Ижтимоий шериклик муно сабатларинине ривожланиши - тараққиётнинг муҳим шарти сифатида

CC BY f
253-258
1
0
Поделиться
Исанова , Г. . (2021). Ижтимоий шериклик муно сабатларинине ривожланиши - тараққиётнинг муҳим шарти сифатида . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 253–258. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22060
Гулбахор Исанова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Доктор философских наук (PhD) в области политических наук, доцент В. б

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ижтимоий шериклик тўғрисидаги ёндашувлар замонавий жамиятларнинг эволюцион тараққиёти ва фуқаролик жамиятига оид концепциялар билан узвий боғлиқдир. Ушбу икки назариянинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигига эътибор қаратиш ўзаро алоқадор тамойиллардан келиб чиқиб, ижтимоий жараёнлар тараққиётини мувофиқлаштириш имконини беради. Тарихий манбаларда “ижтимоий шериклик” деганда, ишлаб чиқариш жараёни қатнашчилари: иш берувчилар - тадбиркор, мулкдорлар ва ёлланма ишчилар манфаатларининг уйғунлашувига улар орасида борадиган ҳамкорлик алоқалари орқали эришиш борасидаги институционал муносабатлар тушунилар эди [1:12].

Похожие статьи


background image

253

Исанова Гулбахор

сиёсий фанлар буйича фалсафа доктору (PhD), доцент в. б.

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университету

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК МУНО САБАТЛАРИНИНЕ РИВОЖЛАНИШИ -

ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ШАРТИ СИФАТИДА

Ижтимоий шериклик тўғрисидаги ёндашувлар замонавий жамиятларнинг эволюцион

тараққиёти ва фуқаролик жамиятига оид концепциялар билан узвий боғлиқдир. Ушбу икки
назариянинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигига эътибор қаратиш ўзаро алоқадор тамойиллардан
келиб чиқиб, ижтимоий жараёнлар тараққиётини мувофиқлаштириш имконини беради. Тарихий
манбаларда “ижтимоий шериклик” деганда, ишлаб чиқариш жараёни қатнашчилари: иш берувчилар
- тадбиркор, мулкдорлар ва ёлланма ишчилар манфаатларининг уйғунлашувига улар орасида
борадиган ҳамкорлик алоқалари орқали эришиш борасидаги институционал муносабатлар тушунилар
эди [1:12].

Ижтимоий шериклик ту шу нчаси XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларид а ижтимоий

муносабатларда, ишчилар ва иш берувчилар орасидаги муаммоларни музокаралар билан ҳал қилишга
қаратилган фаолият маҳсули сифатида юзага келган эди. Бугунги кунда, ижтимоий шериклик
тушунчасига муҳим ўзгаришлар киритилган бўлсада, постиндустриал жамият шароитида синфлар
орасидаги тафовут назарияларининг ўрнига фуқаролик жамиятига оид тушунчалар кириб келди.
Бунда жамиятни шакллантирувчи асосий синфлар сифатида фақат ишчилар ва иш берувчилар эмас,
балки қатор бошқа жамият аъзолари ҳам назарда тутила бошланди. Улар қаторига зиёлилар, уй
бекалари, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, давлат бюджетидан молиялаштириладиган таълим,
соғлиқни сақлаш ва бошқа қатор соҳаларда меҳнат қилувчи ҳамда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг жамият тараққиёти ва ўзаро шерикчиликлари билан боғлиқ муносабатга
киришадиган жамият аъзолари киритилди.

Янги асрда олиб борилган тадқиқотлар ва янгича ёндашувларга кўра, “ижтимоий шериклик”

тушунчасига қуйидагича таъриф берилмоқда. “Ижтимоий шериклик” - ишлаб чиқариш жараёни
иштирокчилари бўлган ишчилар ва иш берувчилар манфаатларини келиштириш механизмлари ва
институтлари тизими, якка турдаги тадбиркорлар, нодавлат нотижорат муассасалари, бюджет
ташкилотлари, давлат бошқарув органлари, сиёсий ҳаракатлар, касаба уюшмалари ҳамда бошқа
ташкилот ва муассасалар орасидаги кенг қамровли шерикликдир.

Фуқаролик жамиятига асосланган ахборот жамияти шароитида шериклик муносабатлари фақат

ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитидагина амал қилиши мумкин бўлиб, бунда
жамият ижтимоий ҳаётининг асосини мутлақо ўз манфаатини кўзлаш, меркантиллик ва қандай қилиб
бўлса-да фойда олишга интилиш ташкил қилмай, балки, жамият эҳтиёжларини қондириш ва унинг
ҳар бир аъзоси фаровонлигининг юқори даражасини таъминлаш ташкил этади.

Тадқиқотларга кўра, ижтимоий шерикликнинг ривожланиш даражаси жамият ҳаётининг барча

соҳалари ривожланиш даражасига мос келади ва уни акс эттиради. Иқтисодиёт соҳасида қуйидагилар
бу ига асос бўлиб хизмат қилади:

-

мулкчилик шакллари хилма-хиллиги шароитида хусусий мулкчиликнинг дахлсизлиги;

-

илғор технологияларга асосланган ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолати;

-

бозорнинг товарлар ва хизматлар билан таъминланганлиги;

-

фирма ишида янги ишчилар қатнашиши шароитида фирма ва корпорациялар даромадларининг

адолатли тақсимланиши [2:201].

Ижтимоий соҳада жамиятнинг фуқаролик деб номлаш қабул қилинган ҳолати шериклик

муносабатларининг асоси бўлиб хизмат қилади. Бундай ҳолатда инсон, унинг фаровонлиги,
ижтимоий қулайликлар ижтимоий ривожланишнинг асосий мезонлари ҳисобланади. Давлат жамият


background image

254

устида турмайди, балки унта хизмат килиши керак. Тузилманинг бутуй ташқи ноаниклигида синфлар,
ижтимоий қатламлар (тоифалари), гуруҳлар ўз қизиқишлари, ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги,
даромадлар ҳажмидаги, жамоатчилик ишларини бошқаришдаги ўрни ва ролини пухта белгилайдилар.

Ижтимоий шериклик асосини ташкил этувчи фуқаролик жамияти ўзида ижтимоий ва биринчи

навбатда, ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмни назарда тутади.
“Иш берувчи - иш олувчи” бўғинидаги ўзаро таъсир кўпинча тўғридан-тўғри, давлат органларини
четлаб ўтган ҳолда амалга оширилади. Фақат томонлар ўз муносабатларида юзага келган
муаммоларни ҳал қилишга лаёқатсиз бўлган вазиятлардагина давлат тартибга солиши мумкин.

Ижтимоий шерикликнинг сиёсий асосини нафақат демократиянинг ривожланган шакллари,

балки қонуннинг устуворлиги хам ташкил этади. Диктаторлик ёки авторитар режимлар замонавий
шериклик муносабатларини таъминлай олмайди. Масалан, Корея Республикаси ёки Сингапур
давлатларидаги сиёсий тизим ғарбий дунёқараш нуқтаи назаридан, демократия тамойилларига жавоб
бермаслиги мумкин. Аммо, бу давлатлар қонун устуворлигининг таъминланиши, ижтимоий
шериклик ва ижтимоий ҳамкорлик, мавжуд фуқаролик жамияти ва ўз-ўзича ҳаракатланиш борасида
катта ютуқларга эришганликларини намойиш этмоқдалар [3:161].

Бошқарувнинг демократик шаклларида ва қонун устуворлигини таъминлашда шахснинг асосий

ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро меъёрларга мувофиқ декларацияланади ва кафолатланади.

Бунда давлат жамият аъзоларининг барча ҳуқуқларини таъминлайди, унинг ваколат соҳалари,

жамият, шахе ҳаётига таъсир кўрсатиш тавсифи пухта ва аниқ белгиланган. У шериклар учуй “ўйин
қоидалари”ни ўрнатади, уларнинг бажарилишини назорат килади. Жамият аъзолари бу қоидаларга
пухта амал қиладилар, бу қоидалар доирасида бир-бирлари билан ўзаро таъсирлашадилар.

Ижтимоий шериклик тизими синфлар, гуруҳлар ва қатламларнинг ижтимоий-сиёсий ўз-ўзини

белгилашини, жамият турли аъзолари манфаатларини ифодаловчи ташкилотлар (сиёсий партиялар,
нодавлат ва хусусий ташкилотлар, ҳаракатлар, касаба уюшмалари ва ҳ-к.) ни тузиш ва фаолияти
эркинлигини ифодалайди.

Шериклик муносабатларининг маънавий, ижтимоий-руҳий жиҳати жамият руҳиятини, яъни

“синфий душман” эмас, балки бир жамоа аъзолари ва уларга ёрдам кўрсатаётган ўз ишчиларининг
эҳтиёжларига эътибор қаратувчи ғамхўр мулкдорнинг образи етакчи аҳамият касб этишини оммавий
англашдан иборат.

Кундалик ҳаётда оммавий ахборот воситалари орқали ҳар бир кишининг шахсий фаровонлиги

фирма муваффақиятига, корпорациялар, ҳудудий бошқарув органлари ва бутуй жамият фаолиятига
боғлиқ, деган фикр сингдирилади. Аксарият Ғарб ва гарблашган жамиятларда фуқароларнинг ҳар бир
ташкилот ва бутун жамиятнинг гуллаб-яшнашига олиб келадиган ишларда қатнашишга
рағбатлантирадиган тизим яратилган.

Бизнингча, ижтимоий-сиёсий қарши туришдан шерикликка ўтиш икки нуктаи назардан

ўрганилиши керак. Бир томондан, бу Узбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг стратегик
мақсадларидан бири, уларнинг пировард натижаси ҳамдир. Бошқа томондан, шериклик
муносабатларини шакллантириш, эътироф этиш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг
зарурий шарти сифатида намоён бўлади.

Ижтимоий шериклик назарияси замонавий жамиятларнинг ўз ҳолича ҳаракатланиш назарияси

билан узвий боғлиқ. Ижтимоий ривожланишнинг бурилиш босқичларига эътибор қаратиш ижтимоий
ривожланишни тартибга солиш зарурлигининг икки, ўзаро боғлиқ, тамойилларидан оғиш
имкониятини беради:

Биринчидан, ҳозирги босқичда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жараёнлар давлат муассасалари

томонидан тегишли назоратсиз амал қилиши мумкин эмас.

Иккинчидан, фуқаролик жамияти учун ижобий жараёнлар “умумий фаровонлик давлати’ни

яратишни таъминлай оладиган ижтимоий тузилмалар асоссиз амалга оширилмайди.

Кўплаб Ғарб мамлакатларида ижтимоий шериклик ғояси ва сиёсати, асосан, меҳнат ҳуқуқи

меъёрлари орқали ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Ижтимоий шериклик ижтимоий ҳодиса


background image

255

сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келди, бунда саноатлашувнингривожланиши
натижасида ёлланма ишчилар қатламинингўсиши кузатилди, буржуа жамиятида синфий зиддиятлар
кучайди.

Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида сиёсий партиялар, ишчи клублари, манфаатлар

гуруҳлари, касбий ва профессионаллик бирлашмалари вужудга келди.

Ғарб давлатларида ижтимоий шериклик назарияси ва амалиёти тўғрисидаги тадқиқотларни

фаоллаштиришга СССРдаги ижтимоий инқилоб ва социализм қурилиши жиддий таъсир кўрсатди.
Ижтимоий ютуқларни эътироф этган ҳолда Ғарб мамлакатлари меҳнат ва капитал ўртасидаги
муносабатлар стратегияси ва тактикасини ўзгартиришга, давлат, тадбиркорлар ва ёлланма ишчилар
вакилларининг келишилган, ўзаро қабул қилинган хулқ-атвор йўналишини ишлаб чиқишга мажбур
бўлдилар.

Саноати ривожланган мамлакатларда ҳам, халқаро майдонда ҳам касаба уюшмалари ва

тадбиркорлар уюшмалари сингари жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари, демократах
муассасаларни ривожлантирмаган ҳолда бу жараёнларнинг юз бериши мумкин эмас. 1919 йилдан
бошлаб фаол амал қилаётган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ана шундай ташкилотлардан бири
бўлди. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасида юз бераётган реал ўзгаришларни, бюджет соҳаси
самарадорлигини, ислоҳотларини, аниқроғи, тегишли қонунчилик асосининг шаклланишини акс
эттирадиган ички омил ҳар қандай жамиятда ижтимоий шериклик муносабатлари вужудга
келишининг асосий сабаби ҳисобланади.

Фан-техника инқилоби (ФТИ) ижтимоий шерикликнинг вужудга келишида кучли туртки бўлди.

Бир томондан, ФТИ натижасида жамият турли қатламларининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш учун
янги имкониятларга эга булди. Бошқа томондан, ФТИ томонидан ишчи кучи сифатига қўйилаётган
ниҳоятда юқори талаблар шароитида ишлаб чиқариш жараёни иштирокчилари ўртасидаги
муносабатларнинг ижтимоий-руҳий таркибий қисми, бу муносабатларни инсонпарварлаштириш
зарурати муҳим аҳамиятга эга бўлиб борди.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга фан-техника инқилоби натижаларини жорий этишнинг

ўсиб бораётган кўламлари юқори малакали меҳнатга бўлган талабни анча оширди. Юқори малакали
кадрларни тайёрлаш ва улардан оқилона фойдаланиш иш берувчилар ва ёлланма ишчилар ўртасида
уларнинг ўзаро таъсири жараёнида юзага келадиган тубдан бошқача муносабатларни ҳам талаб қилди.
Уларга ва бошқаларга, охир-оқибатда эса бутун жамиятга сезиларли иқтисодий ва ижтимоий-руҳий
ютуқлар келтирадиган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик ана шундай муносабатлар бўлиб қолмоқда.

Бунданташқари,жамиятдаижодийзиёлилар,фанходимлари,таълиммаърифатпарварлари

ва

бошқалар қизиқишларига риоя қилмаслик фан-техника тараққиётининг боришини ва фу қаролик
жамияти шаклланишини тўхтатиб қўядиган муҳим аъзолар бўлган ахборот жамияти вакиллари каби
янги ижтимоий гуруҳлар шаклланди. Айнан келтирилган сабаблар туфайли ривожланган
мамлакатларда ижтимоий таркиб (синфлар, ижтимоий гуруҳлар, қатламлар) турли унсурлари
ўртасидаги ўзаро таъсир бугунги кунда кўп даражада конфронтацион қарши туриш асосида эмас,
балки ижтимоий шериклик асосида қурилади.

Ахборот жамиятини шакллантирадиган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, ижтимоий

шериклик тизими ва унинг механизмлари ҳозирги шароитда мунозарали масалаларни иш ташлаш ёки
намойишлар йўли билан эмас, балки музокаралар столига ўтириш, ўзаро келишув, турли аҳоли
ижтимоий гуруҳлари манфаатларига қарши туриш ўрнига уларни мувозанатлаштириш йўли билан
ҳал қилиш имконини беради. Шериклик ва ҳамкорликни ижтимоий ўзаро таъсир тарафлари
томонидан муроса асосида эришиладиган манфаатлар мувозанати сифатида кенг маънода тушуниш,
жамиятда ижтимоий ва сиёсий барқарорликка эришиш, иқтисодий осойишталик учун яратиладиган
таъсирчан шароит бугунги куннинг ютуғи ҳисобланади. Шу билан бирга, сиёсий шериклик ижтимоий
шериклик ва ижтимоий ҳамкорликнинг муҳим шарти ҳисобланади. Фуқаролик жамияти ҳукм
сураётган шароитдаги сиёсий шериклик қуйидаги тамойилларга суянади:

а) томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги;


background image

256

б) мажбуриятларни ихтиёрий равишда зиммасига олиш;
в) мажбуриятлар бажарилиши устидан жавобгарлик;
г) қонунчилик меъёрларига риоя килиш;

д) ўзаро қизиқиш уйғотадиган муаммоларни муҳокама қилиш эркинлиги;
е) шериклик нуқтаи назарларини, мавқеини ҳурмат қилиш ва б.

Музокаралар, маслаҳатлар, “давра суҳбатлари”, келишувлар, қонун лойиҳалари, бошқа сиёсий

қарорларни ишлаб чиқишда эксперт гуруҳларининг фаолияти сиёсий шерикликнинг хилма-хил
шаклларидан энг кўп тарқалганлари ҳисобланади [1: 16].

Одатда сиёсий шериклик томонлар шартномасига асосланади. Шартнома сиёсий ҳаётнинг

асосий масалалари бўйича келишилган нуқтаи назарлар ва уни бажариш бўйича биргаликдаги
ҳаракатларни белгилайди; тарафларнинг мажбуриятлари, турли фикрлиликни хал килиш тартиби,
шериклар жавобгарлиги, амалга ошириш механизмидан иборат. Шериклик ўзаро муносабатларининг
тавсифи тарафларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ва мақсадини аниқлайди. Шундан келиб чиқиб,
сиёсий шериклик сиёсий жараёнларни ё прогрессив ёки деструктив ривожлантиришга қаратилиши
мумкин. Шу сабабли шериклар томонидан ҳуқуқий меъёрларга риоя қилиниши, ўз фаолиятида
қонунга қатъий амал қилиш муҳим ҳисобланади.

Шундай қилиб, сиёсий шериклик фикрлаш ва ҳаракатларда прагматизмни талаб қилади. Бу,

хусусан, суҳбат (полилог), консенсус каби шериклик усулларидан фойдаланишда мумкин бўлади.
Консенсус келишуви биринчисидан охиригача преференцияларни ҳисобга олиш йўли билан
мунозарали масалаларнинг ўзаро қабул қилинувчан ечимларини излашни кўзда тутади.

Сиёсий шерикликнинг натижавийлик даражаси кўп жиҳатдан томонларнинг ҳамкорликдан

манфаатдорлигига, кучларнинг ўзаро таъсири ва кооперациясига, уларнинг маълум ёнбосиш,
компромиссга бориш лаёқатлари ва интилишларига боғлиқ бўлади. Самарали сиёсий шериклик
ошкоралик, ҳуқуқ ва эркинликларга қатъий риоя қилиш ҳолатларини тақозо килади. Бу қонун
чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти органларига жиддий масъулият юклайди.

Сиёсий шерикликда сиёсий етакчилар алоҳида роль ўйнайди. Уларнинг ваколатлари, етуклиги,

конструктив суҳбат олиб бориш, ўз сиёсий қизиқишларидан жамоатчилик, давлат манфаатларини
юқори қўйиш лаёқати кўп жиҳатдан сиёсий шерикликнинг йўналишига боғлиқ бўлади. Бундан
ташқари, халқаро ҳуқуқнинг мустақил субъектлари сифатида миллий давлатлар, БМТ ҳамда унинг
ихтисослашган ташкилот ва муассасалари чиқишлари мумкин. Улар ўртасидаги сиёсий шериклик
вақтинчалик ёки доимий асосда амалга оширилади. Бундай шерикликдан мақсад тинчлик,
барқарорликни сақлаш, халқаро ҳамкорликни, халқаро муносабатларнинг бутун тизимини
ривожлантиришдан иборат.

Кўпгина мамлакатларда ижтимоий шериклик ғояси ва сиёсати, асосан, меҳнат ҳуқуқи меъёрлари

орқали ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилди. Ижтимоий шерикликни ҳам миллий, ҳам минтақавий ва
халқаро даражаларда институционаллаштириш юз берди. “Фордизм” деб номланган ижтимоий
жараёнларни бошқариш ва назорат қилиш таҳлили ижтимоий шериклик назариясини ривожлантириш
нуқтаи назаридан қизиқарлидир. “Оммавий истеъмол учуй оммавий ишлаб чиқариш” - Ғарбда
тарқалган ижтимоий концепциялардан бирининг номини берган америкалик йирик тадбиркорнинг
шиори ана шундай қисқа бўлган. Фордизм жамиятдаги сиёсий ва иқтисодий ҳокимиятнинг уч асоси
мавжудлигини кўзда тутади:

-

касаба уюшмалари шаклида ташкил қилинган ишчи кучи,

-

тадбиркорлик уюшмалари шаклида ташкил қилинган капитал

-

“умумий фаровонлик” тарафдори бўлган давлат [1:17].

Кам таъминланганларга ёрдам дастурлари, жамоа меҳнат шартномалари тизими, пенсия

таъминоти, тиббий хизмат, кадрлар тайёрлаш каби ижтимоий регуляторлар ягона организмнинг
кейинги унсурлари бўлиб хизмат қилади.

Сиёсий нуқтаи назардан олганда, фордизм асосий ижтимоий кучлар орасидаги компромиссны

англатса, иқтисодий жиҳатдан у меҳнат унумдорлиги ва иш хақи ўсишининг ўзаро узвий


background image

257

алоқадорлигига таянади. Социал демократия ва кейнсчилик ғоялари қоришмаси бўлган фордизм
оммавий миқёсда умумий фаровонликнинг ҳаққонийлигига, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий
эгалитаризмнинг чекланмаган имкониятларига ишонч уйғотди. Бироқ, фордизм “умумий фаровонлик
давлати” концепциясининг инқирозини бартараф қилишга ҳам, бу ғояларни бошқа мамлакатларга
самарали экспорт қилишга ҳам ёрдам бермади. Шу билан боғлиқ равишда, “ижтимоий
шериклик”нинг назарий жиҳатлари юзасидан корпоративизм концепциясини ўрганиш мақсадга
мувофиқ. Бунда йирик ижтимоий кучларни: сиёсий элита, армия, черковлар, ишбилармон доиралар,
касаба уюшмалари, ёшлар, аёллар ташкилотлари, манфаатдор гуруҳлар ва б.ларни оқилона
уйғунлаштириш асосида жамиятни ташкил қилиш тамойиллари тушунилади.

F арб давлатлар ида корпоратив гуруҳларга ижтимоий-сиёсий жараённингтаркибий қисми

сифатида қараш одат тусига кирган. Назариётчилар корпоративизмни жамиятда манфаатлар
мувозанатини, жумладан, ҳам горизонтал, хам вертикал механизмларни ўрнатишдаги ҳамкорлик
тизими сифатида талқин киладилар. Амалиётда эса бу ҳукумат томонидан у ёки бу қарорларнинг
қабул қилинишига таъсир ўтказадиган турли “корпоратив кучлар”нинг сиёсий, иқтисодий ва
ижтимоий қарорларни қабул қилишда иштирок этишида ўзини намоён қилади. “Демократлар”
томонидан тарғиб қилинаётган таъсир ўтказиш амалиёти маълум ижтимоий гуруҳларнинг
манфаатларини қондиради. Шунта қарамай, кўпинча алоҳида ижтимоий гуруҳлар қизиқишлари,
ҳудудлар ёки ҳатто умуммиллий манфаатлар зарарига йирик корпорацияларнинг манфаатларини
ҳимоя қиладиган ва илгари сурадиган қарорларнинг қабул қилинишига олиб келади.

Ғарб демократичен шароитида корпоративизм давлат ролининг анча пасайиши ва турли

минтақалар автономлигининг ошиши билан бирга борди. Бу иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаёт таянч
соҳаларига марказлашган давлат таъсир даражасининг камайиши, давлат муҳим қарорларининг қабул
қилинишига турли корпорациялар, шу жумладан, ижтимоий гуруҳ ва уюшмаларнинггина эмас, балки,
йирик халқаро капитал манфаатларини ҳам акс эттирадиган трансмиллий корпорациялар муҳим
қарорларининг қабул қилинишига таъсирининг ўсишига олиб келади.

Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар даврини бошдан кечираётган Шарқий Европа

мамлакатлари тажрибасининг кўрсатишича, сиёсий барқарорлик давлат ижтимоий ривожланишининг
мураккаб жараёнларини тартибга солиш, мувофиқлаштириш лаёқатига боғлиқ. Давлат сиёсий,
ижтимоий ва иқтисодий ислоҳ қилиш вазифаларини уддаламаган мамлакатларда сиёсий тизим ташқи
кучлар таъсирига тортилади, бу эса жамият ва ҳатто, давлат тузилмаларининг фаровонлиги ва
барқарорлиги даражасида кескин салбий акс этадиган кучли ижтимоий силкинишлар, сиёсий
бурилишлар ва бошқа салбий жараёнларга олиб келади.

Узбекистон Республикаси шароитида ижтимоий шериклик ва ижтимоий ҳамкорликни

ривожлантириш, албатта, маҳаллий анъана ва урф-одатларни, турмуш тарзи ва бу жараёнларнинг
институционаллашув даражасини ҳисобга олиши зарур. Қуйидагилар бу жараёнларнинг таянч
омиллари ҳисобланади:

-

сиёсий барқарорлик сақланишини таъминлаш;

-

фуқаролик жамиятининг янада ривожланишини таъминлайдиган қонунчилик муҳитининг

вужудга келиши ва ривожланиши;

-

ижтимоий гуруҳлар, минтақалар ва фуқаролик жамияти ижтимоий институтларининг ўз

ҳолича ривожланиш тамойилларининг шаклланиши ва ривожланиши;

-

ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қулай қонунчилик муҳитининг

яратилиши;

-

турли ижтимоий гуруҳлар томонидан хусусий манфаатларнинг англаниши, бу ижтимоий

шериклик ва ижтимоий ҳамкорлик иштирокчиларининг маълумот даражаси ва дунёқарашининг анча
ошиши билан бирга боради.

АДАБИЁТЛАР;

1.

Мирзакаримова М., Хайдаров М. Ижтимоий шериклик ва самарали бандлик. - Т.: Инновацион


background image

258

технологиялар мар казн, 2014.

2.

Потемкин В.К., Казаков Д.Н. Социальное партнерство: формирование, оценка,

регулирование. - СПб.: РАЕН, 2002.

3.

Сахаров Г.В.. Политология. Курс интенсивной подготовки. Часть 1, учебное пособие для

студентов, 2008.

4.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

5.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

6.

Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

7.

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение

этнокультуры,

in

Library,

7(1),

1-22.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

Библиографические ссылки

Мирзакаримова М., Хайдаров М. Ижтимоий шериклик ва самарали бандлик. - Т.: Инновацион технологиялар мар казн, 2014.

Потемкин В.К., Казаков Д.Н. Социальное партнерство: формирование, оценка, регулирование. - СПб.: РАЕН, 2002.

Сахаров Г.В.. Политология. Курс интенсивной подготовки. Часть 1, учебное пособие для студентов, 2008.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бехбуди . in Library, 7(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение этнокультуры, in Library, 7(1), 1-22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов