Жанубий оролбўйида илк алоқа йўлларининг шаклланиш тарихидан

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
192-195
15
3
Поделиться
Кудайбергенов, С. (2023). Жанубий оролбўйида илк алоқа йўлларининг шаклланиш тарихидан. История и культура центральной Азии, 1(1), 192–195. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17102
С Кудайбергенов, Нукусский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жанубий Оролбўйи Марказий Осиё цивилизация марказларининг Қуйи Волгабўйи ва Уролбўйи ҳудудлари билан илк алоқалари алоқалари амалга оширилган, улкан Евроосиё минтақасида миграция жараёнларида қадимда муҳим ўрин тутиб келган. Жанубий Оролбўйида илк алоқа йўллари шаклланишининг илк босқичларини аниқлашда археологик маълумотларнинг аҳамияти беқиёсдир. Сўнгги йилларда тадқиқотчилар томонидан, ушбу маълумотларга таянган ҳолда, тош даврида ҳудудларни ўзлаштириш жараёни ва хўжалик-маданий типлар, Устюрт сарҳадлари, қуйи Амударёнинг Окчадарё ва Сариқамиш бўйи ўзанлари ҳавзаларининг ибтидоий жамоалари томонидан ўзлаштирилишининг ўзига хос хусусиятлари каби масалалар кўриб чиқилган [1].

Похожие статьи


background image

192

ЖАНУБИЙ ОРОЛБЎЙИДА ИЛК АЛОҚА ЙЎЛЛАРИНИНГ

ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИДАН

Кудайбергенов С.

таянч доктарант

Нукус Давлат университети

Жанубий Оролбўйи Марказий Осиё цивилизация марказларининг Қуйи

Волгабўйи ва Уролбўйи ҳудудлари билан илк алоқалари алоқалари амалга
оширилган, улкан Евроосиё минтақасида миграция жараёнларида қадимда
муҳим ўрин тутиб келган. Жанубий Оролбўйида илк алоқа йўллари
шаклланишининг

илк

босқичларини

аниқлашда

археологик

маълумотларнинг аҳамияти беқиёсдир. Сўнгги йилларда тадқиқотчилар
томонидан, ушбу маълумотларга таянган ҳолда, тош даврида ҳудудларни
ўзлаштириш жараёни ва хўжалик-маданий типлар, Устюрт сарҳадлари, қуйи
Амударёнинг Окчадарё ва Сариқамиш бўйи ўзанлари ҳавзаларининг
ибтидоий

жамоалари

томонидан

ўзлаштирилишининг

ўзига

хос

хусусиятлари каби масалалар кўриб чиқилган [1].

Оролбўйида алоқа йўллари шаклланиши жараёнларини қайта тиклашда

инсонни ураб олган қадимги ландшафт-иқлим муҳити ва палеогеография,
ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси ҳамда меҳнат ва ов қўроллари ясаш учун тош
конлар ва чучук сув манбаларининг мавжудлигини ўрганиш [2], яъни
одамларнинг хўжалик эҳтиёжларини қондирган ва табиатда мавжуд бўлган
озиқ-овқат маҳсулотларни қўлга киритишга имкон яратган қадимий шароит
жиҳатларини аниқлаш муҳимдир. Ушбу муаммони қисқача таърифлаш
мақсадга мувофик.

Ҳозирда Устюрт худуди ва Оролбўйидаги қум тепаликлар билан

қопланган ва чўлга айланган текисликлар ҳаёт учун ноқулай шароитга эга.
Бироқ, мазкур ҳудудларни палеолит – қадимги тош давридан ўзлаштирилиши
бошланганлиги ҳолати аниқланган. Устюрт платосининг жануби-шарқида
ҳамда қуйи Амударёнинг сўл ва ўнг соҳилларидан сўнгги палеолит даврига
оид бир қатор ёдгорликлар топилган [3]. Айниқса, мезолит даврида Устюрт
сарҳадлари кенг ўзлаштирила бошланган. Бундан шу даврга оид
Жайронқудуқ, Айдабол ва Оқтойлоқ каби ёдгорликлар гуруҳлари дарак
беради [4]. Демак, энг қадимги тарихий босқичларида Устюрт ва Оролбўйи
табий муҳити замонавий иқлим ва табий-географик шароитга мос келмаган.
Палеолит, мезолит ва неолит даврларда ушбу ҳудудлар сув манбалари билан
етарлича таъминланган бўлиб, кўллар соҳиллари теварагида мавжуд
ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси овчилик ва термачилик соҳаларининг ривож
топишига замин яратган.

Амалга оширилган археологик тадқиқотларнинг натижаларига кўра,

палеолит ва мезолит даврларда, Устюрт ҳудудлари ва Султон Увайс
тоғларининг тевараги доимий равишда яшаш мақсадида ўзлаштирилмаган.
Ушбу ҳудудларда Шарқий Каспийбўйи, Манғишлоқ ва қўйи Урал дарёси


background image

193

ҳавзасидан кириб келган овчилар гуруҳлари, табий озуқа маҳсулотларини
қўлга киритиш мақсадида мавсумий кўчиб юришган деб фараз қилинади,
негаки Устюртда узоқ муддатли фойдаланилган маконлар топилмаган [5].

Бизнингча, бундан келиб чиққан муҳим хулоса шуки, сўнгги палеолит

давридан бошлаб, хўжалик эҳтиёжларни қондириши учун фойдаланилган
дастлабки сўқмоқларнинг тармоқлари, йўналиши жиҳатдан кенгайиб боради.
Улар аввалдан ибтидоий жамоалар маконларини озиқ-овқат ва хом ашё
манбалари мавжуд худудлар билан боғлаш аҳамиятга эга бўлиб, кейинги
босқичларда яшаш жойларини ҳудудий жиҳатдан кенгайтиришга
кўмаклашган. Шу асосда овчилар жамоаларининг бир ҳудуддан икинчисига
кўчиш, ўсимлик ва хайвонот дунёсига бой, ва хом ашё конлари мавжуд янги
ерларни эгаллаб олиш ҳамда маҳсулот билан айирбошлаш анъанавий ички ва
ташқи алоқа йўллари вужудга келган.

Шарқий Каспийбўйи ва Жанубий Оролбўйи тош даври археологик

ёдгорликларнинг географияси ва картографияси маълумотларига кўра,
Каспийбўйи ва Оролбўйи оралиғидаги дастлабки хўжалик алоқа сўқмоқлари
камида сўнгги палеолит-мезолит даврларида вужудга келган [6]. Бундан
Каспийбўйидаги Янгажа, Жебел маконлари, Жанубий Оролбўйида Есен,
Султон Увайс ҳамда Юқори Ўзбой каби ёдгорликларнинг ҳудудий
жойлашиши хусусиятлари дарак беради [7].

Ўзбой ўзани атрофларидаги Калтаминор маданиятига оид кўплаб

маконлардан тош найза ва чақмоқтош ўқ учлари топилган [8]. Даштларда
яшовчи қадимги жамоалар ҳаётида жайрон, қулон ва сайғоқ ови муҳим
аҳамият касб этган. Ҳайвонлар тўдалари изидан кўчиб юрган овчиларнинг
гуруҳлари ўртасида хўжалик ва айирбошлаш муносабатлари мунтазам
равишда ривожланиб келган. Натижада алоқа йўлларининг тармоқлари ҳам
кенгайиб борган. Хоразм археологик экспедицияси томонидан Ўзбой ўзани
бўйлаб амалга оширилган археологик тадқиқотлар натижасида Девқалъа,
Ўртақую,

Талайхонота

ва

Оқяйла

каби

ўрта

асрларга

оид

карвонсаройларнинг қолдиқлари топиб текширилган. Улар Хоразм –
Хуросон савдо йўлида жойлашган [9]. Бироқ, мазкур ҳудудларни анча аввал
неолит даври овчилари ва балиқчилари ўзлаштиришган [10].

Археологик маълумотлар таҳлили, ёдгорликларнинг картографиясига

асосланиб, Жанубий Оролбўйи ва Устюрт орқали ўтган илк алоқа
йўлларининг қуйидаги йўналишларини келтириб ўтиш мумкин:
1)Жанубий Оролбўйида сунгги палеолит даврига оид Султон Увайс ва Кўкча
маконлари [11] орқали Устюртдаги Есен ва Қорақудуқ каби маконлари
томонига ўтган алоқа йўллари. Улар Оролбўйи худудларини Марказий
Қизилқум ва қуйи Зарафшон ҳавзаси билан боғлаган.
2)Жанубий Оролбўйи – Юқори Узбой – Шарқий Каспий бўйи йўналиши. У
сўнгги палеолит ва мезолит даврларидан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган.
Мезолит даврида Қорақумни ёриб ўтган Амударёнинг Ўзбой ўзани
соҳиллари атрофларида кўп сонли маконлар пайдо бўлган. Шу даврда
Амударё Каспий денгизига қўйилган [12].


background image

194

Тадқиқотчиларнинг такидлашича, мезолитнинг сўнги босқичлари ва

неолит даврида Устюрт, Қорақум ва Қизилқумнинг даштларида илиқ ва нам
иқлимнинг пайдо бўлиши оқибатида, чўл сарҳадларидаги кичик сув
ҳавзалари ва шўрланмаган кўллар атрофида бой фауна ва флора дунёси
шаклланган [13]. Шу сабабли, даштларда овчилик ва термачилик хўжалиги
соҳалари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уруғдош жамоаларнинг табиий озуқа
маҳсулотларига эҳтиёжларини талаб даражасида қондирган.
3)Жанубий Оролбўйи – Устюрт – Манғишлоқ ҳамда Жанубий Урал
йўналиши. Шуни айтиб ўтиш жоизки, неолит давридан бошлаб, қўйи
Зарафшон ҳавзаси, Марказий Қизилқум, Устюрт, қўйи Волга ва Урал
дарёсининг оралиги, Уралорти ва шимоли-ғарбий Қозоғистон каби кенг
ҳудудий миқёсида чақмоқтошдан ишланган Калтаминор маданиятига оид
бир ҳил камон ўқи пайконлари тарқалган [14]. Мазкур ҳолат Шарқий
Оролбўйи ва қуйи Сирдарё орқали шимоли-ғарбий Қозоғистон ҳудудлари
томонига ўтган алоқа йўлининг мавжудлигилан гувоҳлик беради.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунга келиб Устюрт пасттекислигида

80 дан ортиқ қадимий ёдгорликлар аниқланган. Улар тош асри, антик даври
ва ўрта асрларга оид бўлиб, ибтидоий маконлар, кўчманчиларнинг мозор
кўрганлари, ўрта асрлар карвонсаройлари ва тунда олов ёқиб ёруғлик сигнал
беришга мўлжалланган қоровул тош буржларидан иборатдир [15].

1946-1947 йиллари Хоразм археологик экспедицияси ходимлари Устюрт

чинки бўйлаб дастлабки археологик текшириш ишларини олиб боришган.
Экспедиция раҳбари С. П. Толстов, Устюрт карвон йўлида жойлашган
Учқудуқ, Булоқ, Қўшбулоқ, Белавли каби карвонсаройларни ўрганиш
натижасида ўрта асрлар Хоразмдан Волга бўйига олиб борадиган “Катта
шоҳона йўли” ҳақида масалани илгари сурган [16].

Олиб борилган ушбу тадқиқотлар Устюрдан ўтган алоқа йўлларининг

шаклланиши ва ривожланиши масаласини кенгроқ ўрганишга ҳизмат қилган.
Олинган натижалар таҳлили Жанубий Оролбўйи ҳудуди Марказий Осиёнинг
қадимги давр алоқа йўллари тизимида тутган аҳамиятини кўрсатиб турибди.
Келгусида бу йўналишда олиб бориладиган тадқиқотлар бу масалалар бўйича
янги илмий хулосаларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Адабиётлар:

1. Абдуллаев Ў.И. Ўрта Осиёда ибтидоий жамоа тузуми ва илк

давлатчилик тарихи. – Тошкент, 2019. –Б. 124-126; Маткаримов Х.О. Хоразм
воҳасида археологик тадқиқотлар тарихи (қадимги даврга оид тарихй
реконструкция муаммолари): Тарих фан. фалсафа докт. (PhD) дисс.
…автореф – Нукус: Қорақалпоқ давлат Университети, 2021. – Б. 15-16.

2. Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва

ривожланиш босқичари. – Тошкент: Akademiya, 2008, – Б. 8-10.

3. Бижанов Е.Б. Памятники каменного века впадины Шахпахты ||

Археология Приаралья. Вып. 4. – Ташкент: Фан. 1984. – С. 8-20; Виноградова


background image

195

Е.А. Первые палеолитические находки в Султануиздаге // Приаралье в
древности и средневековье. – М.: Наука, 1998. – С. 74-77.

4. Бижанов Е.Б. Мезолитические и неолитические памятники северо-

западного Устюрта || Археология Приаралья. Вып. 1. – Ташкент: Фан, 1982. –
С. 14-37.

5. Авизова А.К. Трасологический анализ орудий труда стоянок юго-

восточного Устюрта // Археология Приаралья. Вып. VI. – Нукус, 2003. – С.
17-20.

6. Sagdullaev, Anatoliy, and Togaev Jasur. "Bronze age migrations in

Central Asia." International Journal of Advanced Research in Management and
Social Sciences 7.12 (2018): 86-92.Сагдуллаев А.С., Холматов Н.Ў., Абдуллаев
Ў.И. Марказий Осиёда тарихий-маданий вилоятларнинг шаклланиши ва
этник географияси муаммолари. – Ташкент: Университет, 2020. – Илова,
хариталар.

7. Окладников А.П. Верхнепалеолитическое и мезолитическое время //

Средней Азия в эпоху камня и бронзы. – М.-Л.: Наука, 1966. – С. 59-66.

8. Итина М.А. Памятники первобытной культуры Узбоя // Тр. ХАЭ. Т.

II. – М., 1955. – С. 66-68.

9. Низовья Амударьи, Сарикамыш, Узбой. История формирования и

заселения // МХЭ. Вып. 3. – М., 1960. – С. 325-327.

10. Толстов С.П. Древний Хорезм. – М.: МГУ, 1948. – С. 59-66.
11. Сайфуллаев Б.К., Хужаназаров М.М., Джуракулова М.Д. Новые

данные по палеолиту Кызылкумов // История и археология Турана. № 3. –
Самарканд, 2017. – С. 31-37.

12. Sagdullaev, Anatoliy, et al. "Problems Of Cartography Of Ancient

EthnoCultural Processes In Central Asia." INTERNATIONAL JOURNAL OF-
SCIENTIFIC-&

TECHNOLOGY

RESEARCH

9.04

(2020):

745-748.;

Сагдуллаев А.С., Холматов Н.Ў., Абдуллаев Ў. И. ва бошқ. Марказий Осиёда
тарихий-маданий вилоятларнинг шаклланиши ва этник географияси
муаммолари. – Тошкент: Университет, 2020. – Б.13.

13. Виноградов А.В., Мамедов Э.Д. Ландшафтно-климатические

условия среднеазиатских пустынь в голоцене // ИМКУ. Вып.11. – Ташкент.
1974. – С. 32-44.

14. Виноградов А.В. О распространении наконечников стрел

Кельтеминарского Типа // Этнография и археология Средней Азии. – М.:
Наука, 1979. – С. 3-9.

15. Қдирниязов М.-Ш., Қдирниязов О.-Ш. Белеўли меъморий-

археологик мажмуаси (ёдгорликнинг ўрганилиши ва экологияси) // История и
археология Турана. № 3. – Самарканд, 2017. – Б. 351-355, 1-расм.

16. Толстов С.П. Қадимги Хоразм маданиятини излаб. – Тошкент: Фан,

1964. – Б. 279-281, 82-84-расмлар.

Библиографические ссылки

Абдуллаев Ў.И. Ўрта Осиёда ибтидоий жамоа тузуми ва илк давлатчилик тарихи. – Тошкент, 2019. –Б. 124-126; Маткаримов Х.О. Хоразм воҳасида археологик тадқиқотлар тарихи (қадимги даврга оид тарихй реконструкция муаммолари): Тарих фан. фалсафа докт. (PhD) дисс.…автореф – Нукус: Қорақалпоқ давлат Университети, 2021. – Б. 15-16.

Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичари. – Тошкент: Akademiya, 2008, – Б. 8 10.

Бижанов Е.Б. Памятники каменного века впадины Шахпахты || Археология Приаралья. Вып. 4. – Ташкент: Фан. 1984. – С. 8-20; Виноградова Е.А. Первые палеолитические находки в Султануиздаге // Приаралье в древности и средневековье. – М.: Наука, 1998. – С. 74-77.

Бижанов Е.Б. Мезолитические и неолитические памятники северозападного Устюрта || Археология Приаралья. Вып. 1. – Ташкент: Фан, 1982. – С. 14-37.

Авизова А.К. Трасологический анализ орудий труда стоянок юговосточного Устюрта // Археология Приаралья. Вып. VI. – Нукус, 2003. – С.17-20.

Sagdullaev, Anatoliy, and Togaev Jasur. "Bronze age migrations in Central Asia." International Journal of Advanced Research in Management and Social Sciences 7.12 (2018): 86-92.Сагдуллаев А.С., Холматов Н.Ў., Абдуллаев Ў.И. Марказий Осиёда тарихий маданий вилоятларнинг шаклланиши ва этник географияси муаммолари. – Ташкент: Университет, 2020. – Илова, хариталар.

Окладников А.П. Верхнепалеолитическое и мезолитическое время // Средней Азия в эпоху камня и бронзы. – М.-Л.: Наука, 1966. – С. 59-66.

Итина М.А. Памятники первобытной культуры Узбоя // Тр. ХАЭ. Т. II. – М., 1955. – С. 66-68.

Низовья Амударьи, Сарикамыш, Узбой. История формирования и заселения // МХЭ. Вып. 3. – М., 1960. – С. 325-327.

Толстов С.П. Древний Хорезм. – М.: МГУ, 1948. – С. 59-66.

Сайфуллаев Б.К., Хужаназаров М.М., Джуракулова М.Д. Новые данные по палеолиту Кызылкумов // История и археология Турана. № 3. –Самарканд, 2017. – С. 31-37.

Sagdullaev, Anatoliy, et al. "Problems Of Cartography Of Ancient EthnoCultural Processes In Central Asia." INTERNATIONAL JOURNAL OFSCIENTIFIC-& TECHNOLOGY RESEARCH 9.04 (2020): 745-748.; Сагдуллаев А.С., Холматов Н.Ў., Абдуллаев Ў. И. ва бошқ. Марказий Осиёда тарихий-маданий вилоятларнинг шаклланиши ва этник географияси муаммолари. – Тошкент: Университет, 2020. – Б.13.

Виноградов А.В., Мамедов Э.Д. Ландшафтно-климатические условия среднеазиатских пустынь в голоцене // ИМКУ. Вып.11. – Ташкент. 1974. – С. 32-44.

Виноградов А.В. О распространении наконечников стрел Кельтеминарского Типа // Этнография и археология Средней Азии. – М.: Наука, 1979. – С. 3-9.

Қдирниязов М.-Ш., Қдирниязов О.-Ш. Белеўли меъморийархеологик мажмуаси (ёдгорликнинг ўрганилиши ва экологияси) // История и археология Турана. № 3. – Самарканд, 2017. – Б. 351-355, 1-расм.

Толстов С.П. Қадимги Хоразм маданиятини излаб. – Тошкент: Фан, 1964. – Б. 279-281, 82-84-расмлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов