Барча жамиятлар тарихи инсон фаолияти, унинг хўжалик ва маданий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган, шу тариқа фаолият ва эҳтиёж одамларнинг ҳаётий муҳим хислатлари сифатида, уларнинг табиат, атроф-муҳит билан ўзаро муносабатларида кенг миқёсда акс этган. Меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёнида табиат инсон фаолиятининг асосий объекти бўлиб, турлича географик шароитларда муайян хўжалик-маданий типлар ривож топган. Бу тарихий-маданий тараққиёт қонунияти Ўрта Осиё бронза даври тарихи мисолида ҳам тасдиқланади.
Бронза даврида дашт ҳудудларида истиқомат қилган аҳоли орасида уруғ-қабила жамоаларига оид ижтимоий-иқтисодий тузум сақланиб, чорвадор қабилалари ибтидоий жамоа муносабатларининг емирилиши босқичида бўлган. Шунингдек, Ўрта Осиё ҳудудларида ўзига хос хусусиятлардан иборат тарихий-маданий вилоятлар ва этник ҳудудларнинг ажралиб чиқиши жараёни бошланган.
Ушбу мақола Ўрта Осиё аҳолисининг турли географик шароитдаги тарихий-маданий ривожланиш хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган. Асосий эътибор хўжалик-маданий типлар тарихи ва уларнинг тараққий топиши географик муҳит билан алоқадорлигига қаратилган.
Ushbu ishda turli sohadagi masalalarni chiziqli tenglamalar sistemasi orqali yechib, soha vakillarining fikrlashlarini rivojlantirishdan iborat.
Жанубий Ўзбекистон ҳудудидан ўтган қадимги йўллар масаласига турли тадқиқотлар бағишланган. XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб, ўрта асрлар муаллифларининг маълумотларига таянган ҳолда, Амударё кечувлари ҳамда Балхдан Кеш ва Самарқандга олиб борувчи йўллар таърифланган [1]. Шунингдек, юнон-рим манбалари асосида Македониялик Александрнинг Бақтрия шаҳридан Мароқандага юришлари ёритилган [2]
Қадимги давр меъморчилиги тарихини ўрганишда иншоотларнинг реконструкция моделлари ҳам муҳим илимий аҳамиятга эга. Мазкур реконструкция моделлари тадқиқотнинг энг муҳим хулосаларини ўзида акс эттириши ҳамда барча соҳа вакиллари учун тушунарли бўлиши билан ҳам ўзига хос ўринга эга