Мақолада меъда саратони меъда ости безига ўсиб ўтган 79 нафар беморга жаррохлик даволаш натижаларига асосланган ҳолда меъда ости бези резекциясининг кўрсатмаларига ойдинлик киритиш ва меъда ости бези резекция қилиш усулларини асослаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Диагностик маълумотлар асосида меъда саратони меъда ости безига ўсиб кириш чуқурлигига қараб гуруҳларга бўлинган. 39 (49,4%) та беморда ўсиб кириш чуқурлиги 5 мм дан ортиқ, 18 (22,8%) та беморда 3 мм дан 5 мм гача, қолган 22 (27,9%) та беморда 3 мм гача ўсиб кирган. Улардан 3 (16,6%) нафар беморда меъда ости бези ясси резекциядан сўнг R 1 холати аниқланган. Операциядан кейинги асоратлар 11 (13,9%) нафар беморда кузатилган. Улардан ўлим 2 (2,5%) тани ташкил қилади. Бир йиллик яшовчанлик 79,5%, уч йиллик 39,4%, 5 йиллик яшовчанлик 18,4% ташкил қилади
Suyak bo'shlig'ida "oyna" yaratish orqali erishilgan kistaning samarali dekompressiyasi nafaqat kista bo'shlig'ini antiseptik eritmalar bilan sanitarizatsiya qilish, balki zarur gistologik materialni (suyak moddasi va kista qobig'i) olish imkonini beradi. Suyak bo'shlig'i nuqsonini keyinchalik yangi hosil bo'lgan suyak to'qimasi bilan to'ldirish ikkinchi darajali osteogenez natiyasida yuzaga keladi.
Қайиқсимон суякнинг синиқлари бўлган 78 та беморга турли хил даволаш усуллари, диагностика ва адаиётлар таҳлилини ўз ичига олади. 2019-2021 даврида Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг "Қўл ва оёқ панжаси хирургияси"да даволанган беморлар диагностик ва даволаш натижаларини баҳолаш. Ташхис қўйиш жараёнида 14 та беморда 2019-2021 йиллар давомида беморларда, замонавий клиник текшириш усуллари, эрта диагностика қилиш ва бирламчи тиббий даволаш ва шубҳали ҳолларда эса МСКТ ва МРТ текширувлари диагностикага аниқлик киритди
Ушбу тадқиқот ишида, талабаларни шошилинч педиатрия фанини ўқитиш бўйича симуляция жихозларини қўллаган холда ўқув материалларини ўзлаштириш натижалари тахлил қилинган. Симуляцион ўқитиш- тиббиёт таълимида янги ва тез ривожланаётган йуналишдир. Бу ўқитиш услуби шошилинч холатдаги болаларга тез ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўзлаштириш ва келажакда сифатли шифокорларни тайёрлашда катта ахамиятга эга. Янги кўникмаларни беморларда қўллашга имконияти бўлмаганда (айниқса болаларда), беморга хавфсиз тиббий ёрдамни таъминлашни ва этик меъёрларни этиборга олинган ҳолда амалга ошириладиган тиббий таълим услуби – симуляциион ўқитиш услубидир.