«Актуальные вопросы развития инновационно-
информационных технологий на транспорте» АВРИИТТ-2022
I-
Республиканская научно-техническая конференция
(Ташкент, 21-22 ноября 2022 года)
46
ТАЪЛИМ 3D МОДЕЛЛАРНИ ЯРАТИШ,
SOLIDWORKS ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Расулмухамедов М.М.,
ф.-м.ф.н., доцент, Тошкент Давлат транспорт университети
Транспортда ахборот тизимлари ва технологиялари кафедра мкдири,
mrasulmuxamedov@list.ru
Азимов А.А.,
Тошкент Давлат транспорт университети Транспортда ахборот
тизимлари ва технологиялари кафедра ассистенти,
azimovabdulhay1915@gmail.com
Ғаффаров Н.Ё.,
Тошкент Давлат транспорт университети, «Транспортда ахборот
тизимлари ва технологиялари» кафедра ассистенти,
mrgaffarov28@gmail.com
https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-v2-pp46-49
Annotation: This article provides analytical information on the use of
3D technologies in the education system, the introduction of digital technologies
and the possible results to improve the quality of teaching through an individual
approach to students using 3D resources.
Keywords: 3D technology, 3D space, 3D printer, 3D modeling, competence,
individual approach, computer graphics, multimedia, emerald, information and
communication technologies.
Аннотация: Ушбу мақолада таълим тизимида 3D технологияларини
қўллаш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда 3D ресурсларидан
фойдаланиб ўқувчи-талабаларга индивидуал ёндашиш орқали ўқитиш
сифатини ошириш ва эришиш мумкин бўлган натижалар тўғрисида
таҳлилий маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: 3D технологиялар, 3 ўлчамли фазо, 3D принтер,
3Dмоделлаштириш, компетенция, индивидуал ёндашув, компьютер графикаси,
мультимедия, смарадорлик, ахборот коммуникация технологиялари.
Кириш
Таълим тизими тўгри ташқил этиш ўқувчи-талабаларни билимни олиш
ҳамда ўзлаштириш, таълим муҳитини самарадорлигини оширишга таъсир
этувчи омиллардан ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида таълим берувчиларнинг
таълим-тарбия бериш усулларини ва ўқитиш воситаларини ҳам ўзгартиришга
олиб
келади.
Ўқувчи-талабаларни
ўқитиш
жараёнига
замонавий
ахбороткоммуникация технологияларини жадалик билан кириб келиши
уларнинг материал ўзлаштириши, тезкор керакли маълумотларини
олишларига ҳизмат қилади. SolidWorks дастурида виртуал 3D модели асосида
физик объект яратиш таълим жараёнларини рақамлаштиришда ижодий
фикрловчи, таълимнинг замонавий метод ва технологияларини, аниқ амалий
фаолият асосида педагогик жараённи мустақил лойиҳалаш ва режалаштириш,
«Актуальные вопросы развития инновационно-
информационных технологий на транспорте» АВРИИТТ-2022
I-
Республиканская научно-техническая конференция
(Ташкент, 21-22 ноября 2022 года)
47
жумладан 3D технологияларидан фойдаланувчи таркибини шакллантиришни
талаб этади. 3D – бу инглизча сўз бўлиб 3 Dimensions, яъни, 3 ўлчамли
сўзнинг
қисқартмаси
ҳисобланади.
SolidWorks
дастури
–
бу
автоматлаштирилган лойиҳалаш, турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга
тайёрлаш ва батафсил техник таҳлилларни амалга ошириш имконини
берадиган дастур. SolidWorks дастури ингилиз тилидан таржима қилинганда
(Solid-
тана, Works-иш) “тана билан ишлаш” яъни моддий объектлар билан
ишлаш деган маънони англатади [1]. Бугунги кунда SolidWorks дастури таълим
тизимида 3D-моделларни йирик ёки кичик деталларини яратиш учун
лойиҳлашдаги оддий макетлар билан биргаликда барча соҳаларда ҳам
фойдаланилмоқда. SolidWorks дастурида 3D-моделлаштириш таълим, саноат,
темир йўл транспорти, архитектура ва интерьер дизайн моделларни ишлаб
чиқариш, натижаларга қисқа вақтда етишиш, бажарилишнинг бир мунча
аниқлигига эришиш имконини берувчи инновацион ишланмалар ва замонавий
ускуналардан моделлаштириш соҳасида ҳам фойдаланиш имконини беради
ҳамда мақсадга муофиқдир. Шундай қилиб 3D-моделлаштириш – бу
объектнинг 3 ўлчамли моделини яратилиш жараёни деб ҳисобланади ва унинг
ёрдамида керакли объектнинг визуал, ҳажмли кўриниши яратилади. Ҳосил
қилинган объектнинг тасвирини турли бурчаклардан ва турли ёруғликларда
кўриш имконияти мавжуд. SolidWorks дастури ёрдамида кўпроқ реал эффектга
эришиш учун объектни 3 ўлчамли моделини текстуралаш (материалнинг
визуал хусусиятларини бериш) ҳаракатлантириш мумкин. 1-расмда SolidWorks
дастурида ёрдамида объектнинг 3 ўлчамли моделини ясалиши келтирилган.
1-
расм. 3 ўлчамли моделлаштириш.
SolidWorks дастури 3D моделлаштириш маҳсулотнинг янги кўринишини
яратишда ёки маҳсулотнинг мавжуд 2 ўлчамли тасвир белгиланган мақсадни
амалга оширишга етарли бўлмаганда қўлланилади.
Объектни дастлабки таҳлил этиш учун моделлаштириш керак бўлганда
ёки реал объектнинг жисмоний моделини яратишга рухсат бўлмаганда
3D
моделлаштириш зарур бўлади. 2-расмда 3D моделлаштириш
маҳсулотнинг 2 ўлчамли тасвири келтирилган.
«Актуальные вопросы развития инновационно-
информационных технологий на транспорте» АВРИИТТ-2022
I-
Республиканская научно-техническая конференция
(Ташкент, 21-22 ноября 2022 года)
48
2-
расм. 2 ўлчамли тасвир
Мураккаб юқори аниқликдаги моделларни қўл услуби билан яратиш
мавжуд эмас. Кўп сонли 3D босиб чиқариш технологиялари мавжуд, аммо
барчасини тагида электрон маълумотлардан фойдаланган ҳолда мураккаб
геометрияни қаватма-қават яратиш тамойили – компьютернинг CAD-модели
(STL формати) ётади. STL – бу 3D system томонидан яратилган стерео
литография CAD дастури учун маҳаллий формат. STL да “стандарт учбурчак
тили” ва “стандарт тортишиш тили” каби бир нечта пост-фактуралар мавжуд.
Ушбу формат SolidWorks дастури томонидан қўллаб-қувватланади.
Тез прототиплаш, 3D босиб чиқариш ва автоматлаштирилган ишлаб чиқариш
учун кенг қўлланилади. STL файллари умумий ўлчовли CAD моделининг
ранги, тузилиши ёки бошқа атрибутлари тасвирланмасдан фақат уч ўлчовли
объектнинг сирт геометриясини тасвирлайди. STL формати иккала ASII ва
иккитомонлама ваколатларни ҳам белгилайди. Иккилик файллар янада ихчам
бўлгани учун кенг тарқалган. SolidWorks дастурида виртуал 3D модел асосида
физик объект яратиш усули 3D прототип яратиш дейилади ва унинг ёрдамида
(3D модел) ҳар қандай ўзгаришларни амалга ошириш жуда осон. Бунда
фойдаланувчи, лойиҳачи SolidWorks дастуридан фойдаланиб дастлабки
лойиҳани яратиш, унинг ўзгартириш, баъзи қисмларни олиб ташлаб
бошқасини қўшиши мумкин. Ушбу услуб (уч ўлчовли моделлаштириш) бошка
визуал усулларга нисбатан кўп афзалликларга эга:
– 3D деталлар ва қолиплар тайёрлашнинг қулайлиги;
– чизилган детални чидамлилигини синаб кўриш мумкинлиги ва юқори
даражадаги маълумотларга эришишга имконияти мавжудлиги;
– маҳсулот ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш
ҳаражатларини
оптималлаштиришга
мослашувчанлигини
аниқлайдиган
конструкция хусусиятларига эгалиги;
– турли ҳужжат шаклларини мослашув имкониятига эга бўлган маълумот
алмашинувини автоматлаштириш имкониятлари мавжуд. Хулоса қилиб шуни
айтиш мумкин:
«Актуальные вопросы развития инновационно-
информационных технологий на транспорте» АВРИИТТ-2022
I-
Республиканская научно-техническая конференция
(Ташкент, 21-22 ноября 2022 года)
49
1. SolidWorks
дастури талабаларни тадқиқотлар ўтказишга ундайди ва
уларда тадқиқот ва изланишга қизиқиш уйғотади.
2.
Дастур
ёрдамида
талабалар
турли
ҳил
параметрларнинг
қийматларини ўзгартириб кўришади ва натижада уларнинг фан бўйича билим
ва кўникмалари ошади, ўзлаштириш яхшиланади.
3.
SolidWorks дастури талабаларга ўзларининг кашфиётларини бошқариш
ва эгалик қилиш ҳиссини беради ва шу билан уларнинг маълумотни тушуниш ва
таҳлил қилиш қобилятини оширади. Натижада лойиҳачи ҳақиқатга имкон қадар
яқин моделни яратади ва якуний натижалар самарадорлиги юқори бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Сотников Н.Н., Козар Д.М. SolidWorksда моделлаштириш асослари: –
Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2013. – 36 б.
2.
Дворецкий С.И.,
Егоров А.Ф.,
Дворецкий Д.С.
Компьютерное
моделирование и оптимизация технологических процессов и оборудования. –
Тамбов: ТГТУ, 2003. – C. 224.
3. Gulyamova M., Aliev R. Distance education as a method of efficiency of
education under various form factors Deutsche Internationale Zeits
chrift für
zeitgenössische Wissenschaft (29), 2022. – PP. 38–40.
4. Aliev R., Aliev M. Determination of the Reliability of Using Computing in
Automation and Telemechanic Systems // 2021 International Conference on Information
Science and Communications Technologies (ICISCT).
– IEEE, 2021. – С. 1–4.
5. Matvaliyev D., Aliev R. Development of a Program and Algorithm for
Determining the Resource of Relays of Automatic and Telemechanics in Railway
Transport // Universum:
технические науки: электрон. научн. журн. 2022.
11(104).
6.
Матвалиев Д., Алиев Р.М. Development оf аn Algorithm аnd Program оn
Mysql to Create a Database to Control the Turnover of Railway Automation Relays
// Universum:
технические науки: электрон. научн. журн. 2022. 11(104)
7. Aliev R. Method for Optimizing Speed and High-Speed Routes with Semi-
Automatic Blocking //
XIV International Scientific Conference “INTERAGROMASH
2021
”. – Springer, Cham, 2022. – PP. 339–345.
8.
Алиев Р.М., Алиев М.М. Модель рельсовой линии с дискретно-
распределенными параметрами // Кронос. – 2022. – Т. 6. – №. 1 (63). – С. 12–16.
9. Tashmetov K. et al. Expert system for diagnosing faults railroad switch
of automation and telemechanic systems // AIP Conference Proceedings.
–
AIP Publishing LLC, 2022.
– Т. 2432. – №. 1. – С. 030083.
10. Aliev R., Aliev M., Tokhirov E. Mathematical model and algorithm for
determining the optimal parameters of sensors control the approach of a train
to a crossing in normal and control modes // AIP Conference Proceedings.
–
AIP Publishing LLC, 2022.
– Т. 2432. – №. 1. – С. 060002.
11. Aliev R.M., Tokhirov E.T., Analysis and scientific methodological
recommendations for reducing the delay on railway crossings //
Интерактивная
наука 5(60), 2021.