Бронза даври ютуқлари ҳамда илк темир даврида Суғд воҳасида кечган тарихий жараёнлар

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
126-131
27
9
Поделиться
Хидиров, И. (2023). Бронза даври ютуқлари ҳамда илк темир даврида Суғд воҳасида кечган тарихий жараёнлар. История и культура центральной Азии, 1(1), 126–131. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17077
И Хидиров, Каршинский государственный университет

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўрта Осиёнинг бронза даври тараққиёти ўзининг нотекис ривожланиши билан фарқ қилади. Минтақанинг жанубий ўлкаларида энеолит даври ўтроқ деҳқончилик маданияти тараққиёти давомида протошаҳар маданияти (Олтинтепа, Саразм, Гонур, Тўғалоқ, Жарқўтон ва бошқалар) марказларининг ривожланиш жараёни содир бўлган бўлса, шимолий қисмида ўзлаштирувчи хўжалик шаклидан ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклига ўтиш, ўтроқ деҳқон ва чорвадор қабилалар маданиятининг шаклланиши ва ривожланиш жараёни кечади.

Похожие статьи


background image

126

БРОНЗА ДАВРИ ЮТУҚЛАРИ ҲАМДА ИЛК ТЕМИР ДАВРИДА

СУҒД ВОҲАСИДА КЕЧГАН ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАР

Хидиров И.

мустақил тадқиқотчи

Қарши Давлат университети

Ўрта Осиёнинг бронза даври тараққиёти ўзининг нотекис

ривожланиши билан фарқ қилади. Минтақанинг жанубий ўлкаларида энеолит
даври ўтроқ деҳқончилик маданияти тараққиёти давомида протошаҳар
маданияти (Олтинтепа, Саразм, Гонур, Тўғалоқ, Жарқўтон ва бошқалар)
марказларининг ривожланиш жараёни содир бўлган бўлса, шимолий қисмида
ўзлаштирувчи хўжалик шаклидан ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклига ўтиш,
ўтроқ деҳқон ва чорвадор қабилалар маданиятининг шаклланиши ва
ривожланиш жараёни кечади. Калтаминор маданиятининг сўнгги босқичи
(мил.авв.IV мингйилликнинг охири-III мингйилликнинг биринчи ярми) яъни,
Лавлакон намгарчилиги охирида иқлим қуруқлашиб, сув ҳавзаларининг
манбаи тортилиб боради. Мил. авв. III минг йилликнинг иккинчи ярмига
келиб Зарафшон дарёси сувсизланиб, унинг қуйи қисмида сув сатҳи кескин
пасайиб кетади [5, Б. 17]. Қуйи Зарафшон воҳасида қурғоқчилик вужудга
кела бошлайди. Бундай ҳолат Катта Тузконни сув билан таминлаган
Гужайлининг сув сатҳи ўзгариб содир бўлганлигида ҳам кўриш мумкин [13,
Б. 23]. Иқлим ўзгариши оқибатида табиий озуқа заҳираси камайиб, ибтидоий
жамоа аъзоларнинг яшаш шароити қийинлашиб боради. Бу ўзлаштирувчи
хўжалик шакли билан кун кечирадиган жамоа аъзолари яшаш ҳудудининг
қисқариб кетишига олиб келган.

Аҳолининг маълум бир ҳудудда яшаши табиий озиқ-овқат заҳирасига

боғлиқ бўлиб қолади. Натижада ўзлаштирувчи хўжалик билан кун кечирган
аҳолининг бир қисми табиий озуқа заҳирасига бой бўлган шимоли-ғарбга,
яъни Жанубий Уралбўйи ерларига кўчишга мажбур бўлган. Аҳолининг
қолган қисми эса хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи шаклига ўтган. Ҳудди шу
жараён Суғдда ҳам содир бўлган. Бу ерда яшаган аҳоли мил. авв. III минг
йилликнинг охирида ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклига тўлиқ ўтган. Мил.
авв. III минг йилликнинг охирига келиб лиман усулли суғоришга асосланган
деҳқончилик ва хонаки чорвачилик тури билан кун кечирган Замонбобо
маданияти вужудга келган [18, Б. 47-50].

Суғд воҳаси аҳолиси металлургия соҳасида бошқа халқлар билан

ижтимоий-иқтисодий алоқаларни амалга оширганлар. Бу ердан топилган
мунчоқ Бадахшон лазуритидан ишланганлиги, қабрлардан топилган пичоқ
Батендан, айлана шаклдаги узунлиги 7 см.лик ойна Теппаҳисор III дан ҳам
топилганлиги, мисдан ишланган игна ва думалоқ симнинг кесишмасидан
ясалган балиқ ови қуролининг илгаги [10, Б. 158-162], кумушдан ишланган
турубка, олтиндан ишланган слиндирсимон мунчоқ, металдан ишланган
кичик лапоткалар ва шунга ўхшаш металлар Шохтепа II, Ҳисор III [5. Б. 21]


background image

127

ва Жанубий Туркманистондаги (Қоратепа) бошқа ёдгорликлардан ҳам
топилганлиги [10, 166 б.; 5, Б. 21-22] фикрни тасдиқлайди. Замонбобо
маданияти вакиллари ўз навбатида Волга бўйи ва ЖанубийСибирдаги
ибтидоий аҳоли билан ҳам ўзаро иқтисодий ва маданий алоқалар амалга
оширишганлиги археологик далилларда ўз аксини топган [11, Б. 152].
Қолаверса, Замонбобо маданияти аҳолисининг металлни ўзлаштириши ва
унга ишлов бериши Қуйи Зарафшон қабилалари ҳўжалигида меҳнат
унумдорлигини ошишига ва муҳим ўзгаришларга олиб келди.

Бу даврда хўжаликнинг асосини мотига деҳқончилиги ва хонаки

чорвачилик ташкил этган. Замонбобо манзилгоҳидан топилган кўп сонли тош
ёрғучоқлар, чақмоқтошдан ишланган қистирма ўроқлар, тош кели соплари,
қорайиб кетган бошоқли ўсимлик донлари (арпа, буғдой, тариқ вабошқалар)
уларнинг ҳаётида деҳқончилик ўрнининг қанчалар муҳим эканлигини
кўрсатади. Хонаки чорвачилик ҳақида эса мозорлар ва манзилгоҳдан
топилган уй ҳайвон суяклари далолат беради. Замонбобо маданияти суяклари
комплексида ёввойи ҳайвонлар суяклари ҳам етарли даражада бўлиб, улар
асосан Бухоро буғуси, жайрон ва тўнғизга тегишли. Замонбобо аҳолисининг
иқтисодий асосини намлиқ оқерларга экиладиган мотига деҳқончилиги ва
асосан ғўшт ва сут маҳсулотлари биланжамоани кундалик эҳтиёжини
таъминлаб турган хонаки чорвачилик ташкилэтган. Шунинг учун ҳам
тадқиқотлар натижасида топилган уй ҳайвонлариорасида қора мол, қўй ва
эчки суяклари кўплаб учрайди. Бу эса қорамол, қўй, эчкининг чорвадор
жамоалари ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти юқори бўлганлигидан далолат
беради. Уй ҳайвон суяклари орасида биронта ҳам от ёки туя суяги
топилмаганлиги бу даврда ҳали улар қўлга ўргатилмаганлигини кўрсатади.
Ҳайвон суяклари орасида ёввойи ва хонаки эшакка тегишли суяклар ҳам
учрайди. Эҳтимолий бронза даврида Қуйи Зарафшон ҳудудларида истиқомат
қилган аҳоли эшакдан улов сифатида фойдаланган бўлиши мумкин.

Бу даврнинг аҳолиси руҳий олам борлигига ишонишган.

Замонбоболиклар эътиқодида инсон жони чиққач, унинг руҳи қушка
битанадан ажраб, боқий оламга учиб кетади ва танадан тез-тез хабар олиб
туради, деган тасаввурлар мавжуд бўлган. Мана шу тасаввурга кўра,
замонбоболиклар қабрларга кундалик хўжаликда ишлатилмайдиган митти
идишлар, яъни квадрат ва тўғритўртбурчак шаклида ишланган сопол
қушдонлар қўйганлар. Қушдонларнинг ички қисми иккига бўлинган, яъни
қушдоннинг катта қисми дон учун, кичик бир бурчак қисми сув учун
режалаштирилган. Манашу типдаги сопол идишларнинг қабрларда учраши
замонбоболиклар руҳий оламининг оташпарастлик билан боғлиқ баъзи бир
элементларини рамзий кўринишидир [7, Б. 45-60].

Қадимги тарихимизни археологик даврлаштирилишида бронза

давридан сўнг темир даври бошланади. Бу давр инсоният ҳаёти ва
фаолиятида қатор ўзгаришлар даври бўлди. Бунинг асосий сабаби инсон
қаттиқ металл – темирдан фойдаланишни бошлади. Темирдан фойдаланиш,


background image

128

ундан меҳнат қуроллари ва ҳарбий қурол-яроғлар ясалишининг бошланиши
инсоният тарихида кескин ўзгаришларни келтириб чиқарди.

Мавжуд ёзма манбалар ва археология маълумотлари энг қадимги темир

металлургияси Кичик Осиёдаги Хетт подшолиги ҳудудида мил. авв.ХIV –
ХIII асрларда вужудга келганлигидан далолат беради. Миср, Икки дарё
оралиғива Эгейда аввал зеб-зийнат буюмлари сифатида кашф этилган.
Оссурия ва Урарту тупроғида топилган, мил. авв. IХ-VIII асрларга мансуб
темир буюмлари темирчиликнинг ёйилиш географиясини англашга ёрдам
беради.

Археологик

маълумотларга

кўра,

темир

эритиш

ҳунармандчилигининг энг қадимги маркази Яқин Шарқ эди. Мисол учун,
Сурияда ва Месопотамиянинг шимоли ғарбида мил. авв. XII асрдаёк темир
буюмлар кенг тарқалган бўлса [6, Б. 83-87; 9, Б. 19-31], Оссурияда мил.авв.
XIII асрда темир мис ва бронзани хўжалик ҳаётидан сиқиб чиқаради [8; 15, Б.
91-94; 16, 124 б.]. Кам сонли бўлсада, мил.авв.II мингйилликнинг охирларига
оид Кавказортидаги археологик мажмуаларда темир буюмлар учраса,
мил.авв.II-I мингйиллик бўсағасида Эрон ва Ҳиндистонда [4, Б. 231 б.; 12,
215 б.; 20, Б. 167] ҳам темирпайдо бўлади.

Мил.авв. II мингйилликнинг охирги чорагида Атлантикадан Тинч

океанигача бўлган ҳудудларда тарқалган бронза даврининг кўпгина
маданиятлари инқирозга учраши ёки шаклини ўзгартириб янги маданиятлар
қарор топиш ҳолати кузатилади. Янги маданият айрим белгилари билан
сўнгги бронза даври анъаналаридан фарқ қилган. Биринчидан, йирик илк
шаҳар туридаги манзилгоҳлар инқирозга учраб, уларнинг ўрнида кичик
деҳқончилик қишлоқлари пайдо бўлган. Иккинчидан, кулолчиликда
сополидишларни қўлда ясаб, сиртига геометрик нақшлар бериш анъанаси
қайтажонланган. Учинчидан эса, юксак даражада ривожланган торевтика,
глиптика, бадиий санъат йўқолади. Тўртинчидан марҳумларни қабрларда
дафн этиш анъанаси барҳам топади.

Яқин вақтга қадар темир буюмлар жанубий Туркманистондаги Ановда,

Фарғонадаги

Далварзинда,

Туркманистоннинг

жануби-ғарбидаги

Доҳистондагина маълум эди. Ҳозирги кунга келиб милоддан аввалги I
мингйилликнинг бошларига оид кўплаб ёдгорликлар маълум бўлсада,
улардаги топилмалар орасида темир буюмлар кўпчиликни ташкил қилмайди.
Таъкидлаш жоизки, милоддан аввалги Х-VIII асрларда олдинги даврларда
бўлгани каби Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларида метал қуролларнинг асосий
қисми бронзадан тайёрланган. Бу даврга оид археологик тадқиқотлар
натижалари эълон қилинган кўпгина илмий ишларда бу давр баъзан сўнгги
бронза,баъзан эса илк темирасри деб талқинқилинади.

Жанубий вилоятларда милоддан аввалги II мингйилликнинг иккинчи

ярмида чуқур иқтисодий ва маданий ўзгаришлар юз беради. Бир томондан
Марғиёна ва Бақтрияга чорвадор аҳолининг кириб келиши юз берса [19, Б.
35-47], иккинчи томондан Чуст маданиятининг таъсирида Марғиёнада
Ёзтепа, Бақтрияда Кучуктепа, Қизилтепа, Тиллатепа каби ёдгорликлар қад
кўтаради. Бу маданиятлар Бақтрия ва Марғиёнада ҳар хилномлар билан


background image

129

аталсада, уларнинг моддий маданиятлари айнан ўхшашлиги билан
ҳарактерланади.

Минтақада темир металлургиясининг пайдо бўлиши, минтақадаги

кўпгина йирик дарёлар воҳаларида суғорма деҳқончиликнинг кенг ёйилиши,
қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва шаҳарсозлик маданияти ривожи,
ёзувнинг шаклланиши натижасида илк ёзма манбаларнинг пайдо бўлиши,
минтақанинг бепоён даштларида, тоғ олди воҳаларида кўчманчи
чорвачиликнинг ривожланиши, ҳамда ижтимоий-иктисодий хаётдаги бошқа
ўзгаришлар бу даврни олдинги тарихий даврлардан ажратиб туради. Бу
даврнинг яна бир муҳим хусусияти Ўрта Осиё худудида бирқанча тарихий-
маданий вилоятлар шаклланиб, уларнинг айримлари йирик давлатлар
уюшмаларига бирлашадилар [1, Б. 107; 2, Б. 10].Шундай йирик тарихий-
маданий вилоятлардан бири Сўғдиёна эди.

Сўғдиёна-Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзасида жойлашган қадимий,

маданий воҳа ҳисобланиб, Марказий Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий
ҳамда маданий жараёнларида ўзига хос ўринга эга бўлиб келган. Бу мамлакат
зардуштийларнинг муқаддас китоби «Авесто»да ҳам “Гава-Сўғудалар
яшайдиган юрт”, деб таъкидланган [3, Б. 33]. Ўтмишда бир неча бор
дунёмаданияти марказларидан бири даражасига етган Турон заминнинг
марказий қисми, хусусан Зарафшон ва Қашқадарё воҳалари бўйлаб
жойлашган қадимий деҳқончилик ҳудудлари айрим манбаларда “Сўғд” деб
ҳам юритилган.

Илк темир даврининг дастлабки босқичига келиб, Сўғд ҳудудига ўтроқ

зироаткор деҳқонлар кириб келабошлайди ва кўчманчи чорвадорлар билан
аралашув бошланади. Сўғд ҳудудида ҳам қисманўтроқ деҳқончилик
маданияти қарор топа бошлайди. Ўлканинг илк темирдаврига оид ўтроқ
деҳқончилик манзилгоҳлари дастлабки аҳоли томонидан ўзлаштирилган ва
кейинги тараққиёт босқичларида улар мураккаблашиб борган. Сўғд
ҳудудларида илк темир даврига оид ёдгорликлар бир хил суратда
ривожланмаган. Бу даврда ўтроқ деҳқончилик маданиятига асосланган жамоа
қишлоқлари вужудга келади. Аҳоли деҳқончиликда арпа, буғдой, жавдар
каби бошоқли экинликларни экишган. Археологик тадқиқотларда хонаки
ҳайвон суякларининг топилиши эса аҳоли деҳқончилик билан бирга
чорвачилик билан ҳам шуғулланганликларидан далолат беради. Бу даврда
чорвадор аҳоли нафақат Сўғд ҳудудида балки, Марказий Осиёнинг барча
дашт ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилган.

Минтақада

махсус

хўжалик

тури

сифатида

кўчманчи

чорвачиликнингпайдо бўлиши алоқа йўлларининг шаклланиши ва
ривожланишига

ҳам

олибкелди.

Ярим

кўчманчи

ва

кўчманчи

чорвачиликнинг пайдо бўлишида бепоёндашт, чўл, саҳро ва яримсаҳро
ҳудудларидаги чорва учун озиқ бўладиган емиш ўтларнинг мавсумийлиги,
яъни уларнинг баҳор, ёз ва куз-қиш ойларида ўсадиган турлари мавжудлиги
ҳам катта аҳамиятга эга эди.


background image

130

Чорвадор хўжаликлар томонидан моллар учун емиш бўладиган

тўйимли озуқабоп ўсимликларга бой ҳудудларни ўзлаштира борилиши
жараёнга мос равишда борган. Минтақанинг тоғ ва адирлари, чўл ва
яримчўллари, дашт ва саҳролари бирйиллик ва кўпйиллик озуқа боп
ўсимликларга бойдир [3, Б. 34-36]. Хусусан, Қизилқумдаги тадқиқотлар бу
ҳудуд қумлик ва чўл табиий иқлим шароитига мослашган сувсизликка
чидамли ва иссиқсевар ўсимликлар ҳисобланган куз ва қиш ойларида чорва
учун озиқ бўладиган қора саксовул, оқ боялиш, қуйровуқ, шувоқ, коврак
сингари ўтлар турларига бойлигини аниқлаб берди.

Марказий Осиёда кўчманчи чорвачилик пайдо бўлганмил. авв. IX-VIII

асрларда ёк турли қабилалар томонидан яйловлар ва қишки кароргоҳлар
жойи аниқ белгилаб олинган. Кўчманчи чорвачилик кенг ёйилган
ҳудудларда, хусусан, минтақанинг шимолий ҳудудларида кўчманчиларнинг
қишки қароргоҳлари кўп топилган. Бу қароргохлар бир томондан кўчманчи
чорвадорларнинг маълум уруғига тегишли доимий яшаш жойлари ва
сулолавий қабристонлар жойи бўлса, иккинчи томондан, уларнинг моҳияти
узоқ тарихий давр мобайнида ўзгармасдан қолганлиги, яъни қишки қароргоҳ
сифатида фойдаланиш узлуксизлиги кузатилади. Бунга асосланган
мутахассислар кўчманчи чорвадорлар маданияти, хўжалиги, турмуш
тарзининг яхлитлиги ва меросийлиги масаласини кўтариб чиқмоқдалар.
Кўчманчилар қишки қароргоҳлари ёнида чорвадорларнинг маълум уруғига
тегишли сулолавий қабристонлар ҳам жойлашган бўлиб, уларларнинг
айримлари сўнгги бронза, илк темир давридан бошлаб кўчманчиларнинг
сулолавий қабристонлари вазифасини бажарганлиги кузатилади. Бу
ёдгорликлардан ягона этник гуруҳларга тегишли сулолавий қабристонлар
сифатида бир неча минг йиллар давомида узлуксиз фойдаланиб
келинганлигини кўрсатади. Чорвадорларнинг мозор-қўрғонлари Нафақат
Суғд воҳасидан, балки Ўрта Осиёнинг деҳқончилик воҳалари дашт зоналари
чегарасидан, тоғ олди ҳудудларидан ҳам кўплаб топилган.

Хуллас, темир буюмларнинг тарқалиши минтақадаги суғорма

деҳқончиликнинг ёйилишига, Суғд ҳудудлари кўчманчи чорвадор ва ўтроқ
зироатчилар томонидан кенг ўзлаштирилишига замин яратди. Натижада
кўчманчилар билан ўтроқ аҳоли орасида яқинлашув содир бўлди.
Деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган ўтроқ аҳоли ҳамда
кўчманчи сак, массагет қабилаларининг ўзаро яқинлашуви ва аралашиб
бориши натижасида Ўрта Осиё аҳолисининг кейинги асрлардаги этник
тараққиётига замин яратилди.

Адабиётлар:

1. Авеста.Видевдот.1-фрагард,5 банд: Авесто. Тарихий адабий

ёдгорлик. А.Маҳкам таржимаси.– Тошкент:Шарқ, 2001.

2. Авеста: «Видевдот» китоби. М.Исҳоқов таржимаси. – Тошкент:

ТошДШИ, 2007.

3. Акишев К.А. К проблеме происхождения номадизм аваридной зоне


background image

131

древнего Казахстана//Поискии раскопки в Казахстане. Алма-Ата:Наука, 1972.

4. АскаровА.А. Древне земледельческая культура эпохи бронзы юга

Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1977.

5. Асқаров А. А.Бухоронинг ибтидоий тарихидан лавҳалар–

Тошкент:Фан, 1973.

6. Белинский А.Б. идр. Исследования больших курганов эпохи раннего

железного века Северного Кавказаи их периферии с применением
магнитометрии // Труды IV (XX) Всероссийского археологического съезда в
Казани. – 2014.

7. Бурков С. Б. Находки фигурных форм из "Египетского Фаянса" и

стекла эпохи раннего железного века на территории Чечни // Археология и
этнология Северного Кавказа–2014. –№. 3.

8. Вестник Таджикского государственногоуниверситета права, бизнеса

и политики. Серия гуманитарных наук. – 2016. – №. 3 (68).

9. Вольная Г. Н.Наконечники ножен с изображением головы птицы из

памятников раннего железного века ЦентральногоКавказа и их аналогии в
скифо-сибирском зверином стиле // Российская археология. – 2015. – № 1.

10. ГулямовЯ.Г, Исламов У, Аскаров А. Первобытная культура

внизовьях Зарафшана. – Ташкент: Фан, 1966.

11. Джуракулова Д.М. Зарафшон водийсининг тош ва бронза даври

қабилалари маданияти. т.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. – Самарқанд, 2009.

12. Массон В.М. Древне земле дельческая культура Маргианы.–М., –

Л.,1959.

13. Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро (Археологик лавҳалар ва

тарих). –Тошкент: Фан, 1991.

14. Муҳаммаджонов А. Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш

тарихи (Қадимги даврлардан то XX аср бошларигача). – Тошкент: Фан,1972.

15. Пеласаеиди К. Культурные связи Ирана с сопредельными странами

на примере терракотовых антропоморфных статуэтокгилянавраннем
железном веке (I тыс. до н. э.) //Древности Восточной Европы, Центральной
Азии иЮжной Сибирив контекс тесвязей ивзаимодействий вевразийском
культурном пространстве (новые данныеи концепции). – 2019.

16. Рахимов Н. Т. Ранний железный век Ирана. Рецензия на книгу

Хассана Талаи «Археология и искусство Ирана в i тысячелетии до нашей
эры». – М.: Вече, 2011.

17. Рахимова Т., Шомуродов X. Жануби-Ғарбий Кизилкум шароитида

айрим озукабоп ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятлари//Экология
хабарномаси.–Тошкент,2003. – №5.

18. Рузанов В.Д. Некоторые итоги изучения металла Заманбабинской

культуры//ИМКУ.–Ташкент:Фан, 2008.–№36.

19. Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. –Тошкент, 2004.
20. Сарианиди В.И. Древние земледельцы Афганистана. – М.,1977.

Библиографические ссылки

Авеста.Видевдот.1-фрагард,5 банд: Авесто. Тарихий адабий ёдгорлик. А.Маҳкам таржимаси.– Тошкент:Шарқ, 2001.

Авеста: «Видевдот» китоби. М.Исҳоқов таржимаси. – Тошкент: ТошДШИ, 2007.

Акишев К.А. К проблеме происхождения номадизм аваридной зоне древнего Казахстана//Поискии раскопки в Казахстане. Алма-Ата:Наука, 1972.

АскаровА.А. Древне земледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1977.

Асқаров А. А.Бухоронинг ибтидоий тарихидан лавҳалар– Тошкент:Фан, 1973.

Белинский А.Б. идр. Исследования больших курганов эпохи раннего железного века Северного Кавказаи их периферии с применением магнитометрии // Труды IV (XX) Всероссийского археологического съезда в Казани. – 2014.

Бурков С. Б. Находки фигурных форм из "Египетского Фаянса" и стекла эпохи раннего железного века на территории Чечни // Археология и этнология Северного Кавказа–2014. –№. 3.

Вестник Таджикского государственногоуниверситета права, бизнеса и политики. Серия гуманитарных наук. – 2016. – №. 3 (68).

Вольная Г. Н.Наконечники ножен с изображением головы птицы из памятников раннего железного века ЦентральногоКавказа и их аналогии в скифо-сибирском зверином стиле // Российская археология. – 2015. – № 1.

ГулямовЯ.Г, Исламов У, Аскаров А. Первобытная культура внизовьях Зарафшана. – Ташкент: Фан, 1966.

Джуракулова Д.М. Зарафшон водийсининг тош ва бронза даври қабилалари маданияти. т.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Самарқанд, 2009.

Массон В.М. Древне земле дельческая культура Маргианы.–М., – Л.,1959.

Муҳаммаджонов А. Қадимги Бухоро (Археологик лавҳалар ва тарих). –Тошкент: Фан, 1991.

Муҳаммаджонов А. Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи (Қадимги даврлардан то XX аср бошларигача). – Тошкент: Фан,1972.

Пеласаеиди К. Культурные связи Ирана с сопредельными странами на примере терракотовых антропоморфных статуэтокгилянавраннем железном веке (I тыс. до н. э.) //Древности Восточной Европы, Центральной Азии иЮжной Сибирив контекс тесвязей ивзаимодействий вевразийском культурном пространстве (новые данныеи концепции). – 2019.

Рахимов Н. Т. Ранний железный век Ирана. Рецензия на книгу Хассана Талаи «Археология и искусство Ирана в i тысячелетии до нашей эры». – М.: Вече, 2011.

Рахимова Т., Шомуродов X. Жануби-Ғарбий Кизилкум шароитида айрим озукабоп ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятлари//Экология хабарномаси.–Тошкент,2003. – №5.

Рузанов В.Д. Некоторые итоги изучения металла Заманбабинской культуры//ИМКУ.–Ташкент:Фан, 2008.–№36.

Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. –Тошкент, 2004.

Сарианиди В.И. Древние земледельцы Афганистана. – М.,1977

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов