Влияние творчества Шарля Нодье на формирование французского романтизма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
88-92
24
8
Поделиться
Каршибаева, У. (2017). Влияние творчества Шарля Нодье на формирование французского романтизма. Иностранная филология: язык, литература, образование, 2(3 (64), 88–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/616
Ульжан Каршибаева, Самаркандский государственный медицинский институт

д.ф.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуется влияние творчества Шарля Нодье на литературу французского романтизма, его мастерство, взаимодействие романтического жанра и духовность романтического героя

Похожие статьи


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

88 

 

ФРАНЦУЗ РОМАНТИЗМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИГА ШАРЛЬ НОДЬЕ 

ИЖОДИНИНГ ТАЪСИРИ 

 

Қаршибаева Улжан, 

Самарқанд давлат тиббиѐт институти фил.ф.д. 

 

Калит  сўзлар:

  романтизм,  монархияпарастлик,  классицизм,  адабий  танқид, 

роялист, инквизиция, индульгенция. 

 

Атоқли адабиѐтшунос  Л.Г. Андреев 

ҳам  Шарль-Огюстен  де  Сент-Бѐвнинг 
француз 

романтизми 

бошловчилари 

Ф.Шатобриан  ва  Жермена  де  Сталь  деган 
фикрни  эътироф  қилар  экан,  бу  даврда 
Францияда  адабий  ва  ижтимоий-сиѐсий 
жараѐнлар  жуда  мураккаб  эканлигини 
кўрсатади[Андреев  1979:  331-332].  Сент-
Бѐв  ѐзганидай,  француз  романтизми 
Шатобриан ва Жермена де Сталь ижоди ва 
эстетик  қарашларида  ифодасини  топган 
икки  хил  йўлдан  борган  эди.  Бири 
Ф.Шатобриан 

эстетик 

қарашлари 

ифодаланган  ―Христианлик  даҳоси‖да 
айтган 

монархияпарастлик 

ва 

художўйликни  ҳимоя  қилувчи  руҳоний 
романтизм,  иккинчиси-  буюк  француз 
революцияси  ғоялари,  гуманизм  ва  шахс 
эркинлиги, 

ижтимоий 

тенглик, 

халқпарварлик  идеаллари  учун  курашувчи 
революцион  романтизм  вужудга  келиб 
шакллана 

бошлади. 

Революцион 

романтизм  атамаси  ва  тушунчаси  француз 
романтизмининг  етакчи  хусусиятларидан 
эди.  

Француз 

романтизми 

ижодни 

чекловчи  классицизмга  қарши  курашган 
бўлса  ҳам  Шекспир,  Жон  Мильтонлар 
ижодидан,  антик  адабиѐтдан  руҳланган 
классицистлар  Пьер  Корнель,  Жак  Расин 
ижодидан ҳам баҳра олар эдилар. 

Бизнинг 

фикримизча, 

француз 

романтизми  етакчиларидан  учинчиси  – 
бадиий ва илмий асарларида антик адабиѐт 
хазиналарини, 

―эски‖, 

―қадимги‖ 

китобларни  чуқур    ўрганишга  чақирган 
Шарль  Нодье  эди.  У  жонкуяр  китобсевар-
баблиофил 

сифатида 

француз 

революцияси 

(1789-1794), 

Наполеон 

империяси 

ва 

унинг 

ағдарилиши 

йилларида  қатл  этилган  ѐки  эмиграцияга 

қочган 

аристократлар, 

дворянларнинг 

кутубхоналаридан  кўчага  улоқтирилган, 
ажойиб,  нақшин,  зарҳал  муқовали  нодир 
китобларни  йўқолишдан  сақлаб,  сотиб 
олиб, библиография тузиб,  уларни ўқишга 
даъват  қилган.  Тадқиқотчилар  ѐзишича 
Ф.Рабле  ва  Сирано  де  Бержерок,  Данте, 
Тассо,  Петрарка  асарларининг  нодир 
нусхаларини  Ш.Нодье  топиб,  асраб,  ѐш 
авлодларга етказган[Нодье 1989: 22].  

Романтик  адиб  сифатида  Ш.Нодье 

―Қувғиндилар 

(―Изгнанники‖)‖, 

―Зальцбургли  рассом‖,  ―Адель‖,  ―Жан 
Сбогар‖ 

романларида 

Ф.Шатобриан 

изидан  бормади  ва  гуманизм,  бадиият 
жиҳатидан уни орқада қолдирди. У адабий 
давраларда 

ѐш 

В.Гюгони 

қўллаб-

қувватлади. 

В.Гюгонинг 

адиб 

сифатида 

шаклланишида  безансонлик  адвокат  ўғли, 
вундеркинд,  серқирра  истеъдод  соҳиби 
(ботаника, 

топонимика, 

лингвистика, 

энтомология-ҳашаротшунослик, 

адабий 

танқидчи) 

бўлган 

Шарль 

Нодье 

етакчилигида  ―Арсенал‖  кутубхонасида 
ташкил  этилган  адабий  давранинг  ҳам 
таъсири  муҳим  аҳамиятга  эга.  Буюк 
француз 

революцияси 

бошланганида 

(1789,  Бастилиянинг  олиниши)  Шарль 
Нодье  9  ѐшда  эди.  У  12  ѐшида 
Безансондаги 

―Конституция 

дўстлари 

жамияти‖ 

мажлисларида 

қизғин 

революцион  нутқлари  билан  ҳаммани 
ҳайратга  солган  эди.  1802  йилда  Ш.Нодье 
Парижга  келиб,  ѐш  романтиклар  тузган 
―Антик 

донишмандлар‖га 

қўшилди. 

В.Гюгонинг 

―Тўқсон 

учинчи 

йил‖ 

романида 

ҳаққоний 

тасвирланган 

роялистлар-қиролпарастларнинг 

ҳам, 

инқилобчиларнинг 

ҳам 

фанатизми, 

шавқатсизлигини, бу курашларда ҳар икки 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

89 

 

томондан 

юз 

минглаб 

одамларнинг 

ўлдирилиши  ва  қувғин  қилинишини 
Ш.Нодье  ўз  кўзи  билан  кўради.  Ўзи  ҳам 
Наполеон  консуллиги  даврида,  21  ѐшида 
унинг  жабр  зулмини,  босқинчилигини 
танқид  қилиб  ода  ѐзади,  сиѐсий  исѐнкор 
сифатида 

Франциядан 

қочиб, 

Швейцарияда,  Юра  тоғларида,  Илларияда 
(ҳоз. 

Босния, 

Черногория)  қувғинда 

яшайди.  

Шарль  Нодье  ѐшлигида  ѐзган 

романтизм 

руҳидаги 

асосий 

бадиий 

асарлари  ―Стелла  ѐҳуд  қувғиндилар‖ 
(1802),  ―Зальцбурглик  рассом‖  (1803), 
романларида оиласидан, ватанидан узоқда, 
ѐлғизликда  яшаѐтган  гўзал  қалбли,  илғор 
фикрли инсонларнинг орзу  –армонларини, 
фожиали қисматларини тасвирлайди. 

Ш.Нодьенинг 

―Қувғиндилар‖ 

романи  сарлавҳасида  ўзига  устоз  деб 
билган  Ф.Шатобрианнинг  ―Жафокашлар‖ 
романига 

ўхшашлик 

кўринади. 

Ф.Шатобриан  (1768-1848)  1789  йилги 
буюк  француз  революцияси  оқибатида 
қирол  тарафдорлари  қаторида  оиласи 
билан  сургун  қилинади,  қувғинда  яшайди. 
У  христианлик  диний  эътиқодига  содиқ 
бўлса-да  инквизицияга,  индульгенцияга, 
роҳиблар, епископларнинг текинхўрлигига 
қарши эди. У Ж.Руссо асарлари таъсирида 
ѐзган 

―Ўтмишдаги 

ва 

ҳозирги 

революциялар 

тажрибаси‖ 

(―Опыт‖) 

асарида ўзининг қандай шахс  эканлигини, 
ички  дунѐсини  тадқиқ  этади.  Шу  билан 
бирга  у  якка  шахснинг  революция 
давридаги  ҳис-туйғулари,  кечинмалари, 
бошига  тушган  фалокатларни,  қайғуларни 
ҳам 

таҳлил 

этади. 

Ш.Нодье 

ҳам 

―Қувғиндилар‖  романида  якка  шахснинг 
ҳис-туйғуларини, 

кечинмаларини 

тасвирлайди. 

Россия 

адабиѐтшуноси 

Д.Д.Обломиевский  ―Француз  адабиѐти 
тарихи‖ 

китобининг 

―1830 

йилгача 

француз  романтизми‖  бобида  ѐзишича, 
Ш.Нодье болалик ва ўсмирлик йилларидан 
бевосита 

революция 

қатнашчилари 

даврасида  яшаб,  бу  воқеаларни  ўз  кўзи 
билан  кўрди.  Унинг  отаси  республика 
тузуми  вақтида  (1789-1795)  революцион 

ҳукуматда,  Безансон  революцион  суди 
(трибунали)нинг  раиси  эди.  Ш.Нодье 
ѐшлик  йиллари  инқлобий  нутқлари  билан 
монархия  деспотиясига,  теранияга  қарши 
чиқишлар  қилган  бўлса-да,  революция 
террорига  ҳам  ,  монархиячилар  террори 
қатағонларига ҳам қарши эди. У 13 ѐшида 
бир 

дворян 

аѐлни 

революцион 

трибуналнинг    ўлим  жазосидан  сақлаб 
қолади.  У  отасига  қатъий  талаб  қўйиб, 
Рейндаги 

қирол 

армиясида 

хизмат 

қилаѐтган  қариндошига  ѐрдам  бериб,  пул 
юборгани  учун  ҳибсга  олинган  аѐлни 
ўлимга  ҳукм  этсангиз,  мен  ҳам  ўзимни 
ўлдираман,  дейди.  Ўғлининг  ўжарлигини, 
инсонпарварлигини  билган  ота  унинг 
илтимосини  бажаришга  мажбур  бўлади. 
Ш.Нодье  Страсбургда  ўқиган  вақтларида 
инқилобчи  судья  Элензий  Шнейдернинг 
уйида яшаган вақтида, унинг ҳукми билан  
жуда кўп монархиячилар қатл этилганини, 
реставрация 

йилларида 

эса 

қирол 

тарафдорлари 

уни 

қатл 

этганини 

кўради[Брандес Том-9:213].

 

Адабиѐтшунос 

Г.Брандес 

1896 

йилда  рус  тилида  нашр  этилган  Ш.Нодье 
асарларининг 

9-томида, 

сўзбошида 

ѐзишича, романтик шоир, адиб 1802 йилда 
Парижга келиб, Наполеон  I-консул бўлган 
директория  вақтида  унинг  деспотиясига 
қарши  ода  ѐзгани  учун,  кўп  айбсиз 
одамлар  қамоққа  олинганида,  уларни  озод 
қилиш  учун  одани  ўзи  ѐзганлигини  ички 
ишлар  министри  Фушега  хат  ѐзиб  маълум 
қилган.  Айбсиз  одамлар  озод  қилиниб, 
Ш.Нодье  бир  ойдан  зиѐд  қамоқда 
сақланган. 

Отаси 

таниш-билишлари 

орқали  елиб-югуриб,  уни  Безансонга 
сургун  қилинишига  эришган.  У,  1805 
йилда полиция назоратида бўлса ҳам, Юра 
тоғида 

(Швейцарияда) 

императорга 

суиқасд  қилувчилар  даврасига  қўшилган. 
Фитна  фош  этилиб,  баъзилар  ўлимга, 
баъзилар сургунга ҳукм қилинган. Шундан 
сўнг  ѐш  шоир  тиранлар  таъқибидан 
кечиб,1830  йил  инқилобига  қадар,  25  йил 
давомида  Франциядан  узоқда,  қувғинди 
бўлиб  яшаган.  Ва  ўша  йиллари  романтик 
руҳдаги энг яхши асарларини ѐзган. 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

90 

 

Ш.Нодьенинг 

―Қувғиндилар‖ 

романида  инсонпарварлик,  бахтсизларга 
ҳамдардлик,  севги  ва  дўстлик  табиий 
фазилатлар  сифатида  тасвирланади.  Асар 
сюжети 

поэтикасида 

лиризм 

ѐлғиз 

инсоннинг  руҳий  кечинмалари,  ѐлғиз 
қолган  одам  дўстликнинг  қадрига  етиши, 
шахс  озодлиги  энг  қимматли  бойлик 
эканлиги,  нафис  ва  гўзал  тил  муҳим  ўрин 
эгаллайди. 

Асар 

қаҳрамонлари 

бахтсизликка  учраган  бўлса  ҳам  Худодан, 
тақдирдан  қочмаслик  кераклиги  ҳақидаги 
фикрлари  муаллифни  Ф.Шатобрианнинг 
―Христианлик даҳоси‖ ғояларига ҳамоҳанг 
кўринса-да, Ш.Нодье қаҳрамонлари ―Рене‖ 
ва 

―Атала‖ 

қаҳрамонларига 

сира 

ўхшамайди.  Бу  икки  ижодкор  ўртасидаги 
муҳим  фарқ  шундаки,  Ф.Шатобриан 
қаҳрамонлари 

психоанализда 

фақат 

шахсий  ҳис-туйғуларига,  ички,  руҳий 
кечинмаларига  ғарқ  бўлсалар,  Ш.Нодье 
―Қувғиндилар‖,  ―Зальцбургли  рассом‖, 
―Адель‖ 

романларида, 

―Мадмуазель 

Марсан‖  қиссасида  қаҳрамонлар  ҳаѐт 
йўлида  учраган  ўзи  каби  бахтсизларнинг 
қайғуларига  ҳамдард  бўлиб,  уларнинг 
гўзал инсоний фазилатларидан завқланади, 
бу 

қаҳрамонлар 

фожеаларни, 

фалокатларни ҳам мардона кутиб оладилар 
ва  ўзларининг  виждон  софлигини,  ор-
номусини, 

олижаноблигини 

сақлаб 

қоладилар 

[Нодье 

1993:16]. 

Бу 

қаҳрамонлар 

руҳиятидаги 

романтизм 

сиѐсатга, ижтимоий лаҳзаларга ҳам бегона 
эмас.  ―Қувғиндилар‖  романи  қаҳрамони 
назарида  ―Революциялар  табиий ҳол,  улар 
инсон  касаллиги  каби  соғайиши  учун 
маълум вақт ўтиши зарур, шунда инсоният 
дарддан 

қутилиб, 

покланади, 

революциялар  тарихи  кейинги  авлодлар 
учун сабоқ берувчи мактаб бўлиб қолади‖ 
[Нодье  1993:22].  Адиб  ватанидан,  ота-
онаси,  ака-укалари,  опа-сингилларидан, 
дўстларидан  айрилиб,  бегона  жойларда 
яшаѐтган  одамни  кимсасиз  оролда  қолган 
ѐлғиз одамга ўхшатади. 

―Қувғиндилар‖ 

романида 

Франциядан қувғин қилинган уч қаҳрамон: 
биринчи  шахс-ҳикоячи,  ақлдан  озган, 
телба бўлиб қолган олижаноб йигит Лавли 

ва  тиранияга  қарши  қурашган,  инқилобчи 
йигитнинг 

севимли 

хотини 

Стелла 

муносабатлари  ва  руҳий  кечинмалари 
муфассал  тасвирланади.  Асар  сюжети 
поэтикасида 

сирлилик 

муҳим 

ўрин 

эгаллайди.  Ҳикоячи  (бош  қаҳрамон) 
романтик  табиатли  рассом  қизни  қаттиқ 
севиб қолади. Аѐл унинг севгисидан ўзини 
бахтли  ҳис  қилади.  Бу  икки  ѐш  висол 
чоғлари  табиат  гўзалликлари  фонида 
ўзларини бахтли ҳис этадилар. 

Аммо,  Стелла  ўзини  бу  бахтга 

нолойиқ деб билади. Виждонан азобланади 
ва  бу  севгисини  жиноят  деб,  ўзини  ҳалок 
этади.  У  ўлими  олдидан  ўзини  қийнаган 
сирни очади: Стелланинг севгилиси иккита 
бўлиб  чиқади.  Қизнинг  ота-онаси,  аслзода 
оила  вакиллари  эди.  Улар  қизни  севган 
йигитига  турмушга  берадилар.  Бу  йигит 
золимларни 

тахтдан 

ағдариш 

учун 

курашда  жонини  фидо  қилади.  У  ўлими 
олдидан 

Стелладан 

―Менга 

бўлган 

муҳаббатингни 

асра!‖ 

деб 

тилагини 

айтади.  Стелла  ―Асрайман‖  деб  ваъда 
беради,  аммо  асролмайди.  Ўзини  қаттиқ 
севиб қолган иккинчи қувғинди йигитнинг 
севгисини  рад  этолмайди.  Бош  қаҳрамон 
Стелланинг  христианлик  диний  бурчини 
бажаролмай,  азоб  чекишлари  бу  асарни 
Ф.Шатобриан  ―Рене‖сига  яқинлаштиради. 
Бу  ерда  ҳам,  у  ерда  ҳам  ―жиноий  севги‖ 
қораланади.  Асар  қаҳрамонлари  яна 
И.В.Гѐтенинг 

бутун 

Европада, 

шу 

жумладан,  Францияда  ҳам  катта  шуҳрат 
қозонган 

―Вертер‖ини 

эслатадилар. 

Ш.Нодье  буни  асарида  очиқ  айтади. 
Асарда ҳикоячи-қаҳрамон ҳам, Стелла ҳам 
―Вертер‖  романини  ўқиб,  шу  ҳақда 
муҳокама қиладилар. 

Севги учлиги жуда кўп адибларнинг 

асарларида  (аввало  Жан  Жак  Руссонинг 
―Янги  Элоиза‖  романида)  тасвирланган 
бўлса-да,  романтизм  руҳи,  драматизм 
кескинлиги,  қаҳрамон  изтиробларининг 
теранлиги  жиҳатидан  Гѐтенинг  ―Вертер‖и 
ҳамда 

Ш.Нодьенинг 

―Қувғиндилар‖, 

―Зальцбургли  рассом‖,  ―Адель‖,  ―Жан 
Сбогар‖  романлари  бадиий  юксаклиги 
билан ажралиб туради. 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

91 

 

Ш.Нодье 

монархиячилар, 

қиролпарастлар, 

тиранлар 

таъқибидан 

қочиб,  Юра  тоғларида,  дарбадар  юрган 
чоғларида кўрган ажойиб—ғаройиб табиат 
манзараларини  ―Paintre  de  Saltzbourg‖– 
―Зальцбургли 

рассом‖ 

романида 

истеъдодли  рассомдай  тиниқ,  равшан 
тасвирлайди. 

Бу 

романда 

Ш.Нодье 

кундалик  дафтар  ѐзувлари  услубидан 
фойдаланади.  Биринчи  шахс  номидан 
―мен‖  деб  ҳикоя  қилиш,  қаҳрамон  руҳий 
кечинмаларини,  ҳис-туйғулар  оламини 
тасвирлаш, 

лиризм 

ва 

драматизм 

ҳолатлари  романтизм  адабиѐтида  муҳим 
хусусиятлар 

эканлигини 

билдиради. 

Асарда 

бош 

қаҳрамон-рассомнинг 

ватанидан, 

оиласидан, 

дўстларидан, 

жамиятдаги 

обрў-иззатидан 

айрилиб, 

жиноятчидай 

қочиб 

юриши 

бош 

қаҳрамоннинг 

азобларини, 

қайғу- 

ҳасратларини  кучайтиради.  Бош  қаҳрамон 
чексиз  қайғулари  орасида  севгилиси 
Элалининг  вафосизлик  қилиб,  бошқага 
турмушга  чиқиб  кетиши  уни  ақлдан 
оздиришига  оз  қолади.  Бу  гал  роман  бош 
қаҳрамони  француз  эмас,  бавариялик 
рассом  Шарль  ѐки  Карл  Мюнцер  бўлиб, 
унинг  тақдири,  табиат  ажойиботлари, 
чеккан 

азоблари, 

қайғулари 

софдил 

ўқувчилар қалбини ларзага солади. 

Умуман 

олганда 

Ш.Нодье 

асарларида  гуманизм  билан  яқин  бўлган, 
ижобий  маънодаги  сентиментализм  руҳи 
устунлик  қилади.  Асар  қаҳрамонларининг 
бахтсизлиги, 

деспотлар, 

тиранлар, 

қиролпараст 

золимларнинг 

дастидан 

ватанидан,  яқинларидан  айрилиб,  азоб 
чекаѐтганлигини 

таъсирчан 

поэтик 

бўѐқларда 

тасвирлаш 

француз 

романтизмида 

муҳим 

ўрин 

тутади. 

―Зальцбургли 

рассом‖ 

романи 

бош 

қаҳрамони,  қувғинди  Карл  Мюнцернинг 
севгилиси  исми  Элали  деб  аталиши,  Юра 
тоғларининг тик қоялари, даралар ичидаги 
дарѐларнинг  асов  шаршаралари,  абадий 
музликлар,  яшин-чақинларнинг  оловли 
излари,  ѐввойи  табиат  манзаралари  ҳам 
Ж.Ж.Руссонинг  ―Янги  Элоиза‖  романи 
қаҳрамонларини  эслатади.  Ш.Нодье  бу 
романида  ҳам  бош  қаҳрамон-Зальцбургли 

қувғинди  рассомнинг  севгилиси  билан 
бахтли 

учрашувлари, 

беғубор 

севги 

лаззатлари, 

асар 

охирида 

қаҳрамон 

севгилисидан  айрилиб,  яна  ѐлғиз  қолиши, 
қизнинг  рассомни  ўлди  деб  ҳабар 
эшитгандаги изтироблари тасвири, яна бир 
фожеий  севги,  никоҳ  куни  вафот  қилган 
олижаноб 

қиз 

Корделиянинг 

дафн 

маросими вақтида яна бир олижаноб, гўзал 
йигитнинг  келиб  қолиши,  бу  маросимни 
кўриб,  ҳушидан  кетиши,  Зальцбургли 
рассом  уни  ҳушига  келтириб,  уйига 
элтиши, у билан яқин дўст бўлиб қолиши, 
кейин  билишича,  бу  ажойиб  йигит 
рассомнинг  севгилиси  Элалининг  эри 
Вильгельм  бўлиб  чиқиши,  рассом  бу 
рақибини  душман  деб  билмай,  унга 
ҳамдардлик  билдириши,  иккала  дўст  бир 
аѐлни  севганини  ҳам  табиий  ҳол  деб 
билишлари,    тоғ  қишлоғидаги  деҳқонлар, 
ѐшларнинг  байрам  қилиб,  рақс  тушиб, 
қўшиқ  айтишлари,  буларнинг  камтарона 
бахтли  ҳаѐти,  рассом  йигит  ўлиб  кетган 
севгилиси  билан  учрашувларини,  ширин 
суҳбатларини эслаши, яна ѐлғиз қолганида 
муқаддас  китоб  Библиянинг  қадимги  Аҳу 
қисми  Таврат  ривоятлари,  Сулаймон 
пайғамбар,  Юсуф,  Даниэл,  Руфь,  Иеремия 
қиссаларидан 

тасалли 

топиши 

тасвирланади.  Асар  хотимасида  Элали  бу 
икки  ошиқдан  бирортасига  турмушга 
чиқмай,  у  дунѐга  бегуноҳ  кетиш  учун 
монастирда  сочини  кестириб,  роҳибага 
айланиши,  Зальцбургли  рассом  ақлдан 
озиб,  дарѐ  тошқинида  ўзини  ҳалок 
қилиши,  дўсти  Вильгельм  уни  кафанлаб, 
кўмиш  учун  монастир  қабристонига  олиб 
бориши,  роҳиблар  уни  ўз  жонига  қасд 
қилгани  учун  дафнга  рухсат  бермагани, 
Вильгельм  дўсти  Зальцбургли  рассомнинг 
жасадини  Дунай  дарѐсидаги  ороллардан 
бирига  дафн  этгани,  қабри  устига  катта 
тош  қўйиб,  марҳумнинг  исмини  ѐзиб 
қўйгани, кейинги йили дарѐ тошиб, тошни 
ҳам,  қабрни  ҳам  оқизиб  кетгани  ҳикоя 
қилинади  [Нодье  1993:86-91].  Бу  асарда 
олижаноб, 

олий 

ҳиммат, 

софдил 

инсонларнинг 

Франциядан 

қувилиб, 

ғурбатда  ғарибликда  чеккан  азоблари 
ѐрқин 

тасвирлангани 

билан 

шуҳрат 


background image

Хорижий филология.

№3, 2017 йил

 

 

92 

 

қозонди.  Асар  сюжетининг  ўткирлиги, 
кичик 

ҳамда 

юксак, 

умуминсоний 

мазмуни, 

гуманистик 

нафаси 

билан 

француз адабиѐтида муносиб ўрин олди. 

 

Адабиѐтлар:

 

1.

 

АндреевЛ.Г.. Французская литература // История зарубежной литературы ХIХ в. Том 

I, М.Изд.МГУ, 1979, стр.331-332. 

2.

 

Брандес Г. Романтическая школа во Франции. Ш.Нодье. Собрание сочинений . СПб, 

«Просвещение», Т-9, с.213. 

3.

 

Нодье Ш. Живописец из Зальцбурга. // Ш.Нодье. Любовь и магия. Т. ―Шарқ‖, 1993, 

с.86-91. 

4.

 

Нодье Ш. Изгнанники. // Сб. Ш.Нодье. Любовь и магия. Т. ―Шарқ‖, 1993, с.16. 

5.

 

НодьеШ. Читайте старые книги. М.Изд. «Книга»,1989,стр.22. 

 
 

Karchibaeva  U.  Influence  creative  activity  Charles  Nodier  on  shaping  the  French 

romanticism. 

Influence creative activity Charles Nodier is researched in article on literature of the 

French romanticism, his skill, interaction romantic genre and spiritual romantic hero. 

 

Каршибаева  У.  Влияние  творчества  Шарля  Нодье  на  формирование 

французского  романтизма. 

В  статье  исследуется  влияние  творчества  Шарля  Нодье  на 

литературу  французского  романтизма,  его  мастерство,  взаимодействие  романтического 
жанра и духовность романтического героя.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Библиографические ссылки

АндреевЛ.Г.. Французская ли тература // История зарубежной ли тературы XIX в. Том I, М.Изд.МГУ, 1979, стр.331-332.

Брандес Г. Романтическая школа во Франции. Ш.Нодье. Собрание сочинений . СПб, «Просвещение», Т-9, с.213.

Нодье Ш. Живописец из Зальцбурга. // Ш.Нодье. Любовь и магия. Т. “Шарк”, 1993, с.86-91.

Нодье Ш. Изгнанники. //Со. Ш.Нодье. Любовь и магия. Т. “Шарк”, 1993, с. 16.

НодьеШ. Читайте старые книги. М.Изд. «Книга», 1989,сгр.22.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов