Сурхон воҳаси тожикларида халқ ўйинларининг тарихий-ижтимоий ва маиший-хўжалик хусусиятлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
348-351
6
6
Поделиться
Ахмедов, С. (2023). Сурхон воҳаси тожикларида халқ ўйинларининг тарихий-ижтимоий ва маиший-хўжалик хусусиятлари. История и культура центральной Азии, 1(1), 348–351. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17174
С Ахмедов, Термезский государственный университет

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Воҳада тожик ва ўзбек аждодлари қадимда, илк ўрта асрларда ва кейин ҳам доимо аралаш, ёнма-ён яшаб келганлар. Маҳмуд Кошғарий “Тотсиз турк бўлмас, бошсиз бўрк бўлмас” яъни тожиксиз турк бўлмаганидек, бош қалпоқсиз (бош кийимсиз) бўлмас, деган мақолни бежиз келтирмаган [12,Б.432].

Похожие статьи


background image

348

СУРХОН ВОҲАСИ ТОЖИКЛАРИДА ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИНГ

ТАРИХИЙ-ИЖТИМОИЙ ВА МАИШИЙ-ХЎЖАЛИК

ХУСУСИЯТЛАРИ

Ахмедов С.С.

докторант

Термиз Давлат университети

Воҳада тожик ва ўзбек аждодлари қадимда, илк ўрта асрларда ва кейин

ҳам доимо аралаш, ёнма-ён яшаб келганлар. Маҳмуд Кошғарий “Тотсиз турк
бўлмас, бошсиз бўрк бўлмас” яъни тожиксиз турк бўлмаганидек, бош
қалпоқсиз (бош кийимсиз) бўлмас, деган мақолни бежиз келтирмаган [12,
Б.432].

Воҳанинг Сариосиё ҳудудларида 9395 нафар, Денов ҳудудларида 6360

нафар, Юрчи ҳудудларида эса 3420 нафар тожиклар истиқомат қилган.[9,
Б.265] Улар ўзларини қишлоқ номлари билан атаб келишган. Хусусан, Хуфар
тоғ қишлоғидагилар – хуфарлик тожик, Маланд тоғ қишлоғидагилар –
маландлик тожик, Ҳурватан тоғ қишлоғидагилар – ҳурватанлик тожик каби
номлар билан аталади [14]. Сангардак ҳудудларида эса чиғатой тожиклари
яшаб келишади. Сангардак ҳудудидаги 10 та қишлоқдан иккитасида, яъни
Сангардак ва Хубон қишлоқларида тожиклар, қолган саккизта қишлоқда эса
ўзбеклар яшайдилар. Шимолий Сурхон воҳасининг Деҳбодом, Деҳсурх,
Хонджизза ва Хўжаасмин каби қишлоқларида асосан тожик чиғатойлари
яшайдилар. Дала тадқиқотлари сўровларида улар бизнинг ота-боболаримиз
Самарқанд ва Шаҳрисабздан кўчиб келганлар, деб қайд этишган [14].

Воҳанинг Сина қишлоғи бир қанча майда Кўкабулоқ, Ойбарак, Куёвсу,

Даҳана каби қишлоқлардан иборат бўлиб, бу қишлоқларда чиғатой
тожиклари билан бирга қоратегин, афғони, кўлоби каби тожиклар ҳам
яшайдилар. Синадан юқоридаги Ўшор қишлоғида эса турклар билан бирга
чиғатой тожиклар ҳам яшайдилар. Юрчи ҳудуддидаги тожиклар Карш
қишлоғидан кўчиб келган бўлиб, ўзларини каршлик тожиклар деб атайди.

Сурхон воҳаси тожикларида анъанавий халқ ўйинлари аҳолининг

ижтимоий турмушида, хусусан оммавий сайл ва мусобақаларда, тўй ва бошқа
маросимларда ўтказилган бўлиб, ўйинлар ўтмиш ёзма ёдгорликларида ва
халқ ўйинларига бағишланган баъзи манба ва адабиётларда ўз аксини топган.
Манбаларда энг қадимий ўйинлар сифатида овчилик ва дехқончилик
ўйинлари тилга олинади [13, Б.73]. Шунинг учун ҳам анъанавий ўйинларнинг
келиб чиқиши, тарихи, келажак авлод тарбиясидаги аҳамиятини тадқиқ этиш
бугунги этнология фани учун долзарб масала ҳисобланади. Қолаверса,
анъанавий халқ ўйинларини тўплаш ҳамда илмий таҳлил қилиш келажак
авлодни баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган қадимий ва илғор
анъаналарини тиклашда ҳил қилувчи аҳамият касб этади. Шу нуқтаи
назардан унутилган халқ ўйинларини тўплаш ва қайта тиклаш ҳамда ҳаётга
татбиқ этиш баркамол авлодни вояга етказишда муҳим аҳамиятга эга.


background image

349

Тарихий келиб чиқишига кўра, Сурхон воҳаси тожиклари анъанавий

ўйинлари Марказий Осиёда қадимдан истиқомат қилиб келаётган туркий
халқларнинг турмуш тарзи, хўжалик ҳаёти, қолаверса бадиий тафаккури
ҳамда эстетик қарашлари билан бевосита боғлиқдир. Хусусан, қадимдан
дехқончилик, чорвачилик ҳамда овчилик билан шуғулланиб келган халқлар
томонидан яратилган кўпгина маросим ва удумларнинг айримлари вақтлар
ўтиши давомида анъанавий ўйинларнинг шаклланиши учун эстетик асос
вазифасини ўтай бошлаган. Масалан, овнинг барорли бўлиши, кўпроқ
ўлжаларни қўлга киритиш мақсадида ўтказилган овдан олдинги удумлар,
тотем – аждодлардан кўмак сўрашнинг ўзига хос машқ амалларини ўз ичига
олган маросим рақслар асосида даврлар ўтиши билан овчиликка хос бўлган
анъанавий ўйинлар юзага келган. Ўз навбатида деҳқончиликнинг вужудга
келиши ва ривожланиши икки анъана, яъни баҳорда меҳнат мавсумига
кириш ва кузги ҳосилни йиғиштириш билан боғлиқ маросим ва байрамларни
юзага келтирган. Айниқса, ёз бўйи меҳнат қилиб, баракали ҳосил етиштирган
деҳқонлар хурсанд бўлганидан ўзига хос хирмон тўйини ўтказиб, унда
меҳнат жараёнларини ўйинлар орқали акс эттирган. Бу «Меҳнат ўйинлари»
яхши кайфиятда, байрам ҳолатида ўтган [13, Б.73].

Умуман олганда, энг қадимги даврлардан бошлаб инсон ҳаётида

термачилик, овчилик, чорвачилик, деҳқончиликка оид меҳнат тажрибалари
билан бирга ўйинлар шакллана бошлаган. Онгли меҳнат ва тажриба асосида
турли ўйинлар пайдо бўлган бўлиб, махсус илмий адабиётларда кўпгина
илмий тадқиқотларда халқ ўйинларини тўрт асосий гуруҳга – жанговар,
ишқий, тақлидий ва ижтимоий ўйинларга ажаратилади [4, Б.85]. Бошқа
тадқиқотларда эса халқ ўйинларини иккита асосий гуруҳ – драматик,
чаққонлик ва мувафаққият асосида вужудга келган ўйинларга бўлинади.
Шунингдек, ўйинлар вертикал, яъни тик ва горизонтал, яъни тўғри чизиқ
йўналиши бўйича кичик гуруҳларга ажратилади [5, Б.56].

Сурхон воҳаси тожиклари анъанавий ўйинларини учта гуруҳга бўлиб

таҳлил қилдик:

1) бирор предмет асосида ўйналадиган ўйинлар: “дўл”, “чиллик”,

“арғимчоқ”, “тиқмоқ”, “ошиқ”, “ганош”, “кўрпа ёпти”, “кўчмоқ”, “оқ суяк”,
“ғирбайди” ва ҳоказо;

2) предметсиз ўйналадиган ўйинлар: “боболтака”, “чиркаш”,

“бекинмачоқ”, “оқ теракми-кўк терак”, “қувлашмачоқ”, “зим-зиё” ва ҳоказо;

3) ўртада бирор шарт қўйиб ўйналадиган ўйинлар: бу ўйинларга кураш,

кўпкари каби ўйинлар киради.

Бу анъанавий халқ ўйинлари шуниси билан характерлики, айрим

ўйинлар мавсумий ўйинлар бўлиб, қиш фасли ўтиб, баҳор фасли келиши
билан ўйналса, айримлари йил давомида ҳам ўйналган.

Тадқиқ этилаётган ҳудуд аҳолисининг анъанавий ўйинлари нафақат

болалар, қолаверса, катталар ўйинларига ҳам бўлинган. Бу анъанавий халқ
ўйинлари ёшларни жисмоний бақувват, сергак, қўрқмас бўлишига, уларнинг


background image

350

ақлини ўстиришга, тез фикрлашга ўргатишга, топқир, зукко бўлишига ўзига
хос ўрни бор бўлиб, катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлган.

Сурхон воҳаси тожикларианъанавий ўйинларидан яна бири “тўпиқ”

ўйини бўлиб, бу ўйинда “ушоқ мол” гўштидан пиширилган таом истеъмол
қилинган вақтда косасидан тўпиқ суяги бор гўшт чиққан одам бир илож
қилиб, ана шу суякли гўштни шерикларидан бирортасининг қўлига тутқаза
олса, у киши тўпиққа ютқазган бўлади. Тўпиқни асосан ёғли гўштга ўраб
беришган, айрим ҳолларда нон орасига солиб ҳам узатишган.

Тўпиқни билмасдан олиб қўйган киши тўпиқ берган кишига “тўпиққа

ютқазган” ҳисобланади. Ўйин шартига кўра ютилган киши тўпиқни давра
олдидаги одамлар олдида ютиб юбориши ёки ёнида ҳамиша сақлаб туриши
лозим бўлган. Ўйинда ютган киши хоҳлаган вақтда, ҳоҳлаган жойида
тўпиқни сўраса ютилган киши ўйин шартига кўра топиб бериши керак
бўлган. Шу боис, ютқазган киши тўпиқни доимо ёнида кўтариб юрган.
Айрим кишилар бу суякни тешиб, ёнларига ёки бўйинларига тақиб юрганлар.
Ўйин шартига кўра тўпиқ исталган вақтда сўралганда кўрсатилса ютган
ҳисобланади. Аксинча эса ютилган ҳисобланиб, ўртага қандай шарт қўйилган
бўлса, бажаришга мажбур бўлган. Воҳа аҳолисининг кўпчилик қисми
дехқончилик билан бирга чорвачилик билан ҳам шуғулланганлиги боис
кўпинча бир мол сўйиб, зиёфат бериш шарт қилиб белгиланган. Албатта,
сўралган тўпиқни бера олса, тўпиқ берган киши ютқазган ҳисобланиб, ўзи
ўша ўйинда иштирок этганларга ўйин шарти бўйича зиёфат қилиб берган.

Бугунги кунгача воҳанинг айрим ҳудуд аҳолисининг нафақат болалар,

балки ёши катта кишилар орасида ҳам давом этиб келаётган сўз ўйинларидан
бири бу “тарабар тили” ўйини бўлиб, ўйинда гуруҳларга бўлинишган.[3, Б.
33].Бу ўйиннинг ўзига хос усуллари шундан иборатки, ҳар бир сўз
таркибидаги бўғинларнинг жойи ўзгартирилади. Масалан, “ётган эдим”
сўзидаги бўғинларнинг ўрни ўзгартирилса, “ганёт димэ” сўзи ҳосил бўлади.
Бундай бўғинларнинг ўрни ўзгартирилганда сўзлар тез талаффуз қилинганда,
бошқа гуруҳ аъзолари ҳеч нарсани тушуна олмаган.

Ҳозирги кунгача сақланиб келаётган анъанавий халқ ўйинларидан бири

“ҳалинчак учиш” ўйини бўлиб, асосан баҳор фаслида йигитлар ва қизлар,
қолаверса, келинчаклар мевали дарахтлар (асосан ёнғоқ, ўрик (зардоли)
дарахтлар мустаҳкам бўлганлиги учун)га арқон боғлаб, ҳалинчакларда
учганлар. Ҳалинчак учиш ўйинининг анъанавий тарзда ўтиб келиши,
халқимизнинг қадимдан ўтроқ яшаб дехқончилик билан шуғулланиб
келаётганлигидан далолат беради.

Адабиётлар:

1. Андреев М.С. Таджики долины Хуф верховья Амударьи. Вып. I. –
Сталинабад, 1953. – 251 с.; Вып. II. 1958. – 152 с.
2. Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Тошкент:
Университет, 2007. – 340 б.


background image

351

3. Боровков А.К. Аист и связанные с ним приметы и поверья у местного
населения //Сб. научного кружка при востфаке САГУ. Вып. I. –Ташкент,
1928. –С. 33.
4. Всеволодский-Гернгросс В.Н. Игры народов СССР. –М.-Л.: Академия,
1933. –С. XXIII-XXIV.
5. Всеволодский-Гернгросс В.Н. Игры народов СССР.. . – Б. XXIV.
6. Джахонов У. Земледелие таджиков долины Соха (в конце XIX – начале
XX в.). – Душанбе, 1989.
7. Жабборов И. Ўзбеклар. (Анъанавий хўжалиги, турмуш тарзи ва
этномаданияти). –Тошкент: Шарқ, 2008. – 240 б.
8. Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории южных районов
Таджикистана и Узбекистана. – М.: Наука, 1976. – 324 с.
9. Материалы по районированию Средней Азии. Кн. 1. Территория и
население Бухары и Хорезма. Ч.1.Бухара.–Ташкент:Гос.Изд., 1926 –С 261.
10. Турсунов С.Н. Ўзбекистонда этник қадриятлар ва миллий-маданий
мерос. //профессор-ўқитувчиларининг илмий назарий конференцияси
материаллари. – Тошкент: Университет, 2000.
11. Турсунов С.Н. ва бошқалар. Сурхондарё тарих кўзгусида. – Тошкент,
2001. – 384 б.
12. Шониёзов К.Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни–Тошкент,2001–Б.
432.
13. Қорабоев У. Халқ ўйинларининг шакланиши ҳақида // Этномаданият. –
Тошкент, 2003. –Б. 71.
14. Дала ёзувлари. 2018-2022-йиллар

БУХОРО АМИРЛИГИ ДОИРАСИДА КЕЧГАН ЭТНИК

ЖАРАЁНЛАРДА ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АҲОЛИСИНИНГ

ИШТИРОКИ

Бахрамов Т.Б.

докторант

Қарши Давлат университети

Бухоро амирлиги (1753-1920) доирасида Ўрта Осиёда, хусусан, бугунги

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида, қисман эса Жануби-Шарқий
Туркманистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида кечган этник
жараёнлар жадал ривожланиб, минтақадаги бир неча халқларнинг этник
шаклланишида муҳим роль ўйнади. Ушбу жараёнларда Бухоро хонлигининг
марказий қисмида жойлашган Зарафшон ва Қашқадарё воҳасининг ўрни
айниқса муҳим аҳамият касб этди.

Бухоро амирлиги маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 27 беклик ёки вилоятга

бўлинган бўлиб, айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, қуйидагича
бўлиниш давом этган

[1; 4-10-б]

: 1. Кармана, 2. Хатирчи, 3. Зиёвуддин, 4.

Нурота, 5. Қарши, 6. Китоб, 7. Шаҳрисабз, 8. Чироқчи, 9. Яккабоғ, 10. Ғузор,
11. Бойсун, 12. Шеробод, 13. Денов, 14. Карки, 15. Чоржўй, 16. Ҳисор, 17.

Библиографические ссылки

Андреев М.С. Таджики долины Хуф верховья Амударьи. Вып. I. – Сталинабад, 1953. – 251 с.; Вып. II. 1958. – 152 с.

Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Тошкент: Университет, 2007. – 340 б.

Боровков А.К. Аист и связанные с ним приметы и поверья у местного населения //Сб. научного кружка при востфаке САГУ. Вып. I. –Ташкент,1928. –С. 33.

Всеволодский-Гернгросс В.Н. Игры народов СССР. –М.-Л.: Академия,1933. –С. XXIII-XXIV.

Всеволодский-Гернгросс В.Н. Игры народов СССР.. . – Б. XXIV.

Джахонов У. Земледелие таджиков долины Соха (в конце XIX – началеXX в.). – Душанбе, 1989.

Жабборов И. Ўзбеклар. (Анъанавий хўжалиги, турмуш тарзи ваэтномаданияти). –Тошкент: Шарқ, 2008. – 240 б.

Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории южных районовТаджикистана и Узбекистана. – М.: Наука, 1976. – 324 с.

Материалы по районированию Средней Азии. Кн. 1. Территория и население Бухары и Хорезма. Ч.1.Бухара. Ташкент:Гос.Изд., 1926 –С 261.

Турсунов С.Н. Ўзбекистонда этник қадриятлар ва миллий-маданий мерос. //профессор-ўқитувчиларининг илмий назарий конференцияси материаллари. – Тошкент: Университет, 2000.

Турсунов С.Н. ва бошқалар. Сурхондарё тарих кўзгусида. – Тошкент, 2001. – 384 б.

Шониёзов К.Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни–Тошкент,2001–Б.432.

Қорабоев У. Халқ ўйинларининг шакланиши ҳақида // Этномаданият. – Тошкент, 2003. –Б. 71.

Дала ёзувлари. 2018-2022-йиллар

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов