Кази Ихтияр как ученый эпохи Тимуридов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения
CC BY f
65-71
1
0
Поделиться
Аминов, Х. (2015). Кази Ихтияр как ученый эпохи Тимуридов. Востоковедения, 2(2-3), 65–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15542
Хамидулла Аминов, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

кандидат исторических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной  статье  приводятся  последние  сведения  о  жизни  и  научной деятельности кази (шариатского судьи) Ихтияра, который жил на исходе эпохи правления тимуридов в городе Герате. Ихтияр работал в должности кадия и кадикалона. В период работы  он  написал  пособие  «Мухтар  ал-Ихтияр»,  предназначенное  для  кадиев.  Автор также приводит сведения об этом произведении.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

65

бориб кўрган бўлса, Ибн Баттута ғарб томондан бориб кўрган. Шу билан

бир қаторда ҳар иккала сайёҳ Уммон Султонлиги ва Форс кўрфази тўғри-

сида қизиқарли маълумотлар келтирганлар

1

.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Носир Хисравнинг “Сафарнома”

асари араб ва ажам мамлакатларининг XI асрдаги тарихи, маданияти, урф-

одатлари ва турмуш тарзлари тўғрисида қимматли манбадир. У ҳозирги

даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.

АМИНОВ ҲАМИДУЛЛА

Тарих фанлари номзоди, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Қози Ихтиёр – темурийлар даврининг олими сифатида

Аннотация.

Ушбу мақолада темурийлар даврининг охирги вақтида Ҳиротда яшаган

қози Ихтиёр ҳаёти ва илмий ижоди тўғрисидаги янги маълумотлар келтирилган. Қози
Ихтиёр (ваф. 1520) қозилик ва қозикалонлик лавозимларида фаолият юритган. У қозилик
вақтида қозилар учун “Мухтор ал-Ихтиёр” номли қўлланма яратган. Мақолада ушбу асар
ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

Таянч сўз ва иборалар:

қози, муфтий, маснавий, фатво, фиқҳ, аҳли суннат ва жамоат,

ҳанафий, васиқа.

Аннотация.

В данной статье приводятся последние сведения о жизни и научной

деятельности кази (шариатского судьи) Ихтияра, который жил на исходе эпохи правления
тимуридов в городе Герате. Ихтияр работал в должности кадия и кадикалона. В период
работы он написал пособие «Мухтар ал-Ихтияр», предназначенное для кадиев. Автор
также приводит сведения об этом произведении.

Опорные слова и выражения:

кази (шариатский судья), муфтий, жанр маснави, фетва

(указание верующим), фикх (исламское право), люди Сунны, ханафитское учение, доверенность.

Summary

. This article gives new information about the life and scientific activities of qadi

Ixtiyar that lived at the end of the reign of the Timurds in Herat. Cadi Ixtiyar worked as a cadi and
a chief of cadies. While working as a qadi, he wrote a guide ‘Mukhtar al-ixtiyar’ for qadies. In
addition, the author of this article gives also the information about this work.

Keywords and expressions:

qadi, mufti, masnavi, fatwa, fikh, ahl as-sunna val-jama, hanafiya, vasika.

Мовароуннаҳр ва Хуросондаги фақиҳлар темурийлар (1370–1500) даври-

да ҳам қизғин фаолият олиб борганлар. Темурийлар сулоласи вакиллари-

нинг барчаси аҳли суннат ва жамоатнинг ҳанафийлик мазҳабига мансуб

эдилар. Соҳибқирон Амир Темур 1392 йилда Мозандаронда саййидлар ва

уларнинг тобеъларига: “аҳли суннат ва-л-жамоат мазҳабини қабул этинг!”

дея насиҳат қилган

2

. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ҳам

"Бобурнома"да Ҳусайн Бойқаро (1438–1506) ҳақида сўз юритар экан, бундай

1

Ибн Баттута. Саёҳатнома. – Т., 2012. 60, 83, 85, 371-б.

2

Низомиддин Шомий. Зафарнома. – Т.: “Ўзбекистон”, 1996. 171-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

66

деган: "Аввал тахт олғонда хаёли бор экандурким, дувоздаҳ (12) имомни

хутбада ўқутғай. Алишербек ва баъзилар манъ қилибтурлар. Сўнгралар худ

жамиъ иш-кучи суннат ва жамоат мазҳаби била мувофиқ эди"

1

.

Темурийлар даврида ҳанафийлик фиқҳида “Мухтасар ал-Виқоя” ва унинг

бир неча шарҳи, “аш-Шарифиййа”, “ал-Кифоя”, “Жавоҳир ал-фиқҳ”, “ат-
Талвиҳ”, “Фатовойи Динорий”, “Фатовойи Баззозиййа”, “Фатовойи
Ҳанафиййа”, “Ҳошияту Шарҳ ал-Виқоя”, “Жомеъ ал-музмарот” каби фиқ-
ҳий манбалар вужудга келди. Шулар қаторида Қози Ихтиёр номи билан
танилган олимнинг “Мухтор ал-Ихтиёр” асари ҳам бор.

Қози Ихтиёриддин Ҳасан ибн Ғиёсиддин ибн Зайн ал-обидийн ал-

Ҳусайний ат-Турбатий ал-Ҳиравий (ваф. 927/1520 ёки 928/1521) Қозилар
оиласида туғилиб-ўсган. Исмоил пошшо "Ҳадиййат ал-орифин" ва "Ийзоҳ
ал-макнун" асарларида унинг исмини Ҳусайн тарзида келтирган. Қози
Ихтиёрнинг отаси, ўзи ва икки ўғли ҳам қозилик лавозимларида узоқ муддат
фаолият олиб борганлар

2

.

Қози Ихтиёр 1498 йил қозикалонлик лавозимига эришган бўлиб, тему-

рийлар ва Исмоил Сафавий (1502–1524) даврида қози бўлган. Ҳусайн

Бойқаро (1469–1506) вафотидан кейин Бадеъуззамон Мирзо (1506–1507)

саройида ҳам бир муддат фаолият олиб борган. У ўзининг “Мухтор ал-

Ихтиёр” асарида айтишича, Ҳиротда Қозилик лавозимига эришган вақтда

йигит ёшида бўлган (

дар унуфвони шабоб ва райъони жавони

) ва узоқ

муддат қози бўлиб турган

3

. “Ҳабиб ус-сияр”да унинг ёшлигида Ҳиротга ке-

либ таҳсил олгани, ёш йигит вақтида фатво бериш ва ҳужжатларни таҳрир

қилиш ишлари билан шуғулланиб келгани қайд қилинган. Шунингдек, у

иншо, шеър, муаммо жанрларида ҳам маҳоратли бўлганлиги алоҳида зикр

қилинади. “Ҳабиб ус-сияр”да Қози Ихтиёрнинг Алишер Навоий (1441–1501)

томонидан Ҳиротнинг масжиди жомеъсига мармардан ўрнаттирган минба-

рига бағишлаб битган таърихи келтирилади:

Аз ҳиммат-у бузриги шуд минбаре мукаммал,

К-аз ғояти тараффуъ бар арш сар кашида.

Ҳаргиз касе надида минбар зи санги мармар,

Таърих шуд ҳамон гў: “ҳаргиз касе надида”.
(Улуғлик ва ҳимматдан бир минбар мукаммал бўлди. Унинг юксалиши

Аршга чўзилган. Тош мармардан ҳеч ким бунақа минбар кўрмаганди, шу-
нинг учун унинг таърихига бундай дегин: “Ҳеч кимса кўрмаган!”)

4

.

Абжад моддаси бўйича мазкур сана ҳижрий ҳисобда 895 ни, милодий

1489–1490 йилларни билдиради. Демак, бу вақтда Қози Ихтиёр Алишер

Навоийдек буюк мутафаккирлар эътиборида турган шахс бўлган.

1

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома / Нашрга тайёрловчи: П.Шамсиев. – Т.:

“Юлдузча”, 1989. 147-б.

2

Забиҳуллоҳ Сафо. Тарихи адабиёт дар Эрон. Жилди панжум. Бахши саввум. – Теҳрон:

Интишороти Фирдавс, 1373. 1609-б.

3

Қози Ихтиёр. Мухтор ал-Ихтиёр. Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 5438. 2

b

-б.

4

Абдулҳусайн Навоий. Рижоли китоби Ҳабиб ус-сийар. – Теҳрон, 1324. 210-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

67

Шайбонийхон (ҳукмронлик даври 1500-1510) Ҳиротни эгаллаганда ҳам Қози

Ихтиёр Қозикалонлик лавозимида қолаверган, унинг вафотидан кейин, у ўз

туғилган юртига бориб, вафотигача деҳқончилик билан шуғулланиб яшаб қолган.

Қози Ихтиёрнинг вафоти таърихи муносабати билан Мавлоно Фардий

Турбатий (XVI аср) қуйидагича таърих айтганлиги “Музаккири аҳбоб”да

зикр қилинган:

Эй мир, ки дошт халқ номус аз ту,

Рафтию, жаҳоне шуда маъюс аз ту.

Таърихи вафоти ту чи гўяд Фардий:

“Эй зубдаи аҳли фазл, афсус, аз ту!”.

(Эй, Мир! Сендан халқ уяларди, кетдинг ва жаҳон сендан маъюс бўлиб

қолди. Фардий вафотинг таърихини не десин, “Эй фазл аҳлининг қаймоғи,

афсуски, энди йўқсан”)

1

.

Бироқ, таърих моддаси ҳисоб-китобига қараганда, ушбу таърих Қози Ихтиёр-

нинг ўғилларидан бирининг вафоти муносабати билан айтилган бўлса керак.

Садри Зиё (1867–1932) Қози Ихтиёрни: "Хожа Ихтиёр ўз даврида нас-

таълиқда шуҳрат қозонган номдор хаттот, замонасининг ягонаси бўлган.
Ҳусайн Бойқаронинг муншийси ҳам бўлиб турган, Алишер Навоийга яқин-
лиги сабабли олий мартабалар ва катта эътиборлар топган", деб зикр
қилади

2

. Ҳақиқатан ҳам, Қози Ихтиёр маҳоратли хаттот бўлган, унинг

Ҳусайн ибн Али ас-Сиғноқий (ваф. 711/1311) қаламига мансуб “Домиғат ал-
мубтадиъин ва носират ал-муҳтадин” (“Бидъатчиларни йўқ қилувчи ва
ҳидоят топганларга ёрдам берувчи”) номли асарини китобат қилган нусхаси
Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармасида сақланади.

Сом Мирзо (ваф. 939/1532): "Қози Ихтиёр кўп мол-дунё тўплади, бахил-

лиги билан ҳам машҳур бўлди. Бироқ, фазилатдан холи эмасди, шеър ай-
тишда ўзига ўхшашлардан ўтиб кетди, унинг ёзганларидан “Иқтибосот” ва
"Мухтор ал-Ихтиёр"дир. Умрининг охирида Шоҳ Исмоилга бағишлаб, 5000
байтли “Адл ва Жавр" маснавийсини ёзди. Унинг 2000 байти ниҳоятда қи-
йин (ашъори риёзийзода)”, деган

3

.

“Туҳфаи Сомий”нинг айрим қўлёзма нусхаларида Қози Ихтиёрнинг асарлари

“Мухтор ал-анвор” ва "Адл ва Жуд" тарзида берилган бўлиб, бу янглишдир.

Қози Ихтиёрнинг икки ўғли таниқли олимлар бўлган. Улар Мовароун-

наҳрга келиб, Шаҳрисабз ва Бухорода истиқомат қилганлар. Мир Муҳаммад
Шафеъ Шаҳрисабзда Қози бўлган, Мир Бадеъ ҳам Қози Ҳиравий номи
билан танилган. Унинг табобатдан ҳам хабари бўлган. У ҳам отасига ўхшаб
5000 байтлик "Адн ва Ҳур" номли маснавий битган.

1

Ҳасанхожа Нисорий. Музаккири аҳбоб / Таржимон ҳамда сўзбоши ва изоҳлар муаллифи:

Исмоил Бекжон. – Т.: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 119-б.

2

Муҳаммад Шариф Садри Зиё. Тазкират ал-хаттотин. Шарқ қўлёзмалари маркази

жамғармаси, № 1304/III. 77

а

-б.

3

Сом Мирзо. Туҳфаи Сомий. Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 57. 32

b

-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

68

Қози Ихтиёр бир неча асарлар ёзган. Улардан энг йириги “Мухтор ал-

Ихтиёр” бўлиб, у ислом фиқҳининг шурут соҳасига тегишлидир

1

. Бундан

ташқари Қози Ихтиёр “Муқаддимат ас-саловот” асарига шарҳ битган

2

.

Шунингдек, у либос кийиш маданияти бўйича алоҳида рисола ҳам ёзган.
Мазкур рисолани "Самарат ал-машойих"да ҳам тилга олиниб, ундан
фойдаланилган

3

.

"Бобурнома"да Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Хатти Бобурий"ни ярат-

ганида, уни илк бор 911/1505–1506 йили Қози Ихтиёрга кўрсатгани қайд
қилинади: "Яна Қози Ихтиёр эди, Қозиликни хўб қилди. Фиқҳда бир форсий
рисола битибтур, тавр рисоладур. Яна бир мазмун била иқтибос учун оёти
каломийни жам қилибтур"

4

. Бобур бу ерда унинг ўзи хабардор бўлган ик-

кита асарини қайд қилган. Биринчиси фиқҳга оид рисоласи. Бизнингча, бу
“Мухтор ал-Ихтиёр” асари ёки "Муқаддимат ас-саловот" асарига битган
шарҳидир. Яна Бобур Қуръон оятлари тафсирига бағишланган рисоласини
ҳам зикр қилган. У 897/1491–1492 йили ёзган "Асос ал-иқтибос" асаридир.
Мазкур асарда оят, ҳадислардан олинган ибратли гаплар, донишмандлар-
нинг ҳикматли ўгитлари, зарбулмасаллар тўпланган. Асар "унвон", "кали-
мот", "сутур", "ҳуруф" каби бўлимчаларга бўлинган. Хондамир "Ҳабиб ас-
сийар"да мазкур асарни "Иқтибосот" номи билан зикр қилган

5

.

Мирзо Бобур Қози Ихтиёрга ўзи яратган "Хатти Бобурий"нинг муфра-

доти – ҳарфларнинг алоҳида ҳолдаги кўринишини ёзиб берган ва бу борада
маслаҳатлашган

6

.

Қози Ихтиёрнинг яна бир асарининг номи "Ахлоқи Ҳумоюн", деб аталади.

Уни Ҳусайн Бойқаро учун атаб ёзган, кейинчалик 912/1506–1507 йилда
асарни қайта ишлаб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурга тақдим қилган. "Ахлоқи
Ҳумоюн" учта "қонун" деб аталган бобдан иборат, ҳар бир боб "қоида" деб
номланган фасллардан таркиб топган. Биринчи боб ахлоқларни такомиллаш-
тириш, яхши ва ёмон хулқлар ҳақида, иккинчи боб молиявий ва девонхона
ишларини юритиш одоблари, охирги боб эса султон ва ҳукмдорларнинг

1

Асар тавсифи ҳақида қаранг: Собрание восточных рукописей академии наук Узбекской

ССР (СВР). Том IV. № 3208-3209. / Под редкцией и при участии: А. А. Семенов. – Т.: Из-во
Академии наук УзССР, 1952. – С. 292–293.

2

“Муқаддимат ас-саловот” фиқҳга оид манзума бўлиб, форс тилида битилган. Муаллифини

Шарафиддин Бухорий деб кўрсатилади, лекин у ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Асар
гоҳида “Муқаддимаи салот” ҳам дейилади. У “Чаҳор китоб”нинг биринчи китоби сифатида
тўплам таркибига қўшилган. Қози Ихтиёр шарҳининг ўнга яқин қўлёзма нусхалари мавжуд.

3

Мирак Зинда Али. Самарат ал-машойих. Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 2619.

497

а

ва 498

а

-б.

4

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома / Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев. – Т.:

“Юлдузча”, 1989. 161-б.

5

Абдулҳусайн Навоий. Рижоли китоби Ҳабиб ус-сийар. – Теҳрон, 1324. 210-б.

6

Жабборов Н. Хатти Бобурий тафсилоти // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – № 1. – Тошкент,

2013. 21-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

69

ахлоқий фаолиятлари тўғрисидадир. Асар "Ахлоқи Ҳумоюн" деб номлан-
ганига қараганда, у Бобур Мирзонинг ўғли Ҳумоюн Мирзога атаб ёзилган.

Эронлик тадқиқотчи Забиҳуллоҳ Сафо айтишича,

"Ахлоқи Ҳумоюн"нинг

икки

таҳрирдаги варианти борлиги маълум. Унингча, биринчиси "Ахлоқи

Ҳумоюн", деб аталади. Иккинчи вариант эса "Дастур ал-вузаро" деб ном-
ланган бўлиб, Султон Салим (1512–1520)га тақдим қилинган. Мазкур нусха
аввалида муаллиф номи келтирилган эмас, балки унинг исми асар ўрта-
роғида зикр этилган ва китоб охирида асар 926/1519 йили муҳаррам ойида
тугаганлиги қайд қилинган. Бироқ, Қози Ихтиёрнинг Султон Салим саро-
йига ташриф буюрганлиги маълум эмас, шояд Бадеъуззамон Мирзо (1506–
1507) ҳамроҳлигида борган бўлиши мумкин. Забиҳуллоҳ Сафо "Дастур ал-
вузаро" номли асар Абулфазл мунший Алоуддин Али Шерозий (ваф.
945/538) қаламига мансуб бўлиб, Султон Салимнинг ўғли Султон Сулаймон
Қонуний (1520–1566)га бағишланганини ёзади. Муаллифнинг ўзи "Дастур
ас-салтанат" асарида буни ҳам қайд қилган

1

.

“Мухтор ал-Ихтиёр”ни муаллиф ўтган ва замондош олимларнинг фикр-

лари асосида ёзганлиги учун асарни “Мухтор ал-Ихтиёр ъала-л-мазҳаб ал-
мухтор” (“Ихтиёр қилинган мазҳабга кўра Ихтиёрнинг ихтиёр қилгани”) деб
номлагани асар муқаддимасида тилга олинган. У учта бўлим (

мабҳас

)дан ва

ички фасллар (

мажлис, боб, қазийа

)дан ҳамда битта хотима (

мақтаъ

)дан

иборат бўлиб, 908/1502 йилда ёзилган. Китобнинг ҳар бир мабҳаси алоҳида
кириш билан бошланган ва ҳар бирининг ички тузилиши айтиб ўтилган.

Мазкур фиқҳий манба тўғрисида Ҳасанхожа Нисорий (1516–1597)

“Музаккири аҳбоб” асарида: “Барча мухтор кишиларнинг ихтиёр этгани ва
жами ихтиёр эгаларининг мухтор китоби ва Қозиларнинг дастурулама-
лидир” деган эди

2

. “Самарат ал-машойих”да эса “Қози Ихтиёр “Мухтор”

китобининг соҳибидир!” дейилган

3

.

“Мухтор ал-Ихтиёр”нинг Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармасида

йигирмадан ортиқ қўлёзма нусхалари сақланади. Улардан энг қадимий
иккита нусхаси асар ёзилган йили, яъни 908/1502 йилда китобат қилинган

4

.

Асарнинг биринчи мабҳаси “Қози ва ҳокимларнинг расм-русумлари,

одоблари ҳамда унга тааллуқли шарт ва ҳукмлари баёнида” деб аталган. У
ўнта мажлисга бўлинган, мажлислар эса, ўз навбатида, 30 та

қазийа

(ҳукм)

деган бўлимчаларга ажратилган.

1

Забиҳуллоҳ Сафо. Тарихи адабиёт дар Эрон. Жилди панжум. Бахши саввум. – Теҳрон:

Интишороти Фирдавс, 1373. 1611-б.

2

Ҳасанхожа Нисорий. Музаккири аҳбоб / Таржимон ҳамда сўзбоши ва изоҳлар муаллифи:

Исмоил Бекжон. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 216-б.

3

Мирак Зинда Али. Самарат ал-машойих. Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 2619.

498

а

4

Қаранг: Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 2064; 5438.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

70

Мазкур қисмда қозиликнинг луғавий ва истилоҳий маъноларидан тортиб,

қози бўлиш учун керакли шартлар, Қозихонанинг ўзига хос тартиб-қои-
далари, даъвогар ва жавобгарларнинг Қозихонада ўзларини қандай тутиш-
лари кераклиги, уларга қандай қилиб қасам ичтириш, гувоҳларни талаб
қилиш, гувоҳларнинг ростгўйлигини текшириб кўриш, ҳибсда ушлаб тури-
ладиган кимсалар, вакиллик ва васийлик шарт-шароитлари тўғрисида
батафсил сўз юритилади.

Мазкур бўлимда яна қозихонада ишлайдиган, қози учун зарур бўлган

ёрдамчилар тўғрисида ҳам тўхталган бўлиб, улардан ўрта аср қозихона-
ларида кимлар фаолият олиб боргани, қозихона ходимлари борасида билиб
олиш мумкин. Унга кўра қозихонада котиб, қуссом (мерос ва бошқа нарса-
ларни тақсимлаб берувчилар), муфтий, вакил, муҳассил, мушаххис (шахс-
ларнинг даъволарининг тўғри-нотўғрилигини текширувчилар), зиндонбон,
миршаб (асарда пиёда деб кўрсатилган)лар бўлиши керак ва уларга махсус
маош таъйинланмоғи даркор

1

.

Муфтийларнинг фатво бериш одоблари, фатво беришнинг шартлари,

фатво аломатлари (

мўълама

) кабилар ҳам ушбу бўлимда кўриб чиқилган. Бу

ерда ҳанафийлик мазҳабининг муассиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ва
унинг яқин шогирдлари, шунингдек, айрим таниқли ҳанафий олимларнинг,
аниқроғи, 37 нафар фақиҳнинг ҳаёти ва ижодига қисқача тўхталиб ўтгани
ҳам муҳим аҳамият касб этган.

“Мухтор ал-Ихтиёр”нинг иккинчи мабҳаси “Ҳужжат ва васиқаларнинг

шартлари ҳамда унга алоқадор қайд ва керакли нарсалар зикрида” деб
аталган. Мазкур мабҳас дебоча, 22 китоб ва хотимадан ташкил топган. Ҳар
бир китоб, ўз навбатида, ички фасллардан иборат

2

. Мазкур бўлим тарихий

ҳужжатларнинг формуляри, ички тузилиши, унда ишлатиладиган атама-
ларни ўрганишда, айниқса, темурийлар даврида иш юритиш тизимини
тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб қилади.

Иккинчи мабҳас ҳам кичик кириш билан бошланган. Унда муаллиф

васиқаларнинг тузилиши, унда ишлатиладиган атамалар борасида кўплаб
асарлар битилгани, бироқ, бу мавзуда форс тилида қарийб асарлар ёзилмай
келаётгани боис замондошлари ундан бу борада бир асар ёзишини илтимос
қилганини қайд қилади. Муаллиф узоқ вақтлардан бери фатво бериш ва
Қозилик ишлари билан шуғулланиб келаётгани боис “Мухтор ал-Ихтиёр”ни
ёзишга киришганини айтади. Бироқ, уни тугатиш ишлари чўзилиб кетаёт-
гани боис, асарнинг мазкур иккинчи мабҳас (қисм)ини тезда оққа кўчириб,
оммага ва мутахассисларга тақдим қилади. Бундан асарда кўрилган маса-
лалар нечоғлик муҳим бўлгани, ўз даври учун жуда долзарб бўлиб тур-
ганини англаш мумкин.

1

Қози Ихтиёр. Мухтор ал-ихтиёр. Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 5438.71

b

–75

b

-б.

2

Қаранг: Қози Ихтиёр. Мухтор ал-ихтиёр. Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 5438.

98

b

-99

a

-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

71

Иккинчи мабҳаснинг дебочаси ҳамда биринчи китоби ҳужжат ва васи-

қаларни қандай тузиш кераклиги тўғрисида, уларда ишлатилиши мумкин
бўлган атамалар изоҳига бағишланган. Қози Ихтиёр ҳужжатларни қай тари-
қада тузиш ҳақида кўрсатган кўрсатмалари, шунингдек, у изоҳлаб берган
тарихий ҳужжатларда ишлатилган атамалар XIX асрлар охирларигача ҳеч
ўзгаришсиз қўлланган, дейиш мумкин. Кейинги китобларда эса никоҳ,
талоқ, қул озод қилиш, ваколат, кафолат, ҳавола, совға-ҳадя, омонат, орият
(муайян нарсадан вақтинчалик фойдаланиб туриш), вақф, васият, шуфъа
(қўшничилик ҳаққи), тақсимлаш, ижара, иқрор, гаров, сулҳ, шерикчилик,
музораба (фойда-шерик), музораъа (экин-тикин), суғориш каби ҳолатларда
тузиладиган ҳужжатлар тўғрисида сўз юритилади. Мазкур мабҳаснинг
хотимаси эса муаллифнинг васиқалар кириш қисмида берилиши мумкин
бўлган ўзи тузган матнларга бағишланган.

“Мухтор ал-Ихтиёр”нинг учинчи мабҳаси “Маҳзар ва сижиллар ҳамда у

ҳақидаги инкор ва исботлар баёнида” деб аталган. Мазкур мабҳас “муддао”
деб аталган икки бўлимдан ва хотимадан ташкил топган

1

. Биринчи муддао

маҳзарлар, иккинчиси эса сижилларга ажратилган. Маҳзар актлар, сижил эса
ҳукмлар дафтари сифатида юритилган. Уларда маҳзар ва сижил тушунчаси,
уларнинг тузилиши, атамалари борасида сўз юритилган. Ҳар икки бўлимда
даъво турлари мисолидаги маҳзар ва сижиллар кўриб чиқилади. Биринчи
муддаода муайян нарсаларнинг урфда қиймат билан белгиланиши ёки бир-
бирига ўхшаш қилиб олиниши (

қиямий

ва

мислий

) алифбо тартибида кўрсатиб

ўтилган. Иккинчи муддаода сижилнинг ички тузилиши, унда ишлатилиши
керак бўлган ибора ва сўзларга алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтилган.

“Мухтор ал-Ихтиёр”нинг “мақтаъ” деб аталган хулоса қисми Қозихона

ишлари бўйича керак бўладиган ҳар хил масалаларга бағишланган. Жум-
ладан, мероснома тузиш, боланинг кимдан эканлигини тасдиқлаш, васий
таъйинлаш ва уни бўшатиш, нафақа белгилаш каби ҳужжатларни қандай
расмийлаштириш ҳақида кўрсатмалар берилган.

Қози Ихтиёрнинг “Мухтор ал-Ихтиёр” асари темурийлар даври фиқҳи

ривожини, Қозихона ишларини, Қози ва муфтийлар фаолиятини, у даврда
Қозихоналарда тузилган ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилишда муҳим
манба ҳисобланади.


1

Қаранг: Қози Ихтиёр. Мухтор ал-ихтиёр. Шарқ қўлёзмалари маркази жамғармаси, № 5438.

195

a

-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов