THE RELATIONSHIP OF RELATIONSHIP TO OTHER SECTORS

HAC
Google Scholar
To share
Saidova, R. (2023). THE RELATIONSHIP OF RELATIONSHIP TO OTHER SECTORS. Modern Science and Research, 2(10), 341–345. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/25137
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Malomat is recognized as a separate sect. However, in all sects there is a case of blame. Therefore, the article discussed the fact that many influential sects appeared under the influence of blame.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

341

МАЛОМАТИЙЛИКНИНГ БОШҚА ТАРИҚАТЛАР БИЛАН АЛОҚАСИ

Саидова Райхон

Турон Зармед университети “Мактабгача таълим “кафедраси мудири, филология

фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.

https://doi.org/10.5281/zenodo.10090172

Аннотация.

Маломат алоҳида бир тариқат сифатида эътироф этилади. Бироқ

барча тариқатларда маломат ҳоли мавжуд. Шу боис мақолада кўпгина нуфузли
тариқатлар маломат маслаги таъсирида пайдо бўлганлиги хусусида баҳс юритилди.

Калит сўзлар:

тасаввуф, тариқат, маломат, маслак, нафс, руҳ, пайғамбар.

THE RELATIONSHIP OF RELATIONSHIP TO OTHER SECTORS

Abstract.

Malomat is recognized as a separate sect. However, in all sects there is a case

of blame. Therefore, the article discussed the fact that many influential sects appeared under the
influence of blame.

Key words:

mysticism, tariqat, blame, maslak, nafs, spirit, prophet.

ВЗАИМОСВЯЗЬ С ДРУГИМИ СЕКТОРАМИ

Аннотация.

Маломат признан отдельной сектой. Однако во всех сектах есть

место вины. Поэтому в статье обсуждается тот факт, что многие влиятельные секты
оказались под влиянием порицания.

Ключевые слова:

мистика, тарикат, порицание, маслак, нафс, дух, пророк.

Маломат маслаги, маломат ҳоли хусусида сўз кетганда, албатта, ўтмишга назар

ташлашга, бошқа тариқатлар билан унинг ўзаро муносабати тўғрисида ҳам баҳс юритишга
тўғри келади. Аслида маломийлик эҳтиёжи Одам Ато тарихига бориб тақалади. Чунки
одамизод яралибдики, унда маломат ҳисси мавжуддир. Бани башар раҳмоний ва шайтоний
хусусиятларни жамлаган экан, унда ҳамиша маломатнинг овози баъзан баландроқ, гоҳ
пастроқ бўлса-да, эшитилиб турган. Зеро, унинг саси тинган кун одам ўзлигини унутади,
ўзининг амалларини тафтиш этиш озоридан тўхтайди, нафсини ислоҳ этишдан бебаҳра
қолади. Маълумки, тасаввуфшуносликда нафс етти турга ажратилган. Унинг биринчиси
нафси аммора деб аталган бўлиб, ушбу нафс ҳайвонийликдан-да паст кўрилган.
Маломатийларнинг диққат эътибори нафси амморага қаратилган ва “лавм”, яъни
маломатнинг ҳам асосий қисми шу нафсга қаратилган. Иккинчи нафс нафси лаввомадир.
Мазкур нафс инсон тақдирини ҳал қилишга катта роль ўйнайди. Чунки у тинимсиз равишда
кишининг айби, камчилиги ва гуноҳларини тўхтовсиз хотирлайди. Таъкидлаш ўринлики,
нафс тарбиясида нафси лаввомани енгмасдан нафси мулҳамага ўтиш асло мумкин
бўлмаган. Шунинг учун маломат тушунчаси, маломатийлик тариқатини англаш учун нафси
лаввома, яъни маломат қилинган нафсга оид билимларни ҳам жамлаш зарур. Маломатгўй
нафс даражасига кўтарилиш Ҳақ йўлчиси учун муҳим бир мақомдир. Нафс ўзини таниш
учун тафтиш бошлайди. Ўзидан шубҳаланади, ўзини танқид қилади, ўзини ҳою
ҳаваслардан тияди. Риё, ҳасад, ғийбат, кибр, ғараз, шаҳват каби иллатлардан покланишга
жаҳд этади. Хуллас, нафсни маломат қила оладиган ҳолга кўтарилганда нафси лаввомага
эришади. Ҳақ йўлчилигида, албатта, бу босқичдан ўтиш талаб қилинадики, шундан
сўнггина рози бўлган нафсга юксалиш бўлади. Демак, бошқа нафсларнинг комиллиги


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

342

нафси лаввомага боғлиқдир. Тариқатларнинг ҳам нафсоний ва руҳоний, дея иккига
ажратилиши бежиз эмас. Бундоқ қаралганда нафсоний тариқатларнинг бош муаммоси
маломат орқали нафс ҳаётини тўғри йўлга солишдир. Шу боис барча тариқатларда маломат
ҳоли ва тажрибаси муҳим саналганлиги учун уни алоҳида бир оқим сифатида эътироф
этмай, сайри сулукдаги бир марҳала сифатида изоҳлаганлар ҳам бўлган. Шу боис аслида
бирор тариқатни маломатийлик ҳоли ва амалиётидан айри тасаввур этиб бўлмайди.
Маломат маслагининг таъсирида бир неча тариқатлар дунёга келган. Бироқ қолган
тариқатларда ҳам маломат ҳоли амалиёти заминида шакллантирилган.

Турк тасаввуфшуноси Эмраҳ Бекчи тариқатларнинг пайдо бўлиши масаласи ҳақида

ҳам мулоҳазаларини билдиради. Ахийлик билан алоқадор бўлган дея тахмин этилган
маломатия ташкилоти ҳам мавжуд бўлганлигини таъкидлаб, бир тариқат ўлароқ фаолият
кўрсатган ушбу муассаса ҳақида шундай дейди: “Маломатийлик қоида ва сирлари билан
ахийлик қоида ва сирлари ўртасида жудаям яқин ўхшашлик бор. Бутун тариқатларнинг
асоси Ахий ва Маломий ташкилоти бўлиш эҳтимоли ўта кучлидир”. Дарҳақиқат, кўплаб
машҳур тариқатларнинг шаклланишида бевосита маломатийлик маслаги ғояларининг катта
таъсири бўлган. Тариқатлар руҳий тарбияда ўзларининг усул-арконларини белгилашда
маломатийларнинг фикр-қарашларига таянишган. Уларга хос жиҳатларни баъзан айнан
қабул қилишса, баъзан такомиллаштиришган. “Футувват бир неча фазилат бирлигига
берилган номдир, – дейди Шаҳобиддин Суҳравардий. Бу фазилатларнинг аввали карам,
жўмардлик, донолик ва жижоатдир. Футувват Ҳазрат Али ва оиласининг лақаби сифатида
ҳам қўлланилган”

1

. Дарҳақиқат, бошқа тариқатчиларнинг фикр-қарашларига кўра ҳам

футувват ва маломат тарихи ва такомили ўзаро ажралмас ҳодисадир. Профессор
М.Демирчи “Тасаввуф ва тариқатлар” китобида зуҳд мактабларини учга, яъни Куфа, Басра
ва Хуросон мактабларига ажратиб, Хуросон мактаби хусусида: “Бу ўлка ирфон жиҳатдан
барокатли бир ер бўлиб, кўп оқим ва маслаклар дунёга келишига сабаб бўлган. Хуросон
ўлкасида зуҳд ва фақрдан сўнг маломат ва футувват йўналиши қарашлари кенг ёйилди”

2

, –

дейди. Айниқса, маломат ва футувват тушунчалари тасаввуф тарихида ёнма-ён яшаган,
бир-бирини фикрий ва амалий тўлдирган оқимлар сифатида қайд этилади. кўплаб валий
зотлар тасаввуф йўлига кирмасдан олдин футувват ва маломат аҳлидан бўлишгани ҳа
маълумдир. Боязид Бистомий, Яҳё ибн Муоз ва Ҳамдун Қассорлар шу мактабнинг
вакиллари сифатида кўрсатилади. Ва улардаги асосий фазилатлар айтилганда Боязид
Бистомий сакр (маънавий сархушлик), Ҳамдун Қассор маломат, Абу Ҳафс Ҳаддод
футувватни тамсил этган. Гулпинорли Ҳамдун Қассор силсиласининг Фузайл ибн Иёзга
боғланишини асос қилиб, маломатийлик ғоялари зуҳд давридаги барча мутасаввифларда
борлигидан баҳс юритади.

Маломатия оқимининг етакчи хусусиятлари сифатида илмий адабиётларда

қўйидагилар саналади: “Маломатийларда камолот йўли суҳбат асосида кечган. Риё ва
ошкораикдан йироқ бўлиш, нафс истакларини аксини қилиш, хатодан қўрқиш,
яхшиликларни яшириш, шунингдек, мутлақо бирор иш билан машғул бўлиш, бирор касбни

1

Suhravardiy Sh. Avoriful-Mearif. Semerkand yayinlari. Istanbul, 1999, – S. 149.

2

Demirci M. Sorularla Tasavvuf ve tarikatler. Damla yayınevi, Haziran, 2004, – S. 58.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

343

бажариш орқали Аллоҳнинг Ҳақ йўлида давом этиш маломатийлар учун бир мезон бўлган.
Шубҳасиз, бу хусусиятларнинг бари бошқа тасаввуф оқимларида ҳам бордир”. Булардан
кўз юмиб нафсни поклаш мукмин эмас. Тариқатга доир асарларда маломат хусусида
алоҳида боблар мавжудлигига сабаб ҳам шу. Бу жиҳатдан улуғ аллома Ҳаким
Термизийнинг фикр-мулоҳазалари алоҳида диққатга молик. Тарих китобларида
маломатийлар раҳбарлари ва Ҳаким Термизий ўртасидаги ёзишмалар сақланиб қолганлиги
ва мазкур таълимотдаги нафсни ислоҳ қилиш борасидаги камчилик ва нуқсонларни очиб,
уларни ислоҳ этиш йўлларини ҳам кўрсатиб берганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам
маълумдир. Шунингдек, Ҳаким Термизий уларга тавсиялар ҳам бериб ўтади. “Хуросон ва
Моварауннаҳр ҳудудида катта таъсир доирасига эга бўлган маломатийлик ҳаракати ва
футувват ғоялари ўзаро уйғунлиги асарларда қайд этилган. … Маломатийларнинг аксар
ғояларига футувват таълимотлари намуна бўлиб хизмат қилган. Ҳатто айтиш мумкинки,
футувват ташкилотларининг маломатийлар билан алоқалари аввалида сўфийлардан кўра
кучлироқ бўлган. Суламий ҳам маломатийларни хос сифатлар билан тавсифлаганда айни
“фато”ларга хос хусусиятлар билан мадҳ этган. Маломатиянинг илк асосчилари ҳам уни
футувватнинг бир кўриниши сифатида тасаввур қилганлар ва ўзларига “фитён” исмини
қўллаганлар”

3

. Албатта, тариқатлар орасида маънавий катта бир чегара қўйиб бўлмайди.

Чунки ғоя ва маслак уларнинг барида ўхшашдир. Шу боис сайри сулук соҳибларининг
айримларини қайси тприқатга мансублигини белгилаш ҳам қийин бўлган. Ана шулардан
бири Паҳлавон Маҳмуддир. Унинг айнан қайси тариқат вакили бўлгани ҳақида турли
қарашлар мавжуд. У хилватийлик ва маломатийлик тариқатлари одобини ўзида мужассам
этган. Манбаларда айтилишича, Паҳлавон Маҳмуднинг отаси ҳам футувват аҳлидан бўлиб,
шайх Нажмиддин Кубродан иршод рухсатини олган. Унинг рубоийларида нафсга маломат
туйғуси ҳам яққол намоён бўлади. Мана шундай рубоийларидан бири:

Ўзингдаги бу кибру адоватни йўқот,
Нафсинг бутига сиғинма, синдир уни от.
Дунё хаёлию, бу хаёл занжиридан
Узганда киши кўнглини топқуси нажот

4

.

Тасаввуф луғатларида бут истилоҳи маъшуқ, матлаб маъноларида келса, бутпараст

ошиқ, ҳақиқий тавҳид аҳлига ишора қилган. Аммо кўпгина манбаларида бут – нафс, нафси
амморани англатган. Ҳар одамнинг ўз бути – бу нафси, ўткинчи ҳоф ҳавасидир. С.Улудоғ
шундай дейди:м “Бут ҳақиқатини идрок этиш учун ҳазрати Иброҳимнинг бутни синдириши
каби нафс бутини ҳам синдириш лозим. Футувват аҳли Фатони “бутни синдирувчи” киши
сифатида таъриф этадилар”

5

. Одамлар ҳаёти давомида билиб-билмай, ўз нафсларини бутга

айлантириб, унга сиғинадилар. Унинг ҳою ҳаваслари ортидан эргашган сари дунё
занжирига қаттиқроқ боғланадилар. Инсон нафс бутини синдирмагунча, қалби нажот
топмаслигини маломат қила-қила англайди. Маломатийларда ботинбинлик барча
тариқатлардагидан ҳам баландроқ кўринади. Зеро, улар сийратларидаги жамики

3

Фахриддинов З. “Ҳаким Термизийнинг Марказий Осиё илмий-маънавий муҳитидаги ўрни ҳамда тафсир ва

луғат илмига қўшган ҳиссаси”.The Light of Islam, 2019 йил 4-сон.

4

Донишмандлар туҳфаси. Таржимон Эргаш Очил. – Тошкент: “O’zbekiston” НМИУ, 2009, – Б. 221.

5


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

344

эзгуликларни яширадилар. Ҳатто Яратганга бўлган ишқларини ҳам пинҳон тутадилар. Шу
маънода маломат тиғи зоҳиран вужудга қаратилгандек туюлса-да, асл маломат нафсга
тегишлидир. Маломатчилар айбдор қилиш, хорлаш орқали нафсни поклашган. Уларда
нафсни таъна қилиш, уни таҳқирлаш билан Яратганга унсият ҳосил қилиш мақсад
қилинган. Уларнинг мужодаласи риё билан эди. Ва бу курашда ҳамиша сирга таянишган.
Шу боис маломатийларни сир аҳли ҳам, дейиш мумкиндир.

Тасаввуф илмида маломатийлик таъсирида пайдо бўлган, дея қуйидаги

тариқатларни санашади: Аҳмад Номикийи Жомий (ваф: 536/1141) асос солган

жомийя,

шайх Нажмиддин Кубро (ваф: 666/1221)га мансуб бўлган

кубравийлик,

Қутбиддин Ҳайдар

(ваф: 618/12..) издошлари –

ҳайдария

, Закарёи Мўлтоний(ваф: 666/1267)нинг муриди

Саййид Жамол Бухорийга мансуб жамоа –

қаландария,

Ҳожи Бектош Вали (ваф: 669/1273)

асос салган

бектошия

, Мавлоно Румий (ваф: 672/1273)га мансуб бўлган

мавлавия

ва

ҳоказо. Шу ўринда маломатийларнинг нақшбандия тариқатига таъсирини алоҳида эътироф
этиш жоиз. Чунки маломатийлардаги махфийлик нақшбандийларда асосий жиҳат
ҳисобланган. Таъкидлаш жоизки, маломат 833 (1429-1430) йилда Анқарада вафот этган
Ҳожи Байрами Вали тарафидан янгидан жонлантирилиб, маломатийлик

“маломийлик”

номини олган. Шунингдек, нақшбандиядан маломия деган бир тармоқ ажралган. Таккалар
ҳам қурдирган Муҳаммад Нурул Арабий (ваф: 1305/1888) асос солган учинчи давра
маломийлиги –

маломийяти Нурия

деб аталган. Бироқ бу тариқат байрами маломатийлар

томонидан қабул қилинмаган ва улар

“мутамаломийя”

, яъни маломийлашганлар, дея ном

олганлар

6

. Аммо бу иккала тариқат ҳам кейинчалик ботил тариқатлар қаторидан ўрин

олган.

Руҳ тарбиясида маломатнинг ўрни беқиёсдир. Гарчи у бутун оламнинг ошиққа

маломати бўлсин, хоҳ ошиқнинг ўз-ўзига маломати бўлсин. Баъзи маҳалларда бу икки
томонлама бўлган маломатнинг таъсири, самараси уйғоқ қалбларда айни бир хилдир. Ҳақ
йўлчилигида эса ҳар бир риёзатнинг натижаси муҳим саналган.

Энг кўп маломат тошидан заҳмат чеккан, унинг балоларидан омон чиққан

анбиёлардир. Маломат ҳолининг адабиётдаги ифодаси ҳамиша мана шу нуқтадан
бошланган. Бундай тариқатларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқдир. Маломат масаласида
тариқатларнинг ўртасидаги тафовут пардаси кўтарилади. Улар орасида тўсиқ қўйиб
бўлмаслиги, мақсад ягоналиги на қадар бирлаштиририши яққол кўринади. Пайғамбарлар
энг буюк ишқ соҳибларидир. Мана шу ишққа муносиб маломат ҳам уларда бўлган. Буни
Абдураҳмон Жомий каби Фаридиддин Аттор “Уштурнома”да шундай изоҳлайди:

Чекдилар заҳмат, машаққат анбиё,
Баски, маъшуқ йўлида жабру жафо.
…Боқ яна, ислом шиор айлаб Расул,
Неча бир жабру жафолар чекди ул.
Бул тамом роҳи маломатдир ҳама,
Токи ғавғойи қиёматдир ҳама

7

.

6

Бу ҳақда қаранг: Гулпинорли А. Тасаввуф. Истанбул: 2004.

7

Аттор Ф. Уштурнома. – Тошкент: “Meriyus”, 2012, – Б.23-24.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

345

Маломат назари ила пайғамбарлар ҳаётига назар солиб, маломат Одам а.с. ва

шайтони лаин мажорасидан бошланганлигига урғу беради. Маломат тарихи Нуҳ а.с.да
тўфон, Иброҳим а.с.да ўт, Юсуф а.с.да “бўри”, Мусо а.с.да Фиръавн, Исо а.с.да дор,
Расуллуллоҳ с.а.в. ва кофирлар билан боғлиқлиги айтилади. Демак, анбиёлар ҳоли бўлган
маломат Аллоҳнинг валий бандаларига пайғамбарлардан мерос қолди. Аллоҳнинг хос
бандалари камолотида маломаматнинг роли беқиёс. Қиёматга қадар инсониятга мазкур
маслак зарур олий ҳоллардан бири бўлиб қолади. Маломатия тариқатидаги риё ва
зоҳирпарастликка қарши бўлган сир ва ихлос барча тариқатларга ўз таъсирини ўтказган.
Нафс ўзини маломат этиб, Ҳақ йўлчисини мушоҳадага ундаган. Ҳар бир яхши ёмон ҳолини
мушоҳада этиб, беаёв танқид қилган. Футувват, жавонмардлик, қаландария, кубравия,
яссавия, мавлавия, нақшбандия каби тариқатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг усули
арконини белгилашда маломатийлик маслагининг таъсири сезиларли бўлган. Ва бу ўз
навбатида ирфоний адабиётда ҳам, сўфиёна шеъриятда ҳам ёрқин ифодасини топган.
Маломат ҳол ўлароқ барча тариқатларда мавжуд. Зеро, маломатийлар жуда аҳамият берган
нафс мақоми – бу нафси лаввомадир. Бу босқични босиб ўтмасдан нафс қалбга, қалб руҳга,
руҳ сирга, сир ахфога айланиши имконсиз. Шу боис латоифи хамсага эришиш маломатгўй
нафс билан боғлиқ.

References

references

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов