Выполнение процессуальных обязанностей стороны защиты в уголовном процессе

CC BY f
62-66
82
1
Поделиться
Кулматов, Ш. (2020). Выполнение процессуальных обязанностей стороны защиты в уголовном процессе. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 62–66. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1837
Ш Кулматов, Академия Министерства внутренних дел

Заместитель заведующего кафедрой уголовно-процессуального права, д.ю.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье автор рассматривает причины невыполнение процессуальных обязанностей некоторыми участниками судебной практики, анализирует статью 271 УПК и разрабатывает соответствующие предложения и рекомендации.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

62

октябргача бўлган ўзгаришлар билан) [Электрон ман-
ба].

Манба

манзили:

https://www.legislationline.org/download/id/6115/file/Germ
any_CC_am2013_en.pdf /

(

мурожаат вақти: 2020 йил 26

июнь).

16.

Бойльке

Вернер

Германия

Федератив

Республикасининг жиноят-процессуал ҳуқуқи: Дарслик.
12-

нашр, қўшимча ва ўзгартиришлар билан. – Т.:

Тошкент давлат юридик университети нашриёти, 2017.
Б.504-505.

17.

Изоҳ: Германияда ер биздаги вилоят

маъносида.

18.

Бойльке

Вернер

Германия

Федератив

Республикасининг жиноят-процессуал ҳуқуқи: Дарслик.
12-

нашр, қўшимча ва ўзгартиришлар билан. – Т.:

Тошкент давлат юридик университети нашриёти, 2017.
Б.508-510.

19.

Ўша жойда Б.457-462.

20.

Уголовно-процессуальное право (Уголовный

процесс): Учебник для вузов / Под ред. проф. Э.К.
Кутуева; науч. ред. и вступительное слово проф. В.П.
Сальникова; 2-е изд., перераб. и доп. – СПб.: Санкт-
Петербургский ун-т МВД России; Фонд «Университет»,
2019.

– С.564-565. (583 с.) (http://fonduniver.ru/wp-

content/uploads/2019/02/UP-pb.pdf)

21.

Франциянинг 1992 йилдаги Жиноят кодекси

(2019 йилгача бўлган ўзгартишлар билан) [Электрон
манба].

Манба

манзили:

https://constitutions.ru/?p=25017 /

(

мурожаат вақти: 2020

йил 29 июнь).

22.

Уголовный процесс современных зарубежных

государств: Учебное пособие / К. Б. Калиновский. Пет-
розаводск:

Изд-во

ПетрГУ,

2000.

48

с.

/

http://www.kalinovsky-k.narod.ru/p/2000-1.htm

Ш.Кулматов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедраси бошлиғи

ўринбосари, юридик фанлар доктори, доцент

ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШДА ҲИМОЯ

ТАРАФИНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШИ

Аннотация:

мақолада

муаллиф

суд-тергов

амалиётида айрим процесс иштирокчилари томонидан
процессуал

мажбуриятларни

бажарилмаслик

ҳолатларининг

сабабларини

ўрганган,

амалдаги

ЖПКнинг 271-моддасини ҳам таҳлил қилиб, тегишли
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан.

Таянч сўзлар:

суд-тергов амалиёти, суриштирув,

дастлабки тергов, жиноят процесси иштирокчилари,
тергов

ҳаракатлари,

процессуал

ҳуқуқ

ва

мажбуриятлар, жавобгарлик.


Аннотация:

в статье автор рассматривает причины

невыполнение процессуальных обязанностей некото-
рыми участниками судебной практики, анализирует
статью 271 УПК и разрабатывает соответствующие
предложения и рекомендации.

Ключевые слова:

судебная практика, дознание,

предварительное следствие, уголовный процесс, участ-
ники уголовного процесса, следственные действии,
процессуальное право и обязанности, ответственность.

Annotation:

in the article, the author discusses the

reasons for non-compliance with procedural obligations by
some participants in the proceedings in the judicial-
investigative practice, analyzes article 271 of the Criminal
Procedure Code and develops appropriate proposals and
recommendations

Key words:

Judicial practice, inquiry, preliminary in-

vestigation, participants in criminal proceedings, investiga-
tive actions, procedural law, and obligations, responsibili-
ties.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

йил 3 сентябрдаги «Суд ҳокимияти органлари
фаолиятини

рақамлаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида»ги ПҚ-4818-сон қарорида суд ҳокимияти
органлари фаолиятини рақамлаштириш тизимига
босқичма-босқич тўлиқ ўтилиши назарда тутилди.
Мақсад судларда одил судлов фаолиятининг очиқлиги
ва

шаффофлигини

таъминлаш,

зарур

бўлган

маълумотларнинг тезкорлик билан олиниши учун
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан
электрон маълумотлар алмашинувини тўлиқ йўлга
қўйиш, жиноят процесси иштирокчиларига ҳам
процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларни бажаришлари
учун қулайликлар яратишдир.

Умуман олганда, одил судловнинг таъминланиши

ва ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг самарадорлиги
нафақат жиноят ишини юритишга масъул бўлган
давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонун
нормаларига риоя этишига, балки судлов фаолиятига
жалб қилинган ва уни амалга оширишда ёрдам
кўрсатишга бурчли бўлган барча шахслар[2]: гувоҳлар,
экспертлар,

жабрланувчилар,

таржимонлар

ва

бошқаларнинг

ўз

бурчларини

виждонан

бажаришларига ҳам боғлиқ[3].

Суд-тергов

амалиётида

айрим

процесс

иштирокчилари

томонидан

процессуал


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

63

мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари учрайди.
Масалан,

амалдаги

ЖПКда

процессуал

мажбуриятларни

бажармаганлик

учун

жавобгарликнинг тўлиқ белгиланмаганлиги ёки гувоҳ
ва жабрланувчига қулай шароитнинг яратилмаганлиги
яъни йўл кира, турар жой ижараси ва суткалик харажат
пулларини тўлаш механизми ишламаслиги сабабли
процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга ўз
вақтида етиб келмаслиги ва ҳ.к. Ваҳоланки, ушбу
харажатлар амалдаги ЖПКнинг 318-моддаси билан
тартибга солинган бўлсада, лекин амалда мазкур
норманинг механизми ишламайди. Сабаби ушбу
ҳолатда давлат бюджетидан маблағ ажратилиши
назарда тутилган бўлсада, лекин аниқ механимзмлар
мавжуд

эмаслиги

оқибатида

унинг

амалда

ишламаслигини кузатиш мумкин[1].

Ҳозирги

кунда

юқоридаги

мисолда

келтирганимиздек, суриштирув ва дастлабки терговда
ўз манфаатларини ҳимоя қилувчи ва ишда қатнашувчи
бошқа шахсларнинг процессуал мажбуриятларни
бажармаганликлари

учун

жавобгарлик

ва

жавобгарликка тортиш тартиби амалдаги ЖПКда тўлиқ
ифодасини топмаган.

ЖПК 271-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида

жабрланувчилар ва гувоҳлар суриштирувчининг,
терговчининг,

прокурорнинг

ёки

суднинг

гувоҳлантиришдан, экспертизадан ўтиш, эксперт
текшируви учун намуналар тақдим этиш тўғрисидаги
қонуний талабларини бажаришдан бош тортганлиги
учун жавобгарликка тортилиши белгиланган бўлса-да,
уларнинг

айнан

қайси

турдаги

жавобгарликка

тортилиши ва бунинг тартиби белгиланмаган.

Шунингдек,

ЖПКнинг

145-моддасида

гувоҳлантиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки
ажрим гувоҳ ва жабрланувчи учун мажбурий эканлиги,
180-

моддасида – экпертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор

ёки ажрим тегишли шахслар учун мажбурийлиги,
192-

моддасида эса жабрланувчидан мажбурлов йўли

билан намуналар олиниши белгиланган.

Худди шундай ҳолда ЖПК 271-моддасининг

иккинчи қисми 2-бандида уйида олиб қўйиш, тинтув
ўтказилаётган,

шунингдек

мол-мулки

хатланган

шахслар (гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг
яқин қариндошларидан ташқари) суриштирувчининг,
терговчининг, прокурорнинг талаби билан изланаётган
ашёларни

беришдан

бош

тортганлиги

учун

жавобгарликка тортилиши таъкидланган бўлса-да,
улар айнан қайси турдаги жавобгарликка тортилиши ва
бунинг

процессуал

тартиби

қандай

бўлиши

белгиланмаган.

Бундан ташқари, қонунда уйида олиб қўйиш, тинтув

ўтказилаётган,

шунингдек

мол-мулки

хатланган

шахслар, агар улар гумон қилинувчи, айбланувчи ва
уларнинг яқин қариндошлари бўлишса, жавобгарликка
тортилмаслиги белгилаб қўйилган. Лекин деярли ҳар
бир жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи ва
уларнинг яқин қариндошлари ишдан манфаатдор
бўлганликлари

учун

ушбу

ҳаракатларнинг

ўтказилишига

тўсқинлик

қилиши

мумкинлиги

барчамизга аён. Яқин кишилари томонидан эса
тўсқинлик қилиш жуда камдан-кам ҳолларда учраши
мумкин. Шу билан бирга, ЖПКнинг 161-моддасида
изланаётган ашёлар мажбурий тарзда олиб қўйилиши
ёки уларни қидириб топиш учун тинтув ўтказилиши,
290-

моддасининг биринчи қисмида эса ҳукмнинг

фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга
доир қисми ижросини таъминлаш учун суриштирувчи,

терговчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини
хатлаши шартлиги белгиланган.

Амалдаги ЖПК 271-моддасининг иккинчи қисми

3-

бандида

суриштирувчининг,

терговчининг,

прокурорнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш
тўғрисидаги қарорини бажармаганлик учун ёки етарли
даражада

бажармаганлик

учун

алоқа

муассасаларининг

ходимлари

жавобгарликка

тортилиши таъкидланган бўлса ҳам, улар айнан қайси
турдаги жавобгарликка тортилиши ва бунинг тартиби
белгиланмаган. Жиноят кодексининг 232-моддасида
эса суд қарорини бажармаганлик учун мансабдор шахс
жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган. Лекин
суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг қарорини
бажармаганлик

учун

жиноий

жавобгарлик

белгиланмаган.

Шу ўринда «агар суриштирувчи, терговчи, прокурор

почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида
суднинг

ажримини

ижро

этиш

учун

алоқа

муассасаларига юборган бўлса, ушбу ажрим билан
таништириш ва унинг ижросини таъминлаш вазифаси
тўғридан-тўғри алоқа муассасаси ходими зиммасига
юклатиладими ёки унинг раҳбаригами?» деган савол
туғилади. Албатта, аввало, алоқа муассасасининг
раҳбари таништирилади ва бу ажримнинг ижроси
унинг зиммасига юклатилади.

2017 йил 1 апрелдан бошлаб почта-телеграф

жўнатмаларини хатлаш суд органларининг рухсати
билан

амалга

оширилиши,

почта-телеграф

жўнатмаларини хатлаш тўғрисида суд ажрими тегишли
алоқа муассасаси ходимининг зиммасига юклатилиши
ва алоқа муассасаси ходими ушбу ажрим ижросини
таъминлашга

мажбур

эканлиги

белгиланган[4].

Қонунда

асосий

эътибор

почта-телеграф

жўнатмаларини хатлаш суднинг рухсати билан амалга
оширилишига қаратилган.

Фикримизча, юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖПК

271-

моддасининг

иккинчи

қисмида

«…алоқа

муассасасининг раҳбари» деб ўзгартиш киритиш
мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Алоқа муассасасининг раҳбари суриштирувчи,

терговчи,

прокурор

томонидан

почта-телеграф

жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги суд ажримининг
ижросини ўз қўл остидаги ходимларига топшириши ёки
шахсан

ўзи

бажариши

мумкин,

агар

алоқа

муассасасининг

ходими ушбу қарор ижросини

таъминламаса, алоқа муассасасининг раҳбари олдида
жавоб беради ва бунинг учун раҳбар ушбу ходимга
нисбатан

тегишли

қонуний

чорани

кўради.

Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг почта-
телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги суднинг
ажримини бажармаганлик учун ёки етарли даражада
бажармаганлик учун алоқа муассасасининг раҳбари
тўғридан-тўғри жавобгар ҳисобланади.

Қолаверса, Жиноят кодексининг 232-моддасида

ҳам айнан суд қарорини бажармаганлик учун
мансабдор шахс жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган.

ЖПК 271-моддасининг иккинчи қисми 4-бандида

агар мансабдор шахслар ва фуқаролар ҳодиса содир
бўлган

жойни

кўздан

кечиришга,

эксперимент

ўтказишга, мурдани эксгумация қилишга, олиб қўйиш
ва

тинтув

ўтказишга

тўсқинлик

қилсалар,

жавобгарликка тортилиши белгиланган, аммо қайси
турдаги ва тартибдаги жавобгарликка тортилиши
кўрсатилмаган.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

64

ЖПК 271-моддасининг иккинчи қисми 5-бандида

агар процесс иштирокчилари маълумотларни ошкор
қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида суриштирувчи,
терговчи,

прокурор

томонидан

огоҳлантирилган

бўлсалар,

суриштирув

ёки

дастлабки

тергов

маълумотларини ошкор қилганлик учун жавобгарликка
тортилиши белгиланган,

лекин айнан қайси турдаги

жавобгарликка

тортилиши

акс

эттирилмаган.

Бизнингча, ЖПК 271-моддасининг иккинчи қисми
5-

бандида процесс иштирокчилари суриштирув ёки

дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилганлик
учун ЖК Махсус қисмининг 239-моддасига биноан
жавобгарликка тортилишини ҳисобга олган ҳолда
ЖПКнинг 271-моддаси иккинчи қисм 5-бандига
«…огоҳлантирилган

бўлсалар»

жумласи

«…огоҳлантирилган бўлсалар ЖКнинг 239-моддасида
назарда

тутилган

жиноий

жавобгарликка

тортиладилар» деб ўзгартирилиши керак.

ЖПК 271-моддасининг иккинчи қисми 6-бандида

корхоналар,

муассасалар,

ташкилотларнинг

раҳбарлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ва
суднинг

чақирувига

биноан

гумон

қилинувчи,

айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт,
таржимон,

шунингдек

жабрланувчи,

фуқаровий

даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари,
жамоат

айбловчиси,

жамоат

ҳимоячиси,

халқ

маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик,
жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига
имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш
тўғрисидаги

суриштирувчининг,

терговчининг,

прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий
ажримини бажармаганлик учун ёхуд талаб даражасида
бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган
жавобгарликка

тортилишлари

мумкинлиги

белгиланган. Шунингдек, ЖПКнинг 299-моддасида ҳам
тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки
виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса
ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда
тутилган жавобгарликка тортилиши кўрсатилган, лекин
қандай жавобгарликка тортилиши кўрсатилмаган.
МЖтКнинг 198-моддасида мансабдор шахс ҳокимият
вакилининг қонуний талабларини бажармаса ёки
хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилса,
маъмурий жавобгарликка тортилиши, МЖТКнинг
181-

моддасида мансабдор шахслар суднинг хусусий

ажрими (қарори) бўйича чоралар кўрмаганлиги учун
маъмурий жавобгарликка тортилиши,

МЖтКнинг

196-

моддасида мансабдор шахслар ҳуқуқбузарлик

сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш
юзасидан

ички

ишлар

органларининг

ёзма

тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаганлик
учун

маъмурий

жавобгарликка

тортилиши

белгиланган, холос.

Суриштирув ва дастлабки терговда суриштирувчи,

терговчи, прокурор жабрланувчи, фуқаровий даъвогар,
фуқаровий жавобгардан жиноят иши учун аҳамиятли
бўлган далилларни қонун доирасида талаб қилиш
ваколатига эгадирлар. Лекин жабрланувчи, фуқаровий
даъвогар, фуқаровий жавобгар жиноят иши учун
аҳамиятли бўлган далилларни беришдан бош
тортганлик учун тегишли жавобгарлик ёки бирон-бир
ҳуқуқий таъсир чораси ва уни қўллаш тартиби
амалдаги қонунларда белгиланмаган.

Бизнингча, тергов ва суд амалиётида кўпроқ

фуқаровий жавобгар томонидан иш учун аҳамиятли
бўлган далилларни беришдан бош тортиш ҳолатлари
учраши айни ҳақиқат. Чунки фуқаровий жавобгар

даъво

билан

боғлиқ

мулкий

ундиришга

оид

далилларни яширишга, бермасликка ҳаракат қилади.
Фуқаровий даъвогар эса даъво билан боғлиқ мулкнинг
ундирилишидан тўғридан-тўғри манфаатдор бўлади.
Жабрланувчи бир вақтнинг ўзида фуқаровий даъвогар
деб ҳам эътироф этилиши мумкин. Жабрланувчи
фуқаровий даъвогар деб эътироф этилмаган тақдирда
ҳам далилларни яширишга ва уни бермасликка мойил
бўлмайди, чунки бундан манфаатдор эмас. Шунинг
учун

фуқаровий даъвогар ва жабрланувчини ушбу

мажбуриятдан халос этиш мақсадга мувофиқ деб
ўйлаймиз.

Бизнингча, фуқаровий жавобгарга нисбатан иш

учун аҳамиятли бўлган далилларни беришдан бош
тортганлик учун

маъмурий жазо сифатида жарима

чораси белгиланадиган бўлса, жарима миқдорини
тўлаш

билан

чекланган

ҳолда,

ихтиёридаги

далилларни

тақдим

этмаслиги

мумкин.

Чунки

фуқаровий жавобгарнинг ихтиёридаги далилларни
тақдим этмаганлиги учун қўлланиладиган маъмурий
жазо чораси кам аҳамиятлидир. Жиноий жазо эса
фуқаровий жавобгар томонидан иш учун аҳамиятли
бўлган

далилларни

беришдан

бош

тортиш

ҳолатларига нисбатан

оғирроқдир.

Шунинг учун бундай ҳолатда терговчи тегишли

процессуал ҳужжат чиқариши талаб этилади ва бу
процессуал ҳужжатда фуқаровий жавобгардан талаб
қилинаётган иш учун аҳамиятли бўлган ихтиёридаги
далилларни бериши шарт эканлигини тушунтириш, акс
ҳолда мажбурий тарзда (масалан, тинтув ва олиб
қўйиш тергов ҳаракатларини ўтказиш орқали) олиниши
ҳақида огоҳлантириш лозим[5].

Суриштирув ва дастлабки терговда суриштирувчи,

терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа
ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва
натижаларини тасдиқлаш учун ЖПКда назарда
тутилган ҳолларда холис чақиртирилади[6]. Холис
узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош
тортганлиги учун қонунда белгиланган жавобгарликка
тортилиши белгиланган, лекин амалдаги ЖПКда
қандай жавобгарликка тортилиши ва уни қўллаш
тартиби кўрсатилмаган.

Ҳозирги кунда амалиётда фуқароларнинг тергов

ҳаракатларида

холис

сифатида

қатнашишини

таъминлаш

долзарб

муаммолардан

биридир[7].

Шунинг учун, фикримизча, тергов ҳаракатларида
иштирок этишдан бош тортган холисга жавобгарлик
чораси белгиланмаслиги керак[8]. Бунинг ўрнига
фуқароларни холис сифатида тергов ҳаракатларида
қатнаштириш учун уларни рағбатлантирувчи қоидалар
ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан

ташқари,

ЖПКнинг

93-моддасида

суриштирувчи, терговчи процесс иштирокчиларидан
биронтасининг ёки бошқа шахсларнинг ЖПКда
назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари
баённомасига имзо чекишдан бош тортганлиги
тўғрисида баённомага ёзиб қўйиб, уни ўз имзоси билан
тасдиқлаши белгиланган.

Тергов амалиётидаги жиноят ишларини таҳлил

қилиш ўз манфаатларини ҳимоя қилувчи ва бошқа
шахслар

томонидан

ЖПКда

белгиланган

мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари ҳам тез-тез
учраб туришини кўрсатмоқда. Масалан, Сирдарё
вилояти Гулистон шаҳар прокуратураси терговчилари
томонидан

Ўзбекистон

Республикаси

ЖКнинг

118-

моддаси иккинчи қисми «б» ва «в» бандларида

кўрсатилган жиноятни содир этганлик ҳолати бўйича


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

65

иш қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилган ва
айблов хулосаси билан судга юборилган. Судда
жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиш жараёнида
жабрланувчи

дастлабки

терговда

берган

кўрсатувларини инкор этиб, судланувчилар М. ва У.
билан ўз ихтиёрига кўра, ҳеч қандай зўрлашларсиз
жинсий алоқада бўлганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Жабрланувчи О. дастлабки терговда гувоҳ тариқасида
ёлғон кўрсатув берса, ЖКнинг 238-моддаси билан
жиноий

жавобгарликка

тортилиши

ҳақида

огоҳлантирилиб, сўроқ қилинганига қарамай, судда
ёлғон кўрсатув бериб, суд органларини чалғитган,
судни ўз вақтини ёлғон маълумотларни аниқлаш учун
сарфлашга

мажбур

қилиб,

иш

ҳолатининг

аниқланишига ва суд томонидан қонуний ҳукм
чиқарилишига тўсқинлик қилган. Мазкур ҳолат бўйича
суд томонидан ЖКнинг 238-моддаси билан тегишли
жиноят иши қўзғатилган[9].

Гулистон шаҳар ИИБ терговчилари томонидан ака-

ука

ўртасидаги

жанжал

оқибатида

ЖКнинг

104-

моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлик

ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб
борилган. Дастлабки тергов давомида терговчи
жабрланувчининг акасини гумон қилинувчи тариқасида
ўз хизмат хонасига чақиртирганда у узрли сабабларсиз
келишдан бош тортган. Ушбу ҳолат юзасидан терговчи
қарор чиқариб, гумон қилинувчини сўроқ қилишга
мажбурий келтирган[10].

Яна бир мисол. Хонадонда содир этилган ўғирлик

жинояти юзасидан Гулистон шаҳар ИИБда юритилган
иш бўйича айбланувчи сифатида ишда иштирок
этишга жалб қилинган шахсга нисбатан шахсий
кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки
тергов давомида айбланувчи терговдан яширинган.
Лекин терговчи айбланувчини шахсий кафилликка
олган шахсга нисбатан ҳеч қандай таъсир чораси
қўллай олмайди[11].

Бизнингча,

терговчи

айбланувчини

шахсий

кафилликка олган шахс эҳтиёт чораси талабларини
бузганлиги учун уни МЖтКнинг 207-моддасига
мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиши лозим эди.
Лекин амалдаги ЖПКда ушбу ҳуқуқий чорани қўллаш
тартиби белгиланмагани боис терговчи айбланувчини
шахсий

кафилликка

олган

шахсни

тегишли

жавобгарликка тортмаган.

Тадқиқот ўтказиш жараёнида ўрганилган 200 та

жиноят ишининг 13 тасида гувоҳ, гумон қилинувчи,
айбланувчилар чақирувга биноан узрли сабабларсиз
келмаганида мажбурий келтириш тўғрисида қарор
чиқарилгани, 7 тасида айбланувчи эҳтиёт чораси
талабларини бузгани учун оғирроқ эҳтиёт чораси
танлангани,

бошқа

шахслар

эҳтиёт

чораси

талабларини бузганида эса ҳуқуқий жавобгарлик
чораси қўлланилгани кўрсатилмагани, 3 тасида гувоҳ
ёлғон кўрсатув бергани учун жиноий жавобгарликка
тортилганини кўриш мумкин. Лекин бошқа процессуал
мажбуриятларни бажармаганлик учун ҳуқуқий таъсир
чораларининг жиноят ишидаги тегишли процессуал
ҳужжатларда акс эттирилмагани бошқа процессуал
мажбуриятларни

бажармаслик

ҳолатлари

учрамаганидан далолат бермайди.

Тадқиқот жараёнида суриштирувчи ва терговчилар

ўртасида

ўтказилган

сўровда «Юритувингиздаги

жиноят иши юзасидан процесс иштирокчилари
томонидан ЖПКда белгиланган мажбуриятларни
бажармаслик ҳолатлари учраганми?», деган саволга
респондентларнинг

ҳаммаси

«ҳа»

деб

жавоб

беришган. «Айнан қайси процесс иштирокчиси
томонидан процессуал мажбуриятларни бажармаслик
ҳолатлари

учраган?»

деган

саволга

респондентларнинг

50,0%

гувоҳ,

12,5%

жабрланувчи, 37,5% – гумон қилинувчи, айбланувчи,
10,0%

– фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар,

5,0%

– қонуний вакил, 12,5% – ҳимоячи, 5,0% –

мутахассис, 2,5% – эксперт, 2,5% – таржимон, 15,0% –
уйида тинтув ва олиб қўйиш ўтказилаётган шахслар,
7,5%

– мансабдор шахслар ва фуқаролар, 2,5%–

жамоа кафиллигига олганлар, 12,5% – вояга
етмаганларни кузатув остига олганлар томонидан
бажарилмаганлигини қайд этишган. «….Айнан қайси
процессуал мажбуриятлар бажарилмаган» деган
саволга

респондентларнинг

47,5%

процесс

иштирокчиларининг чақирувга биноан келмаганлигини,
27,5%

– жиноят иши буйича ҳаққоний кўрсатувлар

бермагани ёки ёлғон кўрсатувлар берганини, 25,0% –
иш учун аҳамиятли бўлган далилларни йўқ қилгани,
сохталаштиргани, гувоҳларни кўндиришга уринганини,
10,0%

– иш учун аҳамиятли бўлган, талаб қилинган

ихтиёридаги

далилларни

беришдан

бош

тортганлигини, 12,5% – гувоҳлантириш, экпертиза,
эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза
ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштиришдан
бош тортганлигини, 20,0% – эҳтиёт чорасидан келиб
чиқадиган талабларни бажармаганлигини (айбланувчи,
шахсий

кафилликка

олган

шахслар,

жамоат

бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига олганлар, вояга
етмаганларни кузатув остига олганлар), 12,5% –
дастлабки

терговда

иштирок

этишдан

бош

тортганлигини (гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
бошқа процесс иштирокчилари), 12,5% – ҳимоячи
томонидан гумон қилинувчи, айбланувчига зарур
юридик ёрдам кўрсатмаганлигини, 2,5% – дастлабки
терговда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда
кўмаклашишдан бош тортганлигини (мутахассис),
12,5%

– дастлабки тергов маълумотларини ошкор

қилганлигини, 15,0% – ўзи вакиллик қилаётган
шахсларнинг ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилмагани ва уларнинг ишончини суиистеъмол
қилганлигини (қонуний вакил, вакил), 80,0% – жиноят
ишини тергов қилишда тартибга риоя қилмаганлигини,
12,5%

– тергов ҳаракатларини ўтказишга тўсқинлик

қилганлигини, 2,5% – нотўғри таржима қилган, нотўғри
хулоса берганлигини, 2,5% – қарор ижроси ўз вақтида
ёки умуман бажарилмаганлигини (мансабдор шахс
томонидан) таъкидлашган.

«Жиноят процессида ўз манфаатини ҳимоя қилувчи

шахслар ва бошқа шахслар томонидан процессуал
мажбуриятларни бажармаганликлари учун уларга
нисбатан қандай чора кўргансиз?» деган саволга
респондентларнинг

5,0%

маъмурий

жазо

қўллаганликларини,

20,0%

мажбурий

бажартирганликларини, 10,0% – юқори турувчи
раҳбарига тегишли чора кўриш учун тақдимнома
юборганлигини,

65,0%

ҳеч

қандай

чора

кўрмаганлигини таъкидлашган.

«Ҳозирги кунда дастлабки терговда қатнашувчи

бошқа

шахслар

томонидан

процессуал

мажбуриятларини

ўз

вақтида

ёки

умуман

бажармасликларига

қандай

омиллар

сабаб

бўлмоқда?» деган саволга респондентларнинг 42,5% –
амалдаги ЖПК ва бошқа қонунларда процессуал
мажбуриятларни бажармаганлик учун тегишли таъсир
чоралари тўлиқ белгиланмаганлигини, 20,0% –
процесс

иштирокчилари

ЖПКда

белгиланган


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

66

мажбуриятларни

бажармаслик мазмунини

тўлиқ

тушунмаётганлигини, 25,0% – гумон қилинувчи,
айбланувчи

ва

уларнинг

яқин

қариндошлари

гувоҳларни кўндириш ва бошқа қонунга хилоф
ҳаракатлар билан тўсқинлик қилишини, 17,5% –
иштирокчилар моддий томондан қийналганлигини
(келиб-кетиш харажатлари билан боғлиқ), 20,0% –
иштирокчилар

процессуал

мажбуриятларни

бажармаслик оқибатларини тушунсалар ҳам ўз
мажбуриятларига масъулият билан ёндашмаслигини
ва

бошқа

салбий

омилларни

сабаб

қилиб

кўрсатганлар.

Ушбу салбий омилларни бартараф этиш учун

қуйидаги чоралар кўрилиши мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз:

1)

ЖПКда

процессуал

мажбуриятларни

бажармаганлик учун таъсир чораларини тўлиқ
белгилаш;

2)

процесс

иштирокчиларига

ҳуқуқ

ва

мажбуриятларини

ҳамда

мажбуриятларни

бажармаслик

оқибатларини

етарли

даражада

тушунтириш ва тегишли процессуал ҳужжатда
(масалан, тергов ҳаракати баённомасида тартибга
риоя этиш мажбуриятини) мустаҳкамлаш;

3) процесс иштирокчиларининг, айниқса, ўз

манфаатларини

ҳимоя

қилувчи

шасхларнинг

хавфсизлигини

етарли

даражада

таъминлаш

чораларини кўриш;

4) процес иштирокчилари ўз мажбуриятларини

бажаришларини таъминлашда уларнинг моддий
аҳволини ҳам инобатга олиш ва тегишли имкониятлар
яратиш (масалан, онлайн тарзда сўроқ қилиш
амалиётини жорий этиш).

Демак, тергов амалиётида ўз манфаатларини

ҳимоя қилувчи ва бошқа шахслар томонидан
процессуал мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари
учрайди.

Ушбу

процессуал

мажбуриятларни

бажармаслик ҳолатлари эса дастлабки терговнинг
тўлиқ,

ҳар

томонлама

ва

холисона

олиб

борилмаслигига, оқибатда жиноят иши бўйича ҳақиқат
қарор топмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун
процессуал мажбуриятларни бажармаслик ҳолатини
келтириб чиқарувчи салбий омилларни бартараф этиш
юзасидан юқорида билдирилган хулоса, фикр-
мулоҳазалар, таклифларни инобатга олиб, қонун
ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадга
мувофиқ бўлади.

Адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3

июндаги “Гувоҳлар, жабрланувчи, эсперт, мутахассис,
таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини
тўлаш тартиби ва миқдори” тўғрисидаги 661-XII-сон
Қонун.

2.

Зайцева Е.С. Преодаление пробелов в уголов-

но-процессуальном законадательстве // Российская
юстиция. Москва, 2017. – № 1. – С. 66-68., Кондрат
И.Н. О пользе уголовно-процессуальной науки для
разработки концептуальных положений уголовно-
процессуальной политики и развитие уголовно-
процессуального законодательства // Вестник Москов-
кого университета МВД России. Москва, 2017. – № 4.

3.

Тошпўлатов А.И. Ёлғон гувоҳлик учун жиноий

жавобгарлик муаммолари: Юрид. фан. номз. … дис.
автореф. – Т.: ТДЮИ, 2008. – 21 б., Абдусаломов Ғ.М.
Жиноят процессида шахсий манфаатга эга бўлган

иштирокчилар ҳуқуқларининг кафолати: Юрид. фан.
номз. … дис. автореф. – Т.: ТДЮИ, 2008. – 23 б.

4.

Ўзбекистон

Республикасининг

Қонуни.

Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча
чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан
Ўзбекистон

Республикасининг

айрим

қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида. «Калқон» Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар вазирлигининг ижтимоий-ҳуқуқий журнали № 4
(223), 2017. 13-

36 б.

5.

Рузметов Б.Х. Выемка и обыск на предвари-

тельном следствии: состояние, тенденции и перспек-
тивы. Автореф. дис. … канд. юрид. наук. –Т.: ТДЮИ.
2008. -

24 с.

6.

Исақов Н. Холислик беғараз бўлсин // Хаёт ва

қонун. – Тошкент. 1998. – № 3. -Б. 57.

7.

Калугин А. Понятой в уголовном процессе //

Российская юстиция. -Москва. 1998. – № 10. – С. 11-12
с.; Родичева Т.П.. К вопросу об участии понятых при
проведении следственных действий в учреждениях,
исполняющих наказание в виде лишения свободы //
Российский следователь. -Москва. 2008. – № 8. –С. 10.

8.

Овчинников Ю. Актуальные вопросы института

понятых в уголовном процессе Российской Федерации
// Уголовное право. – Москва, 2008. – № 2. – С. 108.

9.

Гулистон шаҳар суди архивидаги № 21/1289-

сонли жиноят иши.

10.

Гулистон шаҳар суди архивидаги № 20/3482-

сонли жиноят иши.

11.

Гулистон шаҳар суди архивидаги № 20/3615-

сонли жиноят иши.

Библиографические ссылки

Узбеки стон Республикасининг 1992 йил 3 июндаги “Гувоҳлар, жабрланувчи, эсперт, мутахассис, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдори” тўғрисидаги 661-ХН-сон Қонун.

Зайцева Е.С. Преодаление пробелов в уголов­ но-процессуальном законадательстве // Российская юстиция. Москва, 2017. - No 1. - С. 66-68., Кондрат И.Н. О пользе уголовно-процессуальной науки для разработки концептуальных положений уголовно­ процессуальной политики и развитие уголовно­ процессуального законодательства // Вестник Москов- кого университета МВД России. Москва, 2017. - No 4.

Тошпўлатов А.И. Ёлгон гувоҳлик учун жиноий жавобгарлик муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. - Т.: ТДЮИ, 2008. - 21 б., Абдусаломов Ғ.М. Жиноят процессида шахсий манфаатга эга бўлган иштирокчилар ҳуқуқларининг кафолати: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. -Т.: ТДЮИ, 2008. -23 6.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга дойр қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Узбекистан Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. «Калқон» Узбеки стон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ижтимоий-ҳуқуқий журнали No 4 (223), 2017. 13-36 б.

Рузметов Б.Х. Выемка и обыск на предвари­ тельном следствии: состояние, тенденции и перспек­ тивы. Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. -Т.: ТДЮИ. 2008. -24 с.

Исақов Н. Холислик беғараз бўлсин // Хаёт ва қонун. - Ташкент. 1998. - No 3. -Б. 57.

Калугин А. Понятой в уголовном процессе // Российская юстиция. -Москва. 1998. - No 10. - С. 11-12 с.; Родичева Т.П.. К вопросу об участии понятых при проведении следственных действий в учреждениях, исполняющих наказание в виде лишения свободы // Российский следователь. -Москва. 2008. - No 8. -С. 10.

Овчинников Ю. Актуальные вопросы института понятых в уголовном процессе Российской Федерации // Уголовное право. - Москва, 2008. - No 2. - С. 108.

Гулистон шаҳар суди архивидаги No 21/1289- сонли жиноят иши.

Гулистон шаҳар суди архивидаги No 20/3482- сонли жиноят иши.

Гулистон шаҳар суди архивидаги No 20/3615- сонли жиноят иши.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов