

1

5.

 

Улуғбек Ҳамдам. ―Муаллиф ўлими‖га сиз ҳам овоз берасизми? (ѐки асл ижод 

соғинчи) //Шарқ юлдузи‖ журнали, 2014 йил, 1-сон.-125-138 бб. Мазкур журналнинг бошқа 
сонларида баҳслар давом эттирилган. 

6.

 

Болтабоев Ҳ. Глобализм ―муаллиф ўлимига‖ розими?  //Шарқ юлдузи‖ 

журнали, 2014 йил, 4-сон.-80 б.

 

7.

 

Ғафуров И. Анъана ва асллик. //Шарқ юлдузи‖ журнали, 2014 йил, 5-сон.-109 б.

 

8.

 

Барт Р. Избранные работы: Семиотика. Поэтика. - М., 1994 - С. 384-391)

 

9.

 

Ярус  Г.Р.История  литературы  как  провакация  литературоведения.  //  Новое 

литературное обозренеие.//1995, - 2.С. 34–84. 

10.

 

Изер  В.  Процесс  чтения:  феноменологический  подход.//  Современная 

литературная  теория:  антология. /  сост.,  пер.  и  примеч.  И.В.  Кабановой.-  М.,  2004.  С.  201–
224. 

 

11.

 

Рикер П.

 

Повествовательная идентичность.- 

https://www.gumer. info

/bogoslov 

_Buks /Philos/Rik/pov_ident.php- С. 87 

12.

 

Гадамер Г.-Г. Актуальность прекрасного. М.: Искусство, 1991. -С.255-265.

 

 

Эшкобилов  А.  Прагматическое  литературоведение  как  отрасль  науки: 

феноменология  чтения.

  В  данной  статье  с  научной  точки  зрения  освещены 

методологические  основы  прагматического  литературоведения  как  науки.  В  частности, 
уделено особое внимание предмету, объекту изучения феноменологии чтения как составной 
части  прагматического  литературоведения,  и  в  теоретическом  ракурсе  обоснованы  его 
отличия от прагматики текста.  

Eshqobilov  А.  Pragmatic  literature  study  as  a  branch  of  science:  phenomenology  of 

reading. 

The present article investigates methodological ground of pragmatic literature study as a 

branch of  science.  In particular,  special attention is  paid  to  phenomenology of  reading,  its  object 
and theoretical interpretation of text pragmatics. 

 

 

 
 
 
 

 
 
 

                                                           

1

 Барча иқтибослар таржимаси ўзимизники- Муаллиф 

 

Библиографические ссылки

Сафаров Ш. Прагмалингвистика. - Т.: Узбекистон Миллий энциклопедияси, 2018.; Хакимов М. Узбек прагмалистикаси асослари. -Т.: Akademnashr, 2013.; Нурмонов А. Танланган асарлар.1-3 жилдлар-Т.: Akademnashr, 2012. ва б.

Кучибосв А. Матн прагматикаси.Укув-услубий кулланма. -Самарканд: СамДЧТИ, 2015.-123 бет.

Венедиктова Т.Д. Актуальная метафорика чтения: (попытка описания) // Новое лит.обозрснис. 2007. № 5. С. 468-478.

Турышсва О.Н.. Прагматический подход в литературной науке //Вестник Томского государственного университета. Филология. 2016. №1 (39)-С. 151-1581.

Улугбек амдам. “Муаллиф улими’Та сиз хам овоз берасизми? (ёки асл ижод согинчи) //Шарк юлдузи” журнали, 2014 йил, 1-сон.-125-138 бб. Мазкур журналнинг бошка сонларида бахслар давом эттирилган.

Болтабоев X- Глобализм “муаллиф улимига” розими? //Шарк юлдузи” журнали, 2014 йил, 4-сон.-80 б.

Гафуров И. Анъана ва аеллик. //Шарк юлдузи” журнали, 2014 йил, 5-сон.-109 б.

Барт Р. Избранные работы: Семиотика. Поэтика. - М., 1994 - С. 384-391)

Ярус Г.Р.История литературы как провакация литературоведения. // Новое литературное обозренеие.//1995, - 2.С. 34-84.

Изер В. Процесс чтения: феноменологический подход.// Современная литературная теория: антология. / сост., пер. и примеч. И.В. Кабановой.- М., 2004. С. 201 — 224.

Рикер П. Повествовательная идентичность,- https://www.gumer. info/bogoslov _Buks /Philos/Rik/pov_ident.php- С. 87

Гадамср Г.-Г. Актуальность прекрасного. М.: Искусство, 1991. -С.255-265.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов