Бу тунги кунда жаҳон мамлакатларида ижтимоий ҳаёт барқарорлигини таъминланишида геосиёсий, геоиқтисодий ресурслар ўртасида номувофиқликлар юзага келмоқда. Шиддат билан ривожланаётган ахборот технологиялари деб ном олган XXI асрга келиб жаҳон ҳамжамиятида ижтимоий ҳаётнинг барча тармоқларида, хусусан, бошқарув соҳасида ҳам янги сифат ўзгаришларини келтириб чиқарди. Ижтимоий ҳаётнинг тез суръатларда ўсиши, ҳар бир мамлакат миқёсида замонавий бошқарувчилик қобилиятига эга кадрлар масаласини самарали механизмини таъминлайдиган стратегия ишлаб чиқилишини талаб этмоқда. Аввало, давлат ишонган раҳбар кадр ҳозирги даврга мос фаолият юритишни ташкил этиши зарур. Шу маънода раҳбар кадр бошқарувда халқаро замонавий қўлланилаётган стратегияларни таҳлил қила олиши, бошқарувни янада аниқроқ англаши, ўз фаолияти самарадорлиги ошириш юзасидан узоқ муддатли истиқболларни белгилаб олиш тадқиқотнинг илмий ва амалий заруратини белгилайди.