Тарихдан маълумки, форс тили ўзининг тил хусусиятини йўқотмаган қадимий тиллардан бири ҳисобланади. Замонлар ва тарихий шароитлар бошқа тиллар лексикасига форсий сўзларнинг, қолаверса, араб тилининг таъсир ҳукмини ўтказган. Бу жараёндан ўзбек тили лексикаси ҳам мустасно эмас. Қадим замонлардан бери форстожик тилининг Мовароуннаҳр ўлкалари тиллари, хусусан, ўзбек тили билан ёнма-ён ишлатилиши кузатилади. Натижада, форс ва араб тилларидан кўплаб сўзлар ўзбек тили лексик таркибига сингиб кетган, яъни ҳам форс тилида, ҳам ўзбек тилида муштарак сўз сифатида ишлатилади. Аммо ишлатилаётган ҳамма муштарак сўзлар ҳам айни бир маънони ифодалаш учун қўлланилмайди. Ўзбек тилида шундай соф арабий сўзлар мавжуд эканки, уларнинг маъновий чегараси форс тилида бошқа мазмунни ифодаласа, ўзбек тилида умуман бошқа маънони ифодалайди. Эътиборли жиҳати, ҳар икки тилларда ишлатилаётган бу сўз-атама ҳар иккала тилда фаол нутқ қатламига оид. Қолаверса, солиштирилаётган тиллардаги айни сўзларнинг ясалиш усуллари халқаро стандартга мос бўлиши керак. Бундай тадқиқот натижасида форс ва ўзбек тилларидаги муштарак сўзларнинг этимологик асоси ва ясама сўзнинг чегаравий маъноси масалаларига ойдинлик киритилади. Масалан, ўзбек тилида бўлган ‘мухторият‘, ‘маъмуриятʼ, ‘маъмурʼ, ‘муқобилʼ, ‘ҳакамʼ, ‘ташрифʼ, ‘инсонпарварликʼ, ‘дорулфунунʼ, ‘хусусийлаштиришʼ, ‘иқтисодиётʼ, ‘жаридаʼ, ‘маълумотномаʼ, ‘режаʼ, ‘дастурʼ, ‘инқилобʼ сингари асли жуда кўплаб асоси арабий ўзлашмалар борки, уларнинг маънолари араб тилидаги мазмунини тўлиқ акс эттирмайди. Ҳатто мазкур сўзлар бугунги кунда русча-байналмилал сўз-атама ўрнига таклиф қилинган ва аллақачон тилга сингиб улгурган, шунингдек, терминлик хусусиятларини акс эттирувчи муштарак сўзлар ҳисобланади. Мана шундай сўзларни семантик ва функционал жиҳатдан тадқиқ қилиш ўзбек лексикологиясининг ривожи учун хизмат қилади. Сабаби, 1989 йилда ўзбек тилига “давлат тили” мақоми берилиши билан, унинг нуфузи ҳақида қайғуриш вазифаси қўйилди. Шунга биноан, мақолада бугунги кунда ўзбек тилида ишлатилаётган форсий муштарак сўз-атамаларнинг семантик-структур таҳлили ёритиш мақсад қилинди.
Ҳозирги давримизда фанда, маданиятда, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида, шу жумладан, тилда жаҳонийлашув жараёни шиддат билан давом этиб, миллий маданиятни ва қадриятларни аёвсиз ўз домига тортмоқда. Бундай хатарли жараёнлар шароитида ҳар бир миллат ўз тилининг келажагини ўйлаши ва унинг ижтимоий функциясини сақлаб қолиш учун ҳозирдан тайёргарлигини кўриши керак. Акс ҳолда, яқин келажакда тил ҳам, маданият ҳам, миллат ҳам ўз миллийлигини бой бериши мумкин. Тил жамиятдаги барча илмий ва фанний соҳаларнинг ривожланиш калити. Шунинг учун биз, биринчи навбатда, “Девони луғати-т-турк”дан бошлаб ҳозирги давргача бўлган туркий тилдаги асарлар тилининг матн корпусини яратишимиз ва ялпи луғатини (конкорданс) тузишимиз ва уларнинг мукаммал изоҳли қомусини яратишимиз керак. Иккинчидан, тилимизда мавжуд барча фан соҳаларидаги ажнабий терминларни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳар бирини ғарб тиллари бўйича тасниф қилиш ва агар ўзбек тилида ёки бирон-бир туркий тилда муодили бўлса, уларни алмаш-тириш керак. Араб ва форс тилидан ўзлашган сўз ва иборалар тилимизга аллақачон ўрнашиб бўлган, бу ўзлашмалар ўзбек тили луғат бойлигининг ажралмас бир қисмидир. Шуниси борки, агар туркий ўзакли муодиллари бўлса, ўз захирасидан фойдалангани афзалроқ. Ўзбек тилида термин ясашнинг мукаммал мезонларини ишлаб чиқиш зарур. Ҳозирги пайтда термин ясаш бўйича аниқ ишлаб чиқилган йўриқнома йўқ. Бу соҳада дунё тажрибасини ўрганиб, аниқ бир дастур ишлаб чиқиш керак. Туркий тилдаги барча қомусларни жамлаш ва ундаги сўз бойлигидан ўзбек тилининг луғат бойлигини такомиллаштиришда фойдаланиш керак. Алишер Навоий ўзбек тилининг асосчиси ва энг йирик ижодий мерос муаллифи ҳисобланади. Шунинг учун, биринчи навбатда, унинг асарларидаги туркий сўзлик қатламини тўплаб, изоҳли луғатини яратиш керак.
Тадқиқот объекта: оммавий ахборот воситалар тили.
Тадқиқот мақсади: оммавий ахборот воситалари тилининг нутқ маданиятини меъёрий, коммуникатив ва этик аспектларда тадқиқ килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда куйидаги методлардан фойдаланилди: лингвистик тавсиф методи, семантик-стилистик метод, компонент тахлил методи, матн билан боғлиқ тахлил, киёсий метод, акустик анализ (радио ва телевидение) методи, ижтимоий сурок методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: нутк маданиятининг меърий, коммуникатив ва этик аспектларида оммавий ахборот воситалари ( газета, телевидение ва радио) тили илк бор монографик тадқиқот объекта сифатида тадқиқ этилди; оммавий ахборот воситалари тили ва нутқ маданияти масалаларини тилшуносликда ўрганиш принциплари аниқланди; нутқ маданиятининг замонавий концепцияси ёритилди ва оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди; замонавий ОАВ тилининг хусусиятлари тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари тилининг миллийлиги очиб берилди; газета тилининг социопсихолингвистик ва функционал-коммуникатив хусусиятлари ўрганилди; газета тилининг экспрессивлиги ва ундаги нутқий-маданий баҳоси аниқланди; телевидение ва радио тилининг хусусиятлари ёритилди ва уларнинг экспрессивлиги, нутқий-маданий баҳоси аникланди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг меъёрийлик аспектида тадқиқ қилинди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг коммуникативлик аспекта ёритилди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг этик аспекта тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти аспектларининг ўзаро боғликдик жиҳатлари очиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқикот натижаларидан умумий ва ўзбек тилшунослиги, нутк маданияти, услубият ва матн тахлили, социолингвистика, психолингвистика, риторика ва журналистика йўналиши бўйича машғулотлар ўтказишда, диссертациялар, монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультета, Ўзбекистон Милий университетининг ўзбек тилшунослиги (нутқ маданияти ва нотиқлик санъати йўналиши) кафедрасида “ОАВ тили, услуби”, “Матбуот тили, услуби”, “Электрон ОАВ тили, услуби”, “Оммавий онгни шакллантиришда ОАВ тилининг ўрни”, “Нутқ сифатлари”, “Нутқ маданияти асослари” фанлари ва курслари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда кенг фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: умумий ва ўзбек тилшунослиги, социолингвистика, психолингвистика, услубият, нутк маданияти асослари, нотиқлик санъати.
Фразеологизм - турғун бирикмаларнинг образли, кўчма маънога эга тури бўлиб, тил эгасининг дунёни, ҳодисаларни ўзига хос кўришини намоён этади. Фразеологизмлар ҳар доим халқ дунёқараши, жамият тузилиши ва ўз даврининг мафкурасини билвосита акс эттиради. Ф. И. Буслаев асосли таъкидлаганидек, фразеологизмлар ўзига хос кичик дунё бўлиб, улар аждодлар томонидан авлодларга мерос қилиб қолдирилган ахлоқий қоидалар ва ҳаққоний фикрларни ўз ичига олган қисқа, ҳикматли ифодалардир. Фразеологик бирликлар бир тилдан иккинчи тилга асосан тўрт хил йўл билан - аслият тилидаги бирликка компонентлар таркиби, грамматик қурилиши ҳамда маъно ва услубий вазифаси мос эквивалентлар, бошқа хоссалари фарқ қилгани ҳолда, маъно ва услубий вазифаси ўхшаш муқобил вариантлар, калка усулида ва тасвирий йўсинда таржима қилинади. Фразеологизмлар сўзма-сўз таржима қилиш имконини бермайди: улар бошқа тилнинг фразеологик эквивалентини қидириб топишни талаб қилади, чунки фразеологик маъно эмоционал маъноли ва стилистик ифода билан бирга келади. Мақолада фразеологик бирликлар бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш тўрт хил йўл билан амалга оширилиши “Замонавий корейс насри антологияси”да ўзбек тилига таржима қилинган ҳикоялардан олинган мисоллар ёрдамида таҳлил қилинди. Турли тиллардаги фразеологизмларининг бир-бирига ҳар жиҳатдан ўхшашлиги аксарият ҳолларда бу халқларнинг турмуш шароитлари, урф-одатлари ва мантиқий мушоҳадаларидаги муштараклик билан изоҳланади. Бинобарин, корейс ва ўзбек тилларининг бир оилага мансублиги, бу тил соҳибларининг дунёқараши, менталитети, турмуш шароитларининг муштараклиги уларнинг лафзларида кўпгина умумий фразеологизмларни шаклланишига сабаб бўлган. Таржимада бундай муштарак, яъни эквивалентга эга бўлган фразеологизмлар деярли муаммо туғдирмайди. Ҳар бир лисоний ҳамжамиятнинг дунёни ўзига хос тарзда акс эттириши табиий ҳолдир. Шу нуқтайи назардан муайян лисоний ҳамжамиятдаги фразеологизмлар ўзга маданиятга хос бўлмаслиги, бошқа тилда ўз эквивалентига ёки муқобил вариантига эга бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда кўпроқ таржима амалиётининг тасвирий ёки калка усулига мурожаат қилинади.