Темур ва темурийлар даврида карвон йўлларининг тараққий этиши ва унинг этномаданий жараёнларга таъсири

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
392-397
18
2
Поделиться
Рахмонов, Ф. (2023). Темур ва темурийлар даврида карвон йўлларининг тараққий этиши ва унинг этномаданий жараёнларга таъсири. История и культура центральной Азии, 1(1), 392–397. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17185
Ф Рахмонов, Каршинский государственный университет

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Марказий Осиё, жумладан хозирги Ўзбекистон ҳудуди АмирТемур ва ворислари даврида ҳалқаро муносабатлар муҳум ўрин тутган. Буни темурийларнинг Хитой билан элчилик алоқаларида ҳам кўриш мумкин. Бу алоқалар Соҳибқирон Амир Темур Мовораунаҳирда ҳокимятга келгач анча фаоллашган ва Буюк Ипак йўлининг Моворауннаҳрда орқали ўтган йўналиши равнақ топган эди [1: 180]

Похожие статьи


background image

392

ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА КАРВОН ЙЎЛЛАРИНИНГ

ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИ ВА УНИНГ ЭТНОМАДАНИЙ ЖАРАЁНЛАРГА

ТАЪСИРИ

Рахмонов Ф.

т.ф.н., доц.,

Қарши Давлат университети

Марказий Осиё, жумладан хозирги Ўзбекистон ҳудуди АмирТемур ва

ворислари даврида ҳалқаро муносабатлар муҳум ўрин тутган. Буни
темурийларнинг Хитой билан элчилик алоқаларида ҳам кўриш мумкин. Бу
алоқалар Соҳибқирон Амир Темур Мовораунаҳирда ҳокимятга келгач анча
фаоллашган ва Буюк Ипак йўлининг Моворауннаҳрда орқали ўтган
йўналиши равнақ топган эди [1: 180].

XIII аср бошларидан то ХIV асрнинг иккинчи яримига қадар – бир

ярим асирдан кўпроқ вақт давомида Осиё минтақасининг катта қисми мўғил
босқинчилари қўли остида бўлиб, бу ерда мўғул хонлари талончилик ва
зўравонликка асосланган сиёсат юритган эди. 1368-йилда Осиё
минтақасидаги энг ривожланган табий ва иқтисодий имкониятлари катта
бўлган Хитойда оддий деҳқон оиласидан чиққан, мўғиллар зулмига қарши
кўтарилган халқ қўзғолони рахбари Чжу Юанъ Чжан босқинчиларни
Хитойдан

қувиб

чиқарди.

Умин

сулоласига

(1368-1644)

асос

солиб,импираторХунъу(1368-1398) номи билан тахтга ўтирган. Айни вақтда
1370 йилдан Туронда Амир Темур марказлашган давлат тузиб, унинг
хафсизлиги, юрт ободлиги, халқнинг тинч-фаровон турмишини таъминлашга
қаратилган сиёсатни амалга оширётган эди.

Бу икки хукимдор даврида Турон ва Хитой ўртасидаги алоқалар деярли

узилиб қолган ва ҳатто, Амир Темурнинг Хитойга харбий юриш
уйуштиришгача бориб етган эди. Бунинг асосий сабаби Хитой
императорининг Амир Темур давлатига элчи юбориб, ундан ўлпон тўлашни
ва ўзини Хитой тобеъси деб тан олишини талаб қилаётгани эди.

Бундай муносабат Амир Темурдек буюк саркарда ва давлат арбоби

шаънига ҳақорат бўлиб, худди шу давирда Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон,
Миср султони Барқуқ, Усмонийлар имперяси султони Боязид каби ўз
даврининг улуғ ҳукимдорларининг тақдири аянчли тугаган эди. Юртни
муғил босқинчиларидан тозалаш, тарқаб кетган мамлакатни бирлаштириш,
марказлашган давлат тузиш, уни ривожлантириш, муҳофаза қилиш ва
хафсизлигини таъминлаш Амир Темур, аввало мохир саркардалик
маҳоратини талаб қилар эди. Соҳибқирон давлатида ҳар бир ҳарбий юриш
пухта тайёргарлик ва ўта жиддийлик билан амалга оширилар, қўшин сони,
юришнинг бошланиш куни, йўналиши, жанг тактикаси, усуллари қаттиқ сир
сақланар эди.


background image

393

Амир Темур ҳукумронлигининг сўнги ўн беш йилида Хитойга ҳарбий

юришга тайёргарликишлари бошлаб юборилган эди. Аввал Юлдуз воҳасида
озиқ-овқат заҳирасини тайёрлаш мақсадида деҳқончилик, чорвачилик ва
йилқичиликни ривожлантириш ишлари йўлга қўйилган. Амирзода Искандар
Хўтангача бўлган ерларни салтанатга қўшиб олган эди. Ҳиндистон юриши
даврида стратегик нуқтани назардан Хитой билан чегарадош бўлган Кашмир
шохига мархаматлар кўрсатилган.

Бу тайёргарликлар зимдан қилинган. Натижада 1405 йил январида

Хитой юришига фармон берилган. Бунинг икки сабаби бор эди: биричиси,
Хитой императорининг ноўрин даъволари бўлса, иккинчиси, Хитойда
мусулмон аҳолига нисбатан душманлик кайфияти хукум сурган бўлиб,
императори Хунъу ўлимидан бироз олдин мусилмонларга нисбатан қатилни
уюштирган. “Темур тузуклари” да ёзилганидек: “Тангри таоллонинг дини ва
Муҳаммад мустафонинг шариатига дунёда ривож бердим. Ҳар ерда ва ҳар
вақт ислом динини қўллаб қувватладим”[2:74].

Муаррих Низомиддин Шомий “Зафарнома” сида мусулмонларнинг

Хитойда қирғин қилиниши ҳақида қуйидагича фикирларни келтиради:
«Чин, Мочин ва Хитой вилоятида бу мамлакат водийси Тўнғизхон куфур
залолатни авжга чиқариб, шу даражага етдики,биргал андақ ғараз билан бир
неча минг мусилмонни қатил қилди»[3.].

Рус шарқшуноси В.В.Бартолднинг маълумотига кўра, юзмингдан

ортиқроқ мусулмонлар қатлом қилинган. Амир Темур Хитойда
мусулмонларнинг қирғин қилиниши ҳақидаги ҳабарни 1399 йилда Тоғли
Қорабоғ (Озарбайжон) да қишда хабардор бўлган эди.

Хитойга қўшин тортишдан олдин Соҳибқирон сийёсий ва элчилар

берган Хитойнинг шаҳар ва қишлоқлар, тоғ ва довонлари, ўтиш йўлари,
кечувлар, даралар, харбий аскарлар сони, жанг олиб бориш тактикаси ва
бошқа малумотларни синчиклаб ўрганган. Айниқса, Хитой кинязларининг
ички низоларини диққат билан кузатиб борган.

Амир Темур Европа қироллари, Султон Боязид, Тўтамишхон ва бошқа

хукумдорларга йўллагани каби Хитой императорига ҳам дўстлик савдо
алоқаларини ривожлантириш борасидаги таклифлари билан қатор элчилар
йўллаб, ҳамкорлик қилишни бир неча марта таклиф этган. Шу мақсадда 1387
ва 1389 йилда Ниғматиддин, 1394 ва 1395 йилларда Дарвиш, 1396 йилда
Аломат ад-Дютар Амир Темурнинг элчилари сифатида катта совғалар билан
Хитойга боришган.

Хитой хукумдори элчилар келтирган совғаларга вассал давлат юборган

деб қараган. Элчилар карвони орасида савдогарлар, айғоқчилар, ҳарбий
мутахасислар ҳам бўдлганки, улар Амир Темурни зарур малумотлар билан
таминлаб турган. Хитой императорининг дунёга ҳукумрон бўлиш орзусидан


background image

394

ўлпон талаб қилиши кейинчалик икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг
бузилишига сабаб бўлди.

Соҳибқирон салтанатининг қудрати ошиб борганлиги, Хитой

мусилмонларининг унга хайрихоҳлиги, шимолдаги мўғул князларининг ҳам
ҳарбий юриш бошлаган вақтда Моворауннаҳр ҳукмдорини қўллаб
қувватлаши мумкинлигини назарда тутган император Хунъу бир қатор
ҳарбий ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлган. Ҳарбий ҳаф туғилган вақтда
аввалгидек ихтиёрийлик асосида халқ лашкарларини тўплаш тартибидан воз
кечиб, рекрутлик (мунтазам қўшинда бир умир ёки белгиланган муддатда
ҳарбий хизмат ўташ) тартиби жорий этилган.

Амир Темур Хитой ҳарбий юришга тайёргарликнинг сўнгги босқичида

эътиборли мўғул шахзодаларини ўз хизматига олиб, уларга мансаб ва
амаллар берган. Мўғил шаҳзодаларининг аксаряти ҳарбий юришларда
Соҳибқирон билан бирга бўлишган. Хитой ҳарбий юришида ҳам Жўжихон
авлодларидан бўлган ва Тўхтамишхон билан ҳокимят учун курашда
мағлубиятга учрагач, Амир Темур қўл остида хизмат қилиш учун келган
Тоштемир ўғлон ва Чеҳра ўғлонлар, Ўқтойхон (Угедей) хон авлодларидан
бўлган.

Хитойга қилинган ҳарбий юришдан бир оз олдин Самарқанд шаҳрида,

Европанинг ўша даврида салохиятли давлатларидан бири саналган Испаня
(Кастиля) элчиси Руи Гансалис де Клавихо 1404 йил кузида Хитойлик элчи
билан учрашади. У элчи билан бўлган ўзаро мухокама ҳақида ёзиб муҳим
маълумотларни келтирганки, бу алоҳида илмий тадқиқотни талаб қилади.
Элчи ўз кундалигининг 34-фаслини “Хитой ҳақида. Хитой элчилари
ҳикоялари” деб номлаган.[4:201-202].

Хитойлик элчи Клавихога ўз мамлакати харбий қудрати ҳақида

гапириб, Хитойда отлиқ аскарлар сони 400 минг нафар эканлиги, жанчилар
учун отлар етишмаслиги, шу сабабдан отда юришга фақат минг боши
лавозимида бўлганлар ҳақли эканлигини билдирган. Элчининг таъкидича,
бундай ҳуқуқа эга булганлар эса Хитойда жуда кўплиги ҳақидаги
фикирларни ёзиб қолдирган.

Юқорида таъкидланганлигидек, Хитойда 1368 йили чингизийлар

сулоласи хайдалгач, йирик марказлашган Мин салтанати (1368-1644)
ташкил топган эди. XIV асирнинг 70-80 йилларида Хитой ва Мўғилистонда
мавжуд мураккаб сиёсий вазият элчилик алоқаларининг ривожланишига
монелик қмлиб келди. Амир Темур 1398 йили Мўғилистонни узил-кесил ўз
тасарруфига киритгач, Хитой билан элчилик муносабатларини йўлга
қўйишга имкон туғулди. Амир Темур давлатининг Хитой билан элчилик
муносабатлари тарихи, асосан, Хитой тилида ёзилган солномаларда ҳамда
қисман форс тилидаги Шарқ ёзма манбаларида қайд этилган.


background image

395

Тадқиқотларда хитой тилидаги манбалардан Хитойнинг XIV-XVII

асирлар оралиғидаги тарихи анча мукаммал акс этган солнома “Мин ши лу”
(Мин сулоласи императорлари ҳукумронлиги ҳақидаги ҳаққоний хотиралар)
да тарихий кечинмалар йилма-йил ёзилган. Унда 1388-1398 йиллар
оралиғида Хитойга Моворауннахирдан тўққиз марта элчилар келганлиги
ва шундан 1395 йилгача бевосита Амир Темур номидан олти марта элчилар
ташриф буюргани мухирланган [1:80].

Хитойнинг Амир Темур ва темурийлар давлати билан элчилик

алоқаларида, асосан иккта дипломат - Фу Аън ( ваф.1429) ва Ченъ-
Чэнларнинг хизматлари катта. Энг муҳими, улар ўз сафар ҳотираларини ёзиб
қолдирганлар ва бу малумотлар Хитой солномаларига киритилиб, қимматли
тарихий манба бўлиб қолган. “Мин ши лу” да ёзилишича, Хитой императори
1395 йилда Фу Анъ бошчилигида Самарқандга, Амир Темур хузурига яна
элчилар юборган ва улал орқали император муҳри босилган махсус
мактуб ҳам йўлланган. Фу Анъ бошчилигидаги элчилар 1395 йили
Хитойдан йўлга чиққани ҳақида “Мин ши лу” да ҳам хабар бор. Улар
Хитойдан қайтаётган Амир Темур элчилари билан хамроҳ бўлганлар.

Муаррих Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асаридаги

маълумотга кўра, мазкур элчилар 1397 йилнинг 22 февралида Амир Темур
жойлашган Тошкент вилоятидаги Чинозга етиб келганлар. “Зафарнома”да
Хитой подшоси элчилари келиб, Соҳибқирон ҳузурида бўлгани, тортиқлар
келтирганлари, яхши қабул қилгани ва қайтишга рухсат этилгани нақида
ёзилган. “Ва элчиларким, Хитой мамлакатининг (тўнғиз) қошидан келиб
пешкашла келтуруб эрдилар, беклар элчиларни Соҳибқиронга кўрсатдилар
ва сўзларини арз қилдилар” [5:191].

Элчи Клавихо ўз “Кундалиги” да Хитой подшоси Чуйсхоннинг “бож

талаб қилиб юборган элчилари” да, дебёзган. Хитойсолномаси “Мин ши лу”
да ҳам: “Фу Анъ ва бошқалар ушланиб қолинди, ўлпон келиши ҳам тўхтади”,
деган жумла мавжуд. Амир Темурнинг ғазаблангани асосли эди, чунки Фу
Анъ тақдим этган ва ўлпон сўралган мактуб Хитой императорининг муҳри
билан тасдиқланган бўлиб, расмий хужжат саналарди. Муаррих
Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома” сида Хитой императорининг исми
“Тўнғизхон” деб қайд этлган [5:191]. Буни элчи Клавихо ҳам ўз “Кундалиги”
да “Тўнғиз”, яъни “Чўчқахон” деб аталишини қайд этган [4:157].

Амир Темур Хитой императорининг элчиларини ушлаб қолган бўлсада,

бироқ унинг элчилик ҳурматини сақлаган ва ўзининг буюк ҳукумдор
эканлигини намойиш этиш учун элчиларга салтанатининг узоқ гўшаларигача
жойларни бориб кўришини буюрган. Шу асосда Фу Анъ бошчилигидаги
элчиларни кўпгина жойларга (Мовароунахр, Хуросон, Эрон ва х.к) олиб
борганлар. Ундан ташқари Фу Анъ расмий қабул маросимларида ҳам
Сохибқирон аъёнлари қаторида ўтирган. Элчи Клавихо ўз “Кундалиги” да


background image

396

Самарқандда Амир Темур хузурида бўлганида, у ерда Хитой элчилари ҳам
ўтиришгани ҳақида ёзган [4:157].

Конигилдаги қурилтойдан сўнг Амир Темур Хитойга юришга қарор

қилган ва 1404 йил ноябрда Самарқанддан йўлга отланган, бироқ унинг
вафоти туфайли мазкур юриш амалга ошмай қолган. “Мин шу лу” да
ёзилишича, Фу Анъ бошчилигидаги хитой элчилари ватанларига фақат
Соҳибқирон вафотидан сўнг, 1407 йил Хитойга қайтиб кетишган [6:70-71].

Буюк Ҳукумдор ўз даврида асос солган Хитой билан савдо, элчилик

алоқалари темурийзода Шохрух Мирзо салтанати даврида (1405-1447) ҳам
изчил давом этган.

XV асрнинг биринчи чорагида Мирзо Улуғбек ва Шохрух Мирзо

давлатлари билан Хитой ўртасида мунтазам равишда элчилар алмашиб
туришган. Хитой темурийлар билан савдо қилишдан манифатдор эди. Хитой
Мовароуннаҳр ва Хуросондан кўплаб йилқилар сотиб олган. Ҳар иккала
давлат ўртасидаги савдо ва элчилик алоқалари бу давирда анча ривожланган.
Деярли ҳар икки-уч йилда Самарқанд билан ҳиротга хитой элчилари,
Хонбалиққа (Пекинга) эса Мовароуннаҳр ва Хуросон элчилари ва
савдогарлари қатнаб туришган.

1418 йили Ардашер бошлиқ Шоҳрух Мирзо эчилари Хитойга

боришган. Бунга жавобан 1419 йилда Ли-До ва Жонг-фу Хитойдан
Самарқанд ва Хиротга элчи бўлиб келдилар. Элчилар Мирзо Улуғбек ва
Шоҳрух Мирзо номига ўзаро дўстлик муносабатларини ривожлантириши
хусусидаги твклифлар ёзилган мактуб ва катта совға саломларни
топширишган. 1420 йилда Шоҳрух Мирзо ва Улуғбек Мирзо 530 нафардан
иборат элчилик карвонини Хитойга жўнатган. Темурийларнинг ушбу
элчилари икки йилдан зиёдроқ Хитойда бўлиб, 1422 йилда ўз ватанига
қайтиб келишган.

Хуллас Амир Темур ва темурийлар асос солган буюк империянинг

элчилик алоқаларига доир юқорида келтирилган маълумотлар ўша давр
этномаданий жараёнларида ҳам муҳим рол ўйнаш билан бир қаторда
уларнинг зукко дипломатлар бўлганлигини, тузилган давлатнинг жаҳон
миқёсида довруқ таратганлиги ва кенг миқёсда фаолият кўрсатганлиги, ўз
давридаги барча нуфузли мамлакатлар билан яқин алоқалар ўрнатганлигини
исботлаб турибди.

Адабиётлар:

1. Ў.Мавлонов. Марказий Осиёнинг қадимг йўллари.T.:”Академик”

2008.

2. Темур тузуклари. Т.:”Ўзбекистон”,2013.
3. Низомиддин Шомий. Зафрнома.Т.:”Ўзбекистон”,1996.
4. Руи Гансалис де Клавихо Самарқандга Амир Темур саройига саёхат

кундалиги (1403-1406 йиллар) Т:.”Ўзбекистон”, 2010.


background image

397

5. Шарафиддин Ал Яздий.Зафарнома.Т.: “Шарқ.”,1997.
6. Бўриев Омонулло. Соҳибқирон Амир Темур. Т: “Ўзбекистон”, 2001.

ДЕНГИЗ САВДОСИДА ЮРТИМИЗ АҲОЛИСИ ИШТИРОКИ

ХУСУСИДА (илк ўрта асрлар даври)

Орзиев М.З.

т.ф.ф.д.(PhD),

Бухоро Давлат университети

Кўчаров Ж.Қ.

т.ф.ф.д.(PhD),

Қарши Давлат университети

Илк ўрта асрларда суғд, хоразм аҳолисининг халқаро муносабатларда

ва савдо-иқтисодий алоқаларда моҳир инсонлар бўлганлигига оид
маълумотлар тарихий манба ва адабиётларда сақланиб қолинган. Араб
сайёҳи ва географи бўлган ал-Мақдиси маълумотларида Хоразмдан амударё
орқали Каспийга йўл олган кемалар ўзлари билан олиб кетилган юкларни
Волга дарёсида ҳам учратиш мумкин бўлган [7, 164]лигига оид
маълумотларни ёзиб қолдирганлигини кўришимиз мумкин. Бу Ўрта Осиё
аҳолисининг денгиз савдоси географиясининг кенг кўламли эканлигини
асослашга хизмат қиладиган маълумотлардан бўлиб ҳисобланади.
Шунингдек, ҳозирги Қрим ярим ороли шарқида “Согдак” номли
сўғдийларнинг савдо колонияси мавжуд бўлган бўлиб, В.И. Абаев фикрича,
унинг маъноси “Кичкина Суғдиёна” эканлигига оид фикр-мулоҳазаларни
келтириб ўтган. Сўғд савдогарлари Қора денгиз бўйида жойлашган давлатлар
билан ҳам савдо алоқаларини фаол олиб борган бўлиб, Эрон билан Турк
ҳоқонлиги ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгандан сўнг, Византия
империяси билан савдо-иқтисодий алоқалар Қора денгиз орқали амалга
оширилган. Турк ҳоқони буйруғига биноан суғдий Манниах ҳам айнан шу
йўналиш орқали Виззантияга борган [3, 243]. Шу тариқа Согдак савдо
колонияси вужудга келган деб хулоса қилишимиз мумкин. Э.В. Ртвеладзе
фикрига кўра, сўғдларнинг Қора денгиздаги савдо муносабатларида фаол
бўлиши бу ерда ўз колонияларини ташкил этиш эҳтиёжини вужудга
келтирган [4, 228].

Ёзма манбалардан ташқари археологик изланишлар ҳам юртимиз

аҳолисининг денгизорти мамлакатлари билан турли муносабатларга
киришганликларини тасдиқлайди. С.П. Толстовнинг Хоразмда олиб борган
археологик тадқиқотлари бунга мисол бўла олади. Хоразм ёдгорликлари
хусусан, Жонбос - IV ёдгорлигидан топиб ўрганилган денгиз чиғаноқлари
маҳаллий турларга мансуб бўлмай, уларнинг таркиби Ҳинд океанида ва
Қизил денгизда учрайдиган чиғаноқлар билан бир хилда эканлиги
аниқланган[6,336].Демак, Шарқий Африка ва Арабистон ярим ороли
минтақаси билан савдо-сотиқ алоқалари олиб борилган деб хулоса қилиш
мумкин.

Библиографические ссылки

Ў.Мавлонов. Марказий Осиёнинг қадимг йўллари.T.:”Академик”2008.

Темур тузуклари. Т.:”Ўзбекистон”,2013.

Низомиддин Шомий. Зафрнома.Т.:”Ўзбекистон”,1996.

Руи Гансалис де Клавихо Самарқандга Амир Темур саройига саёхат кундалиги (1403-1406 йиллар) Т:.”Ўзбекистон”, 2010.

Шарафиддин Ал Яздий.Зафарнома.Т.: “Шарқ.”,1997.

Бўриев Омонулло. Соҳибқирон Амир Темур. Т: “Ўзбекистон”, 2001

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов