Эрназар элчи мадрасаси тарихидан

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
180-184
4
1
Поделиться
Хамраев, С. (2023). Эрназар элчи мадрасаси тарихидан. История и культура центральной Азии, 1(1), 180–184. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17098
С Хамраев, Институт истории Академии наук Узбекистана

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон тарихан бой маданият маркази, дунё илм фан ўчоқларидан бири бўлиб келган. Мутахассислар томонидан Марказий Осиё минтақасида хонликлар даври (XVI-XIX асрлар) турғунлик, тараққиётдан ортда қолиш, илм-фан ривожидан тўхташ даври сифатида баҳоланади. Аммо, ушбу даврда ҳам мамлакат ривожи, унинг дунё билан савдо-иқтисодий алоқаларини қайта йўлга қўйиш борасида ҳаракатлар бўлган. Шундай уринишлардан бири элчи Эрназар Мақсуд ўғли томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Марказий Осиё хонликларида мадраса таълими ривожланишдан тўхтамаган эди. Ҳукмдорлар, йирик амалдорлар, савдогарлар ва катта сармоя эгалари ўз ҳисобидан мадрасалар ва масжидлар қурдирган ҳамда унда таълим ва илмни ёйиш ишларига ҳомийлик қилганлар. Элчи ва йирик савдогар Эрназар Мақсуд ўғли ҳам ўз олдига шундай эзгу мақсадларни қўйган эди.

Похожие статьи


background image

180

11. Латипов Ж, Кенжаев С. Елюй Чуцай: Мўғуллар империясининг

буюк мутафаккири. Бухоро: “Камолот”, 2022. – Б. 20.

12. Мухамедов Ю.Х. Ўзбекистонда почта алоқаси. — Тошкент:

“Ўзбекистан”, 1959. – Б.5.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.

Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат

бошцаруви тарихи.
Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо йўллари.
Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи

Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место

амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

ЭРНАЗАР ЭЛЧИ МАДРАСАСИ ТАРИХИДАН

Ҳамраев С.А.

докторант

ЎзР ФА Тарих институти

Ўзбекистон тарихан бой маданият маркази, дунё илм-фан ўчоқларидан

бири бўлиб келган. Мутахассислар томонидан Марказий Осиё минтақасида
хонликлар даври (XVI-XIX асрлар) турғунлик, тараққиётдан ортда қолиш,
илм-фан ривожидан тўхташ даври сифатида баҳоланади. Аммо, ушбу даврда
ҳам мамлакат ривожи, унинг дунё билан савдо-иқтисодий алоқаларини қайта
йўлга қўйиш борасида ҳаракатлар бўлган. Шундай уринишлардан бири элчи
Эрназар Мақсуд ўғли томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Марказий
Осиё хонликларида мадраса таълими ривожланишдан тўхтамаган эди.
Ҳукмдорлар, йирик амалдорлар, савдогарлар ва катта сармоя эгалари ўз
ҳисобидан мадрасалар ва масжидлар қурдирган ҳамда унда таълим ва илмни
ёйиш ишларига ҳомийлик қилганлар. Элчи ва йирик савдогар Эрназар
Мақсуд ўғли ҳам ўз олдига шундай эзгу мақсадларни қўйган эди.

Мулла Муҳаммад Эрназарбий Мақсуд ўғли (баъзи манба ва

адабиётларда Эрназарбий, Домулло Эрназар Элчи, Эрназар Максутов исми
билан ҳам қайд этилган –

С.Ҳ.

) XVIII асрда Бухорода туғилган – 1780 йил

Кўняда вафот этган[10, Б. 519-538]. Ўзбекларнинг Қатағон уруғидан бўлган.
Мулла Эрназарбий ёшлигида мадрасада ўқиган ва қачондир ўзи ҳам мадраса
қуриш орзусида бўлган[7, Б. 344-345]. Умри давомида йирик савдогарга
айланган мавқейи ортиб борган Эрназарбий Бухоро амирлигининг Россияга
юборган элчиларига раҳбарлик қилади.


background image

181

У Россияга савдо ишлари билан 1745 йилдан бошлаб, бир неча марта

борган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, савдо ишлари баробарида Эрназар
Мақсуд ўғли Россия императори ва сарой аёнларининг эътиборини қозонади
ҳамда уларнинг Ўрта Осиёга нисбатан ишончини мустаҳкамлайди.
Қолаверса, император Елизавета Петровна қабулида бўлади ва унинг
илтимосига биноан бир нечта ноёб буюмларни олиб келиш учун Хуросон ва
Ҳиндистонга ҳам борган[7, Б. 344-345]. Шу вазифа бажарилгани ва
буюмларнинг император саройига олиб келган пайтда (1762 йил) у, Россия
императори Петр III (Елизавета вафот этган эди –

С.Ҳ.

)дан, Эрондан Маккага

ўтувчи йўл хавфли бўлганлиги сабабли бухороликларнинг Астрахан орқали
Ҳаж зиёратига боришини сўраган. Шунингдек, зиёратчиларнинг ибодат
қилишлари учун Астраханда давлат ҳисобидан масжид қуришни тавсия
қилган [2, Б. 166-167].Ушбу омиллар унинг кейинги элчилик фаолияти
даврида ўзига юклатилган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишида
муҳим аҳамият касб этди. Кейинчалик, Бухоро ҳукмдори Дониёлбий оталиқ
томонидан Россияга юборилган, 2 та элчилик миссиясига бошчилик қилган
[2, Б. 166-167]. Биринчи элчилик 1774–1776 йилларда, иккинчи элчилик 1779
йилда амалга оширилган [2, Б. 67, 173, 178; 3, Б. 88-89; 11, Б. 7-10]. У
иккинчи элчилик миссиясини якунлагач Россиядан Усмонли Турклар давлати
орқали Маккага ўтишни сўрайди ва Макка сафаридан қайтиб келаётганида
Кўня шаҳрида юқумли касалликдан вафот этган [10, Б. 518-538].

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Мулла Эрназар шахси Бухоро

амирлиги ва Россия ўртасида дипломатик муносабатларнинг ўрнатилиш ва
кейинги ривожида ўзига хос аҳамиятга эга. Бу кўплаб тарихий тақиқотларда
таъкидлаб ўтилган. Жумладан, XIX аср бошларидаги илмий хабарларда
Эрназар элчи ҳақида маълумот берган Яковлев: “

Эрназар барча бухороликлар

каби ақлли ва айёр одам, моҳирлик билан бизнинг ҳукуматимизниг ишончини
қозонди

”[11, Б. 7-10] – деб, таърифлаган.

Эрназар Мақсуд ўғли ўзининг савдогарлик ва элчилик фаолиятлари

(элчиликлар давомида унга Каспий денгизи орқали савдо қилишда 5 йил
мобойнида 10 минг рублгача бўлган моллар учун солиқ имтиёзи белгиланган

С.Ҳ.

) натижасида маълум даражада маблағга эга бўлган.
Эрназар элчи Бухорода Девонбеги ҳовузи (Лаби ҳовуз) ёнида мадраса

қуришга қарор қилгани айтилади[4, Б. 374]. Мадраса ҳижрий 1209 (милодий
1794-1795) йили қуриб битказилган [4, Б. 37]. Эрназар Мақсуд ўғли мадраса
қурилишидан бир неча йил олдин вафот этган бўлса-да, мадраса унинг номи
билан аталган. Қурилиш ишларига ким раҳбарлик қилгани ва нега Эрназар
элчи номи билан юритилганлиги тўғрисида тадқиқотларда аниқ маълумотлар
келтирилмаган.

Эрназар элчи мадрасасининг бош тархи жанубга қараган икки қаватли,

қуйи қаватда дарсхона ва масжид бўлган. Дастлаб пештоқининг икки ёнига
гулдаста ишланган (буни дастлабки чизма ва XIX асрга оид чизма суратларда
кўриш мумкин, аммо, кейинчалик, ХХ аср суратларида бу кўринмайди,
афтидан ХХ аср бошларида қулаб тушган). Иккинчи қаватда ҳужралар


background image

182

жойлашган. Пештоқ орқали кираверишда миёнсарой жойлашган унинг бир
тарафида масжид ва бир тарафида дарсхоналар жойлашган. Миёнсарой
тепасидаги кичик ҳужралар талабалар учун ётоқхона бўлган.

Ушбу мадрасада диний илмлардан ташқари тиббиёт, қишлоқ хўжалиги

асослари, қурилиш ишлари, дорихона иши, тригонометрия каби фанлар ҳам
ўқитилган. Кўкалдош мадрасаси ва Шоҳсанам масжиди олдида
кўримсизгина, лекин, меъморий ечими билан ўзига хос бўлган Эрназар Элчи
мадрасаси мавжуд. Икки қаватли бу иншоот оқ мармардан қурилган ва
шарқона безаклар билан жилоланган. Ички ҳовлиси кенг бўлиб, мударрислар
ва талабалар учун хоналар ва ҳужралар бор. Вақф маблағлари ҳисобига ўз
даврида бу ерда шогирдлар бепул таълим олиш баробарида нафақа ҳам олиб
турганлар[10, Б. 518-538]. Мадраса дастаб бир қават бўлганлиги кейинчалик
эса, иккинчи қавати қурилганлиги тўғрисида фикрлар мавжуд. Шунингдек,
Эрназар элчи мадрасаси ХХ асрнинг 50 йилларида бузиб ташланган. Бугунги
кунда мадраса ўрнида “Азия-Бухара” меҳмонхонаси қурилган [12].

Эрназар элчи мадрасаси қурилишининг молиялаштирилишига оид

маълумотлар эътиборни жалб қилади. Хусусан, кўпчилик тадқиқотларда
мадраса қурилиши учун Россия иператори Екатирина II хайрия маблағи
ажратганлиги таъкидланади. Жумладан, шарқшунос ва сайёҳлар А. Вамбири,
Н.В. Хаников, П. Савельев мазкур мадраса Екатерина томонидан барпо
этилганини таъкидлаган [1, Б. 180; 8, Б. 10; 9, Б. 86]. В.В. Крестовский “В
гостях у эмира Бухарскаго” асарида Эрназар элчи мадрасаси фаолияти, унда
ўтиладиган фанлар, талабалар ва ҳужралар сони, жойлашган ўрни ва
мударрислар ҳамда талабаларнинг маошлари ҳақида маълумотлар келтиради.
Шунингдек, Эрназар элчи мадрасаси мударрисидан унинг асос солиниши
тарихига оид икки версиядаги ҳикояни келтиради (битта версияда мадраса
қурилган вақти гапирилаётган даврдан 100 йил олдин яни 1784 йил деб ҳикоя
қилинган –

С.Ҳ.

) [7, Б. 343-345]. Аммо, В.В. Крестовскийнинг бу ҳикоялар

аниқ манбага асосланмагани туфайли унга ишониш қийинлигини эътироф
этган. Қолаверса, шарқшунос Хаников Н.В. маълумотларида ҳам мадраса
Император Екатерина II маблағига қурилганлиги таъкидланишига таяниб
мазкур масала ҳақидаги ўз хулосасини “

Бу ҳақда биз аниқ биладиган ҳамма

нарса шу

” деб, якунлаган[7, Б. 344-345]. Кейинчалик, В.В. Крестовскийнинг

ушбу маълумотларини таҳлил қилган П.П. Шубинский, унинг Эрназар элчи
мадрасаси қурилишида Екатерина II иштирокига шубҳа қилмаганлигини
таъкидлаган[10, Б. 518-538]. Шунингдек, мазкур олим ўз мақоласида Г.
Пославский ўз қайдларида мадраса император Екатерина томонидан
ажратилган 40000 рублга Эрназар Элчи томонидан қурилгани ҳақидаги
маълумотни ҳам келтиради[10, Б. 518-538]. Шу ўринда таъкидлаш жоизки,
П.П. Шубинский Эрназар элчининг элчилик фаолияти бўйича ҳужжатларни
ўрганиш натижасида, мазкур элчиликнинг мақсади бошқа масалалар
эканлигини таъкидлайди. Қолаверса, мадраса Екатерина II нинг хайрия
пулларига қурилганлигини шубҳа остига олади ҳамда кейинги тарихий
тадқиқотларда ушбу хато фикрдан четлашиш кераклигини тавсия қилади[10,


background image

183

Б. 518-538]. Юқоридаги маълумот ва қарашларнинг ҳеч бири архив ҳужжати
билан асосланмайди. Қолаверса, воқеанинг бевосита гувоҳи томонидан
ёзилган манбага асосланмаган. Шу нуқтаи назардан мазкур маълумотларни
ишончли дея олмаймиз. Аммо, совет ва мустақиллик даври тадқиқотларида
ҳам мазкур масалада юқоридаги шарқшунос ва сайёҳларнинг фикрларига
асосланган ҳолда Эрназар элчи мадрасасининг қурилишини Екатирина II
маблағига қурилганлиги асоссиз равишда давом эттирилган.

Масалага оид яна бир қараш мавжуд. Хусусан, тадқиқотчи, Ҳ.З. Зиёев

Я.Ғ. Ғуломовнинг “

Мулла эрназар Мақсуд ўғли рус давлатининг маблағи

билан Бухорода мачит қурган. Бу мачитнинг рус давлати ёрдами билан
қурилганлиги Бухоро халқига ҳозирги кунда ҳам маълум

”[6, Б. 80] деган

маълумотини келтириб ўтади. Шунингдек, бошқа бир тадқиқотида “

элчи

Эрназар Мақсудовга шу даражада қойил қолганларки, Екатерина унга
Бухорода мачит куриш учун 3000 рубль берганлиги ҳақида маълумот бор.
Унинг фаолияти жуда самарали равишда ниҳоясига етган эди

”[5, Б. 49], деб

таъкидлайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Эрназар Мақсуд ўғли замонасининг

илғор фикрли кишиларидан эди. У элчилик фаолиятида маълум ютуқларга
эришган, мамлакатининг дипломатик ва савдо алоқаларини янада
кенгайтириш учун ҳаракат қилган моҳир дипломат бўлган. Шу билан бирга
илм-фанни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Бухоро
шаҳрида мадраса қурдирган. Ушбу мадрасанинг қурилиши, унинг
молиялаштириши масаласи кўплаб ноаниқликлардан иборат. Биринчидан,
мадраса қачон қурилган ва қурилиш ким томонидан назорат қилинган ёки
бошқарилган. Зеро, тадқиқотларда мадрасанинг қурилган вақти келтирилган
саналарда Эрназар Мақсуд ўғли вафот этган эди. Иккинчидан, мадраса
кимнинг маблағига қурилганлигини ҳужжатлар асосида кўрсатиш. Чунки,
мазкур масалада ҳозирга қадар келтирилган барча маълумотлар архив
ҳужжатлари ёки бошқа аниқ, ишончли манбаларга асосланмаган. Ушбу
сабаблар мазкур масаланинг ечимини топиш мақсадида янги тадқиқотлар
амалга ошириш лозимлигини кўрсатади. Зеро, мадраса қурилишига бошқа
давлат ҳукмдорининг дахлдорлиги тўғрисидаги гап-сўзлар ва масаланинг
давлатлар ўртасидаги муносабатлар контекстида қўлланилиши бунинг
долзарб масала эканлиги билдиради.

Адабиётлар:

1. Вамбири А. Путешествие по Средней Азии. Санктпетербург, 1865.
2. Гуломов Х. Дипломатические отношения государств средней Азии с

Россией в XVIII – первой половине XIXвека.Ташкент: Фан, 2005.

3. Жуковский С.В. Сношения России с Бухарой и Хивой за последнее

трехсотлетие. Пг., 1915.

4. Жуманазар. А. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент:

Akademnashr, 2017.


background image

184

5. Зиёев Ҳ. Ўзбекистоннинг Каспий-Волга бўйлари ва Оренбург орқали

Россия билан элчилик алоқалари тарихи (XVI асрнинг иккинчи ярми – XIX
аср). I жилд. Тошкент: 2014.

6. Зиёев Ҳ.З. Ўрта Осиё ва Волга бўйлари (XVI асрнинг иккинчи ярми –

XIX асрлар). Тошкент 1965 йил.

7. Крестовский В.В. Въ гостяхъ у эмира Бухарскаго. С.-Петербургъ,

1887.

8. Савельев П. Бухара въ 1835 году. Санкпетербург, 1836.
9. Ханыков Н.В. Описание Бухарскаго ханства. Санктпетербург, 1843.
10. Шубинский П.П. Бухарские посольства при дворе Екатерины II //

Исторический вестник, № 2. 1897. С. 518-538.

11. Яковлев. Мулла Ирназар Максютов, посланник бухарский //

Сибирский вестник. Ч. I. 1824. С. 7-10.

12.

https://rusrav.uz/2019/04/23/medrese-jernazar-jelchi/

НОВЕЙШАЯ КИТАЙСКАЯ ИСТОРИОГРАФИЯ ИСТОРИИ СОГДА И

СОГДИЙЦЕВ

Ваисова Н.А.

д.ф.и.н., (PhD),

Национальный университет Узбекистана

Безусловно, китайские исследования занимают значительное место

среди всех зарубежных публикаций по исследованию Согда. В 1977 г. был
издан «Сборник материалов по истории взаимодействия Запада и Востока»
профессора ЧжанСинлана [1], в пятом томе этой работы под заголовком
«Взаимодействие Древнего Китая и Западного Туркестана» впервые в
китайской историографии, на основании древнекитайских источников были
рассмотрены вопросы согдийской колонизации. Следом за Чжан Синланом, в
1980-1990 годах появился ряд работ выдающихся учёных, главным образом,
таких как ЧэньИнькэ [2], выдвинувшего предположение о том, что
обнаруженные в китайских источниках слова «чжэцзе», «цзеху» относились
именно к согдийцам, являвшимися ключевой силой в мятеже Ань Лушаня
(755-763 гг.) во время правления династии Тан.

Самой известной работой Цзи Сяньлиня в этой области является его

комментарии к книге буддийского паломника СюаньЦзана «Путешествие в
Западный край во времена Великой Тан», изданной в 1985 г. Данный труд
стал настольной книгой любого исследователя истории и культуры Средней
и Южной Азии, Китая. В свою очередь Чжан Гуанда [3] опираясь на работы
за падных исследователей изучил историческую топонимику и лингвистики
согдийцев.

Несмотря на то, что в большей степени китайские труды по

расшифровке согдийских документов были написаны на основе западных
исследований, имеется немало работ, основанных на первоначальном

Библиографические ссылки

Вамбири А. Путешествие по Средней Азии. Санктпетербург, 1865.

Гуломов Х. Дипломатические отношения государств средней Азии с Россией в XVIII – первой половине XIXвека.Ташкент: Фан, 2005.

Жуковский С.В. Сношения России с Бухарой и Хивой за последнее трехсотлетие. Пг., 1915.

Жуманазар. А. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Akademnashr, 2017.

Зиёев Ҳ. Ўзбекистоннинг Каспий-Волга бўйлари ва Оренбург орқали Россия билан элчилик алоқалари тарихи (XVI асрнинг иккинчи ярми – XIX аср). I жилд. Тошкент: 2014.

Зиёев Ҳ.З. Ўрта Осиё ва Волга бўйлари (XVI асрнинг иккинчи ярми – XIX асрлар). Тошкент 1965 йил.

Крестовский В.В. Въ гостяхъ у эмира Бухарскаго. С.-Петербургъ, 1887.

Савельев П. Бухара въ 1835 году. Санкпетербург, 1836.

Ханыков Н.В. Описание Бухарскаго ханства. Санктпетербург, 1843.

Шубинский П.П. Бухарские посольства при дворе Екатерины II // Исторический вестник, № 2. 1897. С. 518-538.

Яковлев. Мулла Ирназар Максютов, посланник бухарский // Сибирский вестник. Ч. I. 1824. С. 7-10.

https://rusrav.uz/2019/04/23/medrese-jernazar-jelchi/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов