Хоразмнинг антик даврдаги заргарлик буюмлари таснифи

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
80-84
18
4
Поделиться
Турганов, Б. (2023). Хоразмнинг антик даврдаги заргарлик буюмлари таснифи. История и культура центральной Азии, 1(1), 80–84. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17057
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Заргарлик – ҳунармандчиликнинг қадимий ва анъанавий соҳаларидан биридир. Заргарлик буюмлари бадиий ҳунармандчилик ва саънатнинг ажралмас қисми бўлиб, халқимиз маданий меросини ўрганишда асосий манба сифатида хизматқилади. Шунингдек, заргарлик буюмлари халқнинг эстетик ва аҳлоқий идеалларини белгилаб берадиган амалий санъатнинг оммавий турларидан бири ҳисобланади. Заргарлик буюмларини таснифий ўрганиш Хоразмнинг антик даврдаги савдо – иқтисодий ва маданий алоқалардаги ўрнини белгилашда ҳамда эстетик ҳаётиниўрганишдамуҳим аҳамиятга эга.

Похожие статьи


background image

80

4. Бобоёров Ғ. Илк ўрта асрлар тангаларида Ўзбекистон ҳудудидаги

давлатчиликка доир маълумотлар // Ўзбекистон тарихи манбашунослиги
масалалари. – Т., 2010. – Б. 18­40.

5. Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми. – Тошкент,

2018.

6. Кошғарий Маҳмуд. Туркий сўзлар девони (Девону-луғот ит-турк) /

Тарж. ва нашрга тайёрловчи С. М. Муталлибов. 1- том. – Т.: Фан, 1960–1963

7. Chavannes E. Documents sur les Tou-Kiue (Turks) occidentaux // Сборник

трудов Орхонской экспедиции, вып. 6. – СПб., 1903.

8. Shaban M. A. Khurasan at the Time of Arab Conguest //İran and İslam. İn

memory of the Late Vladimir Minorsky. – Edinburg, 1971. –P. 480­490.

9. Sims-Williams N., Grenet F. The Sogdian inscriptions of Kultobe // Shygys,

No. 6. – Almaty, 2006. – P. 95-111.

10. Taşağıl A. Gök-Türkler. – Ankara: TTK, 1995.
11. Yoshida Y.

Turkish rule of Sogdians as reflected on coins: Some new

readings of the legends of coins belonging to the Shinji Hirano Collection

//

Memoirs of the Faculty of Letters Kyoto University 54, Mar, 2018. P. 155 – 182
(

.

//

, 2018, 155 -182).

ХОРАЗМНИНГ АНТИК ДАВРДАГИ ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ

ТАСНИФИ

Турганов Б.Қ.

Нукус Давлат университети

Заргарлик – ҳунармандчиликнинг қадимий ва анъанавий соҳаларидан

биридир. Заргарлик буюмлари бадиий ҳунармандчилик ва саънатнинг
ажралмас қисми бўлиб, халқимиз маданий меросини ўрганишда асосий
манба сифатида хизматқилади. Шунингдек, заргарлик буюмлари халқнинг
эстетик ва аҳлоқий идеалларини белгилаб берадиган амалий санъатнинг
оммавий турларидан бири ҳисобланади. Заргарлик буюмларини таснифий
ўрганиш Хоразмнинг антик даврдаги савдо – иқтисодий ва маданий
алоқалардаги ўрнини белгилашда ҳамда эстетик ҳаётиниўрганишдамуҳим
аҳамиятга эга.

Хоразмнинг архаик ва антик давр ёдгорликларида заргарлик буюмлари

ассортаментива маҳсулот ҳажми кескин кўпайиши кузатилади. Бу ҳақида
Кўзалиқир, Бозор-қалъа, Қўйқрилганқалъа, Тупроққалъа ёдгорликларидаги
археологик топилмалар гувоҳлик беради. Тупроққалъа саройидан шиша,
паста, раковин каури, янтарва пирита, гранат, сердолик тошидан тайёрланган
хилма-хил мунчоқлар ва бошқа заргарлик буюмлари қайд қилинган [6, Б.
227]. Хоразмнинг антик давр заргарлик буюмлари фойдаланиш
функцияларига кўра қўйидаги гуруҳларга ажратилади.

I гуруҳ. Бош ва сочга тақиладиган безак буюмлари. Бунга ҳукмдорлар

тожи ва хотин-қизлар тўғноғич, соч турмагич ва бошқа буюмлар киради. Бош
ва чаккага тақиладиган безак турлари тўғрисида антик давр терракоталари,


background image

81

қалъалардаги деворий расмлар ва тангаларидаги тасвирлар бир қанча
маълумот беради. Ақшахон қалъа (мил. ав. IV-III аср), Тупроққалъа деворий
расмлари ва тангалардаги (III аср 2-ярми IV аср) тасвирларда ҳукмдор тожи
қуш кўринишида акс эттирилган [7, Б. 27]. Жумладан, Тупроққалъа
ёдгорлиги (Шоват тумани)даги ҳайкалчада аёл сиймоси бошидаги
диадеманинг марказий қисми учта жойидан безатилган, калта бўйнига тўрт
қатор мунчоқлар шодаси осилган [3, Б. 32]. Шунингдек, Қўйқирилганқалъа
(мил. ав. IV-III аср)дан иккала учи оққуш шаклида бронзадан қўйма ясалган
безак буюми топилган [2, Б. 332]. Афтидан, ундан бошга тақиладиган безак
буюми таркибий қисми сифатида фойдаланган.

Тупроққалъа саройидан (I-II аср) қўл панжаси шаклида якунланадиган, бош

қисмида олма ёки анор тутган тўғноғичлар топилган. Унга ўхшаш
тўғноғичлар бронза давридан Ўрта Осиёда кенг тарқалган [7, Б. 10]. Одатда,
уларнинг бош қисми архар, қўй, қўл панжаси ёки бирор нарса тутган ҳолда
ясалган. Ушбу қиёфадаги шаклларнинг диний аҳамияти анча кенгдир.
Уларнинг анъанавий шакллари Марказий Осиёда кушонлар даврига оид
ёдгорликлар учун ҳам хосдир. Шунингдек, антик давр ёдгорликларида
бронза симлардан тайёрланган оддий тўғноғичлар кўплаб учрайди.
II-гуруҳ. Бўйин ва кўкракга мўлжалланган заргарлик буюмлари. Ушбу
гуруҳдаги заргарлик буюмлари таркибига хилма-хил шокила, қулоқчали
қўнғироқча, мунчоқ, тумор ва медалионлар киради. Неолит давридан
маржонлардан бўйин ва кўкракга мўлжалланган мунчоқлар шодасини териш
анъанасимавжуд бўлган. Улар дастлаб турли хил тошлардан хилма-хил
шаклларда ясалган бўлса, бронза давридан жез мунчоқлар ясаш ҳам йўлга
қўйилган. Антик даврда бронзадан турли хил шаклларда ясалган жез
мунчоқлар кенг тарқалади. Улардан турли хил заргарлик буюмларининг
таркибий қисми сифатида фойдаланилган.

Архаик ва антик даврда олтин, бронза, тош, шиша ва миср фаянсидан

ишланган шокилалар шакли жиҳатидан мағизли параллелепипед,
амфорасимон, муштча шаклида, айлана, узум шингили ҳамда қубба тарзли
қулоқчали қўнғироқча шаклларда бўлган. Улардан кичик қўнғироқчалар
антик даврдаги Тупроқ қалъа, Қуйқирилган қалъа ёдгорликларида учрайди
[6, Б. 227]. Тупроқ қалъадаги бронза қўнғироқча баландлиги 2,3-2,5 см,
диаметри 1, 8 см, иккинчисига олтин сувида ишлов берилган.

Унга ўхшаш қўнғироқчаларнинг этнографик материллардаги таҳлили

шундан далолат берадики, антик даврдаёқ улардан турли хил безак
буюмларининг таркибий қисми сифатида кенг фойдаланган. Жумладан,
антик даврга оид Тупроққалъа (Шоват тумани)дан топилган сопол
ҳайкалчадаги аёл сочлари орқаси томон турмакланган ва қулоғига кичик
қубба шаклдаги қўнғироқчали сирға осилган ҳолатда ишланган [3, Б. 32].
Шокилалар турли материаллардан айлана, бодом, цилиндрсимон ва бошқа
хилма-хил шаклларда тайёрланган [6, Б. 224]. Хоразмдаантик даврда туя,
хўроз, чўчқа, фил каби турли хил жонзодлар қиёфасидаги металл шокилалар
тарқалган. Бундай шокилалар антик даврдаги Аязқалъа, Бургутқалъа ва


background image

82

Кардар маданияти ёдгорликларида аниқланган [7, Б.32-33]. Қизиқарли
топилмалардан бири, Тупроққалъадан одам кўринишида услублаштирилган
антропоморфик шокила ҳам қайд қилинган.

III гуруҳ. Қулоққа мўлжалланган оддий ва шокилали сирғалар.

Хоразмда бронза давридан антик даврга қадар симкори усулда тайёрланган
оддий сирғалар тарқалган бўлса, антик даврда шокилали сирғаларнинг
хилма-хил шакллари пайдо бўлган. Хоразмнинг антик давр сирғалари
қўйидаги бир-неча шаклларга ажралади.

Шакл I. Мўъжазгина учбурчаксимон металл пластинага тўртта

бодомсимон шокила осилган сирға.

Шакл II. Охирги учлари туташтирилмаган халқасимон сирғалар.

Уларнинг пастки томони спираль тарзли симга осилган айланасимон
мармарид мунчоқлар билан безатилган.

Шакл III

.

Айлана тарзли охири кенгайиб борувчи текис кесилган

сирғалар. Улар кушонлар даврида кенг тарқалган бўлиб, бронзадан оддий
сим кори усулда ясалган.

Шакл IV

.

Юрак шаклидаги чўзинчоқ қалқончали сирғалар[1,Б.164].

Сирға қалқончаси чеккаларига юрак тарзли яшил шишадан кўзлар қадалган.
Ушбу сирға қалқончасига симдан даста-илдиргич бекитилган. Бошқа бир
сирға қалқончасининг чекка гардишлари дон доначалари тарзли безатилган.

Шакл V

.

Кесилган пирамида тарзли сирғалар[8,Б.121-122]. Сирғанинг

ён қирралари учбурчак шаклида бўлиб, шиша пластина тагига олтин
тахтачалар ўрнатилган. Пирамиданинг асоси учбурчак тарзли кесилган қора-
қизил рангдаги шиша пластина тагига ингичка олтин тахтачалар ётқизилган.
Сирғанинг иккала ён томонларидаги юқорги қисмлари учбурчак тарзли
кесилиб олтин ленталар билан қопланган. Улар орасига маълум масофада
учта олтин халқа жойлаштирилган. Пирамиданинг юқорги қисмига жуфт
тугмалар ковширланган. Битта тугмадан сирға дастасини бириктириш учун
фойдаланилган. Сирға асосининг охирига стержен ёрдамида кичик айлана
мармарид бириктирилган. Сирға дастаси баланд қилиб мисдан ясалган.
Сирғанинг умумий узунлиги 4 см га тенг.

VI гуруҳ. Қўлга тақиладиган билагузук ва узуклар. Хоразмда дастлабки

билагузуклар Тозабоғёп маданияти (мил. ав. II мингйиллик 2-ярими) Кўкча-3
маконидан кўплаб топилган. Улар айлана шаклида новасимон тарзли ясалган
ва охирги учлари туташтирилмаган. Бронзадан қўйма усулда тайёрланган.

Антик даврда заргарлик буюмларини ясашда «ёввойи услуб» кенг

тарқалган. Қорақалпоғистон Республикаси Қувандарё ҳудудидаги қадимги
массагет-тохар қавмлари ёдгорлигидан «ёввойи услубда» тайёрланган иккита
олтин билагузук қайд этилган [4, Б. 141]. Улардан бирининг охирги учлари
«от боши», иккинчиси эса «кўпбошли бўри» тарзли ясалган. Шунингдек,
Тупроққалъа ёдгорлигидаги билагузук охирги учлари арслон боши тарзли
ясалган. Хоразмда архаик даврга оид охирги учлари туташтирилмаган темир
билагузуклар ҳам учрайди [1, Б. 63-164].


background image

83

Антик даврёдгорлиги Тупроққалъа саройидаги деворий расмда арфа

чалаётган аёл қўлларида айланасимон билагузук тасвирланган[4, Б.177].

Хоразмда узукларнинг дастлабки шакллари архаик ва антик

даврлардаги

Жонбосқалъа[5,

Б.89,100],

Бозорқалъа[1,Б.165],

Қўйқирилганқалъа[2, Б. 332], Аязқалъа, Тупроққалъа[5, Б. 100,121-
122]ёдгорликларида кенг тарқалган. Улар қўйидаги шаклларга ажралади.

Шакл I. Халқасимон узуклар.
Шакл II. Халқасимон, охирги учлари туташтирилмаган узуклар.
Шакл III. Қалқонча қисми шишикяссимон ёки дўнг тарзли узуклар.
Шакл IV. Турли хил катта-кичикликдаги кўзли узуклар
Шакл V. Текис қалқончали узуклар, уларнинг баъзилари

қалқончаларига «ёввойи услуб» да жонзотлар тасвирланган.

Уларнинг анаънавий шаклларини ясаш ва фойдаланиш Хоразм

заргарлик ҳунармандчилигида бугунги кунга қадар давом этмоқда.

V-гуруҳ.

Пардоз-андоз буюмлари. Бронза давридан жез кўзгулар

маълум, уларнинг анаънавий шакллари антик даврдаги Қўйқрилганқалъа,
Тупроққалъа ва бошқа ёдгорликларида учрайди[2, Б. 147-148]. Хоразмда
антик даврда асосан айланасимон, юзаси текис, дастасиз жез кўзгулар кенг
тарқалган.

Уларга ўхшаш шакллари Волгабўйи, Шимолий Кавказ ва Шимолий

Қораденгиз бўйларидаги сарматлар ёдгорликларида кўплаб аниқланган.

VI-гуруҳ.

Эркаклар заргарлик буюмлари. Хоразмнинг антик давр

ёдгорликларида камар тўпламлари таркибига кирувчи темир ва бронзадан
ясалган камар халқаватўқалар топилган[6, Б. 223-225]. Ушбу камар халқалари
ва тўқалар икки турда: тўғрибурчакли ва тухумсимон. Уларга бадиий
безаклар берилган ва қимматбаҳо тошлар ёки шиша қадалган. Нақшлари
одатда ёввойи услубда ишланган бўлиб, антропоморфик тасвирлар ёки
геометрик нақшлар ҳам мавжуд.

Демак, Хоразмда антик даврда заргарлик буюмларини ишлаб

чиқаришда бирмунча муваффақиятларга эришадилар. Бунга ўша даврда
заргарлик ҳунармандчилигининг ихтисослашуви ва қўшни худудлар билан
маданий алоқалари муҳим омил сифатида хизмат қилади. Ўша давр Хоразм
аҳолиси бадиий ва эстетик ҳаётида заргарлик ҳунармандчилиги муҳим
аҳамиятга эга соҳалардан бири сифатида фаолият кўрсатади.

Адабиётлар:

1. Гудкова А.В., Манылов Ю.П. Могильник у городища Базар-кала//

Культура и искусство древнего Хорезма. – М., Наука, 1981.– С. 154-211.

2. Кой-крылган-кала- памятник культуры древнего Хорезма. IV в. до

н.э. -IV в. н.э. //ТХАЭЭ. том. V. – Москва, Наука, 1967.

3. Мамбетуллаев М. Топрак-кала Шаватская (раскопки 1979-1980гг.)

//Археология Приаралья. Вып.III. – Ташкент. 1986. – С. 12-51.

4. Толстов С.П. По следам древнехорезмийской цивилизаций. – М.,

1948.


background image

84

5. Толстов С.П. Древний Хорезм. – Москва, МГУ. 1948.
6. Топрак-кала дворец // ТХАЭЭ. том. XIV, – Москва, Наука, 1984.
7. Фахретдинова Д.А. Ювелирное искусство Узбекистана. – Ташкент:

Фан. 1988.

8. Ягодин В.Н. Ходжайов Т. Некрополь древнего Миздахкана. –

Ташкент. Наука, 1970.

“БАНОКАТ-ШОҲРУХИЯ”ДАН ТОПИЛГАН ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВРИ

МИС ТАНГАЛАРИ ХАЗИНАСИ

Нормуродов Д.Р.

т.ф.ф.д.(PhD),

Ўзбекистон Миллий университети

Алоқа ва савдо йўллари қадимдан турли ҳудудларда яшовчи аҳоли

вакилларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий тараққиётида муҳим аҳамият
касб этиб келган [5, - 432-б.]. Буларни тиклашда нафақат ёзма, балки моддий
манбалар хусусан, тангалар ёки тангалар хазинасининг ҳам ўрни каттадир.
Улар ёзма манбалар кам сақланган давр тарихини ёритиш, археологик
маданий қатламларни аниқ даврлаштириш, маҳаллий ва халқаро савдо-сотиқ
муносабатларини аниқлаш кабиларда муҳим маълумотларни беради. 2021
йилда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Шоҳрухия” маҳалла фуқаролари
йиғини “Ҳосилдор” маҳалласининг жанубида, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида
жойлашган Шоҳрухия археологик ёдгорлигидан топилган қорахонийлар
даврига оид мис тангалар хазинасини илмий ўрганиш ҳам юқоридаги
масалаларни ечишга ёрдам берадиган манбалар сирасига киради.

Маҳаллий фуқаро Шодиёр Эргашов томонидан топилган хазина жами

427 донадан иборат бўлиб, улар Шоҳрухия харобасининг Сирдарёга туташ
жойидаги тик жарликда, мато қопчага солиб қўйилган ҳолда топилган
(ҳозирда тангаларнинг 10 донаси Оққўрғон тумани ўлкашунослик музейида,
қолганлари уларни топган фуқоро қўлида сақланиб келмоқда). Узоқ йиллар
давомида намликда тургани учун оксидланиб чириган ва кўкимтир тусга
кириб қолган хазинани олаётганда ўз вақтида улар солиб қўйилган қопча
титилиб кўкинга айланиб кетган. Бу хазина ўрганиш учун олиниб,
оксидлардан ва зангдан тозаланиши, ишлов бирилиши натижасида уларнинг
мисдан ясалганлиги, 426 донасининг ҳар иккала томонига араб ҳарфлардаги
ёзув туширилгани, улар оғирлиги ўртача 4 грамм, диаметри 32-34 миллиметр
келадиган мис тангалар эканлиги (1-расм), 1 донасининг ҳар икки томони
текис, бир четида ип ўтказиб осибишга мўлжаллаб, диаметри 2 миллиметр
қилиб тешилган тешикчаси бўлган, оғирлиги 4 грамм, диаметри 33
миллиметрлик мис ашё (тақинчоқ, 1.2-расм)лиги аниқланди.

Хазинада жамланган барча тангалар бир хил тузилишда бўлиб, уларнинг

юзалари ва ёнлари емирилган, аксариятида туширилган ёзувларнинг айрим
ҳарфлари ўчиб кетган (1.3 – 1.4-расмлар). Айниқса, танга четларидаги ёзувлар

Библиографические ссылки

Гудкова А.В., Манылов Ю.П. Могильник у городища Базар-кала// Культура и искусство древнего Хорезма. – М., Наука, 1981.– С. 154-211.

Кой-крылган-кала- памятник культуры древнего Хорезма. IV в. до н.э. -IV в. н.э. //ТХАЭЭ. том. V. – Москва, Наука, 1967.

Мамбетуллаев М. Топрак-кала Шаватская (раскопки 1979-1980гг.) //Археология Приаралья. Вып.III. – Ташкент. 1986. – С. 12-51.

Толстов С.П. По следам древнехорезмийской цивилизаций. – М., 1948.

Толстов С.П. Древний Хорезм. – Москва, МГУ. 1948.

Топрак-кала дворец // ТХАЭЭ. том. XIV, – Москва, Наука, 1984.

Фахретдинова Д.А. Ювелирное искусство Узбекистана. – Ташкент: Фан. 1988.

Ягодин В.Н. Ходжайов Т. Некрополь древнего Миздахкана. –Ташкент. Наука, 1970.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов