Анъанавий хўжаликда Сурхон воҳаси аҳолисининг доривор гиёҳлардан фойдаланиши

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
372-374
5
2
Поделиться
Насиров, С. (2023). Анъанавий хўжаликда Сурхон воҳаси аҳолисининг доривор гиёҳлардан фойдаланиши. История и культура центральной Азии, 1(1), 372–374. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17181
С Насиров, Термезский институт агротехнологий и инновационного развития

магистр

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Шарқда минг йиллардан буён одамларни табиблар халқ табобати асосида даволаб келишади. Олимларнинг таъкидлашларича, халқ табобатида доривор ўсимликлар 70-80 фоизни ташкил этган бўлса, қолгани ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотлари, озгина қисми эса табиий маъданлардан иборат бўлган [1]

Похожие статьи


background image

372

этнографии АН Тадж ССР, 1956. т. 63. Она же. Материалы к
палеоантропологии Таджикистана.

14. Кияткпна Т. П. Материалы к палеоантропологии Таджикистана.
15. Ходжайов Т. К. К палеоантропологии древнего Узбекистана.
16. Ходжайов Т. К. К палеоантропологии древнего Узбекистана. (для

Северной Ферганы УЛС равен 40,4; ПФЦ 90,7; УДМЭ 23.4; для юго-
восточной соответственно 24.9; 89,0; — 3,8; для западной —12,4; 90,7; 9,2.)

Очилдиев, Ф., & Хайдаров, З. (2022). Кеш ва Шаҳрисабз археологияси:

КАТЭ тадқиқотлари.

Общество и инновации

,

3

(2/S), 79-86.

Очилдиев, Ф. Б., & Тогаев, Ж. Э. (2015). Заметки о системе местного

управления в бухарском эмирате в середине xix-начале хх века.

Национальная ассоциация ученых

, (2-9 (7)), 47-50.

АНЪАНАВИЙ ХЎЖАЛИКДА СУРХОН ВОҲАСИ АҲОЛИСИНИНГ

ДОРИВОР ГИЁҲЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ

Носиров С.Ш.

магистр

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Шарқда минг йиллардан буён одамларни табиблар халқ табобати

асосида даволаб келишади. Олимларнинг таъкидлашларича, халқ табобатида
доривор ўсимликлар 70-80 фоизни ташкил этган бўлса, қолгани ҳайвонлар ва
уларнинг маҳсулотлари, озгина қисми эса табиий маъданлардан иборат
бўлган [1]. Сурхон воҳасининг Боботоғ, Тўйинтоғ, Бойсунтоғ ва Кўҳитангтоғ
этаклари, Тебат, Оғзикенг, Тангимуш, Бандихон, Музработ ва Қизириқ
ҳудудларининг паст текисликлари қадимдан ўзининг ўт-ўланларга бой
бўлган яйловлари билан машҳур бўлган. Жумладан, Кўҳитанг ва Сувсиз
тоғлар ортида, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган Хомкон
яйловлари доривор гиёҳларга жуда бой: Бу ерда ўсимликлардан

шувоқ,

янтоқ, ковул, гулхайри, қашқа йўнғичқа, буғдойиқ, чалов, гулсапсар,
қўзиқулоқ, чирич (ширач), сутлама каррак, латта каррак, сигир қуйруқ,
дастарбош, қирқбуғин, кампирчапон, коврак, андиз, кийик ўт, бўйи модарон
ва бошқалар, мавсумий ранг ўтлардан нўхатак, чучмома, шивит, чўчқа пиёз
(анзур пиёз), қўнғирбош, қоқигул, қўён, такасақол, исмалоқ, тортмоқ, ғозоёқ,
печак, қўзигул

ва майса ўтларнинг ўнлаб турлари; ўрмон дарахтларидан

арча,

дўлана, заранг, учқат, ирғай, наматак, чия, ёввойи бодом, писта, олмурут,
бодомча

ва бошқалар ўсади. Тоғ гиёҳларини ва айниқса, тоғ арчасини еб

семирган қўйларнинг гўшти чўл зонасида боқилган қўйларнинг гўштидан
ўзининг хуштаъмлилиги ва мазалилиги билан алоҳида ажралиб туради. Тоғ
яйловларида қўйларни боқиш учун ўт-ўланлар ва наботот ўсимликларининг
юзлаб хиллари ўсганки, булар воҳада қўйчиликнинг ривожланишидаги
асосий омил ҳисобланган.


background image

373

Маҳаллий аҳоли халқ ветеринариясига ҳам амал қилиб келаяпти ва

бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Маьлумки, бузоқлаган сигир
алоҳида парваришланиб, унга турли хил доривор гиёҳлардан тайёрланган
дамламалар ичирилади. Мабодо сигир учиниб, соғдирмай қўйган тақдирда
фармацевтик амаллардан ҳам фойдаланилган. Жумладан, қишлоқ аҳолисига
яхши таниш, яра-чақаларни даволашда жуда асқотадиган “учқат” дарахтидан
фойдаланилган. Аввал, учқат новдалари майдаланади ва қозонга солиб обдон
қайнатилади. Қайнатма қуюқлашиб, қора тусга киргандан кейин у тайёр
ҳисобланади ва сиқиб олиниб, оғзи ёпиқ шиша идишга солиб қўйилади.
Тайёр дорини молларнинг яра жойига суртса яхши бўлиб кетади (Бу доривор
гиёҳдан инсонлар ҳам фойдаланиши мумкин)[2]. Агар, қорамолнинг тили
касалланиб, (маҳаллий тилда “қилов” деб аталади), овқат ея олмай қолса,
суюлтирилган қатиқ ичирилади. Қорамол ва ушоқ моллар охурида доимо
яхлит кон тузи қўйилган, чунки туз ялаб турган жониворнинг тили пишиб
(стомотит) кетишдан сақланган. Қорамол кўп ем еб қўйиши натижасида
емлаб қолиши мумкин. Бундай шароитда, унинг оғзига тол дарахтининг чўпи
қистирилиб, устидан дастурхон ёпилиб, муздек сув челаклаб қуйилади ва
шундан сўнг қорамол ҳолдан тойгунча югуртирилади. Чўп қистирилишининг
сабаби, у бошқа нарса ея олмайди, лекин чўпни чайнаш оқибатида ошқозони
ишлайди, яъни сигир оғзида сўлак (овқат ҳазм қилдирувчи суюқлик) ажралиб
чиқади ва овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради [3]. Агар қорамолнинг ичи
қотиб қолса, унга доғланган пахта ёғи ёки илиқ сут ичирилади. Шундай
пайтлар бўладики, қорамоллар ариқдан сув ичаётганда зулук ютиб юбориши
мумкин. Бундай ҳолда, токи қорамол тилининг тагидан зулукни қўл билан
олиб ташламагунча унга сув берилмайди, чунки унга сув берилса зулук
болалаб кўпайиб кетади ва уни олиш жуда қийин кечади. Қорамол йўтал
бўлганда эса, сариёғ, қуйруқ ёғи ёки тухум ичирилган. Бундай амаллар
қандай шаклда бажарилишидан қатъий назар ризқ-рўз манбаини асраб-
аввайлашга қаратилганини ҳамда аждодларимиз табиатдаги бор нарсалардан
фойдаланиб, халқ табобатчилиги анъаналарини давом эттириб келаётганини
кузатиш мумкин.

Шу билан бирга, чўпонлар қўйларни фойдасиз, уларга ёқмайдиган ва

зарар келтирадиган ўтлар ва ўсимликлардан ҳимоялаганлар, иложи борича
бундай зарарли ўтлар ва ўсимликлар ўсадиган жойларга ҳайдамаганлар.
Бундай ўтларга қилғин (қўйнинг кўзини кўр қилган), хом ўт (қўйларнинг
ичини дамлатган), какра (аччиқ бўлиб заҳарлаган) ва бошқалар мисол бўла
олади. Воҳа қишлоқларининг ўсимлик дунёси бой ва хилма-хилдир.
Дарахтлардан биргина арчанинг уч-тўрт хили учрайди.

Мевали дарахтлардан:

олма, гилос, зардоли, бодом, олхўри, дўлана

;

Манзарали дарахтлардан:

терак, тол, заранг, писта

кабилар ўсади.

Доривор гиёҳлардан:

кийик ўт, наматак, ялпиз, қизилпойча, войбодром,

элбаҳоси, саримсоқ, чукри (равоч), каврак, каррак, алқор, шувоқ, буғдойиқ,
қозонзор, лола, қизғалдоқ, бинафша, қоқиўт, ҳазориспанд, чучмома,
бойчечак, оққурай, ялтирбош, қўзиқулоқ, чўчқапиёз, зира

ва бошқа жуда


background image

374

кўплаб ўсимликларни учратиш мумкин. Бу доривор ўсимликлардан турли
хил касалликларни даволашда, шунингдек, таомларга солишда ишлатилади.
Жумладан, куви пишиб ундан сарёғи ажратиб олингач кубининг ичида айрон
қолади. Айронни катта қозонга солиб қайнатадилар. Айрон қуюқлашгач
унинг ичига турли хил доривор ўтлар (кийик ўт, алқор, ялпиз) ва туз солиб
катта шол ёки каноп қопга солиб илинади. Орадан вақт ўтиб сузма қотиш
ҳолатига келгандан кейин қўл билан синдириб-синдириб, тўқилган чий ёки
бўйра тўшалган сўри устига ёйиб қуритилади.

Шундай қилиб, халқ табобатидан яхши хабардор воҳа аҳолиси доривор

гиёҳлар, ўт-ўланларнинг хусусиятларини яхши биладилар ва амалда қўллаб
келмоқдалар.

Адабиётлар:

1. Халқ табобати // https://muslimaat.uz/maqola/1227
2. Дала ёзувлари. Бойсун тумани, Хомкон қишлоғи. 2020 й.
3. Дала ёзувлари. Бойсун тумани, Хомкон қишлоғи. 2020 й.

ЧОЧ ВОҲАСИ БУЮК ИПАК ЙЎЛИДАГИ АЛОҚАЛАРДА

Юсупова Х.М.

Ал-Бухорий университети

Тошкент воҳасида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари

бу қадимий ўлканинг қадим тарихи ва маданиятини ёритишга имкон берувчи
кўплаб моддий маълумотларни тақдим этди. Уларни қадимги давр ва ўрта
асрларда яратилган ёзма манбалари маълумотлари билан қиёсий
солиштириш орқали Тошкент воҳасининг ташқи алоқалари ҳақида муҳим
илмий хулосаларга келиш мумкин. Бу алоқалар мил. авв. Iмингйиллик
бошларидан бошлаб бирмунча изчил йўлга қўйилган. Воҳанинг бу даврдаги
ички ва ташқи алоқалари йўналишларини белгилашда Бурғулик маданиятига
мансуб йирик маконларнинг жуғрофий ўрни аниқлаштирилгани муҳим
аҳамиятга эга бўлди[1].Ҳозирги кунгача Чотқол-Қурама тоғ ёнбағирларидан
ва Сирдарёнинг воҳадаги асосий ирмоқлари Ангрен ва Чирчиқ дарёлари
водийларидан Бурғулик маданиятига оид 20 дан ортиқ маконлар топилган
бўлиб, улар Фарғона – Чоч – Суғдиёна алоқа йўлида жойлашган ёки бу йўл
билан ёрдамчи тармоқлар орқали боғланган эди. Бурғулик маданиятларига
оид маконлардан топилган моддий буюмлар Фарғонадаги Чуст ва Эйлатон
ёдгорликлари топилмаларига ўхшашлиги минтақанинг бу икки қадимий
ўлкалари ўртасида тиғиз иқтисодий-хўжалик алоқалари ва маданий таъсир
мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Хусусан, мутахассислар уй-жой
(ертўла ва ярим ертўла шаклидаги маконлар) қурилиши ва кулолчилик
маҳсулотларидаги (қўлда ясалган ва рангли нақшлар билан безатилган сопол
идишлар) баъзи ўхшашликларга эътибор қаратмоқдалар [2]. Табиийки бу
ўхшашликлар икки ҳудуд ўртасидаги алоқалар ва алоқа йўллари фаолияти

Библиографические ссылки

Халқ табобати // https://muslimaat.uz/maqola/1227

Дала ёзувлари. Бойсун тумани, Хомкон қишлоғи. 2020 й.

Дала ёзувлари. Бойсун тумани, Хомкон қишлоғи. 2020 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов