VIII-XIII Асрларда марказий осиёда почта алоқа тизимини ривожланиш тарихи

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
176-180
11
6
Поделиться
Юсупов, И. (2023). VIII-XIII Асрларда марказий осиёда почта алоқа тизимини ривожланиш тарихи. История и культура центральной Азии, 1(1), 176–180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17097
И Юсупов, Ургенчский филиал Ташкентской медицинской академии

Кандидат наук.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўрта Осиёда қадимги даврлардан бошлаб карвон йўллари бўйлаб почта хизмати йўлга қўйилган бўлиб, йўллардаги махсус бекатларда хабарчилар, подшо чопарлари озиқ-овқат ва чопқир отлар билан таъминланган.

Похожие статьи


background image

176

Очилдиев, Ф., & Хайдаров, З. (2022). Кеш ва Шаҳрисабз археологияси:

КАТЭ тадқиқотлари.

Общество и инновации

,

3

(2/S), 79-86.

Khaydarov, Z. (2021). Archaeology of Kesh and Shakhrisabz: on the basis

of KATE reports.

current research journal of history (2767-472X)

,

2

(11), 52-57.

Haydarov Z. (2021). The Role Of The Department Of Archeology Of The

National University Of Uzbekistan In The Study Of The Ancient And Medieval
History Of The Tashkent Oasis. The American Journal of Social Science and
Education Innovations, 3(01), 609–613.

Mukhamedov, Y.Q. (2022). Chach administrative center of the western

turkic khaganate. American Journal Of Social Sciences And Humanity Research,
2(05), 46-52.

Muhamedov, Y.К. (2019). The history of commercial economical-cultural

relations of Tashkent oasis. Theoretical & Applied Science, (10), 579-582.

Muhamedov, Y. (2021, November). Chach As The Administrative Center Of

The Western Khanate. In International Scientific and Current Research
Conferences (pp. 75-79).

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.

Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат

бошцаруви тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо

йўллари. Тошкент: Академия.

VIII-XIII АСРЛАРДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ПОЧТА

АЛОҚА ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Юсупов И.С.

т.ф.ф.д.(PhD),

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали

Ўрта Осиёда қадимги даврлардан бошлаб карвон йўллари бўйлаб почта

хизмати йўлга қўйилган бўлиб, йўллардаги махсус бекатларда хабарчилар,
подшо чопарлари озиқ-овқат ва чопқир отлар билан таъминланган.

Арабларнинг Умар халифалиги (717-720) вақтида, Ўрта Осиё давлат

почтасига сўғдлар ёки марвликлардан бўлган Сулаймон ибн Абу Сари
“берид” бошлиқ эди.[1,Б.4] “Девони берид” асосан давлат эҳтиёжларига
хизмат кўрсатган. Почта маҳкамаси бошлиғига шаҳарлардаги маҳаллий
почта амалдорлари бўйсунарди. Улар ихтиёрида чопарлар ва кўп миқдорда
почта отлари бўлган. Почта амалдорлари маҳаллий маъмурлар, яъни
ҳокимларга бўйсунмасдан, балки ўзларининг марказий маҳкамасига
қарарди.[2,Б.5] Умавийларга қарши кўтарилган қўзғолонга раҳбарлик қилган
Абу-Муслим 747 йил 9-июнда қўзғолон бошланади деб хабар бериш учун
ўзларини одамларини турли ҳудудларга юборади. Сафизанж қишлоғида


background image

177

гулҳан ёқиб қўйишни юборади. Бу қўзғолон бошлаш учун берилган сигнал
эди.

Арабларга қарши 769-783 йилларда кўтарилган Муқанна бошчилигидаги

қўзғоланни мағлубиятга учрашида Бухоронинг соҳиб-бариди (давлат
почтасини бошлиғи) халифа Маҳдийга қўзғолончилар хақида махфий
маълумотларни юбориб тургани асосий сабаблардан бири бўлганди.[3,Б.236]

Хат-хабар етказиш имкониятининг пайдо бўлгани минтақада илм-фан

ривожига жиддий туртки берди. Айниқса, Шарқ уйғониш даврида (IX-XI
асрларда) яшаб ўтган улуғ мутафаккирларнинг ўзаро мулоқотлари (шу
жумладан, хат орқали), ёзишмалари мисолида кўришимиз мумкин. Хусусан
997 йили Хоразм тахтига ўтирган янги шоҳ Али Ибн Маъмун Берунийга ўз
ватанига қайтишни таклиф қилади. Беруний бу таклифни қабул қилади ва ўз
она ватанида илмий фаолиятини янада ривожлантиради. Беруний илм
йўлидаги ҳамкорликни жуда қадрлар шунинг учун ҳам ўз даврининг таниқли
олимлари билан илмий алоқалар ўрнатганди. Масофалар миқдори тафаккур
шуъласи қаршисида ожиздир. Катдан Беруний ёзган мактублар бошқа турли
шаҳарларга юборилган мактубларда баён этилган илмий масалаларга жавоб
ва талқинлар узоқ карвон йўлларини ошиб Катга келиб турган. [4,Б.12]

Ёш олимнинг довруғи ўша даврнинг энг йирик математиги Абул Вафо

ал-Бўзжонийгача етиб борганди. Бўзжоний бу вақтда Бағдодда яшаётган эди.
Шундан сўнг иккала олим бир-бирлари билан хат орқали боғланишади ва
икки жойдан Кот-Бағдод шаҳарларидан туриб 997 йилги ой тутилишини
кузатишга келишиб олишади. Бўзжоний ва Берунийлар томонидан бир
вақтнинг ўзида олиб борилган кузатишлар натижасида ўша вақт учун жуда
аниқ бўлди. Олимлар топган Бағдод ҳамда Кот шаҳарлари орасидаги вақт
шунақа кичик бўлган Беруний уни бир соату (15) деб олишни маъқул топади.
Бу икки шаҳар вақти ўртасидаги хақиқий тафовут 1 соат-у 5 минутни ташкил
этади.[5,Б.14] Беруний шундай ҳамкорликни ўз замонасининг машхур
тиббиёт олими ва табиби Абу Али ибн Сино билан ҳам ўрнатганди.

Беруний Хоразмда илм-фан билан машғул бўлиб турли билим

соҳаларни тадқиқ этаётган бир пайтда Бухорода ўн етти яшар Ибн Синонинг
шуҳрати ёйила бошлаганди. Тезда бу ёш табиб ва файласуфнинг довруғи
Хоразмгача етиб келади. Натижада Беруний Ибн Синони илмий фаолиятини
диққат билан кузатиб борган. Ҳамда Ибн Синога ўн саккизта савол ёзиб
юборган. Уларнинг ҳаммаси Аристотелнинг “Осмон ҳақида” (ўн савол) ва
физика (саккиз савол) китоблари хақида бўлган. Ибн Синонинг Берунийга
қайтарган жавобларини фақиҳ (қонуншунос) Масъудий кўчириб ёзар ва
ўзининг Берунийга ёзган хатларини қўшиб Хоразмга жўнатарди.

Беруний ва Ибн Синонинг 997-1004 йиллардаги ёзишмалари ўрта аср

Шарқининг бу икки буюк олим ва мутафаккирлари ўртасида илмий
ҳамкорликнинг ёрқин бир намунасидир. Абу Райҳон Беруний ва Абу Али
ибн Синонинг метафизика, космология, физика минералогия каби фанларга
оид мураккаб илмий масалалар юзасидан бир-бири билан хат орқали ўзаро
фикр алмашиб тургани, 1004 йилда Хоразмга қайтган ал-Беруний Ибн


background image

178

Синони хат орқали Гурганжга таклиф қилаганини эслаш жоиз. [6, Б.5] Бу
икки даҳо олим бир-бирини илмий мавзудаги мактублар орқали билар ва
келгусида учрашиш ниятида эдилар. Бизгача уларнинг ёзишмаларидан 18
таси етиб келган. Орадан бироз вақт ўтиб, 1005 йилда Хоразмга келган Ибн
Синонинг Беруний ва унинг устози Абу Наср ибн Ироқ, машҳур табиблар
Абул Ҳайр Ҳаммор, Абу Саҳл Масиҳий, Абу Абдуллоҳ ал-Илоқий ва
бошқалар кутиб олдилар [7,Б.12]. Ибн Сино кейинчалик Хуросонда яшаган
вақтида Хоразмда ҳамкорлик қилган олимлар билан яқин мулоқотда
бўлганлиги ҳақида маълумотлар жуда кам сақланган.[8,Б.69] Кўриниб
турибдики буюк алломалар ўртасидаги бундай чинакам илмий мулоқот,
нафақат шу даврда давлат почтаси, шу билан бирга хусусий шахсларга
тегишли хатларни етказишда изчил тизим йўлга қўйилганини, шахслараро
мулоқотлар учун ҳам шарт-шароит яратилганини кўришимиз мумкин бўлади.

Хоразмда Олтинтошлар сулоласи ҳукмронлик қилган (1017-1036)

даврида почта хизмати орқали юборилаётган хат-хабарларни ўз вақтида етиб
боришини назорати билан махсус девон шуғулланган. Барча шаҳарларда
почта бошлиғи лавозимлари ҳам жорий қилинган [9, Б. 293].

X-XI асрларда Моварауннахрдаги давлатларда фаолият олиб борган

“почта бошлиғлари” хукумдорларнинг фармонлар ва хатларини вилоят-
лардаги ноибларга етказиб турувчи ва улар орасидаги ўзаро ёзишмалар,
хисоботлар ва бошқа хужжатларни сақловчи махсус девони бошқарган. Шу
билан бир қаторда давлатда фаолият олиб бораётган амалдорларидан
фақатгина почта учун маъсул бўлган амалдорга ойлик маошидан ташқари
хақ қўшимча тўловлар ҳам тўлаб берилган. Ўша даврларда Моварауннахр
вилоятларида почта сохибларига қўшимча йигирманчи пул тўловлари
тўланган. Агар ҳудудлар ўртасида таққосланса почта бошлиқлари
Самарқандда 750 дирхам, Марвда 900 дирхам, Фарғона ва Хоразмда 1000
дирхам маош олишган. [10, Б. 24] Сомонийлар, Корахонийлар, Ғазнавийлар,
Салжуқийлар, Ануштегинлар хукумронлик қилган даврларда ҳам почта
алоқасига алохида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ўрта Осиё ҳудудида мўғуллар ҳукмронлик қилган даврларда почта

алоқасининг бошқа тизимидан ҳам фойдаланганлар ва у “ямлар” деб
аталарди. Уларда доимо отлар тайёр турган ҳамда йўловчиларга, чопарларга
доимий хизмат кўрсатиш учун бир неча киши хизмат қилган. Дастлабки
“ямлар” XIII асрда пайдо бўлган. Чингизхоннинг кичик ўғли Ўқтой уларни
қуришга катта аҳамият берган. [11, Б.80]

Мўғуллар империяси даврида 1229 йилда жорий этилган ёмлар

тўғрисидаги қонунга кўра, аҳоли томонидан ҳар бир чопар учун гўшт, ун,
гуруч, шароб ҳамда хизмат отларини тайёрлаб қўйилиши зарур эди. Аммо бу
қонун бора-бора хокимлар ва аҳоли учун қийинчиликларни туғдира бошлади.
Сабаби чопарлар муҳим бўлмаган ишлар вақтида ҳам ўзлари билан 200-300,
базилари эса 500-1000 нафар отлиқлар билан юришган. Кўпгина ҳолларда
муҳим бўлмаган хабарни етказаётган чопарлар ўз навкарлари билан яхши
отларни олиб кетиб, муҳим хабар эгаларига отлар ва бошқа таъминот


background image

179

етишмай қоларди. Шундай холатларни олдини олиш мақсадида империянинг
бош маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган Елюй Чуцай томонидан
қуйидаги ислохотлар амалга оширилганди.

Чопарларнинг қишлоқлардан таъминот олиши учун пайза (махсус

ёрлиқ) кўрсатиш тартибини жорий қилди. Шунингдек қишлоқлардан
кимнинг қанча от олиши ва нималар талаб қилишга ҳаққи борлиги аниқ
белгилаб берилди. Бу тадбир мўғул зодогонлари томонидан аҳолининг
ноқонуний таланиши, жойлардаги халқ ва маъмурият вакилларининг
марказий ҳокимиятдан норозилиги ва кучайишининг олдини олди. Шундан
сўнг алоқа ҳамда жосуслик тизимлари анча мукаммал ва сифатли тарзда
ташкиллаштириладиган бўлинди. [12, Б. 20]

Ямлар пойтахтдан қўшни давлатларнинг чегараларигача борадиган

асосий йўлларда жойлашганди. Ямлар (работлар) тахминан ҳар 25-30
километр масофада ташкил қилиниб, алоҳида ҳарбий қўшинлар билан
қўриқланарди. Ҳар бир чопар ўз отини ана шу масканларда алмаштириб
кетар эди. Айрим ямчилар хон ёрлиқлари, тамғаларга эга эдилар. Ямлар
албатта марказий ҳукмдор қарамоғида бўлиб, фақат хон фармонлари ва
хабарларни етказиб бериш хизматини ўтарди. Ямлар асосан ерли халқдан
олинадиган солиқ ҳисобига сақланарди. [13, Б. 5]

Адабиётлар:

1. Мухамедов Ю.Х. Ўзбекистонда почта алоқаси. — Тошкент:

“Ўзбекистан”, 1959. – Б..4

2. Муҳаммадиев Ў. Бир зумдаги алоқа. — Тошкент: “Фан”, 2000. – Б.

5.

3. Мўминов И.М, Ўзбекистон ССР тарихи биринчи том Қадимий

даврлардан XIX асрнинг биринчи ярмигача. Тошкент: 1970. – Б. 236.

4. Қаюмов А. Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино. Тошкент: “Ёш

гвардия”, 1987. – Б.12.

5. Булгаков П.Г. Абу Райхон Беруний. Тошкент: “Фан”, 1973. – Б. 14.
6. Мавлонов, Ў., Аҳмедов, С., Умаров, Б. Ўзбекистон почтаси тарих ва

тараққиёт. — Тошкент: Маънавият, 2014. – Б. 14.

7. Қаюмов А. Абу Райхон Беруний. Тошкент: “Ёш гвардия”, 1987. –

Б.12.

8. Маҳмудов М. Хоразм тарихи истиқлол кўзгусида. — Урганч, 2013. –

Б. 69.
Абул Фазл Байхаки. История Масуда 1030-1041. — Тошкент: Изд. АН
УзССР, 1962. – Б. 293.

9. Ибн Ҳавқал. Китоб сурат Ал-Ард Мовароунаҳр. Араб тилидан

таржима ва изоҳлар муаллифи, тарих фанлари доктори, профессор Ш.С.
Камолиддин. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2011. ‒ Б.
24.

10. Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати.

Тўлдирилган иккинчи нашри. –Тошкент: “Академия” 2002. – Б. 80


background image

180

11. Латипов Ж, Кенжаев С. Елюй Чуцай: Мўғуллар империясининг

буюк мутафаккири. Бухоро: “Камолот”, 2022. – Б. 20.

12. Мухамедов Ю.Х. Ўзбекистонда почта алоқаси. — Тошкент:

“Ўзбекистан”, 1959. – Б.5.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.

Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат

бошцаруви тарихи.
Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо йўллари.
Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи

Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место

амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

ЭРНАЗАР ЭЛЧИ МАДРАСАСИ ТАРИХИДАН

Ҳамраев С.А.

докторант

ЎзР ФА Тарих институти

Ўзбекистон тарихан бой маданият маркази, дунё илм-фан ўчоқларидан

бири бўлиб келган. Мутахассислар томонидан Марказий Осиё минтақасида
хонликлар даври (XVI-XIX асрлар) турғунлик, тараққиётдан ортда қолиш,
илм-фан ривожидан тўхташ даври сифатида баҳоланади. Аммо, ушбу даврда
ҳам мамлакат ривожи, унинг дунё билан савдо-иқтисодий алоқаларини қайта
йўлга қўйиш борасида ҳаракатлар бўлган. Шундай уринишлардан бири элчи
Эрназар Мақсуд ўғли томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Марказий
Осиё хонликларида мадраса таълими ривожланишдан тўхтамаган эди.
Ҳукмдорлар, йирик амалдорлар, савдогарлар ва катта сармоя эгалари ўз
ҳисобидан мадрасалар ва масжидлар қурдирган ҳамда унда таълим ва илмни
ёйиш ишларига ҳомийлик қилганлар. Элчи ва йирик савдогар Эрназар
Мақсуд ўғли ҳам ўз олдига шундай эзгу мақсадларни қўйган эди.

Мулла Муҳаммад Эрназарбий Мақсуд ўғли (баъзи манба ва

адабиётларда Эрназарбий, Домулло Эрназар Элчи, Эрназар Максутов исми
билан ҳам қайд этилган –

С.Ҳ.

) XVIII асрда Бухорода туғилган – 1780 йил

Кўняда вафот этган[10, Б. 519-538]. Ўзбекларнинг Қатағон уруғидан бўлган.
Мулла Эрназарбий ёшлигида мадрасада ўқиган ва қачондир ўзи ҳам мадраса
қуриш орзусида бўлган[7, Б. 344-345]. Умри давомида йирик савдогарга
айланган мавқейи ортиб борган Эрназарбий Бухоро амирлигининг Россияга
юборган элчиларига раҳбарлик қилади.

Библиографические ссылки

Мухамедов Ю.Х. Ўзбекистонда почта алоқаси. — Тошкент: “Ўзбекистан”, 1959. – Б..4

Муҳаммадиев Ў. Бир зумдаги алоқа. — Тошкент: “Фан”, 2000. – Б.5.

Мўминов И.М, Ўзбекистон ССР тарихи биринчи том Қадимийдаврлардан XIX асрнинг биринчи ярмигача. Тошкент: 1970. – Б. 236.

Қаюмов А. Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино. Тошкент: “Ёш гвардия”, 1987. – Б.12.

Булгаков П.Г. Абу Райхон Беруний. Тошкент: “Фан”, 1973. – Б. 14.

Мавлонов, Ў., Аҳмедов, С., Умаров, Б. Ўзбекистон почтаси тарих ва тараққиёт. — Тошкент: Маънавият, 2014. – Б. 14.

Қаюмов А. Абу Райхон Беруний. Тошкент: “Ёш гвардия”, 1987. – Б.12.

Маҳмудов М. Хоразм тарихи истиқлол кўзгусида. — Урганч, 2013. –Б. 69. Абул Фазл Байхаки. История Масуда 1030-1041. — Тошкент: Изд. АН УзССР, 1962. – Б. 293.

Ибн Ҳавқал. Китоб сурат Ал-Ард Мовароунаҳр. Араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи, тарих фанлари доктори, профессор Ш.С. Камолиддин. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2011. ‒ Б. 24.

Чориев З. Тарих атамаларининг қисқача изоҳли луғати. Тўлдирилган иккинчи нашри. –Тошкент: “Академия” 2002. – Б. 80

Латипов Ж, Кенжаев С. Елюй Чуцай: Мўғуллар империясинингбуюк мутафаккири. Бухоро: “Камолот”, 2022. – Б. 20.

Мухамедов Ю.Х. Ўзбекистонда почта алоқаси. — Тошкент:“Ўзбекистан”, 1959. – Б.5.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия. Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии. The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58..

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов