ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
237
ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИ КАФОЛАТЛАРИ
Феруза Астанова
Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар Олий мактаби тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.8170428
Аннотация.
Мазкур мақолада хусусий мулк дахлсизлиги кафолатлари масалаларига
алоҳида тўхталиб ўтилган. Мақола давомида асосли фикр ва мулоҳазалар келтириб
ўтилган.
Калит сўзлар:
хусусий мулк дахлсизлиги, тараққиёт стратегияси, хусусий мулкнинг
капиталлашув даражасини ошириш.
GUARANTEES OF PRIVACY
Abstract.
This article focuses on the issues of guarantees of privacy of private property.
Reasonable opinions and comments are mentioned throughout the article.
Key words:
privacy of private property, development strategy, increasing the level of
capitalization of private property.
ГАРАНТИИ КОНФИДЕНЦИАЛЬНОСТ
и
Аннотация.
Данная статья посвящена вопросам гарантий неприкосновенности
частной собственности. Обоснованные мнения и комментарии упоминаются на
протяжении всей статьи.
Ключевые слова:
неприкосновенность частной собственности, стратегия
развития, повышение уровня капитализации частной собственности.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тубдан
ўзгартириш борасида мулкий ҳуқуқларни таъминлаш, ноқонуний тажовузлардан ҳимоя
қилиш долзарб аҳамият касб этди. Бу борада охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳамда ҳукуматнинг 300 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган.
Жумладан, «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига
асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми
сифатида
«2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси»
қабул
қилинганлиги, мамлакатда адолат ва қонун устуворлиги
тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш энг устувор
йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Бунинг учун бир қатор зарур мақсадлар кўзда
тутилган.
Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 24 август кунидаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли
ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий
мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сон
Фармони мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини яратиш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган
омилларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш борасида муҳим
аҳамият касб этди. Унга кўра, хусусий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни
тасарруф этиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклашни назарда тутувчи, мулкий
муносабатларда бозор иқтисодиёти тамойилларини тўлиқ жорий этишга тўсқинлик
қилувчи тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилиниши кўзда тутилган. Жумладан,
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
238
турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш соҳасида, турар жойга нисбатан
мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган
шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини
олиш (бундан тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар мустасно); суд
томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан
ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш; жисмоний ва юридик шахсларга
мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар, транспорт воситаларидан
фойдаланиш соҳасида мулкий ҳуқуқларнинг вужудга келиши учун асос бўлган маъмурий
ҳужжатларни ушбу ҳужжатни қабул қилган ёки юқори турувчи маъмурий орган ва
мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли
билан ҳуқуқларни тугатиш (бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки
ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно) бекор қилинди.
Бундан ташқари, конституциявий ислоҳотлар жараёнида хусусий мулк дахлсизлиги
билан боғлиқ қатор қоидалар ишончли кафолат сифатида белгиланди. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси янги таҳрирдаги Конституциясининг 41-моддасида
ҳар бир шахс мулкдор
бўлишга ҳақлилиги, банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир
тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланиши, 65-моддасида
фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини
хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши ҳақидаги нормаларнинг мустаҳкамланганлиги
хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг амалга оширилиши, манфаатларига риоя
қилинишининг таъминланишида муҳим асос бўлди. Давлат бозор муносабатларини
ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг
ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат
қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг
тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. Хусусий мулк
дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан
ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги
ҳақидаги нормаларнинг Асосий Қонунимизда акс эттирилиши келажакда аҳолининг
турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада
қўллаб-қувватлаш, мулкчилик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш, хусусий
мулкнинг дахлсизлигини кучайтиришга туртки бўлади.
Шу ўринда хулоса қиладиган бўлсак, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик
жамиятининг энг муҳим талаби мулкдорларни қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк
дахлсизлигини кафолатлаш, турли тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва
кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишдир. Ж
амиятнинг иқтисодий
негизи саналган бозор муносабатларининг ривожланиши,
давлат органлари билан
муносабатларда хусусий мулк ҳуқуқларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш учун
бевосита шароитлар яратилишида зарур омил бўлади.