Ўзбекистонда ўзини оқламаган кадрни маҳаллийлаштириш сиёсати (Сурхондарё округи мисолида)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
265-269
4
1
Поделиться
Давлатова, Ш. (2023). Ўзбекистонда ўзини оқламаган кадрни маҳаллийлаштириш сиёсати (Сурхондарё округи мисолида). История и культура центральной Азии, 1(1), 265–269. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17119
Ш Давлатова, Термезский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

ХХ асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиё халқлари ҳаётида содир бўлган сиёсий ўзгаришлар бу ҳудудда мажбуран миллий-ҳудудий чегараланишнинг ўтказилиши, бунинг ҳисобига бир неча миллий республикаларнинг, жумладан, Ўзбекистон ССРнинг ташкил этилиши туб ерли аҳолининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларининг чекланишини янада кучайтирди, уларни миллий, маънавий, диний соҳалардаги эркинликларидан мосуво қилиш авж олди. Маҳаллий кадрлар техник қолоқликда, саводсизликда айбланиб, марказдан маҳаллий шарт-шароитни, туб ерли аҳолининг тили, урф-одатларини билмайдиган, тушунмайдиган европалик кадрлар оқимининг кириб келиши ортиб борди.

Похожие статьи


background image

265

Адабиётлар:

1. Ўз МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5-йиғмажилд, 7-варақ.
2. Беляева, Н. А. История таможенного дела и таможенной политики

России - Владивосток , 2008. C-114

3. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5- йиғмажилд, 6а-варақ.
4. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5- йиғмажилд, 7-варақ.
5. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 17-йиғмажилд, 42-варақ.
6. Кисловский, Ю. Г. Контрабанда: история и современность /Ю. Г.

Кисловский ; под общ. ред. А. С. Круглова ; Рос. тамож. акад. -М. : Автор,
1996. С-248

7. Соломеин, А. Ю. История таможенного дела и таможеннойполитики

России : учеб. пособие / А. Ю. Соломеин. - : Интермедия, 2012. С-194

8. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 56-йиғмажилд, 45,48,50-варақлар.
9.

https://istmat.org/node/42835

// Таможенный устав от 12 декабря 1924

г. Президиум ЦИКСССР // СЗ СССР. 1924. − № 19. С-45-47.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎЗИНИ ОҚЛАМАГАН КАДРНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ СИЁСАТИ

(Сурхондарё округи мисолида)

Давлатова Ш.

катта ўқитувчи

Термиз Давлат университети

ХХ асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиё халқлари ҳаётида содир бўлган

сиёсий ўзгаришлар бу ҳудудда мажбуран миллий-ҳудудий чегараланишнинг
ўтказилиши, бунинг ҳисобига бир неча миллий республикаларнинг,
жумладан, Ўзбекистон ССРнинг ташкил этилиши туб ерли аҳолининг
сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларининг чекланишини янада
кучайтирди, уларни миллий, маънавий, диний соҳалардаги эркинликларидан
мосуво қилиш авж олди. Маҳаллий кадрлар техник қолоқликда,
саводсизликда айбланиб, марказдан маҳаллий шарт-шароитни, туб ерли
аҳолининг тили, урф-одатларини билмайдиган, тушунмайдиган европалик
кадрлар оқимининг кириб келиши ортиб борди.

1920 йил 13-июнда В.И.Лениннинг “РКП (б) Марказий Комитетининг

Туркистондаги

вазифалари”

ҳақидаги

қарори

лойиҳасига

ёзган

мулоҳазаларида: “Партия кучлари қайта тақсим қилиниб, Туркистоннинг
мустамлакачилик ва буюк рус миллатчилиги билан заҳарланган барча
коммунистлари Марказий Комитет ихтиёрига юборилсин ва айни замонда
марказдан Туркистонга ишлаш учун бир неча юз коммунист сафарбар
қилинсин” [1] каби маъмурий-буйруқбозлик асосидаги қарорларини амалга
ошириш авж олди. Ўзбекистондаги ҳар бир ҳудуд, ҳар бир соҳа- давлат
бошқаруви, қишлоқ хўжалиги, саноат, маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ва
бошқалар, ҳамма-ҳаммасининг бошқарилиши, кадрлар билан таъминланиши
марказ режаси асосида ташкил этилди ҳамда олиб борилди. Бошқарув


background image

266

аппаратидаги маҳаллий раҳбарларнинг ҳатти-ҳаракатлари, фаолиятлари,
чиқарадиган қарорлари мустақил равишда амалга оширилмади. Республика
ҳудудида юзага келадиган ҳар қандай сиёсий жараён, ҳатто бирор-бир
уюшманинг тузилиши, саноат объектининг қурилиши ҳам марказнинг
кўрсатмаси асосида бажарилди.

Мустамлакачилар томонидан маҳаллий аҳолини фаолиятини ҳар

томонлама чеклаш, уларни ўз она тилидан маҳрум қилиш, миллийлигидан
жудо этиш, миллий камситиш каби таҳқирлаш ҳаракатлари тўхтовсиз ўсиб
борди. Ҳатто европалик “малакали кадрлар” мамлакатимизнинг марказидан
энг узоқ округлари, жумладан, Сурхондарё округигача ҳам етиб келиб,
давлат

бошқарув

органларидан

жамиятнинг

қуйи

поғонасидаги

лавозимларини ҳам эгаллаб олишиб, маҳаллий аҳолини иш ўринларидан
сиқиб чиқаришни бошладилар. Совет ҳокимиятининг ўлкада юритаётган
нотенгликни келтириб чиқарган миллий сиёсати, давлат бошқаруви ва
аҳолисига нисбатан бундай муносабат маҳаллий миллат вакиллари, миллий
раҳбар кадрларини марказга турли сиёсий талаблар билан ҳаракат бошлашга
мажбур қилди. Улар халқ хоҳиш-иродасини ифодаловчи саъй-ҳаракатлар
билан марказ идораларига мурожаатлар билан чиқишди.

Маҳаллий раҳбар кадрларнинг норозилигини бартараф этиш мақсадида

марказ

Ўзбекистонда

давлат

аппаратини

маҳаллийлаштириш,

ўзбеклаштириш сиёсатини амалга оширди. 1925 йил мартидан “Советларни
оммага яқинлаштирмоқ, уларни таркиб жиҳатдан миллийлаштирмоқ ва
меҳнаткашлар оммасига яқин ва тушунарли бўлган миллий совет давлатини
ўрнатмоқ керак” [2] деган сталинча дастурларнинг давоми сифатида ташкил
этилган маҳаллийлаштириш, ўзбеклаштириш комиссиялари ХХ асрнинг 30-
йиллари бошида ҳам ўз фаолиятини давом эттирди. Ўзбекистон маҳаллий
аҳолисининг миллий, сиёсий талабларини вақтинчалик “жиловлаб” туриш
мақсадида ўтказилган бу сиёсат бир неча йиллар давомида республиканинг
барча ҳудудида кенг қамровли ташкилотларда сохта режалар, низомлар
асосида олиб борилди, ўзбеклаштириш кўрсаткичларида деярли ўзгаришлар
бўлмади. Йил, вақт ўтган сайин ўзбеклаштириш натижаси ўсиш, ўзгариш
ўрнига пасайиб борди.

Буни Сурхондарё давлат архивининг 18-фондида сақланаётган

маълумотлар асосида ҳам билиб олиш мумкин. 1929 йил 25 мартда
ўтказилган Сурхондарё округ ижроия қўмитаси ишчи, деҳқон, қизил аскар
депутатларининг IV-съезди материалларида ушбу округда 1927 йилнинг
февралидан 1929 йил январигача бўлган даврда ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий, маданий ва бошқа соҳаларда олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот
қилинган. Айнан округда ўзбеклаштириш ҳолати ҳам таҳлил қилиниб, унда
округдаги район марказларидаги корхоналаргина ўзбеклаштирилганлиги
қайд этилган. Ҳисобот асосида 1928 йилда Сурхондарё округида 32 та
корхона бўлиб, 857 нафар ходимлар фаолият юритганлигини, уларнинг 132
нафари раҳбар ходимлар, 387 нафари техник ходимлар, 70 нафари


background image

267

мутазассислар, 268 нафари хизмат кўрсатувчилар бўлиб, ўзбеклаштириш
даражаси 36,6 % ни ташкил этганлигини билиб олиш мумкин.

1929 йилда эса округда 30 та корхона мавжуд бўлиб, уларда 567 нафар

ходимлар фаолият юритишган. Уларнинг 66 нафари бошқарувчилар, 117
нафари бошқа масъул ходимлар, 286 нафари техник ходимлар, 61 нафари
мутахассислар, 37 нафари хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларидан иборат
бўлиб, ўзбеклаштириш ҳолати 30,2 % га тенг бўлган [3].

Энг ачинарли томони шундаки, округ бошқарувининг ҳар қандай

йиғилишлари иштирокчилари таркибида маҳаллий миллат вакиллари
ниҳоятда кам бўлган, чунки округдаги корхоналарнинг бошқаруви ҳам
марказдан келган “меҳмонлар” қўлига ўтган. Масалан, 1929 йил 18-декабрда
ўтказилган йиғилишда Сурхондарё округи Президиуми аъзоларининг
таркиби қуйидагича бўлган: Беркалиев (Сурхондарё округи маъмурий
бўлимидан), Кутерман (шаҳар Кенгашидан), Редкозубов (давлат банкидан),
Абдуллаев ва Кинкулин (Ҳунарматдчиликсаноатидан), Новожилов (Денов
туманидан), Кондратьев (Ўзбек савдо банкидан), Дельфонцев (пахта
заводидан), Проценко (давлат суғурталаш бўлимидан), Арон (давлат савдо
ташкилотидан), Шокиров (округ халқ таълими бошқармасидан), Ибрагимов
(округ ер ишлари бўлимидан), Посохов (округ савдо бошқармасидан),
Завивалов (қишлоқ хўжалик банкидан), Редкоребров (Ўзбек матлубот
жамиятидан), Волобуев (округ меҳнат бўлимидан), Розиқов (округ ички
ишлар бошқармасидан), Зуев ( округ ижроия қўмитаси ташкилий бўлимидан)
[4]. Уларнинг жами 18 нафар бўлса, атиги 4 нафари маҳаллий миллат
вакилларидан иборат.

Бундан ташқари баъзи корхоналарда ўтказилган йиғилишлар рус

тилида олиб борилиб, ўзбек тилига таржима қилинмаган. Бунинг натижасида
европалик раҳбарлар маҳаллий аҳоли тилини билмаганлиги учун ёки ерли
халқ четдан келган бошқарувчининг тилини ўзлаштирмаганлиги оқибатида
йиғилишларда режалаштирилган топшириқлар етарли даражада бажарилмай
қолишига,

раҳбар

ҳамда

ходимлар

ўртасидаги

муносабатларда

келишмовчиликларга ҳам олиб келган. Ваҳоланки, 1928 йил 16-январда
Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия қўмитаси Кенгашининг “Иш
ҳужжатларини икки- ўзбек ва рус тилларида параллел равишда ташкил этиш
тўғрисида”ги 3/ 521 рақамли қарори қабул қилинган.

1928 йил 22-июнда Сурхондарё округи ижроия қўмитаси томонидан

округ бўлимлари ва марказий корхоналарга округдаги баъзи корхоналарда
юқори

ташкилотдан

келган

бу

директива

талаблари

ижроси

таъминланмаётганлиги, бу борада меъёрлар бузилиб, ҳатто иш маъмурий-
буйруқбозлик асосида ташкил этилаётганлиги, таржимонлар бўлмаганлиги
сабабли деҳқонлар ташкилотларга ўзбек тилида аризалар билан мурожаат
қилганда аризалар қабул қилинмаган ҳоллар учраётганлиги, ўзбек тилидаги
ёзма ҳужжатларга нисбатан совуққонлик билан муносабат қилинаётганлиги
қайд этилган [5].


background image

268

1928 йил 24-июнда Сурхондарё округи Денов туманидаги қишлоқ

советлари ва бошқа меҳнат жамоаларининг аъзолари Ўзбекистон ССР
Марказий Ижроия Қўмитаси ҳамда Сурхондарё округи Ижроия қўмитасига
маълумот ва ариза билан мурожаат қилишган. Улар ўз аризаларида меҳнат
жамоаларида дуч келаётган қуйидаги тўсиқ ва муаммоларни келтиришган
ҳамда бу орқали юқори бошқарув органларидан лўьак сўрашган:

1. Районларга юқори ташкилотларнинг буйруғи асосида жўнатилаётган

ҳар қандай ходим биринчи навбатда маҳаллий ишчилар билан маҳкам
алоқада бўлиши ва ҳамкорликда ишлаши лозим. Бизда-чи? Бунинг акси.
Юқоридан келаётган ходимлар маъмурий-буйруқбозлар.

2. Иттифоқ бўйича аппаратни маҳаллийлаштириш, маҳаллий ходимлар

билан таъминлаш жараёни кетмоқда, бизнинг туманда эса бундай эмас.
Бизнинг туман марказимизда бир қанча ташкилотлар бор, улардан фақатгина
3 тасини- Денов туман ижроия қўмитаси, Ер ишлари бўлими, Назорат
бўлимини маҳаллий миллат вакилларидан иборат раҳбарлар бошқаради,
қолганларида раҳбар ўринларини европаликлар эгаллашган.

3. Маҳаллий ишчилар билан европалик ишчилар орасида умуман

дўстона муносабат ва ҳамкорлик йўқ. Аксинча, европаликлар маҳаллий
ходимларни ишдан бўшатиш учун манба тўплаш, уларни ишдан бўшатиб,
ўрнига жойлашиш ёки ўзларининг ерли бўлмаган ишчиларини жойлаштириш
билан шуғулланишаяпти. Натижада маҳаллий аҳолини ишдан четлатиш
кўпайиб, улар орасида ишсизлар сони ортиб бораяпти. Қишлоқ совети
раислари ўз ишлари билан туманга кела олишмайди. Район ижроия қўмитаси
ходимлари уларни милиция орқали қамоққа олишини айтиб қўрқитишади.
Биз қишлоқ совети раисларини тупроққа итариб юборишганини кўрдик.
Бундай ҳолатдан кейин улар албатта туманга ўзидан юқори бирор органга
кела олмайдилар. Бизнинг совет ҳокимиятимиз орқага қолган халқ оммасини
совет ишларига жалб қилиш вазифасини ўз олдига қўйган-ку. Қачонгача
деҳқонлар уларнинг хоҳиш-истакларини эътиборга оладиган ҳимоячи топмай
ўзларининг аризалари билан мурожаат қиладилар? Бунинг адоғи борми? Ёки
бизнинг тақдиримизда шундай ёзилганми?

4. Умумий қилиб қисқача айтганда европаликлар ўзларини бек,

чиновник, ҳокимият эгаси, деб ҳисоблашмоқда. Биз туманнинг маҳаллий
ишчилари ва деҳқонлари уларнинг олдида малай ва биз меҳнаткашлар
ўзимиз учун деярли ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмасмиз, ҳамма билдирилган
жавобгарликларни ўз зиммамизга оламиз [6].

Хуллас, Сурхондарё давлат архиви ҳужжатларида сақланаётган мазкур

маълумотлар совет ҳокимиятининг миллий чекка ҳудудларда ўтказган ва
узоқ давом этган нотенгликка асосланган миллий сиёсатининг натижаси эди.
Мазмунан таҳлил қилинганда ҳам Ўзбекистонда ўзбеклаштириш сиёсатининг
олиб борилиши мантиққа тўғри келмасди. Қолоқ халқлар ва миллатларнинг
маданий тенгсизлигига барҳам бериш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий,
маданий ва сиёсий жиҳатдан юксалишига кенг йўл очиб беришни ваъда
қилган ленинча миллий сиёсатнинг янги бир найранги бўлган


background image

269

ўзбеклаштириш

шиори

остида

амалга

оширилган

бу

тадбир

республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари Сурхондарё
округида ҳам ўзини оқламади. Рус миллатчилик шовинизми, маҳаллий
миллат вакилларининг европалик ходимлар томонидан таҳқирланиши,
ҳуқуқлари ва қадриятларининг поймол қилинишига ўзбеклаштириш сиёсати
ҳам барҳам бера олмади. Республикада нафақат марказий ҳудудлар, марказий
давлат аппаратлари, балки чекка округ ва қишлоқларда ҳам европалик
миллат вакилларининг кўчиб келиши, яхши жойлар, иш ўринлари ва
лавозимларни эгаллашини маҳаллийлаштириш, ўзбеклаштириш сиёсати
билан ҳам тўхтатиш ёки чеклаш имкони бўлмади.

Адабиётлар:

1. Ленин В.И. Ўрта Осиё ва Қозоғистон тўғрисида.Т, Ўзбекистон, 1984,

308-б.

2. Сталин И.В. Асарлар. Том 7, 163-б.
3. Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 378-йиғма жилд,

202-б.

4. Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 312-йиғма жилд,

117-,.

5. Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 271-йиғма жилд,

64-,.

6. Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 271-йиғма жилд,

57-58,.

ТУРК ХОҚОНЛИГИДА ХАЛҚАРО ТИЖОРАТГА ДАВЛАТ

ҲОМИЙЛИГИ ВА ШАҲАРЛАРНИНГ ТИЖОРАТ-СИМБИОТИК

ХУСУСИЯТИ

Хатамова М.

т.ф.ф.д.(PhD),

ЎзР ФА Миллий археология маркази

Чорвадорларда шаҳарларнинг юзага келишидаги омиллардан бири

уларнинг воҳа шаҳарларини қўлга киритишлари ёки олдинги даврлардан
қолган эски шаҳарлардир [1]. Ашина турклари ҳам ўз ўтмишдошлари
сингари хоқонлик қурилиши биланоқ Шарқий Туркистон ва Амударё –
Сирдарё оралиғидаги воҳа ҳукмдорликларини бўйсундиришни ўз
сиёсатларининг бош вазифаси деб билишган [2].

Шу ўринда хоқонларга воҳа шаҳарлари нима учун керак эди ёки улар

умуман, шаҳарларга зарурат сезишганми, деган савол туғилади. Албатта,
дашт ҳукмдорлари зарурат туғилганида мудофаа учун ўзларига мустаҳкам
қароргоҳ шаҳарлар қуришган. Бунга хун шаньюйси Чжи-чжининг ўзини Хан
қўшинидан ҳимоялаш учун Талас дарёси бўйига шаҳар-қўрғон қурдиргани
мисол бўлади [3]. Шунингдек, шаҳарлар турк хоқонлари учун йилнинг
муайян вақтида, кўпроқ қишда турар-жой вазифасини ўтаган бўлса [4], исён,

Библиографические ссылки

Ленин В.И. Ўрта Осиё ва Қозоғистон тўғрисида.Т, Ўзбекистон, 1984, 308-б.

Сталин И.В. Асарлар. Том 7, 163-б.

Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 378-йиғма жилд, 202-б.

Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 312-йиғма жилд, 117-,.

Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 271-йиғма жилд, 64-,.

Сурхондарё давлат архиви. 18-жамғарма, 1-рўйхат, 271-йиғма жилд, 57-58,.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов