Мақолада чорвачилик ва паррандачилик тармоқлари селекциясида мавжуд зотлардан самарали фойдаланишда ҳар бир зотнинг келиб чиқишида ота-она аждодлари, шунингдек хўжалик учун фойдали селекция белгиларига қараб танлаш ва саралаш, асраш ва озиқлантириш, маҳсулдорлиги юқори маҳсулдор ҳайвонлар билан она ҳайвонлар ва паррандалар маҳсулдорлигини кўпайтириш ва наслини яхшилаш ва селекция ютуқларини яратиш чораларини кўриш каби масалалар ёритилади.
Ушбу мақола ўзбек ва турк тилларида ҳайвонлар номи асосида юзага келган мақол ва идиомаларнинг маъно хусусиятларини илмий ўрганишга бағишланган бўлиб, унда еşек (эшак) лексемаси асосида юзага келган фразеологик бирликлар таҳлилга тортилади. Шунингдек, мақолада турк ва ўзбек халқлари орасида машҳур мақол ва идиомаларда оҳанг ва қофия масаласи кўриб чиқилади.
Тадқиқот объектлари: интакт ва яллиғланиш моделлари чақирилгаи ҳайвонлар - 670 та оқ сичқонлар, 1744 оқ каламушлар, 240 та қуёнлар ва 8 та мушуклар.
Тадқиқот мақсади: скрининг (саралаш) йўли билан танлаб олинган тиокарбаматнинг (УБ-421 шифрли) ҳамда тиомочевинанинг (БИК-15 шифрли) унумларининг яллиғланишга қарши, бошқа фармакологик, токсикологии хусусиятларини ўрганиш ва уларни тиббиёт амалиётида ишлатиш мумкинлигини асослаб бериш.
Тадқиқотлар усули: фармакологик, токсикологии, биохимик, патофизиологик, гистоморфологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тиокарбамат ва тио-мочевинанинг текширувдан ўтказилган 20 та янги унумларини кўпчилиги формалинли яллиғланишга карши кучли таъсир қилиши, кам захарлилиги, шунингдек уларнинг фармакологик фаоллиги билан кимёвий тузилиш орасида узвий богланиш борлиги биринчи маротаба аниқланган. Ушбу гуруҳ моддаларининг истиқболли бўлганлари УБ-421 ва БИК-15 - асептик (турли моделларда) ва иммунологик (адъювант) артритларни, ҳамда яллиғланишнинг экссудация ва пролиферация жараёнларини ривожланишини пасайтириш хусусиятлари бўйича ҳозирги вактда қўлланиб келинаётган бутадиондан кучли ва индометацинга яқиндир. Янги препаратларнинг яллигланиш медиаторларига (гистамин, серотонин, простогландин, кининлар) антогонизми, томирлар ошиб кетган ўтказувчанлигини, гиалуронидаза фермента фаоллиги, липидлар перекисли оксидланишининг сусайиши ва буйрак усти безининг пўсток қисми билан боғлиқ. Улар оғриқни колдирувчи ва истимани пасайтирувчи хусусиятларга хам эгадирлар. УБ-421 ва БИК-15 препаратлари жуда кам заҳарли бўлиб, ҳазм йўлларининг шиллиқ пардаларини таъсирлантирмайди ва эмбриотоксик, тератоген ва канцероген таъсирлар кўрсатмайди. Бу жиҳатдан улар кўпчилик замонавий прспаратлардан ижобий томонга фарқланади. Шуларга асосланиб тиомочевина ва тиокарбаматнинг унумларини ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг янги гуруҳи деб тавсифлаш мумкин.
Амалий ахамияти: УБ-421 ва БИК-15 яллиғланишга карши юкори фаоллиги, жуда кам захарлилиги ва ульцероген таъсир кўрсатмаслиги сабабли янги ностсроид яллигланишга карши восита сифатида тиббиёт амалиётида қўлланилиши мумкин.
УБ-421 препарати бўйича материаллар уни «Тиокарбамин” номи билан таблетка ҳолида янги яллигланишга карши восита сифатида қўллашга клиник синовлардан ўтказиш учун УзР ССВ Фармакологик қўмитасига топширилди (28.04.06 29/01-12-сонли ҳужжат).
Қўлланилиш сохаси: соғлиқни сақлаш.
Мақолада Ислом динининг Марказий Осиёда кенг тарқалган туб шакли ҳақида сўз юритилиб, Ислом динининг мазкур ҳудудга кириб келиши ва ўзлаштирилиши масалалари кўриб чиқилади. Шаманизм ва тангризмнинг асоратлари ўлароқ бизгача етиб келган ва сақланиб қолган диний халқ маросимлари турлари атрофлича ёритилади.
Ушбу мақолада СС14 интоксикацияси оқибатида експериментал гепатит билан експериментал ҳайвонлар (каламуш) фитин бирикмалар билан бирга ўсимлик дори дармон гепатопротектор хусусиятларини ўрганиш натижаларини тақдим этади. Олинган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, дармонал фитин бирикмалари билан биргаликда умумий оқсил синтезини оширади ва қон зардобининг оқсил фракциялари таркибини нормаллаштиради. Ҳар икки ўрганилган дорилар гепатотроп таъсири юқори даражасига эга. Дармонал ва фитин-C комбинацияси энг самарали бўлди. Ушбу таъсирга кўра, улар Лив-52 гепатопротектор препаратидан устунлиги аниқланди.
Тадқиқот объектлари: болалар, оила ва мактабгача болалар муас-сасаларидаги овқат рационлари, биологик фаол овқат қўшимчалари, тажриба остидаги ҳайвонлар.
Ишнинг мақсади: Мактабгача болалар муассасаларида биологик фаол овқат қўшимчаларини қўллаш йўли билан болаларнинг овқат рационларини мутаносиблашиинг самарали услубларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари: гигиеиик, тиббий-биологик, токсикологик, биоки-мёвий, кимёвий, сўров ва статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: болалар кундалик овкат рационларининг озуқавий ва биологик қийматлари оилавий овқатланиш ва мактабгача болалар муассасаларидаги овқатланиш билан боғлиқлиги ва микронутриентларга бўлган эҳтиёжни озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш микдорини ошириш билан кондириб бўлмаслиги аниқланган.
Биологик фаол овқат қўшимчаларини гигисник ва токсикологик текшириш натижасида мактабгача болалар муассасаларидаги овқат рацион-ларида танқис бўлган С, А, В6, В,2 ва Д витаминлари, фолат кислотаси, кальций, магний, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга бой бўлган маҳаллий «Биовит» биологик фаол қўшимчаси танлаб олинди ва кўлланилди. Натижада, болалар овқатларининг биологик киймати ошишига, азот баланси, оқсил сўрилиши, сийдикдаги азот моддалари, С витамини алмашинувининг биокимёвий кўрсаткичлари меъёрий ҳолатга келишига эришилди.
Мактабгача болалар муассасаларида биологик фаол овкат қўшимчаларини қўллашни гигиеник асослаш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича янги услубий ёндашув ишлаб чиқилди.
Амалий ахамияти: изланишлар натижасида соғлиқни сақлаш амалиёти учун Узбекистан Республикаси СанҚМ, 2 та услубий қўлланма, ва овқатланиш ҳолатини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Тадбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: олинган натижалар Республика миқёсида тадбиқ этилган ва аҳоли саломатлигини сақлашда муҳим роль ўйнаб, халқ хўжалигида, умумпрофилактик, ижтимоий, экологик-гигисник аҳамиятга эга.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: профилактик тиббиётда ва гигиена амалиётида, ўқув жараёнида.
Мазкур мақола такрор стилистик воситасининг турли тил сатҳларидаги структур-семантик таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга бағишланган. Тил – маданият кўзгуси, унинг асосида нафақат инсон атрофидаги реал дунё, нафақат инсон ҳаётининг реал шарт-шароитлари, балки, бутун бир халқнинг ижтимоий ўз-ўзини англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, руҳияти, қадриятлар тизими, дунёни ҳис этиши, дунёқараши ўз аксини топади. Тил – маданият воситаси, қуроли. У тил соҳибининг лисон билан бевосита боғлиқлиги орқали унинг замиридаги дунёқарашни, менталитетни, инсонлар билан мулоқотни, яъни миллат маданияти орқали, шу бирга, алоқа бирлиги сифатида фойдаланилаётган мазкур тил воситасида инсон шахсиятини шакллантиради. Инсоний фаолиятнинг бир кўриниши сифатида тил маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқаришга оид, ижтимоий, маънавий каби жабҳаларидаги инсоний фаолиятнинг умумий натижаси сифатида аниқланади. Аммо тафаккур оламининг шакли сифатида, энг муҳими, муомала бирлиги сифатида тил маданият билан ёнма-ён туради. Айнан тилнинг ёрдами билан алоҳида шахслардан олинган билимлар бир-биридан фарқли бир неча тажриба ва билимларнинг турли-туманлигига қарамасдан, бир халқ ва бир маданият кишиларининг бир-бирларини тушунишлари имконини берадиган жамоа тажрибасига айланади. Инсон қадимдан атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топадилар. Йигитлар, қизлар муҳаббат қўшиқларини тўқийдилар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топади. Бугунги кунда биз уларни “халқ оғзаки ижоди” деб аташга одатланганмиз. Тил, маданият ва фольклорнинг уйғунлиги доимо изланувчилар эътиборини тортиб келган.
Дунёда булғуси организм система ва аъзоларининг морфофункционал дифференцировкасида илк постнатал онтогенез даврига олимлар катта эътибор қаратишмоқда, чунки онтогенез даврида аъзо шаклланишининг бузилиши ҳар хил туғма патологияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бизнинг тадқиқотларимиз шуникўрсатмоқдаки янги туғилган қуёнчалар ингичкс ичагининг девори деярли шаклланиб бўлган бўлади, аммо морфологик ва морфометрик кўрсаткичларига асосан катта қуёнлар ичагидан фарқ қилади. 10 кунлик қуёнчалар ингичка ичаги янги туғилган қуёнчалар ингичка ичагидан морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари билан фарқ қилади. Ингичка ичак деворининг умумий қалинлиги асосан шиллиқ ва шиллиқ ости пардалари ҳисобига кескин ошади