Ўзбекистон республикасида чет элдан алиментларни ундиришни ҳуқуқий тартибга солиш
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, турли давлатлар ўртасида аҳоли миграциясининг кучайиши шу мамлакат қонунчилиги билан ҳам муносбатга киришишига олиб келади. Ушбу миграция туфайли, энг аввало оила ҳамда меҳнат ва фуқаролик институтлари ривожланганлигининг гувоҳи бўламиз. Охирги йилларда халқлар ўртасида иқтисодий, маданий, сиёсий алоқаларнинг кучайиши натижасида эса чет эл элементи билан мураккаблашган никоҳларнинг кўпайиши, аралаш никоҳлардан дунёга келган болаларнинг ҳуқуқий тақдири турли давлат қонунчилигида турлича ҳал қилинади. Бу борада бир қанча масалаларда бир хил муаммолар вужудга келади, хусусан: 1) никоҳни вужудга келитирувчи моддий ҳуқуқий асослари; 2) хорижий эр ёки хотиннинг шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқлари; 3) хорижий никоҳлардан туғилган болаларнинг алимент ҳуқуқларидир. 1 Жумладан, алимент мажбуриятлари ҳамда уларни ўзга давлат ҳудудида ундириш тартиби, хорижий судларнинг қарорларини чет мамлакатларда ижроси каби муҳим масалалар хозирги замон ҳуқуқининг долзарб муамоларидан бири бўлиб қолмоқда.