Факторы критики и поэзии критического реализма в английской литературе XIX века

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
98-102
28
9
Поделиться
Элова, У. (2020). Факторы критики и поэзии критического реализма в английской литературе XIX века. Иностранная филология: язык, литература, образование, (1 (74), 98–102. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1309
Умида Элова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

 докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается становление метода критического реализма в американской литературе XIX века и его нахождение в художественной прозе ипоэзии. Он основан на методе критического реализма и его отражении в прозе

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

98 

 

XIX АСР ИНГЛИЗ АДАБИЁТИДА ТАНҚИДИЙ РЕАЛИЗМ ПРОЗАСИ ВА 

ПОЭЗИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ОМИЛЛАРИ 

 

Элова Умида Рўзимуродовна, 

СамДЧТИ докторанти 

 

Калит  сўзлар: 

танқидий  реализм,  монология,  романтизм,  реалистик  санъат, 

психологик таҳлил, реалистик метод. 

 

60-йиллар 

бошига 

келиб 

романтизмнинг  АҚШ  адабиётидаги  ярим 
асрлик  ҳукмронлиги  тугади.  Ҳали  тўла 
такомиллашмаган 

капиталистик 

муносабатлар  даврида  америка  ҳаётини 
ўзича  ҳаққоний  ва  чуқур  тасвирлашга 
имкон  берган  романтизм  ижодий  методи 
капиталистик  тузум  қарама-қаршиликлари 
кескин авж олган шароитда талабга жавоб 
бермай қолди.  

Америка меҳнаткашлар оммасининг 

монополияларга 

қарши 

мардонавор 

кураши, ишчиларнинг улкан қўзғолонлари 
ва  иш  ташлашлари,  америка  миллати 
ичида  икки  миллат  -  Уитменнинг,  Марк 
Твен,  Южин  Деббснинг  миллати  ва 
Рокфеллерлар,  Морган  ва  Карнегилар 
миллатининг  ташкил  топиши  -  бу  каби 
воқеалар  барчаси  яхшилик  ва  ёмонлик 
курашининг  романтик  схемасига  сиғмади, 
уларни  романтик  аллегориялар  руҳида 
энди тасвирлаб бўлмасди.  

Романтизмнинг 

тарихий 

чекланганлигини  бартараф  этиш  учун  бир 
бадиий 

усулни 

бошқаси 

билан 

алмаштириш  кифоя  қилмасди.  Санъат 
ҳаётни  ва  унинг  қонуниятларини  ўрганиш 
воситаси,  деган  қарашга  асосланган  янги 
эстетикани яратиш талаб этиларди. Ҳаёт ва 
инсон,  унинг  ижтимоий  психологияси 
ҳақида  теран  билимга  таянадиган  янги 
методни  ишлаб  чиқиш  лозим  эди.  Бадиий 
типиклаштиришнинг  янги  усули  кашф 
этилди.  Унинг  аҳамиятини  қуйидагича 
қайд этмоқ лозим: “Реализм, деталларнинг 
ҳаққонийлигидан 

ташқари 

типик 

характерларни  типик  шароитларда  тўғри 
кўрсатишни  назарда  тутади...  типик 
шароитлар уларни ўраб олади ва ҳаракатга 
келишга мажбур қилади”.  

Романтикларда  ҳам  биз  ҳаққоний 

деталларни  учратамиз.  Айрим  ҳолатларда 
улар воқеликнинг муҳим томонларини акс 
эттирган 

типик 

образлар 

яратишни 

уддалашган  (Готорн  асаридаги  пуритан 
образлари, Мелвиллнинг “ўта сўл” Аллано 
образи). 

Бироқ, 

реализмнинг 

кучи 

шундаки,  у  мазкур  характерларни  типик 
шароитларда  тасвирлайди,  бу  эса  ўз 
вақтида романтизм учун имконсиз эди.  

Романтиклар 

шахснинг 

шаклланишида 

атроф-муҳитнинг 

таъсирини  инкор  этишди,  улар  ўз 
қаҳрамонларини  аниқ  тарихий  ва  турмуш 
шароитидан 

ажралган 

ҳолда 

акс 

эттиришди. Реалистлар эса, шахсни бундай 
шароитдан  ажратиб  олмайди.  Улар  инсон 
ва 

жамият 

ҳаётида 

моддий 

шарт-

шароитнинг  еткачи  ролини  тушунишдан 
келиб чиқади.  

Оддий 

инсоннинг 

буржуазия 

жамиятидаги 

фожеали 

тақдирини 

тасвирлаб,  бунинг  сабабларини  улар 
ижтимоий тузумдан эмас, балки инсоннинг 
ўзидан  қидиради.  Бу  эса  уларнинг  буюк 
кашфиёти.  

Улар 

учун 

замонавий 

бўлган 

ҳаётнинг объектив шарт-шароитларини, бу 
ҳаётнинг  теран  таҳлилига  асосланиб, 
ҳушёр  туриб  тушунганда,  реализмнинг 
тарихий  устунлиги  шунда  кўринадики, 
романтиклар 

қаламга 

олган 

кўплаб 

проблемаларни  чуқур  талқин  қилишда  бу 
уларга ёрдам беради.  

Агар 

романтиклар 

севги-

муҳаббатни  шахс  маънавий  фазилатининг 
юксак 

кўриниши 

сифатида, 

ҳаёт 

нопокликлари  ва  пасткашликларидан  жон 
сақлайдиган  кулба  сифатида  талқин 
этишган бўлса, XIX аср реалистлари севги-
муҳаббат  пул  муносабатлари  таъсирида 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

99 

таҳқирланаётганини  кўрсатдилар.  Севги-
муҳаббат  мавзуси  реалистлар  ижодида 
буржуазия 

жамиятини, 

унинг 

сурбетлигини  ва  ахлоқсизлигини  кўсатиш 
воситасига 

айланди. 

Романтиклар 

талқинида  санъаткор  талқини  ҳам  худди 
шундай  -  санъаткор  эркин  ижодкор,  у 
жамиятга  фақат  ва  фақат  реал  ҳаёт  билан 
боғланмаган, ижодий фантазияси ёрдамида 
таъсир  кўрсатиши  мумкин  (По,  Готорн). 
Жамият ҳаётида санъатнинг ролини инкор 
этмаган  реалистлар  айни  пайтда  пул 
муносабатларининг  санъатга  ҳалокатли 
таъсирини, уни таназзулга олиб келишини 
қайд  этганлар.  Улар  манфаатпараст, 
тамагир  жамиятда  истеъдод  ҳалокатининг 
фожеаси  мавзусини  кўтариб  чиқдилар 
(У.Д.Хоуэлс, 

Г.Фуллер, 

Ж.Лондон, 

Т.Драйзер ва бошқалар).  

Реализм 

эришган 

энг 

муҳим 

ютуқлардан  бири  психологик  таҳлилнинг 
теранлигидир. 

Бизга 

маълумки, 

бир 

пайтлар сентименталчилар “юрак ҳаёти”га 
эътиборларини  қаратган  эди,  романтиклар 
эса  инсоннинг  ички  дунёсига  жиддий 
қизиқишларини  намоён  этишди.  Гарчи 
романтиклар  ўз  қаҳрамонларини  кучли 
эҳтирос 

соҳиблари 

сифатида 

гавдалантирган 

бўлсалар-да, 

улар 

инсоннинг ички дунёсини таҳлил қилиш ва 
унинг  эҳтиросларини  тушунтиришдан  воз 
кечишди,  инсон  қалби  -  ақл-идрок  билан 
етиб 

бўлмайдиган 

тубсизлик, 

деб 

ҳисоблашди.  Реалистлар  эса,  инсон  қалби 
сир-синоатлари  пардасини  ечдилар.  Улар 
юрак  қаърида  сир  тутилган  синоатларгача 
дадил  кириб  бордилар  ва  бу  ерда  аниқ 
таҳлилни 

қўлладилар. 

Боз 

устига 

реалистлар 

асарларида 

инсоний 

эҳтирослар  ўзининг  ижтимоий  талқинини, 
шарҳини топди.  

Реалистик  метод  эришган  яна  бир 

муҳим  ютуқ  -  бу  характерни  ҳаракатда, 
ривожланиш 

жараёнида 

кўрсата 

билишдир. 

Романтикларда, 

одатда, 

характерлар  олдиндан  тайёр,  маълум 
бўларди. Тўғри реалистларда ҳам характер 
шаклланган  тарзда  асарга  кириб  келиши 
мумкин. 

Бироқ, 

муҳими 

шундаки, 

реалистик  асарда  бундай  характер  доимо 
бурунги  ривожланиш  ҳосиласи  сифатида 

қабул  қилинади.  Реалист,  В.Г.Белинский 
фикрича,  ўз  қаҳрамонини  айни  дақиқада 
акс  эттирадики,  биз  унинг  ҳаёти  ҳақида 
гапирганда  “айни  дақиқагача  ва  ундан 
кейинги  дақиқа”  ни  назарда  тутган 
бўламиз.  

Хуллас,  реалистик  санъатнинг  энг 

катта 

ютуғи 

тарихийлик 

принципи 

ҳисобланади. 

Ёзувчи-реалистлар 

давр 

руҳини  беришда  ўта  аниқликда  иш 
юритадилар,  ўз  персонажларини  шундай 
характерлашадики, 

уларни 

тасвирланаётган даврдан бошқа бирор-бир 
даврга тааллуқли, деб бўлмайди.  

Реалистик  методнинг  айрим  ўзига 

хос хусусиятлари шундайки, улар XIX аср 
иккинчи  ярми  америка  ҳаётини  теран  ва 
ҳар томонлама тасвирлашни уддалашга бу 
метод  учун  имкон  туғдирди.  Бироқ, 
романтизмнинг  бўш  томонларидан  устун 
келиб,  танқидий  реализм  АҚШда  унинг 
вориси 

сифатида 

майдонга 

чиқди, 

Купернинг,  Готорннинг,  Мелвиллнинг 
яхши 

анъаналари 

—демократизми, 

гуманизми, 

граждан 

сифатидаги 

фидойиликларини давом эттирди.  

АҚШда  танқидий  реализм  фақат 

романтизмдан  ўсиб  чиқмади.  Унинг 
шаклланишида  халқ  оғзаки  ижоди  (негр 
фольклори,  фронтир  фольклори  -  ковбой 
(отлиқ 

подачи, 

чўпон) 

қўшиқлари, 

ривоятлар,  оғзаки  ҳикоялар)  кучли  таъсир 
кўрсатди.  

Агар  “бостон  мактаби”,  адабиётни 

ҳаётдан  узиб,  ёзувчини  тақлидчиликка, 
ижодий самарасизликка дучор этган бўлса, 
АҚШда  реализмнинг  ривож  топишида 
фольклор қудратли даволовчи омил бўлди. 
Америка  фольклори  ёзувчиларни  нафақат 
ҳаётга  яқинлаштирди,  балки  америка 
реализмининг  бетакрор,  миллий  ўзига 
хослигини белгилаб берди.  

Америка  фольклорининг  турли  хил 

кўринишлари 

орасидан 

фронтир 

афсоналари ва оғзаки ҳикояларни ажратиб 
кўрсатиш  жоиз.  XIX  асрнинг  биринчи 
ярмида  дарахт  кесувчилар,  фермерлар  ва 
овчилар  орасида  фортир  қаҳрамонлари 
ҳақида  афсоналар  тўқилди.  Ғарбнинг 
бепоён  кенгликларини  ўзлаштириш  сабр-
бардошни,  чидам  ва  қатъиятни,  журъат  ва 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

100 

жасорат 

кўрсатишни 

талаб 

этди. 

Меҳнаткаш америка халқи намоён этган бу 
барча  фазилатларни  халқ  ўзининг  эртак 
қаҳрамонлари 

эришган 

ғалабаларга 

сингдириб юборди.  

АҚШда  ўрмон  кесувчилар  орасида 

туғилган Поль Бэньян ҳақидаги ривоятлар 
жуда  машҳур  бўлди.  Бу  буюк  ўрмон 
кесувчи мард америка халқининг матонати 
ва  фидойилиги,  жасорати  ва  ижодий  куч-
қудрати тимсоли сифатида гавдаланади. У 
табиатнинг  ёввойи  кучини  бўйсундиради 
ва  уни  инсонга  хизмат  қилишга  мажбур 
этади:  тоғларни  ўрнидан  силжитади,  дарё 
ўзанларини  ростлайди,  янги  дарёлар, 
кўллар  барпо  этади.  Поль  Бэньян  халқ 
манфаатлари  йўлидаги  курашчи,  адолатли 
ҳаёт 

бунёдкори 

сифатида 

майдонга 

чиқади.  

Америка 

реализмининг 

шаклланишида, айниқса, оғзаки ҳикоянинг 
таъсири  кучли  бўлган.  Фермерлар,  дарахт 
кесувчилар,  овчилар,  элкезар  савдогарлар 
орасида  туғилган  бундай  ҳикоялар  халқ 
юморининг  илк  ҳосиласи  эди.  Қаергаки 
бир гуруҳ америкалик йиғилмасин - оддий 
ресторангами,  кема  палубасига  ёки  кечув 
жойигами  -  албатта,  суҳбатдошларини 
бирор-бир 

кулгили 

воқеа 

билан 

кулдирадиган ҳикоячи топиларди. 

Шарқий штатларда бундай воқеалар 

қаҳрамони Янки  - тажрибакор,  уддабурон, 
қўли  гул,  анойиларни  ипсиз  боғлаб 
кетадиган америкалик майдонга чиқди.  

АҚШ  Жануби  ва  Ғарбида,  яъни 

фортирда юмор янада қизғин ривожланди. 
Бу  жойларда  кулгили  воқеалар  қаҳрамони 
сифатида  фортирчи  (овчи,  скваттер  ёки 
қайиқчи)  гавдаланади.  Ғарб  юморининг 
ўзига  хослиги  тўлалигича  фортир  ҳаёт 
шароити  билан  белгиланади.  Ғарбнинг 
бепоён  кенгликларини,  улкан  дарёларни, 
ёввойи  чўлларни,  мудроқ  ўрмонларни, 
йўлсизликларни 

бундай  жойларни 

ўзлаштириш  учун  тўзим  ва  жасорат  талаб 
этиларди. Табиат билан шафқатсиз жангда 
фронтерчига кулги ёрдам берарди.  

Фронтир  юморининг  характерли 

хусусиятлари  -  ҳажвий  бўрттиришларга 
мойиллик, 

гротеск 

услубидаги 

бой 

муболағали  образларнинг  мақтанчоқлик, 

чиранишлар билан қўшиб айтилиши, хавф-
хатарларга  очиқ,  юзма-юз  келиш  ва 
кундалик  турмуш  йўқчиликлари  устидан 
кулишдан 

иборат. 

Ўзининг 

шахсий 

ғалабаларини 

айтиш 

билан 

бирга 

тўсиқларни  енгиб  ўтгани  билан  у  ўзининг 
ҳурмат-обрўсини  оширади  ва  бундан  куч 
олиб, ўзига ишончи ортади.  

Бироқ хавф-хатарга тўла шафқатсиз 

ҳаёт,  ўлимга  тик  қараш  одати  фронтир 
юморининг  иккинчи  муҳим  жиҳати  - 
“шафқатсизлик” 

фожеавийлик 

билан 

кулгини бирга уйғунлашувини белгилаган. 
Америкалик  бир  тадқиқотчининг  қайд 
этишича,  Ғарбда  “кўплаб  ҳикоялар  ва 
воқеалар 

доимо 

қўрқув 

ва 

кулги 

чегарасида  туради  ва  бу  гротескни  пайдо 
қилади”  [2].  Бу  гротескда  ижтимоий 
воқеликнинг  фожеаси  ва  халқ  орзу-
умидлари акс этган.  

Фронтир  халқ  юморининг  энг  кенг 

тарқалган  жанри  эртакнамо  уйдирма-
чўпчаклар  (tall-tales)  ҳисобланади.  Уларда 
қаҳрамон  ўзини  “ярим  от-ярим  тимсоҳ” 
деб  атайди  ва  ғайритабиий  жасоратлар 
ҳақида  ҳикоя  қилади.  Жумладан,  бундай 
эртакнамо  уйдирма-чўпчакнинг  машҳур 
қаҳрамони  Деви  Крокет  Миссисипи 
дарёсини 

бир 

ҳўплашда 

симириб 

қуритиши,  бир  кунда  олти  боғлам  тери 
олинадиган  айиқларни  отиб  ўлдириши  ва 
ҳоказоларни айтиб мақтанади.  

Аста-секин  бу  каби  оғзаки  лоф, 

ҳикоялар,  қўл  учида  бадиий  ишлов 
берилиб,  газеталар  саҳифаларига  тушади. 
Сўнгра  эса,  халқ  оғзаки  ижодидан 
илҳомланадиган  ёзувчилар  пайдо  бўлади. 
Улар  нафақат  ўзларининг  асарлари  учун 
мавзулар  ва  образларни,  шунингдек, 
бадиий  усулларни  ҳам  халқ  юморидан, 
фермерлар, 

овчилар 

ва 

дарахт 

кесувчиларнинг 

оғзаки 

ҳикояларидан 

оладилар.  XIX  аср  Америка  адабиётининг 
буюк  реалисти  Марк  Твен  айнан  мана  шу 
манбага таянган.  

Ўзининг  энг  яхши  жиҳатларини  - 

реалистик 

талқинни, 

халқчилликни, 

ижтимоий норозилик руҳини фольклордан 
олган  америка  юмори  шу  тариқа  юзага 
келади.  Айнан  ижтимоий  танқидий  назар, 
сиёсатдонлар, 

виждонсиз 

адвокатлар, 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

101 

мунофиқ 

руҳонийлар 

ва 

бошқа 

текинхўрлар  устидан  кулиш,  оғзаки 
ҳикоялардан 

илҳомланган, 

америка 

юморининг  энг  асосий  хусусиятини 
белгилайди. 

Себа  Смит,  Томас  Халибертон 

(Янги 

Англия), 

Огестос 

Лонгстрит, 

Жонсон Хупер, Томас Торп, Жорж Гаррис 
(Жануби-Ғарб) 

бу 

юморнинг 

йирик 

усталари  сифатида  майдонга  чиқди.  Улар 
ўзларининг  ҳикоялари  билан  30-йилларда 
кўриндилар  ва  америка  адабиётининг  илк 
релистлари  сифатида  танилдилар.  Тўғри, 
уларнинг  реализми  яхлит  олганда  содда, 
енгил-елпи 

бўлиб, 

айрим 

ҳолларда 

ҳайратланарли 

даражада 

теран 

кузатишларга  ва  таъриф-тавсифларга  эга 
эди.  

Америка  юмори  бошлаб  берган 

ишни 

60-йилларда 

вилоят 

адабиёти 

(бошқача  атамаси  -  “маҳаллий  ўзига 
хослик  мактаби”)  деб  аталган  адабиёт 
давом  эттирди.  Лонгстрит,  Хупер  ва 
Гаррис 

30-50-йиллардаёқ 

ўзларининг 

жамоалари  турмуши  ва  ахлоқ-одобини,  ўз 
штатлари 

шевасини 

кўрсатишга 

интилдилар. 

Вилоятлик 

ёзувчилар 

АҚШнинг  алоҳида  ҳудудлари  ҳаётининг 
ўзига  хос  хусусиятларини  тадқиқ  этишни 
кенгайтирдилар  ва  чуқурлаштирдилар. 
Улар  қаламидан  “сурат”  ва  “саҳналар” 
билан бирга бутун бир повесть ва ҳикоялар 
юзага келди. Ўз штатлари шеваларини чин 
дилдан ўрганиб, ўз ҳудудлари ахлоқ-одоби 
ва  урф-одатлари  манзараларини  қайта 
яратиб, 

байрамлар 

ва 

меҳнат 

жараёнларини 

тасвирлаб, 

вилоятлик 

ёзувчилар  танқидий  реализмнинг  асл 
бошлаб 

берувчиларига 

айландилар, 

танқидий реализмга йўл очдилар.  

Уларнинг 

ижодий 

методидаги 

асосий  камчилик  типиклаштиришнинг 
саёзлиги, 

шунингдек, 

муаммоларнинг 

етарли  даражада  чуқур  очилмаганида  эди. 
Турмуш  икир-чикирлари  тасвири  ва 
нутқни  маълум  бир  услубга  солиш  улар 
учун 

асосий 

мақсад 

эди. 

Айнан 

типиклаштириш  принципларини  пухта 
эгаллагани 

ва 

йирик 

ижтимоий 

муаммоларни  кўтариб  чиққани  танқидий 
реализмнинг 

вилоят 

адабиётидан 

устунлигини кўрсатади.  

Адабий  оқим  сифатида,  танқидий 

реализм  ривожида  ижобий  роль  ўйнагани 
туфайли  вилоят  адабиёти  фақат  60-
йилларда  муайян  аҳамиятга  эга  бўлди. 
Унинг  етакчи  намояндалари  -  Шарқда 
Сара  Жуэтт,  Ғарбда  Росс  Браун,  Жанубда 
эса Жорж Кейбл эди.  

60-йиллар 

охири 

70-йиллар 

бошига  келиб  АҚШда  танқидий  реализм 
ўзининг  етуклик  босқичига  киради.  Бу 
йилларда Америка ўз мамлакати реалистик 
санъатини  Европа  танқидий  реализми 
даражасига 

кўтарган 

Уолт 

Уитмен 

бошчилигидаги 

ёзувчилар 

авлоди 

майдонга 

чиқади. 

Гарчи 

Уитмен 

Фуқаролар  урушигача  ҳам  ижод  қилган 
бўлса-да, 

унинг 

урушдан 

кейинги 

танқидий  ва  сиёсий  фаолияти  АҚШда 
танқидий  реализм  ривожида  жуда  катта 
роль ўйнади. Уитменнинг дастурини, янги 
америка  адабиётини  яратишга  қаратилган 
оташин 

даъватларини, 

Америка 

фожеаларини  дадил  фош  этишларини, 
нафс  балосига  йўлиққанлар  ҳокимиятини 
кескин  танқид  қилишларини  Марк  Твен, 
Де  Форест,  Ребекка  Хардинг-Дэвис, 
Хоакин  Миллер  ва  бошқа  америка 
реалистик 

насрининг 

вакиллари 

ўзлаштириб олдилар.  

 

Адабиётлар: 

1.

 

В.Г.Белинский. Тўла асарлар тўплами, III жилд,- М.: 1953, 454- бет. 

2.

 

Constance Rourke. American Humour. N. Y., 1931, 49-бет.

 

 

Элова  У.  Факторы  критики  и  поэзии  критического  реализма  в  английской 

литературе  XIX  века

.  В  статье  рассматривается  становление  метода  критического 

реализма в американской литературе XIX века и его нахождение в художественной прозе и 
поэзии. Он основан на методе критического реализма и его отражении в прозе. 
 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

102 

Elova U. Factors of criticism and poetry of critical reallyism in the English  literature of 

19th century.

 The article discusses the formation of the method of critical realism in 19th-century 

American literature and its finding in artistic prose and poetry. It is based on the method of critical 
realism and its reflection in prose poetry. 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

В.Г.Белинский. Тула асарлар туплами, III жилд,- М.: 1953,454- бет.

Constance Rourke. American Humour. N. Y., 1931,49-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов