MECHANISMS OF FORMATION OF STUDENTS' CREATIVE ACTIVITY IN EXTRACURRICULAR GROUP ACTIVITIES

HAC
Google Scholar
To share
Shodiyeva, N. (2023). MECHANISMS OF FORMATION OF STUDENTS’ CREATIVE ACTIVITY IN EXTRACURRICULAR GROUP ACTIVITIES. Modern Science and Research, 2(12), 1210–1217. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/27466
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

This article provides information about the mechanisms of formation of students' creative activity in extracurricular group activities.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1210

ДАРСДАН ТАШҚАРИ ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИДА

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ

Шодиева Нилуфар Олим қизи

Низомий номидаги ТДПУ 2 – курс

https://doi.org/10.5281/zenodo.10431105

Аннотация.

Ушбу мақолада

дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида

ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини шакллантириш механизмлари ҳақида маълумотлар
берилган.

Калит сўзлар:

тўгарак, таълим ва тарбия,

психик хусусиятлар,

ўқувчи

фаолиятининг амалий ва назарий шакллари.

MECHANISMS OF FORMATION OF STUDENTS' CREATIVE ACTIVITY IN

EXTRACURRICULAR GROUP ACTIVITIES

Abstract.

This article provides information about the mechanisms of formation of students'

creative activity in extracurricular group activities.

Key words:

circle, education and training, mental characteristics, practical and theoretical

forms of student activity.

МЕХАНИЗМЫ ФОРМИРОВАНИЯ ТВОРЧЕСКОЙ АКТИВНОСТИ

СТУДЕНТОВ ВО ВНЕКЛАССНОЙ ГРУППОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

Аннотация.

В данной статье представлена информация о механизмах

формирования творческой активности студентов во внеклассной групповой
деятельности.

Ключевые слова:

кружок, воспитание и обучение, психические особенности,

практические и теоретические формы деятельности учащихся.


Маълумки, инсон биологик ва сотсиал (ижтимоий) жиҳатдан ривожланади. Унинг

биологик жиҳатдан ривожланиши гўдаклик, болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, ёшлик,
қарилик даврида намоён бўлади ва ўзига хос табиий хусусиятлари билан фарқ қилади.

Инсоннинг биологик хусусиятлари негизида унинг ижтимоий сифати ва

хусусиятлари — нутқи, юриш–туриши, моддий неъматлардан фойдаланиш кўникмалари,
ҳулқ–атвор меъёрларининг таркиб топиши, бу меъёрларга риоя қилиши меҳнат фаолияти
ва касб–ҳунар, билим, кўникма ва малакалар хосил қилиши онгли интизом кабилар
шаклланади.

Ривожланишни Л.С.Виготский таълим жараёни билан биргаликда қарайди. Лекин

таълим ва тарбия бола ривожланиши билан боғлиқ бўлса ҳам, аммо ҳеч қачон бир–бири
билан тенг ва параллел ҳолда содир бўлмайди. Улар бевосита бир–бирига бўйсунмаган
ҳолда динамик тарзда содир бўладики, буни бир хил таърифлаш мумкин эмас.

1

1

Выготский Л.С. Педагогическая психология (под ред. В.В.Давыдова). –М.: Педагогика,

1999, –321 с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1211

Боланинг ривожланишида юқори психик хусусиятлар икки ҳолатда пайдо бўлади:

биринчиси, жамоавий, ижтимоий фаолият, иккинчиси эса, индивидуал, боланинг ички
тафаккури усули сифатида. Биринчиси, болада қатор ички ривожланувчи жараёнларни
кузатиб, уни ривожланишга ундайди.

Иккинчиси эса боланинг ички тафаккури усули сифатида индивидуал тарзда пайдо

бўлади.

Демак, таълимда ривожланиш йўлланма бўлиб, болани ҳаётга тайёрлайди. Ички

ривожланиш жараёнларини ҳаракатга келтиради, шунга кўра таълим ривожланиш эмас;
лекин тўғри ташкил этилган таълим болаларда ақлий ривожланиш ва ҳаётда таълим
тарбиясиз амалга ошириб бўлмайдиган жараёндир.

Хуллас, таълим боланинг ривожланиш жараёнининг энг муҳим палласи саналади.
Ўқув фаолиятига эҳтиёжнинг ортиши эса унинг ўқишга бўлган қизиқишини

мустаҳкамлай бошлайди. Ўқув фаолиятини эгаллай олиши билим олиш малакасини
шакллантиради.

Худди ана шу ўқишга бўлган истак ва кўникма ўқувчини ўқув фаолиятини субъекти

сифатида намоён этади. Бу эса Л.С.Виготскийнинг таълим ва ривожланиш ҳақидаги
назариясини тан олишга йўллайди. “Инсоннинг фаолияти ижтимоий характерга эга бўлиб,
ҳаётнинг ижтимоий шароитлари билан белгиланади”.

2

Таълим жараёнида ҳар қандай фаолият реал шарт–шароитларда, турли усулларда

ва турлича кўринишларда намоён бўлади.

Қилинаётган ҳар бир ҳаракат маълум нарсага — предметга қаратилганлиги учун

ҳам, фаолият предметли ҳаракатлар мажмуи сифатида тасаввур қилинади. Предметли
ҳаракатлар ташқи оламдаги предметлар хусусиятлари ва сифатини ўзгартиришга
қаратилган бўлади.

Масалан, хорижий тил ўқувчиси дафтарга муайян ёзувни тушираётганда. унинг

ҳаракати ёзувга қаратилган бўлади ва ёзув орқали билим кўламини кенгайтиришга ҳаракати
ошади.

Меҳнат асосида ўқувчиси фаолиятининг амалий ва назарий шакллари ривожланади.

Бунда амалий фаолиятининг хусусияти шундан иборатки, бу хусусият у ёки бу вазиятларни
қайта ўзгартиришга бевосита йўналтирилган бўлади.

Назарий фаолият бу мақсаддан фарқ қилган ҳолда қайта ўзгартириш усулларини

аниқлашга, қонуниятларни очишга таъсир кўрсатади. Назарий фаолият амалий фаолият
вазифаларига таъсир этиш билан ортиб боради ва ривожланади ҳамда мазкур вазифаларни
янада самаралироқ ҳал этишга ёрдам беради.

Инсон ва жамият эҳтиёжларининг хилма–хиллигига қараб кишилар фаолиятининг

хилма–хиллиги вужудга келади. Бу хилма–хилликнинг ҳар бири одатда ўзида фаолиятнинг
ҳам ташқи, ҳам ички, ҳам амалий, ҳам назарий элементларини намоён этади.

2–жадвал

2

Выготский Л.С. Педагогическая психология (под ред. В.В.Давыдова). –М.: Педагогика,

1999, –321 с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1212


Ўқитувчи ўз ғоя, фикр ва қарашларини фаолияти давомида амалда қўллайди ва

янгилик яратади. Ана шу янгилик яратиш ижодкорлик бўлиб, тафаккурнинг энг олий
шаклидир. Қўйилган вазифани ҳал этишда маълум бўлган усуллардан фойдаланмайди.
Фаолиятнинг мақсади ва усулларнинг таркиби сифатида маҳорат ва ташаббускорликнинг
асосий шарти сифатида уни ижодий фаолият даражасига кўтаради.

Бугунги кунда илмий, услубий адабиётларда “ижод”, “ижодкорлик” каби

атамаларни учратиб қоламиз. Бу атамаларнинг адабиётлар саҳифаларида пайдо бўлганлиги
бежиз эмас.

Ижод — сўзи араб тилидан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси: “яратиш”, “кашф

этиш”, “вужудга келтириш” сўзларига монанд келади (2–жадвал). Ижод — илмий, бадиий,
санъатга оид асар ёки моддий бойлик яратиш, вужудга келтириш; яратвчилик фаолияти
демакдир, яъни яратувчилик фаолияти маҳсули, самарасидар. Ижод этмоқ ёки ижод қилмоқ
эса яратувчилик иши билан машғул бўлмоқ, ижод билан банд бўлмоқ, яъни ўйлаб чиқармоқ,
кашф этмоқдир. Ижодбахш — арабча–фарсча сўздан олинган бўлиб, сўзнинг ўзагини
“ижод” сўзи ташкил этади ва “бағишловчи” маъносини беради. Яъни ижодбахш ижодий
куч бағишловчи, ижодга тортувчи, илҳомбахш тушунчасига эга. Ижод ва ижодиёт ҳақида
сўз кетганда, албатта ижодий ёндашув иборасига бир назар ташлаб ўтиш жоиз. Ижодий
ёндашув — бирон–бир ҳолатга, воқеа ва ҳодисага ўз нуқтаи назари билан, янги фикр–
мулоҳаза билан қарамоқдир (3–жадвал).

Ижодкор — арабча–фарсча сўздан олинган бўлиб, “ижод қилувчи” маъносини

беради. Яъни ижод этувчи, юзага келтирувчи, яратувчи, яратилган асарнинг ёки моддий
бойликнинг эгаси ҳисобланади.

ИЖОД

Тафаккур

Хотира

Истеъдод

Тажриба

Тасаввур

Диққат

Ирода

Билим


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1213

Ижодкорлик — ижодкор иши, ижодкорга хос фаолият, яратувчилик демакдир.

Ижодкорлик — фаолиятнинг турли ҳолатларида пайдо бўлади. Қизиқиш, илҳом, интилиш
ва бошқалар ижодкорликнинг инсон онгида энг олий тарзда пайдо бўлишидан, намоён
бўлишигача жараёнини ўз ичига олади. Шахсда фаолият эҳтиёжи фаолиятда янги, илгари
мақсад қилиб қўйилмаган, ҳал этувчи восита бўлиб ҳисобланмаган интилишдир.

Ижодкорлик — сифат жиҳатдан янги, моддий ва маънавий бойликлар яратувчи

инсон фаолияти жараёни. Ижодкорлик ўзида инсоннинг меҳнатда намоён бўлган
қобилиятини ифодалайди. Объектив олам қонуниятларини билиш асосида хилма–хил
ижтимоий эҳтиёжларини қаноатлантирадиган янги ҳақиқатни яратадигандай меҳнат ижод
бўлиши мумкин. Ижод турлари бунёдкорлик фаолияти билан белгиланади: ихтирочик ва
ташкилотчик меҳнати, илмий ва бадиий меҳнат ва бошқалар. Ижодий фаолият учун
имкониятлар ижтимоий муносабатларга боғлиқ.

3–жадвал








Муаммоларни ҳал

қилиш

ИЖОДИЙ ЁНДАШУВ

КОМПОНЕНТЛАРИ

Ўқув ишларига оид

изланишлар олиб бориш

Фанлараро боғланиш

Илмий тахминни олға

суриш ва уни текшириш

Маълумотлар йиғиш

Моделлаш–тажриба

ўтказиш

Ижодий ва танқидий

фикр юритиш

Тўғри қарор қабул

қилиш

Шахсий фикр

маъносини излаш


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1214

Бугунги кунда мустақиллик туфайли амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари ўз

ишига ижодий ёндашувчи, фан, техника, санъат, ишлаб чиқаришнинг жадал
ривожланишига ўз хиссасини қўшадиган юксак малакали кадрлар тайёрлашга боғлиқ.
Шунга кўра, жамият тараққиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўқувчини
ижодкорлик руҳида тарбиялаш муҳим ва зарурдир. Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир
шахснинг ижодкорлик фазилатларининг шаклланиши айнан мактабда бошланади. Зеро,
мактабда турли салоҳият ва қобилиятга эга болалар таълим олади ва болалардаги ана шу
лаёқатни ва салоҳиятни ривожлантириш мактаб ўқитувчиларининг биринчи галдаги
вазифасидир. Болалардаги ижодий фаолиятнинг ҳар қандай куртаклари таълим–тарбиядан
ташқарида, фаолиятдан ташқарида камол топа олмайди.

Бироқ маълум бир фаолият туфайли истеъдод белгилари ва қобилиятлар ҳар доим

ҳам болаликдан намоён бўлавермайди. Шунинг унун қобилияти бор деб болани бир ёқлама
тарбиялаш болани бездириб қўйиб, фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланишини
буғиб қўйиш мумкин.

Таълим–тарбияда болаларнинг ҳар томонлама камолга етказиш асосий мақсад қилиб

қўйилгани ҳам тарбиянинг ана шу қонуниятларига асосланади. Ҳар томонлама таълим–
тарбия бериш болалардаги яширин истеъдодларни юзага чиқаришга ёрдам беради. Бунинг
учун ўқувчиларни мактаб ёшидан бошлаб ўз фаолиятини намоён қилиши учун имконият
берилиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир боланинг қобилиятини намоён этувчи фаолиятга
йўллашнинг энг мақбул йўли уларда ижодкорликни ривожлантиришдир.

Ўқувчи ижтимоий ахамиятга махсулот ярата олмайди ва бу мактабнинг вазифасига

кирмайди. Ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимлари, маҳоратини ўз савияси даражасида
қўллайдилар. Ақлий фаоллик, ўткир зеҳн, кашфиётчилик қобилиятини намоён этади.
Топшириқни бажаришда ўқувчиларнинг ижодий фаолияти у яратаётган ўқув жараёнида
масалалар ечиш, муаммоларни ҳал этишда, иншолар ёзишда ривожлана боради. Ўқувчи бу
борада мактабгача таълимда ва ундан кейин шу вақтгача олган билимларини тадбиқ этади.
Бунда ўқувчи янги усулларни қўллайди. Топшириқни бажариш учун фаоллик кўрсатиш,
зеҳнлилиги, зукколиги, кашфиётчилиги, зарур билимга эга бўлиш учун ҳаракат қилиши,
муаммоларни ечишда ҳаракатчанлиги, мустақиллиги, меҳнатсеварлиги, воқеа–ҳодисалар
ичида энг муҳимини танлай билиши, умумийсини кўра билиш қобилияти кабиларни
ривожлантиришга имкон берадиган фаолият ижодий фаолият самарали фаолиятдир.

Ўқувчи мустақил ҳолда бажарган ижодий ишлар: шеър, иншо, ҳикоя, модел, макет,

ўйинчоқлар, бадиий меҳнат махсулотлари ижодий фаолиятни ривожлантирувчи самарали
натижалардир. Айниқса ижод, санъат, меҳнат намуналарини яратишда умумий маълумот
билан бирга, уларни яратиш технологиясини билиш касб–ҳунарга оид билим ҳам керак
бўлади. Бу борада болаларнинг қизиқишлари, қобилияти, майлларини ҳисобга олган ҳолда
меҳнат турларини ўқув жараёнига киритиш, ижод турларининг ранг–баранглиги ва хилма–
хил бўлишига шароит яратиш талаб этилади.

Шарқ мутафаккирлари: Имом ал–Бухорий, Абу Исо Мухаммад ат–Термизий, Абу

Наср Форобий, Абу Мансур ал–Мотуридий, Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний,
Юсуф Хос Ҳожиб, Махмуд аз–Замахшарий, Бурхониддин Марғилоний, Нажмиддин Кубро,
Бахоуддин Нақшбанд, Хусайн Воиз Кошифий, Ахмад Дониш ва бошқалар асарларида ёш


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1215

авлодга пухта ва мустахкам билим беришда уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш,
истеъдодини такомиллаштиришга алохида эътибор берилган. Масалан, аз–Замахшарий
инсоннинг фаоллигини оширишда қуйидагиларга эътибор бериш лозимлигини уқтирган:

Биринчиси — фахм–фаросат тезлигини тарбиялаш; инсон диққатини зарур ва муҳим

нарсаларга, яъни ҳал этилаётган масалаларнинг ичидан энг муҳимини ажратиб олиш
қобилияти.

Иккинчиси — билимларни тез эгаллаш қобилияти. Бунда билимларни эгаллашда

бутун диққатини ўрганилаётган муаммога қаратиш ва уни ўзлаштириб олишга эришиш.

Учинчиси — қўйилган муаммони тез англаб олишга бутун диққатини қаратиш.
Туртинчиси — ўрганган билимларини эсда сақлаш қобилияти ва бошқалар.

3

Абу Райхон Берунийнинг “Ақл асосида эришиладиган натижалар” ҳақидаги

таълимоти ўқитиш назариясида алохида ўрин эгаллади. Унинг фикрича буюмларни
чинакам билиш, ташқи кўринишини таҳлил қилиш сабабаларини аниқлаш асосида идрок
этишга эришилади, — дейди.

4

Демак, улуғ мутафаккирларимиз шахс ривожланишида фаолият ва айниқса ижодий

фаолиятнинг ахамиятига алоҳида эътибор берганлар.

Ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришда уларга ўзига хос ёндашув ҳам

катта ахамият касб этади. Маълумки, ҳар бир бола ўзига хос, бетакрордир. Шахснинг ўзига
хослиги унинг турли хил интдивидуал ва ижтимоий ривожланиш омиллари таъсирида
шаклланадиган психикасининг хусусиятлари билан белгиланади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилаётган хозирги пайтда ижодкор,

ижтимоий фаол шахсни тарбиялаш, ижодий фаолиятини шакллантириш муҳим вазифа
бўлиб колмоқда. Таълим шахсни шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий воситаси
сифатида қаралмоқда. Хозирги даврда айниқса, таълимни инсонпарварлаштириш
ўқувчиларнинг билим олишга бўлган интилишидаги шахсий фаоллигини оширишга
қаратилган. У билим олиш учун шахсий ижодий изланиш қобилияти ва имкониятини
шакллантиради. Хўш билишнинг ўзи нима?

Билиш — психик акс эттириш жараёни, билимларни эгаллаш ва ўзлаштиришни

таъминлайди, билишга қизиқиш — ақлий интеллектуал ҳислар маҳсули, бу одамнинг
теварак–атрофдаги оламни билиш эҳтиёжи тариқасида намоён бўлади.

Хозирги талабларга кўра, ўқитувчи билим беришда пассив объект бўлиб қолмайди,

балки ўқувчининг мустақил ва ижодкор бўлишига интилади. Инсонпарварлик ёндашуви
мактабни боланинг шахсиятига, унинг ички оламига, ҳали намоён бўлмаган қобилият ва
имкониятларига эътибор қаратади.

1.

Ўқувчиларда инсонпарварлик муносабатларини таркиб топтириш. Педагогик–

психологик адабиётларда таълимни янгилашда инсон қадр–қимматини юқори қўювчи,
ўзаро муносабатлар маданиятини таркиб топтирувчи муҳитни вужудга келтиришни талаб

3

Abulqosim Mahmud ibn Umar ibn Ahmad az–Zamaxshariy. Nozik iboralar (Sharhlar muallifi va tarj.

U.Uvatov; Nashrga tayyorl. Asad Dilmurod). –T.: Kamalak, 1992.

4

Abu Rayxon Beruniy. Qimmatbaho javohirlar haqida bilimlar. –T.: O‘zbekiston milliy entsiklopediyasi,

2017.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1216

этмоқда.

2.

Таълимни инсонпарварлаштириш шахс жамиятни янги талабларига кўра

тарбиялашда таълимни ҳам ана шу талаблар асосида ташкил этиш, яъни уларни миллий ва
маданий анъаналарга ҳамда жамиятнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланиши даражасига
мос ҳолда шахсни ҳурмат қилиши, унинг қадр–қимматини сақлаш, имконияти ва
қобилиятини тўлиқ намоён этиши ва ривожланиши учун шарт–шароитлар яратишни тақозо
этади.

3.

Таълимни

инсонпарварлаштиришда

ўқувчиларнинг

руҳий,

жисмоний,

интеллектуал, ахлокий ривожланишида педагогик ҳамкорлик устуворлик касб этади. Ўқув
жараёни ва бошқа ҳаётий вазиятларда эркин, мустақил фикрлайдиган ва фаолият
кўрсатадиган шахс инсонпарвар фуқарони шакллантиришга қаратилади ва барча педагогик
шарт–шароитлар ўқув жараёнини инсонпарварлик йўналишида ташкил этади.

Таълимга дифферентсиал ёндашув — ўқув фаолиятини ўқувчиларнинг

қизиқишлари, майллари, қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш киради. Бу борада
қуйидагиларни ҳисобга олинади:

— ўқувчиларни жинси, ёши, ижтимоий келиб чиқишига кўра;

уларнинг қобилияти, маълум фан соҳасига оид қизиқишига кўра;

ўқув фанлари мазмунига кўра;

ўқувчиларнинг қобилияти ва манфаатларига мос келадиган таълим даражасини

фарқлашга кўра.

Таълимда индивидуал ёндашув бу болаларни бир–бирига таққослаш эмас, балки ҳар

бир боланинг ўқув–билув жараёнида, ҳаёт йўлининг турли босқичларида таққослашдан
иборатдир. Ҳаракатланиш хусусиятларига қараб фаркланишлар ҳар қандай тенг
шароитларда индивиднинг умумий фаоллиги, унинг ҳаракатчанлиги ва эмотсионаллигига
қараб юз беради. Болаликдан улардаги индивидуал фарқлар маълум бўла бошлайди. Бу
фарқлар уларнинг ҳулқ–атвори ва фаолиятининг турли шаклларида кўринади. Таълимда
индивидуал ёндашув боланинг психик ҳолати, қизиқиши, яшаш ва ўқиш шароитларини
ҳисобга олган ҳолда уни амалга оширишни талаб этади. Демак, индивидуаллик
болаларнинг ўзига хослигини, унинг бошқалардан фарқини ифодаловчи ҳислатлар
мажмуидир.

Ўқувчилар

ижодий

фаолиятини

ривожлантиришда

таълим

жараёнини

технологиялаштириш ҳам энг муҳим талаблардан саналади. Бу эса ҳозирги фан–техника
соҳасида тараққий этган глобаллашув жараёни кечаётган таълимни жаҳон тараққий этган
давлатлари таълим тизими даражасига тенглаштиришни тақозо этади. Зеро, бугунги кунда
таълим жараёнини ташкил этишда ўқитишнинг анъанавий усулидан, технологик, ижодий
— изланувчанлик усулига ўтиш билимларни тайёр ҳолда ўқувчига етказишдан, ўқувчининг
интеллектуал қобилиятини амалга оширишга ёрдам берадиган технологик, ижодий–
изланувчанлик усулига ўтиш шароитида технологик ёндашув айнан ўқув мақсадларига
эришув имконини беради. Натижада таълим олувчилар фаолиятини рағбатлантириш,
ташаббускорликда фаолият юритишга хизмат қилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1217

Ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришда ўз–ўзини англаш, ёки шахс

“Мен”ини шакллантириш ҳам ўта муҳимдир. Бу ўқувчида ўз ҳулқини таркиб топтирадиган,
ўз–ўзини англаган ва англамаган тасаввурлари тизими саналади.

Ўқувчини ўз “Мен”ини англаши таълим натижаси, ўз–ўзини англашнинг якуний

даражаси.

Олима Ш.А.Абдуллаева таъкидлаганидек, ўқувчи “Мен”и билан боғлиқ барча

ҳолатлар шуни кўрсатадики, ўрганиш билимларни ўзлаштиришда ўқувчилар ижодий
фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар сабабларини тушуниши учун муҳим ахамиятга эга.
Ўқувчи “Мен”и ёки бошқача айтганда ўз–ўзини англашнинг мазмуни, психологлар
таъкидлаганидек, таълим ва тарбиянинг энг муҳим натижаларидан биридир. Бу эса
боланинг ижтимоийлашуви жараёнини ташкил этади.

5

Демак, бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил қилишда

уларнинг юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ташқи ва ички фаолликларини инобатга олиш
лозим.

REFERENCES

1.

Mirziyoyev Sh.M. Yangi O’zbekiston taraqqiyot strategiyasi.-T.:O’zbekiston.-2022 y, 414-b.

2.

Avlayev O.U, Jo’rayeva S.N, Mirzayeva S.R. Ta’lim metodlari.T.: NAVRO’Z nashryoti.-
2017.-208 b.

3.

Axmedov M.B. Yog‘och o‘ymakorligi. -T.: Adabiyot uchqunlari, 2017, 220 b.

4.

Akhmedov, M.-U., & Kholmatova, F. (2021). FORMATION OF CREATIVE PROCESSES
IN STUDENTS THROUGH TEACHING COMPOSITION IN FINE ARTS. Збірник
наукових праць ΛΌГOΣ.

https://doi.org/10.36074/logos-09.04.2021.v2.03

5.

Akhmedov, M.-U., & Kholmatova, F. (2021). TEACHING STUDENTS TO DRAW
ELEMENTS OF PATTERNS IN WOOD CARVING CIRCLES. Збірник наукових праць
ΛΌГOΣ.

https://doi.org/10.36074/logos-30.04.2021.v2.17

6.

G’afur G’ulom. Ibtidodagi ahd. Tafakkur jurnali. 1994 №1.

7.

Sharopova Z.F. Ta’lim texnalogiyalari.T.: “NAVRO’Z” nashryoti-2019 340-b.

5

Abdullayeva Sh.A., Axatova D.A., Sobirov B.B. va Sayitov S.S. Pedagogika (Ekspress–

ma’lumotnoma). –T.: Fan, 2004

References

Mirziyoyev Sh.M. Yangi O’zbekiston taraqqiyot strategiyasi.-T.:O’zbekiston.-2022 y, 414-b.

Avlayev O.U, Jo’rayeva S.N, Mirzayeva S.R. Ta’lim metodlari.T.: NAVRO’Z nashryoti.-2017.-208 b.

Axmedov M.B. Yog‘och o‘ymakorligi. -T.: Adabiyot uchqunlari, 2017, 220 b.

Akhmedov, M.-U., & Kholmatova, F. (2021). FORMATION OF CREATIVE PROCESSES IN STUDENTS THROUGH TEACHING COMPOSITION IN FINE ARTS. Збірник наукових праць ΛΌГOΣ. https://doi.org/10.36074/logos-09.04.2021.v2.03

Akhmedov, M.-U., & Kholmatova, F. (2021). TEACHING STUDENTS TO DRAW ELEMENTS OF PATTERNS IN WOOD CARVING CIRCLES. Збірник наукових праць ΛΌГOΣ. https://doi.org/10.36074/logos-30.04.2021.v2.17

G’afur G’ulom. Ibtidodagi ahd. Tafakkur jurnali. 1994 №1.

Sharopova Z.F. Ta’lim texnalogiyalari.T.: “NAVRO’Z” nashryoti-2019 340-b.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов