Юнусхоннинг Мовароуннаҳр тарихида тутган ўрни (Тарихи Рашидий асари асосида)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
446-449
2
1
Поделиться
Тухтабеков, К. (2023). Юнусхоннинг Мовароуннаҳр тарихида тутган ўрни (Тарихи Рашидий асари асосида). История и культура центральной Азии, 1(1), 446–449. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17196
К Тухтабеков, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тарихдан маълумки ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти, аввало, одил ҳукмдорга кўп жиҳатдан боғлиқ. Айнан шундай ҳукмдортлар орият, ғурур, садоқат ва олий даражадаги ҳукмдор шаънининг тимсолига айланишган. Ушбу мақола асосида давлатчилигимиз тараққиёти босқичларининг маълум даври аниқ маълумотларга таянган ҳолда асослашдан иборат. Зеро, “миллий ўзликни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий тадқоқот ишларни кучайтириш...”га алоҳида аҳамият берилмоқда [1].

Похожие статьи


background image

446

ЮНУСХОННИНГ МОВАРОУННАҲР ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

(Тарихи Рашидий асари асосида)

Тухтабеков К.А.

т.ф.н., доц.,

Ўзбекистон Миллий Университети


Тарихдан маълумки ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти, аввало, одил

ҳукмдорга кўп жиҳатдан боғлиқ. Айнан шундай ҳукмдортлар орият, ғурур,
садоқат ва олий даражадаги ҳукмдор шаънининг тимсолига айланишган.
Ушбу мақола асосида давлатчилигимиз тараққиёти босқичларининг маълум
даври аниқ маълумотларга таянган ҳолда асослашдан иборат. Зеро, “миллий
ўзликни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу
борада илмий-тадқоқот ишларни кучайтириш...”га алоҳида аҳамият
берилмоқда [1].

Юнусхон ибн Увайсхон 1416-1487 йилларда яшаб ўтган ва 1434, 1462-

1487 йиллар давомида Мўғилистон ҳукмдори бўлган (XIV асрнинг 40
йилларига келиб Чиғатой улуси расман икки мустақил давлатга бўлиниб
кетди. Улуснинг шарқий ва шимолий қисми Eттисув, Или воҳаси, Шарқий
Туркистон, Фарғонанинг шарқий қисми Мўғилистон (Жете) деб аталган [2].

Увайсхондан икки ўғил Юнусхон ва Эсан Буғахон қолди. Ҳокимият

учун амирлар ўртасидаги келишмовчиликлар амирларнинг Эсан Буғахонни
қўллаб-қувватлаши сабабли ўз ҳаёти ва молидан ташвишга тушган Эрназар
борин билан Мирак туркман ўттиз минг уйлик юртни олиб (айрим
манбаларда уч минг деб ўтилади) 1429 йилда Самарқандга Мирзо Улуғбек
ҳузурига келишди. Мирзо Улуғбек мўғилларни келаётганини эшитиб, уларни
кутиб олиш учун Самарқанддан чиқади. Ўз юртини тарк этишга мажбур
бўлган Юнусхон бу ерда у билан келганлардан ажратилиб, бир неча
кишлари билан бирга Хуросонга Шоҳруҳ мирзо ҳузурига жўнатилди. Хонни
Шоҳруҳ мирзо ҳузурига келтиришганида унга рисоладагидек муносабатда
бўлинмагани учун ўғли Мирзо Улуғбекдан ранжиди. Шоҳруҳ мирзо хонга
оталарча меҳрибонлик ва мулозамат кўрсатиб, Юнусхонни Мавлано
Шарофиддин Али Язди қўлига топширди.

Бир сўз билан айтганда, Мавлононинг ҳаётлик пайтида Юнусхон унинг

хужрасида ўн икки йилни бирга ўтказди ва ундан кўплаб билимларни
ўрганди. Мавлоно вафот этгач Юнусхон Ироқ, Форс, Озарбайжон, Қазвин
каби шаҳарларда сафарларда бўлиб, касби орқасидан кун кўрди. Шерозда
муқим яшаб, у ерда олимларнинг йиғинларида иштирок этди, шу билан бирга
турли касбларни эгаллашга интилди ва мукаммалликка эришди ҳамда “Уста
Юнус” номи билан машҳур бўлди [3].

Темурийлар ўртасидаги давом этган ўзаро тўқнашувлар натижасида

тахтга Султон Абусаид мирзо ҳокимиятга чиқди. У тахтни эгаллагач
Хуросонни эгаллаб, Ироққа юриш қилиш режасини тузди, аммо, мамлакат
ичидаги зиддиятлар ҳамда Эсан Буғахоннинг Фарғона, Шош, Туркистонга
ҳавф солиб тургани сабабли Ироқ юришини тўхтатиб турди. 860 хижрий


background image

447

(мелодий 1455–1456) йилда Султон Абусаид мирзо Шерозга одам юбориб,
Юнусхонни олиб келди ва бир қатор шартлар ва мажбуриятлар асосида
хонни Мўғилистонга юборди. Абусаид мирзо Юнусхонга рухсат бериб, бу
ерларда яшаётган барча мўғилларни унга қўшиб жўнатди [4].

Юнусхон Мўғилистонга қайтганидан сўнг укаси Эсан Буғахон ҳамда

амир Сайид Алининг бирлашган қўшини ўртасидаги илк жанг енгилди У
Мўғилистонда қолмай, оиласини қолдириб Хуросонга Султон Абусаид
Мирзо ҳузурига кетди. Хон шу даражада фақир аҳволда бўлганки, ҳатто
султонга бирор нарса тортиқ қилишга ҳам қурби етмаган [5]. Юнусхон
Султон Абусаид Мирзодан мўғиллар унга ишонч билдиргунларича бирор-
бир вилоятни яшаб туриш учун берибни сўрайди. Султон унга Андижон
кентларидан бири берди.

Юнусхон темурийлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида

қизларини Абу Саид Мирзо ўғлларига турмушга берди. У аввалроқ шундай
деган эди, “Султон Абусаид мирзо мўғиллар билан темурийлар орасидаги
душманликкни дўстликка айлантирди, мен эса уни қариндошликка
айлантираман. Агар қиз фарзандим бўлса, Султон Абусаид мирзонинг ўғлига
бераман” деб уч қизини мирзоларга умр йўлдошликка, яъни
Меҳрнигорхонимни Султон Аҳмад мирзога, Султоннигорхонимни Маҳмуд
мирзога берди. У Мўғилистонга қайтгач қизи Қутлуғ Нигорхоним ҳаётини
Умаршайх мирзо билан боғлади. Бу никоҳ туфайли қайнота ва куёв ўртасида
шундай самимий муносабат ўрнатилдики, бунақасини ота-ўғил орасида ҳам
кам кўриш мумкин. Хон икки ака-ука Султон Аҳмад мирзо ва Умаршайх
мирзо муносабатларини ислоҳ қилиб уларни келиштириб турган. Умаршайх
мирзонинг хон қўшинларини бирлаштириб Самарқандга юриш қилиб тахтни
эгаллаш борасидаги таклифига рад жавобини берган. Султон Аҳмад мирзо
ҳам бир неча бор қўшин тўплаб ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш
истагида бўлган, лекин хон Умаршайх мирзони қўллашдан чўчииб бунга
журъат этмаган. Мирзо хон тимсолида ўзига кучли иттфоқчини кўрди ва
ҳатто унга Ахсини инъом этди. [6]

Умаршайх мирзо қайнотасига Султон Аҳмад мирзонинг ҳужумидан

ҳавф сираб Ахсини тортиқ қилади. Мирзонинг уруш қилмаслигидан
хотиржам бўлиб, хоннинг Ахсида ўтириши унга алам қилди. Зеро, Ахси
Фарғона вилоятидаги энг катта шаҳар ҳисобланарди. Ахсини қайтариб олиш
мақсадида у Юнусхонга қарши қўзғалди ва Така Секретку деган жой кўприги
яқинида жанг бўлди. Жанг арфасида хон Мирзога қанча насиҳатлар
қилмасин, фойдаси бўлмади. Натижада Умаршайх мирзо мағлуб бўлди ва
асир олиниб қўллари боғланган ҳолда хон ҳузурига келтирилганда Юнусхон
ўрнидан туриб Мирзо қўлларини бўшатиб совға-саломлар бериб: “Тезроқ
орқанга қайт, ўз одамларинг орасида ҳам тартибсизликлар бошланмасин
тағин, ман ҳам изингдан уйинга бораман” деб Андижонга жўнатиб юборди.
Шундан сўнг хон қўшиннинг асосий қисмини ортига қайтариб ўзи, оиласи ва
бир нечта яқинлари билан Андижонга борди ҳамда икки ой давомида Мирзо


background image

448

хонадонида меҳмон бўлди бу орада барча келишмовчиликлар бартараф
этилди.

Яна бир сафар Юнусхон Марғилонга келганида Умаршайх мирзо ва

Султон Аҳмад мирзолар муносабатларини яхшилаш учун ташриф буюрган
Ҳазрат Хожа Носириддин Убайдуллоҳ (Хўжа Ахрор) билан учрашади.
Эшонга камоли эҳтиром ва чексиз эътиқодлари ҳамда ҳурматлари туфайли
мўғиллардан бирор киши ҳам унинг дуосини олишдан четда қолмади.
Юнусхон Эшонни кутиб олиш учун ёлғиз борди ва у яқинлашганда отдан
тушиб юзини тупроққа қўйиб таъзимга эгилди. Хонни таниган муридлардан
бири Ҳазрат Хожа Носириддин Убайдуллоҳга Юнусхонни танитди. Эшон
изтироб ва юксак эҳтиром ила хоннинг бошини ердан кўтариб уни дуо
қилдилар. Шу воқеадан сўнг Эшон ҳазратлари унга эътиқод қўйган барча
амирлар ва ҳукмдорларга мактуб ва хат жўнатиб: “Мен Юнусхон-мўғилни
кўрдим, бундай хонга тобе кишиларни қул қилиб бўлмайди, улар
мусулмонлардир”. Мазкур воқеа ва хабардан сўнг Мовароуннаҳр ва
Ҳуросонда ҳеч ким мўгилларни қул сифатида сотмаган ва сотиб олмаган. [7]

Темурийлар ўртасидаги зидиятлар сабабли Тошкент Юнусхон қўлига

ўтди. Юнусхон 1487 йил вафот этди тахтга эса Султон Маҳмудхон ибн
Юнусхон ўтказилди. Хон вафот этган пайтда Хожа Аҳрор ҳаёт бўлиб, айнан
унинг розилиги билан Юунусхон жасади Шайх Хованду Таҳур қабристонога
қўйилади. Зеро, бу қабристон Тошкентнинг улуғ мозорларидан саналиб,
Хожа Аҳрорнинг она томонидан бобокалони бўлган Шайх Хованду Таҳур
дафн этилган. Хўжа Аҳрор ўзининг муридини ўз бобоси ёнида дафн
этилишини муносиб кўрди [8].

Юнусхон етмиш тўрт йил умр кўрди у хон сифатида тахтга чиққандан

сўнг Абу Сайид мирзо билан тузилган келишувга доимо амал қилишга
интилди. Таъкидлаб ўтилганидек,у нафақат ўзаро келишувга амал қилди,
балки темурийлар билан қариндошлик ришталарини боғлади. Бу ришта, яъни
Умаршайх мирзо ва Қутлуғ Нигорхоним никоҳлари сабабли етук давлат
арбоби ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур дунёга келди. Юнусхоннинг
мамлакатимиз тарихидаги ўрнини тўлақонли ўрганиш муҳим ва долзарбдир.
Бу ўз навбатида, XV асрда кечган жараёнларнинг маълум бурилиш ва
эврилишларини шу шахс фаолияти билан боғлиқлиги нуқтаи-назаридан
таҳлил қилиш кўпгина масалаларга ойдинлик киритади.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил

28 декабрдаги Парламентга Мурожаати //

https://president.uz/uz/lists/view/2228

2. Аҳмедов А. Амир Темур дарслари. – Тошкент, 2001. 22-бет. Султанов

Т.И. Чингиз-хан и Чингизиды Судьба и власть. – Москва 2006 176-с.

3. Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова

таржимаси) – Тошкент, 2010. 146-бет.

4. Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 145-бет.
5. Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 151-бет.


background image

449

6. Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 158-бет.
7. Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 160-бет.
8. Абулхайров Б. Мақбаралар тарихи ёхуд Юнусхон ва унинг мақбараси

ҳақидаги рисола. – Тошкент, 2011. 27-бет.

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

Сиддиқов Р.Б.

т.ф.н., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети

Охирги беш йилда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаётнинг

барча жабҳаларида Харакатлар стратегияси асосида стратегик аҳамиятга эга
бўлган ўзгаришлар амалга оширилди.Жумладан олий таълим ва кадрлар
тайёрлаш тизими мамлакат эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон таълим
маконидаги тенденцияларни инобатга олган ҳолда тубдан ислоҳот қилинди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълимни барча бўғинларида

амалга оширилган ислоҳотлар натижасида яхлит узлуксиз таълим тизими
шаклланди. Шундай бўлсада олий таълим соҳасида кўплаб муаммолар ўз
ечимини топмади. Биринчи навбатда ўзоқ йиллар олий таълим билан
ёшларни қамрови масаласи долзарб бўлиб сақланиб қолганлигини таъкидлаш
керак. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳалари учун олий малакали
кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув юртларидаги илмий салоҳият айрим
объектив ва субъектив сабабларга кўра замон талабидан орқада қолди. Олий
таълимда коррупция ва бошқа кўзбўямачиликлар авжиги чиқди ва бундай
ҳолатлар таълимни барча бўғинларига салбий таъсир кўрсатди.

Бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев

раҳбарлигида 2017 йилда таълим тизимидаги аҳвол чуқур ва ҳар томонлама
таҳлил қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг “Таълим
тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019
йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-
сон Фармонини эълон қилиниши соҳани ривожлантиришда янги босқични
бошлаб берди[1].

Ушбу хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда асосий

эътибор олий таълимда илғор давлатлар кредит-модуль тизимини кенг
жорий қилиш ва янада такомиллаштириш, таълим сифатини баҳолашни
халқаро стандартларга мослаштириш, замонавий билим ва юксак маънавий-
ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар
тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилди.
Шунингдек,

олий

таълим

тизимида

меҳнат

бозори

конъюнктураси талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш,
инновацион илм-фан ютуқларини олий таълим ва амалиётга татбиқ этишнинг

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Парламентга Мурожаати // https://president.uz/uz/lists/view/2228

Аҳмедов А. Амир Темур дарслари. – Тошкент, 2001. 22-бет. Султанов Т.И. Чингиз-хан и Чингизиды Судьба и власть. – Москва 2006 176-с.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий. (В.Раҳмонов ва Я.Эгамова таржимаси) – Тошкент, 2010. 146-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 145-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 151-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 158-бет.

Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Кўрсатилгган асар. 2010. 160-бет.

Абулхайров Б. Мақбаралар тарихи ёхуд Юнусхон ва унинг мақбараси ҳақидаги рисола. – Тошкент, 2011. 27-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов