Эколого-правовое толкование конституционных полномочий правительства Республики Узбекистан

CC BY f
19-22
9
4
Поделиться
Абдусаттаров A. (2017). Эколого-правовое толкование конституционных полномочий правительства Республики Узбекистан. Обзор законодательства Узбекистана, (2), 19–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/13335
A Абдусаттаров, Ташкентский государственный юридический университет

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы конституционные полномочия Правительства Республики Узбекистан с эколого-правовой точки зрения, а также проведен анализ правотворческих, исполнительных и регулирующих полномочий в сфере охраны окружающей среды, а также разработаны рекомендации по совершенствованию национального законодательства.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА


2017

2

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА

19

А

.

М

.

Абдусаттаров

,

ТДЮУ

докторанти

ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ

ВАКОЛАТЛАРИНИНГ

ЭКОЛОГИК

-

ҲУҚУҚИЙ

ТАЛҚИНИ

Аннотация

:

Мақолада

Ўзбекистон

Республикаси

Ҳукумати

конституциявий

ваколатлари

экологик

-

ҳуқуқий

нуқтаи

назардан

тадқиқ

этилган

,

унинг

атроф

-

муҳитни

муҳофаза

қилиш

соҳасидаги

ҳуқуқ

ижодкорлиги

,

ижроия

ва

тартибга

солиш

бўйича

ваколатлари

таҳлил

қилиниб

,

миллий

қонунчиликни

такомиллаштириш

тўғрисида

тавсиялар

ишлаб

чиқилган

.

Калит

сўзлар

:

Конституция

,

ҳукумат

,

экологик

ваколатлар

,

ҳуқуқ

ижодкорлиги

,

бошқарув

,

муҳофаза

қилиш

,

тартибга

солиш

,

ижро

этиш

Аннотация

:

в

статье

исследованы

конституцион

-

ные

полномочия

Правительства

Республики

Узбеки

-

стан

с

эколого

-

правовой

точки

зрения

,

а

также

прове

-

ден

анализ

правотворческих

,

исполнительных

и

регу

-

лирующих

полномочий

в

сфере

охраны

окружающей

среды

,

а

также

разработаны

рекомендации

по

совер

-

шенствованию

национального

законодательства

.

Ключевые

слова

:

Конституция

,

правительство

,

экологические

полномочия

,

правотворчество

,

управ

-

ление

,

охрана

,

регулирование

,

исполнение

Abstract:

in this article researched constitutional pow-

ers of the Government of Republic Uzbekistan from the
ecological-legal point of view, also analyzed lawmaking,
executive and regulating powers in sphere of protection of
the environment, and developed recommendations on
improving national legislation.

Keywords:

Constitution, Government, ecological au-

thorities, lawmaking, govern, protection, regulation, execu-
tion.

Биринчи

Президентимиз

Ислом

Каримовнинг

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинганининг

23

йиллигига

бағишланган

тантанали

маросимдаги

Асосий

вазифамиз

жамиятимизни

ислоҳ

этиш

ва

демократлаштириш

,

мамлакатимизни

модернизация

қилиш

жараёнларини

янги

босқичга

кўтаришдан

иборат

мавзусидаги

маърузаларида

таъкидлаганларидек

, “

Конституциямиз

бугунги

кунда

юртимизда

мустақил

,

суверен

демократик

давлат

барпо

этиш

,

кўп

укладли

бозор

иқтисодиёти

таркибида

хусусий

мулк

устуворлигини

мустаҳкамлаш

ва

унинг

ҳимоясини

кафолатлаш

,

шунингдек

инсон

манфаатлари

,

ҳуқуқ

ва

эркинликлари

олий

қадрият

ҳисобланган

фуқаролик

жамиятини

шакллантиришнинг

асосий

ҳуқуқий

ва

қонунчилик

пойдеворига

айланди

[1].

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

Ш

.

Мирзиёев

ҳам

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинганининг

24

йиллигига

бағишланган

Қонун

устуворлиги

ва

инсон

манфаатларини

таъминлаш

юрт

тараққиёти

ва

халқ

фаровонлигининг

гарови

мавзусидаги

маърузаларида

Мустақил

тараққиёт

йилларида

Конституциямиз

юртимизда

ҳуқуқий

демократик

давлат

,

кучли

фуқаролик

жамияти

,

эркин

бозор

муносабатлари

ва

хусусий

мулк

устуворлигига

асосланган

иқтисодиётни

қуриш

,

халқимиз

учун

тинч

,

обод

ва

фаровон

ҳаёт

барпо

этиш

,

Ўзбекистоннинг

халқаро

майдонда

муносиб

ўрин

эгаллашида

мустаҳкам

пойдевор

бўлиб

хизмат

қилмоқда

” [2],

деб

таъкидлаб

ўтдилар

.

Конституциямизда

миллий

ғоямизнинг

асосий

мақсади

ҳисобланган

инсон

ҳуқуқларини

таъминлаш

,

давлат

суверенитетини

мустаҳкамлаш

,

табиий

ресурсларни

асраб

-

авайлаш

,

келажак

авлодлар

олдидаги

масъуллик

,

давлатчилик

ривожининг

тарихий

тажрибасидан

унумли

фойдаланиш

,

демократия

,

ижтимоий

адолат

,

халқаро

ҳуқуқнинг

умум

эътироф

этилган

қоидаларининг

устунлиги

,

демократик

ҳуқуқий

давлат

барпо

этиш

,

фуқаролик

жамиятини

шакллантириш

,

миллий

тотувликка

эришиш

,

урф

-

одатларга

ҳурмат

,

фикрлар

хилма

-

хиллигини

эътироф

этиш

,

инсон

шаъни

,

ҳаёти

,

эркинлиги

,

қадр

-

қиммати

олий

қадрият

эканлиги

,

қонунийлик

каби

вазифалар

ўзининг

конституциявий

асосини

топган

ва

улар

кафолатланган

.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясида

давлат

ҳокимият

органлари

,

шу

жумладан

Ўзбекистон

Республикаси

Ҳукумати

нормал

фаолият

кўрсатиши

учун

зарур

ва

муҳим

бўлган

ваколатлар

белгилаб

берилган

.

Хусусан

,

Конституциянинг

98-

моддаси

барча

соҳалар

учун

умумий

бўлган

Вазирлар

Маҳкамаси

фаолиятини

қамраб

олади

,

ундан

келиб

чиққан

ҳолда

,

Вазирлар

Маҳкамасининг

экология

соҳасидаги

қуйидаги

ваколатларини

ажратиб

кўрсатиш

мумкин

: 1)

самарали

экологик

сиёсати

юритилиши

,

атроф

-

муҳитни

ривожлантириш

бўйича

дастурлар

ишлаб

чиқилиши

ва

амалга

оширилиши

учун

жавобгар

бўлади

; 2)

фуқароларнинг

экологик

ҳуқуқлари

ҳамда

қонуний

манфаатларини

ҳимоя

қилиш

бўйича

чора

-

тадбирларни

амалга

оширади

; 3)

экология

соҳасидаги

давлат

ва

хўжалик

бошқаруви

органлари

ишини

мувофиқлаштиради

ва

йўналтиради

,

уларнинг

фаолияти

устидан

қонунда

белгиланган

тартибда

назоратни

таъминлайди

; 4)

экология

соҳасидаги

Ўзбекистон

Республикаси

қонунлари

,

Олий

Мажлис

қарорлари

,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

фармонлари

,

қарорлари

ва

фармойишлари

ижросини

таъминлайди

; 5)

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлисига

ҳар

йили

мамлакат

ижтимоий

-

иқтисодий

ҳаётининг

энг

муҳим

масалалари

,

шу

жумладан

атроф

-

муҳит

ҳолати

масалалари

юзасидан

маърузалар

тақдим

этади

[4, 3-

б

; 5, 38-

б

; 6, 70-

б

].

Юқоридагилардан

ташқари

,

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

экология

соҳасидаги

ваколатлари

амалдаги

қонун

ҳужжатларида

ҳам

белгилаб

берилган

.

Ушбу

қонун

ҳужжатларини

таҳлил

қилиш

қонунчиликда

икки

хил

ёндашув

мавжудлигини

кўрсатмоқда

.

Биринчи

ёндашувда

,

қонун

ҳужжатларида

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасига

экологик

ваколатлари

алоҳида

моддада

тизимли

равишда

баён

этилади

.

Масалан

,

Ўзбекистон

Республикасининг

Ер

кодексида

, “

Табиатни

муҳофаза

қилиш

тўғрисида

ги

,

Давлат

ер

кадастри

тўғрисида

ги

,

Ер

ости

бойликлари

тўғрисида

ги

, “

Сув

ва

сувдан

фойдаланиш

тўғрисида

ги

, “

Ўрмон

тўғрисида

ги

, “

Экологик

назорат

тўғрисида

ги

,

янги

таҳрирдаги

Ўсимлик

дунёсини

муҳофаза

қилиш

ва

ундан

фойдаланиш

тўғрисида

ги

ва

Ҳайвонот

дунёсини

муҳофаза

қилиш

ва

ундан

фойдаланиш

тўғрисида

ги

қонунларида

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

экологик

ваколатлари

алоҳида

моддада

мустаҳкамланган

.

Иккинчи

ёндашувда

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасига

экологик

ваколатлари

қонун


background image

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА

2017

2

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА

20

ҳужжатининг

турли

моддаларида

тарқоқ

ҳолда

баён

этилади

.

Жумладан

,

Ўзбекистон

Республикасининг

Атмосфера

ҳавосини

муҳофаза

қилиш

тўғрисида

ги

,

Муҳофаза

этиладиган

табиий

ҳудудлар

тўғрисида

ги

қонунларида

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

ваколатлари

қонун

ҳужжатининг

турли

моддаларида

тарқоқ

ҳолда

баён

этилган

.

Умуман

олганда

,

Вазирлар

Маҳкамасининг

конституциявий

ваколатлари

тармоқ

экологик

қонун

ҳужжатларида

янада

аниқлаштирилган

ҳолда

ифодаланган

.

Хусусан

,

Вазирлар

Маҳкамасининг

самарали

экологик

сиёсати

юритилиши

,

атроф

муҳитни

ривожлантириш

бўйича

дастурлар

ишлаб

чиқилиши

ва

амалга

оширилиши

учун

жавобгар

бўлиши

тўғрисидаги

Конституция

98-

моддаси

мазмунидан

англашиладиган

қоида

1992

йил

9

декабрдаги

Табиатни

муҳофаза

қилиш

тўғрисида

ги

Қонун

9-

моддасида

, 1993

йил

6

майдаги

Сув

ва

сувдан

фойдаланиш

тўғрисида

ги

Қонуннинг

6-

моддасида

, 1998

йил

30

апрелдаги

Ўзбекистон

Республикасининг

Ер

кодекси

4-

моддасида

, 1998

йил

28

августдаги

Давлат

ер

кадастри

тўғрисида

ги

Қонун

6-

моддасида

,

1999

йил

15

апрелдаги

Ўрмон

тўғрисида

ги

Қонуннинг

10-

моддасида

, 2002

йил

13

декабрдаги

Ер

ости

бойликлари

тўғрисида

ги

Қонуннинг

(

янги

таҳрирда

)

8-

моддасида

ва

бошқаларда

ўз

аксини

топган

.

Уларга

кўра

,

Вазирлар

Маҳкамаси

табиатни

муҳофаза

қилишга

доир

ягона

сиёсат

юритади

,

ерлардан

оқилона

фойдаланиш

ҳамда

уларни

муҳофаза

қилиш

соҳасидаги

ягона

давлат

сиёсатини

амалга

оширади

,

ер

ресурсларидан

оқилона

фойдаланишга

қаратилган

ягона

давлат

сиёсатини

ишлаб

чиқади

,

тупроқ

унумдорлигини

ошириш

,

ерлардан

оқилона

фойдаланиш

ва

уларни

муҳофаза

қилиш

юзасидан

давлат

дастурларини

тасдиқлайди

,

ер

қаърини

муҳофаза

этиш

давлат

дастурларини

тасдиқлайди

ҳамда

уларнинг

амалга

оширилишини

назорат

қилади

,

сув

ресурсларидан

комплекс

ва

оқилона

фойдаланиш

,

уларни

бошқариш

ва

муҳофаза

қилиш

соҳасида

ягона

давлат

сиёсатини

амалга

оширади

,

ўрмонларни

муҳофаза

қилиш

ва

улардан

оқилона

фойдаланиш

бўйича

ягона

давлат

сиёсатини

амалга

оширади

ва

ҳ

.

к

.

Ёки

бўлмаса

,

Конституция

98-

моддаси

мазмунидан

англашиладиган

Вазирлар

Маҳкамасининг

экология

соҳасидаги

давлат

ва

хўжалик

бошқаруви

органлари

ишини

мувофиқлаштириши

ва

йўналтириши

,

уларнинг

фаолияти

устидан

қонунда

белгиланган

тартибда

назоратни

таъминлаши

тўғрисидаги

ваколати

экологик

қонун

ҳужжатларида

фақатгина

ва

ер

ҳамда

сув

қонунчилигида

ифодаланган

.

Хусусан

,

Вазирлар

Маҳкамаси

1998

йил

30

апрелдаги

Ўзбекистон

Республикасининг

Ер

кодекси

4-

моддасига

кўра

,

ерлардан

фойдаланиш

ва

уларни

муҳофаза

қилишда

вазирликлар

ҳамда

идораларнинг

фаолиятини

мувофиқлаштириш

, 1993

йил

6

майдаги

Сув

ва

сувдан

фойдаланиш

тўғрисида

ги

Қонуннинг

6-

моддасига

кўра

эса

,

сувларнинг

зарарли

таъсирининг

олдини

олиш

ҳамда

уларни

бартараф

этиш

соҳасида

вазирликлар

,

давлат

қўмиталари

,

идоралар

,

бошқа

юридик

шахсларнинг

фаолиятини

мувофиқлаштиришни

амалга

оширади

[3, 20-

б

.].

Қонун

ҳужжатлари

таҳлилидан

келиб

чиққан

ҳолда

Вазирлар

Маҳкамасининг

экология

соҳасидаги

қуйидаги

умумий

ваколатларини

ажратиш

мумкин

:

табиатни

муҳофаза

қилиш

,

табиий

ресурслардан

оқилона

фойдаланиш

ҳамда

уларни

муҳофаза

қилишга

доир

ягона

давлат

сиёсатини

юритиш

;

табиий

ресурслардан

фойдаланиш

соҳасидаги

муносабатларини

тартибга

солишга

қаратилган

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

қабул

қилиш

;

табиий

ресурслардан

фойдаланиш

ва

уларни

муҳофаза

қилиш

юзасидан

давлат

дастурларини

тасдиқлаш

;

табиий

ресурсларни

тасарруф

этиш

,

табиий

ресурсларни

муҳофаза

қилиш

ва

улардан

фойдаланиш

бўйича

алоҳида

ҳаракатларни

амалга

ошириш

тартибини

белгилаш

;

давлат

назоратини

ташкил

қилиш

ва

б

.

қ

.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

экология

соҳасидаги

конституциявий

ваколатларини

амалга

ошириб

,

ушбу

соҳада

бир

қатор

қонун

ости

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

ишлаб

чиққан

.

Хусусан

:

1)

экологик

назорат

,

экспертиза

,

мониторинг

,

нормативларни

ишлаб

чиқиш

ва

амалга

киритиш

соҳасида

2013

йил

7

октябрда

Фуқаролар

йиғинининг

экология

ва

табиатни

муҳофаза

қилиш

,

ободонлаштириш

ва

кўкаламзорлаштириш

бўйича

комиссияси

тўғрисида

ги

Намунавий

низом

, 2014

йил

5

августда

Давлат

экологик

назоратини

амалга

ошириш

тартиби

тўғрисида

ги

,

2001

йил

31

декабрда

Ўзбекистон

Республикасида

давлат

экологик

экспертизаси

тўғрисида

ги

, 2002

йил

3

апрелда

Ўзбекистон

Республикасида

атроф

табиий

муҳитнинг

давлат

мониторинги

тўғрисида

ги

, 2014

йил

21

январда

Экологик

нормативлар

лойиҳаларини

ишлаб

чиқиш

ва

келишиш

тартиби

тўғрисида

ги

низомлар

,

шунингдек

2015

йил

8

октябрдаги

286-

сонли

Экологик

назорат

соҳасидаги

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни

тасдиқлаш

ҳақида

ги

ҳамда

287-

сонли

Жамоатчилик

экологик

назоратини

амалга

оширишга

доир

намунавий

низомларни

тасдиқлаш

тўғрисида

ги

қарорлари

билан

тасдиқланган

Идоравий

экологик

назоратни

амалга

ошириш

тартиби

тўғрисида

ги

, “

Ишлаб

чиқариш

экологик

назоратини

амалга

ошириш

тартиби

тўғрисида

ги

,

Экологик

хизмат

тўғрисида

ги

,

Жамоатчилик

экологик

назоратини

амалга

ошириш

тартиби

тўғрисида

ги

, “

Экологик

назоратнинг

жамоатчи

инспектори

тўғрисида

ги

намунавий

низомлар

ҳамда

Экологик

аудит

тўғрисида

ги

Низом

;

2)

ўрмон

соҳасида

2000

йил

5

июнда

Ўрмонларнинг

қўриқланиш

тоифаларини

аниқлаш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2005

йил

15

ноябрда

Давлат

ўрмон

кадастрини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2008

йил

9

сентябрда

Ўрмон

қўриқчилиги

тўғрисида

ги

,

2015

йил

30

сентябрдаги

Ўрмондан

фойдаланганлик

учун

тўловлар

миқдорини

ва

уларни

ундиришни

тартибга

солиш

тўғрисида

ги

низомлар

;

3)

ўсимлик

ва

ҳайвонот

дунёси

соҳасида

2000

йил

5

сентябрда

Ўзбекистон

Республикаси

ўсимлик

дунёси

объектларининг

давлат

кадастрини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

ва

Ўзбекистон

Республикаси

ҳайвонот

дунёсининг

давлат

кадастрини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2014

йил

20

октябрда

Ҳайвонот

дунёси

объектларидан

фойдаланиш

ва

ҳайвонот

дунёси

объектларидан

фойдаланиш

соҳасида

рухсат

бериш

тартиб

-

таомилларидан

ўтиш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2014

йил

20

октябрдаги

Ўсимлик

дунёси

объектларидан

фойдаланиш

ва

ўсимлик

дунёси

объектларидан

фойдаланиш

соҳасида

рухсат

бериш

тартиб

-

таомилларидан

ўтиш

тартиби

тўғрисида

ги

низомлар

, 2015

йил

30

сентябрдаги

278-

сонли

Ўсимлик

дунёси

объектларидан

фойдаланишни

янада

такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида

ги

қарор

;


background image

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА


2017

2

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА

21

4)

ер

,

шаҳарсозлик

,

қишлоқ

хўжалиги

соҳаларида

1998

йил

31

декабрда

Давлат

ер

кадастрини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2011

йил

25

майда

Ер

участкалари

эгалари

,

фойдаланувчилари

,

ижарачилари

ва

мулкдорларининг

кўрган

зарарларини

,

шунингдек

қишлоқ

хўжалиги

ва

ўрмон

хўжалиги

ишлаб

чиқариши

нобудгарчиликларининг

ўрнини

қоплаш

тартиби

тўғрисида

ги

, “2014

йил

30

октябрда

Қишлоқ

аҳоли

пунктлари

ерларидан

фойдаланиш

тартиби

тўғрисида

ги

2013

йил

31

январда

Фермер

хўжалиги

ер

майдонини

мақбуллаштириш

ва

уни

тугатиш

тартиби

тўғрисида

ги

,

2013

йил

25

февралда

Шаҳарсозлик

фаолиятини

амалга

ошириш

учун

аҳоли

пунктларида

ер

участкалари

бериш

,

қурилиш

объектларини

лойиҳалаштириш

ва

рўйхатдан

ўтказиш

,

шунингдек

объектларни

фойдаланишга

қабул

қилиш

тартиби

тўғрисида

ги

ва

Қишлоқ

хўжалигига

оид

бўлмаган

эҳтиёжлар

,

шунингдек

икки

ва

ундан

ортиқ

туманлар

(

шаҳарлар

)

ёки

вилоятлар

ҳудудида

жойлаштириладиган

объектлар

қурилиши

учун

аҳоли

пунктлари

ташқарисидан

ер

участкалари

бериш

тартиби

тўғрисида

ги

низомлар

, 2014

йил

24

февралда

“2013–2017

йиллар

даврида

суғориладиган

ерларнинг

мелиоратив

ҳолатини

яхшилаш

ва

сув

ресурсларидан

оқилона

фойдаланиш

бўйича

давлат

дастурининг

сўзсиз

бажарилишини

таъминлашга

доир

қўшимча

чора

-

тадбирлар

”, 2015

йил

7

октябрдаги

285-

сонли

Тадбиркорлик

фаолиятини

амалга

ошириш

учун

танлов

асосида

ер

участкалари

бериш

тартиботларини

ва

қурилиш

учун

рухсатномалар

олиш

тартибини

янада

такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида

ги

қарорлар

;

5)

муҳофаза

этиладиган

табиий

ҳудудлар

соҳасида

1998

йил

10

мартда

Ўзбекистон

Республикасининг

муҳофаза

этиладиган

табиий

ҳудудлари

давлат

кадастрини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2014

йил

17

июнда

Дўрмон

миллий

боғи

тўғрисида

ги

, 2011

йил

26

августда

Қуйи

Амударё

давлат

биосфера

резервати

тўғрисида

ги

, 2001

йил

22

июнда

Чотқол

давлат

биосфера

қўриқхонаси

тўғрисида

ги

, “

Угом

-

Чотқол

Давлат

миллий

табиат

боғи

тўғрисида

ги

Низом

, 2014

йил

2

июнда

Муҳофаза

этиладиган

табиий

ҳудуднинг

паспортини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

низомлар

;

6)

сув

соҳасида

1998

йил

7

январда

Ўзбекистон

Республикасининг

Давлат

сув

кадастрини

ишлаб

чиқиш

ва

юритиш

тартиби

тўғрисида

”, 1992

йил

7

апрелда

Ўзбекистон

Республикасидаги

сув

омборлари

ва

бошқа

сув

ҳавзалари

,

дарёлар

,

магистрал

каналлар

ва

коллекторларнинг

,

шунингдек

ичимлик

суви

ва

маиший

сув

таъминотининг

,

даволаш

ва

маданий

-

соғломлаштиришда

ишлатиладиган

сув

манбаларининг

сувни

муҳофаза

қилиш

зоналари

ҳақида

ги

,

2013

йил

19

мартда

Ўзбекистон

Республикасида

сувдан

фойдаланиш

ва

сув

истеъмоли

тартиби

тўғрисида

ги

,

2014

йил

4

августдаги

Сувга

қудуқларни

бурғулаш

учун

рухсатнома

бериш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2013

йил

14

июндаги

Сувдан

махсус

фойдаланиш

ёки

сувни

махсус

истеъмол

қилиш

учун

рухсатнома

бериш

тартиби

тўғрисида

ги

низомлар

,

2014

йил

25

февралдаги

Республика

аҳолисини

сифатли

ичимлик

суви

билан

таъминлаш

бўйича

қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида

ги

қарори

;

7)

ер

қаъри

соҳасида

1997

йил

13

январда

Фойдали

қазилмалар

қазиб

олиш

билан

боғлиқ

бўлмаган

мақсадлар

учун

кон

ажратмалари

бериш

тартиби

тўғрисида

ги

, 1997

йил

26

майда

Ўзбекистон

Республикаси

конлари

,

фойдали

қазилмалари

нишоналари

ва

техноген

ҳосилаларининг

давлат

кадастрини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2011

йил

28

июлда

Ер

қаърини

геологик

жиҳатдан

ўрганиш

,

ундан

фойдаланиш

ва

уни

муҳофаза

қилиш

устидан

давлат

назорати

тўғрисида

ги

, 2011

йил

8

июнда

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

геология

ва

минерал

ресурслар

қўмитаси

тўғрисида

ги

, 2014

йил

12

майда

Ўзбекистон

Республикасининг

ер

қаъри

мониторингини

олиб

бориш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2014

йил

29

июлда

Ўзбекистон

Республикаси

фойдали

қазилмалари

захираларининг

давлат

балансини

юритиш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2014

йил

13

августдаги

Фойдали

қазилмалар

захираларини

қайта

ҳисоблаш

учун

эксплуатацион

кондицияларни

қўллаш

тартиби

тўғрисида

ги

низомлар

;

8)

чиқиндилар

соҳасида

2003

йил

1

майда

Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудида

атроф

табиий

муҳит

ифлослантирилганлиги

ва

чиқиндилар

жойлаштирилганлиги

учун

компенсация

тўловларини

қўллаш

тартиби

тўғрисида

ги

, 2014

йил

27

октябрда

Чиқиндилар

билан

боғлиқ

ишларни

амалга

ошириш

соҳасида

давлат

ҳисоби

ва

назоратини

олиб

бориш

тартиби

тўғрисида

ги

низомлар

;

9)

энергетика

соҳасида

2015

йил

13

августдаги

238-

сонли

Энергия

самарадорлиги

ва

энергиянинг

тикланадиган

манбаларини

ривожлантириш

масалалари

бўйича

республика

комиссияси

тўғрисидаги

низомни

тасдиқлаш

ҳақида

ги

қарор

;

10)

давлат

дастурлари

,

комплекс

чора

-

тадбирлар

соҳасида

конституциявий

ваколатлар

доирасида

Вазирлар

Маҳкамаси

томонидан

1999–

2005, 2008–2012, 2013–2017

йилларда

Ўзбекистон

Республикасида

атроф

-

муҳит

муҳофазаси

бўйича

ҳаракатлар

дастурлари

,

шунингдек

2003–2005, 2006–

2010,

2011–2015

йилларда

Ўзбекистон

Республикасида

атроф

табиий

муҳит

давлат

мониторинги

дастурлари

қабул

қилинган

.

Хусусан

,

2011

йил

31

октябрда

“2011–2015

йилларда

Ўзбекистон

Республикасида

атроф

табиий

муҳит

давлат

мониторинги

дастури

”, 2013

йил

27

майда

“2013–2017

йилларда

Ўзбекистон

Республикасида

атроф

-

муҳит

муҳофазаси

бўйича

ҳаракатлар

дастури

”,

2015

йил

29

августдаги

255-

сонли

Орол

фожеаси

оқибатларини

юмшатиш

,

2015–2018

йилларда

Оролбўйи

минтақаларини

тиклаш

,

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш

бўйича

комплекс

чора

-

тадбирлар

тўғрисида

ги

ва

б

.

қ

.

қабул

қилинган

(

тасдиқланган

).

Ушбу

ваколатларни

амалга

оширишда

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

комплекслари

ҳам

муҳим

роль

ўйнайди

.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

еттита

комплексдан

иборат

бўлиб

,

унда

ушбу

масалалар

билан

бевосита

Соғликни

сақлаш

,

экология

ва

инсон

ҳаёти

сифати

масалалари

комлекси

шуғулланади

.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

ахборот

-

таҳлил

департаментлари

тизимида

ҳам

Соғлиқни

сақлаш

,

экология

ва

инсон

ҳаёти

сифати

масалалари

ахборот

-

таҳлил

департаменти

муҳим

ўрин

тутади

.

Шу

билан

бирга

,

ушбу

ахборот

-

таҳлил

департаменти

вазифаларини

таҳлил

қилиш

шуни

кўрсатмоқдаки

,

Ўзбекистон

Республикаси

Ҳукумат

порталида

унинг

асосий

икки

вазифаси

кўрсатилган

бўлиб

,

улар

соғлиқни

сақлаш

ва

аҳолининг

ночор

қатламларини

ижтимоий

муҳофаза

қилиш

соҳаларига

тааллуқли

.


background image

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА

2017

2

ЎЗБЕКИСТОН

ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИ

UZBEK LAW REVIEW

ОБЗОР

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

УЗБЕКИСТАНА

22

Фикримизча

,

ушбу

ахборот

-

таҳлил

департаменти

фаолиятини

унинг

номига

мувофиқ

ҳолда

,

атроф

-

муҳитни

муҳофаза

қилиш

соҳасидаги

ваколатлар

билан

ҳам

тўлдириш

мақсадга

мувофиқ

.

Мухтасар

қилиб

айтганда

,

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясида

Вазирлар

Маҳкамасининг

энг

асосий

ва

муҳим

ваколатлари

белгиланган

бўлиб

,

экология

соҳасидаги

тармоқ

қонун

ҳужжатларида

ушбу

ваколатлар

янада

тўлдирилган

ва

кенгайтирилган

бўлиб

,

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясида

белгиланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

фуқароларнинг

экологик

ҳуқуқлари

ҳамда

қонуний

манфаатларини

ҳимоя

қилиш

бўйича

чора

-

тадбирларни

амалга

ошириш

,

экология

соҳасидаги

Ўзбекистон

Республикаси

қонунлари

,

Олий

Мажлис

қарорлари

,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

фармонлари

,

қарорлари

ва

фармойишлари

ижросини

таъминлаш

бўйича

ваколатларини

тармоқ

экологик

қонун

ҳужжатларига

ҳам

киритиш

мақсадга

мувофиқ

.

Адабиётлар

рўйхати

:


1.

Каримов

И

.

А

.

Асосий

вазифамиз

жамиятимизни

ислоҳ

этиш

ва

демократлаштириш

,

мамлакатимизни

модернизация

қилиш

жараёнларини

янги

босқичга

кўтаришдан

иборат

:

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинганининг

23

йиллигига

бағишланган

тантанали

маросимдаги

маъруза

// www.uza.uz.

2.

Мирзиёев

Ш

.

М

.

Қонун

устуворлиги

ва

инсон

манфаатларини

таъминлаш

юрт

тараққиёти

ва

халқ

фаровонлигининг

гарови

:

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинганининг

24

йиллигига

бағишланган

тантанали

маросимдаги

маъруза

//

www.uza.uz.

3.

Сафаров

Дж

.

И

.,

Нуридуллаев

А

.

А

.

Вазирлар

Маҳкамасининг

экология

соҳасидаги

ваколатларининг

ҳуқуқий

асослари

//

Ўзбекистон

Республикаси

ИИВ

Академиясининг

Ахборотномаси

. –

Тошкент

, 2015. –

4. –

Б

.20–24.

4.

Усмонов

М

.

Б

.

Табиатни

муҳофаза

қилишнинг

конституциявий

асослари

/

М

.

Ҳ

.

Рустамбоев

таҳрири

остида

. –

Тошкент

:

ТДЮИ

, 2002. –

Б

. 3–4.

5.

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясига

шарҳ

/

Масъул

муҳаррир

:

проф

.

А

.

А

.

Азизхўжаев

. –

Тошкент

:

Ўзбекистон

, 2008. –

Б

. 69–71.

6.

Файзиев

Ш

.

Х

.

Атроф

табиий

муҳит

муҳофазаси

дастаклари

.

Республикада

экологик

хавфсизликни

таъминлашнинг

конституциявий

муаммолари

//

Ҳаёт

ва

қонун

. –

Тошкент

, 1998. –

4. –

Б

. 38-40.

Д

Д

.

Артиков

ТДЮУ

ўқитувчиси

ЮРИДИК

ШАХСЛАР

МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ

АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ

Аннотация

:

мақолада

юридик

шахслар

маъмурий

жавобгарлигининг

ҳуқуқий

табиати

,

уларни

жавобгарликка

тортишнинг

ўзига

хос

хусусиятлари

ёритилган

ҳамда

қонунчиликни

такомиллаштиришга

қаратилган

таклифлар

ишлаб

чиқилган

.

Таянч

сўзлар

:

маъмурий

жавобгарлик

,

маъмурий

жазо

,

юридик

шахс

,

ҳуқуқий

таъсир

чоралари

.

Аннотация

:

в

статье

раскрывается

правовая

природа

административной

ответственности

юридических

лиц

,

особенности

привлечения

их

к

ответственности

,

а

также

разработаны

предложения

по

совершенствованию

законодательства

.

Ключевые

слова

:

административная

ответственность

,

административное

взыскание

,

юридическое

лицо

,

меры

правового

воздействия

.

Abstract:

The article describes the legal nature of the

administrative liability of legal persons especially bring
them to justice and proposals to improve the legislation.

Key words:

administrative liability, administrative

penalty, legal entity, measures legal exposure.

Жавобгарлик

кўп

қиррали

ва

мураккаб

ижтимоий

ҳодиса

ҳисобланади

.

Унинг

ёрдамида

бурч

(

мажбурият

)

англашилади

,

юриш

-

туриш

ва

унинг

оқибатлари

баҳоланади

,

норма

талабларидан

ташқари

чиққанларга

эса

давлат

ва

жамоат

номидан

жавобгарликка

тортиш

белгиланади

,

етказилган

зарар

қопланади

.

Юридик

адабиётларда

жавобгарлик

тушунчаси

турлича

ифодаланган

бўлиб

,

баъзан

ўз

қилимиши

ва

ҳаракати

,

шунингдек

унинг

оқибати

учун

объектив

жавоб

бериш

,

баъзан

эса

қонунда

ўрнатилган

талабни

бузганлик

учун

субъектга

нисбатан

маълум

даражада

қўлланилган

салбий

оқибат

деб

таъриф

берилади

.

Баъзилар

юридик

жавобгарликнинг

турлари

тўғрисида

юридик

,

моддий

ҳамда

сиёсий

турлари

ҳақида

сўз

юритса

,

аксарият

олимлар

уни

фуқаролик

,

маъмурий

ва

интизомий

турларини

ажратиб

кўрсатадилар

.

Амалдаги

қонунчиликка

кўра

,

юридик

шахсларнинг

жавобгарлиги

деганда

асосан

фуқаровий

жавобгарлик

назарда

тутилади

.

Ўзбекистон

Республикаси

Фуқаролик

кодексининг

48-

моддасига

кўра

,

юридик

шахс

ўз

мажбуриятлари

бўйича

ўзига

қарашли

бутун

мол

-

мулк

билан

жавоб

беради

.

Юридик

шахс

муассиси

(

иштирокчиси

)

ёки

унинг

мол

-

мулкининг

эгаси

юридик

шахснинг

мажбуриятлари

бўйича

жавоб

бермайди

,

юридик

шахс

эса

муассис

(

иштирокчи

)

ёки

мулкдорнинг

мажбуриятлари

бўйича

жавоб

бермайди

.

Юридик

жавобгарлик

орасида

оммавий

ҳуқуқий

жавобгарликнинг

бир

кўриниши

сифатида

маъмурий

жавобгарлик

алоҳида

ўрин

тутади

.

Маъмурий

жавобгарлик

масаласи

кўпгина

ҳуқуқшунос

олимлар

томонидан

тадқиқ

қилинган

бўлиб

,

уларнинг

кўпчилиги

ушбу

масалага

деярли

бир

хил

ёндашганлар

.

Улар

томонидан

маъмурий

жавобгарлик

тушунчасига

қуйидагича

таъриф

берилган

: “

маъмурий

жавобгарлик

бу

маъмурий

ҳуқуқ

нормалари

билан

тартибга

солинган

,

маъмурий

ҳуқуқбузарликни

содир

этган

шахсга

нисбатан

ваколатли

давлат

органлари

ва

мансабдор

шахслар

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Асосий вазифамиз -жамиятимизни ислох этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация килиш жараёнларини янги боскичга кутаришдан иборат: Узбекистан Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 23 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маъруза // www.uza.uz.

Мирзиёев Ш.М. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови: Узбекистан Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 24 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маъруза // wwwAJzaj^z.

Сафаров Дж.И., Нуридуллаев А.А. Вазирлар Махкамасининг экология сохасидаги ваколатларининг хукукий асослари // Узбекистан Республикаси ИИВ Академиясининг Ахборотномаси. - Тошкент, 2015. -№4. - Б.20-24.

Усмонов М.Б. Табиатни мухофаза килишнинг конституциявий асослари / М.Х-Рустамбоев тахрири остида. - Тошкент: ТДЮИ, 2002. - Б. 3-4.

Узбекистан Республикасининг Конституциясига шарх / Масъул мухаррир: проф. А.А.Азизхужаев. -Тошкент: Узбекистан, 2008. - Б. 69-71.

Файзиев Ш.Х. Атроф табиий мухит мухофазаси дастаклари. Республикада экологик хавфсизликни таъминлашнинг конституциявий муаммолари И Хаёт ва Конун. - Тошкент, 1998. - №4. - Б. 38-40.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов