Ўзбекистонда бадиий хаваскорлик жамоалари фаолияти тарихидан

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
  • Координационно-методический центр по вопросам новейшей истории Узбекистана
CC BY f
330-333
14
8
Поделиться
Чориева, Д. (2023). Ўзбекистонда бадиий хаваскорлик жамоалари фаолияти тарихидан. История и культура центральной Азии, 1(1), 330–333. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17136
Д Чориева, Координационно-методический центр по вопросам новейшей истории Узбекистана

научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг давлат бошқарувида маданият соҳасидаги сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда асосан миллийлик, тарихийлик ва халқ маънавий-ахлоқий тараққиётининг кўп асрлик анъаналари ҳисобга олиниб, миллий қадриятлар, миллий анъаналар, халқнинг миллий ўзига хослиги сақлаб қолиниши учун зарур шартшароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланди. Ушбу миллий маданий меросни тиклаш, тарғиб қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олган бадиий жамоалар фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Похожие статьи


background image

330

about an influence of Khorezm? Тошкент шаҳрининг 2200-йиллик юбилейига
бағишланган халқаро анжуман материаллари. Тошкент, “Фан”, 2009.

5. Заднепровский Ю.А. Ранние кочевники Южного Казахстана и

Ташкентского оазиса // Археология СССР. Степная полоса Азиатской части
СССР в скифо-сарматское время. – М.,“Наука”, 1992.

6. Филанович М.И. Древняя и средневековая история Ташкента в

археологических источниках.Ташкент, “Фан” 2010.

7. История Узбекистана в источниках. Под. ред. Б.В. Лунина. Ташкент.

“Фан” 1984.

8. Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Ташкент,

1982.

9. Сулейманов Р.Х., Байтанаев Б.А. Стратиграфия городища Шымкент:

возникновение и развитие города //Древняя и средневековая урбанизация
Евразии и возраст города Шымкент. Материалы научно-практической
конфереция. 16 октября 2008 г. Шымкент, 2008.

10. Буряков Ю.Ф., Генезис и этапы города и городской культуры

Ташкентского оазиса. Ташкент “Фан”, 1982.

11. Левина Л.М. Этнокультурная история Восточного Приаралья.I

тысячилетие до н.э.-I тысячилетие н.э. М., “Восточная литература”, 1996.

12. Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах обитавших в

Средней Азии в древние времена. МЛ.“Изд. Академия наук СССР”1950. Т. II.

13. Литвинский Б.А. Кангюйско-сарматский фарн(к историко-

культурным связям племён южной России и Средней Азии). Душанбе,
“Дониш” 1968.

ЎЗБЕКИСТОНДА БАДИИЙ ХАВАСКОРЛИК ЖАМОАЛАРИ

ФАОЛИЯТИ ТАРИХИДАН

Чориева Д.А.

илмий ходим

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича

Мувофиқлаштирувчи-методик марказ

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг давлат бошқарувида

маданият соҳасидаги сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда асосан
миллийлик, тарихийлик ва халқ маънавий-ахлоқий тараққиётининг кўп
асрлик анъаналари ҳисобга олиниб, миллий қадриятлар, миллий анъаналар,
халқнинг миллий ўзига хослиги сақлаб қолиниши учун зарур шарт-
шароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланди. Ушбу миллий маданий меросни
тиклаш, тарғиб қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олган бадиий жамоалар
фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ўзбекистонда бадиий хаваскорлик жамоалари тарихи ўтган асрнинг 20

йилларидан бошланган ҳамда 1961 йилдан бошлаб, мусиқа ҳаваскорлиги
тўгаракларига халқ унвони берила бошланган [1]. Мустақиллик йилларида
ҳаваскор жамоаларининг сонини оширишда янгича йўл тутилди. Бунда


background image

331

халққа яқин миллий анъаналарга ҳурмат ва уларнинг давомийлигини
таъминлаш мақсадида оилавий дасталар, бахши шоирлар, лапарчилар,
халфалар, масхарабоз-аскиячилардан оилавий хаваскорлик ижод дасталари
ташкил қилишга эътибор қаратилди.

Миллий анъаналар дастлаб, маҳаллий мазмунда, яъни Хоразм,

Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қорақалпоғистон ва
ҳоказо ҳудудларда яшовчи элатларга хос урф-одатлар, расм-русумлар,
маросимлар тарзида вужудга келган. Сўнгра уларнинг энг яхшилари асрлар
давомида сараланиб, умуммиллий қадриятлар даражасига кўтарилган. Турли
мамлакатларга хос энг яхши қадриятлар умумлашган ҳолда сараланиб,
башарият қадриятларига айланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир инсон учун ўз
миллий қадриятларини, шунингдек умуминсоний қадриятларни билиш жуда
муҳим.

Ўзбек халқи томонидан ўтмишда ардоқлаб келинган ва улар ҳаётининг

мазмунига айланган хилма-хил урф-одатлар, расм-русумлар, анъаналарни
қамраб олган миллий маданий меросни қайта тиклаш, ёшлар онгига
сингдириш

муҳим

омиллардан

бири

ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов: “...ҳар қайси халқ ёки
миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари,
ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада,
табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўхна тарихий ёдгорликлар
энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат килади” деб тўғри таъкидлаган [2]

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида Маданият вазирлиги

тизимидаги маданият муассасаларида 444 та бадиий жамоалар фаолият
юритади. Бу жамоаларнинг 408 тасига “Халқ ҳаваскорлик жамоаси” ва 36
тасига “Болалар намунали жамоаси” унвони берилган [3]. Бадиий
жамоаларга: Ашула ва рақс ансамбли, фольклор-этнографик ансамбли, рақс
ансамбли, вокал чолгу-эстрада халқ ансамбли, халқ хорлари халқ театрлари,
мақом ансамбллари, дорбозлар гуруҳи, цирк жамоалари, халқ филармонияси,
карнай-сурнайчилар жамоалари, тасвирий санъат халқ студияси, чолғу
асбоблари халқ ансамбли, опера студияси, кино-фото студия, миллий эстрада
гуруҳи, дуторчилар халқ ансамбли, оилавий ансамбллари киради.

Хусусан, мустақиллик йилларида маданий меросни қайта тиклаш

мақсадида маданият уйлари қошида кўплаб бадиий жамоалар ташкил
қилинган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Наманган,
Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида
кўплаб ашула ва рақс ансамбллари ташкил қилинган. Жумладан, 1991 йилда
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида “Ёғду”, Сурхондарё
вилоятининг Жарқўрғон туманида “Дилрабо” (1992), Хоразм вилоятининг
Хива туманида “Хива нақшлари” (1993), Шовот туманида “Шохобод” (1993),
1995 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида “Шуғло-
Энерго”, Янгибозор туманида “Хушнаво” (1997), Навоий вилоятининг
Конимех туманида “Сарибел” (2001), Тошкент шаҳрида “Таманно” (2003),
ашула ва рақс ансамбллари ташкил қилинган бўлса, Фарғона шаҳрида


background image

332

“Ёрқиной” оилавий ансамбли (2010) ташкил қилинди [4]. Шу билан бирга,
республикада фольклор-этнографик ансамбллари ҳам ташкил этила
бошлаган, Жумладан, 1991 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида
“Гаштак”, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида “Тўрғай”, Навоий
вилоятининг

Нурота

туманида

“Нуржаҳон”

фолклор

этнографик

ансамбллари ташкил этилган бўлса, кейинчалик йилар давомида
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай ансамбллар ташкили
кузатилади. Булар, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида “Зилол” (1992),
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида “Жан-жанай (1994), “Бодом
гуллари” (2008), Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида “Вардонзе
наволари” (1992), Пешку туманида “Миришкор” (1997), Галаосиё
шаҳарчасида “Мавжи Бухоро” (2002), Олот туманида “Олот дурдоналари”
(2010), Тошкент шаҳрида “Хилола” (2008), “Ўзбекойим” (2008), Қашқадарё
вилоятининг Муборак туманида “Занжирсарой” (1995), Қарши шаҳрида
“Насаф” (2012), “Ойдиной” (2012) каби кўплаб фолклор этнографик
ансамбллар ташкил қилинди [4].

Ўзбекистон бадиий жамоаларининг халқ оғзаки ижодиётни, миллий

маросимларни эъзозлаш ва сақлаш билан бирга улардан келгуси авлодлар
ҳам баҳраманд бўлишига ўз хиссаларини қўшиб келган. Бадиий жамоалар
нафақат республика миқёсида, балки хорижий алоқларда ҳам муносиб ўрин
олган.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар маданият уйи қошида

“Шанс” халқ шоу балет рақс ансамбли (1991) республикада ҳамда хорижда
ўтказиладиган турли тадбирлар иштирокчиси бўлган. Ансаблнинг 1991 йилда
Татаристон

Республикаси

Альметьевск

шаҳрида

республикалараро

ўтказилган эстарада рақслари фестивалида қатнашиб лауреатликни қўлга
киритиши ансамблнинг дастлабки ютуғи бўлса, 1994 йил Ўрта Осиё бўйича
ўтказилган “Фарғона-94” номли шоу-балет фестивали, шунингдек, 1995
йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Spring-95” шоу-балет фестиваллари
дипломини қўлга киритиши эса уни республикага танитди [4].

Бундан ташқари, Республикада ҳозирги кунда 49 та болалар бадиий

жамоалари фаолият юритиб келмоқда. Йиллар давомида Ўзбекистонда ва
хорижда танилиб улгурган машҳур болалар жамоаларидан бириСурхондарё
вилоятининг Бойсун тумани уйи қошида 1991 йилда ташкил қилинган
“Қуралай” фольклор-этнографик болалар ансамблидир. Ушбу жамоа
иштирокчилари мактаб ўқувчиларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг
репертуарларида ўзбек халқининг урф-одатлари, одоб-ахлоқ, ватан
мавзулари кўзга ташланади. [5].

Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик йилларида бадиий ҳаваскор

жамоалар сонини оширишда янгича йўл тутилди. Кўплаб янги жамоалар
ташкил қилинди. Бунда халққа яқин миллий анъаналарга ҳурмат ва уларнинг
давомийлигини таъминлаш мақсадида оилавий дасталар, бахши шоирлар,
лапарчилар, халфалар, масхарабоз-аскиячилардан оилавий хаваскорлик ижод
дасталари ташкил қилишга эътибор қаратилди. Ушбу хаваскор бадиий


background image

333

жамоалар миллий қадриятлар, унутилиб кетаётган урф-одатлар, кўп асрлик
миллий анъаналар ва миллий санъат каби маданий меросимизни қайта
тиклаш, тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бадиий жамоалар
нафақат миллий маданий меросимизни тиклаш, балки бой тарихий маданий
меросимизни кенг хорижий оммага танитишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Адабиётлар:

1. Ирзаев Б.Ш. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мусиқа

маданиятининг ривожланиши. – Т.: Янги аср авлоди. 2015, – 344 б.

2. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т.: Маънавият,

2008, 30-б.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жорий архиви.

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик
маркази ҳисоботи. 2016 йил.

4. Хаваскорлик санъати – профессионал санъатнинг пойдевори.

(Республикадаги энг илғор бадиий жамоалар мисолида). –Т., 2008, 7-бет.

5. ЎзРМА. Фонд-М-7, рўйхат-1, 653-йиғма жилд, 72-варақ.

ILK OʼRTА АSR TERRАKOTАLАRINI TАDQIQ QILISHDА BА’ZI

MULOHАZАLАR

Аbdullayeva M.M.

oʼqituvchi

O‘zbekiston Milliy universiteti

Terrakotalar tahlili keng qamrovli boʼlib, ularni arxeologik nuqtai nazardan

tavsiflash, bu boradagi yangi yondashuvlarni tahlil qilish masalalari mavzuning
ahamiyatli ekanligidan dalolat beradi.

Bugungi kunga qadar Oʼrta Osiyoning terrakotadan yasalgan haykallarini

tadqiq qilishda yuzdan ortiq tadqiqotchilarning 400 dan ortiq nashr etilgan asarlari
mavjud. Bu adabiyotlarning barcha hajmi ikki xronologik bosqichga boʼlingan.
Uning dastlabki bosqichi XIX asrda Oʼrta Osiyoda olib borilgan birinchi
arxeologik tadqiqotlar hisoblansa, ikkinchi bosqichi XX asr oʼrtalarida yaratilgan
arxeologik ekspeditsiyalar materiallari hisoblanadi. Birinchi bosqich Oʼrta Osiyoda
terrakota haykaltaroshligi muammolarini oʼrganish bilan ajralib tursa, ikkinchi
bosqich ilmiy tadqiqotlarni alohida hududlarda mahalliylashtirish xususiyatlari
bilan ajralib turadi.

Terrakotalar – bu mustaqil semantik va tasviriy tarkibga ega boʼlgan obʼektlar

boʼlib, ular xom loy massasidan turli xil usullarda qoʼlda tayyorlash va keyinchalik
pishirish bilan shakllantiriladi [5: s. 8]. Qadimgi Oʼrta Osiyoning terrakota
plastikasi sanʼatini oʼrganishning bugungi kundagi asosiy vazifalaridan biri bu
topilmalar toifasini toʼlaqonli arxeologik manba toifasiga kiritishdir [5: s. 7]. Baʼzi
madaniyatlar uchun terrakotalar mafkura va sanʼat masalalarini hal qilishda asosiy
manbalardan

biridir.

Terrakotalarning

ortib

borayotgan

ahamiyati

uni

oʼrganishning yangi usullariga boʼlgan ehtiyojni belgilaydi. Bu esa allaqachon

Библиографические ссылки

Ирзаев Б.Ш. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мусиқа маданиятининг ривожланиши. – Т.: Янги аср авлоди. 2015, – 344 б.

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008, 30-б.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жорий архиви. Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ҳисоботи. 2016 йил.

Хаваскорлик санъати – профессионал санъатнинг пойдевори. (Республикадаги энг илғор бадиий жамоалар мисолида). –Т., 2008, 7-бет.

ЎзРМА. Фонд-М-7, рўйхат-1, 653-йиғма жилд, 72-варақ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов