344
4. To‘rayev Sh. Surxondaryo etnografik tadqiqotlari B.X. Karmisheva misolida.
Surxondaryoda ilm va fan jurnal. №2, 2021-yil., B-30-34
5. To’rayev, M. Rahmonov. B.X. Karmisheva tadqiqotlarida Surxon vohasi
yuz urug’larining etnik tavsifi. Oriental Renaissance: Innovative,educational,
natural and social sciences journal. Termiz 2022. B 44-51
6. Shoniyozov K. Oʻzbek xalqining shakllanish jarayoni, Tошкент., 2001.
РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ ДАВРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
АҲОЛИСИНИНГ МИЛЛИЙ-ЭТНИК ТАРКИБИ
Равшанов Ш.Р.
докторант
Навоий Давлат педагогика институти
Тарихдан маълумки ватанимиз ҳудудида қадимдан турли миллат ва
элат вакиллари истиқомат қилиб келишган. Россия империяси ҳукмронлиги
даврида ҳам Туркистон минтақасининг Фарғона вилоятида кўп сонли этник
таркиб сақланган ҳолда русийзабон аҳоли вакилларини кўчириб келтириш
ҳисобига янада кенгайиб борган. Бу даврдаги Фарғона вилояти аҳолисининг
этник таркибини хусусиятига кўра уч гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга
мувофиқ бўларди. Биринчи гуруҳга, Фарғона вилоятининг маҳаллий тубжой
аҳолиси, бунга сартлар[1, Б-1], ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, қоратегинлар,
қипчоқлар, қорақалпоқлар, қурамалар, тоғли турклар ва ҳ.к.; иккинчи
гуруҳга, Фарғона вилоятига маълум бир сабабларга кўра турли ҳудудлардан
кўчиб келганлар, бунга афғонлар, форслар, ҳиндлар, лўлилар, яҳудийлар,
арманлар ва бошқа кавказ халқлари, поляклар, немислар, французлар,
инглизлар, дунганлар, уйғурлар ва ҳ.к.; учинчи гуруҳга, Россия империяси
томонидан Туркистонга, жумладан, Фарғона вилоятига кўчирилганлар,
уларга русийзабон аҳоли (руслар, украинлар, белоруслар), урал казаклари,
чўқинтирилган татарлар, қалмоқлар, қисман тоғли кавказ халқлари
(арманлар, грузинлар ва бошқ.) кабилар киради.
Россия империяси даврида Фарғона вилояти аҳолисининг этник таркиби
хилма хил бўлиб, вилоят девонхонасининг 1882 йилги ҳисоботида аҳолининг
уезд ва шаҳарларда миллий таркиби, жинсига қараб тақсимоти қуйидаги
жадвалда ўз аксини топган[2,Б-2].
Андижон уездининг Андижон шаҳрида:
Миллати
Эркаклар
Аёллар
Жами
Руслар
76
35
111
Маҳаллий
аҳоли
Сартлар
11309
13507
24836
Тожиклар
293
310
603
Қирғизлар
13
18
31
Ҳиндлар
52
-
52
Яҳудийлар
84
75
159
Лўлилар
8
11
19
Жами:
11835
13976
25811
Андижон уездида:
Руслар (Қўшинлар бундан 117
131
248
345
мустасно)
Маҳаллий
аҳоли
Сартлар
20347
22948
43295
Тожиклар
2700
2900
5600
Қирғизлар
16934
17124
34058
Ҳиндлар
74
-
74
Яҳудийлар
173
62
235
Жами
:
40350
43166
83516
Жами
:
Андижон шаҳри
ва уезди бўйича
52185
57142
109321
Марғилон уездининг Марғилон шаҳрида:
Руслар (Қўшинлар бундан
мустасно)
Берилмаган
Берилмаган
Берилмаган
Маҳаллий
аҳоли
Сартлар
13032
12125
25157
Тожиклар
2410
1314
3724
Қирғизлар
26
17
43
Ҳиндлар
21
-
21
Яҳудийлар
200
145
345
Жами:
15689
13600
29290
Марғилон уездида:
Руслар (Қўшинлар бундан
мустасно)
Берилмаган
Берилмаган
Берилмаган
Маҳаллий
аҳоли
Сартлар
41843
41802
83645
Тожиклар
14210
14125
28335
Қирғизлар
10750
10260
21010
Ҳиндлар
15
-
15
Жами
:
66818
66187
133015
Жами Марғилон шаҳри
ва уезди бўйича
82507
79788
162295
Наманган уезди Наманган шаҳрида:
Руслар (Қўшинлар бундан
мустасно)
76
63
139
Маҳаллий
аҳоли
Сартлар
16715
13330
30035
Қоратегинлар
117
67
184
Қипчоқлар
63
30
93
Ҳиндлар
20
-
20
Яҳудийлар
38
35
73
Дунганлар
26
17
43
Афғонлар
11
-
11
Жами:
17066
13532
30598
Наманган уездида:
Руслар (Қўшинлар бундан
мустасно)
6
5
11
Маҳаллий
аҳоли
Сартлар
15091
11144
26235
Ўзбеклар
2678
2117
4795
Тожиклар
2771
1829
4600
Қипчоқлар
932
713
1645
Қорақалпоқлар
547
303
850
Қурама
194
101
295
Турклар
879
581
1460
Қирғизлар
11233
7162
18395
Жами:
34330
23951
28281
Жами Наманган шаҳри
ва уезди бўйича
51396
37483
88879
346
Юқорида келтирилган 1882 йилги ҳисоботдан маълум бўладики,
Россия империяси даврида Фарғона вилояти аҳолиси миллий, этник
таркибида руслар ва империянинг Европа қисми минтақаларидан кўчиб
келганлар салмоқли рақамларни ташкил этмайди. Таҳлиллар шуни
кўрсатадики, аҳолининг асосий қисми бу маҳаллий сартлардан (руслар
шундай атаган) ташкил топган. Кейинги ўринларда тожиклар ва қирғизлар
сон жиҳатидан юқори ўринда бўлишган.
Архив ҳужжатларига кўра, Фарғона вилояти девонхонасининг 1883
йилги ҳисоботларида вилоятнинг жами туб аҳолиси таркиби қуйидагича
бўлган: сартлар - 475.625 нафар, қирғизлар - 104.000 нафар, тожиклар -
43.210 нафар, ўзбеклар - 5.740 нафар, қипчоқлар - 5.595 нафар, турклар -
5.145 нафар, қорақалпоқлар - 1.475 нафар, жами - 640.790 минг нафарни
ташкил этган. Бундан ташқари, бу даврда Фарғона вилоятида қуйидаги этник
бирликларга мансуб аҳоли ҳам яшаб келган: дунганлар (қошғарликлар)
10.675 нафар, яҳудийлар (Бухоро яҳудийлари) - 1.529 нафар, қурамаликлар
(Сирдарё вилоятидан келганлар) - 1403 нафар, хўжа араблар - 981 нафар,
юзлар - 301 нафар, ҳиндлар - 185 нафар, қоратегинлар - 97 нафар, Россиядан
келган татарлар - 72 нафар, афғонлар - 43 нафар, жами - 16.535 нафарни
ташкил этган.
Мазкур ҳисоботга кўра, дастлаб Россия империяси томонидан Фарғона
вилоятига кўчиб келганларнинг этник таркиби қуйидагича эди. Хусусан,
руслар - 2.115 нафар, немислар - 56 нафар, поляклар - 40 нафар, француз - 1
нафар, жами - 2212 нафарни ташкил этган [3,Б-4]. Бу миллат вакиллари
Фарғона вилоятининг асосий шаҳарларига келиб жойлашган ва истиқомат
қилишган ҳамда бу миқдор йиллар давомида тўхтовсиз ўсиб борган.
Фарғона вилояти туб жой аҳолиси 1883 йилда 659.537 нафар бўлгани
ҳолда рус аҳолисининг сони 2.115 (0,3 фоиз) нафарни ташкил этган бўлса,
1902 йилда вилоят умумий аҳолиси 1.760.159 нафарни ташкил этгани ҳолда
рус аҳолисининг сони 12.307 (0,7 фоиз) нафар [4, Б-4]ни, 1910 йилда эса
Фарғона вилояти девонхонасининг статистик ҳисоботига кўра, Фарғона
вилояти аҳолисининг умумий сони 2.062.531 нафарни ташкил этгани ҳолда
31.636 нафар руслар истиқомат қилган ёки вилоят аҳолисининг умумий
сонини 1,5 фоизини руслар ташкил этган эди. Бу даврда Фарғона вилоятида
30 га яқин миллатлар истиқомат қилган бўлиб, шундан 395 минг 355 нафари
Фарғона вилояти шаҳарларида, 1 млн 667 минг 176 нафари уездларда
истиқомат қилган.
Юқоридаги рақамлардан аён бўладики, 1890 йиллардан Фарғона
вилояти уездларида рус посёлкалари ва селениялари пайдо бўла бошлаши
билан рус тилли аҳоли сонининг фоизи 1902 йилда икки баробар, 1910 йилга
келиб ҳам 8 йил оралиғида 2 баробардан ортиқ кўпайган.
Русийзабон аҳоли вилоятнинг шаҳар ва уездларига қуйидагича
тақсимланган. Андижон шаҳри ва уездида 10335 нафар, Қўқон шаҳри ва
уездида 5468 нафар, Янги Марғилон (Скобелев) ҳамда Эски Марғилон шахри
ва уездида 10031 нафар, Наманган шаҳри ва уездида 2251 нафар, Ўш шаҳри
347
ва уездида 3551 нафар рус аҳолиси мавжуд эди. Руслар асосан шаҳар
марказларида истиқомат қилишган[5, Б-5].
Ҳисоботга кўра, дастлаб Россия империяси томонидан Туркистонга,
жумладан, Фарғона вилоятига кўчирилган русийзабон аҳоли ҳақида
тўхталганимизда, шуни таъкидламоқ жоизки, Россия империяси ва
мустамлакачи амалдорлар 1881 йилгача маҳаллий ва Туркистонга кўчиб
келаётган аҳолининг сонини, ижтимоий ва миллий таркибини назорат
қилишга етарлича эътибор беришмаган.
Туркистонга, жумладан, Фарғона вилоятига аҳолини кўчириш
амалиётининг биринчи босқичи тартибсиз ҳолда бўлиб, унда асосан ўз яшаш
жойини ўзгартирувчилар, ҳеч қанақа ҳужжатсиз, қўшин ортидан эргашиб
келувчилар бўлган. Уларнинг асосий қисми камбағал, ерсиз ва ўз бахтини
бошқа ҳудудлардан изловчилар эди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кўчиб келувчиларнинг этник таркиби
йилдан йилга кенгайиб, улар асосан империя манфаатларига хизмат
қилувчилар эди. Кўчиб келаётган христиан аҳоли барча солиқлардан озод
килинган ҳолда шаҳарларда уй-жой, иш билан, қишлоқ жойларида маҳаллий
аҳолидан тортиб олинган суғориладиган ерлар ва яйловлар билан
таъминланган. Улар оқимининг ортиши ўз навбатида миллий-этник таркибни
кенгайтирган, балки, аҳолиси зич жойлашган Фарғона вилоятида турли
ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳада муаммоларни келтириб чиқарган.
Адабиётлар:
1. Маҳаллий кўпчилик аҳолини руслар шундай камситувчи атама билан
аташган.(Қаранг. Маҳмудхўжа Беҳбудий. “Сарт сўзи мажҳулдур”, “Ойна”
журнали, 1915 йил, 22-,23-,25-,26- сонлар, 314-315-, 338-340-,386-388-, 478-
480-бетлар.
2. Ўзбекистон Миллий архиви, И-19-фонд, 1-рўйхат, 837-йиғма жилд,
35-36-варақлар.
3. Ўзбекистон миллий архиви, И-19-фонд, 1-рўйхат, 1170-йиғма жилд,
421-варақ.
4. Ежегодник Ферганской области.Том I.Выпуск.1902 года.-Новый
Маргилан.Типография Ферганского областного правления.1902.-С.10.
5. Статический обзор Ферганской области за 1910 год. Г.Скобелев,
1912.-С.6.