STAGES OF ENTREPRENEURSHIP DEVELOPMENT IN UZBEKISTAN AND ITS ROLE IN THE NATIONAL ECONOMY

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Dusiyarov, S. (2023). STAGES OF ENTREPRENEURSHIP DEVELOPMENT IN UZBEKISTAN AND ITS ROLE IN THE NATIONAL ECONOMY. Modern Science and Research, 2(6), 16–25. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/20822
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

The article describes the stages of development of entrepreneurship in Uzbekistan and indicators that determine its role and importance in the national economy, an analysis of the work done to increase the scale of existing and newly created economic entities, reforms carried out in terms of loans aimed at supporting small businesses and private entrepreneurship.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

16

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ

Дусиярoв Ш.Х

Фискал институт “Солиқлар ва солиққа тортиш”

кафедраси доценти (PhD)

+99897275-35-25,

sh.dusiyarov@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.7997872

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш босқичлари

ва миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамиятини белгиловчи кўрсаткичлар, фаолият
кўрсатаётган ҳамда янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларини кўламини
оширишда амалга оширилган ишлар таҳлили, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш учун ажратилган кредитлар бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар
ёритилган.

Калит сузлар:

бизнес, тадбиркорлик субъектлари, микрофирмалар, бизнесни

юритиш, қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ажратилган
кредитлар.

ЭТАПЫ РАЗВИТИЯ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В УЗБЕКИСТАНЕ И ЕГО

РОЛЬ В НАЦИОНАЛЬНОЙ ЭКОНОМИКЕ

Аннотация.

В статье описаны этапы развития предпринимательства в

Узбекистане и показатели, определяющие его роль и значение в народном хозяйстве,
анализ проведенной работы по увеличению масштабов действующих и вновь создаваемых
хозяйствующих субъектов, реформы, проводимые в условиях кредитов, направленных на
поддержку малого бизнеса и частного предпринимательства.

Ключевые слова:

бизнес, хозяйствующие субъекты, критерии определения

субъектов хозяйствования, налоговая политика, налогообложение, ведение бизнеса,
благоприятная деловая среда.

STAGES OF ENTREPRENEURSHIP DEVELOPMENT IN UZBEKISTAN AND

ITS ROLE IN THE NATIONAL ECONOMY

Abstract.

The article describes the stages of development of entrepreneurship in

Uzbekistan and indicators that determine its role and importance in the national economy, an
analysis of the work done to increase the scale of existing and newly created economic entities,
reforms carried out in terms of loans aimed at supporting small businesses and private
entrepreneurship.

Keywords:

business, business entities, criteria for determining business entities, tax policy,

taxation, doing business, favorable business environment.


Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида, кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлашда муҳим роль ўйнайди ва республикада амалга оширилаётган иқтисодий
сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. У мамлакат ижтимоий-иқтисодий
ривожланишининг йирик ва мураккаб муаммоларини ҳал этишга қодир бўлган локомотив
ролини бажаради.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

17

Кичик бизнеснинг ихчам ва ҳаракатчанлиги, бозор конъюнктураси ўзгаришлари ва

истеъмолчилар эҳтиёжларига нисбатан тез мослаша олиши уни жаҳон иқтисодий инқирози
даврида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш борасида энг қулай ва
мақбул воситага айлантиради. Президент Ш.Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантиришда
- “Биз янги иш ўринларини яратадиган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни елкамизда кўтаришимиз керак” -деб
таъкидлаган

1

.

Инқирозга қарши чоралар дастурида кичик бизнесни ривожлантиришни

рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу чора-тадбирлар солиқ ва кредит
имтиёзлари билан бир қаторда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
учун қулай бизнес муҳитини яратиш мақсадида институционал ислоҳотларни янада
чуқурлаштиришни ҳам ўз ичига олади

2

. Чунки кичик бизнес янги-янги иш ўринларини

яратиб, бизнинг шароитимизда иш билан банд аҳоли даромадининг 70 фоиздан ортиғини
ташкил этмоқда.

Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз –

кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш,
мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий
тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини,
балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон
чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”

3

.

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсати даражасида

бўлиши унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши ўсиш тенденциясига эга бўлиб,
2000-2021-йиллар бўйича солиштирилганда ўсиш суръатларини 1-расмда кўришимиз
мумкин.

1-расм. Ўзбекистонда кичик бизнесни мамлакат ЯИМ даги улуши(%)

4

Юқоридаги 1-расм маълумотларидан кўринадики, 2000 йилда кичик бизнеснинг

ЯИМдаги улуши 31,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилда 52,5 фоизни, 2015 йилда 56,7

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси –

Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2020, 24 январь.

2

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган

тантанали маросимдаги маърузаси. – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2010, 10 декабр.

3

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига

бағишланган Олий Мажлис Палаталарининг Қўшма Мажлисидаги нутқи. . – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси,
2016, 14 декабр.

4

ЎзР Давлат статистика қўмитасининг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

31

38,2

52,5

56,7

56,9

53,3

60,5

54,2

53,9

54,9

0

50

100

2000 й.

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

Кичик бизнесни мамлакат ЯИМ даги улуши %


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

18

фоизни ва 2021 йил якуни бўйича 54,9 фоизни ташкил этган ёки 2000 йилга нисбатан 24,9
фоиз пунктга ошган. Таъкидлаш жоизки, энг юқори кўрсаткич 2018 йилда ЯИМнинг 60,5
фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб 54,2 фоизни ёки 6,3 фоиз пунктига камайган.
Шунингдек, 2021 йилда қисман ўсиш кузатилиб 54,9 фоизни ташкил этган. Ушбу ҳолатни
2019 йилда бошланган глобал инқироз ва пандемиянинг бевосита таъсири билан
изоҳлашимиз мумкин.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда бизнес юритиш учун қулай ишбилармонлик

муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва кафолатларини
мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли
ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш

бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 2016 йилда 32 мингтага яқин ёки 2015
йилга нисбатан 18 фоизга кўп кичик бизнес субектлари ташкил қилинишига туртки бўлди.
Кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси 56,9 фоизгача, саноатда эса
45 фоизгача ошди.

5

Кичик бизнес ва тадбиркорликни 2000-2021 йиллардаги иқтисодиёт ва унинг асосий

тармоқларидаги улушининг ўзгариши ва ривожланиши таҳлил қилинди (1-жадвал).

1-жадвал

Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиёт ва унинг асосий

тармоқларидаги улуши

6

Т

Кўрсат-

кичлар

Йиллар (%)

2000

2

005

2

010

2

015

2

017

2

018

2

019

2020

2

021

1

.

ЯИМ

31,0

3

8,2

5

2,5

5

6,7

5

3,3

6

0,5

5

4,2

53,9

5

4,9

2

.

Саноат

12,9

1

0,0

1

8,8

4

0,6

3

9,6

3

7,4

2

5,8

27,5

2

7,0

3

.

Қишлоқ

хўжалиги

73,6

8

5,7

9

7,8

9

8,1

9

9,0

9

8,1

9

7,9

97,0


9

6,9

4

.

Инвестиция

15,4

2

4,0

2

8,5

3

5,8

3

2,0

3

4,9

4

4,3

49,7

5

6,7

5

.

Қурилиш

38,4

5

0,9

5

3,1

6

6,7

6

5,1

7

3,2

7

5,8

72,4

7

2,4

6

.

Савдо

74,1

8

8,2

8

5,1

8

7,1

8

8,4

8

6,3

8

3,7

83,2

8

2,5

7

.

Жами

хизматлар

37,0

5

2,5

4

5,7

5

5,6

5

8,4

5

6,0

5

3,2

51,5

1

1,7

5

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.” – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2017, 15 январ.

6

http://www.stat.uz

-Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилди.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

19

8

.

Юк ташиш

6,7

2

4,6

4

1,6

5

3,7

5

5,7

5

4,4

5

4,4

52,4


3

8,9

9

.

Юк

айланмаси

25,8

5

9,7

7

6,6

8

3,7

7

7,9

7

9,6

7

6,5

76,2


6

8,5

1

0.

Йўловчи

ташиш

30,0

6

5,7

7

9,4

8

7,3

9

0,1

9

0,8

9

0,4

93,9


9

3,1

1

1.

Экспорт

10,2

6

,0

1

3,7

2

6,0

2

7,0

2

7,2

2

7,0

20,5

2

2,3

1

2.

Импорт

27,4

3

3,7

3

5,8

4

4,5

4

6,7

5

6,2

6

1,6

51,8

4

8,7


1-жадвал маълумотларнинг кўрсатишича, кичик бизнеснинг саноатдаги улуши 2000

йилда 12,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 37,4 фоизни ёки 2000 йилга нисбатан
24,5 фоиз пунктга ошган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам кичик
бизнесни улуши 2000 йилга нисбатан 24,5 фоиз пунктига ошганлиги, шунингдек қурилиш
ва инвестиция соҳаларини улуши деярли икки баробарга ўсган. Хизматлар соҳасида ҳам
сезиларли ўсиш кузатилиб, 2018 йилда 56 фоизни ёки 2000 йилга нисбатан 19 фоиз
пунктига, аҳоли бандлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда 2000 йилдаги 49,7
фоиздан 2018 йилдаги 74,5 фоизга ўсишига эришилди

7

. Бироқ, ушбу кўрсаткичларнинг

тенденцияси 2019-2021 йилларда пасайиш кузатилиб бевосита пандемиянинг таъсири
билан ўзгарган.

7

http://www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилди

31,0

38,2

60,8

64,6

55,7

54,9

12,9

10,0

26,6

40,6

27,9

27,0

38,4

50,9

52,5

66,7

72,5

72,4

49,7

64,8

74,3

77,9

74,5

74,4

10,2

6,0

13,7

27,0

20,5

22,3

22,8

33,7

35,8

44,5

51,7

48,7

0,0

10,0

20,0

30,0

40,0

50,0

60,0

70,0

80,0

90,0

2000 й

2005 й

2010 й

2015 й

2020 й

2021 й

ЯИМ

Саноат

Қурилиш

Бандлик

Экспорт

Импорт


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

20

2-расм. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиёт ва унинг асосий

тармоқларидаги улуши

8

2-расм маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, кичик бизнеснинг мамлакат

экспортидаги улуши 2000 йилда 10,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 22,3 фозни
ёки икки баробарга кўпайгани, шунингдек саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 2000
йилдаги 12,9 фоиздан 2021 йилга келиб 27,0 фоизни ташкил этиб, 14,1 фоиз пунктига ўсган.
Қурилиш соҳасида ҳам сезиларли даражада ўсиш кузатилиб, 2000 йилга нисбатан 2021
йилда
34 фоиз пунктига ошган. Бироқ, ушбу кўрсаткичлар 2018 йилга нисбатан камайганини
кўришимиз мумкин. Бу эса ўз навбатида, глобал инқироз ва пандемиянинг таъсири билан
изоҳлашимиз мумкин.

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал

ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўз ўрнида,
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида
ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга
қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга
тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг ўз шахсий бизнесини
йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

3-расм. Фаолият кўрсатаётган ҳамда янги ташкил этилган корхона ва

ташкилотларнинг ўзгариш кўрсаткичлари (мингта)

9

Рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 419,5

мингтани ташкил этиб, улардан 398,1 мингтаси ёки 94,9 % фаолият кўрсатмоқда. Бу
кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80,5 мингтага ёки 23,7 %га ошганлигини
кўриш мумкин. 2019 йил давомида республикамизда 96,7 мингдан ортиқ корхона ва

8

http://www.stat.uz

-Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилди.

9

http://www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва 2016-2020

йиллардаги статистик ахборотномаси маълумотлари асосида тузилди


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

21

ташкилотлар янги ташкил этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,7 мингтага
кўпдир. 2020 йилда эса пандемиянинг таъсирида ушбу кўрсаткич 1432 тага камайиб, 65311
тани ташкил этган.

2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 96,7 мингта корхона ва ташкилотлар янги

ташкил этилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мартага кўпдир. Шундан
масъулияти чекланган жамиятлар 60,8 мингта, хусусий корхоналар 18,6 мингта, оилавий
корхоналар 13,2 мингта, муассасалар 2,8 мингта ва бошқалар 1,3 мингтани ташкил этди.

Энди юқоридаги маълумотларига таяниб мамлакат миқёсида фаолият кўрсатаётган

ва фаолият олиб бораётган микрофирмалар ва кичик корхоналар сони тўғрисидаги умумий
кўрсаткичлар таҳлилига тўхталамиз (4-расм)

.

4-расм. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик

корхоналар сонининг ўзгариш динамикаси(мингта)

10

.

1.9-расм маълумотлари таҳлили кўрсатишича, 2017 йилда фаолият кўрсатаётган

кичик корхоналар сони 58322 тани ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб икки баробарга
ошиб 107734 тани ташкил этган. Шунингдек, 2017 йилда фаолият кўрсатаётган
микрофирмалар сони 38256 тани ташкил этган бўлса, 2021 йилга 71882 тани ёки 2017 йилга
нисбатан 33626 тага кўпайганини кўришимиз мумкин.

2-жадвал

Кичик бизнес субъектларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни

10

http://www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва 2016-2020

йиллардаги статистик ахборотномаси маълумотлари асосида тузилди

38256

50386

58784

66173

71882

58322

76814

89616

107771

107734

0

20000

40000

60000

80000

100000

120000

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

Микрофирмалар

Кичик корхоналар


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

22

ва аҳамиятини белгиловчи кўрсаткичлар

11

.

Йиллар

Янги ташкил
этилган
микрофирма
ва кичик
корхоналар
(мингта)

Кичик
бизнесда
аҳоли
бандлиги
(%)

Кичик
бизнесда
банд бўлган
аҳоли сони
(минг)

Кичик
бизнесда
янги ташкил
этилган иш
ўринлари
(минг)

Ҳар 1000
кишига
кичик
бизнес суб-
рини тўғри
келиши та

2000

24546

49,7

4467,1

324,5

6,4

2005

28795

64,8

6602,5

434,2

10,3

2010

24542

74,3

8643,9

480,0

11,6

2015

26900

77,9

10170,4

598,4

18,1

2017

38167

78,3

10587,7

373,3

12,2

2018

48922

74,5

12700,1

450.0

13,2

2019

92874

77,6

11850,2

524,3

13,3

2020

93214

73,8

12343,5

560,4

15,6

2021

98886

74,4

13397,5

710,2

16,5


2-жадвал маълумотларнинг кўрсатишича, 2000 йилда кичик бизнесда аҳоли

бандлиги 49,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 24,7 фоиз пунктига ошиб 74,4 фоизни
ташкил этган. Кичик бизнесда банд бўлган аҳоли сони 2000 йилда 4467,1 мингтани ташкил
этган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 13397,5 минг ёки 2000 йилга нисбатан 8930,4
мингтага кўпайган ёки 3,4 баробарга ошган. Шунингдек, аҳолининг ҳар минг кишига тўғри
келадиган кичик бизнес субъектлари сони 2000 йилда 6,4 тага тўғри келган бўлса, 2021
йилда 16,5 та ёки 2,5 баробарга ошган.

Мамлакатимизда барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрни беқиёсдир. Хусусан, уларнинг ялпи
ички маҳсулотдаги улуши муттасил ошиб бориб, 2020 йил якунлари бўйича 53,9 фоизни
ташкил этди. Бунда кўрсатилаётган молиявий хизматлар, жумладан, ажратилаётган
кредитлар ҳажмининг жадал суръатларда ошиши ҳам муҳим омил бўлмоқда. 2020 йилда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар миқдори
2016 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ошиб, қарийб 48,3 трлн. сўмни ташкил этди
(1.10-расм).

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, агар 2000 йилда тижорат банклари томонидан

барча манбалар ҳисобидан кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитларнинг умумий
миқдори 98,7 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастури
доирасида тижорат банклари томонидан 2009 йилда кичик бизнес субъектларига
ажратилган кредит ресурсларининг умумий ҳажми 1,8 триллион сўмдан ошди

12

.

Шунингдек, 2017 йилда кичик бизнес субектларига ажратилган кредитлар ҳажми 19600,0

11

http://www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва 2000-2020

йиллардаги статистик ахборотномаси маълумотлари асосида ҳисоб китоблар.

12

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир . – Тошкент.: «Ўзбекистон», 2010. - 43 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

23

млрд. сўмни ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан 200 баробарга ошганини кўришимиз
мумкин.

5-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун

ажратилган кредитлар миқдори, млрд. сўм

13

Мамлакатимиз банклари орқали 2020 йилда ажратилган микрокредитлар 10194,3

млрд. сўмни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6078,5
млрд.сўм, шундан аҳолига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 3602,1
млрд.сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга 5 959,8 млрд.сўм,
тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга 4895,9 млрд.сўм, хорижий кредит линиялари
ҳисобидан (млн. АҚШ доллари) 2139,0

14

ажратилган.

Карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида аҳолининг

кредитлар бўйича навбатдаги тўлов муддатларини узайтириш банклар томонидан
шартномаларга бир томонлама ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилди

15

.

2020 йилнинг 1 октябрига қадар банклар томонидан жами

2,2 млн.

та шартнома

бўйича

26,6 трлн.

сўмлик, шундан

105

мингта тадбиркорлик субъектларининг

21,4 трлн.

сўмлик ва

2,1 млн.

нафар фуқаронинг

5,1 трлн.

сўмлик кредит тўлови муддатлари

узайтирилди

(кредит портфели таркибида муддати узайтирилган кредитлар қолдиғи

43

фоизни ташкил этган).

Бунда мазкур кредит тўловлари бўйича узайтириш устувор

равишда меҳмонхона, транспорт ва логистика хизматлари соҳасига ҳамда асосий
ҳамкорлари коронавирус тарқалиш даражаси юқори бўлган давлатларда бўлган
корхоналарга қаратилди.

13

https://www.cbu.uz/

- Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг маълумотлари 2000-2020 йиллардаги

Монетар сиёсатга бағишланган йиллик ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан тузилди

14

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Статистик бюллетени. Тошкент, 2020 йил (pdf)

15

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи. Тошкент 2021

йил. (pdf)

0

10000

20000

30000

40000

50000

60000

2000

й.

2005

й.

2010

й.

2015

й.

2016

й.

2017

й.

2018

й.

2019

й.

2020

й.

98,7

464

2700

12112

15870

19600

34100

55430

48389


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

24

Карантин чоралари оқибатида қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик

субъектларининг рўйхати шакллантирилди ва пул оқимлари асосида уларнинг молиявий
ҳолатининг ўзгариши кунлик мониторингга олинди.

Пул тушуми кескин камайган

тадбиркорлик субъектларини қўллаб- қувватлаш, уларнинг фаолияти узлуксизлигини
таъминлаш мақсадида банклар томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун

31 трлн.

Сўмдан ортиқ қисқа муддатли кредитлар ажратилди.

2020 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар натижасида жами

204

мингта

тадбиркорлик субъектларининг пул тушумлари карантинга қадар бўлган даврдаги ҳажмга
етказилган ҳолда тикланди. Натижада, корхоналар пул тушумларининг тикланиш даражаси

94

фоизга етди.

Юқорида келтирилган ўнта муҳим кўрсаткичлар орқали кичик бизнес ва

тадбиркорлик миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим таянчи ва асосига
айланган ҳолда, умумий кўринишда, мазкур соҳада йилдан-йилга юксалиш ва тараққиёт юз
бераётганлигини кўриш мумкин. Хусусан, аҳоли бандлиги сони ва улуши, жами корхоналар
сони ва ялпи ички маҳсулотдаги улуши каби кўрсаткичларнинг йил сайин ижобий
натижаларни қайд этиши бунинг ёрқин далилидир.

Умумий хулоса қилсак, республикамизда фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва

микрофирмалар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шунингдек, кичик бизнес
корхоналарида банд бўлганлар сонининг ўсиш тенденцияси ҳам кузатилмоқда. Шуни ҳам
алоҳида таъкидлаш лозимки, янги иш ўринлари яратишда кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш
корхоналарининг аҳамияти юқоридир.

Қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш давлат томонидан

тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг бир усули бўлиб, унинг шаклланиши кўп жиҳатдан
олиб борилаётган солиқ сиёсатига ва тадбиркорлар фаоллигини рағбатлантирувчи
солиқларга боғлиқдир.

Мақоламизда кичик бизнеснинг моҳияти ва ташкилий ҳуқуқий асослари ҳақидаги

мулоҳозаларимизни якунлаб, умумий хулоса сифатида қайд этишимиз мумкинки, кичик
бизнеснинг моҳияти унинг бир қатор хусусиятлари: бозор конъюктурасига асосан тез
мослашувчанлиги; янги иш ўринларини яратиш орқали ишсизликнинг олдини олиши;
йирик бизнес субъектлари учун иқтисодий самарасиз соҳаларда фаолият олиб бориши;
миллий анъаналарни ўзида сақлаган ҳолда авлодларга етказиши ва шу кабилар орқали очиб
берилади.

Янги тараққиёт стратегиясига мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай

ишбилармонлик мухитини яратиш, солиққ тортишни соддалаштириш, солиқ юкини
камайтириш, солиқ маъмуриятчилигининг шафоффлигини ошириш ва қўшимча солиқ
базасини кенгайтириш орқали солиқ тушумларини ошириш мамлакат солиқ сиёсатининг
асосий вазифаси бўлиши лозим.

Юқорида баён этилганлардан шундай хулосага келиш мумкинки, Ўзбекистонда

кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш ва
қўллаб-қувватлашнинг меъёрий-ҳуқуқий асоси яратилган бўлиб у мамлакатнинг иқтисодий
ривожланиши талабларидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда такомиллаштирилиши
лозимдир.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

25

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2020, 24 январь.

2.

Каримов

И.А.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги
маърузаси. – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2010, 10 декабр.

3.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига
киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Палаталарининг
Қўшма Мажлисидаги нутқи. . – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2016, 14
декабр.

4.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак.” – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2017, 15 январ.

5.

http://www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

6.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва ҳалқимиз
фаровонлигини янада юксалтиришдир . – Тошкент.: «Ўзбекистон», 2010. - 43
б.

7.

https://www.cbu.uz/ - Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг
маълумотлари 2000-2020 йиллардаги Монетар сиёсатга бағишланган йиллик
ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

8.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Статистик бюллетени.
Тошкент, 2020 йил (pdf).

9.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йилдаги фаолияти
тўғрисида ҳисоботи. Тошкент 2021 йил. (pdf).


References

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2020, 24 январь.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2010, 10 декабр.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Палаталарининг Қўшма Мажлисидаги нутқи. . – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2016, 14 декабр.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.” – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2017, 15 январ.

http://www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир . – Тошкент.: «Ўзбекистон», 2010. - 43 б.

https://www.cbu.uz/ - Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг маълумотлари 2000-2020 йиллардаги Монетар сиёсатга бағишланган йиллик ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Статистик бюллетени. Тошкент, 2020 йил (pdf).

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи. Тошкент 2021 йил. (pdf).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов