Бахт қушига миналган инсон

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
17-18
1
0
Поделиться
Норхорозов, К. (2023). Бахт қушига миналган инсон. История и культура центральной Азии, 1(1), 17–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17039
К Норхорозов, Академия художеств Узбекистана

Скульптор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўктам Махмасобирович Мавлонов 1962 йилнинг 19 ноябрида Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги Кўкдала совхозида жойлашган Сўфи қишлоғида туғилиб вояга етган. Ўктамнинг илмга интилувчи, маърифатли, зиёли инсон бўлиб вояга етишида оила муҳити катта ўрин тутганлигини алоҳида эътироф этишим керак.

Похожие статьи


background image

17

БАХТ ҚУШИГА МИНАЛГАН ИНСОН

Норхўрозов Қ.

Ҳайкалторош

Ўзбекистон Бадиий Академияси

Ўктам Махмасобирович Мавлонов 1962 йилнинг 19 ноябрида

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги Кўкдала совхозида жойлашган
Сўфи қишлоғида туғилиб вояга етган. Ўктамнинг илмга интилувчи,
маърифатли, зиёли инсон бўлиб вояга етишида оила муҳити катта ўрин
тутганлигини алоҳида эътироф этишим керак.

Ўктамнинг отаси Маҳмасобир ака Мавлон бобонинг тўнғич фарзанди

бўлиб, бизга она авлод қариндош (Мавлон бобонинг акаси Давлат бобонинг
қизи Салҳа момо менинг онажоним бўлган) ҳисобланади. Илмли инсонларни
қадрлайдиган Мавлон бобо катта ўғли Маҳмасобир акага Олий таълим
олиши учун барча шароитларни яратиб берди. Махмасобир ака
қишлоғимизда биринчилардан бўлиб Тошкентда институтга ўқишга кирган
бахтли инсонлардан эди. Низомий номидаги Педогогика институтида
филология факультетида ўқишни тугатгач, Маҳмасобир ака киндик қони
тўкилган қишлоғига қайтиб, қишлоғимиздаги ўрта мактабда она тили ва
адабиётидан дарс бериб келди. Маҳмасобир ака туманимизда таниқли
педогоглардан бўлиб, мактаб директори лавозимида ҳам ишлади, олис
қишлоқда ёш авлодга билим, таълим ва тарбия беришда фидокорона меҳнат
қилиб, элу-юртнинг зиёли ва ҳурматли инсонларидан бўлиб келди.

Ўктамнинг онаси Ойшаҳар момо бизга ота авлод қариндош бўлиб, халқ

оғзаки ижодидан, адабиётдан яхшигина хабардор аёл эди. Уй бекаси бўлиб,
бир умр фарзандлари ва набиралари тарбияси билан шуғулланган Ойшаҳар
момо тўққиз фарзанднинг бахтли Онаси бўлиб, тўнғич фарзанди Ўктамнинг
тарбиясига алоҳида меҳр билан эътибор қаратиб келар эди. Ўктамнинг
адабиётга, тарихга қизиқишида Онасининг эртакчи момо бўлгани, халқ
достонлари, маталларини қизиқарли қилиб фарзандларига етказиб бера
олгани ҳам муҳим ўрин тутганлиги аниқ.

Маҳмасобир ака она тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлгани сабабли

уйларида тез-тез қишлоқнинг зиёлилари, ўқитувчилар йиғилишиб, шеърлар,
достонлар айтилар ва албатта шахмат тахтасида кескин «жанглар» бўлиб
ўтарди. Ўктамжоннинг адабиётга қизиқиши ота мерос бўлиб, 4-5 ёшидаёқ
савод чиқариб, эртакларни, халқ достонларини, шеърларни мустақил ўқиб, ёд
олиб уйидаги йиғинларда, кейинчалик қишлоқдаги тўйларда айтиб берарди.
Қишлоқ аҳли бундай миттигина боланинг хотирасига, зеҳнига тасаннолар
айтишар, биз катта болалар - амакилари, тоғалари унинг бу қобилиятига
ҳавас билан қарадик. Мени айниқса ҳали мактабга ўқишга бормаган
Ўктамжон томонидан Пушкиннинг «Поп ва Балда ҳақида қисса» номли
ҳажман йирик достонни ёд олгани ҳайратга солганди.


background image

18

Мен ўша пайтларда мактабда 6-синфда ўқир эдим. Адабиётга бўлган

қизиқишим, ҳавасим Ўктамжон туфайли янада кучайиб кетганди. Ўша
болалик давримни эслар эканман қалбим қувончга тўлади, ўзгача бир завқ ва
фахр туяман.

ХХ асрнинг 80-йиллари бошларида, мен Тошкентда театр ва

рассомчилик институтида ўқишни тугатишим арафасида, Ўктамжон
Тошкентга ўқишга келгандаёқ, бу йигит келажакда катта олим бўлса керак,
деган фикр ҳаёлимдан ўтганди.

Мана орадан анча йиллар ўтди, замон ўзгарди, тизим ўзгарди, одамлар

ўзгарди. Ўктам Мавлонов бугун таниқли тарихчи олим, профессор. Лекин,
бугун Ўктам билан суҳбатлашиб унинг болалик туйғулари, содда ва
самимийлиги йўқолмаганини кўриб қувонаман. Йирик тарихчи, профессор
бўлсада шеъриятга, адабий меросга, ўзбек ва дунё адабиётининг сара
асарларини ўқишга, ўрганишга бўлган қизиқиши янада ортганини унинг уй
кутубхонасидаги асарларни кўриб иқрор бўламан. Дунё адабий мероси билан
танишлиги унинг Ватанимиз тарихини, дунё халқлари тарихини тўғри талқин
қилишида, ҳайратда қоларли бағрикенглик туйғуларига эга бўлишида ҳам
катта ўрин тутган, десам хато бўлмаса керак.

Ўтган асрнинг 90-йиллари иккинчи ярмида, биз ўз гуруҳимиз билан

«Алпомиш» достонининг 1000 йиллиги юбилейи арафасида, Термиз шаҳрида
Алпомишга ўрнатиладиган ҳайкални яратиш бўйича танловда қатнашиб
юрган даврларимизда, Ўктамжон билан кўп суҳбатлашганман. Унинг
Қўнғирот қавми, уларнинг турмуш тарзи, кийимлари, урф-одатлари ҳақида
берган маълумотларини миннатдорчилик билан эсга оламан. Танлов ғолиби
бўлиб, биз ясаган Алпомиш ҳайкали Термиз шаҳрида, Алпомиш боғида
ўрнатиланда Ўктамжон чексиз қувонч билан биринчилардан бўлиб
табриклагани ҳали ҳамон эсимда. Умуман, Ўктамжон менинг устахонамга
тез-тез келиб туради, ясалаётган ҳайкалларим эскизлари билан танишиб,
фикр билдириб мени янги-янги асарлар яратишга ундаб туради.

Ўктам Мавлонов бугун 60-ёшни тўлдириб турибди. Ўктамжоннинг

қутлуғ юбилейи кунларида унинг болалигини эсга олдим, болалигидаги биз
билган орзулари ушалганини кўриб қувониб турибман. Ўйлайманки, унинг
орзулари кўп ва ҳаётда эришиши керак бўлган илм чўққилари ҳали олдинда.
Аллоҳ Ўктамжонни илмини зиёда, мартабасини янада баланд қилсин, дея
дуога қўл очаман.

ВАҚТ БИРЛИКЛАРИ ВА ЎЛЧАМЛАРИ

Аминов Б.Б.

т.ф.д., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети

Вақт замоннинг бир миқдори, у тез ўтади ва уни тўхтатишнинг ҳам

имкони йўқ. Биз шу учун ҳам вақтни ғанимат билиб, унинг ҳар бир сонияси,
дақиқасидан унумли фойдаланишимиз керак. Қуръони каримнинг 103 сураси

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов