Оч ичак иммунн тузилмалари шаклланишининг морфологик хусусиятлари 12 нафар янги туғилган ва эмизикли даврдаги қуён болаларида ўрганилди. Янги туғилган ҳайвонларнинг оч ичаги шиллиқ пардаси афферент иммунн тузилмалари лимфоид туқима тўпламларидан иборат бўлиб, хусусий пластинканинг бириктирувчи тўқимасидан кескин чегараланмаган. Лимфатик тугунчаларга хос структур-функционал зоналарни аниқлаб бўлмайди. Эмизикли 10 кунли хайвонларда диффуз жойлашган лимфоцитлар ва лимфобластлар миқдори кескин ортганлиги сабабли, ворсинкалар ва крипталар стромасида эфферент иммунн тузилмалар аниқланади ва бунда лимфоцитлар эпителий хужайралари орасида хам учрайди. Кўрсатиб ўтилган морфологик белгилар қуён болалари оч ичагида иммуногенезнинг афферент звеносининг эртароқ ривожланишини кўрсатади
Нафас олиш тизими аъзолари касалликларининг купайиши сабабли упка тукимаси хужайралари билан боглик фундаментал муаммоларни урганишга кизикиш ошмокда. Эмбрионал таракиётнинг хар хил боскичлари, хамда яллигланиш ва усма касалликларида одам упкаси АПУД-системасининг тузилмавий шаклланишининг узига хос хусусиятларини урганиш максад килиб олинди. Гистологик усуллар ёрдамида одам хомиласи, янги тугилган чакалокларнинг хамда усма ва нафас олиш тизими аъзолари касалликларидан вафот этган болалар упкаси урганилди. Бузи суюклигига фиксация килингандан ксйин кссмаларга умумгистологик усуллар: гематоксилин ва эозин, Ван-Гизон ва Вейгерт усулларида буялди. Аргирофил нсйроэндокрин хужайраларни аниклаш учун кссмалар Гримслиус усулида кумуш нитрат тузилари ёрдамида импрегнация килинди. Упкада нейроэндокрин (апудоцитлар) хужайралари аъзо гистогснсзининг найсимон ва альвсоляр боскичларида аникланади. Бронхиал дарахтнинг шохланиши ёпик типдаги апудоцитлар ва нейроэпителиал таначалар томонидан олдиндан белгилаб бсрилади. Тугилгандан ксйин уларнинг сони камаяди. Упканинг яллигланиши ва айникса усма усиши натижасида дезадаптив кайта моделлаштирилиши ёпик типдаги апудоцитларнинг пролсфсрациясини ва нейроэпителиал таначаларнинг шаклланишига олиб келади.