Приоритеты увеличения доходов населения и их экономической активности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Научный сотрудник Гулистанского государственного университета
  • Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете
CC BY f
51-57
37
9
Поделиться
Бердиев, Г., & Карабаев, Н. (2020). Приоритеты увеличения доходов населения и их экономической активности. Экономика И Образование, 1(3), 51–57. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4384
Нуриддин Карабаев, Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Для повышения экономической активности домашних хозяйств в стране была разработана многомерная (инерционная, базовая, мобилизационная) эконометрическая модель и прогнозные показатели до 2030 года. Представленные в статье предложения послужат разработке программ социально-экономического развития Республики Узбекистан до 2030 года.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

51

сoҳaси ўзининг юқoри дaрoмaдлилиги вa
субъeктлaрининг ҳуқуқни ҳимoя қилиш

oргaнлaригa мурoжaaт қилa oлмaсликлaри
бoис, иқтисoдий жинoятчилик учун яxши

муҳит бўлиб ҳисoблaнaди.

Реaл xўжaлик фaoлияти тўғрисидaги

мaълумoтлaр дaвлaт oргaнлaридaн oнгли рa-
вишдa, aтaйлaб яширилиши ёки миллий стa-

тистикa тизимидa қaмрaб oлинмaслиги мум-
кин. Бундaн тaшқaри сoҳтa (фиктив) иқтисo-

диёт ҳaм мaвжуд бўлиб, ундa фaoлият фaқaт
қoғoздa aмaлгa oширилaди.

Стaтистик ҳисoб-китoблaрдaн тaдбир-

кoрлик фaoлиятининг турли элементлaри

тўғрисидaги мaълумoтлaр яширилиши ёки
oнгли рaвишдa мaълумoтлaрни бузиб кўрсa-

тилиши мумкин:

-кoрxoнaни яшириш (рўйxaтдaн ўткaз-

мaсдaн ёки лицензия oлмaсдaн xўжaлик
фaoлиятини aмaлгa oшириш);

- xўжaлик oперaциялaрини яшириш

(улaрни шaртнoмa вa ҳисoбoтлaрдa aкс эт-
тирмaслик);

- ишчи кучини яширин рaвишдa ёллaш

(ишчи кучини меҳнaт шaртнoмaлaрини рaс-

мийлaштирмaсдaн ёллaш); меҳнaт шaрoитлa-
ри тўғрисидaги мaълумoтлaрни (иш ҳaқи,

пенсия вa суғурта тўлoвлaри, теxникa xaвф-
сизлиги, иш вaқти вa б.) бузиб кўрсaтиш;

- дaрoмaдлaрни яшириш (сoлиқ тўлaш-

дaн қoчиш).

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,

xуфиёнa фaoлиятни oлдини oлиш вa уни

oчиқ фaoлиятгa aйлaнтириш учун у билан
курашиш эмас балки тартибга солиш чора-

тадбирларини тўғри белгилаш зарур. Бунинг
учун:

1. Тўғри солиқ сиёсатини танлаш;
2. Солиқ ва божхона қонунчилигини та-

комиллаштириш;

3. Иқтисодиётга давлат аралашувини

камайтириш;

4. Соғлом рақобат муҳитини яратиш.

Ўйлаймизки, юқоридаги тадбирларга

эътибор қаратиш хуфиёна иқтисодиёт миқёс-

ларини камайтиради, мaмлaкaт иқтисoдиёти-

нинг xaвфсизлигини тaъминлaйди ва барқa-
рoр иқтисoдий ўсиш имкoниятларини ярa-

тади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1. Попов Ю.Н., Тарасов М.Е. Теневая экономика в системе рыночного хозяйства «ДЕЛО», «ЭКОНОМИКА». –М.,

2005, с.33

2. Мага А.А., Николау П.Э. Анализ масштабов теневой экономики в Республике Узбекистан // Теневая

экономика. (№-2. 2019) Том 3. Стр 115-116. https:/ creativekonomy.

3. Экономическая безопасность России. Под общ. ред. акад. Г.Сенчагова. Москва. «ДЕЛО». 2005, с.764
4. Ortiqov A.A., Isaxodjaееv A.T., Shеstakov A.V. Хufyona iqtisodiyot. Toshkеnt, 2002. 25 –b.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш

ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма [Матн]. –Т.: «Маънавият»,

2019. – 312 бет.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи,

2020 й. 25 январь, № 19 (7521) 2 бет.

7. https/www.imemo.ru. 2018 г.

8. fincan.ru./articles/95. Tenevaya – ekonomika-stran-mira. 28.01.2018 г.

УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ДАРОМАДЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Бердиев Ғайрат Ибрагимович –

Гулистон давлат университети тадқиқотчиси

Қорабоев Нуриддин Пардабой ўғли –

ТДИУ ҳузуридаги "Ўзбекистон иқтисодиётни

ривожлантиришнинг илмий асослари

ва муаммолари"ИТМ, таянч докторант

Аннотация:

Мамлакатимизда уй хўжаликларининг иқтисодий фаоллигини оширишда аҳолининг ялпи

даромадига уларнинг ёлланма меҳнат ва мустақил равишда олган даромадлари таъсирининг кўп вариантли

(инерцион, базисли, мобилизацион) эконометрик моделини ва 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб
чиқилган. Мақолада берилган таклифлар Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Таянч тушунчалар:

уй хўжаликлари, даромад, бозор иқтисодиёти, иқтисодий инқироз, инсон капитали,

ишлаб чиқариш, меҳнат ресурслари, инвестициялаш.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

52

Аннотация:

Для повышения экономической активности домашних хозяйств в стране была разработана

многомерная (инерционная, базовая, мобилизационная) эконометрическая модель и прогнозные показатели до 2030
года. Представленные в статье предложения послужат разработке программ социально-экономического развития
Республики Узбекистан до 2030 года.

Ключевые слова:

домохозяйства, доход, рыночная экономика, экономический кризис, человеческий капитал,

производство, трудовые ресурсы, инвестиции.

Annotation:

To increase the economic activity of households in the country, a multidimensional (inertial, basic,

mobilization) econometric model and forecast indicators up to 2030 were developed. The proposals presented in the article will
serve to develop programs for the socio-economic development of the Republic of Uzbekistan until 2030.

Key words:

households, income, market economy, economic crisis, human capital, production, labor, investment.

Мамлакатимизда уй хўжаликлари мус-

тақил иқтисодий субъект сифатида меҳнат

ресурсларини такрор ишлаб чиқариш, инсон
капиталини жамғариш ва жамғармаларни

реал иқтисодий секторларга инвестициялаш
каби функцияларни қанчалик даражада иқ-

тисодий фаол амалга оширса, шунга мос ра-
вишда иқтисодий тизим барқарор ва юқори

иқтисодий ўсиш имкониятларига эга бўлиб
боради. Улар иқтисодиётда нисбатан, барқа-

рорликка интилиш йўлидаги иқтисодий

фаоллиги орқали иқтисодий ўсишни ва аҳоли
турмуш фаровонлигини оширишни қўллаб-

қувватлайди. “Ҳақиқатдан ҳам, биз фақат
фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва ин-

тилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга
эриша оламиз”[1].

“Даромад – бу ўз соҳибининг ихтиёрида

бўлган зарурий неъматлар истеъмолини таъ-

минлашнинг пул ёки моддий асосини ташкил
этадиган ҳамда янгидан даромад келтириш

воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этув-
чи неъматлар йиғиндисидан ташкил топган

ресурслардир”[2]. Бозор иқтисодиётнинг ўзи-
га хос тақсимот қонуни бўлиб, унга кўра,

“...иқтисодиёт субъектлари даромади уларга
тегишли ресурсларнинг миқдори ва самарали

иштирокига боғлиқ бўлади”[3]. Бу қонун бо-
зор даромадларига тааллуқли. Аммо уй хўжа-

ликлари ихтиёрига нобозор даромадлари ҳам

келиб тушади. Бу даромадни бозор қонунла-
ри эмас, балки уларнинг инсонпарварлик му-

носабатлари юзага келтиради.

Уй хўжаликларининг жорий пул даро-

мадлари билан бир қаторда уларнинг иқтисо-
дий салоҳиятининг таркибий қисми бўлиб,

мол-мулк каби моддий активлар билан таъ-
минланганлик ҳисобланади. Мазкур актив-

лар, уй хўжаликларининг даромадлари билан
истеъмол даражаси ўртасидаги узоқ муддат-

ли алоқаларни ифодаланганлиги, аҳолининг

ижтимоий табақаланиши ва аҳоли турмуш
даражасини ифода этувчи муҳим индикатор

кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий ин-
қироз шароитида уй хўжаликларининг пул

кўринишига эга бўлмаган моддий активлари
уларнинг янги макроиқтисодий шарт-шаро-

итларга мослашишига имкон берувчи стра-
тегик ресурслар ҳисобланади.

Уй хўжаликларининг умумий дарома-

дига пул даромадлари ва натура шаклидаги

даромадлар киради ҳамда доимий асосда,
такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик

ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй
хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига ту-

шадиган тушумлардан ташкил топади. 2018
йилда аҳолининг ялпи даромадлари 286,3

трлн. сўмни ташкил қилди ва ўтган йилга
нисбатан 110,3 %га ўсди.

1-расм. Ўзбекистон Республикасида аҳолини умумий даромадларининг

таркиби (фоизда)[6]

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

53

Таҳлилларга кўра аҳолининг пул даро-

мадлари таркибида ёлланма ишчиларнинг

меҳнат фаолиятидан ва трансфертлардан
олинган даромади пасайиб бориш тенден-

циясига эга. Ёлланма ишчиларнинг меҳнат
фаолиятидан олинган даромади тадқиқ эти-

лаётган даврда 41,5 %дан 34,5 %гача, транс-
фертлардан олинган даромади 28,4 %дан

23,5 %гача пасайган. Бу даврда аксинча аҳо-
лининг мустақил равишда банд бўлишдан

олинган даромад улуши 25,8 %дан 36,7 %га-
ча ўсган. Мамлакатимиздаги аҳоли даромад-

лари таркибининг таҳлили шуни кўрсата-
дики, кейинги йилларда тадбиркорлик фао-

лияти ва мулкдан олинган даромадларнинг
улуши ўсиб бормоқда. Тадқиқ этилган даврда

ялпи аҳоли даромадлари таркибида улар-
нинг улуши 52,2 %дан 2018 йилга келиб 62,1

%га ўсди.

Миллий иқтисодиёт субъекти сифатида

уй хўжаликларининг иқтисодий фаоллигини

ошириш ва уларнинг самарали фаолият кўр-
сатиши ўз-ўзича оддий ҳолат эмас балки му-

раккаб жараён бўлиб ҳисобланади. Бу энг ав-
вало, мазкур иқтисодий феноменнинг икки-

ёқлама табиатга эга эканлиги билан изоҳла-
нади. Бунда уй хўжаликлари вакили бўлган

инсон - ижтимоий ва иқтисодий индивид си-
фатида, улар томондан бажариладиган иш-

лаб чиқариш, истеъмол, тақсимлаш функция-
лари ёки уларнинг маълум бир уйғунлигида

майдонга чиқади. Уй хўжаликларининг иқти-
содий фаоллигини ошириш ва уларнинг са-

марали фаолият кўрсатиши бир томондан –
иқтисодий жараён бўлса, иккинчи томондан

эса – ижтимоий жараён ҳисобланади. Мавжуд
ресурслар, мақсад ва вазифалар, вужудга кел-

ган вазиятдан келиб чиққан ҳолда уй хўжа-
ликлари ўзлари учун мақбул бўлган иқтисо-

дий фаоллик ва турмуш даражасини таъмин-
лашнинг усул ва воситаларини танлайдилар.

У ёки бу хатти-ҳаракатларни танлашга ҳудуд-
нинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дара-

жаси, унинг географик жойлашуви ва табиий-
иқлим шароитлари ҳам катта таъсир кўрса-

тади.

В. Нордхаус уй хўжаликларини, иқтисо-

дий тизимнинг нобозор элементи сифатида

талқин этган ҳолда, уларнинг иқтисодий са-

марасини ҳисоб-китоб қилишга биринчилар-
дан бўлиб ҳаракат қилишган[4]. Унинг ҳисоб

- китобларига кўра, 1850-1950 йилларда уй
хўжаликларининг бозор ва нобозор битимла-

ри нисбати деярли ўзгармаган ҳолда мос
равишда 58,8 % ва 41,2 %ни ташкил этган. Уй

хўжаликларининг иқтисодий фаоллигини
оширишнинг муҳим кўрсаткичларидан бири

бу уларнинг мулкий жиҳатдан таъминлан-
ганлик даражаси бўлиб ҳисобланади. Уй хў-

жаликларида қанчалик даражада мулк объ-
ектлари (моддий ва молиявий) ҳажми ва

миқдори қанчалик кўп бўлса уларнинг иқти-
содий фаоллик даражада шунчалик юқори

бўлади. Уларнинг мулк объектларига: ер, иш-
лаб чиқариш воситалари, пул ва қимматли

қоғозлар, инсон капитали, шахсий, оилавий,
хусусий меҳнат, ёлланма хусусий мулк, ахбо-

ротлар ва х.к. киради. Тадбиркор ва ишбилар-
мон уй хўжаликлари ушбу ресурслардан мак-

симал самара олишга ҳаракат қилади. Улар

ўзларининг ҳаётий эҳтиёжларини ва инсон
капиталининг кенгайтирилган такрор ишлаб

чиқарилишини таъминлаш ва юқори даража-
да даромад олиш мақсадида, иқтисодиётнинг

бошқа субъектлари ўртасида ресурслардан
айирбошлаш объекти сифатида фойдалани-

шади. Уй хўжаликлари ўзларига тегишли ер,
ишлаб чиқариш воситаларини ижарага бериб

даромад олиши, пул маблағларини банк омо-
натларига кўйиб фоиз шаклида даромад,

ахборот ва маълумотларни айирбошлаб қў-
шимча даромад олишлари мумкин.

Мамалакатимиз ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг муҳим устувор йўна-

лишларидан бири бу аҳоли даромадларини
оширишдир. Аҳоли даромадлари таркибий

қисмида мустақил равишда банд бўлишдан
олинган даромадлар ва ёлланиб ишлашдан

олинган даромадлар муҳим аҳамият касб эта-
ди. Республикамизда аҳоли даромадларини

башорат қилиш учун аҳолининг умумий да-
ромадлари ва мустақил равишда олинган да-

ромадлар ҳамда ёлланиб ишлашдан олинган
даромадлар ўртасидаги боғлиқликдан фой-

даланамиз. Агар буни кўп омилли экономет-

рик модел шаклида ифодаласак бу қуйидаги
кўринишга келади.


Бу ерда:

-2005-2018 йилларда аҳоли даро-

мадлари, 2005 йил баҳоларида;

–2005-2018 йилларда мустақил ра-

вишда банд бўлишдан олинган даромадлар,
2005 йил баҳоларида;

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

54

-2005-2018 йилларда ёлланиб иш-

лашдан олинган даромадлар, 2005 йил баҳо-

ларида.

,

va регрессия тенгламаси пара-

метрлари;

-

регрессия

тенгламасининг

стохастик қисми.

Бу тенгламада натижаларни изоҳлашни

осонлаштириш ва олинган ўзгаручилардаги
дисперцияни камайтириш мақсадида ўзга-

рувчилар натурал логарифмик кўринишга

олиб келиб олинган. Ушбу тенглама пара-
метрларини топиш учун энг кичик квадрат-

лар усулидан фойдаланамиз. Эконометрик
моделни келтириб чиқариш учун 2005-2018

йиллар мобайнида аҳоли даромадлари, мус-
тақил равишда банд бўлишдан олинган да-

ромадлар ва ёлланиб ишлашдан олинган да-
ромадлар ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси

Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари-
дан фойдаланилди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадлари, ёлланиб ишлашдан олинган

даромад ва мустқаил равишда банд бўлишдан даромад (млрд. сўмда)[6]

Йиллар

Аҳоли даромадлари

Мустақил равишда

олинган даромад

Ёлланма

ишчилар

даромади

2005

9728,6

2509,979

4037,369

2006

12954,9

3109,176

5661,291

2007

16872,7

4066,321

7390,243

2008

22894,8

5609,226

9959,238

2009

30862,2

7653,826

13610,23

2010

47645

11911,25

21440,25

2011

62590,5

16586,48

26851,32

2012

77469,3

19987,08

32149,76

2013

95676

25258,46

38461,75

2014

110024,3

32677,22

43569,62

2015

133129,403

42068,89

54849,31

2016

158423,99

54497,85

61626,93

2017

186200

64239

63866,6

2018

286300

105072,1

98773,5

Олинган ўзгарувчилар тасвирий статис-

тикаси ва 2005-2018 йиллардаги динамикаси

қуйидаги 2-жадвалда ва 2-расмда келтирил-
ган.

2-жадвал

Аҳоли даромадлари, мустақил равишда олинган даромадлар ва ёлланиб

ишлашдан олинган даромадларнинг тасвирий статистикаси, млрд. сўм

(Ўзгарувчилар 2005 йил баҳоларига келтириб олинган)

[6]

Ўзгарувчи

Ўртачаси

Ўртача квадратик

четланиш

Минимум

Максимум

Аҳоли даромадлари

20807,57

8375,28

9728,6

36384,06

Мустақил равишда банд бўлишдан
олинган аҳоли даромадлари

6163,05

3410,08

2509,98

13352,95

Ёлланиб ишлашдан олинган аҳоли
даромадлари

8326,51

2788,36

4037,37

12552,50

2005-2018 йиллар мобайнида аҳоли да-

ромадлари, мустақил равишда банд бўлиш-
дан олинган даромадлар ва ёлланиб ишлаш-

дан олинган даромадлар ҳақидаги Ўзбекис-
тон Республикаси Давлат Статистика Қўми-

таси маълумотларидан фойдаланиб, қуйида-
ги графикни ҳосил қиламиз:

Кўп омилли эконометрик моделни

шакллантириш учун барча ўзгарувчилар қий-

мати 2005-йилги баҳоларга айлантириб
олинди. Бунда йиллик ялпи ички маҳсулот

дефляторидан фойдаланилди. Ушбу берилган

маълумотлардан фойдаланиб, энг кичик
квадратлар усулида регрессия тенгламасини

топиб оламиз. Натижалар 3-жадвалда кел-
тирилган.

3 ва 4-жадвалларда регрессия тенглама-

си параметрлари ва регрессия тенгламаси-

нинг дисперцион таҳлили натижалари келти-
рилган. Диспрецион таҳлил натижаларига

кўра регрессия тенгламаси умумий жиҳатдан
статистик жиҳатдан аҳамиятли.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

55

2-расм. Аҳоли даромадлари, ёлланиб ишлашдан олинган даромад ва мустқаил

равишда банд бўлишдан даромад (млрд. сўмда 2005-йил баҳоларида)[6]

Чунки F-статистиканинг Р-қиймати жу-

даям кичик (0.0001). Агар муҳимлик даража-

си 1% деб олинган тақдирда ҳам, регрессия
тенгламасидаги омил белгиларнинг натижа-

вий белгига таъсир статистик жиҳатдан аҳа-
миятли. 3-жадвалдаги маълумотларга таяниб

шуни хулоса қилиш мумкинки, олинган
омиллар яъни мустақил равишда олинган да-

ромадлар ва ёлланиб ишлашдан олинган да-
ромадларнинг ҳар бирининг аҳоли даромад-

ларига таъсири статистик жиҳатдан аҳа-
миятли.

3-жадвал

Дисперсион таҳлил ва регрессия тенгламасининг F-статистикаси

мезони бўйича текшириш натижалари

Source

СС

DF

МС

Number of obs.

=

14

Model

2,43404657

2

1,217023

F(2,11)

=

1927,255

Recidual

0,006946281

11

0,000631

Prob>F

=

0.0001

Total

2,440992851

13

Р-squared

=

0.996

Манба:

Муаллиф тадқиқотлари асосида “STATA 14” дастурида ҳисоблаб чиқилган.


Чунки, иккала омил учун ҳисобланган

t-статистиканинг p-қийматлари ҳам жуда ки-
чик сонлар бўлиб, агар муҳимлик даражаси

1% ёки 0,1% деб олинган тақдирда ҳам бу

омиллар статистик жиҳатдан аҳамиятли бў-

либ қолаверади. 3-жадвалдаги регрессия
коэффициентларидан қуйидаги тенгламани

келтириб чиқаришимиз мумкин.

4-жадвал

Регрессия тенгламаси параметрларининг қийматлари

Coef.

Std. err.

T

P>|t|

95 % Conf. Interval

0,406336089

0,045615346

8,907881

2,32E-06

0,305937

0,552777227

0,068782622

8,036583

6,25E-06

0,401388

Cons.

1,416862943

0,262291734

5,401859

0,000216

0,839563

Cons.

Манба:

Муаллиф тадқиқотлари асосида “STATA 14” дастурида ҳисоблаб чиқилган.

Юқоридаги

тенгликдаги

регрессия

коэффициентларини қуйидагича изоҳлаши-

миз мумкин, мустақил равишда олинган да-
ромадларнинг бир фоизга ошиши аҳоли да-

ромадларини 0.406 % га ошишига олиб кел-
ган. Ёлланма ишчиларнинг даромадларининг

1%га ошиши аҳоли даромадларининг 0.553
% га ошишига олиб келган. Ушбу моделдан

кўрининиб турибдики, тадқиқ этилаётган

даврда аҳоли даромадлари таркибидаги ёл-
ланма ишчиларнинг даромадлари аҳолининг

мустақил равишда банд бўлишдан олинган
даромадларига нисбатан эластиклиги катта

кўрсаткични ташкил этмоқда. Яъни, 2005-
2018 йилларда аҳоли даромадларини ўсиши-

да ёлланма ишчилар даромадларининг оши-
ши юқори аҳамият касб этиб келган.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

56

5-жадвал

Базисли, инерцион ва мобилизацион усулда аҳоли даромадлари истиқболли

прогнозлари 2005 йил баҳоларидаги миллиард сўмд 2019 йилга нисбатан фоизларда

Йиллар

Базисли усулда прогноз

Инерцион усулда

Мобилизацион усулда

2005 йил

баҳоларида

аҳоли

даромадлари

Аҳоли

даромадлари-

нинг 2018

йилга нисбатан

ўсиши, %

2005 йил

баҳоларида

аҳоли

даромадлари

Аҳоли

даромадлари-

нинг 2018

йилга нисбатан

ўсиши, %

2005 йил

баҳоларида

аҳоли

даромадлари

Аҳоли

даромадлари-

нинг 2018

йилга нисбатан

ўсиши, %

2019

41176,05

114,09

41176,05

114,0915

41370,82

114,6312

2020

45598,54

126,35

42276,63

117,141

47054,56

130,3798

2021

50496,02

139,92

45263,77

125,4178

51388,07

142,3872

2022

55919,52

154,94

48461,97

134,2795

56120,68

155,5004

2023

61925,52

171,58

54037,88

149,7293

63830,82

176,8638

2024

68576,6

190,01

57856,04

160,3088

75610,99

209,5046

2025

75942,03

210,42

61943,97

171,6357

85998,82

238,2874

2026

84098,54

233,02

66320,75

183,763

101870,2

282,264

2027

93131,1

258,05

69578,7

192,7901

115865,6

321,0429

2028

103133,8

285,77

75042,38

207,929

137248,9

380,2923

2029

114210,8

316,46

82596,25

228,8595

156104,9

432,5388

2030

126477,6

350,45

86653,72

240,102

184914,5

512,3652

Манба:

Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Юқоридаги жадвалда 2019-2030-йил-

лар учун прогноз қийматлари ва ўсиш суръ-

атлари таққосланган. 2005-йил баҳоларида
аҳоли даромадлари ва аҳоли даромадлари-

нинг 2018-йилга нисбатан ўсиши, фоизда

(базисли, инерцион ва мобилизацион) усул-
ларда аҳоли даромадлари истиқболли прог-

нозлари келтирилган. 5-жадвал маълумот-
лардан келиб чиқиб, қуйидаги графикни ҳо-

сил қиламиз:

3-расм. Базисли, инерцион ва мобилизацион усулда аҳоли даромадлари

прогнозлари 2005-йил баҳоларидаги миллиард сўмда

Манба:

Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Берилган маълумотлардан ҳамда кел-

тириб чиқарилган регрессия тенгламасидан
келиб чиқиб, 4-жадвал ва 3-расмда 2019-

2030-йиллар учун прогноз қийматлари ва
ўсиш суръатлари келтирилган. Ушбу истиқ-

болли прогнозлардан тадқиқ этилаётган
даврда уй хўжаликларининг ялпи даромад-

ларини шаклланиш жараёнида қуйидаги
тенденцияларни кузатиш мумкин:

-

уй хўжаликларининг мустақил равиш-

да банд бўлишдан олинган даромадлари ҳам-

да ёлланиб ишлашдан олинадиган даромад-

лари баъзисли ўсиш суръатларида сақланиб
қолса, у ҳолда 2030-йилга келиб аҳоли даро-

мадлари 2018-йилга нисбатан 2,4 баробарга
ўсиши кузатилиши мумкин;

-

уй хўжаликларининг даромадларини

ўсишида инерцион тенденция сақланиб қол-

са, аҳоли даромадлари 2030-йилга бориб 3,5
баробарга ўсиши мумкин.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

57

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

-

Тошкент.

// Халқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь.

2.

Хасанов Р. Бозор даромадлари: моҳияти таркибий тузилиши ва табақаланиши. – Т. Т.М.И. Босмахонаси

2004. 19-20-б.

3.

Ўлмасов А., Вахобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. –Т., “Иқтисод-молия” 2014. 434-б.

4.

Нордхаус В.Д. «Экономика». Москва: "Лаборатория Базовых Знаний". 2000 год.

5.

Ўзбекистон Республикаси статистик ахборотномасининг 2005-2018 йиллар маълумотлари –Т.:2019.

6.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2005-2018 йиллар бўйича олинган маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилган.

ИҚТИСОДИЁТНИНГ ТУРЛИ ТАРМОҚЛАРИДА БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯСИДАН

УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Муминова Элнора Абдукаримовна -

Фарғона Политехника институти, и.ф.н., доцент

Аннотация.

Мақолада блокчейн технологиясидан микро ва макро даражадаги молия тизимида, суғурталаш

тизимида, давлат бошқарув тизимида, электрон тижоратлаштириш жараёнида, саноат соҳасида,
интеллектуаль мулкни ҳисобга олиш жараёнида, таълим тизимида, соғлиқни сақлаш тизимида унумли

фойдаланиш натижалари ёритилган.

Калит сўзлар:

Блокчейн, транзакция, децентрализация, блокчейн платформаси, маълумотлар

инфраструктураси, биткоин, микроконтрактлар, логистика, Smart Property, Smart Government, IoT Smart Health Care

Аннотация.

В статье описаны результаты эффективного использования технологии блокчейна в микро и

макрофинансировании, страховании, государственном управлении, электронной коммерции, промышленности,
интеллектуальной собственности, образовании и здравоохранении.

Ключевые слова:

Блокчейн,

транзакция, децентрализация, плаьформа блокчейа, инфроструктура данных,

бинкоин.

Annotation.

The article describes the results of the effective use of blockchain technology in micro and macro financing,

insurance, public administration, e-commerce, industry, intellectual property, education and healthcare.

Keywords.

Blockchain, transaction, decentralization, blockchain platform, data infrastructure, bincoin.

Кириш.

Иқтисодиётнинг турли тармоқ-

ларида блокчейн технологиясидан фойдала-

ниш орқали тармоқларнинг самарадорлик
кўрсаткичларини ошириш имкониятлари

пайдо бўлади. Блокчейн технологиясининг
тармоқларга жорий этилиши очиқ, хавфсиз

ва тақсимланган операциялар китобини тақ-
дим этилиши билан ифодаланади. Техноло-

гияни амалиётда реализация қилиш валюта
тизимларини татбиқ этишга қаратилган ва

криптографик ибтидоларга асосланиб, улар
крипто-валюталар деб номланади. Дизайн-

нинг асосий ғояси марказлаштирилмаган
концентрацияни рағбатлантириш, яъни но-

маълум иштирокчилар тармоғи глобал
кўриниш ва битимларни тартибга солиш

тўғрисида биргаликда қарор қабул қилиш
имконини беради. Транзакциялар блокларга

бўлинади ва ҳар бир турда қатнашувчи те-
гишли блокни таклиф қилиш учун сайлана-

ди. Албатта тармоқларни рақамлаштириш
блокчейн технологиясига тўлиқ ўтилиши га-

рови бўлиб ҳисобланади. Мазкур жараёнда

қатор муаммоли вазиятлар ҳам юзага келиши

мумкинлигини эътироф этиш лозим. Жумла-
дан, тармоқда блокчейн технологиясига асос-

ланган янги платформани яратиш билан боғ-
лиқ бўлган бевосита харажатлар, блокчейн

платформаси ёзувларини узоқ муддатли сақ-
лаш билан боғлиқ бўлган харажатлар, блок-

чейн технологиясининг ахборот хавфсизли-
гини таъминлаш харажатлари, блокчейн

платформасининг бошқарув жавобгарлигини
белгилаш юзасидан ечимларни топиш, стан-

дартлаштириш низомларини ишлаб чиқиш,
ҳамкорлик шартларини белгилаш кабилар-

дир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Мавзу доирасида блокчейн технология-

сининг имкониятлари ва бугунги кунда ушбу

технологиядан фойдаланиб юқори иқтисо-
дий ўсишга эришаётган давлатларда илмий

изланиш олиб бораётган олималарнинг тад-
қи-қотлари ўрганиб чиқилди. Хусусан, Singh,

S, Singh. - блокчейн: молиявий ва кибер хавф-
сизликнинг келажаги[1], Fu, D., Fang, L: блок-

чейн ижтимоий тармоқда ишончли ҳисоб-

китобларни олиб бориш[2], Xu, X., Weber, I.,

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - Тошкент.

// Халқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь.

Хасанов Р. Бозор даромадлари: моҳияти таркибий тузилиши ва табақаланиши. – Т. Т.М.И. Босмахонаси 2004. 19-20-б.

Ўлмасов А., Вахобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. –Т., “Иқтисод-молия” 2014. 434-б.

Нордхаус В.Д. «Экономика». Москва: "Лаборатория Базовых Знаний". 2000 год.

Ўзбекистон Республикаси статистик ахборотномасининг 2005-2018 йиллар маълумотлари –Т.:2019.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2005-2018 йиллар бўйича олинган маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов