Фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида тарихий ва маънавий ҳаёт

CC BY f
337-341
0
1
Поделиться
Тураева , С. . (2021). Фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида тарихий ва маънавий ҳаёт . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 337–341. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22117
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши ҳаётимизнинг барча яъни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларида улкан ўзгаришларни амалга оширишга замин бўлди.

Похожие статьи


background image

337

Тураева Санобар Халимовна

Қарши мухандислик иҳтисодиёт институты

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА

ТАРИХИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТ

Мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши ҳаётимизнинг барча яъни ижтимоий-

иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларида улкан ўзгаришларни амалга оширишга замин
бўлди.

Жамиятни тубдан янги асосда қуриш ва уни ҳар томонлама ривожлантириш, халқнинг

дунёқараши ва шу билан биргаликда маънавияти билан бевосита боғлиқдир.

Биринчи Президентимиз айтганларидек, “Маънавият ишларини йўлга қўймай туриб, иқтисодий

юксалишларга эришиш қийин. Маънавиятда инсоннинг иймони, эътиқоди, ахлоқи, ҳаётнинг
маъносини қандай тушуниши, ички дунёси намоён бўлади. Ватан, халқ олдидаги бурчни англаш ҳам
юксак маънавият белгисидир. Маънавий баркамол инсон ўзининг савобли ишлари билан кечирган
ҳаётидан рози кетади”.

Утмиш маънавий меросини ўрганиш жамият тараққиёти учун зарур бўлган долзарб

масалалардан биридир. Чунки аждодларимиз қолдирган маънавий меросда барча даврлар учун керак
бўладиган ажойиб, илғор фикрлар борки, булар бугунги тараққиёт учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотган
эмас.

Утмишда мутафаккирларимизнинг ҳаётнинг маъноси, жамиятда инсоннинг тутган ўрни,

тарбияси ҳақидаги пурҳикмат, доно фикрлари ғоят тотли тафаккур меваларидир. Улар халқимизнинг
маънавий дунёсини янада бойитишда, тарбиялашда амалий ёрдам бериб келмоқда. Шу жиҳатдан
олганда, ўтмиш маънавий мероси ҳамда унинг жамият маънавий ҳаётидаги аҳамиятини ўрганиш ва
кўрсатиб бериш муҳим, янгича назарий-методологик ва амалий аҳамиятга молик ишлардандир.

Халқимизнинг маънавий оламини шакллантиришда ўтмиш аждодларимиз билан ҳақли равишда

фахрланиш туйғуларини уйғотиш, ёшларни тарбиялашда ислом динининг илғор ғояларидан самарали
фойдаланиш зарур бўлади.

Ислом дини ёшларимизнинг маънавиятини бойитишда ва уни юксалтиришда муҳим ўрин

эгаллашини ўргатади. Бугунги кунда мамлакатимизда динни маърифат билан ўрганиш, унинг халқ
фаровонлиги ва тотувлигига хизмат қилишига эришилмоқда. “Биз ислом дини ота-боболаримиз дини
эканини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканини доимо юксак қадрлаймиз.
Халқимизнинг минг йиллик тарихини, дину-диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки,
Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда. Динга ҳурмат ва эътиқод - биз учун ўлмас қадриятдир”, -
деб таъкидлайди И.А.Каримов [7.

25-бет\.

Айнан ислом дини кишиларни эзгулик, бир-бирлари билан муомала, тинчликка чақирувчи

диндир. Шунингдек, бошқа динлар каби ислом дини ҳам тинчликка, ўзаро тотувликка чақирувчи
диндир. Шу боне, ислом дини ҳамда унинг тарихини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз долзарб
масалалардан ҳисобланади.

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг

хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас
динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва багрикенглиги, одамзотни доимо
эзгуликка чорлаши, ҳаёт синов-ларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлод-
ларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Бу ҳақиқатни жаҳон жамоатчилиги, бутун
мусулмон дунёси яхши билади ва тан олади. Шу йўналишда буюк мутафаккир ва алломаларимизнинг
ислом маданиятини равнақ топтиришга қўшган бетакрор ҳиссасини барча ёш авлодларимиз билиши
ҳам фарз, ҳам қарз.

Бизнинг томиримизда Маъмун академияси - “Байтул ҳикмат”нинг пешқадам олими Аҳмад

Фарғонийнинг, алжабр ижодкори Муҳаммад Хоразмийнинг, ҳакимлар ҳакими Абу Али Ибн
Синонинг, тафаккур кўзи билан янги дунё - Америка қитъасини кашф этган Абу Райҳон Берунийнинг,
энг мукаммал юлдузлар жадвалини тузган Мирзо Улугбекнинг, турой пири Аҳмад Яссавийнинг,


background image

338

беназир Муҳаддис имом Исмоил Бухорийнинг, соҳиби шижоат Амир Темурнинг-жаҳонни ҳайратга
солган яна қанчадан-қанча улуг зотларнинг қони борлигини атрофлича тушунтиришимиз зарур.

Буюк бобомиз Амир Темурнинг “Тузуклари”да ақл ва тафаккурнинг, бой маъна- виятимизнинг

шундай дурдоналари жой олганки, беихтиёр хайратга тушасан киши. Масалан: “Мен сифатларимнинг
энг аввали деб бегаразликни тушундим. Ҳаммага бир хил: жиддий ва од ил қарадим, ҳеч бир кимсани
бошқасидан фарқ қилмадим”. Улар бегаразликни одамийлик фазилатларининг энг биринчиси деб
баҳолайдилар. Дарҳақиқат, беғараз инсонларнинг қалби кенг, дили пок бўлади. Улар ғирромлик,
мунофиқлик, тарафкашлик, ичи қоралик сингари тубанликлардан холи бўладилар.

Яна ёзадиларки: “Мен ҳар доим исломга риоя қилдим ва Аллоҳ таолонинг амри билан улуғланган

шахсларга ҳурмат билан қарадим”. Бу сўзларда иймон, эътиқод барқ уриб турибди. Чунки эътиқодли
одамдан ҳеч қачон хоинлик, сотқинлик чиқмайди.

Ёки ушбу сўзларга эътибор берайлик: “барча сўзларимда доим ҳақиқатгўйликка амал қилдим”.

Дарҳақиқат, тўғрилик, ҳаққонийлик, ҳақиқат инсонга фақат яхшиликлар келтирган. Тўғрилик ҳақиқат
бўлганлиги учун ҳам барҳаётдир.

Буюк бобомизнинг ваъдага вафо ҳақидаги сўзлари ҳам эътиборга лойиқ: “Мен ҳар кимга-ки ваъда

берсам, унга вафо қилдим, ҳаргиз ваъдага хилоф иш қилмадим. Мен доимо ваъдаларимни аниқ
бажарсам, шундагина одил бўлишимни ва кимсага жабр етказмаслигимни англадим”. Дарҳақиқат,
аҳдига, ваъдасига вафо қилувчи инсонларнинг виждони бутун, дили пок бўлади. Улар ноҳақликларга
қарши кураша оладилар.

Юқорида келтирилган ўгитлар мунофиқ, хушомадгўй, эътиқодсиз, қўрқоқ кимсалардан хушёр

бўлишга чақириши билан ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, дейиш мумкин.

Буюк Соҳибқирон Амир Темур илм-фан, маънавият аҳлига эътибор, меҳрибонлик кўрсатиб,

улардан жамият маданий ҳаётида фойдаланишга интилар экан, тарихчи Ибн Арабшоҳ ёзганидек,
“Темур олимларга меҳрибон, саййиду шарифларни ўзига яқин тутар эди. Уламо ва фузалога тўла
иззат-ҳурмат кўрсатиб, уларни ҳар қандай одамдан тамом муқаддас кўрарди. Уларнинг ҳар бирини ўз
мартабасига қўйиб, иззату икромини унга изҳор қиларди”.

Амир Темур саройида кўплаб илм-маърифат алломалари Соҳибқироннинг марҳаматидан

баҳраманд бўлиб, уларнинг хизматида бўладилар. Амир Темур илм-фаннинг кўпгина соҳалари
равнақига катта эътибор бериб, соҳиби ҳунарлар билан қилган суҳбатлари ҳақида француз олими
Лянглэ шундай ёзади: “Темур олимларга серилтифот эди. Бидимдонлиги билан бир қаторда
софдиллигини кўрган кишиларга ишонч билдирарди. У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек, илм-
фан, идора ва бошқа ишларда истеъдодли бўлган барча кишилар билан суҳбатлашиш учун кўпинча
тахтдан тушиб, уларнинг ёнига келарди. Чунки Темур бу соҳаларга ғамхўрлик қилишга асосий
эътиборини берарди”.

Манбаларда соҳибқирон Амир Темур-ёрқин хислатларга эга эканлиги, хотираси ўткир,

шижоатли ва қатъиятли, бир сўзли, зўр руҳий қудрат эгаси, салобатли инсон сифатида таърифланади.
Бундай сифатларга эга бўлиш-бой маънавиятга эга бўлиш демакдир. Шунинг учун ҳам халқимиз бой
маънавият эгасидир.Буюк Амир Темурнинг набираси, беназир аллома Мирзо Улуғбекнинг ўрта
асрлар шароитида намоён этган илмий жасорати бугунги кун олимларини ҳам ҳайратга солмасдан
қўймайди. Тақдир бу улуғ зотнинг зиммасига беҳад улкан ва машаққатли вазифалар юклади. Буюк
саркарда Амир Темур бунёд этган салтанатнинг вориси бўлишдек ўта масъулиятли вазифа айнан унга
насиб этди. Мирзо Улугбек қарийб қирқ йил мобайнида Мовароуннаҳр диёрининг донишманд
ҳукмдори сифатида халқнинг азалий орзуси-тинчлик тотувлик, илм- фан ва маданиятни тараққий
топтириш йўлида улкан шижоат ва матонат кўрсатди.

Бу беназир аллома ўзида минглаб юлдузларнинг ҳаракатини жамлаган мукаммал

астрономикжадвалнияратди.Улуғбекнингҳаётиваилмийфаолиятихалқимизмаънавиятининг
пойдеворига қўйилгантамал тошларидан бири бўлиб, юртимизда бундан нечазамонлар олдин
фундаментал фанларни ривожлантиришга қанчалик катта аҳамият берилганини кўрсатади. “Зижи
жадиди Кўрагоний” деб номланган Улугбек астрономик жадвали ўрта асрларда лотин тилига таржима
қилиниб, Европа олимлари орасида кенг тарқалгани фикримизнинг яққол исботидир.

Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига улкан ҳисса қўшиб келган. Асрлар ўтибдики,

ота-боболаримизнинг юксак маънавияти, илм-маърифат соҳасида эришган ютуқлари ҳамиша биз


background image

339

учун ўрнак бўлмоқда.

Аждодларимизнинг асрлар давомида йиғиб келган маънавий бойлиги бугун ҳаётимизда намоён

бўлиб келмоқда. Ер юзидаги бутун мавжудот қуёшдан баҳра олганидек, ёш авлод маънавият
булоғидан баҳраманд бўлмоқда.

Маълумки, Соҳибқирон Амир Темур ҳокимият тепасига келгач хорижий мамлакатлар билан

муносабатларда нафақат сиёсий, стратегик, балки иқтисодий масалаларга ҳам алоҳида эътибор
берган. Бу борада унинг Ғарбий Европа давлатлари ҳукмдорлари билан бўлган ўзаро алоқалардаги
кўтарилган савдо-сотиқ ва иқтисодий масалалар муҳим ўрин тутади. Бу ўринда биз ўша даврдаги
сиёсий вазият билан бироз танишиб ўтишимиз керак, зеро ўрта асрларда сиёсий ва иқтисодий
алоқалар бирга олиб борилган.

XIV аср охирида ёш Усмонли давлатининг кучайиши ва унинг Эгей ҳамда Қора денгизларни

туташтирувчи бўғозларни ўз қўлига олиши натижасида ғарбликлар учун Марказий Осиё ва Узоқ
Шарққа олб борувчи йўллар ёпилди. Шу тариқа Ғарб мамлакатлари учун “турк масаласи” юзага
келди. Уни ҳал қилмай туриб, Ҳ,индистон ва Хитойга ўтиб бўлмасди

[2. 125-бет].

1396-йил Болгариянинг Никопол остонасида Европа салибчи рицарларининг бирлашган қўшини

Боязид Иилдирим бошчилигидаги турклардан қақшатқичзарбага учрайди. Салибчиларнинг бу
мағлубияти ўша вақтда нафақат бирор-бир Европа давлати, балки бир неча давлатлар биргалашиб ҳам
турклар ҳужумининг олдини ололмаслиги маълум бўлиб қолди. Бутун Европа реал хавф остида
қолган эди.

Худди шу вақтда Усмонли давлати билан Соҳибқирон Амир Темур давлатининг сиёсий,

иқтисодий манфаатлари тўқнашди ва бу икки турк давлати ўртасида уруш бўлиши муқаррар бўлиб
қолди. Бу вазиятда турклар ҳужуми хавфи остида қолган Европа давлатларининг ҳукмдорлари Амир
Темурга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Булар қаторида Византия, Венеция, Генуя ва Франция
мамлакатларини санаб ўтиш мумкин. Францияни Соҳибқирон билан туркларга қарши иттифоқ
тузиши сабаби 1396-йили “ўз шарқий ҳудудлари тақдирини француз ҳукмдори қўлига топширган
Генуя вассалгини қайта тиклаш умиди” эди [3.

218-бет].

Уму май олганда 1402-йил Анқара жанги содир бўлгунча бўлган дипломатик муносабатлар,

асосан, Туркияга қарши ҳарбий-сиёсий иттифоқ тузиш ва уруш ҳаракатлари тактикаси ҳамда
стратегияси борасида эди.

1402-йилда бўлиб ўтган Анқара жанги сўзсиз Европани даҳшатли хавфдан сақлаб қолди. Амир

Темур Усмонли Турк империясига зарба берганидан сўнг унинг салтанати ҳудуди қарийб Урта ер
денгизига туташди. Европа мамлакатларидан Ҳ,индистон ва Хитойга олиб борадиган ва у ерлардан
Урта Осиё орқали ўтадиган тарихда Ипак йўли деб аталмиш халқаро йўлнинг барча асосий
трассаларини эгаллаб олган Соҳибқирон бу йўлда карвонларнинг хавфсизлигини таъминлаш
тадбирларини кўрди ва Машриқ ҳамда Мағриб, яъни Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо-сотиқ
муносабатларининг ҳар томонлама ривожланишига ғоятда каттаэътибор берди [7.

40-41-бетлар].

Буюк Ипак йўлининг сўнгги ривожланиш даври ҳам Амир Темур ва Темурийлар даврига тўғри

келади.

Амир Темурнинг Олтин Урда билан урушишига ҳам айнан ўша Буюк Ипак йўли сабаб бўлган

эди. Амир Темур Тўхтамиш билан курашда Буюк Ипак йўлининг шимолий тармоғини издан чиқариб,
унинг Мовароуннаҳрдан ўтадиган тармоғини кучйтирмоқчи эди. Чунки XIII аср охири - XIV аср
биринчи ярмида Олтин Урда равнақ топган вақтда савдо йўллари Хитойдан Дашти Қипчоқ орқали
Қора дегиз портларига келиб, у ердан товарлар венециялик ва генуялик савдогарлар орқали бутун
Европага тарқатиларди. Соҳибқирон 1395-йилда Тўхтамиш устидан ғалаба қозонгач, ўз режасини
амалга оширишга муваффақ бўлди [5.

212- бет\.

Амир Темур мамлакатни ривожлантиришда халқаро савдо-сотиқнинг катта ўрин тутишини яхши

ту шу нард и. Шу боне у нингҒарбий Европа ҳу кмдорларига ёзган макту бларида ҳам буни кўришимиз
мумкин. Масалан, Амир Темур Франция қироли Карл VI га юборган биринчи мактубида “...
ҳазратлари ўз тожирларини биз томон юборсалар ва бизда уларнинг ҳурмат-иззатлари сақланса,
уларга ҳеч ким зўрлик кўрсатмаса, зиён етказмаса. Зеро дунё тожирлар билан ободдир” - деб ёзган

[6.

20-бет].

Эътибор беринг, юқоридаги фикрлар ҳозирги вақтда жаҳон савдосининг асосий тушунчалари

ҳисобланади: тадбиркорлар фаолиятининг эркинлиги, улар мол-мулкининг кафолатланганлиги,


background image

340

божхона тизимининг тартибга солинганлиги.

Соҳибқироннинг Карл VI га йўллаган иккинчи мактубида ҳам иқтисодий алоқалар жумлаларни

ўқишимиз мумкин: “Бизнинг истагимиз - сизнинг саломатлигингиз устивор бўлсин; сизнинг ва
бизнинг одамларимиз бу икки эътиборли мамлакат ўртасида ўзаро бориш- келиш қилсинлар, токи
бизнинг улуғворлигимиз ҳамма ерда мақтовга лойиқ бўлсин. Тижорат ишларининг фойдали бўлувига
ҳам эришайлик”. Уз навбатида Франция қироли Карл VI ҳам Амир Темурга ёзган жавоб мактубида
унинг бу фикрларини қўллаб-қувватлайди: “Сиз олий ҳазратларига маъқул бўлганидек, бизнинг ва
ўзга насроний давлатларнинг тожирлари сизнинг фуқароларингиз билан савдо-сотиқ қилсалар, ўз
молларини хавф-хатарсиз олиб бориш, айирбошлаш имкониятига эга бўлсалар ҳамда сизнинг
тасарруфингиздаги ерларда эмин-эркин юрсалар. Алқисса, ўзингиз айтганингиздек, биздан олдинги
ҳукмдорлар даврида худди шундай бўлган. Уз навбатида биз ҳам сизнинг улуғ илтифотингизга
самимий, ўшал азм-у қарор бирла жавоб берурмиз, токи сизнинг одамларингиз ҳам бизникилар
сизнинг мамлакатингизда бўлгани каби, бизнинг ерлар ва музофотларга келсинлар, савдо-сотиқ билан
машғул бўлсинлар” [7.

255-бет].

Француз қиролининг юқоридаги сўзларидан унинг Соҳибқирон номасига жуда катта аҳамият

бергани, иқтисодий алоқаларга доимий тус бериш нияти борлигидан дарак беради.

Соҳибқирон биргина Франция билан эмас, балки Англия билан бўлган муносабатларда ҳам

халқаро иқтисодий масалаларга алоҳида тўхталган. Амир Темурнинг икки томонлама сулҳ ва
ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги таклифларига жавобан Англия қироли Генрих IV ёзган жавоб
мактубида “Сизга ўзаро алоқаларимиз доирасини тобора кенгайтириш, мамлакатларимиз
савдогарларининг бир-бирлари билан қадимда ота-боболаримиз даврида бўлганидек борди-
келдиларни тикламоқ ва бунга шарт-шароит яратмоқ ниятида эканимизни билдирмоқчимиз”. Хатдаги
“қадимда ота-боболаримиз даврида бўлганидек” жумласида Буюк Ипак йўлига ишора бор.

Ғарбий Европа давлатлари ҳукмдорлари билан фақат Соҳибқирон эмас, балки унинг ўғли

Мироншоҳ Мирзо ҳам дипломатик алоқалар олиб борган ва унда иқтисодий муносабатларга алоҳида
эътибор берган. Масалан, унинг Франция ва Англия қиролларига 1402-йил 1-августда йўллаган
мактубида қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: “Бизникилар сизларнинг юртингизда, сизникилар эса
бизнинг юртларда хавф-хатардан холи бўлсинлар. Алқисса, сиз билан бизнинг ўртамизда диний
тафовут бўлишига қарамасдан, биз бу дунёда барчанинг, хусусан, тижорат аҳлининг манфаати
йўлинда дўстликни асраб-авайлоғимиз зарурдир”. Юқоридаги фикрлар Темурийларнинг узоқни кўра
билувчи давлат раҳбарлиги бўлганликларини, уларнинг “иқтисоднинг мафкурадан холилиги”
тамойилига қатъий амал қилганликларини кўрсатади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, Мироншоҳ
Мирзо Соҳибқирон Амир Темур номидан хат юборгандир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимиз билан Европанинг тараққий этган

давлатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар Узбекистон мустақилликка эришганидан кейин эмас,
балки қадим замонларда ўрнатилган бўлиб, бу алоқалар Амир Темур ва Темурийлар даврида юксак
чўққига кўтарилган.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Каримов, И.А. (1998)“Тарихий хотирасиз-келажак йўқ”. Тошкент, 25-бет.

2.

Кароматов, Ҳ.(2001) Амир Темур жаҳон тарихида .Тошкент, “Шарқ”. 25-бет.

3.

Кэрэн Л. (1999)Амир Темур салтанати. Тошкент, “Маънавият”,218-бет.

4.

Мўминов И. (1993) Амир Темурнинг Урта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. Тошкент,

“Фан”. 40-41-бетлар.

5.

Улжаева Ш. (2005) Амир Темур ва Темурийлар даврида миллий давлатчиликнинг

ривожланиши. Тошкент, “Фан”.212-бет.

6.

ХолбековМ. (1996) Амир ТемурнингЕвропа қироллари билан ёзишмалари. Самарканд,

“Мерос”. 20-бет.

7.

Хайруллаев М.М. (2003)Узбек дипломатичен тарихидан.Тошкент,“ХЕГА-ПРИНТ”. 255-бет.

8.

Namozova, Yulduz. "СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ

ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ." Theoretical & Applied Science 10 (2019):
370-374


background image

341

9.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

10.

Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

11.

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Культурно-исторический характер формирования

научной картины мира." Credo new 2 (2003): 7-7.

12.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY

TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

Библиографические ссылки

Каримов, И.А. (1998)“Тарихий хотирасиз-келажак йўқ”. Тошкент, 25-бет.

Кароматов, Ҳ.(2001) Амир Темур жаҳон тарихида .Тошкент, “Шарқ”. 25-бет.

Кэрэн Л. (1999)Амир Темур салтанати. Тошкент, “Маънавият”,218-бет.

Мўминов И. (1993) Амир Темурнинг Урта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. Тошкент, “Фан”. 40-41-бетлар.

Улжаева Ш. (2005) Амир Темур ва Темурийлар даврида миллий давлатчиликнинг ривожланиши. Тошкент, “Фан”.212-бет.

ХолбековМ. (1996) Амир ТемурнингЕвропа қироллари билан ёзишмалари. Самарканд, “Мерос”. 20-бет.

Хайруллаев М.М. (2003)Узбек дипломатичен тарихидан.Тошкент,“ХЕГА-ПРИНТ”. 255-бет.

Namozova, Yulduz. "СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ." Theoretical & Applied Science 10 (2019): 370-374

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бехбуди . in Library, 7(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Культурно-исторический характер формирования научной картины мира." Credo new 2 (2003): 7-7.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов