Научно-методологические вопросы гражданско-правового регулирования ущерба потребителя

CC BY f
51-54
162
2
Поделиться
Бабаев, Д. (2020). Научно-методологические вопросы гражданско-правового регулирования ущерба потребителя. Обзор законодательства Узбекистана, (2), 51–54. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1427
Дж Бабаев, Ташкентский государственный юридический университет

профессор в.б., к.ю.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются научно- методические вопросы гражданско-правового регулирования возмещения вреда потребителю. Он охватывает ряд функций гражданского права: регулирование, защита, обеспечение, защита, восстановление нарушенного права, особенности возмещения вреда потребителю на основе компенсационного анализа.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

51

6.

Стёпин А.Б. Гражданское право предпринима-

телей как объект комплексного правового регулирова-
ния // Юрист 2018. №7. С.11-18.

7.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами 2017 й, 37-сон, 979-модда.

8.

Ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишлари

амалга

оширилмоқда.

Қаранг:

Иванова

В.И.,

Хоритонова Ю.С. Концепция частного и публичного
право России. Азбука частного право –М.: Монография
изд-во ЮНИТИ ДЕНА 2015; Некрасов И.А. Концепция
иностранного частного право как фактического
обстоятельства: современные тенденции в междуна-
родном частном праве: Автореф.дисс….к.ю.н. –М.:
2008; Васильев С.В. Частное и публичное право в
России (историко-теоретический аспект): Дисс.д-
ра.ю.н. Санкт-Петербург 2002; Марышева Н.И., Лаза-
рева Т.В., Власова Н.В. Цивилистическая концепция
международного частного право // журнал Российского
право 2015. №9. Филиппова С.Ю. Цивилистическая
наука России: статут // https:books.google.co.uz;
Суханов Е.А. Гражданское право России частного
право –М.: Статут. 2008. 407 с; Шарифуллин В.Р.
Частно-правовое регулирование:дисс.....к.ю.н. Казань
2006 32 с; Хоритонова Ю.С. Управление в
гражданском праве: проблемы теории и практики. М.:
2011. 88 с.

Дж. Бабаев,

ТДЮУ проф. в.б., ю.ф.н.

ИСТЕЪМОЛЧИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ

ҚОПЛАШНИ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА

СОЛИШНИНГ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАСАЛАЛАРИ

Аннотация:

Мақолада истеъмолчига етказилган

зарарни

қоплашни

фуқаролик-ҳуқуқий

тартибга

солишнинг

илмий-методик

масалалари

таҳлил

этилади. Бунда фуқаролик ҳуқуқининг бир қатор
функциялари: тартибга солиш, муҳофаза қилиш,
қўриқлаш, ҳимоялаш, бузилган ҳуқуқни тиклаш,
компенсаторлик

таҳлили

асосида

истеъмолчига

етказилган

зарарни

қоплашнинг

ўзига

хос

хусусиятлари ёритилади.

Калит сўзлар:

Фуқаролик ҳуқуқи, истеъмолчи,

зарарни қоплаш, маънавий зиён, ҳуқуқий тартибга
солиш, муҳофаза қилиш, қўриқлаш, ҳимоя қилиш,
бузилган ҳуқуқни тиклаш, компенсаторлик.

Abstract:

The article analyzes the scientific and meth-

odological issues of civil law regulation of compensation
for damage to the consumer. It covers a number of func-
tions of civil law: regulation, protection, safeguarding, pro-
tection, restoration of the violated right, the specifics of
compensation for damage to the consumer on the basis of
compensatory analysis.

Keywords:

Civil law, consumer, indemnification, non-

pecuniary damage, legal regulation, protection, safeguard-
ing, protection, restoration of violated right, compensation.

Аннотация:

В статье анализируются научно-

методические вопросы гражданско-правового регули-
рования возмещения вреда потребителю. Он охваты-
вает ряд функций гражданского права: регулирование,
защита, обеспечение, защита, восстановление нару-
шенного права, особенности возмещения вреда по-
требителю на основе компенсационного анализа.

Ключевые

слова:

Гражданское

право,

потребитель, компенсация, моральный вред, правовое
регулирование,

защита,

охрана,

защита,

восстановление нарушенного права, компенсация.



Зарарни қоплаш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя

қилишнинг универсал усулларидан бири саналади.
Айни

пайтда

бу

усул

фуқаролик

ҳуқуқининг

компенсаторлик

функцияси

бажарилишини

таъминлашга ҳам хизмат қилади. Зарарни қоплаш
орқали шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланади ва унинг
мулкий манфаатлари таъминланади. Шу сабабли
зарарни қоплаш зарар етказувчига нисбатан ўзига хос
мулкий санкция сифатида қўлланилади. Қолаверса,
зарарни қоплаш фуқаролик ҳуқуқининг муҳофаза
қилиш (қўриқлаш, ҳимоялаш) функциясида асосий ва
марказий ўринни эгаллайдиган усул саналади. Шу
жиҳатдан фуқаролик ҳуқуқи субъектларига, шу
жумладан истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш
ҳам муҳофаза қилиш функциясини бажаришга хизмат
қилади.

Маълумки, фуқаролик ҳуқуқининг муҳофазалаш ёки

қўриқлаш

функцияси

фуқаролик

ҳуқуқи

айрим

субъектлари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга
қаратилган

механизмларни

яратиш,

шунингдек

фуқаролик

муомаласи

айрим

объектларини

белгилашда ифодаланади. Юридик адабиётларда


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

52

қайд этилишича, муҳофазаловчи фуқаролик-ҳуқуқий
муносабат тартибга солувчи ҳуқуқий муносабатдан
алоҳида ҳолда мавжуд бўладиган мустақил ҳуқуқий
алоқалар саналади. Қўриқловчи ҳуқуқий муносабатлар
тартибга солувчи ҳуқуқ бузилиши билан вужудга
келади, бироқ унинг келгусида мавжуд бўлиши ва
ривожланиши тартибга солувчи ҳуқуқий муносабатнинг
тақдирга боғлиқ бўлмайди. Тартибга солувчи ва
қўриқловчи ҳуқуқий муносабат алоқадорлигининг икки
модели мавжуд. Биринчи ҳолатда ҳуқуқ бузилиши
оқибатида тартибга солувчи ҳуқуқий муносабат
тугамасдан қўриқловчи ҳуқуқий муносабат билан бир
вақтда ривожланади, бироқ тартибга солувчи ва
қўриқловчи муносабатлар бир-биридан мухтор ҳолда
ва мустақил бўлади. Иккинчи ҳолатда эса тартибга
солувчи ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқ бузилиши оқибати
барҳам топади ва қўриқловчи ҳуқуқий алоқалар юзага
келади. Мазкур ҳолатларда қўриқловчи ҳуқуқий
муносабатлар

тартибга

солувчи

ҳуқуқий

муносабатларнинг бир қисм, алоҳида ҳолати ёки
босқичи бўлиши мумкин эмас. [1]

В.Ф.Яковлев фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқни ҳимоя

қилиш ва ҳуқуқни тиклаш функцияларни ажратишни
таклиф

қилади

ва

уларнинг

таркибига

ҳуқуқбузарликдан огоҳлантириш ва субъект ҳуқуқ
бузилиши оқибатларини бартараф этишни киритади.
[2]

А.Я.Рыженков фуқаролик ҳуқуқи функцияларини

таҳлил қилар экан, ушбу фикрларга қўшилади ва
фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш функцияси
унинг қўриқловчилик функциясига тўлиқ мос келмайди
деб ҳисоблайди. [3]

Фикримизча, фуқаролик ҳуқуқининг қўриқловчи,

муҳофазаловчи

ва

ҳимояловчи

функциялари

ижтимоий

муносабатларни

тартибга

солишнинг

фуқаролик-ҳуқуқий методларидан бир ҳисобланган
бузилган

ҳуқуқни

тиклаш

билан

ҳамоҳангдир.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг
бузилган ҳуқуқларни тиклаш усули ҳисобланган
зарарни қоплаш ҳам айнан мазкур функцияларини
бажаради. Истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш
зарар қайси ҳуқуқий муносабатдан юзага келишидан
қатъий назар ҳуқуқни тиклашга қаратилади. Бунда
истеъмолчи кўрган реал зарар ва унга етказилган
маънавий зиён қопланиши йўли билан унинг бузилган
ҳуқуқларини тикланишига эришилади.

Фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш

функцияси ФКнинг 11-15-моддаларида ўз ифодасини
топган бўлса, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Қонуннинг деярли барча моддаларида ўз
ифодасини топган. Бундан ташқари, истеъмолчига
етказилган зарарни қоплаш нафақат фуқаролик-
ҳуқуқий усуллар орқали балки, маъмурий тартибда ҳам
амалга оширилади. Бироқ маъмурий-ҳуқуқий усуллар
қонунда

назарда

тутилган

ҳолларда

амалга

оширилади.

Қоидага кўра, ҳуқуқи бузилган шахс уни ҳимоя

қилиш усулларини танлашда эркин ҳисобланади.
Масалан, истеъмолчига нуқсонли товар сотилганида у
агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган
бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини
талаб қилишга ҳақли:

товарни

айни

шундай

маркали

(моделли,

артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб
бериш;

товарни бошқа маркали (моделли, артикулли)

шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини
тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки

истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни
бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда

камайтириш;

шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш

(“Истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилиш

тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси биринчи қисми).

Таъкидлаш лозимки, зарарни қоплаш айни пайтда

фуқаролик ҳуқуқининг қўриқловчилик функциясини
бажарар экан, унда огоҳлантирувчи-тарбияловчилик
(олдини олиш), қайта тиклаш ва компенсаторлик тусга
эга бўлади. [4]

Н.Ф.Имомовнинг фикрича, фуқаролик ҳуқуқининг

функцияси нафақат тартибга солиш ва муҳофаза
қилиш, балки ҳуқуқий ҳолат ва муайян хулқ-атвор
қоидаларини ҳамда ҳуқуқий тартиботни белгилашни
ҳам қамраб олади. [5]

Ушбу фикрларга қўшилган ҳолда истеъмолчига

етказилган зарарни қоплаш истеъмолчининг ҳуқуқини
муҳофаза қилишда ҳуқуқ бузилганида зарар ектазувчи
ва мажбуриятни лозим даражада бажармаган ёки
бажармаган шахсдан ундирилиши лозим бўлган
суммаларда ифодаланади. ФК ва “Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунида айнан
қайси ҳолатларда истеъмолчига етказилган зарарни
қоплаш

белгиланганлиги

фуқаролик

ҳуқуқининг

муҳофаза қилиш функцияси ҳисобланса, ҳуқуқ
бузилганда

етказилган

зарарни

қоплаш

унинг

компенсаторлик функцияси саналади.

И.А.Власеконинг

ёзишига

кўра,

ҳуқуқнинг

компенсаторлик функцияси шунда ифодаланадики,
бунда ҳуқуқнинг барча элементлари ва хусусиятлари
ўзаро ҳамкорликда ва биргаликда алоҳида шахслар,
жамоалар ва ташкилотларнинг ҳуқуққа хилоф ҳаракат
(ҳаракатсизлик)

оқибатда

етказилган

жисмоний,

моддий, маънавий ва бошқа зарарларни қоплашга
йўналштирилиши лозим. [6]

Мазкур

фикрга

муносабат

билдирар

экан,

А.Я.Рыженков

қуйидаги

таҳлилни

ифодалайди:

фуқаролик

ҳуқуқи

доирасида

компенсаторлик

функциясининг

моҳияти

ва

асосий

хусусияти

фуқаролик ҳуқуқининг жабрланувчи субъектининг
бузилган мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини
тўлиқ

қайта

тикланишида

ифодаланади.

Компенсаторлик функциясининг аҳамияти фуқаролик-
ҳуқуқий тартибга солишнинг (ижобий ва салбий
жиҳатдан)

компенсаторлик

негизлари

асосида

қурилишида намоён бўлади. [7]

Фикримизча, истеъмолчига етказилган зарарни

қоплаш унинг бузилган ҳуқуқини тўлиқ тиклаш билан
бирга жавобгарлик чораси сифатида ҳуқуқбузарга
нисбатан қўшимча мулкий санкцияларини юклаши
мумкин. Албатта, истеъмолчига “зарар етказилиши”
тушунчаси фуқаролик ҳуқуқида амал қиладиган
шартномали ва деликт мажбуриятлардаги “зарар
етказилиши”дан фарқ қилишига ҳам эътибор қаратиш
лозим. Зеро, фуқаронинг истеъмолчилик мақоми
мажбурият-ҳуқуқий муносабатларидаги кредитор ва
қарздорнинг мақомидан бир мунча фарқли жиҳатларга
эга. Масалан, кредитор ва қарздор шартнома
тузилганида ёки тузилиши жараёнида ҳуқуқ ва
мажбуриятга эга бўладилар. Деликт мажбуриятларида
эса зарар етказилганидан кейин жабрланувчи ва зарар


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

53

етказувчи мақоми юзага келади. Истеъмолчи эса ҳали
шартномавий муносабатга киришмасдан олдин ҳам
бир қатор ҳуқуқларга эга бўладики, бу ҳуқуқларнинг
бузилиши истеъмолчига зарар етиши ҳисобланади.
Хусусан, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 4-7-моддаларига кўра,
истеъмочи товар (иш, хизма) тўғрисида маълумот
олишга ҳақли бўлиб, бунда у шу товар сотиб олиш, иш
ёки хизматга буюрта бериш истагида бўлиши ёки
бўлмаслиги муҳим эмас. Унинг ишлаб чиқарувчи,
сотувчи, пудратчи, ижрочига маълумот сўраб қилган
мурожаатининг

ўзиёқ

ушбу

субъектларнинг

истеъмолчи олдидаги мажбурияти юзага келтиради ва
бу мажбуриятнинг бажарилмаслиги ёки лозим
даражада бажарилмаслиги оқибати истеъмочи кўриши
мумкин бўлган зарар қопланиши лозим. Жумладан,
истеъмолчи дўконга кириб электрон чойнакнинг
сифати, қаерда ишлаб чиқилганлиги, ишлаш жараёни
ва хусусиятлари борасида сотувчига савол берди,
сотувчи эса керак бўлса бундай маълумотларни
интернетдан оласиз дея жавоб қилди. Бу вазиятда
истеъмолчи

сотувчининг

“Истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 7-
моддаси иккинчи қисмига кўра, истеъмолчининг товар
(

иш, хизмат) ҳақидаги нотўғри ёки етарли даражада

тўлиқ бўлмаган маълумот туфайли етказилган зарарни
қоплаш тўғрисидаги талаблари сотиб олинган товар
(иш, хизмат)нинг хоссалари ва жиҳатлари ҳақида
истеъмолчи махсус билимга эга эмас деган тахминга
асосланиб қараб чиқилади ва зарар қопланади.

Қайд этиш зарурки, истеъмолчи етказилган зарарни

қоплашнинг

компенсаторлик

функцияси

қонунчиқарувчи ва истеъмолчи учун ўзига хос
“мўлжал” саналади ва мазкур “мўлжал”га мувофиқ
истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар
қабул қилинади, бу борадаги фуқаролик қонунчилигини
такомиллаштириш йўналишлари белгиланади, ҳуқуқни
реализация қилиш жараёнлари амалга оширилади.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конститциясининг
53-

моддасида “давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи

устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият,
тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча
мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий
жиҳатдан

баб-баравар

муҳофаза

этилишини

кафолатлаши” белгиланган бўлиб, мазкур нормани
белгилашда қонунчиқарувчи истеъмол ҳуқуқининг
устунлиги иқтисодий фаолиятда ҳисобга олинишини
назарда тутади. Ушбу “мўлжал”дан келиб чиқиб эса,

фуқаролик

ҳуқуқининг

истеъмолчи

ҳуқуқларини

бузилишига нисбатан компенсаторлик функцияси
назарда тутилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сонли
фармойиши

билан

тасдиқланган

“Ўзбекистон

Республикасининг

фуқаролик

қонунчилигини

такомиллаштириш

Концепцияси”нинг

“Асосий

фуқаролик-ҳуқуқий институтларни такомиллаштириш”
деб номланган II-бўлими 4-бандида маънавий, моддий
зарар ва зиёнларни ҳисоблаш тартибини жорий этиш
йўли

билан

фуқаролик

қонунчилигининг

компенсаторлик функциясини кучайтириш вазифаси
белгиланган. Бу эса айни пайтда истеъмолчига
етказилган зарарларни қоплашнинг изчил ва самарали
механизмларини жорий этишда, бунда истеъмолчилик
мақомидан келиб чиқиб ишлаб чиқарувчи, сотувчи,
пудратчи ва ижрочининг мажбуриятлари доирасини
аниқ ифодалашни назарда тутади.

Истеъмолчига

етказилган

зарарни

қоплашда

фуқаролик ҳуқуқининг тартибга солиш функцияси ҳам
алоҳида ўрин тутади. Чунки тартибга солиш функцияси
ижтимоий муносабатни вужудга келиши, унинг
мазмуни ва субъектлари ҳолатини аниқлаш, ижтимоий
муносабатни амалга ошириш ва иштирокчилар
ҳуқуқларини кафолатлашни ифодалайди. Шу сабабли
бошқа

ҳуқуқ

соҳалари

томонидан

амалга

ошириладиган ҳуқуқий тартибга солишдан фақрли
равишда

фуқаролик-ҳуқуқий

тартибга

солиш

функциясида асосий ва бош омил давлат томонидан
қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва ҳуқуқий
қоидаларни ўрнатиш эмас, балки тарафларга ҳуқуқ ва
мажбуриятларни

белгилашда

диспозитивлик

ва

шартномалар

тузишда

эркинлик

ҳисобланади.

Масалан, истеъмолчи ҳуқуқлари бузилган қатъий ва
императив тарзда фақат етказилган зарарни қоплаш
талаби

белгиланмайди,

балки

истеъмолчининг

хоҳишидан келиб чиқиб унинг ҳуқуқларини тиклашнинг
бир нечта варианти таклиф этилади. Истеъмолчи ўз
хоҳишидан келиб чиқиб бузилган ҳуқуқни тиклашни
қонунчиликда

таклиф

этилган

бир

нечта

вариантларини бирини ёки биргаликда бузилган
ҳуқуқнинг даражасига мутаносиб равишда танлашга
ҳақли бўладию Хусусан, ФКнинг 434-моддасида
истеъмолчи сотиб олувчига сифати тегишли даражада
бўлмаган товар сотилганида унинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун 5 та вариант (усул, йўл) таклиф этилади
ва сотиб олувчи-истеъмолчи улардан исталганини
танлаши мумкин. Жумладан, бу ҳолатда истеъмолчи
қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли ҳисобланади:

-

худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги)

сифати

тегишли

даражада

бўлган

товарга

алмаштиришни;

-

харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда

бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати
тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

-

товарнинг камчиликларини текинга бартараф

этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан
товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун
қилинган харажатлар қопланишини;

-

харид

нархини

мутаносиб

равишда

камайтиришни;

-

кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома

бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчига

етказилган

зарарни

қоплашни

фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишда муҳим бўлган
жиҳатлардан яна бири истеъмолчи сифатида бевосита
ишлаб чиқарувчи, сотувчи, пудрат ёки ижрочи билан
ҳуқуқий муносабатга киришган ёки киришмаганидан
қатъий назар фуқаронинг товар, иш ёки хизматнинг
нуқсони оқибатида етказилган зарарни талаб қилишга
ҳақлилиги саналади. Масалан, фуқаро дўстининг
туғилган кунига меҳмонга бориб, дўкондан сотиб
олинган мевадан истеъмол қилиши оқибатида
заҳарланиши мумкин ва бу ҳолатда унга етказилган
зарар учун сотувчи жавобгар саналади. Бу ҳолатда
заҳарланган фуқаро истеъмолчи мақомида бўлади ва
унга

етказилган

зарар

учун

жавобгарлик

истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилиш

тўғрисидаги қонунчилик доирасида белгиланади.
Бошқача айтганда, бу вазиятда фуқаро товарни
ҳақиқатда тегишли дўкондан шахсан ўзи харид
қилганилигини исботланиши шарт эмас, балки товарни
шу дўкондан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим этиши кифоя қилади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

54

Мазкур

масалада

хорижий

мамлакатлар

қонунчилигига эътибор қаратадиган бўлсак, Россия
Федерацияси қонунчилигига мувофиқ жабрланувчи
шахс товарнинг нуқсонлари оқибатида етказилган
зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво қўзғатганида у
ҳавола қилаётган манбани кўрсатишга мажбур
ҳисобланмайди. [8] Англияда эса даъвогар бундай
манбани: шартнома шартини бузиш, умумий ҳуқуқ
бўйича эҳтиётсизлик ёки мақомни бузишни кўрсатиши
шарт. Амалиётда жабрланувчи шахс мазкур учта
ҳолатнинг барчасидан фойдаланган ҳолда бир
процессда битта ёки турли жавобгарларга қарши
даъво қўзғатиши мумкин. Масалан, агар чакана олди-
сотди қилувчи сотувчи якка тадбиркорга кичик юк
машинаси сотди. Бир оз муддатдан кейин юк
машинаси ички камчиликлари оқибати ёнғин чиқди ва
натижада юк машинасининг ўзи ёниб кетди ҳамда
ҳайдовчи соғлиғига шикаст етказди ва юк машинасида
бўлган товарлар нобуд бўлиши оқибатида мулкий
зарар ҳам юзага келди. Бу ҳолатда тадбиркор
сотувчига нисбатан шартнома шартини бузиш ва
умумий ҳуқуқ бўйича даъво қўзғатишга ҳақли
ҳисобланади.

Юк

машинаси

ҳайдовчиси

эса

истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилиш

тўғрисидаги қонунчиликка кўра ишлаб чиқарувчига
нисбатан даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек у ўзининг соғлиғига етказилган зарар ва
маънавий зиённи қоплашни талаб қилишга ҳам ҳақли
бўлади. Тадбиркор эса ёниб кетган товари ва юк
машинасининг қийматини талаб қилиш ҳуқуқи эга
саналади. [9]

Истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш бир

вақтнинг ўзида компенсаторлик ва бузилган ҳуқуқни
тиклаш

функциясини

бажаради.

Ҳуқуқнинг

компенсаторлик функцияси айни пайтда бузилган
ҳуқуқни тиклашга хизмат қилади. Бироқ бу ҳамма
ҳолатларда ҳам тўлиқ намоён бўлмаслиги мумкин.
Масалан, истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилиши
оқибатида унга етказилган маънавий зиённи қоплаш
ҳуқуқни

тиклаш

функциясидан

кўра

кўпроқ

компенсаторлик

вазифасини

бажаради.

Чунки,

истеъмолчининг руҳий изтироблари ва маънавий
азоблари кўринишида намоён бўладиган маънавий
зиённи қоплаш бузилган шахсий номулкий ҳуқуқни
тиклаш воситаси бўлиши мумкин эмас, балки
жабрланувчи учун муайян маънода юпанч вазифасини
ўтовчи восита сифатида компенсаторлик функциясини
амалга оширади. Бу ҳолатни ФКда зарар тушунчасига
берилган таърифдан ҳам англаб олиш мумкин.
Жумладан, ФКнинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра,
зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари,

унинг

мол-мулки

йўқолиши

ёки

шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари

бузилмаганида

одатдаги

фуқаролик

муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин
ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.

Мазкур таърифдан англашиладики, зарар қоплаш

аввало бузилган ҳуқуқни тиклаш функциясини
бажаради ва айни пайтда бу функция орқали зарарни
қоплашга нисбатан компенсаторлик функцияси ҳам
бажарувчи усул сифатида ёндашиш мумкин бўлади.
Яъни зарарни қоплаш бзилган ҳуқуқни тиклаш орқали
жабрланувчининг мулкий ҳолати бузилишидан олдинги
ҳолатга қайта, бунинг учун эса зарар етказувчи
тегишли тўловларни амалга оширадики, бу айни

пайтда

компенсаторликдир.

Маънавий

зиённи

қоплашда мазкур конструкциядаги биринчи элемент,
яъни бузилган ҳуқуқни тиклаш намоён бўлмайди.

Хулоса сифатида айтиш ўринлики, истеъмолчига

етказилган зарарни қоплашни фуқаролик-ҳуқуқий
тартибга солиш истеъмолчининг бузилган ҳуқуқини
тиклаш, унинг мулкий манфаатларига қаратилган
компенсаторлик ҳам қонунчиликда бунинг учун
тегишли

механизмларни

белгилаш

орқали

таъминланади. Бунда фуқаролик ҳуқуқининг учта
функцияси: тартибга солиш, тиклаш, компенсаторлик
асосий ўрин тутса, қўриқлаш, муҳофаза қилиш ва
ҳимоялаш

функциялари

қўшимча

вазифани

белгилайди ва айни пайтда комплекс тусга эга бўлган
ҳуқуқий тартибга солиш функциясини тўлдиришга
хизмат қилади. Истеъмолчига етказилган зарарни
қоплашда ўзига хос жиҳат сифатида шахснинг
истеъмолчилик мақоми инобатга олиниши ва қонун
нормаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда мазкур
ҳолат инобатга олиниши мақсадга мувофиқдир.

Адабиётлар рўйхати

1.

Кархалев Д.Н. Концепция охранительного граж-

данского правоотношения: автореф. дис. … д-ра юрид.
наук. – Екатеринбург, 2010.

2.

Яковлев В.Ф. Гражданско-правовые средства

обеспечения интересов личности в договорных отно-
шениях // Гражданско-правовая охрана интересов
личности в СССР. Свердловск, 1977. Вып. 53.

3.

Рыженков А.Я.

Функции гражданского права:

вопросы теории // Пробелы в российском законода-
тельстве. Юридический журнал. 2012. – № 4. – С. 45.

4.

Суханов Е. А. Функции гражданского права //

Гражданское право: Общая часть : учебник / отв. ред.
Е. А. Суханов. – М. : ВолтерсКлувер, 2007. – Т. 1. – С.
48

–49.

5.

Имомов Н.Ф, Фуқаролик кодексининг вазифаси:

ижтимоий муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш
ёхуд ҳуқуқни белгилаш // Юридик фанлар ахборотно-
маси. 2018. - №1. – Б. 43.

6.

Власенко И.А. Компенсационная функция права

(вопросы теории и практики): автореф. дис. … канд.
юрид. наук. – Нижний Новгород, 1995. – С. 7-8.

7.

Рыженков А.Я.

Функции гражданского права:

вопросы теории // Пробелы в российском законода-
тельстве. Юридический журнал. – 2012. – № 4. – С. 46.

8.

Закон РФ

О защите прав потребителей

// СЗ

РФ. 1996. – № 3. – Ст. 140.

9. Christian Campell. International Product Liability,

Yorkhill Law Publishing, 2007.

– 213 с.

Библиографические ссылки

Кархалев Д.Н. Концепция охранительного граж- данского правоотношения: автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – Екатеринбург, 2010.

Яковлев В.Ф. Гражданско-правовые средства обеспечения интересов личности в договорных отно- шениях // Гражданско-правовая охрана интересов личности в СССР. Свердловск, 1977. Вып. 53.

Рыженков А.Я. Функции гражданского права: вопросы теории //

Суханов Е. А. Функции гражданского права // Гражданское право: Общая часть : учебник / отв. ред. Е. А. Суханов. – М. : ВолтерсКлувер, 2007. – Т. 1. – С. 48–49.

Имомов Н.Ф, Фуқаролик кодексининг вазифаси: ижтимоий муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш ёхуд ҳуқуқни белгилаш // Юридик фанлар ахборотно- маси. 2018. - No1. – Б. 43.

Власенко И.А. Компенсационная функция права (вопросы теории и практики): автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Нижний Новгород, 1995. – С. 7-8.

Рыженков А.Я. Функции гражданского права: вопросы теории // Пробелы в российском законодательстве. Юридический журнал. – 2012. – No 4. – С. 46.

Закон РФ ≪О защите прав потребителей≫ // СЗ РФ. 1996. – No 3. – Ст. 140.

Christian Campell. International Product Liability, Yorkhill Law Publishing, 2007. – 213 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов