Бухоро амирлиги доирасида кечган этник жараёнларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг иштироки

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
351-354
5
2
Поделиться
Бахрамов, Т. (2023). Бухоро амирлиги доирасида кечган этник жараёнларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг иштироки. История и культура центральной Азии, 1(1), 351–354. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17175
Т Бахрамов, Каршинский государственный университет

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бухоро амирлиги (1753-1920) доирасида Ўрта Осиёда, хусусан, бугунги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида, қисман эса Жануби-Шарқий Туркманистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида кечган этник жараёнлар жадал ривожланиб, минтақадаги бир неча халқларнинг этник шаклланишида муҳим роль ўйнади. Ушбу жараёнларда Бухоро хонлигининг марказий қисмида жойлашган Зарафшон ва Қашқадарё воҳасининг ўрни айниқса муҳим аҳамият касб этди.

Похожие статьи


background image

351

3. Боровков А.К. Аист и связанные с ним приметы и поверья у местного
населения //Сб. научного кружка при востфаке САГУ. Вып. I. –Ташкент,
1928. –С. 33.
4. Всеволодский-Гернгросс В.Н. Игры народов СССР. –М.-Л.: Академия,
1933. –С. XXIII-XXIV.
5. Всеволодский-Гернгросс В.Н. Игры народов СССР.. . – Б. XXIV.
6. Джахонов У. Земледелие таджиков долины Соха (в конце XIX – начале
XX в.). – Душанбе, 1989.
7. Жабборов И. Ўзбеклар. (Анъанавий хўжалиги, турмуш тарзи ва
этномаданияти). –Тошкент: Шарқ, 2008. – 240 б.
8. Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории южных районов
Таджикистана и Узбекистана. – М.: Наука, 1976. – 324 с.
9. Материалы по районированию Средней Азии. Кн. 1. Территория и
население Бухары и Хорезма. Ч.1.Бухара.–Ташкент:Гос.Изд., 1926 –С 261.
10. Турсунов С.Н. Ўзбекистонда этник қадриятлар ва миллий-маданий
мерос. //профессор-ўқитувчиларининг илмий назарий конференцияси
материаллари. – Тошкент: Университет, 2000.
11. Турсунов С.Н. ва бошқалар. Сурхондарё тарих кўзгусида. – Тошкент,
2001. – 384 б.
12. Шониёзов К.Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни–Тошкент,2001–Б.
432.
13. Қорабоев У. Халқ ўйинларининг шакланиши ҳақида // Этномаданият. –
Тошкент, 2003. –Б. 71.
14. Дала ёзувлари. 2018-2022-йиллар

БУХОРО АМИРЛИГИ ДОИРАСИДА КЕЧГАН ЭТНИК

ЖАРАЁНЛАРДА ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АҲОЛИСИНИНГ

ИШТИРОКИ

Бахрамов Т.Б.

докторант

Қарши Давлат университети

Бухоро амирлиги (1753-1920) доирасида Ўрта Осиёда, хусусан, бугунги

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида, қисман эса Жануби-Шарқий
Туркманистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида кечган этник
жараёнлар жадал ривожланиб, минтақадаги бир неча халқларнинг этник
шаклланишида муҳим роль ўйнади. Ушбу жараёнларда Бухоро хонлигининг
марказий қисмида жойлашган Зарафшон ва Қашқадарё воҳасининг ўрни
айниқса муҳим аҳамият касб этди.

Бухоро амирлиги маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 27 беклик ёки вилоятга

бўлинган бўлиб, айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, қуйидагича
бўлиниш давом этган

[1; 4-10-б]

: 1. Кармана, 2. Хатирчи, 3. Зиёвуддин, 4.

Нурота, 5. Қарши, 6. Китоб, 7. Шаҳрисабз, 8. Чироқчи, 9. Яккабоғ, 10. Ғузор,
11. Бойсун, 12. Шеробод, 13. Денов, 14. Карки, 15. Чоржўй, 16. Ҳисор, 17.


background image

352

Кўлоб, 18. Қоратегин, 19. Дарвоз, 20. Балжувон, 21. Шуғнон-Рушон, 22.
Қўрғонтепа, 23. Қабодиён, 24. Калиф, 25. Бўрдалиқ, 26. Қобоғли ва 27.
Хоразм.

Бухоро амирлигидаги ҳар бир беклик амир томонидан тайинланган

ҳоким “бек” деб аталувчи амалдорлар томонидан бошқарилган. Ўз навбатида
бекликлар амлокдорликлар (мулкликлар)га бўлиниб, уларни “амлокдор”лар
ёки “шоҳ” деб номланувчи амалдорлар бошқарган

[2; 4-б]

. Амирликдаги

амлокдорлар беклар томонидан тайинланган, шоҳлар эса аҳоли томонидан
сайланиб, сўнгра беклар томонидан уларнинг ваколати тасдиқланган. Бухоро
амирлигидаги амлокдорликлар аминликларга бўлиниб, бу маъмурий
бўлинманинг энг қуйи бўғинини ташкил этарди. Аминликларни ўзбекларда
“мингбоши”, тожикларда “арбоб” деб аталувчи, аҳоли томонидан сайлаб
қўйилган оқсоқоллар бошқарганлар.

XIX асрнинг иккинчи ярмида Бухоро амирликнинг энг йирик

шаҳарлари Самарқандда 50 минг, Қаршида 15-20 минг, Шаҳрисабз ва
Китобда 18 минг, пойтахт шаҳар Бухорода эса 85-90 минг атрофида аҳоли
яшаган

[3; 73-б]

. Қўшни хонликларга нисбатан Бухоро амирлигининг этник

таркиби ранг-баранг бўлиб, унда кўплаб элатлар истиқомат қилганлар

[4; 67-75-

б]

. Амирликдаги аҳолининг ярмидан кўпроғини ўзбеклар ташкил этиб, улар

асосан Зарафшон водийсида, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳасида истиқомат
қилганлар. Жами аҳолининг 30% ини ташкил этган тожиклар қисман Бухоро
ва Самарқанд шаҳарларида, асосан амирликнинг тоғли ҳудуди бўлган
Шарқий Бухорода маҳаллий аҳолининг катта қисмини ташкил этган.
Амирликнинг жанубий чегаралари бўлмиш Амударёнинг ўнг қирғоғида,
Чоржўй ва Каркида яшовчи туркманлар эса мамлакат аҳолисининг 10% ини
ташкил этган. Шунингдек, Кармана ва Нуротада ўзбек қабилалари билан бир
қаторда қозоқлар, Бухоро ва Самарқанд шаҳрида кўплаб ўзбек ва тожиклар
билан бирга яҳудийлар, араблар, лўлилар ва афғонлар яшаган

[5; 89-б]

.

Бухоро амирлиги аҳолисининг катта қисмини Зарафшон ва Қашқадарё

воҳалари аҳолиси ташкил этиб, уларнинг сезиларли бир қисми ушбу
воҳалардаги Бухоро, Самарқанд, Каттақўрғон, Қарши, Шаҳрисабз каби йирик
шаҳарларда истиқомат қилганлар. Шу билан бирга, ҳар иккала воҳа
аҳолисининг кўпчилиги қишлоқ ва овулларда яшаб, хўжалик турмуш тарзида
деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик катта ўрин тутган. Шу билан
бирга, амирликка қарашли воҳаларнинг тоғолди, дашт ва чўл қисмларида
кўчманчи ва ярми кўчманчи ҳаёт кечирувчи чорвадор аҳоли – кўчманчи
ўзбеклар, қозоқ, туркман ва араблар истиқомат қилганлар. Бухоро амирлиги
даврида уларнинг кўпчилиги яппасига ўтроқ ҳаётга ўта бошлаганлар. Шу
ўринда айтиб ўтиш керак, XVII – XIX асрлар оралиғида кўплаб кўчманчи
ўзбек уруғларининг Зарафшон воҳаси ва Қашқадарё воҳаларида фаоллашуви
ҳамда ўтроқ ҳаётга кўчишлари кенг кўлам касб этди. Бу жараёнлар нафақат
ўз даври ёзма манбаларида ўз аксини топган, балки мамлакатимиздаги юзлаб
ўхшаш этнотопонимлар мисолида ҳам ўз тасдиғига эга. Бир томондан Нурота
ва Жиззах воҳасидан ушбу воҳаларга йирик кўчишлар юз берган бўлса,


background image

353

иккинчи томондан Шимолий Афғонистондан бир қатор ўзбек уруғлари
шимолга – Сурхондарё – Зарафшон воҳаси орасидаги дашт ва тоғ этакларига
кўчиб бориб жойлашганлар

[6

; 105-108-б

]

. Бошқа томондан эса минг, сарой,

барлос, кенагас ва яна бир қатор кўчманчи ўзбек уруғларининг Сурхондарё –
Қашқадарё воҳаларидан чиқиб, Самарқанд ва Жиззах орқали Фарғона
водийсига бориб ўрнашишлари кузатилди. Бу ҳолат нафақат ўз даври ёзма
манбаларида, балки бугунгача сақланиб қолган турли маълумотлар
(этнографик, топономик ва ҳ.к.) орқали ўз тасдиғига эга

[7; 1

0-б

]

.

Бухоро амирлигининг марказий ва чекка ҳудудларидан амирлик ҳамда

унга қўшни хонликлар ҳудудига кўчиб ўтиш – миграция жараёнлари
кучайишининг негизида бир неча омиллар ётади. Биринчидан, амирликнинг
асосчи уруғи бўлмиш манғитлар ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида
стратегик аҳамиятга эга жойларга ўзларига иттифоқдош уруғларни кўчириб
жойлаштирган бўлса (

мас.

Қарши шаҳри атрофига Нурота воҳасидан

манғитларга яқин уруғларнинг кўчирилиши), иккинчидан, амирлик билан
келиша олмай қолган айрим уруғларнинг Қўқон хонлиги ҳудудларига кўчиб
кетиши (мас. минг, кенагас, барлос уруғлари) каби ҳолатлар юз берди. Шу
ўринда, туркий уруғларнинг муайян бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга кўчиб
бориб жойлашуви фақатгина Бухоро амирлиги учун хос бўлмай, бу ҳолат
анча олдинги даврларда ҳам тез-тез содир бўлганлиги кузатилади. Айниқса,
Темурийлар (1365-1505), Шайбонийлар (1501-1601) ва Аштархонийлар
(1601-1751) даврида ҳам барлос, қовчин, арғун, арлот ва яна бир қатор
уруғларнинг Фарғона водийси, Тошкент ва Ясси (Туркистон), Хужанд,
Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Балх, Бадахшон вилоятларида кўчиб
юришгани ёки жой алмаштиргани кўзга ташланади

[8; 75-б]

. Демак, Бухоро

амирлиги даврида Сурхондарё, Қашқадарё ва Зарафшон воҳаларидан ўзбек
уруғларининг Фарғона водийсига бўлган кўчишларни ушбу миграция
жараёнларининг навбатдаги такрори дейиш мумкин.

Бухоро амирлиги давридаги этник жараёнларда Қашқадарё воҳаси

аҳолиси иштирокини шартли равишда қуйидагича гуруҳларга ажратиш
мумкин:

1-

гуруҳ. Ўз уруғ-қабилавий бўлиниш тизимига эга кўчманчи ўзбек

уруғларининг турли ҳудудларга кўчиб бориб жойлашуви ёки кўчиб
келишлари;

2-

гуруҳ. Воҳа аҳолиси этник жараёнларида иштирок этган туркий

(қозоқ, туркманлар) ва туркий бўлмаган (араб, тожик ва ҳ.к.) гуруҳлар;

3-

гуруҳ. “Қаршиликлар”, “миришкор” деб аталувчи аҳоли гуруҳлари.

Улар орасида биринчи гуруҳ вакиллари кўпчиликни ташкил қилганлиги

ўз даври ёзма манбаларида – Бухоро амирлиги тарихнавислиги асарларида,
рус сайёҳ ва элчиларининг қайдларида ва ҳоказоларда ўз исботига эга [9;
109-б]. Улардан маълум бўлишича, айнан амирлик даврида манғитлар
Қашқадарё воҳасининг Қарши беклиги ва унинг атрофи (Косон, Касби)да
сезиларли даражада, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи бекликларида эса қисман
ўз қишлоқларига эга бўлишган. Манғитларга қариндош кенагас уруғи


background image

354

вакиллари эса Шаҳрисабз ва Китоб бекликларида анча кўпчиликни, саройлар
Чироқчи беклиги ва атрофларида, қўнғиротлар эса Ғузор беклиги ва
атрофида (бугунги Деҳқонобод туманида) аҳолининг сезиларли бир қисмини
ташкил эта бошлаган [10; 129-б]. Чироқчи беклигида, бекликнинг маркази
бўлмиш Чироқчи шаҳрида чуют уруғи, Чияли номли аҳоли масканларида
қушчи ёки қушчи-қипчоқ уруғи, Қораянтоқ (бугунги Кўкдала) ва
атрофларида уз уруғи вакиллари ўзларининг ўнлаб қишлоқларига эга бўлган.

Адабиётлар:

1. Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX - начало XXв.) /

Материалы к историческойгеографии Средней Азии. Под. Ред. А.Р.
Мухаммеджанова. –Т.: Университет, 2001. – С. 4, 10.

2. Материалы по районированию Средней Азии. Кн.1: Территория и

населения Бухары и Хорезма. Часть 1:Бухара. – Т.: Туркпечать, 1926. – Б. 63-
64;Населенные пункты Бухарского эмирата(конец XIX-начало XXв) ., с. 4, 10

3. Костенко Л.О. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1870. – С. 389-

390; Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства.– Ташкент:
Академии наук УзССР, 1958. – С. 73.

4. Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории южных районов

Таджикистана и Узбекистана. – М.: Наука, 1976; Маликов А.М. Тюркские
этнонимы и этнотопонимы долины Зерафшана (XVIII – начало ХХ в.). –
Ташкент: Muharrir nashriyoti, 2018. – С. 67-75

5. Сухарева О.А. К истории городов ..., с. 89.

6. Абдуллаев У.С. Фарғона водийсида этнослараро жараёнлар (XIX–ХХ

аср бошлари). – Тошкент: Янги аср авлоди, 2005; Ражабов Р. Ўзбекистондаги
араблар тарихи ва этноргафияси ..., б. 105-108.

7. Қораев С. Географик номлар маъноси. – Т.: «Ўзбекистон», 1978. – Б.

33; Миндон ва миндонликлар. – Тошкент: Yangi nashr, 2015. – Б. 10-11.

8. Нафасов Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати.– Tошкент:

“Ўқитувчи”, 1988; Бўриев О., Усмонов М. Ўзбеклар: этник тарихи ва
этномаданий жараёнлар. – Самарқанд, 2008; Маликов А.М. Тюркские
этнонимы и этнотопонимы долины Зерафшана (XVIII – начало ХХ в.)

9. Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханства. – СПб., 1843; Вамбери

А. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865; Кун А. Очерки
Шахрисябзского бекства. – СПб., 1880; Сухарева О.А. К истории городов
Бухарского ханства. – Т.: АН УзССР, 1958. – С. 109-139.

10. Маликов А. Узбеки группы «сарай» долины Зерафшана в XIX –

начале XX вв. // Научный вестник Бухарского Государственного
университета. 2007, №3. – С.5-10; Маликов А.М. Тюркские этнонимы и
этнотопонимы долины Зерафшана (XVIII – начало ХХ в.) ..., с. 129-121.

Библиографические ссылки

Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX - начало XXв.) / Материалы к историческойгеографии Средней Азии. Под. Ред. А.Р. Мухаммеджанова. –Т.: Университет, 2001. – С. 4, 10.

Материалы по районированию Средней Азии. Кн.1: Территория и населения Бухары и Хорезма. Часть 1:Бухара. – Т.: Туркпечать, 1926. – Б. 63- 64;Населенные пункты Бухарского эмирата(конец XIX-начало XXв) ., с. 4, 10

Костенко Л.О. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1870. – С. 389- 390; Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства.– Ташкент: Академии наук УзССР, 1958. – С. 73.

Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории южных районов Таджикистана и Узбекистана. – М.: Наука, 1976; Маликов А.М. Тюркские этнонимы и этнотопонимы долины Зерафшана (XVIII – начало ХХ в.). – Ташкент: Muharrir nashriyoti, 2018. – С. 67-75

Сухарева О.А. К истории городов ..., с. 89.

Абдуллаев У.С. Фарғона водийсида этнослараро жараёнлар (XIX–ХХ аср бошлари). – Тошкент: Янги аср авлоди, 2005; Ражабов Р. Ўзбекистондаги араблар тарихи ва этноргафияси ..., б. 105-108.

Қораев С. Географик номлар маъноси. – Т.: «Ўзбекистон», 1978. – Б. 33; Миндон ва миндонликлар. – Тошкент: Yangi nashr, 2015. – Б. 10-11.

Нафасов Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати.– Tошкент: “Ўқитувчи”, 1988; Бўриев О., Усмонов М. Ўзбеклар: этник тарихи ва этномаданий жараёнлар. – Самарқанд, 2008; Маликов А.М. Тюркские этнонимы и этнотопонимы долины Зерафшана (XVIII – начало ХХ в.)

Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханства. – СПб., 1843; Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. – СПб., 1865; Кун А. Очерки Шахрисябзского бекства. – СПб., 1880; Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства. – Т.: АН УзССР, 1958. – С. 109 139.

Маликов А. Узбеки группы «сарай» долины Зерафшана в XIX – начале XX вв. // Научный вестник Бухарского Государственного университета. 2007, №3. – С.5-10; Маликов А.М. Тюркские этнонимы и этнотопонимы долины Зерафшана (XVIII – начало ХХ в.) ..., с. 129-121.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов