Аҳоли ўртасида сўз ва фикр эркинлигини таъминлашда ўзаро мулоқотнинг ўрни

CC BY f
276-278
2
0
Поделиться
Махкамов , У. (2021). Аҳоли ўртасида сўз ва фикр эркинлигини таъминлашда ўзаро мулоқотнинг ўрни . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 276–278. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22079
Улугбек Махкамов , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

доктор философских наук, доцент В.к.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатда амалга оширилаётган демократик жараёнларнинг сифати ва самарасини ҳамда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини химоя қилиш мақсадида одамлар ҳаётининг муносиб даражасини таъминлаш учуй давлат органларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни ташкил этиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижросини таъминлашга ҳаракат қилинмоқда

Похожие статьи


background image

276


Махкамов Улуғбек

фалсафа фанлари буйича фалсафа доктори (PhD), доцент в. б.

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий университети

АҲОЛИ ЎРТАСИДА СЎЗ ВА ФИКР ЭРКИНЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШДА ЎЗАРО МУЛОҚОТНИНГ ЎРНИ

Мамлакатда амалга оширилаётган демократик жараёнларнинг сифати ва самарасини ҳамда

инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини химоя қилиш мақсадида одамлар ҳаётининг
муносиб даражасини таъминлаш учуй давлат органларининг роли ва масъулиятини кучайтириш,
аҳоли билан очиқ мулоқотни ташкил этиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги
самарали механизмлари ва усулларини ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ўз
вақтида ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижросини таъминлашга ҳаракат
қилинмоқда. «Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ» деган эзгу ғояни ҳаётга изчил жорий этиш
мақсадида 2017 йилни Узбекистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан «Халқ
билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинганлиги ҳам [1] диалогнинг жамият
тараққиётида нақадар муҳим ўрин эгаллашидан далолат беради. Демократах давлат ва фуқаролик
жамиятини ривожлантиришда умумжаҳон цивилизацияси ютуқларига, тажрибаларига, анъаналарига
таянишни тақозо этмоқда. Инсоннинг ривожланиши ва ижтимоийлашишини, индивиднинг шахс
бўлиб шаклланишини ва жамият билан муносабатини диалогсиз тасаввур этиб бўлмайди. Диалог олиб
бориш ҳам ўзига хос эҳтиёж. Польшалик психолог Е.Мелибруда айтганидек, шахслараро
муносабатлар биз учун хаводек аҳамиятга эгадир. Гўдаклик ва ўсмирлик даврларида диалог етакчи
фаолиятга, яъни янги психологик хусусиятларнинг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатувчи
фаолият сифатида гавдаланади.

Шунинг учун ҳам диалог, унинг жиҳати, табиати, техникаси ва стратегиям масалалари билан

шуғулланувчи фанларнинг ҳам жамиятдаги ўрни ва салоҳияти кескин ошди. Диалог ҳамкорликда
фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айирбошланишини ўз ичига олиб, бундай маълумот
алмашинув диалогнинг коммуникатив жиҳати сифатида таърифланади. Одамлар мулоқотга киришар
эканлар, унинг энг муҳим воситаларидан бири сифатида тилга мурожаат қиладилар. Диалог олиб
бориш ўз йўлига, лекин, диалогнинг аҳамияти унинг мазмун-моҳияти, нимага хизмат қилиши асосий
масала ҳисобланади. XXI аср - ахборот асри. Унда миллатлараро муносабатлар ҳам янгидан-янги
йўналишларда ўзининг ифодасини топади. Ахборот асрида диалог олиб бориш эркинлиги туфайли
турли-туман бўш мавзуларни кўтариб чиқавериш ҳам ярамайди. Қонун устуворлигини таъминлаш,
унга амал қилиш талаб этилади. Бироқ сўз ва фикр эркинлигини ҳурмат қилмайдиган, унинг ишига
мунтазам равишда аралашиб, назорат қилиб турадиган, рейтинг жадвалининг сўнгги эллик ўрнидан
жой олган нодемократик давлатлар орасида иқтисодий жиҳатдан анча бақувват мамлакатлар ҳам
борлиги ажабланарли ҳол. Чунки кўпчилик сўз ва фикр эркин бўлиши учун, аввало, иқтисод бақувват
бўлиши, молиявий масалалар бартараф этилиши лозим деб ўйлайди. Қонундан четга оғиш қанчалик
салбий оқибатларга олиб келаётганини дунёнинг турли давлатларида демократия ниқоби остида
давлат равнақига, юрт парокандалигига олиб келаётган митинглар, учрашувлар ташкил этиш
асносида жанжаллар, урушларнинг келиб чиқаётганини мисол қилиб кўрсатса бўлади.

Шуни ҳам алоҳида эътироф этиш лозимки, сўз ва фикр эркинлигини таъминлашнинг демократик

жамиятдаги асосий аҳамияти жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатиш орқали назоратни амалга
оширишдан иборат. Шу ўринда Девид Уэбстернинг қуйидаги фикрларини қайд этиш жоиз: «Матбуот
эркинлиги инсонларнинг фаросатсиз, қўпол, қабиҳ, сохта, хатарли, ғашга тегувчи ва нафрат тўла
маълумотларни нашр этиш ва эшиттиришда эркин бўлишини ҳам назарда тутади. Бу - озодлик эвазига
тўланадиган ҳақ. Миллий айирмачиликни тарғиб этиш ёки миллат ғурурига тегиш, ижтимоий
тартибни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофазалаш қонунларини бузиш каби хато ва нуқсонлар
озодликни хатар остита қўяди ва уларга қарши қаратилган чора-тадбирларни аниқ белгилаш осон иш


background image

277

эмаслигини англатади» [2]. Шунинг учун ҳам том маънодаги мутлақ назоратсиз оммавий ахборот
воситалари мавжуд эмас ва бўлмайди ҳам. Шу нуқтаи -назардан, оммавий ахборот воситалари
фаолиятининг мувозанатини таъминлаш, ўз вақтида озод ва эркин оммавий ахборот воситаларининг
салбий таъсирларни бартараф этишга фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат
билан курашиш натижасидагина эришиш мумкин. Бу, авваламбор, унинг ривожланган қонунчилик
асосидир. Мисол учун, Узбекистон Республикаси Конституциясида ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод
эркинлиги ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳамланган. Ҳ,ар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва
уни тарқатиш ҳуқуқига эта. Диалогнинг кенг оммага етказишда Оммавий Ахборот воситаларининг
ўрни беқиёс экан Узбекистон Республикасида ҳам диалог жараёни иштирокчиларини бир - бирига
боғлашга хизмат қиладиган ушбу соҳа фаолияти ҳам қонун нормалари асосида назорат қилинади.
Мақсад, улар мулоқот жараёнида бузгунчиликка, вайронкорликка, юрт парокандалигига хизмат
қилмасин. Ушбу қоидани такомиллаштириш мақсадида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги,
«Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва
кафолатлари тўғрисида»ги, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғр исида» ги,
«Муаллифликҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги,
«Почта алоқаси тўғрисида»ги, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш
тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги каби 20 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди.

Оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга соладиган махсус қонунлар ҳақида фикр

билдирар эканмиз, шуни айтиш жоизки, бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг яхлит тизимини яратади,
соҳадаги муносабатларнинг ҳуқуқий аниқлигини таъминлайди ҳамда оммавий ахборот
воситаларининг амалда эркинлигини кафолатлашга хизмат қилади. Бу борада Австрия, Германия,
Швеция сингари давлатлар амалиёти билан танишганимизда, ушбу мамлакатлар конституцияларида
ОАВ эркинлигига алоҳида эътибор қаратилгани, матбуот тўғрисида махсус қонун ҳужжатлари
мавжудлигига амин бўлдик. Аммо айрим мамлакатларда яхлит қонун ҳужжатларининг йўқлиги
оммавий ахборот воситалари фаолиятини сезиларли даражада қийинлаштиради.

Узбекистонда сўз эркинлигини, фикрлар хилма-хиллигини, одамлар ўз қарашларини очиқ-

ошкора ифода этишини амалда таъминлаш учуй барча шарт-шароит яратилган. Мамлакатимизда 1472
та оммавий ахборот воситаси эркин фаолият юритаётгани ҳамда изчил ривожланиб бораётгани бунинг
яққол тасдигидир. Уларнинг 60 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситаси экани, айниқса,
эътиборлидир. Биргина сўнгги уч йил ичида мамлакатимизда «Madaniyat va Marifat», «Dunyo
Bo‘ylab», «Navo», «Oilaviy», «Diyor», «Bolajon», «Mahalla», «UzHD» сингари давлат телеканаллари,
«Milliy TV», «Uzreport TV», «Sevimli», «Zo‘rTV» ва «MY5» сингари нодавлат телеканаллар фаолияти
ташкил этилди. Телеканалларнинг барчасида юртимизда бўлаётган воқеалар, долзарб мавзулар, ҳал
этилиши лозим бўлган масалаларнинг ечимини топишга йўналтирилган диалог шаклидаги
кўрсатувлар олиб борилмоқда. Улар фикрлар ва қарашларнинг муҳим жиҳатларини ўзида мужассам
этган бўлиб, ҳар бирида мамлакатда кечаётган жараёнларга муносабат ва нуқтаи -назарлар ўз
ифодасини топди.

Диалогни ташкил этишда интернетнинг ҳам ўрни юқори. Шуни алоҳида қайд этиш керакки,

Узбекистонда веб-сайтлар, блогерларнинг саҳифалари айрим ривожланган мамлакатларда бўлгани
каби рўйҳатдан ўтказилмайди. Аммо улар рўйҳатдан ўтказувчи органга оммавий ахборот воситаси
сифатида рўйҳатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бу, табиийки, қонунчиликда
оммавий ахборот воситалари, журналистлар учуй кўзда тутилган имтиёз, кафолат ва имкониятлардан
тўлақонли фойдаланишига замни яратади. Бугунги кунда мамлакатимизда «Uz» доменида 30 мингга
яқин веб-сайтлар бўлиб, уларнинг 360 дан ортиғи интернет оммавий ахборот воситаси сифатида
фаолият юритади. Мамлакатимизда веб-сайтлардан фойдаланиш бир ҳолатда, яъни веб-сайтэгаси, шу
жумладан, блогер «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузиб, ўз веб-сайтидан ва
(ёки) веб-сайт саҳифасидан мамлакатнинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини
зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний
экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш, давлат сири бўлган
маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа Сирии ошкор этиш, миллий, ирқий, этник ёки
диний адоват қўзғатувчи, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр- қимматига ёки ишчанлик


background image

278

обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш билан боғлиқ ахборотни тарқатиш ва
бошқалар учуй фойдаланилсагина чекланиши мумкин. Интернетдан фойдаланишни чеклаш
имконияти дунёнинг жуда кўплаб мамлакатлари, шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари
қонунчилигида ҳам кўзда тутилган. Мисол учун, Франция 2000 йилда Европа Иттифоқида
биринчилардан бўлиб, идентификация қилинмаган шахслар учуй хостинг бергани учун
провайдерларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий қилди. Бунда маҳаллий серверларда жойлашган
барча сайтларнинг муаллифлари ўзи ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот тақдим қилиши талаб этилади.
Акс ҳолда қонунда олти ойгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Бундан ташқари, нафақат
маълумотларни текширмаган провайдерларга нисбатан, айни пайтда фойдаланувчиларга нисбатан
ҳам жавобгарлик кўзда тутилган.

Узбекистон - бой тарихий мерос, юксак маънавий қадриятларга бой юрт. Тарихий меросни

таҳлил қилиш, қадриятларни талқин қилиш тобора глобаллашиб, интеграллашиб бораётган бугунги
дунёда миллатимиз келажагини барқарор ривожланишини таъминловчи асослардан биридир. Зеро,
дунёда бўш жой бўлмайди, агар пайдо бўлдими, кимдир бу жойни тўлдиришга ҳаракат қилади. Агар
ёшларимиз тафаккурини, уларнинг маънавий дунёсини тарихий мерос, миллий маънавият билан
тўлдирмас эканмиз, ўзга кучлар диалог билан бунга эришиши табиий. Инсонни яшашга ундайдиган
куч фақат тафаккур эмас, балки унинг имон-эътиқодининг борлигида ҳамдир. Чунки фақат тафаккур
орқали аниқ ҳисоб-китоблар билан яшаш инсонни тушкунликка олиб боради. Тафаккур ҳар қандай
жараённинг боши ва охири борлигига ишора қилади. Имон-эътиқод эса, тафаккурнинг маҳсулини
қалб билан ҳис қилиш имконини беради. Шунинг учун ҳам давлатимиз келажаги учун кучли
жамиятнинг асоси бўлган кучли шахсларни тарбиялашда уларнинг ҳам интеллектуал салоҳиятини,
ҳам маънавиятини такомиллаштириб бориш зарур. Бу вазифани амалга оширишда ижтимоий
жараёнларни диалог усули билан таҳлил этиш ўз самарасини беради. Чунки, диалог чуқур мушоҳада
қилиш орқали лоқайдлик, бепарволик каби иллатларнинг илдиз олишига йўл қўймайди, инсонни доим
зийрак тушунувчи мавжудот бўлиб қолишини таъминлайди. Воқеа- ҳодисаларни тўғри тушуниш эса,
онгли фаолиятнинг асосидир.

АДАБИЁТЛАР:

1.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга

оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида (Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2017 й, 8-сон, 119-модда). www.lex.uz.

2.

Уэбстер Дэвид. Акулы-людоеды. - Москва: Армада-пресс, 2001. - 352 с.

3.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

4.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

5.

Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

6.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY

TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

Библиографические ссылки

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора тадбирлари тўғрисида (Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й, 8-сон, 119-модда). www.lex.uz.

Уэбстер Дэвид. Акулы-людоеды. - Москва: Армада-пресс, 2001. - 352 с.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бехбуди . in Library, 7(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "О ‘ZBEK ETNOMADANIYATI GENEZISINING ILMIY TAHLILI." ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ 3 (14) (2021).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов